logo

Прокариотларнинг морфологияси ва хужайра тузилиши

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

1665.5 KB
Прокариотларнинг морфологияси ва хужайра тузилиши Режа : 1. Эукариотлар ва прокариотлар. 2. Бактерияларнинг шакллари. 3. Микоплазмалар. 4. Микобактериялар. Бир ҳужайрали ва кўп ҳужайрали организмлар орасида ўхшашлик мавжуд, чунки бир ҳужайрали организмларда органлар вазифасини ҳужайра органоидлари бажаради. Масалан, бактерияларнинг 1 - жадвал Бактериялар х (мкм) ва вирусларнинг(нм) ўлчами П.А. Генкель(1974) дан ўзгартириб олинди. Бактерия ва вирусларнинг номлари Эни х б ў йи , м км (вирусларда нм) B.prodigiosus 750 Риккетсийлар 475 Пситтакоз 455 Осповакцина 210 х 260 Плевропневмониянинг қ ў зғатувчиси 150 Учуқ вируси 150 Грипп 115 Ньюкастль касаллиги вируси 115 Стафилокок бактериофаги 100 Товуқлар чумаси 90 Т-2 бактериофаги 60 х 80 Т-3 бактериофаги 45 Қу ё н папилломаси вируси 44 Отлар энцефаломиелити 42 Сичқон пневмонияси 40 Та маки мозаикаси 1 8 х 300 О рхид я мозаикаси 12 х 480 Р ифт водийси безгаги вируси 30 Ловиянинг жанубий мозаикаси вируси 25 Г емоцианин м олекула си 22 Тамакининг халқали доғланиши 22 Оқсим ёк и яшур 20 Турнепс (шолғом) нинг сариқ мозаикаси 2 6 Тамаки некрози вируси 2 6 Қ ўй ларнинг ш отланд ия энц ефалит и вируси 20 Гемоглобин молекуласи 3 х 15 Тухум альбумини молекуласи 2,5 х 10 ҳаракатланиш органлари ҳивчинларидир, юксак ўсимликларнинг митохондрийлари вазифаларини бактерияларнинг цитоплазматик мембраналари (мезосомалар) бажаради ва ҳ.. Бактериялар ер юзида яшайдиган организмлар ичида энг майдаси бўлса, микоплазмалар, риккетсиялар, вируслар ва бактериофаглар булардан ҳам майдадир. Кўпчилик майда шарсимон бактериялар ҳужайрасининг диаметри 0,1мкм, таёқчасимон бактерияларники 0,5 мкм, узунлиги эса 2 - 3 мкм (баъзан 30 мкм), гигантларинингэни 5 -10 мкм, бўйи 30 – 100 мкм бўлади (1- жадвал). Эукариотлар ва прокариотлар. Микроорганизмларнинг кўпчилиги бир ҳужайралидир. Бактерия ҳужайраси ташқи мухитдан ҳужайра пўсти, баъзан эса фақат цитоплазматик мембрана билан ажралиб туради. Ҳужайра ичида ҳар хил структуралар мавжуд. Ҳужайра тузилишига қараб, организмлар икки типга - эукариот ва прокариот ҳужайрали организмларга бўлинади (2- жадвал). Агар микроорганизм ҳақиқий (чин) ядрога эга бўлса, ундай ҳужайраларга эукариот ҳужайрали организмлар (грекча эу - чин, карио - ядро демакдир). Эукариотларга замбуруғлар, сувўтлари, содда ҳайвонлар - протистлар кирса, прокариотларга бактериялар ва кўк-яшил сувўтлари (цианобактериялар) киради. Эукариотлар ҳужайрасида ядро ва унда 1 - 2 ядроча, хромасомалар, митохондрий, рибосомалар, фотосинтез 2-жадвал Прокариот ва эукариот организмлар белгиларини ўзаро таққослаш Белгилар Прокариотлар Эукариотлар Ядро Митоз йўли билан бўлинади , ядро мембранаси йўқ Митоз йўли билан бўлинади ядроси мембрана билан ўралган ДНК нинг ҳолати Гистонлар билан боғланмаган алоҳида молекулалар Гистонлар билан боғланган ҳолда хромосомаларда жойлашаган Нафас олиш системаси Мембраналар ёки мезосомалар нафас олиш системалари. Митохондриялар учрамайди. Митохондриялар мавжуд, нафас олиш системалари мембраналар билан ўралган органеллалар Рибосомаларнинг катталиги 70 S 80 S Ҳужайра пўсти Химиявий таркибида пептидоглика н лар комплекси бор Ҳужайра пўсти органик ва анорганик моддалардан тузилган. Хивчинлар Бир ёки бир неча фибриллалардан ташкил топган жуда нозик ва майда 20 та фибрилладан ташқил топган: улар 2х9х2 ҳолатидаги гуруҳларда тўпланган Вакуоласи Камдан-кам учрайди Доим учрайди Ҳужайраларнинг қ у руқ моддаси 10 -15 -10 -11 г 10 -11 -10 -7 г Антибиотикларнинг таъсири Пенцил л инга сезгир ёки таъсирчан Пенцил л инга сезгир эмас, таъсирчан эмас Юқори температурага чидамлилиги (вегетатив ҳужайраси) 75-90 0 С 40-60 0 С Гамма нурларига чидамлилиги Чидамлилиги юқори Чидамлилиги паст Анаэробиоз Факультатив ва облигат Факультатив Фотосинтез жараёни Бактериохлорофилл пигменти, қайтарувчилиар: H 2 S ва S бошқа бирикмалари, органик моддалар Хлорофилл а, в, с, д ёки е , кислород ажралади, қайтарувчи – H 2 O Жинсий жараёни Мейоз учрамайди, баъзи фрагментлари учрайди ва ирсий информациянинг маълум бир қисми ўтади Жинсий процесс систематик ҳолда учрайди, мейоз мавжуд ва хромосомалар ҳамма ирсий хусусиятларни ўтказади Хромосомалар сони Бит т а хромосома Бирдан ортиқ хромосомалар Хромосомалар таркиби ДНК ДНК ва оқсил Хромосомалар сони Гаплоид Гаплоид ёки диплоид Цитоплазматик ДНК Плазмидалар ва эписомалар (мембрана билан ўралмаган) Митохондриялар, хлоропластлар, центриолалар, Г ольжи аппарати, кинетосомалар (базал таначалари) Гаметалар Организмнинг ўзи Организмнинг ўзи ёки мейознинг махсус маҳсулотлари ДНК концентрацияси граммларда гаплоид ядрога нисбатан 4,3 . 10 -15 1,5 . 