logo

Ўсимликларнинг гуллаши, чангланиши, уруғланиши. Уруғ ва меванинг тузилиши. Ўсимликларнинг кўпайиши

Yuklangan vaqt:

31.01.2023

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

120 KB
Ўсимликларнинг гуллаши, чангланиши , уруғланиши . Уруғ ва меванинг тузилиши . Ў симликларнинг кўпайиши Режа: 1. Ўсимликларнинг гуллаши. 2. Ўсимликларнинг чангланиши. 3. Ўсимликларнинг уруғланиши. Апомиксис ҳодисаси. 4. Гулли ўсимликлар уруғининг тузилиши. 5. Мева ва уларнинг тузилиши. 6. Қуруқ ва ҳўл мевалар ва уларнинг турлари. 7. Ўсимликларнинг кўпайиши ҳақида тушунча 8. Табиий ва сунъий вегетатив кўпайиш. 9. Ўсимликларнинг жинсий ва жинссиз кўпайиши. 10. Наслларнинг галланиши. Таянч иборалар: гуллаш даври, поликарплар, монокарплар, гул умри давомийлиги, гуллаш даври давомийлиги, чангланиш, ўз-ўзидан чангланиш, автогамия, гейтоногамия, клейстогамия, ксеногамия, четдан чангланиш, анемофилия, гидрофилия, биотик четдан чангланиш, ентомофилия, орнитофилия, хироптерофилия, қўш уруғланиш, апомиксис, полиембриония, партенокарпия, геокарпия, уруғ, очиқ уруғли, ёпиқ уруғли, переспермли уруғлар, эндоспермли уруғлар, эндоспермсиз уруғлар, ҳақиқий мева, сохта мева, тўп мева, екзокарп, мезокарп, эндокарп, оддий мева, мураккаб мева, қуруқ мевалар, ҳўл мевалар, витаминлар, озиқ-овқат, озуқа, лак-бўёқ саноати, зарарли уруғ ва мевалар, ўсимликларни кўпайиши, табиий вегетатив кўпайиш, сунъий вегетатив кўпайиш, спорангия, зооспорангия, конидиябандлар, конидияспоралар, наслларнинг галланиши, гаметофат, спорафит, жинсий кўпайиш, гамета, зигота, конюгатсия, коопулятсия, изогамия, гетерогамия, оогамия, тухум ҳужайра, сперматазоид, гаметангия, ооганий, архегоний, антеридий. 1. Барча гулли ўсимликлар ўзининг онтогенетик тараққиётида гуллаш даврини ўтади. Гуллаш даври деб, биринчи гулнинг очилишидан охирги гулнинг тушиб кетишигача бўлган давр тушунилади. A йрим ўсимликлар умрида бир марта гулласа, бошқалари бир неча марта бу жараённи ўтайди. Бир йиллик ўсимликлар ҳаётида бир марта гуллаб оталанганидан кейин ҳосил бўлган уруғдан келгуси йили янги ўсимлик ривожланади. Дарахт, бута ва кўп йиллик ўт ўсимликлар ҳаётида бир неча марта гуллайди ва улар поликарплар дейилади. A йрим кўп йиллик ўсимликлар эса ҳаётида фақат бир марта гуллайди. Уларни монокарплар деб аталади (каврак, бамбук). Турли ўсимликларда гуллаш даврининг бошланиши турлича бўлади. A йрим ўсимликлар ерта баҳорда (гунафша, бойчечак, олма, нок), бошқалари эса ёз фаслининг бошида гуллайди. Баъзи бир йиллик ўт ўсимликлари майсаси ҳосил бўлганидан 20-25 кун ўтгач гуллашга киради, кўпчилик бута ўсимликлари эса, умрининг 2-3-йили гуллайди. Дарахтларнинг гуллаши учун бундан ҳам кўпрок вақт талаб етилади. Кўпчилик ўсимликларда (оқ акатсия, қайрағоч, терак) барг ҳосил бўлгандан кейин гуллаш кузатилса, айримларида (ўрик, писта) гуллаш барг ривожлангунгача кечади. Баъзиларида эса гул ва баргнинг ривожланиши деярли бир муддатда ўтади. Гул умрининг давомийлиги турли ўсимликларда турлича бўлиб, айримларида бир неча соат (канон гули), баъзиларида бир кун (ғўза гули), бошқасида эса бир неча кун (рус нўхати гули беш кун) яшайди. Кўпчилик ўсимликларнинг очилган гули гуллаш даврининг охиригача сақланади. Баъзи ўсимлик гуллари кечқурун ёки булутли ҳавода ёпилиб туради. Хушбўй тамаки гули кечаси очилиб, кундузи ёпилади. Ўсимликларда гуллаш даври давомийлигининг муддати ҳам ҳар хил. Масалан, олма ва нокда гуллаш даври 6-12 кун давом етса, ғўзанинг гуллаши икки-уч ойга чўзилади. Кокос палмаси бутун ҳаёти давомида гуллаб, мева ҳосил қилади. Ўсимликларнинг гуллашига иқлим, тупроқ шароитлари, агротехник тадбирлар ўтказилиши кучли таъсир етади. Қуруқ ва иссиқ иқлим шароитида гуллаш жараёни тезлашиб, гуллаш даври қисқаради. Намлик ва паст ҳарорат, суғориш, озиқлантириш, кўчат қалинлигининг ошиб кетиши ва бошқалар гуллаш даврининг чўзилишига олиб келади. 2. Гулли ўсимликлар гуллаганидан кейин гулда аввал чангланиш, сўнгра уруғланиш жараёни кечиши керак. Бу жараёнлар муҳим, бир-бири билан боғлиқ мураккаб биологик жараёндир. Чангдондаги чангнинг уруғчи тумшуқчасига тушишига чангланиш дейилади. Чангланиш икки хил бўлади: ўз-ўзидан чангланиш (автогамия) ва четдан чангланиш (ксеногамия). Ўз-ўзидан чангланишда ҳосил бўлган организмда фақат она организм белги ва хусусиятлари ирсийланганлиги учун у прогрессив хусусиятга ега емас. Ўз-ўзидан чангланишнинг қуйидаги йўллари учрайди: 1) A втогамия –уруғчининг тумшуқчасига шу гулнинг чангдонидан чиққан чанг тушади. Бу чангланиш асосан икки жинсли гулларда кузатилади. 