logo

Микробиология ва қишлоқ ҳўжалиги биотехнологияси фанининг мақсади, вазифаси ва ривожланиш тарихи

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

77.5 KB
Микробиология ва қишлоқ ҳўжалиги биотехнологияси фанининг мақсади, вазифаси ва ривожланиш тарихи Режа: 1. Микробиология фанига кириш. Микроорганизмларнинг табиат, халқ хўжалиги ва соғлиқни сақлашдаги аҳамияти. 2. Микробиологиянинг пайдо бўлиши ва ривожланиши. 1. Микробиология ва биотехнология фанига кириш. Микробиология-микроблар яъни жуда майда организмлар ҳақидаги фандир. Микробиология деган ном грекча «Микрос»-кичик «Биос»-ҳаёт «Логос»-фан , таълимот сўзидан олинган. Микробиология одамнинг теварак атрофдаги табиат ҳақида тўпланган умумий билимларни муҳим ва ажралмас бир қисмидир. Ҳамда тирик организмларнинг ривожланиши қонуниятларини ўрганадиган умумий биологиянинг бир тармоғидир. Микробиология оламни ғоят бой ва турли туман, улар табиатда жуда катта роль ўйнайди. Микробиологияни микроскоп орқали кашф этилганига 300 йилдан ошди. Аммо уларнинг аҳамияти ва роли XIX асрдагина аниқланди. Микробиология бошқа фанларга қараганда ёшроқ фандир, бироқ бу фан шундай тез ривожландики, ҳозирги кунда тармоқлар микробиологияси ҳам вужудга келди. Жумладан: тиббиёт, ветинария микробиология, қишлоқ ҳўжалик микробиологияси. Тиббиёт микробиологияси асосан одамда юқумли касалликларга сабаб бўладиган микроорганизмларни ўрганади. Бу касаллик туғдирувчи ёки патоген микроблар табиатда кенг тарқалган нопатоген микробларга умумий морфологик ва биологик хоссалари билан,шунингдек пайдо бўлишининг умумийлиги билан чамбарчас боғлиқдир. Микроорганизмлар морфологияси ва физологияси умумий масалаларни ўрганиб олмасдан туриб патоген микробларни ўрганиб бўлмайди. Шу билан бирга патоген микроорганизм билан макроорганизм (одам ёки ҳайвон) ўртасида бўладиган ўзаро муносабатларни, патоген микроб ва унинг заҳарлари таъсир этиши билан одам организмида рўй берадиган ўзгаришларни, инфекцион касалликларни ривожланиш-ривожланмаслигини ва иммунитет (оғримаслик)нинг вужудга келишини белгилайдиган шароитнинг, яъни кишилар яшайдиган шароитнинг аҳамиятини ўрганиш асосий масаладир. Қадим даврданоқ биотехнология, ундаги жараёнлар кишиларнинг кундалик эҳтиёжларини қондириш мақсадида фойдаланиб келинган бўлсада, амалий фан сифатида XX асрда шаклланди. У ҳозирги вақтда инсониятнинг энг асосий долзарб муаммоларидан бири ҳисобланмиш – озиқ-овқат, энергетик ресурс, атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш билан боғлиқ муаммолари ечимини топиш зарурияти туфайли юзага келди. Биотехнологик жараёнлар микроорганизмлар, ўсимлик ва ҳайвон ҳужайралари, сунъий озиқа муҳитларида ўстирилаётган ҳужайра, тўқима ва органларни биосинтетик потенциалидан амалий фойдаланишга асосланади. Ҳозирги вақтда дунёнинг кўплаб мамлакатларида биотехнологиянинг тараққиётига асосий эътибор қаратилмоқда, чунки бошқа технологияларга қараганда, биотехнологик жараёнлар энергия сарфининг камлиги, деярли чиқиндисизлиги, экологик софлиги жиҳатидан бир қатор афзалликларга эга. Бундан ташқари бу технологиялар муайян асбоб-ускуна, техник қурилма ва препаратлардан фойдаланишни талаб