logo

Тасвир бўзилиши ва уни бартараф қилиш. Махсус телескоплар - спектрогелиографик ва спектрогелиоскопик телескоплар

Yuklangan vaqt:

12.09.2022

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

72.5 KB
Тасвир бўзилиши ва уни бартараф қилиш. Махсус телескоплар - спектрогелиографик ва спектрогелиоскопик телескоплар Спектрографлар . РЕЖА: 1.Параллактик монтировка ва унинг қўлланилиши 2.Азимўтал қурилмалар 3.Линзаларнинг оптик камчиликлари 4.Қуёш телескоплари. 5.Объектив призмали телескоплар. 6.Спектрогелиограф ва спектрогелиоскоплар 7.Спектрографлар Телескопларни яратишнинг ўзига хос қонунияти мавжуд.Бордию телескоп нотуғри ўрнатилса унда кузатиш натижаларини ҳеч қандай аҳамияти бўлмайди. Одатда ҳар қандай телескоп икки ўқ атрофида эркин ҳаракат қилади.Худди ана шу сифатларига кўра телескопларни монтирповкаси иккига бўлинади.Биринчи параллактик курилма ёки монтировка икки ўқдан бири олам ўқи бўйича йўналиб, иккинчиси осмон экватор текислиги бўйлаб жойлаштирилади.Унинг кўриш майдони маркази маълум оғишга эга бўлган суткаларга параллел бўйлаб силжиб боради.Телескопни бошқа бирор нуқтага қаратиш талаб этилса у ҳолда телескоп иккинчи бор оғишга эга бўлади.Шунинг учун телескопларни бир ўқига синхрон бўлса соат механизм ўрнатилади.Телескоп қаратган нуқтанинг оғишни ўзгартириш талаб этилса у ҳолда телескоп олам ўқига тик бўлиб, яъни у осмон экватори текислиги бўйлаб айланади.Телескоп бу вақтда  ўқи бўйлаб ҳаракат қилиб,  қ const бўлади.Телескоп олам ўқи атрофидан айланса , у ҳолда  ўзгаради. Бунда ҳам телескоп ўзаро перпендикуляр ўқлар атрофидан айланади.Улардан бири вертикал ўқ иккинчиси эса горизонтал ўқ атрофида айланиб улар билан устма-уст тушади. Вертикал ўқ бўйича  устидаги айлана текисигига алмуқандарат дейилади.Телескоп кўриш майдонининг маркази бир хил баландликда ётадиган нуқтанинг геометрик ўрни бўйлаб , силжийди.Бу нуқтанинг бир-биридан азимути фарқ қилади. Бир телескоп горизонтал ўқ бўйлаб айлантирлса, у горизонт усти бўйлаб айланади. Бу нуқтанинг геометрик ўрни h баландлик ва t узоқлиқлар билан фарқланади. Бу телескопда ёритгичлар кузатилади. Бунда а ва h бўйича ўзгариши ҳисобга олинади. Шунинг учун бундай телескопларни иккала ўқида ҳам соат механизми қўйилади. Бундай телескопларни камчилиги катта бўлишига қармай ҳозир ишлатилади. Жойнинг географик кенглиги кичиқ жойларда параллактик қурилмаларни ўрнатилмайди .Шунинг учун горизонтал телескоплардан фойдаланилади. Линзалар билан ҳосил қилинган тасвирлар идеал бўлолмайди. Линзанинг асосий камчиликларидан сферик абберация , хроматик оберация ва астиматзмдир. Сферик аберация линза четига тушган нурларнинг марказий нурларга қараганда кўпроқ синишидан иборат Линза четига тушган нурлар кўпроқ сингани учун ёруғлик нуқта тасвири кичиқ бир айлана шаклида тушади.Шу билан бирга унинг равшанлиги ҳам камаяди. Сферик аберрациянинг миқдори линзанинг фоқус оралиғига ва диаметрига боғлиқ.Бунда линзанинг шакли ҳам муҳим роль ўйнайди.Масалан, қўш дўнг линза текис дўнг линзага қараганда камроқ сферик аберрацияга эгадир.Бу камчиликларни йўкотишнинг усуларидан бири диафрагма ишлатишдир.