logo

Ч. Дарвин эволюцион таълимоти ва унинг биология фанларининг ривожланишидаги ахамияти

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

67.5 KB
www.arxiv.uz Режа: 1. Эволюцион таълимотнинг яратилишигача биология фанлари эришган ютуклар. 2. Эволюцион таълимотнинг асосий коидалари, унинг биология фанларини ривожланишидаши ахамияти. 3. Биология фанларининг 20 аср биринчи ярмида ривожланиши. 4. 20 аср ўрталари ва иккинчи ярмида биология фанларининг ривожланиши. www.arxiv.uz 1. Эволюцион таълимотнинг яратилиши Эволюцион ғояларнинг пайдо бўлиши. Органик дунёнинг тарихий тараққиёти тўғрисидаги ғоялар 18-асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб шакллана бошланди. Немис олими Г.В.Лейбниц тирик мавжудодларнинг градацияси тамойилларини эълон кдлади ва ўсимликлар билан ҳайвонлар ўртасида оралик формалар мавжуд деган фикрни ўртага ташлайди. Минераллардан бошланиб одамгача бўлган тириклик погонаси (градация) тамойили Швейцария натуралисти Ш.Бонне (1745, 1764) фикрйча ғаёт тузилиши ва ривожланишининг узлуксизлигини кўрсатади. Ж. Бюффон Ер тарихи тўғрисидаги ўз гипотезани ишлаб чикди. Унинг фикрича Ер тарихи 80-90 минг йилдан иборат бўлиб, 7 даврга бўлинади. Фақат энг сўнги даврда ўсимликлар, хдйвонлар ва одам пайдо бўлган. Француз олими Ж.Б.Ламарк «Зоология фалсафаси» (1809) асарида «Тириклик погонаси»ни эволюция нуқтаи-назардан тушунтиришга ҳаракат қилади. Тирик организмларнинг тубандан юксак формаларгача такомиллашиб бориши унинг фикрйча организм учун хос бўлган ички прогрессга интилиш (градация тамойиллари) туфайли содир бўлган. Ташқи муҳит таъсирида организмларнинг ривожланиши, тўғри градациядан четланади; муҳит организмларнинг мослашувига тўғридан-тўғри ёки билвосита таъсир кўрсатади. Ламаркнинг эволюция назарияси ўз даврига нисбатан илгор ғоя бўлсада, эволюция механизмлари (омиллари)ни тушунтирншда идеалистик элементларга эга бўлган натурфалсафий тамойилларга (прогрессга ички интилиш, ўзғарувчанликка ҳайвонларнинг интилишини, ирсий ўзғарувчанликнинг максадга мувофиклиги) эга эди. Ламарк эволюцияни тўғри тушунтирган бўлсада унинг асосий сабабларини очиб беролмади. Ламаркнинг градация назариясини Ж.Ковье танкид қилади. Тирик организмларнинг тарихий алмашиниши ва бир канча турларнинг кирилиб кетишини тушунтириш учун Ж. Ковье ўзининг катастрофалар ғоясини яратди. www.arxiv.uz Француз олими Сент-Илер ҳайвонлар тузилишидаги умумийликни тушунтиришга ўриниб, тузилишдаги ўхшашлик уларнинг келиб чиқишидаги ўхшашликни акс эттиришини таъкидлайди. Организмларнинг тараққиёти тўғрисидаги ғоялар К.Ф. Вольф (1759, 1768), К. Пандор (1817) ва К.М. Бэр (1827)нинг эмбриологик текширишларида ўз аксини топди. Т. Шванн томонидан асосланиб берилган хужайра назарияси (1839) органик дунёсининг бирлигини тушунтириб беришда хамда цитологик ва гистологию текширишларни ривожланишида катта аҳамиятга эга бўлди. 19 асрнинг ўрталарида ўсимликларнинг озиқланиш хусусияти ва унинг ҳайвонларникидан фарқ килиши хамда табиатда модцалар айланиши принциплари кашф этилади (Ю. Либих, Ж.