қилади, шунингдек, иқлим шароитларига қарамасдан кичик ҳажмни эгаллайдиган майдонларда ҳам тадқиқотлар ўтказиш мумкинлиги билан ажралиб туради. Бундай афзалликлар ҳужайралар култураси, ўсимлик тўқима ва органларига ҳам тегишлидир. Замонавий биотехнология фан сифатида ўтган асрнинг қирқинчи йиллари бошида шаклланиб, 1953 йилда Джеймс Уотсон ва Френсис Криклар томонидан ДНК қўш спиралининг фазовий тузилиши тўғрисидаги кашфиётдан сўнг жадал ривож топди. Бу соҳада янги стратегик йўналиш - ген муҳандислиги 1972 йилда, яъни, Пол Бэрг лабораториясида биринчи марта ДНК нинг рекомбинат молекуласи синтезлангач пайдо бўлди. Бу эса биотехнологияни унинг асосий бўғини биомуҳандислик (ядро биологияси) билан боғлаб замонавий фанда асосий ўрин эгаллади. Ўтган асрнинг 50- йилларига келиб биотехнологияда яна бир муҳим янги йўналиш – ҳужайра муҳандислиги вужудга келди. Унинг асосчилари П.Ф.Уайт (АҚШ) ва Д.Готр е (Франция)лардир. Бу йўналишнинг давомчилари сифатида А.Курсанов, Р.Г.Бутенколар томонидан яратилган мактаб г а жуда кўплаб ёш мутахассисларни жалб этиш орқали амалга оширилган соҳага оид тадқиқотларни кўрсатиш мумкин. Ген ва ҳ ужайра муҳандислиги замонавий биотехнологиянинг асосий йўналишларини белгилаб бердики, ундаги усуллар ўтган асрнинг 80 - йиллар и да кенг ривожланиб фан ва ишлаб чиқаришнинг кўплаб соҳаларида кенг қўлланила бошланди. Биотехнология фан сифатида замон ва мо ҳ иятига кўра , замонавий ва анъанавий ( классик ) биотехнологияга бўлинади. Замонавий биотехнология (биому ҳ андислик) ген ва ҳ ужайра му ҳ андислиги усуллари орқали генетик трансформация (модификация) қилинган ўсимлик, ҳ айвон ва микроорганизмлар дан ишлаб чиқаришни интенсивлаштириш , турли хил мақсадларга мўлжалланган ма ҳ сулотларнинг янги турларини олиш технологияларини яратиш ва улардан фойдаланиш тў ғ рисидаги фан дир . А нъанавий б иотехнологияни, оддий, нотрансген ўсимлик, ҳ айвон ва микроорганизмлардан (табиий ва селекцион й ўли б илан олинган ) фойдаланиб табиий ва сунъий шароитларда қишлоқ ҳўжалик ва бошқа хил ма ҳ сулотларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва қайта ишлаш, уларни ташиш усуллари ва технологиялари ҳақидаги ф ан деб ҳам қараш мумкин. Янги, замонавий биотехнологиянинг йирик юту ғ и генетик трансформация, ўсимлик, ҳ айвон ва микроорганизмларнинг реципиент ҳ ужайраларига бегона (табиий ва сунъий яратилган) донор генларни киритиб, янги ёки кучайтирилган белги ва хусусиятларга эга трансген организм лар олишдир. Мазкур йўналиш ўз мақсад ва имкониятларига кўра, келажакдаги стратегик йўналишлардан бири бўлиб ҳисобланади. Бу ташқи муҳитнинг ноқулай стресс омилларига чидамлилиги юқори ма ҳ сулдор ва сифатли ўсимлик, ҳ айвон ва микроорганизмларни яратиш, табиат ва ишлаб чиқаришнинг барча соҳаларидаги экологик вазиятни соғломлаштириш борасидаги мутлақо янги муаммоларни ҳал этиш имконини беради. 