logo

Марказий осиё ва ўзбекистон олимларининг биология фанини ривожлантиришга қўшган хиссалари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

75.5 KB
www.arxiv.uz Режа: 1. Кириш. 2. қадимда Марказий Осиёда яшаб ўтган алломалар Абу Райхон Беруний, Абу Али ибн Сино, Заҳриддин Муҳаммад Бобур ва бошқаларни биология фанига қўшган хиссалари тўғрисида. 3. Абу Али ибн Синонинг «Тиб қонунлари» китоби тўғрисида. 4. Ўзбекистонда яшаб ўтган биолог олимлар ва уларни биология фани ривожи учун қилган ишлари тўғрисида. 5.Ҳозирги вақтда илмий тадқиқот ишлари олиб бораётган Ўзбекистонлик биолог олимлар ва уларни биология фанини ривожи учун қўшаётган хиссалари тўғрисида. 6. Мавзу бўйича мактабга амалга ошириладиган ишлар. 7. Хулоса. www.arxiv.uz 1. Кириш. Биология фани тириклик тўғрисидаги фан бўлиб, инсон пайдо бўлибдики, доимо уни ўрганишга зарурат туғилиб келган. Чунки атрофдаги ўсимликлар ва хайвонот дунёсини ўрганмасдан туриб, уларни турларини билмасдан, кўпайишлариини, тарқалишларини ўрганмасдан узоқ вақт бир ерда яшаб бўлмаслиги инсонларга аён бўлади. Жумладан Абу Райхон Беруний, «Сайдана» асарида (Доривор ўсимликлар тўғрисидаги китоб), Абу Али ибн Сино, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Фаробий ва бошқалар ўзлари яшаб ўтган ўлкаларида ва борган жойларидаги ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсини ўрганишга катта аҳамият берганлар. Айниқса улар фойдали ўсимликларни ўрганишга, улардан қандай йўллар билан юқори ҳосил олишга ёки хайвонот оламидан фойдаланишга алоҳида аҳамият берганлар. Масалан, Абу Али ибн Сино тиббиётда турли касалликларни даволашда ўсимлик ва хайвонот олами вакилларидан фойдаланишни ўзининг беш жилдли «Тиб қонунлари» асарида муфассал ёзиб қолдирган. Ушбу асар узоқ вақтдан бери тиббиёт ва халқ табобатида қўлванилиб келинмоқда, дорилфнунлардв ўқитилмоқда. Кўплаб Ўзбекистонлик биолог олимлар ўз иш фаолиятларини Ўзбекистоннинг флора ва ўсимликлар оламини, ҳайвонот оламини, инсон саломатлигини, экологиясини илмий асосда ўрганишга бағишлаганлар. Шулардан академиклар Т.Зоҳидов, А.Музаффаров, А.Абдуллаев, қ.З.Зокиров, П.қ.Зокиров, Ё.Тўрақулов, Ж.Ҳамидов, А.ғ.Холмуродов, А.Т.Тўлаганов, Н.М.Матчонов, Б.О. ТОшмухамедов, Ж.А.Мусаев, О.Ж.Жалилов, А.А.Абдукаримов, А.З.Зохидов ва бошқалар. 2. қадимда Марказий Осиёда яшаб ўтган алломалар Абу Райхон Беруний, Абу Али ибн Сино, Заҳриддин Муҳаммад Бобур ва бошқаларнибиология фанига қўшган хиссалари тўғрисида. Абу Райхон Муҳаммад ибн Ахмад ал-Беруний-қомусий олим, мутафаккир 973 йил 4 сентябрда Кат шаҳрида (хоразм) туғилган. 1048 йилда 11 декабр Ғазнода вафот этган. Хоразмда «Маъмур академияси» раҳбарларидан бири. Дунёда биринчи 5 метрли ярим шар глобус ясаган. www.arxiv.uz Илмий мероси 150 дан ортиқ китоб ва рисоладан иборат. Унинг биологияга оид асосий асари. «Сайдана» (доривор ўсимликлар ҳақида китоб) асаридир. Беруний биология, география ва геологияга оид жуда кўп илмий тадқиқотлар олиб борган. Афсуски, унинг ҳамма қилган ишлари, ёзган китоблари бизгача тўлиқ етиб келмаган. Абу Али Хусайн ибн Абдулло ибн Сино-қомусий олим, мутафаккир, табиб, файласуф, шоир 980 йил август ойида Бухоро шаҳри яқинидаги Афшона қишлоғида туғилган. 