Б. Буссенго). Ҳайвонлар физиологияси соҳасида Э. Дюбуа - Реймоннинг ишлари туфайли электрофизиологияга асос солиниши; К. Бернар томонидан секретор органларнинг овқат ҳазм капишдаги аҳамиятини тушунтириб берилиши (1845, 1877); Г. Гельмгольц ва К. Людвигни нерв-мускул системаси ва сезги органларини урганиш методларини ишлаб чиқиши; И.М. Саченов томонидан олий нерв фаолиятини материалистах нуқтаи-назардан талкин килиниши («Бош мия рефлекслари», 1863) катта аҳамиятга эга бўлди. Л. Пастер олиб борган тадкикотлар туфайли организмларнинг уз-ўзидан пайдо бўлиши тўғрисидаги таълимотга узил-кесил зарба берилди (1860-64). С.Н. Виноградский хемосинтез йули билан анорганик моддалардан органик модцалар синтезловчи хемосинтез бактерияларни (1887-1891); Д.И. Ивановский вирусларни (1892) кашф этишди. Ч.Дарвин эволюцион таълимотининг биология фанларини ривожланишидаги аҳамияти. 19 асрда Ч. Дарвин томонидан эволюция назариясини ишлаб чиқилиши биологиянинг ривожланиши тарихида айниқса катта аҳамиятга эга. Унинг «Турларнинг пайдо бўлиши» (1859) асарида эволюциянинг асосий механизми-табиий танланиш очиб берилади. Биологияда Дарвин ғояларининг галабаси билан бир канча янги йуналишлар: эволюцион солиштирма анатомия (К. Гегенбаур), эволюцион www.arxiv.uz эмбриология (А.Ю. Ковалевский, И.И. Мечников), эволюцией палеонтология (В.О. Ковалевский) йуналишларига асос солинди. Хужайранинг бўлиниши (Э. Страсбургер, 1875; В. Флемминг, 1882), жинсий хужайраларнинг етилиши, уруғланиши (О. Гертвиг, 1875; Г. Фаль, 1877; Э. Ван Беноден, 1884; Т. Бовери, 1887, 1888) ва у билан боғлик бўлган митоз ва мейозда хромосомаларнинг таксимланишини урганиш сохдсида эришилган муваффакиятлар жинсий хужайралар ядросида ирсий ахборотли сакданиши тўғрисида кўплаб ғояларнинг пайдо бўлишига олиб келди. (Ф. Гальтон.1875; К. Негели.1884; Э. Страсбургер, 1884; А. Вейсман, 1885-1892; X. Де Фриз, 1889). Бирок айнан ана шу даврда (1865) Г. Мендель томонидан аникданган ирсият қонуниятлари тадқиқотчиларнинг назаридан четда қолган эди. Генетика фанига асос солган бу қонуниятлар орадан 35 йил утгандан сўнг (1900) кайта кашф этилди. 2. Биологиянинг 20 асрда ривожланиши. 20 аср биологиянинг кўпгина соҳаларида классик тадқиқотлар микёсининг янада кенгайиши билан ажралиб туради. Шу асрда генетика, цитология, физиология, биоқимё, ривожланиш биологияси, эволюцион таълимот, экология, биосфера хакида таълимот, шунингдек микробиология, вирусология, гельминтология, паразитология ва биологиянинг бошқа кўп тармокдари жадал суръатлар билан ривожланди. Мендель очган қонунлар асосида мутация ва ирсиятнинг хромосома назариялари ишлаб чикилди (Т. Бовери, 1902-1907; У. Сеттон, 1902). Хромосома назариясини Т.Морган ва шогирдлари тулик асослаб беришди (1910 ваундан кейинрок,). Морган ва шогирдлари В. Иогансеннинг (1903) «Соф линия» тўғрисидаги таълимотига асосланиб ген, генотип, фенотип тушунчаларини ишлаб чиқишди. www.arxiv.uz 20-асрнинг ўрталаригача генларнинг кимёвий табиати ирсий молекулалар шаклида назарий жихатдан талкдн кдлиниб келинди (Н. К.