10 -12 жараёнини олиб борувчи организмларда эса хлоропластлар, Гольджи аппаратлари, ДНК, РНК ва оқсиллар мавжуд. Рибосомалари эса 80 S ни (Сведберг коэффиценти) ташкил қилади. Ядро аппарати содда (диффуз ҳолда) бўлган микроорганизмлар прокариотлар дейилади. Прокариот ҳужайраларда ядро билан цитоплазма орасида аниқ чегара йўқ, ядро мембранаси бўлмайди. Уларда ДНК махсус структурага эга эмас. Шунинг учун прокариотларда митоз ва мейоз жараёнлари амалга ошмайди. Рибосомалари эса 70 S ни ташкил қилади. Митохондрия ва хлоропластларга эга эмас. Митохондрий вазифасини мезосомалар (цитоплазматик мембранадан ҳ осил б ў лган структура) бажаради. Бактерияларнинг шакллари. Ташқи кўринишига қараб улар уч гуруҳга бўлинади: шарсимонлар - кокклар, таёқчасимонлар - бактериялар ва бациллалар, спиралсимонлар - вибрионлар, спириллалар ва спирохеталар. Шарсимон бактериялар кокклар (коккус - лотинча дон) дейилади. Улар сферасимон, эллипссимон, нўхотсимон ва бошқа кўринишга эга бўлади. Бактерия ҳужайраларининг бир - бирига нисбатан жойланишига қараб, ҳар хил номланади. Шарсимон бактериялар ҳужайраси бўлиниб, айрим жойлашса улар монококклар, ҳужайра бўлиниши натижасида ҳар хил узум боши каби тўпламлар ҳосил қилса - стафилококклар дейилади. Бактериялар бўлингандан сўнг иккитадан бўлиб жойлашганлари - диплококклар , бўлиниши натижасида узун занжир ҳосил қилса - стрептококклар, тўрттадан бўлиб жойлашса - тетракокклар, куб ёки пакет шаклида жойлашса - сарциналар деб аталади. Бактериялар таёқчасимон (цилиндрсимон) ёки эгилган вергулсимон шаклларда ҳам бўлади. Таёқчасимон бактериялар узунлиги, катта - кичиклиги, кўндаланг кесими, ҳужайра учининг кўриниши, ҳужайраларининг ўзаро жойланишлари билан фарқланади. Ҳужайра учлари тўғри кесилган, овал ёки ўткирлашган бўлиши мумкин. Бактериялар айрим ёки якка-якка таёқчалар, иккитадан жойлашган диплобактериялар, спора хосил қилувчилари бўлса диплобациллар, занжир ҳосил қилувчиларини эса стрептобактериялар (стрептобацилла ) дейилади (4- расм ). Баъзан буралган ёки спиралсимон ёки пармасимон буралган (спирохета) кўринишга эгалари ҳам учрайди, улар спириллалар (спира - лотинча буралган). Спириллаларни бурилишга эга бўладиган калта эгилганлари вибрионлар (вибрио - лотинча қайриламан) деб аталади (4 ва 5 расмлар). Бактерияларнинг ипсимон шакллари, кўп ҳужайралилари ҳам бўлиб, ҳужайранинг ташқи томони ҳар хил ўсимталар ҳосил қилади. Уларнинг учбурчак, юлдузсимон, очиқ ёки ёпиқ халқа, чувалчангсимон ва бошқа шакллари ҳам учрайди (4 ва 5 расмлар). Агар бактерия ҳужайраси (соф култураси б ир турдаги бактерия индвидларининг (особларининг) йиғиндиси) қаттиқ озиқа муҳитига экилса бир неча соатдан сўнг улар кўпайиб оддий кўз билан кўриш мумкин бўлган колония (бактерия ҳужайралари тўплами) ҳосил қилади. Колониялар кўриниши, рангги ва бошқа ҳусусиятлари билан бактерия турига боғлиқ бўлиб, ҳар бир бактерия тури учун ўзига хос - спецификликка эга бўлади. Бактерия ҳужайрасидаги органеллалар алоҳида мембраналар билан ўралмаган. Бактерияларнинг цитоплазматик мембранаси ҳужайрани ичига томон ботиб к и рган (мезосома) бўлиб уларда ферментлар жойлашган. Фотосинтезни амалга оширувчи цианобактерияларда пигментлари ички мембраналарда, баъзиларида эса хромотофорлар шаклида, яъни алоҳида таначалар ҳ олида бўлади. Кўпчилик бактерияларнинг ҳужайра пўсти да пептидогликан ( мур еин) учрайди. Бактерияларда полиморфизм ҳодисаси, яъни кўп шаклли ҳ олат мавжуд, ташқи муҳитнинг ўзгариши натижасида вибрионлар ипсимон ёки шарсимон шаклга, таёқчасимонлар шар шаклига ўтиши мумкин. 4 - расм . Прокариотларнин г турли шаклли вакиллари : 1 - кокк; 2 - диплококк; 3 - сарцина; 4 - стрептококк; 5 - сферасимон бактерияларнинг колония си ; 6 – таёқчасимон бактериялар ( якка ҳ ужайра, ҳ ужайралар занжири ); 7 - спирилл алар ; 8 - вибрион; 9 - ёпи қ ва очи қ хал қ а шаклидаги бактериялар ; 10 - ўсимта ҳ осил қ илувчи бактериялар (просте калар ); 11 - чувалчангсимон бактериялар ; 12 - олтибурчакли юлдуз к ў ринишидаги бактериялар ; 1 3 - ак тиномицет лар вакиллари ; 14 - миксобактери яларнинг мева таналари ; 15 - латерал жойлашган хивчинли Caryophanon авлодининг ипсимон шаклли бактерияси ; 16 - Спора (акинетлар) гетероцисталар ҳ осил килувчи ипсимон цианобактериял ар ; 8, 15, 17, 18 - ҳ ар хил типда ҳ и в чин ҳ осил қ илувчи б актериялар; 19 - капсула ҳ осил қ илувчи темир гидрат ок сидидан тузилган қ оби ққа ўралган ипсимон Sphaerotilus гурухи ; 21 - ти канлар ҳосил қилувчи бакте рия; 22 - Gallionella sp .  