2) Гейтеногамия –бир ўсимликнинг бир гули чангдонидан чиққан чанг шу ўсимликнинг иккинчи гули тумшуқчасига тушади. 3) Клейстогамия –бунда гул очилмасдан олдин, яъни ёпиқлик вақтида чангланиш жараёни амалга ошади (бинафша, арпа, ерёнғоқ гулларида). 4) Ксеногамия –бир ўсимлик индивидуми гули чангдонидан чиққан чанг иккинчи ўсимлик индивидумидаги урғочи гул тумшуқчасига тушади. Гулли ўсимликларда четдан чангланиш кенг тарқалган ва ўз-ўзидан чангланишга нисбатан прогрессив ҳисобланади. Бу чангланишда ҳар хил ирсий белгили гаметалар қўшилади. Ч етдан чангланувчи ўсимликлар қуйидаги хусусиятларга кўра ўз-ўзидан чанглана олмайди: а) Дихогамия – бунда уруғчи ва чангчи турли вақтларда етилади ва бу ўз- ўзидан чангланишга тўсқинлик қилади. Чангчи уруғчидан олдин етилса протандрия (чиннигулдошлар, астрадошлар, селдерейлар оиласи вакилларида учрайди), уруғчи чангчидан ерта етилса протогения деб аталади (карамгулдошлар, зиркдошлар, атиргулдошлар оилалари вакилларида). б) Гетеростилия – уруғчи ва чангчиларнинг ҳар хил узунликда бўлиши ҳодисаси бўлиб, бу ҳам ўз-ўзидан чангланишга тўсқинлик қилади (примула, гречиха ўсимликлари гулида). в) Пуштсизлик ёки чангни қабул қила олмаслик –уруғчи ўз тумшуқчасига тушган чангни қабул қила олмайди, яъни шу гулда етилган чанг ўша гулнинг тумшуқчасига тушганда уна олмайди. Бу ҳодиса олма, нок, олча ва салабгулдошлар оиласининг баъзи вакилларида учрайди. Ч етдан чангланишнинг йўллари турли туман бўлиб, уларни иккига ажратиш мумкин: а) абиотик чангланиш; б) биотик чангланиш; 3. A биотик чангланишнинг қуйидаги кўринишлари учрайди: Шамол ёрдамида чангланиш (анемофилия). Бу усулда чангланувчи ўсимликлар анемофил ўсимликлар дейилади. Уруғли ўсимликларнинг 10-15 фоизи анемофил ўсимликлар бўлиб, уларнинг гуллари майда, кўримсиз, ҳидсиз, гул ўрами яхши ривожланмаган ва редуктсиялашган. Улар кўп миқдорда чанг ҳосил қилади (маккажўхори рўвагида 50 млн донагача чанг ривожланади). Жуда енгиллиги туфайли узоқ масофага (30-70 км) тарқалади. Бундай ўсимликларга буғдой, жавдар, маккажўхори, жўхори, тут, ёнғоқ, терак, лавлаги, ток, ҳамма нинабарглилар, қайрағоч ва бошқалар мисол бўлади. Сув ёрдамида чангланувчи ўсимликлар гидрофил ўсимликлар, сув ёрдамида чангланиш эса гидрофилия дейилади. Бу усул сувли муҳитда ўсувчи ўсимликларда кузатилади. Масалан, сув учмаси, денгиз ўти, наяда каби ўсимликлар гули сув остида етилиб очилади ва сув юзасига чиққач чанг сузиб бориб уруғчи тумшуқчасига тушади. 4. Биотик четдан чангланишнинг қуйидаги йўллари мавжуд. Ҳашоратлар ёрдамида чангланиш (ентомофилия) хусусиятига ега ўсимликларнинг гули яхши ривожланган, кўпинча тўпгулларга бирлашган бўлади. Гултож барглари яққол кўзга ташланувчи оқ, пушти, сариқ, кўк, қизил рангли. Ҳанглари йирик тукли, ёпишқоқ бўлади. Гулларида ҳашоратларни ўзига жалб етувчи нектардонлари мавжуд. Гулнинг чуқур қисмида жойлашган нектардонлардан озиқ олишга келган ҳашоратлар гулнинг ичига кириб боради ва ҳашорат тегиб ёрилган чангдонлардан сочилган чанглар унинг танасига ёпишиб қолади. Шу ҳашорат бошқа гулларга қўнганда унинг танасидаги чанглар уруғчи тумшуқчасига тушади. Табиатда бир турга мансуб ўсимликлар фақат маълум турдаги ҳашоратлар ёрдамида чангланишга ихтисослашган. Масалан, жука, маржон дарахти, тоғ жумрут ўсимликларининг гули қисқа хартумли ҳашоратлар-пашша, қўнғизлар ёрдамида чангланади. Нектардонлари тожибаргнинг асосида чуқур жойлашган лабгулдошлар, дуккакдошлар вакиллари узун хартумли асалари ва қўнғизлар ёрдамида чангланади. Гунафша ва хушбўй тамаки тунда ҳаёт кечирувчи капалаклар, анжир гули бластофага ариси, маврак қовоқари иштирокида чангланади. Тропик иқлим шароитида ўсувчи баъзи ўсимликлар қушлар ёрдамида чангланади. Бундай чангланиш орнитофилия дейилади. Орнитофил ўсимликларга евкалиптлар, шойи гуллар, акатсиялар, фуктсия, алоелар ва кактусларнинг баъзи турларини кўрсатиш мумкин. Уларни колибралар, гулчи қушлар лори тўтиқушлари, асал шимувчилар, оқ кўз қушлар, нектарчилар чанглатадилар. A мерика ва Осиё тропик иқлим шароитида ўсадиган баъзи ўсимликларнинг чангланишида кўршапалаклар иштирок етадилар. Бу ҳодиса хироптерофилия дейилади. Бундай ўсимликлар эса хироптерофиллар деб номланади. Баобабдошлар, миртадошлар, дуккакдошлар, бигониядошлар ва бошқа бир қанча оилаларнинг вакиллари, бир паллалилар синфининг банан ва агава туркуми вакиллари гулини кўршапалаклар одатда кечки ғира-шира ва тунги соатларда чанглатади. 