2. Микробиологиянинг пайдо бўлиши ва ривожланиши. Одамлар тирик микроскопик организмларни оптик асбоблар ёрдами билан кўриш имкониятига эга бўлганидан кейингина уларни борлигини билади. XVI асрнинг сўнги ўн йилида шишасоз ака-ука Янсенлар катта қилиб кўрсатувчи шишалардан бир асбоб ясаганлар. Бу асбоб кўзга кўринмайдиган дунёни ўрганиш учун амалий имконият туғдирди. Шишасозликда катта ютуқларга эришган Антон Ван Левенгук табиатда микроорганизмларни яшаши ҳақида дастлаб маълумотни эълон қилди. У 160 мартага қадар катта қилиб кўрсатадиган лупалар ёрдами билан хилма-хил нарсаларни: сасиган сув томчисини, тиш кирини кўрган, ҳамиша «Энг майда жониворларни» топган эди. Левингук ишлаган расмларга қаралса у микробларнинг учта асосий шаклини: юмолоқ, таёқчасимон ва бурама шаклларини тафовит қилганлиги кўринади. Лекин, Левенгук ўзи топган микробларнинг роли хақида хулосалар чиқара олмади. Ўша вақтда фақат илғор олимларгина юқумли касалликларнинг пайдо бўлишида микроблар рол ўйнаши мумкин, деб тўғри таҳмин қила олар эдилар. Рус врачи Д. Самойлович (1744-1805) ана шундай олимлар ўртасида биринчилардан эди. У ўша даврларда Россияда учрайдиган тоун эпидемиялари вақтида ишлаб, шу даҳшатли инфекциянинг жуда майда тирик қўзғатувчиси борлиги тўғрисида ажойиб фикр айтган. Д. Самойлович мурдаларнинг органларидан шу касаллик микробини микроскоп орқали топишга уринган. У тоун касаллигини «аллақандай махсус ва бутунлай алоҳида жонивор» вужудга келтиради, деб қаттиқ ишонган эди. Микроорганизмлар кашф этилиши билан уларни бир тизимга солиш ва классификациялаш зарурияти туғила бошлади. Микроорганизмлар ҳайвонлар ва одамдаги юқумли касалликларнинг сабабчиси эканлиги XIX асрдагина аниқланди. Микробиология эса XVIII асрнинг 70-йилларидагина мустаҳкам илмий асосга қўйилди. Микробиологиянинг ривожланган мана шу даври Л.Пастер, С. Виноградский, И.Мечников, Д.Иваноский, Р.Кох ҳамда бошқа олимларнинг номлари билан боғлиқдир. Француз олими Луи Пастер (1822-1895) илмий микробиологиянинг асосчисидир. У одам ва ҳайвонларнинг юқумли касалликларига қарши бир қанча кашфиётлари билан жуда катта ҳисса қўшган ажойиб табиатшунос - экспериментатор бўлиб танилган. У аслида кимёгар бўлган ва бижғиш жараёнларини ўргана туриб микробиология масалаларига дуч келган. Пастер бижғишнинг турли типларини қатъиян муайян микроорганизмлар вужудга келтиришини аниқлади. Пастер бижғиш жараёнини ўрганиб, яна бир кашфиётга муяссар бўлди, баъзи микроблар, жумладан, мой кислотаси ҳосил бўладиган бижғишга сабаб бўладиган микроблар фақат кислородсиз шароитда ривожланишини аниқлади. Бу ходисага «анаэробиос» деб ном берилди. Сўнгра Пастер вино ва пивонинг бузилишида микробларнинг ролини ойдинлаштириб берди, шунингдек, ипак қуртлари касаллигини ҳам микроблар вужудга келтиришини аниқлади. Чин чечагига қарши вакцина тайёрлай билган Э. Женнернинг кузатишларига Пастер биринчи бўлиб тўғри баҳо берди. Шу муносабат билан Пастер патоген микробларининг аттенуация принципини асослаб берди. Шу тариқа, Пастер куйдирги ва қутуришга қарши вакциналар тайёрлади. Булар эса мазкур касалликларга қарши курашда жуда катта рол ўйнайди. Пастер қутуриш касаллигига қарши ўзи тайёрлаган вакцинани 1885 йилда биринчи марта тадбиқ этгандан кейин Пастер усули билан эмлаш неча минглаб кишиларни муқаррар ўлимдан сақлаб келмоқда. Пастернинг тадқиқот ишлари стериализация методларини ишлаб чиқиш учун амалий аҳамиятга эга бўлди, ҳозирги бактериологик лабаратория ва