5 – расм. Спирохета ҳужайрасининг узунасига (А) ва кўндаланг кесмасининг (Б) чизмаси: А - расмда ҳужайранинг учларида жойлашган аксиал фибрилла . Б – аксиал фибриллардан тузилган иккита т ў п аксиал фибрилла: 1 – проплазматик цилиндр, 2 – таш қ и п ў ст, 3 – аксиал фибрилл; 4 – аксиал фибрилларнинг жойланиш ў рни; 5- ҳ ужайра деворининг пептидогликан қ авати; 6 - ЦПМ Микоплазмалар. Микоплазмалар полиморф, турли шаклдаги микроорганизмлар, ниҳоятда майда, ҳақиқий бактериялардан ҳужайра девори йўқлиги билан фарқланади. Кўпинча ҳаракатсиз, споралар ҳосил қилмайди, бактериологик фильтрлардан ўтиб кетади (0,1 - 0,2 мкм ва ундан кичик). Микоплазмалар орасида сапрофит ва паразит формалари бор. Ҳайвонларда турли - туман касалликларни вужудга келтиради. Уларни 10 - 20% от қонининг зардоби қўшилган қ атти қ озиқ муҳитларида ўстириш мумкин. Суюқ озиқ муҳитларда микопламалар коккисимон, юлдузсимон, дисксимон, ипсимон ва бошқа шаклли бўлиб, қ атти қ озиқ муҳитларда эса ўртаси қора майда колонияларни ҳосил қилади. Бер ги микоплазмаларни прокариотлар оламининг микоплазмалар б ў лимига ажратади. Микоплазмаларга бактерияларнинг L - шакллилари яқ ин туради. Бу бактерияларни тажриба йўли билан ҳам олиш мумкин, бунинг учун бактерияларга пенциллин билан таъсир этилади. Микоплазмалар ичида яхши ўрганилгани эркин ҳолда ҳаёт ке-чирадиган Mycoplasma laidlawu дир. Г. Моровин ва М. Туртелен(1964) уларни электрон микроскопда кўриб, тўрт хил ҳужайраси: 1) элементар танаси; 2) оралиқ ҳужайралар; 3) йирик ҳужайралар; 4) ичида элементар танаси бўлган йирик ҳужайралар борлигини аниқлайдилар. Микоплазмалар одамда ва бошқа умуртқалилар орасида кенг тарқалган. Микоплазмаларнинг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан иборат: а) ҳужайралари плеоморф, диаметри 0,1 —1,0 мкм; б) ҳужайралари уч қаватли мембрана билан ўралган; в) бактерия рибосомаларига ўхшаш рибосомалари бор; г) ҳужайраларида РНК ва ДН К бор. ДНК қўш спиралли, молекуляр оғирлиги 4-10 8 дан 1 • 10 9 гача; д) сунъий озиқ муҳитида ўсади, агарли муҳитда майда колониялар ҳосил қилади; е) пенициллинга чидамли, лекин тетрациклинга сезгир; Ўсимликларда учрайдиган микоплазмалар — М L О ни биринчи бўлиб япониялик олимлар аниқлаганлар. Улар қўқонгулнинг сариқ касаллиги, тут дарахтининг паканалиги ва бошқа касалликларнинг сабабчиларини электрон микроскопда кўриб, микоплазмаларга ўхшаш ҳужайралар борлигини кузатганлар. Касалланган тут кўчатларига тетрациклин таъсир эттирилгач, касаллик намоён бўлмай қолган. Ўсимликларда учрайдиган МLО ҳужайралар ичида бўлади. Баъзи хусусиятлари билан МLО бактерияларнинг L формасига ўхшаб кетади. МLО нинг ҳужайра пўсти яхши тараққий этган, пенициллинга чидамли. МLО патогенлиги билан бактерияларнинг L формасидан фарқ қилади (3-жадвал). Микоплазмалар ўсимликларда 40 дан ортиқ турли-туман касалликлар келтириб чиқаради. Жумладан, сариқ касаллиги, қўқонгулнинг сариқ касаллиги, помидордаги столбур, маккажўхорининг, тутнинг ва бошқа ўсимликларнинг паканалиги, цитрус ўсимликларнинг касалланиши ва бошқаларни ана шу микоплазмалар қўзғатади. Буларнинг энг кенг тарқалган формаси эллипссимон бўлиб, 0,2X0,3 мкм катталикда. Сулида кенг тарқалган касалликлардан бири ғумбакланишдир. Бу касалликнинг сабабчиси Liburnia striatella. Бу касаллик Сибирда, Узоқ Шарқда ва Шимолий Қозоғистонда тарқалган. Помидор гулининг тугунчалари, шоналарида Hyalesthes obsolefus гулкоса баргларининг ёпишиб ўсишига олиб келади, натижада помидор меваси майда ва қаттиқ бўлади, бу касаллик Қрим ва Кавказда тарқалган. 3-жадвал Ўсимликларда учрайдиган вируслар ва ҳайвонларда учрайдиган микоплазмаларнинг баъзи хусусиятларини ўзаро таққослаш Хусусиятлари Ўсимлик вирусл а ри Ўсимликдаги MLO Ҳайвонлардаги микоплазмалар Ҳужайралар ёки заррачаларнинг формаси ва йирик майд а лиги Маълум шаклга эга заррачалар, юмалоқ (диаметри 17 дан 100 нм ёки у зунчоқ; 12X1000 нм, 100Х300нм) Заррачалар плео морф, юмалоқ(диаметри 100 д а н 1000 н м) ёки у зунчоқ Заррачалар пле оморф, юмалоқ(диаметри 100 дан 1000 нм) ёки узунчоқ Ҳужайраларн инг ёки заррачаларнинг ташқи мембра н аси Одатда мембрана си йўқ, баъзи ва килларида липид л ардан иборат пўст учрайди Содда элементар мембрана Содда элементар мембрана Нуклеин кислоталарнинг ДНК ёки РНК ДНК ва РНК ДНК ва РНК типи Геномнинг катталиги ёки мол.массаси 0,4 . 10 6 дальтон 1000 . 10 6 дальтон 400 . 10 6 дан 1000 Х 10 6 дальтон Рибосомалари Учрамайди Бактериал рибо сомаларга ўхшаш кўп миқдорда учрайди. Бактериал рибосомаларга ўхшаш кўп миқдорда учрайди Репликация Органи з мга кир ган инфекция биринчи босқич ларда диссоциа- цияга учрайди, кейин вирус заррачасининг компонентлари синтезла н ади ва янги заррачалар ҳосил бўлади Эҳтимол бинар бўлиниш содир бўлади Бинар бўлиниш Ўз хўжайинида жойлашиши Заррачалар ичида Заррачалар ичида Заррачалар ташқарисида Сунъий озуқаларда ўстириш Ўсмайди Баъзи вақтларда ўзига хос колониялар ҳосил қилади Ўзига хос колониялар ҳосил қилади Табиий ш ароитда тарқалиши Турли воситачи- лар орқали тарқалад и Бўғимоёқлилар орқали тарқалади Зарарла н ган му ҳит орқали тарқалади Актиномицетлар ёки нурсимон (нурли) замбуруғлар тузилиши жиҳатидан бактериялар ва тубан замбуруғларга ўхшайди (6, 7- расмлар). Улар моғор замбуруғлар билан бактериялар орасидаги гуруҳҳга мансуб, маълум шаклдаги ядроси бўлмайди. Бу гурух граммусбат бактериялардир. Актиномицетлар гифаларининг узунлиги 600 мкм, эни 0,5 – 2 мкм ва ундан узун бўлган шохланган мицелий ҳосил қилади (6-расм). Озиқ муҳитидаги мицелий икки хил - бири субстратда (субстрат мицелийси), иккинчиси озиқа мухит юзасида (ҳаво мицеллийси) бўлади. Ҳаво мицелийсида споралар етилади. Актиномицетлар тупроқда, органик ўғитлар, чириётган моддалар юзасида, бошоқдош ўсимликлар танасида учрайди. Улардан стрептомицин, биомицин, тетрациклин, неомицин, нистатин каби антибиотиклар олинади. Баъзи патоген формалари юмшоқ тўқима ва суякларни емириб, оғир касаллик - актиномикозни вужудга келтириши мумкин. 