1037 йил 18 июнда Исфаҳонда вафот этган. Бухорода ўқиган, 10 ёшида қурони ёд билган. Маълум муддат Хоразмда яшаган. ғазнавий тақибидан қочиб Эронда яшаган. Турли хукмдорлар қўлида вазирлик ва табиблик қилган. «Олимлар олими» унвонига сазовор бўлган. Европада Авицина номи билан машҳур. Асарларининг сони 280 дан ортиқ. Шулардан 40 дан зиёди тиббиётга, 30 дан ортиғи табиий фанларга оид. Бизгача 160 га яқин асари етиб келган. Машхур табиб Абу Бакр ар-Разийнинг тиббий қомуси ҳисобланган 25 жилдли «Аьл-Жамиъ ал-Кабир ва Кад ура фа би-л Ховий», ғарб ва Шарқ тиббиётида шу давргача машҳур бўлиб келди. Унинг 10 жилдли «Табобат китоби» ҳамда «Чечак ва қизамиқ ҳақида»ги Китоби ўз аҳамиятини йўқотмади. 3. Ўзбекистонда яшаб ўтган ва яшаётган биолог олимлар ва уларни биология фани ривожи учун қилган ишлари тўғрисида. Биология фани бир неча бўлимдан ташкил топган бўлиб улар ботаника, зоология, микробиология, энтомонлогия, паразитология, экология, гидробиология, биокимё, биофизика, генетика ва тиббиёт фанларидан иборатдир. Биологиянинг шу соҳалари бўйича Ўзбекистонда жуда кўплаб олимлар иш олиб борганлар ва жаҳон биология фанини риожига ўзс хиссаларини қўшганлар. Ботаника. Ўзбекистонда ботаникага оид илмий-тадқиқот ишлари табиий шароитда ўсувчи ўсимликлар дунёсини ҳар томонлама ўрганиш, муҳофаза www.arxiv.uz қилиш, қайта тиклаш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш ва биотехнологиясини ишлаб чиқишдан иборат. Ўзбекистоннинг табиий флорасини ўрганиш бораисда олиб борилган тадқиқотлар натижасида 4174 дан ортиқ тур, 1023 туркум ва 138 оилани ўз ичига олган 6 жилдли «Ўзбекистон флораси» ва 125 оилага мансуб 897 тур ва 1152 туркумни ўз ичига олган 10 жилдли «Ўрта Осиё ўсимлик»лари аниқлагичи ҳамда бошқа худудлар флорасига бағишланган асарлар нашр этилди. Ботаника институти қошида Марказий Осиёда ягона ҳисобланган 10000га яқин юксак ўсимлик турини ўз ичига олувчи 1 млн. дан ошиқ гербарий хонаси ташкил этилган бўлиб улар илмий-тадқиқот ишларини олиб боришда асос бўлди. Е.П.Коровин, Д.Н.Кашкаров, А.Музаффаров, қ.З.Зокиров, Ж.К.Саидовлар яратган соҳа мактаблари алгаллогия, ботаника ва бошқа соҳаларда талайгина ишларни амалга оширдилар. Ўзбекистоннинг флора ва ўсимликлар қопламини ўрганишда Е.П.Коровин, К.З.Зокиров ва А.М.Музаффаровларни меҳнати жуда каттадир. Улар илмий текшириш натижаларини: Е.П.Коровин 2-жилдли «Ўрта Осиё ва Жанубий қозоғистон набототи» (1961-1962) К.З.Зокиров 2-жилдли «Зарафшон флораси ва набототи» (1955-1961) А.М.Музаффаров 3-жилдли «Ўрта Осиё сув хавзаларидаги сув ўтлари флораси каби асарларида баён этганлар. Ж.К.Саидов ўз шогирдлари билан биргаликда ўсимликлар экологияси ва муҳофазаси билан биргаликда ўсимликлар экологияси ва муҳофаза билан шуғулланди ҳамда «Ўрта Осиё чўл ўсимликларининг экологик анатомияси» номли илмий асар қолдирган. Ўсимликлар марфологияси бўйича ҳам Ўзбекистон олимлари қатор илмий-тадқиқот ишларини амалга оширдилар. Ж.ғ.Саидов томонидан шўр тупроқларни ўзлаштириш муносабати билан галофитизм муаммоси, хусусан ғўза ўсимлигининг шўр тупроққа мосланиши ўрганилди. Ўзбекистонда асосий экин бўлган ғўза уруғчилиги ва селекцияси бўйича ҳам жуда кўплаб тадқиқотчи олимлар иш олиб бордилар ҳамда www.arxiv.uz Ўзбекистоннинг турли минтақаларида ўсиб юқори ҳосил берадиган ғўза навларини яратдилар. (А.Абдуллаев, С.У.Йўлдошев, А.И.Имомалиев, С.Раҳмонқулов, А.Дадаев, С.М.Мираҳмедов). Ўзбекистонда микробиология соҳасини ривожлантиришда С.А.Асқарова раҳбарлигида кўплаб ишлар амалга оширилди. Улар микроорганизмлар физиологияси, цитоэмбриологияси ва биокимёси бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бордилар ҳамда физиологик актив бирикмалар, антибиотиклар олишни йўлга қўйдилар. Зоология соҳасида академик Т.