хирургик касалхона стериализация методларини тадбиқ этмасдан туриб ишлай олмайди. Пастернинг кашфиётлари озиқ-овқат саноатининг қудратли тармоқларидан бири - консерва ишлаб чиқаришнинг ривожланиши учун асос бўлди. Шундай қилиб, Пастер ҳозирги микробиология фанининг энг кўзга кўринган асосчиларидан бири бўлиб қолди. У ўз асарлари билан бу фаннинг кўпгина тармоқлари: умумий микробиология, тиббиёт ва ветеринария микробиологияси, саноат, озиқ-овқат микробиологияси ва шу кабиларга асос солди. Немис олими Роберт Кох (1843-1910) микробиология техникасини ишлаб чиққан олим сифатида микробиологияга кириб келди, шунинг орқасида кўпгина инфекцион касалликларнинг микроблари топилди. Кох зич озиқли муҳитларни лабаратория амалиётига жорий қилди, бундай муҳитларда микробларнинг аралашмаларидан тоза культураларни, яъни айрим микроб турларини ажратиб олиш осон. Кох микробларни бўяб текшириш методикасини жорий қилди, бу - микроорганизмларнинг тузилишини янада мукаммал ўрганиш учун жуда қимматлидир. Микроорганизмлар олами ҳақидаги билимларга асос солган олимлардан яна бири, Д.Самойлович замондоши М.Тереховский (1740-1796) «Суюқликдаги анималькулалар ҳақида» (содда организмлар) деган асарида қайнатилган турли суюқликларда ана шу организмларнинг ўз-ўзидан пайдо бўлмаслигини исбот этди ва шундай қилиб, Пастерни ишларини ундан анча олдин қилди. XIX асрнинг иккинчи ярмида Россияда тиббиёт зўр бериб ривожлана бошлади, улуғ олимлар - И.Сеченов, Д. Менделеев, И.Мечников, К.Тимирязев ва И.Павлов шу фанларнинг ёрқин номоёндаларидир. Микробиолог олимлар бир қанча энг муҳим муаммоларни ишлаб чиқдилар ва ўз кашфиётлар билан фаннинг янги соҳаларини янада равнақ топтирдилар. Масалан, И. Мечников организмнинг инфекцион касалликлар билан оғримаслиги ҳақида материалистик таълимот яратди. Д.Ивановский вируслар ҳақида таълимотига асос солди. С.Виноградский янги фан - тупроқшунослик микробиологияси асосларини ишлаб чиқди. И.Мечников (1845-1916) жаҳон микробиологиясининг асосчиларидан бири, энг йирик олим ҳисобланади. У асли зоолог бўлса ҳам жуда кўп илмий тадқиқотларни тиббиёт соҳасига бағишлади. У бир қанча порлоқ кашфиётлар қилди, энг муҳимларидан бири иммунитет соҳасидаги ишлардир. И.Мечников фотоцитоз ва унинг иммунитетдаги роли ҳақида мунтазам ва тўла таълимот яратди. Рус микробиологиясининг энг яхши арбоблари И.Мечников атрофида жипслашдилар ва ҳамжиҳат бўлиб ишладилар, булар орасида йирик олимлардан Н.Гамалея, А.Безредка, Л.Тарасевич ва бошқа кўпгина олимлар бор эди. Д.Ивановский (1864-1920) жаҳон микробиологияси тарихида алоҳида рол ўйнайди. У 1892 йилда вирус ларни кашф килди. С.Виноградский (1856- 1953) тупроқ микроблари ва уларнинг табиатда моддалар айланиб юришидаги роли ҳақида яратган таълимоти билан бутун дунёга машҳур бўлди. Микробиологиянинг ривожланишида Л.Ценковский (1822-1887) катта рол ўйнади, у ботаникага доир ишлар билан айниқса замбуруғларни ва сув ўтларини ўрганиши соҳасига кўпгина қимматли маълумотлар қўшди. Л.Ценковскийнинг куйдиргига қарши соҳасидаги ишлари ғоят катта рол ўйнади. Унинг куйдиргига қарши кураш учун тайёрлаган вакцинаси ветеринария амалиётида ҳануз муваффаққият билан қўлланилмоқда. Фаннинг ривожланишида М.