Кольцов, 1927). Микроорганизмлардаги трансдукция ва трансформация ҳодисаларини урганиш асосида ДНК молекуласи генетик информацияни ташувчи эканлиги аникланди (АКШ. О. Эйсон, 1944). ДНК структурасини урганилиши (Ж. Уотсон, Ф. Крик, 1953) генетик кодни кашф этилишига олиб келди. Бу кашфиётлар молекуляр генетикага асос солди. Ок^силларнинг аминокислоталардан иборат таркиби урганилганлиги, айрим оксиллар (инсулин)нинг синтез килиниши, вируслар ва фагларнинг нуклеопротеидлардан тузилганлигини кўрсатиб берилишини 20 аср ўрталарида килинган энг мухим кашфиётлар каторига киритиш мумкин. Электрон микроскопнинг кашф этилиши хужайранинг энг нозик тузилишини текширишга, бактериялар ва вирусларнинг тузилишини батафсил урганишга имкон берди. Нишонли атомлар методи организмда содир бўладиган жараёнларни урганиш учун йул очди. Гистологик кимё, дефференциал центрифугалаш, рентгеноструктура анализи методлари тирик организмларнинг кимёвий таркиби, хужайра органлари ва қисмларининг мукаммал текшириш усулларини кўрсатиб берди. Ана шу кашфиётлар туфайли 20 асрнинг 2-ярмида биологиянинг энг ёш соҳаси молекуляр биология дунёга келди ва тез суръатлар билан ривожлана бошлади. Молекуляр биология соҳасидаги кашфиётлар энг асосий биологик ҳодисалар: ўсиш, ривожланиш, ирсият, ўзғарувчанлик, нерв кузгалиши, мускуллар кискарилиши хамда вируслар таъсирида келиб чиқадиган ва наслдан-наслга утадиган ирсий касалликларни молекулаларнинг хусусиятларига боғлаб тушунтиришга имкон беради. Бу тадқиқотлар биология фанининг барча сох,аларига янги ғояларни киришига олиб келди; хужайранинг тузилиши ва функцияси х^акидаги тушунчалларни тубдан ўзғартириб юборди. www.arxiv.uz 20-асрда ҳайвонлар физиологияси соҳасида ҳам катта ютукларга эришилди. Рус олими И.М. Сеченов (1829-1905) нерв системасини урганиб, бош мия рефлекслари тўғрисидаги таълимотга асос солди. И.П. Павлов конайланиш ва овқат ҳазм қилишнинг нерв регуляцияси соҳасида бир канча йирик кашфиётлар килди. Унинг шартли рефлекслар ва олий нерв фаолияти тўғрисидаги таълимоти Нобель мукофотига сазовор бўлди. 20-асрда нейрофизиология ҳам тез суръатлар билан ривожлана бошлайди. Ўсимликлар физиологиясидан фотосинтез жараёнлари, аввало хлорофиллни урганишда анча катта ютукда эришилди; хлорофилл синтез қилинди; ўсимликларни устирадиган баъзи гормонлар (ауксинлар, гиббереллинлар) ажратиб олинди ва сунъий синтез қилинди. Эволюцион назария соҳасида ҳам мух^им кашфиётлар қилинди, хусусан 20-30 йилларда мутацион ўзғарувчанлик; индивидлар сонини ўзғариб туриши ва изоляциянинг танланишни муайян йуналишда таъсир этишидаги урни очиб берилди. Бу эса дарвинизмнинг янада ривожланишига (С.С. Четвериков, М.Б. Ҳолдейн, Р. Фишер, С. Райт," Ж. Хаксли, Ф.Г. Добржанский, Э. Майр), эволюция омиллари (И.И. Шмалўуазен), микроэволюция ва макроэволюция тўғрисидаги таълимотларни ўзида жо килган синтетик эволюцион таьлимотни ишлаб чиқишга имкон берди. В.И. Вернадский биогеоқимё ва биосфера (1926), В.