З.Султонов, Ж.М.Азимовларнинг олиб борган ишлари диққатга сазовордир. Ўзбекистонда сут эмизувчилар, қушлар, судралиб юрувчилар уларнинг экологияси бўйича жуда кўп илмий асарлар яратилган бўлиб уларни яратишдҳа юқорида кўрсатилган олимларни хиссалари жуда каттадир. Ўрта Осиёда тиббиёт фанлари кўхна ва бой тарихга эга. қадимда ва айниқса 9-12 асрларда тиббиёт фани Шарқда асосан Марказий Осиёда равнақ топди. Тиббиёт фанининг нормал анатомия ва физиология каби соҳалари бўйича С.Ш.Шахобиддинов, Х.З.Зохидов, А.Ю.Юнусов, А.С.Содиқов, А.Х.Хошимов, Р.Э.Худойбердиев, Н.К.Аҳмедов, А.Т.Оқиловларнинг қилган ишлари жуда каттадир. Ўзбекистонда Ўзбекистонлик тиббиёт олимларининг сайи-ҳаракатлари билан кўплаб юқумли касалликлар умуман йўқолди ва камайиб бормоқда. 4.Ҳозирги вақтда илмий тадқиқот ишлари олиб бораётган Ўзбекистонлик биолог олимлар ва уларни биология фанини ривожи учун қўшаётган хиссалари тўғрисида. Ҳозирги вақтда Республикамизда биология фанини ривожланиши учун жуда кўплаб олимлар ўз хиссаларини қўшмоқдалар. Улар турли олий ўқув юртларининг кафедраларида, илмий тадқиқот институтларида. Ўзбекистон фанлар академиясининг институтларида фаолият кўрсатмоқдалар. Шулардан академик А.Абдуллаев у 220 дан зиёд илмий асарлар муаллифи. Шулардан 7 www.arxiv.uz таси манографиядир. А Абдуллаев ғўзанинг 4 та маданий тури ва 4500 га яқин нав намуналарини, шунингдек, унинг мавжуд бўлган 37 та туридан 36 тасини йиғиб, жаҳон аҳамиятига эга бўлган коллекция тузди, улар устида илмий изланишлар олиб борди. ғўзанинг ёввойи тури «мексиканум»дан селекция ишида фойдаланиш натижасида унинг оқ палак(вилт)кассалигига чидамли бир нечта (Тошкант 1,2,3 навлврини яратишга имкон берди. Бахиев Амин Бахиевич 700 дан ортиқ илмий асарлар муаллифи. У Орол денгизи атрофидаги ўсимликлар қопламини ҳамда денгизнинг қуриши билан боғлиқ бўлган муаммоларни ўрганишга катта аҳамият берган олимдир. Ўзбекистонда пахтачилик соҳаси бўйича жуда кўп иш қилирнмоқда. Бунда кўплаб илмий тадқиқот институтлари олимлари қатнашмоқдалар. ғўза селексияси ва уруғчилиги муаммоларини ўрганиш «ғўза селексияси ва уруғчилиги» ишлаб чиқариш бирлашмаси. Ўзбекистон пахтачилик илмий тадқиқот, Ўзбекистон фанлар академиясининг «Биолог» ишлаб чиқариш бирлашмаси, Тошкент Давлат Аграр университети, Андижон қишлоқ хўжалик институтларида олиб борилмоқда. Микробиологияга оид ишлар Ўзбекистон фанлар Академиясининг Биокимё, Биоорганик кимё, Полимерлар кимёси ва агрокимё, Генетика институти «Биолог» ва «Кибернетика» ишлаб чиқариш биолашмалари, Республика олий ўқув юритлардаги Микро биология кафедраси томонидан олиб борилмоқда. Ўзбекистонда экологияга оид илмий ишлар XX асрнинг 30 йилларидан бошланган. Академик М.В.Мухаммаджонов, Т.З.Зохидов, Н.Н.Назиров, Р.А.Азимов, Н.Н.Норбоев, А.Эргашев ва бошқа олимларнинг илмий ишлари экологияни яхшилашга қаратилган. Биокимё Ўзбекистонда 50-йиллардан бошлаб ривожланди. Уни ривожлантиришда асосан академиклар Е.Т.Тўрақулов, Т.С.Соатов, Т.Х.Бобоев, Ж.Ҳ.Хамидов, қ.А.Отахонова, А.К.Мирахмедов, А.А.Турдиев, А.П.Иброҳимов, А.И.Имомалиев, С.К.