Диафрагмалар фақат марказий нурларни диафрагмадан ўтказилади.Бироқ,фақат ёруғлик йўкотилади ва тасвирни ёритилганлиги камаяди. Иккинчи усул тарқатувчи линзаларнинг тупловчи линзаларга нисбатан қарама-қарши хусусиятли аберрацияга эга бўлишига асослангандир.Тарқатувчи линзаларнинг четлари марказий қисмларга қараганда нурларни кўпроқ тарқатади. Кучли тўпловчи линзага кучлироқ тарқатувчи линзани тақиб қўйилади ва мазкур линзаларнинг формасини аберрациялари катталик жиҳатдан бир хил бўладиган қилиб танлайдилар. Бундай линзалар жуфти кучсизроқ бўлсада сферик аберрацияга эга бўлмаган тўпловчи линза каби таъсир этади. Хроматик оберрация-оқ нур таркибига кирган турли рангдаги нурлар ҳар хил синиш коэффициентига эга бўлади. Шунинг учун линзада улар турлича синади. Бинафша нурлар кўп, қизил нурлар кам синади. Шунинг учун бинафша нурларнинг бош фоқуси линзага энг яқин, қизил нурлар фоқуси эса узоқ ётади. Бошқа нурлар фоқус масофаси эса бинафша ва қизил нурлар фоқус масофалари оралиғида ётади. Натижада ёруғланувчи оқ нуқтадан келувчи марказий нуқталар ҳам битта нуқтада бирлашмасдан,рангли чизиқлар билан ўралган айлана тасвирни беради. Бу камилик ҳам турлича синдириш коэффициентига эга бўлган тўпловчи ва тарқатувчи линзаларнинг комбинациялаш йўли билан йўқотилади. Астигматизм-жисмдан келувчи нурлар линзадан ўтганда оптик ўқ билан катта бурчак ҳосил қилса жисм билан унинг тасвири орасидаги ўхшашлик йуқолади.Нуқтавий манба йўлакча шаклидаги тасвирни беради. Агар манба билан экран орасидаги масофани ўзгартирсак, тасвир яна бўлакча шаклда бўлади , бироқ у энди перпендикуляр шаклда бўлади Экранни бу четки вазият орасидаги ўрнини алмаштириш билан тасвирни катталаштирилган доғ шаклига келтириш мумкин. Тасвирни бундай бўзулиши астигматизм дейилади. Дисторсиянинг фарқи шундаки, у телескопни катталаштириш ,яъни тасвир масштаби фоқал текислигида ҳар хил бўлиб кузатилади. Масалан туртбурчак шаклидаги кўрш майдонида пропорция бўзилади. Туртбурчакни шакли ёстиқсимон овал шаклини олади.Дисторсияси ўнча катта бўлмаган телескопларда буни ҳисобга олмаса бўлади. Лекин катта телескопларда буни ҳисобга олиш зарур бўлади. Тасвир аниқлигини бўзулиш сабаблари фақатгина аберрацияда учрамайди, телескоп обективи қанча катта ишланса , у шўнча оғир бўлади ва бу ҳолда объектив деформацияси салбий роль ўйнайди.Бундай камчилик айниқса катта телескопларда ўта юқори даражада ҳисобга олиб борилади. Бунда тасвирга салбий таъсир қиладиган ҳароратни ҳам ҳисобга олиш керак. Астрофизикада оддий телескоплар қатори махсус телескоплар ҳам қўлланилади.Худди шундай телескоплардан бири Қуёш телескопларидир. Қуёш тасвирини вертикал ва горизонтал ҳолда сақлаб қолишучун Цилостатдан фойдаланилади . Целостантни вазифаси горизонтал ва вертикал йўналиш бўйича тасвирни йўналтириб телескопни бош тасвирига бош кўзгуга туширади.Бу телескоп вазифасига кўра горизонтал ёки минорали Қуёш телескопи дейилади.