6 – расм. Актиномицет лар : A — мицелий; Б ,В - спираль спор абандлар; Г — т ўғ ри спор абандлар ; E — шар симон спор алар; Д. — цилиндр симон спор алар Проактиномицетлар. Проактиномицетлар ози қа мухитида аввал актиномицетларга ўхшаб ўсади, шохланган субстрат мицелии аввал ҳосил қилади. Аммо тезлик билан мицелиида кўндаланг тўсиқлар ҳосил бўлади ва калта ипча, таёқча ва коккиларга бўлинади. Уларни озиқ мухитига экилса яна мицелии ҳосил қилади. Колониялари актиномицетларникидан фарқ қилиб хамирсимоен консистенцияга эга. Проактиномицетларнинг айрим турларигина ҳаво мицелиисини ҳосил қилади. Ҳаво мицелиисидаги спора бандларида цилиндрсимон споралар вужудга келади. Культуралари рангсиз. Баъзи вакилларидагина пигментли бўлади. 7 - расм. Актиномицетлар : Actinomy ces verticilatus нинг мутовкасимон спора б андлари Актиномицетларда бўладиган антогонистик хусусиятлар проактономицетларда умуман бўлмайди ёки бу хусусият кучсиз намоён намоён бўлиши мумкин. Актиномицетлар тупроқда кенг тарқалган. Актиномикоз билан касалланган одам ва ҳайвон таналаридан ажратиб олиш мумкин. Баъзи вакиллари мазкур касалликларни қўзғатувчилар ҳисобланади. Вакилларидан Proacunomyces ruber (8-расм), Pr. bovis ва башқаларни кўрсатиш мумкин. 8 - расм. Проактиномицетлар: Proactinomyces ruber. Мицелийнинг умумий тузилиши ва айрим ҳужайраларга бўлиниб кетиши Микобактериялар. Актиномицетлар тартибига Микобактериялар оиласи ҳам кириб, улар граммусбат, ёшлик вақтида эгилган ва шохланган, ҳаракатсиз таёқчалардир. Калта мицелий ҳосил килади ва у тезгина калта фрагментларга парчаланиб кетади. Бўлиниб кўпаяди, спора ҳосил қилмайди, кўп вакиллари одам ва ҳайвонларда касаллик кўзғатади (9 – расм). 9 - расм . Микобактериялар: A - M. mucosum; Б — M. rubrum; B_-M. cyaneum ; Г - M. bifidum; Д — M. citreum; E — М . filiforme Риккетсиялар . 1909 йилда Риккетс деган олим Мексикада учрайдиган ва бит орқали тарқаладиган қизилчали тиф касаллигини текшириб, касал одам танасидан калта таёқча шаклидаги микроб топади ва риккетсия провочека деб номлайди. Булар жуфт-жуфт ёки занжир шаклида бўлиши мумкин, узунлиги 300 - 400 нм. Фақат тирик тўқима ва ҳужайраларда ривожланади. Риккетсиялар (Rickettsia) хусусиятларига кўра микоплазмаларга ўхшайди, бактериялар ва вирусларнинг оралиқ формаси, ДНК ва РНК га эга, полиморф микроорганизмлар, баъзилари кокксимон, донадор, диаметри 0,5 мкм. Таёқчасимонлари 1 - 1,5 мкм, учлари юмалоқ ёки бир оз букилган, 3 - 4 мкм, ипсимон формалари 10 - 40 мкм да, донадор. Риккетсиялар ҳаракатсиз спора ва капсула ҳосил қилмайди. Электрон микроскопда риккетсияларни кузатганда улар ташқи ва ички қобиқ билан ўралганлиги маълум бўлди. Цитоплазмасида гранулалар шаклидаги рибосомалар бўлиб, улар 70o A келади. Риккетсиялар бўлиниб кўпаяди. Патоген риккетсиялар ҳайвонларда ва одамда турли-туман касалликларни келтириб чиқаради, қизилчали тиф, юракда сув тўпланиши, товуқ ва ит риккетсиози, орнитоз ва бошқа юқумли касалликларни қўзғатувчиларидир. Миксобактериялар - шилимшиқ бактерияларнинг энг юксак формалари бўлиб, баъзилари ипсимон, баъзилари - коккиларга ўхшаб кетади (10 - расм). Буларнинг ҳужайра пўсти эластик бўлганлиги учун ҳаракатлана олади ва тана тузилишини ўзгартиради. Ўзи ажратган суюқлик ёрдамида ҳаракатланади, ҳивчинлари йўқ ҳужайраси иккига бўлиниб ёки ўртадан тўсиқ ҳосил қилиб кўпаяди ва мева тана ҳосил қилади. Улар мева танасига қараб системага солинади. Қаттиқ озиқа муҳитида бактериялар колониясига ўхшаш колониялар ҳосил қилади.  10 – расм. Миксобактерияларнинг шилимшиқ танаси: 1 - полиангиум; 2- хондромицес; 3 - полиангиум физкум; 4 – микоккус Бактерия ҳужайрасининг тузилиши Бактерия ҳужайраси мураккаб тузилишга эга. Электрон микроскопнинг яратилиши, ўта юпқа кесмалар тайёрлаш усулларининг ишлаб чиқилиши, микробиология усулларини ривожланиши бактерия ҳужайрасининг ташқи ва ички қурилмаларини ўрганишга катта имкон яратди. Бактерия ҳужайрасининг схематик кўриниши қуйидагиларни ўз ичига олади: ташқи томондан капсула, хивчин, фимбрий, пили; ички қисмида: цитоплазма, нуклеоид, рибосомалар, мембрана қурилмалари, киритмалар (захира моддалар), баъзи бактерияларда споралар мавжуд (15 - расм). 