И. Сукачевнинг биогеоценология, А.Тенслининг экосистемалар (1975), тўғрисидаги таълимотлари биологиянинг катта ютукларидан бўлиб, инсон билан табиат ўртасидаги муносабатларни ишлаб чиқишда мухим аҳамиятга эга. В. Шелфорд (1912, 1939), Ч. Элтон (1934) ва бошқаларнинг тадкик,отлари туфайли экологиянинг назарий асослари ишлаб чикилди. 20 аср ўрталаридан бошлаб экология эришган ютуклар ва табиатни мухофаза қилиш муаммолари деярлик барча биология фанларини экологиялаштиришга олиб келди. www.arxiv.uz 20 асрнинг кейинги чораги давомида молекуляр биология соҳасида амалга оширилган ишлар (генетик коднинг очилиши, геннинг сунъий синтезланиши) ген инженерияси ва биотехнология каби амалий фанларнинг ривожланиши учун назарий асос бўлди. Кейинги даврда популяцион биология айниқса тез суръатлар билан ривожланмокда. Бу соҳадаги тадқиқотлар сон жихатдан тобора усиб бораётган аҳолининг озиқ-овқат махсулотларига бўлган эхтиёжини туларок кондириш, кирилиб кетаётган турларни саклаб колиш ва тирик организмларнинг биологик хилма- хиллигини саклаб колиш каби муаммоларни муваффакиятли ечишга имкон беради. 3. Ўзбекистонда биология фанларининг ривожланиши. Ўзбекистонда 20 асрнинг биринчи ярмида олиб борилган илмий тадқиқот ишлари асосан ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ресурсларини урганиш, улардан самарали фойдаланиш хамда атроф муҳитни мухофаза қилиш билан боғлик. Ботаника соҳасида яйловларнинг фитомелиоратив ҳолатини яхшилаш, техника экинлари ва сув утларини устириш методлари ишлаб чикилди (А.М. Музаффаров ва бошқалар); ўсимликларнинг геоэкологик классификацйяси иярархик типлари ва минтакавий ландшафт-географик схемаси таклиф этилди (К,.3. Зокиров); ўсимликларнинг экстремал шароитга мосланиш хуеусиятлари очиб берилди (Ж.С.Саидов); гузанинг экологик, анатомо- морфологик ва генетик хусусиятларини урганиш соҳасида бир канча ишлар амалга оширилди (О. Ж. Жалилов). Альгология ва микробиология соҳасида сув утлари (хлорелла, насток)ни сунъий кўпайтириш ва улардан чорвачиликда омихта озиқ, сифатида фойдаланиш (А.М. Музаффаров); микробиологик усулида окава сувларни тозалаш, кдшлок кужалик чикиндиларидан ем-хашак тайёрлаш, физиологик актив моддаларни ажратиб олиш, ўсимликларнинг вилт касалликларига к^арши кураш асослари www.arxiv.uz яратилди (А. Г. Ҳолмуродов, С. А. Аскарова); Ачитки замбуруғларини урганиш ва улардан фойдаланиш соҳасида ҳам бир канча мухим ишлар амалга оширилди (М.Э. Мавлоний). 20 асрнинг бошларида олиб борилган дастлабки зоологик тадқиқотлар бевосита ҳалқ, соглигини саклаш масалалари билан боғлик бўлди. И. И. Ходукин (1896-1954), Л.М. Исаев (1868-1964) ва бошқалар олиб борган тадқиқотлар безгак ва риштага карши кураш чораларини ишлаб чиқиш ва бу касалликларни батамом тугатиш имконини яратди. Зоология соҳасидаги экологик ва фаунистик ишлар 20 асрнинг ўрталарида авж олиб кетди. Бу тадқиқотларга Д.Н. Кашкаров асос солди. Т.З. Захидов Кизилкум ҳайвонларини урганади ва 4 жилдлик зоология энциклопедиясини ёзади. В. В. Яхонтов ва Р.