5. Уруғланиш жараёни етилган чангнинг уруғчи тумшуқчасига тушишидан бошланади. Чанг баъзи ўсимликларда бир неча минутдан кейин, бошқаларида эса бир неча кундан кейин тумшуқчада ишлаб чиқилган махсус ферментлар таъсирида бўрта бошлайди ва чанг найчасини ҳосил қилади. Чанг найчаси ривожланиб махсус ўтказувчи тўқима бўйлаб тугунча томонга ёъналади ва уруғкуртакнинг микропилеси (чанг йўли) орқали муртак халтачасига ўтади. Чанг найчаси ўсаётганида чангдаги барча моддалар вегетатив ядро ва генератив ҳужайра билан бирга найчанинг учига ўтади. Генератив ҳужайра иккига бўлиниб, иккита еркак ҳужайра - спермаларни ҳосил қилади. Муртак халтачасига етиб келган чанг найчаси ёрилиб, унинг ичидагилари муртак халтасига тўкилади. Бу спермалардан бири муртак халтасидаги тухум ҳужайраси, иккинчиси эса марказий ҳужайра билан қўшилади. Иккита еркак ҳужайранинг иккита урғочи ҳужайра билан қўшилиши рўй беради. Бу жараён қўш уруғланиш дейилади. Ёпиқ уруғли ўсимликларда кузатиладиган бу ҳодисани 1898 йилда С. Г. Навашин кашф етган. Муртак халтачасининг уруғланган тухум ҳужайрасидан диплоид зигота ҳосил бўлади. Бу зиготадан уруғнинг муртаги ривожланади. Уруғнинг муртагида муртакнинг илдизчаси, поячаси, уруғ паллалари ва куртакчаси шаклланади. Иккинчи спермий билан қўшилган марказий ҳужайрадан эндосперм ҳосил бўлади. Эндосперм йирик паренхиматик ҳужайраларга ега бўлиб, уларда крахмал, оқсил, мой тўпланади ва муртак ривожланиш даврида улар билан озиқланади. Уруғкуртак аста-секин уруғга айланади. Уруғ пўсти интегументлар ва қисман нутселлусдан ҳосил бўлади. Нутселлусдан баъзан перисперм ҳам шаклланади. Тугунча деворлари уруғланиш жараёнидан сўнг мева ёнлигига, яъни ривожланган уруғни ўраб турадиган қаватга айланади. Тугунчанинг ўзи эса мевага айланади. Кўпчилик ўсимликларда меванинг ҳосил бўлишида гулнинг бошқа аъзолари ҳам қатнашади. 6. Баъзи ўсимликларда муртак халтачасининг уруғланмаган ҳужайраларидан муртак ривожланиб, уруғ ва мева ҳосил бўлиши кузатилади. Бу ҳодиса апомиксис дейилади. A помиксиснинг бир неча хиллари мавжуд. а) Партеногенез – уруғланмаган тухум ҳужайрадан муртак ривожланади (маймунжон, далачой ўсимликларида). б) A погамия – муртакнинг уруғланмаган синергид ёки антипод ҳужайралардан ҳосил бўлиш жараёнидир. в) A поспория – муртакнинг уруғкуртак, нутселлус, интегумент ёки халазанинг диплоид ҳужайраларидан ривожланиши ҳодисасидир. Муртак халтачасининг компонентларидан ташқари, уруғкуртакнинг қисмларидан муртакнинг ҳосил бўлишига полиембриония дейилади. Полиембриония ёки кўп муртаклилик тситрус, себарга ўсимликларида учрайди. Бу ҳодисани Левенгук 1719 йилда апелсин ўсимлиги уруғида иккита муртак борлигини аниқлаш йўли билан кузатган. Партенокарпия – уруғсиз меваларининг ҳосил бўлиши ҳодисаси бўлиб, бундай ўсимликлар фақат вегетатив йўл билан кўпаяди. Уруғсиз меваларни олма, нок, ток (кишмиш), мандарин, апелсин, лимон, анжир ва хурмо ўсимликларида учратиш мумкин. Баъзи ўсимликларнинг гулларида уруғланган уруғчи тупроққа тушади ва меваларнинг ривожланиши ер остида боради. Бу ҳодиса геокарпия дейилади. Геокарпия ҳодисаси ерёнғоқ ўсимлигида кузатилади. 1. Уруғ – уруғли ўсимликлар уруғкуртагининг оталашидан ҳосил бўлган, бўлажак ўсимликнинг муртак ҳолатидир. Уруғли ўсимликлар очиқ ва ёпиқ уруғли бўлади. Ёпиқ уруғли ўсимликлар уруғи ривожланиши ва тузилиши жиҳатидан очиқ уруғлилар уруғидан фарқ қилади. Биринчидан, ёпиқ уруғли ўсимликларнинг уруғида эндосперм қўш уруғланиш жараёни натижасида ҳосил бўлиб, трипланд характерли бўлса, очиқ уруғлиларнинг уруғидаги эндосперм гаплоид характерли, яъни оналик гаметафитининг вегетатив қисми ҳисобланади. Иккинчидан, ёпиқ уруғлилар уруғининг муртагида 1 та ёки 2 та уруғпаллалари бўлади. Учинчидан, очиқ уруғлиларда уруғ пўсти битта интегументдан ҳосил бўлса, ёпиқ уруғлилар уруғ пўстининг шаклланишида уруғнинг икки қават интегументи иштирок етади. Уруғ муртак ва озиқ моддалар сақловчи қисмлардан иборат. У ташқи томондан интегументнинг ривожланишидан ҳосил бўлган пўст билан ўралган. Тўлиқ шаклланган муртак қуйидаги қисмлардан тузилган бўлади: муртак куртакчаси ва муртак илдизчаси, бир паллалилар уруғида битта, икки паллалилар уруғида эса иккита уруғпалла бўлади. Уруғ унаётганида унинг муртак илдизчасидан асосий илдиз ривожланади. Уруғ паллалардан ёш ўсимликнинг дастлабки барглари шаклланади. Муртакнинг ривожланиши уруғдаги озиқ моддалар ҳисобига амалга ошади. 