Гамалея (1859-1949) нинг ҳизматлари катта. У бутун фаолиятини соғлиқни сақлашнинг энг муҳим масалаларини ҳал этишга бағишлади. У И. Мечников раҳбарлигида Россияда биринчи бактериалогик лабаратория ташкил этишда қатнашди. М.Гамалея 1886 йили Одессада дунёда иккинчи Пастер станциясини ташкил этди. Микробиологиянинг ажойиб арбобларидан бири Г.Габричевский (1860- 1907) аввало скарлатинага доир текширишлари билан биз учун азиздир. У стрептококлар скарлатинага сабаб бўлишини исбот этди ва шу асосда бу касалликга қарши кўраш чораларини ишлаб чиқди. Г.Габричевский дифтерияга қарши зардоб ишлаб чиқаришни Россияда биринчи бўлиб ташкил этди ва амалиётда жорий қилди. Бугунги кунга келиб қишлоқ ҳўжалик биотехнологияси соҳасидаги кўплаб ишлар, тадқиқотлар бир қатор олимлар, мутахассисларнинг изланишлари билан изчил давом этмоқда. Бу борада ЎзР ФА Микробиология институти Давлат илмий-техникавий ва фундаментал тадқиқотлар дастури доирасида минтақамизда биотехнология, айниқса, микроб биотехнологиясида микроорганизмлар тарқалиши қонуниятларини ўрганиш, улар орасидан халқ хўжалиги учун ўта зарур бўлган турлари ва туркумларини ажратиб олиш орқали микроорганизмлар тўпламини яратиш, энг фаол турлари янги биотехнологиялар яратиш, микроблар синтез қиладиган физиологик фаол моддаларни (антибиотиклар, витаминлар, оқсил моддалар, ферментлар, фитогормонлар ва ҳ.к.) соф ҳолда ажратиб олиш, уларнинг физик-кимёвий хусусиятларини ўрганиш бўйича чуқур илмий изланишлар олиб борилмоқда. Жумладан: - пахатачилик ва тупроқ биотехнологияси: - озиқа моддалари биотехнологияси; - ферментлар ва бошқа физиологик фаол моддалар биотехно - логияси; - ошқозон – ичак фаолиятини яхшилашга ҳамда касалликларни олдини олиш ва даволашга мўлжалланган биотехнологиялар; - ноёб, рангли ва нодир металлар биотехнологияси; - атроф- муҳитни микроорганизмлар ёрдамида тозалаш ва унинг ифлосланишини олдини олишга мўлжалланган биотехнологиялар эътиборга лойиқдир. Пахтачилик ва тупроқшунослик биотехнологияси йўналиши бўйича ҳам бир қатор янги, экологик, импорт ўрнини боса оладиган, экспортга мўлжалланган, рақобатбардош биологик ўғитлар “Ер малҳами”, “ Биоўғит”, “ФМКГ”, “Микробли ўғит” каби биопрепаратлар ишлаб чиқариш технологиялари яратилди ва улар мамлакатимизда кенг синовдан ўтказилиб, қатор ижобий натижаларга эришилди. Бундан ташқари ҳар хил ўсимликларни касаллантирувчи (фитопатоген) микробларга қарши, жумладан ўсимликлар иммун тизимини оширувчи ҳамда ғўзани вилт, илдиз чириш ва гоммоз касалликларидан ҳимоя қилувчи бир қатор биопрепаратлар ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилган. Биопрепаратлар Тошкент, Андижон, Наманган, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳўжаликларида синаб кўрилган ва амалиётга кенгроқ тадбиқ қилиш тавсия этилган. Ўсимликларни зараркунанда ҳашаротлардан асраш бўйича, колорадо қўнғизи, барг ўровчи ҳашаротлар, америка оқ капалаги, ҳар хил куялар, ўтлоқ парвонаси каби ўндан ортиқ ҳашаротларга қарши биоинсектицидлар ишлаб чиқарилган ва синовдан ўтказилган. Маълумки, мамлакатимизда чорвачиликни ривожлантириш, чорва маҳсулотлари сифатини ошириш