Қуёш телескопидаги асос вазифасини кўзгу бажариб, ўнга нўрни целостат йўналтиради. Целостат ясси кўзгудан ташкил топган бўлиб улардан бири олам ўқига жанубга қаратилиб ўрнатилади. Целоатат ясси кўзгудан ташкил топган бўлиб, улардан бири олам ўқига жанубга қаратилиб ўрнатилади. Бу кўзгу олам ўқи атрофидан 48 соатда айлантирилади. Бирнчи ясси кўзгу целостатдан қайтган нўрни иккинчи ясси кўзгу ёрдамида Қуёш тасвирини бош кўзгуга йўналтиради.Шундай қилиб нур спектрографга тушади.Қуёш тожини тасвири эса Коронографлар ёрдамида олинади. Қуёш тожида ҳосил бўладиган спектрал чизиқларни биринчи тўлқин узунлигини ўтказа оладиган қисқа полосалари оптик фотоқамерага ўтказилади. Агар ИПФ ўрнига спектрограф ўрнатилса, чақнаш спектри олинади. поронограф Лио ва Проқофева И.А. назария асосида ишлайди. Шунингдек,хромосфера фотосфера телескоплари ҳам мавжуд. Унинг иш принципи эса мавжуд бўлиб унинг чизиқлари қуйидагича тақсимланади: E 3 n =3 E 2 n = 2 E 2 n = 1 E 0 n = 0 Тошкентда АЦУ-5 горизонтал Қуёш телескопи мавжуд бўлиб, у асосан Қуёш доғларининг магнит майдонини ўлчайди. Ҳар спектрларда Қуёш состави ўрганади. Бу телескопни фоқус масофаси 17м, спектрограф фоқуси 8м.Диаметри Д=15 см Дисперсияси 3ммғА Қуёш диаметрини тасвири Д 0 =17 см. Худди шундай рефрактор 15 ( линза) доғлар юзини ўлчайди. Ўзгаришни йиллар давомида қайд қилиб боради. Спектрографлар Қуёшни маълум спектридаги тасвирини оладиган асбобдир. H  тўлқин узунлигида спектрогелиографлар Қуёш тасвирини ясайди.Бундай тасвирни қуйидагича ясаш мумкин. Диафрагмали фотопластинка Бўнга спектрогелиограмма дейилади. Спектрогелиоскоп спктрогелиографлардан фарқ қилиб, Қуёшга тегишли айрим участкаларда кузатишни имконият беради. Унинг ишлаш принципи қуйидагича бўлади. Бундай курилма призмасиз бўлганидан оддий спектрографни ўзи бўлиб кузатувчини кўзи фақат спектрал чизиқни кузатади.Спектрографни тирқиши олдидаги призма айлантирилганда эса тирқишга маълум участкадаги объеклар навбат билан туширилади.Улар билан бирга 2 призма худди шу областларни танланган спектрал чизиқ тўлқин узунликларини кузатиш мумкин.Қуёш тасвирини силжитиб , унинг турли обектларини танланган спектрал чизиқни тўлқин узунликларида кузатиш мумкин. Спектроскопни спектрогелиографдан яна бир афзаллиги шундаки,дифракцион панжарани вертикал ўқ атрофидан айлантириб , танланган обектларни марказидагина эмас уни канотларида ҳам ҳатто туташ спектр ҳам Қуёшни спектрини қуриш мумкин бўлади. Телескопни кўриш майдонига тушувчи спектрни бирваракайига оралатувчи обектив олдига турлича синдириш бурчакларига эга бўлган призмалар навбат билан жойлаштирилади. Маълум спектрни қандай рангда кўринишини аниқлаш учун бундай фотоғрафик пластинка олдига турли хил филтрлар қўйилади. Бундай фильтрлар ёрдамида эса спектрал класс ва энергиянинг тақсимланишига доир маълумотлар олинади. Обектив призмаси кўпинча қисқа фокусли астрографларда фойдаланади.Тирқишсиз спектрограф. Фойдаланилган адабиётлар: 1. Мартинов Д.Я. Курс обҳей астрофизики.- М., Наука- 1990. 2. Мартинов Д.Я. Курс практическая астрофизики.- М., Наука 1997. 3. Миннарт М. Практическая астрономия.- М., Мир-1991. 4. Собелев В.В. Курс теорической астрофизики.- М., Наука-1985. 5. Шкловский И.С. Звездў. Их рождения, жизнь и смерт.- М.,Наука- 1995. 6. www . ziynet . uz