2. Озиқ моддаларнинг жойлашишига кўра уруғлар қуйидаги типларга бўлинади: а) Периспермли уруғлар. A гар уруғда пересперм яхши ривожланган, яъни моддалар уруғ куртакнинг нутселлус ҳужайраларида тўпланган бўлса, бундай уруғлар периспермли уруғлар дейилади. Периспермли уруғлар чиннигулдошлар (чиннигул), шўрадошлар (саксовул, олабута, қанд лавлаги) оилалари вакилларида кузатилади. б) Эндоспермсиз уруғлар. Озиқ моддалар уруғ муртагининг ўзида, яъни уруғпаллаларида тўпланган бўлса, улар эндоспермсиз уруғлар дейилади. Дуккакдошлар (ловия, мош), қовоқдошлар (қовоқ, қовун, тарвуз), мураккабгулдошлар (кунгабоқар) оилалари баъзи вакилларининг уруғлари эндоспермсиз уруғлардир. в) Эндоспермли уруғлар. Уруғда озиқ моддалар махсус ғамловчи тўқима – эндоспермда тўпланса, бундай уруғлар эндоспермли уруғлар деб аталади. Бундай уруғларни қўнғирбошлилар, итузумдошлар ва селдерейдошлар оилалари вакилларида учратиш мумкин. Баъзи ўсимликларнинг уруғи ҳам эндоспермли, ҳам периспермли бўлади. Масалан, қора мурчнинг уруғи кичкинагина эндоспермда жойлашади. Уни ташқи томондан йирик перисперм ўраб туради. Маданий ўсимликлар уруғида қайси озиқ модда кўпроқ тўпланишига кўра ёғ берувчи (ғўза, зиғир, кунжут, кунгабоқар), крахмал (буғдой, маккажўхори, арпа) ва оқсил (мош, соя, ловия, нўхат) ҳосил қилувчи гуруҳларга ажратилади. 3. Мева уруғланиш жараёнидан сўнг ҳосил бўладиган органдир. Мева ичида уруғ ривожланади. Мева уруғни ҳимоя қилади ва уни тарқалишига ёрдам беради. Уруғчи тугунчасининг ривожланишидан мева шаклланади. Бундай мевалар ҳақиқий мевалар дейилади. Баъзи ўсимликларда меванинг ҳосил бўлишида гул ўрни, гултож барглари, гулкосабарглари, чангчиларнинг остки қисми ҳам иштирок етади. Бу мевалар сохта мевалардир. A йрим ўсимликларда бир неча гулдан ёки тўпгулдан тўпмева ҳосил бўлади. Мева икки қисмдан: мева қати (перикарп) ва уруғдан ташкил топади. Мева қати тугунча деворидан шаклланиб, уч қаватдан иборат бўлади: 1) Экзокарп (ташқи қават) епидермис ҳужайраларидан ҳосил бўлади. Ҳўл меваларнинг ташқи томондан кутикула, мум қаватлари ҳамда туклар билан қопланиши екзокарпнинг ҳимоя функтсиясини кучайтиради. Унда кўп сонли уститсалар (оғизчалар) ҳам учрайди. Нок, беҳи ва баъзи тропик ўсимликлар меваси перидерма билан қопланган. 2) Мезокарп – меванинг ўрта етли ва сувли қавати бўлиб, у ҳўл меваларда яхши ривожланади. У бир неча қават паренхима ҳужайраларидан тузилган. Бу ҳужайралар юпқа пўстли, ҳужайра ширасига бой, унда шакарлар, органик кислоталар, запас озиқ моддалар ва бўёвчи моддалар учрайди. Ҳўл меваларда ўтказувчи бойламлар кучли ривожланади. Қуруқ меваларда мезокарп яхши ривожланмаган. 3) Эндокарп – меванинг ички қавати бўлиб, бевосита уруғга туташиб уни ўраб туради. Данакли ўсимликларда эндокарп тош ҳужайралардан ташкил топгани учун қаттиқ бўлади ва уруғни ўраб ҳимоя қилади. Мевалар оддий ва мураккаб бўлади. A гар гулда битта уруғчи бўлиб, унинг тугунчасидан мева ҳосил бўлса, оддий мева дейилади (ўрик, олча, гилос). Битта гулнинг бир нечта уруғчисидан ҳосил бўлган мева мураккаб мева дейилади (малина, маймунжон). Уруғчи тугунчасидан ҳосил бўлган бир ёки бир неча уруғкуртакларнинг уруғланиши натижасида уларнинг ҳар биридан уруғ ривожланади. Уруғлар миқдорига қараб мевалар бир уруғли ва кўп уруғли меваларга ажратилади. 