Холиқов ва бошқа олимларнинг хиссалари беқиёсдир. www.arxiv.uz Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда тиббиёт фанлари бўйича ҳам кўплаб изланишлар олиб борилмоқда. Шунинг натижасида кўплаб юқумли ва бошқа касалликлар билан касалланишларни олди олинмоқда. ХХ асрнинг 20-йилларида Ўрта Осиё Давлат университетида тиббиёт факультети кейинчалик мустақил институтга айлантирилган Тошкент Давлат медицина институти ва қатор медицина йўналишидаги институт ва илмий тадқиқот институтларида ўлкамизда тарқалган ва бошқа худудлардан кириб келиши эҳтимоли бўлган касалликларни аниқлаш, олдини олиш ва даволаш тўғрисида илмий тадқиқот ишлари олиб борилди. 1995 йилгача Ўзбекистонда 10 та тиббиёт институти, фармоцевтика институти ва уларнинг бўлимлари, 18 та илмий-тадқиқот институтлари фаолият кўрсатдилар. Тиббиёт илми асосан мамлакатимизда кенг тарқалган безгак, меъда ичакнинг ўткир ва юқумли касалликлари, чиллашир, камқонлик, хафақонлик ва кейинчалик тарқалаётган, организмнинг турли аъзоларида учрайдиган саратон, сил касалликлари ҳамда ХХ-ХХ I аср ва бош ҳисобланилган ОИТС касаллиги ва бошқаларни даволаш учун янгидан-янги изланишлар олиб бормоқдалар. Натижада илгари кўп учрайдиган ва оғир оқибатларга олиб келадиган касалликларни кўпчилигига барҳам берилди. Бу соҳада А.Н.Крюнов, П.Ф.Боровский, Л.М.Исаев, Э.И.Отожонов, А.А.Асқаров, И.И.Исмоилов Т.Х.Нажмиддинов, З.И.Умидова ва бошқа олимларнинг хизматлари катта. Ҳозирги вақтда тиббиёт илмининг устивор йўналишлари она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, кўп тарқаган эпидемик ҳамда ноэпидемик хасталикларни камайтириш ва олдини олиш инсон экологиси каби долзарб муаммоларни ўз ичига олади. Булардан ташқари, тиббиёт генетикаси, иммунология, биотехнология касалликларни ультратовуш ёрдамида аниқлаш, лазер нурлари билан даволаш, кардиохирургия ва бошқа соҳаларда ўта муҳим илмий-тадқиқот ишлари олиб бормоқдалар. Айниқса, мамлакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг тиббиёт соҳасига катта эътибор қаратилди. Замонавий техникалар билан таъминланилди. Ходимлар малакасини оширишга эътибор кучайтирилди. Жаҳонга танилган тиббиёт www.arxiv.uz ходимлари етишиб чиқарилди. Улар юрак-томир касалликларини жаррохлик йўли билан даволаш ва бошқалар бўйича кўплаб мураккаб ишларни амалга оширмоқдалар. Хулоса. Ўзбекистонда биология фанининг ривожи анча узоқ даврларга тақалиб, ўша вақтдан ҳозирги давргача давом этиб келмоқда. Шу давр мобайнида жуда кўплаб олимлар ўлкамизда биология соҳаси бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бордилар ва олган янгиликларини амалиётга қаўлладилар. қадимда ишлаб ўтган алломаларимизни ва ҳозирда ишлаётган йирик биолог олимларни биз ёшларга, яъни мактаб ўқувчиларига дарсларда мавзуларга қараб биологиянинг ботаника бўлимида ботаник олмилар, зоология бўлимида зооолог олимлар, одам ва унинг саломатлиги бўлимида тиббиёт соҳасида иш олиб орган ва бораётган олимлар, умумий биологияда шу соҳа бўйича ишлаган ва ишлаётган олимларни таништириш лозим. Чунки ўз ватанини, ватанни ўтмишини шу даврларда яшаб ижод этган ва этаётган олимларни ўқувчиларга таништириш, уларни биология фани соҳасига қизиқишларини оширишдан иборат. www.arxiv.uz Фойдаланилган адабиётлар 1. Ўзбекистон Республикаси энциклопедияси. қомуслар Бош таҳририяти Тошкент 1997 й. 2. Ўзбекистон миллий энциклопедияси I - IIIV жилдлар. Тошкент 2000-2004 й. 3. Ў.П.Пратов ва бошқалар. Ўзбекистоннинг ботаник олимлари. Тошкент «Ўқитувчи» 4. Буюк сиймолар, алломалар 1-китоб. Тошкент-1995 й. 5. Х.Хомидий. қўхна шарқ дарғалари. Тошкент-1999 й. 6. Маънавият юлдузлари. Тошкент –1999 й. 7. www.ziyonet.uz