15 - расм. Прокариотлар ҳужайрасининг схематик кўриниши: A . Ҳужайраусти структуралари: 3 - капсула; ҳужайра таркибий қисмлари : 1 -ҳужайра девори ; 2 - – шиллиқ қават; 4 - пўст; 5 - хивчинлар; 6- фимбрийлар. Б. Цитоплазматик ҳужайра структуралари: 7 — цитоплазматик мембрана(ЦПМ); 8 — нуклеоид; 9 — рибосомалар; 10 — цитоплазма; 11 — хроматофорлар; 12 — хлоросомалар; 13 — тилакоид пластинкалари; 14 — фикобилисомлар; 15 — найсимон ти лакоидлар; 16 - мезосома; 17 - аэросомалар (ҳаво вакуолалари); 18 - ламеллалар . В.Захира моддалар: 19 – полисахарид гранулалар; поли-β-оксимой кислота гранулалари; 21 – полифосфат гранулалари; 22 – цианофицин гранулалари; 23 – карбоксисомалар (полиэдр таначалар); 24 – олтингугурт киритмалари; 25 – ёг томчилари; 26 – углерод гранулалари (Шлегель,1972) Капсула. Бактерияларнинг кўплари капсула билан ўралган. Улар шилимшиқ моддадан иборат бўлиб, микро- ва макрокапсуладан иборат бўлади. Макрокапсуланинг қалинлиги 0.2 мкм, микрокапсуланики эса - 0.2 мкмдан кичик (16 - расм). Макро - ва микрокапсуланинг ички томонида шиллиқ қават ва уни ички томонида эса эрувчан шиллиқ қават бўлади. Кимёвий тузилиши. Капсула гетерополисахарид бўлиб, унинг таркиби 90% сувдан иборат, полисахарид, полипептид, липид (туберкуллёз бактерияларда) бирикмаларидан ташкил топган. Капсулали бактериялар капсуласиз бактерия яшай олмайдиган муҳитларда ҳам яшай олиши мумкин. Х ивчинлар. Бактериялар икки ҳил ҳаракатланади. Сирпаниб ҳаракатланувчи бактерияларнинг (миксобактериялар, олтингугурт бактериялари) танасининг тўлқинсимон қисқариши натижасида ҳужайра шакли даврий ўзгариб туради, натижада бактериянинг маълум турдаги ҳаракати содир бўлади. Сузиб ҳаракатланиш хивчинлари ёрдамида амалга ошади. Масалан, спириллалар ва коккиларнинг баъзиларида бундай ҳаракатланишни кузатиш мумкин. 16-расм. Бактерия капсулалари Бактериялар хивчинларининг сони ва жойлашишига қараб қуйидаги гуруҳларга бўлинади: Монотрихлар - бактерия ҳужайрасининг бир учида битта х ивчин бўлади ; Лофотрих - ҳужайранинг бир учида бир тўп хивчини бўлади; Амфитрих - ҳужайранинг икки учида икки тўп хивчин бўлади; Перитрих - ҳужайранинг ҳамма томони хивчин билан қопланган бўлади (17-расм). 17 - расм . Хивчинларнинг жойланиш тип лари ; 1- монотрих; 2- лофотр и х; 3 - перитрих; 4 - амфитрих. 18 - расм . Хивчиннинг тузилиши: 1 - ҳужайра пўсти; 2 - цитоплазматик м ембрана; 3 - хивчинларнинг мем бранаси; 4 - хивинларнинг дискаси; 5 - блефаропласт Хивчинларнинг сони ҳам ҳар хил. Спириллаларда 5 - 30 тагача, вибрионларда 1, 2 та ёки 3 та хивчин бўлиб, улар ҳужайра қутбларида жойлашади. Баъзи таёқчасимон бактериялар - Proteus vulgaris, Clostridium tetani кабиларда 50 - 100 гача хивчин бўлади. Хивчинларнинг эни 10 - 20 нм, узунлиги 3 - 15 мкм. Хивчинлар узунлиги бактерия культурасининг табиати, озиқа ёки ташқи муҳит таъсирига қараб ҳар хил бўлади. Хивчин кимёвий жихатидан оқсил модда - флагеллиндан тузилган. Хивчин бактерия ҳаётида катта рол ўйнайди. Бактерияларни баъзи бир озиқа мухитларида хивчинсиз қилиб ҳам ўстириш мумкин. Ўсиш фазасига қараб, бактерияларнинг хивчинли ва хивчинсиз даврлари бўлади. Бактерия хивчинини йўқотса ҳам яшайверади. Хи в чин базал пластинкага ёпишган бўлади (18-расм). Пластинка эса цитоплазматик мембрана тагида жойлашган. Базал танача, бактерияда мотор вазифасини бажариб, хивчинни ҳаракатга келтиради. Базал танача хивчин билан илмоқ орқали бирикади. Базал танача ўз навбатида 4 та халқа билан таъминлаган (18-расм ). Ҳалқалар стержен орқали бир тизимга бирлашади (М, S, Р, L - ҳалқалар). Бу ҳалқалар бир - бирига нисбатан ҳаракатланади, стержен эса хивчинни ҳаракатта келтиради. Ҳаракат тезлиги температура, осмотик босим ва муҳит ёпишқолигига боғлиқ бўлади. Баъзи бактериялар 1 секунда 1 бактерия танаси узунлигича, баъзилари эса 50 тана узунлигига тенг масофача ҳаракат қилади. Одатда улар тартибсиз ҳаракат қилади, аммо уларда кимёвий моддаларга нисбатан таксис ҳодисасини кузатилади, бунга хемотаксис дейилса, кислородга нисбатан ҳаракати аэротаксис, ёруғликга нисбатан ҳаракат бўлса фототаксис дейилади. Фимбрий ва пилилар (бактерияларнинг устки қисмидаги ингичка, йўғонлиги 3 - 25 нм, узунлиги 12 нм гача бўлган иплар, F - пили жинсий фимбрий). Бактерияларда хивчинлардан ташқари узун, ингичка ип ҳам бўлиб унга фимбрий дейилади. Улар ҳаракатчан ёки ҳаракатсиз бўлиши мумкин. Уларнинг узунлиги 0,3 - 4 мкм, эни 5 - 10 нм бўлиб, сони 100 - 200, баъзан эса 1000 тага етиб боради. Фимбрийлар пилин оқсилидан тузилган. Бактерияларда фимбрийларнинг бир қанча типи учрайди ва улар функцияларига қараб фарқланади. Шулардан 2 типи яхши ўрганилган. 1-тип кўпгина бактерияларда бўлиб, улар умумий типдаги фимбрийлар дейилади. Фимбрийлар бактерия ҳужайрасининг муҳит бошқа ҳужайрасига ёки инерт субстратга ёпишишини таъминлайди, суюқлик юзасида парда ҳосил қилишида ҳам ишлатилади. Шунинг учун ҳам уни ёпишиш органи дейиш мумкин. 