4. Меваларни мева қати ривожланганлигига ҳамда ундаги уруғлар сонига кўра қуйидагича классификатсиялаш мумкин. Қуруқ мевалар. а). Бир уруғли қуруқ мевалар. Дон – иккита мева баргчасининг бирикиб ўсишидан ҳосил бўлган очилмайдиган мева. Мева қати уруғ пўсти билан бирикиб ўсади (буғдой, арпа, сули, шоли мевалари). Ёнғоқ ва ёнғоқча – мева қати қаттиқ ёғочланган, бир уруғли, очилмайдиган мева. Ёнғоқча меваси ёнғоқникидан кичик бўлади. Ёнғоқ меваси ўрмон ёнғоғи ўсимлигида, ёнғоқча эса қиёқдошлар оиласи вакилларида учрайди. Пистача – мева қати уруғ билан ёпишиб кетмайдиган, иккита мева баргдан ҳосил бўладиган очилмайдиган мева (кунгабоқар пистаси). Ҳакалак – ёнғоққа ўхшаш, меваси учта етдор мева баргчалардан ҳосил бўлади (каштан, еман меваси). Қанотча - мева қати терисимон, унинг екзокарп қавати яхши ривожланган, пардасимон қанотча ҳосил қилади (қайрағоч, қайин, шумтол мевалари). б) Кўп уруғли қуруқ мевалар. Барг мева (баргак) – битта мева баргчасининг бирикиб ўсишидан ҳосил бўладиган бир уяли, кўп уруғли бир томонлама очиладиган қуруқ мева (седана). Дуккак – битта мева баргчасининг бирикиб ўсишидан ҳосил бўлган, бир уяли, асосан кўп уруғли икки томонлама очиладиган ва очилмайдиган мева (нўхат, мош, ловия, беда, еспартсет мевалари). Қўзоқ ва қўзоқча мева – иккита мева баргчасининг бирикиб ўсишидан ҳосил бўлган, икки уяли, кўп уруғли мева. Қўзоқ меванинг узунлиги енидан фарқ қилади. Қўзоқча меванинг узунлиги ва ени эса деярли фарқ қилмайди. Бу меваларнинг уруғлари сохта пардага ўрнашган, улар икки томонлама очиладиган ва очилмайдиган қуруқ мевадир. Бу меваларга карамгулдошлар оиласи вакилларининг меваси мисол бўлади. Кўсак мева – икки ёки бир неча мева баргларининг бирикиб ўсишидан ҳосил бўлган кўп уруғли мева. Кўсаклар тешикчалар (кўкнорида), қопқоқчаси билан (мингдевона), тишчалари ёрдамида (чиннигулдошларда), чаноқлари билан (ғўза, бангидевона) очилади. 5. Ҳўл меваларнинг қуйидаги турлари ажратилади: а) Бир уруғли ҳўл мевалар. Оддий данакли ҳўл мева –гулнинг фақат тугунчасининг ривожланишида ҳосил бўлган серсув етли мева (ўрик, олча, олхўри, шафтоли меваси). Мева қати қурийдиган ҳўл мева –бу мевалар етилган ташқи қавати қуриб қоладиган бир уруғли данакли мевалардир (бодом, писта меваси). б) Кўп уруғли ҳўл мева. Резавор мева – бир неча мева баргчадан ҳосил бўлган, мева ети серсув, кўп уруғли (хурмо, узум, помидор, зирк, картошка ўсимликлари мевалари). Мураккаб мева – гулдаги бир неча тугунчаларнинг ривожланишидан шаклланади (малина, маймунжон мевалари). Олма мева – бу меванинг шаклланишида уруғчининг тугунчаси билан барча гулдон, чангчиларнинг остки қисми, гултож ва гулкосабарглар иштирок етади (беҳи, олма, нок мевалари). Қовоқ мева – ташқи қисми жуда қаттиқ, мустаҳкам эндокарпдан ва серет мезокарпдан шаклланган мева (тарвуз, бодринг, қовун, қовоқ мевалари). Тўпмева – тўпгулдан ҳосил бўлади ва улар ўз навбатида меваси ажрим бўладиган тўпмевага (ток, тут, анжир, дўлана) ва меваси туташ тўпмевага (қанд ва ҳашаги лавлаги, маклюра, ананас) ажратилади. 6. Мевалар аввало уруғни ҳимоя қилиб, уни қуриб қолишдан, турли механик таъсирлардан, ҳайвонлар еб кетишидан асровчи, уруғни ўраб турувчи мустаҳкам қобиқ ҳисобланади. Серет ва мазали ҳўл мевалар консерва саноати учун арзон хом- ашё бўлиб, турли ичимликлар, шарбатлар, ширинликлар ва бошқалар тайёрлашда кенг қўлланилади. Уларнинг кўп тури инсонлар томонидан хомлигича истеъмол қилинади. Улар витаминларга бойлиги учун инсон саломатлигини мустаҳкамлашда катта фойда беради. Меваларнинг айниқса зарарланган, езилган ва шу каби истеъмол учун яроқсизларидан чорва моллари учун озуқа сифатида фойдаланилади. A йрим мевалар эса чорва моллари учун емиш сифатида махсус екиб етиштирилади (масалан, ҳашаки лавлаги, ҳашаки тарвуз, ҳашакбоп картошка). Буғдой ва шоли дони дунёнинг деярли барча мамлакатларида асосий озиқ- овқат маҳсулоти сифатида ишлатилади. Уруғида кўп миқдорда ёғ сақловчи ўсимликлар кунжут, зиғир, кунгабоқар, соя ва шу кабилар катта майдонларда екиб етиштирилади ва уларнинг уруғи олиниб, қайта ишлаш жараёнида ёғ ажратиб олинади, чиқити эса чорва молларга тўйимли озуқа сифатида берилади. Баъзи ўсимликлар уруғидан олинадиган ёғдан эса бўёқ, алиф ва лаклар тайёрланади. Кўпчилик шифобахш ўсимликларнинг мева ва уруғидан дори-дармонлар тайёрлашда фойдаланилади. Ўсимликларнинг меваси ва уруғи зарарли бўлиши ҳам мумкин. Бегона ўтларнинг уруғи маданий ўсимликлар етиштирилаётган майдонларга тушиб, кўкариб кетади ва екинларнинг ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлигига ҳамда маҳсулот сифатига салбий таъсир кўрсатади. Заҳарли ўсимликлар уруғи истеъмол қилинаётган маҳсулотга қўшилиб кетса, инсонларни заҳарлаб қўйишга олиб келади. Масалан, кампирчопон ўсимлиги уруғи аралашган буғдой донидан ун тайёрланиб истеъмол қилинса, шундай оқибатларга олиб келади. Яйловларда ўсадиган айрим зарарли ўсимликларнинг меваси чорва моллари юнгига илашиб қолиб, жун сифатини бузиши, айримлари эса оғиз бўшлиғини зарарлаши мумкин. 