О. Олимжонов олиб борган тадқиқотлар зараркунанда хашаротларга карши кураш чораларини ишлаб чиқиш учун асос бўлди. С.Н.Алимухамедов бошчилигида олиб борилган тадқиқотлар зараркунанда хашаротларга карши биологик кураш тадбирларини амалга ошириш учун замин хозирлади. А. М. Мухаммадиев сув хавзалари ҳайвонларини тадқиқ қилади. М.А.Султонов, И. X. Иргашев. Ж. А. Азимов чорва моллари ва ёввойи ҳайвонларнинг паразит гельминтларини; А.Т. Тулаганов кишлоқ хужалиги экинларининг паразит нематодаларини урганишди. 20 асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб биологияда генетика, молекуляр биология, биотехнология, биохимия, биофизика соҳасидаги тадқиқотлар тез суръат билан олиб борилди. Организмда йод алмашинуви ва калконсимон без гормони буйича утказилган тадқиқотлар нуфузли ҳалқаро мукофотга сазовор бўлди (Е. X. Туракулов, Р. К. Исломбеков); биологик мембраналарнинг структураси, ҳайвонлар захар^нинг токсикологияси ва биоқимёси, ионлаштирувчи нурларнинг гузага таъсири, дефолянтларнинг таъсир механизми ишлаб чикилди, ионларнинг мембрана орк,али транспорти муаммоларини ечишда ҳам бир катор муваффакиятлар кулга киритилди (Е.Х. Туракулов, Б.О.Тошмухамедов, Ж. X. Хамидов, А.К. Косимов). Гузанинг генетик коллекцияси тузилди, гузада генетик белгиларнинг ирсийланиши www.arxiv.uz механизми ишлаб чикилди (Ж.А. Мусаев, О.Ж. Жалилов, А.А, Абдуллаев, Н.Н. Назиров). Молекуляр биология ва биотехнология соҳасида олиб борилган ишлар гузанинг х^ар хил турлари ДНКси таркибини аникдашга имкон берди; микробиологик синтез асосида оқсиллар ва аминокислоталарни саноат миқёсида олиш, мембраналар утказувчанлигини бошқариш усуллари ишлаб чикилди. Ген ва хужайра инженериясининг ривожланиши инсулин, интерферон ва устирувчи гормонларни олиш, имконини берди (Б.О. Тошмухамедов, А.А. Абдукарймов). Биологияга оид тадқиқотлар УзФА Ботаника, Зоология, Микробиология, Генетика, Физиология ва биофизика, Улка тиббиёт биоқимёси, Ўсимликларни ҳимоя қилиш, Ўсимликшунослик, Пиллачилик, Гўза селекцияси ва уруғчилиги. Ветеринария, Ўрмончилик, Чорвачилик, Боғдорчилик, Раллачилик, Сабзавот-полиз ва картошкачилик, Шоличилик институтларида, шунингдек Ўзбекистон ФА Коракалпогистон www.arxiv.uz Фойдаланилган адабиётлар: 1. Азимов А. Краткая история биологии. Перевод с английского. М., 1967г. 2. Биология. Энциклопедический словарь школьника. М. «Олма-пресс», 2000. 3. Грин Н., Стаут У., Тейлор Д. Биология. В 3 х томах. Перевод с английского. М. «Мир», 1990. 4. История биологии с древнейших времен начало до начало XX века. М. «Наука», 1972. 5. История биологии с начало XX века до наших дней. Под ред. Блякера Л, Я. М. «Наука», 1975. 6. Мовлонов О.М. Биология Т. изд. Ташкентского госпедуниверситета им. Низами 2001. 7. Расу лов М. У рта Осиё табиатшунослик фанлари тарихи Т., «Укитувчи» 1993. 8. Узбекистон Миллий энциклопедияси. 2-том.Т., 2001 9. Гофуров А.Т. Дарвинизм. Т. «Укитувчи», 1992 10. У.П.Пратов Узбекистоннинг ботаник олимлари. Т. «Укитувчи», 1997. 11, www.ziyonet.uz