долзарб масалалардан биридир. Шу мақсадда ҳам сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. Масалан, ғўзапоя, сомон, хазон ва бошқа ўсимлик қолдиқлари ва ишлаб-чиқариш чиқиндиларини микробиологик қайта ишлаш ва уларнинг озиқа бирлигини ошириш туфайли чорвачилик учун оқсилга бой, сервитамин маҳсулотлар олиш биотехнологиялари яратилган бўлиб, бу асосида Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида ва Тошкент вилояти Қибрай туманида махсус цехлар ташкил қилинган. Институт тажриба ишлаб-чиқариш лабораториясида яратилган озиқ- овқат, ёғ – мой, фармацевтика саноат чиқиндилари асосида юқори сифатли озиқа моддалари ишлаб чиқариш технологияси Республика, Россия , Украина давлат патентлари билан ҳимоя қилиниб чорвачилик ва паррандачилик учун катта самара бериши тажрибаларда тасдиқланган. Академик М.Э.Мавлоний раҳбарлигида нон ва нон маҳсулотлари сифатини ошириш буйича бир қатор илмий ишлар амалга оширилмоқда. Унинг илмий таклифлари асосида ачитқи замбуруғлари сифатли, хушбуй таъмли нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришда кенг кўламда қўлланилмоқда. Ҳозирги вақтда экология муаммоларига боғлиқ бўлган бир қатор рақобатбардош биотехнологиялар яратилган. Нефть ва нефть маҳсулотлари билан ифлосланган тупроқ ва оқова сувларини тозалаш, гербицидлар, пестицидлар, дефолиантлар ва бошқа заҳарли кимёвий препаратлар ва ўсимликлар қолдиқлари (масалан, хазон) ва бошқа чиқиндиларни микробиологик йўл билан парчалаш бўйича олиб берилаётган ишлар шулар жумласидандир. Бизда микробиология фани XX асрда муваффаққиятга эришди. Мамлакатимизда фан кенг оммага яқинлиги билан ажралиб туради. Олимларимиз илимда эришган ютуқларини ҳалқ соғлиғини сақлаш ишига ёрдам бермоқ учун тиббиёт амалаиётига жорий қилишга интиладилар. Бу соҳада ватанимиз микробиологияси катта муваффаққиятга эришди. Инфекцион касалликларни ҳар томонлама чуқур ўрганиш ҳамда уларга қарши ташкилий кураш олиб бориш бир қанча оғир инфекциялардан томомила қутилиш имкониятини берди. Кўпгина олимларни ҳамжиҳат бўлиб, ғайрат кўрсатиб ишлаши натижасида оғир ва юқумли касаллик - тайга энцефалитининг микроби кашф этилди ва бу касалликка қарши кураш чоралари ишлаб чиқилди. Ҳозирда микробиология ва эпидемиология, вирусология илмий тадқиқот институтлари, санитария эпидемиология станцияларининг катта шаҳобчалари бор. Бизда микробиология ходимларининг катта гуруҳи илмий ижодий иш билан машғул бўлиб, давлат томондан уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиб келинмоқда. қанчадан-қанча ўта оғир касалликларга барҳам берилди. Ҳозирги кунда минглаб олимлар курашаётган касаллик бу СПИДдир. Уни яна XX аср вабоси ҳам деб аташади. Бу касаллик Африка қитъаси давлатларидан бирида пайдо бўлган. Бугунги кунда дунёнинг турли бурчагида минглаб одамлар бу касаллик билан курашиб келмоқда. Лекин, афсуски, касаллик ҳозирча устун бўлиб турибди. Дунё тиббиёти ҳозирги кунда бу дарднинг давосини топиш олдида кўрашмоқда десак муболаға бўлмайди. Фақатгина микробиологиянинг яна бир ривожи бунга қаттиқ зарба бериши мумкин. Ўйлаймизки, Ўзбекистон микробиологлари ҳам ўзларини муносиб ҳиссаларини XX асрнинг бу вабосини енгишга қўшишади.