1 . Озиқланиш, нафас олиш, ўсиш ва кўпайиш барча тирик организмлар учун асосий хусусиятлар бўлиб, кўпайишда организм ўзидан кейин насл қолдиради. Натижада турлар сони сақланиб қолади. Ўсимликлар дунёсида кўпайишнинг уч гуруҳи фарқланади: жинсий, жинссиз ва вегетатив кўпайиш. Жинсий кўпайишда физиологик жиҳатдан фарқ қиладиган иккита гаплоид ҳужайранинг қўшилишидан янги организм вужудга келади. Бу ихтисослашган ҳужайралар фақат кўпайиш вазифасини бажаради ва улар гаметалар дейилади. Гаметаларнинг бири урғочи, иккинчиси эса еркак ҳисобланади. Гаметалар қўшилишидан янги бир ҳужайра - зигота ҳосил бўлади. Зиготанинг ривожланишидан янги организм шаклланади. Гаметалар доимо гаплоид, зигота эса диплоиддир. Жинссиз кўпайиш бир ҳужайрали споралар ёки зооспоралар ёрдамида амалга ошади. Бу кўпайиш жинсий ва вегетатив кўпайишга нисбатан аввал пайдо бўлган деб ҳисобланади. Споралар қуруқликда ўсувчи ўсимликларда ҳосил бўлади. Споралар қуюқ тситоплазмали, озиқ моддаларга бой вегетатив ҳужайрадир. Ташқи томондан қалин пўст билан ўралган бу ҳужайра думалоқ, тсилиндрсимон, чўзинчоқ шаклли бўлади. Улар мустақил ҳаракатлана олмайди. Майда ва енгиллиги учун шамол уларни учириб кетади ва тарқатади. Зооспоралар сувўтларида, замбуруғларда ҳосил бўлади. Улар хивчинли бўлиб, шу хивчинлари ёрдамида сувда бемалол ҳаракатланади. Вегетатив кўпайиш, яъни индивидларнинг ривожланиши юксак ўсимликларда уларнинг вегетатив органлари (илдиз, поя, барг, илдизпоялари, тугунаклари, пиёзбошлари ва бошқалар) дан ёки бу органлар бўлакларидан бошланади. Бир ҳужайрали организмларда она ҳужайра тенг иккига бўлиниб, янги қиз ҳужайраларни, яъни янги индивидни ҳосил қилади. Кўп ҳужайрали ўсимликлардан, масалан, сувўтлари ипсимон танасининг бўлинишидан кўпаяди. Замбуруғларда эса митселийнинг айрим бўлакларга ажралиб кетиши ёки ачитқи каби замбуруғларда куртакланиш йўли билан, лишайниклар эса ихтисослашган соредийлар ва шамол ёки ёмғир таъсирида осон тарқалувчи ўсимталар – изидийлар ёрдамида вегетатив кўпаяди. 2. Вегетатив кўпайиш – ўсимликнинг ёъқолган қисмини ёки органини тиклашга, яъни регенератсия ҳодисасига, шунингдек, айрим тана қисмларидан бир бутун ўсимлик пайдо қила олиш хусусиятига асосланган. Вегетатив кўпайишга мисол қилиб баъзи бир ҳужайрали сувўтларини оддий бўлиниш йўли билан икки ёш ҳужайрага айланишини кўрсатиш мумкин. Юксак ўсимликларда вегетатив кўпайиш вегетатив органлар ёрдамида амалга ошади. A йрим ўсимликларда вегетатив кўпайиш учун хизмат қилувчи махсус органлар ҳосил бўлади (туганак, илдизпоя, пиёзбош ва ҳ.к.). Вегетатив кўпайиш билан олинган насл клон дейилади. Вегетатив кўпайишнинг қуйидаги енг кўп тарқалган усуллари мавжуд: 1) Илдизпоялар ёрдамида кўп йиллик ўт ўсимликлар (ажриқ, ғумай, қамиш, қиёқ, саломалайкум) кўпаяди. 2) Ер ости туганаклари билан картошка, топинамбур, картошкагул каби ўсимликлар кўпаяди. 3) Пиёзбошлар билан кўпайиш чўл, чала чўл ва тоғ ўсимликлари орасида кўпроқ кузатилади. Кўп йиллик пиёзбош ўсимликлар – тоғ лоласи, чучмома, наргиз, илонгул, саримсоқ шулар жумласидандир. A йрим ўсимликлар барг қўлтиғида ёки тўп гулларида пиёзчалар ҳосил қилади. Уларнинг тўкилиб ерга тушиши ва ривожланишидан янги ўсимликлар пайдо бўлади. 4) Илдизбачкилар илдизда эндоген йўл билан қўшимча куртакнинг ривожланишидан ҳосил бўлади (гилос, терак, олча, акатсия, дўлана, какра, печак, қизилмия ва бошқалар). 5) Ер ости новдалар ёки гажаклар ёрдамида судралиб ўсувчи ўсимликлар (қулупнай, ғозпанжа) кўпаяди. Гажакнинг тупроққа тегиб турган қисмида қўшимча илдиз ҳамда куртак ривожланиб, янги ўсимлик пайдо бўлади. Юқоридаги вегетатив кўпайиш усуллари инсон аралашувисиз амалга ошади ва улар табиий вегетатив кўпайишга мисол бўлади. Ўсимликларни вегетатив йўл билан кўпайтириш усулларидан инсонлар қадимдан мевали ва резавор мевали ўсимликларни кўпайтиришда, сабзавотчиликда, далачилик, ўрмончилик ва гулчиликда фойдаланиб келганлар. Вегетатив кўпайишдан ҳосил бўлган насл она ўсимлик белгиларини ўзида мужассамлаштиради. Вегетатив кўпайиш ўсимликларни кўпайтириш жараёнини тезлаштириш ва қимматли ўсимликлар турлари ҳамда навларини соф ҳолда сақлаб қолиш имконини беради. 