2-тип - жинсий фимбрий - пили бўлиб (Ғ), у ичи бўш каналдан иборат (3 – расм, В). Бу каналдан бактерия конъюгацияда қатнашаётган бошқа бир бактерияга генетик материал беради. Пилининг бошқа бир ҳусусияти ҳам бўлиб, у патоген бактерияларда ҳайвон ва одам ҳужайраларига ёпишишда иштирок этади. Бактерияларнинг споралари ва уларнинг ҳосил бўлиши. Баъзи бир микроорганизмлар ноқулай шароитда вақтинча тиним даврига ўтади, яъни спора ҳосил қилади. Спора эндоген усулда ҳосил бўлса, у вегетатив ҳужайра ичида етилади. Бактерияларнинг Bacillus, Clostridium, Desulfotomaculum авлодларига кирувчи вакиллари, айрим коккилар, спириллалар эндоспоралар ҳосил қилади. Спораларнинг шакли юмалоқ ёки эллипсимон бўлади. (19-расм). Улар ташқи муҳит шароитига чидамли бўлади. Споралар нур синдиради ва шунинг учун микроскоп остида кузатилганда ялтираб кўринади. Бактерия ҳужайраси одатда битта спора ҳосил қилади. Аммо Clostridium авлодининг баъзи турларида бир ва ундан кўп споралар ҳосил бўлиши аниқланган. Бактериянинг озиқа муҳитидан керакли моддаларни олиши қийинлашса ёки модда алмашинувида кўп зарарли маҳсулотлар ҳосил бўлса, спора ҳосил қилади. 19 - расм . Прокариотларнинг тинч ҳолатдаги шаклларининг кўриниши : A – миксобактериларнинг миксоспоралари; Б - азотобактер цистаси; B – цианобактерийларнинг акинетлари; Г – эндоспорлар; 1 - нуклеоид; 2 — цитоплазма; 3 — ЦПМ; 4 – ҳужайра девори; 5 - капсула; 6 – захира моддалар гранулалари ; 7 – ички қават (интина); 8 – ташқи қават (экзина); 9 - тилакоидлар; 10 - пўст; 11 – споранинг ички мембранаси; 12 – споранинг ташқи мембранаси; 13 - кортекс; 14 – споранинг қоплаб турган қоплоғич қаватлар ; 15 - экзоспориум (Дуде, Пронин, 1981) Демак, спора ҳосил қилиш - бактерия ҳужайраси учун ноқулай шароитга мослашишдир. Спора ҳосил бўлиши шароитга боғлиқ. Споралар, вегетатив ҳужайралар нобуд бўладиган шароитларда ҳам тирик қолади. Улар қуритиш ва бир неча соат қайнатишга ҳам чидамли. Етилган спораларда моддалар алмашинуви жуда секин боради. Споралар қутбли (Clostridium) ёки экваториал (Вас. subtilis) усулда ўсиб чиқади. Спораларни ўлдириш учун, улар 120°С иссиқликда, 1 атм босимда стерилланади. Бундай шароитда спора 20 минут давомида нобуд бўлади. Қуруқ ҳолатда, уларни ўлдириш учун эса 150 - 160° С қизитиш зарур ва унинг муддати эса бир неча соат бўлиши керак. Спора ҳосил бўлиш жараёнида, ҳужайрада дипиколин кислотаси (пиридин 2,6-дикарбон кислота) ҳосил бўлади. Дипиколин кислотаси споранинг 10 - 15% ташкил қилади. У споранинг марказий қисмида ҳосил бўлади. Дипиколин кислота Са ҳ 2 ионлари билан комплекс (Са ~ ДНК) ҳосил қилади. Бу комплексда магний, марганец ва калий миқдорининг ошиши спорани ноқулай шароит ва иссиқликга чидамлилигини оширади. Спора ҳосил бўл и шининг умумий схемаси. Спора бактерия ҳужайрасининг тенг бўлинмаслиги ва цитоплазма мембранасининг бўртиб чиқиши ва нуклеоиднинг оз миқдордаги цитоплазма билан бирга, ҳужайранинг шу қисмида тўпланишидан ҳосил бўлади. Спора ҳосил бўлишида бир қанча ўзгаришлар рўй беради, аввал нуклеоидлар морфологияси ўзгариб, юмалоқ таначаларга айланади. Протоплазманинг бундай ҳолати проспора дейилади. Проспора икки қават цитоплазма мембранаси билан қопланади. Бу икки қават ораси пептидогликандан тузилган - кортекс билан тўлади. Иноғомова (1983) спора ҳосил бўлишини электрон микроскопда кўрилган манбалар асосида қуйидагича тушунтиради (20-расм): 1) энг аввал хроматин ипчалари бир ерга йиғил ади ; 2) спорани ажратувчи т ўсиқ (септа) ҳосил бўл ади ; 3) она ҳужайранинг протопластини септа ўраб олад и; 4) кортекс шакллан ади , яъни проспора икки қават мембрана билан ўрал ади ; 5) спора қаватлари шаклла нади ; 6 ) она ҳужайра эриб кетади ва ичидан етилган спора ажралиб чиқ ад и . Спора қавати махсус синтезланган оқсил, липид ва гликопептидлардан ҳосил бўлади. Электрон микроскоп ёрдамида тадқиқ қилинганда яна бир қават - экзоспорум қавати борлиги аниқланди ва у ҳар хил шаклли моддалардан ташкил топади. Ҳосил бўлган споранинг диаметри ҳужайра диаметрига тенг ёки сал каттароқ ҳам бўлади. Баъзи бактерияларда спора ҳужайранинг бир учида ҳосил бўлади, ҳужайра кенгайиб, барабан таёқчаси шаклини олади. Бу хилдаги спора ҳосил бўлишига плектридиал типда спора ҳосил бўлиши дейилади. Баъзи бациллаларда эса спора ҳужайра марказида ҳосил бўлиб, сал кенгаяди ва ҳужайра дугсимон шаклга киради, бундай ҳолат кўпгина Clostridium авлодига кирувчи бактерияларда учрайди. Бу хилдаги спора ҳосил бўлишига клостридиал типда спора ҳосил бўлиши ҳам дейилади. Бактерия ҳужайрасида ҳосил бўлган спора кўпинча катталашмайди, ҳужайра ҳам аввалги ҳолатини ўзгартирмайди. Бу типдаги спора ҳосил қилиш бацилляр типда спора ҳосил бўлиши дейилади ва бу типдаги спора ҳосил бўлиши Bacillus авлоди вакилларида учрайди. Етилган спора вегетатив ҳужайра девори парчаланганидан сўнг ташқарига чиқади. Споранинг ўсиши . Бактерия спораси яхши шароитга