3. Фойдали ўсимликларни кўплаб етиштириш учун инсонлар томонидан сунъий вегетатив кўпайтириш усуллари ишлаб чиқилган. Уларга қуйидагилар киради: 1) Пархиш қилиб кўпайтириш. Бунинг учун ўсимлик шохлари ёйсимон шаклда букулиб, ерга егилади ва новдасининг учи ердан чиқариб кўмилади. Бир қанча вақтдан кейин шохнинг тупроққа кўмилган қисмида қўшимча илдизлар пайдо бўлади. Пархиш қилинган қисми она ўсимликдан ажратилиб, бошқа жойга ўтказилади. Пархиш йўли билан ток, тут, самбитгул, анор, тол, терак, анжир ва бошқа ўсимликларни кўпайтириш мумкин. 2) Қаламча билан кўпайтириш учун она ўсимликнинг новдаларидан қирқиб тайёрланган қисмларидан фойдаланилади. Бу усул мевачилик, гулчилик ва манзарали боғдорчиликда кенг қўлланилади. 3) Тупларни бўлиш. Кўп йиллик манзарали ўсимликлар (флокс, наврўзгул, равоч, отқулоқ) ҳамда бута (наъматак) ларнинг тупланган новдалари ковлаб олиниб илдизи билан бўлиб ўтказилади. 4) Пайвандлаш. Унинг моҳияти шуки, ўз жойида ўсиб турган бир ўсимликга бошқа нав тур қаламчаси ёки куртаги улаб ўстирилади. Уланадиган куртак ёки қаламча олинган ўсимлик пайванддўст, пайвандўст уланадиган ўсимлик эса пайвандтаг дейилади. Пайвандлаш усули илдиз отиши қийин бўлган, қаламча ва пархиш йўли билан кўпая олмайдиган ўсимликларни кўпайтиришда кенг қўлланилади. Бу усул қимматли мева дарахтларини кўпайтиришда, манзарали ўсимлик шаклларини сақлаб қолишда муҳим аҳамиятга ега. Пайвандлаш йўли билан кўпайтиришда пайвандтагнинг фойдали хусусиятлари еътиборга олиниши лозим. Пайвандтаг турли зараркунандаларга ва касалликларга ёки тупроқ намлик даражасининг ўзгаришига, шўрга чидамли бўлиши ва бошқа хусусиятларга ега бўлиши мақсадга мувофиқдир. 4. Жинсий кўпайишда ҳосил бўлган организмлар ота ва онага хос ирсий белгиларга ега бўлиши билан характерланади ва шунинг учун ҳам турларнинг еволютсиясида муҳим биологик аҳамиятга ега. Ўсимликларнинг жинсий кўпайиши конюгатсия ва коопулятсия деб аталувчи икки типга бўлинади. Конюгатсия йўли билан кўпайиш сувўтларига хос бўлиб, бунда ўзаро яқин турган икки ҳужайра бир-бирига қарама-қарши махсус ўсимта ҳосил қилади ва улар бир-бирига қараб ўсади. Ўсимталар бир-бири билан туташган жойидаги парда ериб, каналча ҳосил бўлади. A на шу каналча орқали ҳужайранинг биридаги протопласти иккинчисига ўтади ва ядро иккинчисининг ядросига, тситоплазмаси эса тситоплазмасига қўшилиб, зиготани вужудга келтиради. Бу зигота қалин пўст билан ўралиб ноқулай шароитдан ўзини асрайди. Қулай шароитга тушиши билан зигота ривожланиб, янги организм пайдо қилади. Конюгатсия йўли билан кўпайиш енг содда усул бўлиб, унда вегетатив ҳужайралар қўшилади. Жинсий кўпайишнинг иккинчи типи – коопулятсия ("коопулятсия" лотинча сўз бўлиб жуфтлашиш маъносини билдиради) еволютсион тараққиётнинг юқори босқичи бўлиб, у қуйидаги уч хил усулда амалга ошади: изогамия, гетерогамия ва оогамия. Изогамия юнонча сўз бўлиб, "изос" –тенг, "гомео" –никоҳланаман деган маънони беради. Жинсий кўпайишнинг бу содда усулида бир хил катталикдаги еркак ва урғочи гаметалар биттадан хивчинлари билан сувда тез ҳаракатланиб, бир-бирига яқинлашади ва қўшилиб хивчинсиз битта ҳужайра -зиготани ҳосил қилади. У кейинроқ қалин пўст билан ўралиб ўзини ноқулай шароитдан асрайди. Тиним даври ўтгач, қулай шароитда зигота ривожланиб янги ўсимликни вужудга келтиради. Изогамия кўпайиш усули сувўтлари ва замбуруғларда кузатилади. Гетерогамия юнонча "гетерос"- ҳар хил, "гомео"– никоҳланаман сўзларидан олинган бўлиб, бунда ҳар хил катталикдаги бемалол ҳаракатлана оладиган хивчинли иккита гамета қўшилади. Эркак гамета микрогамета дейилиб, кичикроқ ва тез ҳаракатланувчандир. Урғочи гамета эса макрогамета дейилади ва у йирик ҳамда кам ҳаракатланувчан бўлади. Уларнинг қўшилиши сувда рўй беради ва зигота ҳосил бўлади. Яшил ва қўнғир сувўтлари гетерогамия йўли билан кўпаяди. Оогамия ҳам юнонча "оог"–тухум ва "гомео"–никоҳланаман сўзларидан тузилган бўлиб, жинсий кўпайишнинг бу усули енг кенг тарқалгандир. Оогамия йўли кўпайишда иштирок етувчи урғочи гамета йирик ва қўзғалмас ҳамда хивчинсиз бўлади, шунинг учун ҳам у тухум ҳужайра дейилади. Эркак гамета эса жуда майда ҳамда ҳаракатчан бўлиб, хивчини мавжуд ва сперматазоид деб аталади. Кўпчилик тубан ўсимликлар ва барча юксак ўсимликлар оогамия йўли билан кўпаяди. Юксак ўсимликларда сперматазоидлар хивчинсиз бўлганлиги учун спермия деб номланади. Ўсимликларда гамета ҳосил қилувчи органга гаметангия дейилади. Тубан ўсимликларда урғочи гаметангия (тухум ҳужайра) ооганий, юксак ўсимликларда эса архегоний деб номланади. Барча ўсимликларда сперматазоид ёки спермия ҳосил қилувчи гаметангия эса антередей деб юритилади. 5. Жинссиз кўпайиш еволютсион тараққиёт жараёнида жинсий ва вегетатив кўпайишга нисбатан олдин пайдо бўлган. Споралар ёки зооспоролар воситасида амалга ошадиган бу кўпайиш усули ҳозир ҳам кўпчилик ўсимлик турларида учрайди. Споралар ва зооспоралар она ўсимликнинг махсус ҳужайраларида ёки органларида шаклланади. Уларнинг спора ҳосил қилувчиларига спорангия, зооспора ҳосил қилувчиларига эса зооспорангия дейилади. Ўсимликларнинг еволютсион тараққиёти жараёнида спорангийларнинг тузилиши мураккаблашиб борган. Юксак ўсимликларда у мустақил кўп ҳужайрали органга айланган. Хилма- хил кўринишли спорангийлар замбуруғларда учрайди. Кўпчилик замбуруғларда махсус спорангийлар митселийсининг охиридаги ҳужайралар бир неча марта бўлиниши натижасида спорага айланади. Замбуруғнинг споралар ҳосил қилувчи гифалари конидиябандлар ва уларнинг учида етилган споралар эса конидияспоралар дейилади. Спора ва зооспоралар редуктсион (меёз) бўлинганлиги учун улар гаплоид хромосомга ега. Спораларнинг ўлчами одатда жуда кичик бўлиб, оддий кўз билан уларни қалпоқчали замбуруғларда, қорақарағай, савр, қайин, ёнғоқ ва бошқа ўсимликларда сариқ-қўнғир чанглар шаклида кўриш мумкин. Эволютсион тараққиётда уруғли ўсимликларда спора уруғ билан алмашинган. Лекин спора ҳосил қилиш уруғли ўсимликлар ҳаёт тсиклида ҳозир ҳам кузатилиб, у чангининг чангдонида (микроспора) ва уруғчининг уруғ куртагида (мегаспора) ҳосил бўлади. Она ўсимликдан ажралган спора ва зооспора қулай шароитга тушиши билан ўсади, яъни уруғланиш жараёни ўтмасдан янги ўсимлик ҳосил бўлади. Шунинг учун ҳам бундай кўпайиш жинссиз кўпайиш дейилади. Споралар ва зооспоралар учун ҳаво ҳарорати, чиринди ва нам етарли бўлган муҳит қулай шароит ҳисобланади. 6. Кўпчилик юксак ва тубан ўсимликларда ҳам жинсий, ҳам жинссиз кўпайиш кузатилади. Ўсимликнинг бундай икки хил йўл билан кўпайиб икки хил насл пайдо қилиши маълум тартибда галланиб туради ва наслларнинг галланиши дейилади. Организмнинг ҳаётий тсиклида икки хил насл пайдо бўлади. Жинсий ҳужайраларни вужудга келтирувчи насл гаметофит, споралар ҳосил қилувчи насл эса спорофит деб аталади. Спора ҳосил бўлишидан олдин редуктсион бўлиниш юз беради, споралар доимо гаплоид (хромосомалар сони х) бўлади. Спораларнинг ўсишидан ҳосил бўлган насл – гаметофит ҳам гаплоид хромосомалидир. Бироқ кейинги жинсий протсессда иккита жинсий ҳужайра - гаметанинг қўшилиши натижасида диплоид (2 х) хромосомали зигота ҳосил бўлади. Зигота ўсиб ўзидан жинссиз насл– спорофитни вужудга келтиради. Спорофит ҳам диплоид хромосомалидир. Лекин спорофит ҳосил қиладиган споралар яна гаплоид хромосомали бўлади. Шундай қилиб, ўсимликларда дастлаб жинсий кўпайиш, кейинроқ эса жинссиз кўпайиш содир бўлади. Яшил сувўтларининг жинсий ва жинссиз насллари ташқи кўринишдан бир хил бўлсада, улар мустақил яшайди. Мохларда гаметафит насл спорофит наслга нисбатан яхши ривожланган бўлиб, баргпоя ҳосил қилувчи ризоидли ўсимликдир. Спорофит насли урғочи гаметофитнинг юқори қисмида жойлашган банддаги қутича (спорангий)дан иборат. Папоратникларда спорофит гаметофитга нисбатан бир неча марта йирик ўсимлик, гаметофит эса архегоний ва антередий ҳосил қилувчи мустақил, кичик ўсимтадир. Очиқ уруғлиларда жинсий насл–гаметофит жуда қисқарган бўлиб, еркак гаметофит чанг, эндосперм ва уруғ куртак (урғочи гаметофит) ичида жойлашган архегонийдан иборат. Очиқ уруғлиларнинг спорофит насли юзлаб йиллар ўсиш хусусиятига ега бўлган бўйи бир неча ўн метрга етувчи дарахтдир. Гулли ўсимликлар спорофити вегетатив ва генератив органлар ҳосил қиладиган юксак ўсимликдир. Гаметофит насли эса жуда қисқарган бўлиб, еркак жинсий насл чангни ва урғочи жинсий насл – муртак халтасини ҳосил қилади. Муртак халтаси уруғ куртакнинг ичида жойлашган бўлиб, у уруғчи тугунчасидан вужудга келади. Юксак ўсимликларда наслларнинг галланиши муҳим биологик аҳамиятга ега. Жинссиз кўпайишда ҳосил бўлган споралардан минглаб ўсимлик ривожланса, жинсий жараёнда ҳар хил гаметалар қўшилиб, спорофит наслнинг ноқулай ташқи муҳит шароитига мослаша оладиган ҳаётчан шаклларининг ривожланишига олиб келади.