тушса, мухитнинг рН- и оптимум даражада бўлса, спора тез ўсиб чиқади ва секин аста бактериал ҳужайрага айланади, яъни спора аввал сувни шимади ва бўкади, у катталашиб ташқи экзина қавати ёрилади ва ичидан интина билан ўралган (ўсиш трубкаси) бактерия ҳужайраси чиқади. Кейинчалик озод бўлган бактериянинг узайиши ва ўша узайган ҳужайранинг бўлиниши кузатилади. Бактерияларнинг ўсиши учун ферментларни активлаштирувчи L - аланин, глюкоза ва Мn ҳ ионлари зарур. Бактерия ҳужайраси 10, 100, 1000 йиллар давомида тинч ҳолатда тирик сақланиши мумкин. Баъзи бир микроорганизмларда температура, кислота, кислород ва бошқа моддаларнинг етишмаслигидан уларнинг ҳужайраларида цисталар пайдо бўлди. Булар спора эмас. Масалан, 20 -расм. Споранинг етилиши (1) ва тузилиши (2): С-етилган спора; П-споранинг униб чи қиши; В-вегетаив ҳужайра; 1- хроматин ипчаларининг бир жойга тўпланиши; 2-тўсиқ (септани) ҳосил бўлиши; 3-она ҳужайранинг протопласти билан септанинг ўраб олиниши; 4- кортекснинг шаклланиши; 5-спора қаватининг шаклланиши; 6-спора қаватининг етилиши; 7-она ҳужайранинг емирилиши ва споранинг ташқарига чиқиши. НСО-споранинг ташқи пўсти; ВСО-споранинг ички пўсти; ВМС-споранинг ташқи мембранаси; ЦПМ-споранинг цитоплазматик пўсти; С-спора; К- кортекс; КС-муртак қобиғи; ЦС-ҳужайра пўсти билан споранинг мембранаси оарсидаги цитоплазманинг мембранаси; П-споранинг бўртмалари; ЛС- линзасимон структура; В-споранинг ўсимталари. азотобактер шундай цисталар ҳосил қилади. Улар температура ва қуритишга чидамли бўлади. Шу хил ташқи шароитдан ўзини мухофаза қилиш ц ианобактерияларда акинетлар , миксобактерияларда миксоспоралар, актиномицетларда эса эндоспоралар ҳосил қилиш билан боради. Ҳужайра девори. Ҳужайра деворининг ўзи ҳам маълум қаттиқликга ( ригидлик) эга. Шу билан бирга у эластикликка ҳам эга бўлиб, осон бу к илади. Ҳужайра деворини ультратовуш ва лизоцим ферментлари билан парчалса бўлади. Ҳужайра девори лизоцим билан парчаланганда у шарсимон шаклга ўтади. Ҳужайра девори ҳужайрани ҳар хил механик таъсирлар ва осмотик босимдан сақлайди. У бактериянинг кўпайиши ва бўлиниши, ирсий моддаларнинг тақсимланишини ҳам идора қилади. Ҳужайра деворининг қалинлиги 10 - 80 нм бўлиб, ҳужайра массасининг 20% ни ташқил этади. Ҳужайра девори орқали катта молекулали моддалар кириши мумкин. Ҳужайра девори цитоплазматик мембрана билан бирлаштирувчи иплар - "кўприкчалар " воситасида боғланган. Ҳужайра девори бактерияларни грам усулида бўялганда, унинг мусбат ёки манфий бўлишини белгилайдиган омилдир. Ҳужайра девори асосан пептидогликан (муреин ) дан ташқил топган. Бу N - ацетил-N-глюкозамин ва N-ацетилмурам кислотасининг бир-бири билан галма-гал ( β -1.4 боғлар билан боғланишидан ҳосил бўлган гетерополимердир. Бу полисахарид занжири бир-бири билан пептид боғлари орқали боғланган. Пептидогликан ҳ ужайра деворига ригидлик хусусиятини беради ва бактерия шаклини сақлаб туради. Грам мусбат бактерияларда кўп қаватли пептидогликан бор (50 - 90%). У мураккаб равишда оқсил, полисахарид, тейхо кислота (фосфорли рибит ва глицерин фосфат кислотаси полимери) билан боғланган. Грам (бактерияларни ушбу усулда бўяшни кашф қилган олим) манфий бактерияларда пептидогликан 1 қават бўлиб (1 - 10%) уларда ташқи мембрана ҳам бор. Ташқи мембрана фосфолипид, липопротеид липополисахарид, оқсиллар ва мураккаб липополисахаридлардан тузилган (21 - расм). Демак, бактерияларнинг Грам бўйича ҳар хил бўялиши бактерия ҳужайраси деворидаги пептидогликан миқдори ва унинг локализациясига (жойлашишига) боғлик. Аниқланишича, ҳужайра деворида хар хил ўсимталар, дўнгликлар, тиконлар каби структуралар мавжуд. Ҳужайра девори фақат микоплазмалар ва L - шакллик бактерияларда бўлмайди. Кўпинча бирор антибиотик таъсирида ёки табиий шароитларда ўз - ўзидан L – шаклли (бу ном Буюк Британиядаги Листер номли институт номидан олинган) бактериялар ҳосил бўлиши мумкин. 2 1 – расм. Граммусбат (А) ва грамманфий (Б) прокариотлар ҳужайра деворининг схематик кўриниши: 1- цитоплазматик мембрана; 2 - пептидогликан; 3 – периплазма тик бўшлиқ; 4 – ташқи мембрана; 5 — ДНК Уларда ҳужайра девори қисмангина бўлиб, кўпайиш хусусияти тўла сақланган. Улар катта ёки кичик шар шаклида бўлиб, кўпгина патоген ва сапрофит бактерияларнинг ҳам L – шакллилари топилгандир. Цитоплазма мембранаси. Унинг қалинлиги 9 нм ча бўлиб, у ҳужайра деворига ички томондан ёпишиб турадиган, цитоплазманинг ташқи қавати - цитоплазматик мембранадир. У икки қават липид молекулаларидан тузилган, ҳар бир қават мономолекуляр оқсил билан қоплаган. Цитоплазматик мембрана ҳужайра қуруқ моддасининг 8-15% ташкил этади ва ҳужайранинг липид қисмини 70 - 90% ни тутади. Цитоплазматик мембрана осмотик баръер вазифасини бажарди ва ҳужайрага моддаларнинг кириб чиқишни бошқариб боради. Кўпинча цитоплазматик мембрана ички томондан бўртиб чиқиб (инвагинация) ундан мезосомалар хосил бўлади. Цитоплазматик мембрана ва мезосомалар юқори даражали организмлардаги мембрана ва митохондриялар вазифас ини бажаради. Уларнинг усти ва ичида фермент ва энерг и я билан таъмин этувчи системалари жойлашган. Буларга нафас олиш ферментлари, ҳужайрага моддаларнинг кириб - чиқишини регуляция қилувчи фермент системалари, азотофиксация, хемосинтез ва бошқа жараёнларни амалга оширувчи ферментлар системасини мисол қилиб келтириш мумкин (22 - расм). Ҳужайра девори ва капсуласининг биосинтези, ташқарига экзофермент ажратиш, бўлиниш, спора ҳосил қилиш функциялари цитоплазматик мембрана, мезосома ва шунга ўхшаш структураларга боғлиқ. Цитоплазма. Цитоплазма мембрана билан ўралган. У коллоид система липополисахарид бўлиб сув, оқсил, ёғ, углеводлар , минерал моддалар ва бошқалардан тузилган. Унинг таркиби бактериянинг ёши ва турига қараб ўзгариб туради. Цитоплазматик мембрананинг ички қисмида, генетик аппарат, рибосомалар, киритмалар бўлиб, булардан қолган қисмини цитозоль ташкил қилади. Цитозоль цитоплазманинг гомоген қисми бўлиб, оқсиллар, ферментлар, субстратлар, эрувчан РНК ва бошқа ҳужайра гранулаларидан иборат. 2 2 - расм .Грамманфий прокариотларнинг ҳужайра деворининг схематик тузилиши: А. 1 - цитоплазматик мембрана; 2 – пептидо гликан қават; 3 – периплазматик бўшлиқ; 4- оқсил молекулалари ; 5 - фосфолипид; 6 - липополисахарид. Б . Липополисахарид молекуласининг схематик тузилиши : 1 - липид ; 2- ички полисахарид ядро; 3 – ташқи полисахарид ядро; 4 – О- антиген Қирмизи рангли олтингугурт бактерияларда фотосинтез олиб борадиган ферментлар (бактериохлорофил каратиноидлар) хроматофорларда жойлашган. Улар ҳужайра массасининг 40 - 50% ташкил этади. Кўпгина цианобактерийларнинг ҳужайрасида (мембранасида) фотосинтезни олиб борувчи хлорофилл ва каратиноидлардан ташкил топган қурилмалар - тилакоидлар ёки фикобилисомалар бор. Тилакоидлар цитоплазма ёки ички мембрана билан боғланган деб тахмин қилинади. Яшил бактерияларда фотосинтезда қатнашувчи пигментлар хлоросома мембрана қурилмасида жойлашган. Сув бактерияларининг кўплари газ б и лан тўлган структура - газ вакуолаларга (аэросомалар) эга бўлади. Баъзи бактерияларда эса полиэдр таначалар (кўпбурчакли) ёки карбоксисомалар бўлиб, улар СО 2 ни боғлаш вазифасини бажаради. Нуклеоид. Цитоплазмада, ядро эквиваленти - нуклеоид бактерия ҳужайрасининг марказида жойлашган (23-расм). 23-расм. Нуклеоид. Маълумотларга кўра, ҳужайранинг ривожланиш босқичига қараб, нуклеоид икки ҳолатда: дискрет (узуқ - узуқ айрим структуралар) таёқчасимон ёки хроматин тўри (ядро моддаси цитоплазмада дисперс ҳолатда ёйилган) шаклида бўлади. Бактерия нуклеоиди молекулалар массаси 2 - 3 . 10 9 дальтон ДНК га эга. Бу ДНК ўралган халқа шаклида бўлиб, узунлиги 1,1 – 1,4мм ни ташкил этади. У бактерия хромасомаси (генофор) дейилади. Тинч холатдаги бактерия ҳужайрасида 1 та нуклеоид бўлса, бактерия ҳужайрасининг бўлиниши олдидан иккита нуклеоид бўлади. Бактерия кўпайиш фазасининг логарифмик даврида эса, у тўртта ва ундан ҳам кўп бўлиши мумкин. Баъзан, бактерия ҳужайраларининг ўсиш даврида мухитда бактерия ҳужайрасига салбий таъсир этадиган моддалар бўлса, бактерия ҳужайрасидан кўп ядроли ипсимон ҳужайра ҳосил бўлиши мумкин. Бундай ҳужайра, ҳужайра ўсиши ва бўлиниши синхронлигининг бузилишидан пайдо бўлади. Бактерия нуклеоидини ҳужайрадаги асосий функцияси- ахборотларни сақлаб, уни ирсий хусусиятни авлоддан - авлодга беришдир. Нуклеоиддан ташқари, ҳужайра цитоплазмасида ундан юзлаб марта майда ДНК иплари ҳам мавжуд. Улар ирсият факторларини тутувчи плазмидалардир. Ҳамма ҳужайраларда ҳам плазмидалар бўлиши шарт эмас. Аммо улар туфайли ҳужайра қўшимча, хусусан, кўпайишда, дори моддаларга турғунлик намоён этишда, касаллик юқтириш ва ҳоказо хусусиятларга эга бўлади. Киритмалар. Цитоплазмада ҳар хил шаклга эга гранулалар учрайди. Уларнинг хосил бўлиши микроорганизмлар ўсадиган муҳитнинг физик - кимёвий хусусиятларга боғлиқ бўлиб, киритмалар микроорганизмларнинг доимий белгилари эмас. Кўпинча кирит м алар микроорганизмларга энергия ва углерод манбаи бўлиб хизмат қилади. Улар микроорганизмлар яхши озиқа муҳитида ўсгандагина ҳосил бўлади ва ёмон муҳитга тушганда эса сарфланади. Киритмалар қаторига гликоген (ҳайвон крахмали), гранулёза, β - оксимой кислота, волютин (полифосфатлар), олтингугурт томчиларини киритиш мумкин. Киритмаларнинг ҳосил бўлиши, кўпинча озиқа мухитини таркибига боғлиқ бўлади. Масалан, тажрибалар ёрдамида глицерин ва углеводларга бой озиқа муҳитида ўсган бактерияларда валютин, водород сульфидга бой мухитда эса олтингугурт тўпланиши аниқланган. Баъзи олтингугурт бактерияларида аморф ҳолдаги СаСО 3 учрайди. Улардан ташқари, бактерия ҳужайрасида оқсиллар, ферментлар, углеводлар, аминокислоталар, РНК, нуклеотидлар, пигментлар бор. Ҳужайрадаги молекуляр бирикмалар ҳужайранинг осмотик босимини сақлаб туради.