logo

Юпқа деворли фазовий том ёпмалар юпқа деворли фазовий конструкциялар эгрилик сиртлари тўғрисида умумий маълумотлар

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

204.5 KB
Юпқа деворли фазовий том ёпмалар юпқа деворли фазовий конструкциялар эгрилик сиртлари тўғрисида умумий маълумотлар Режа: 1. Юпқа деворли фазовий ёпмаларнинг афзалликлари 2. Юпка деворли фазовий темирбетон ёпмаларнинг турлари 3. Юпқа деворли фазовий конструкцияларни лойихалаш Юпқа деворли фазовий ёпмалар (плита, тўсин, ферма ва бошқа конструкциялар тўпламидан иборат) ясси тизимлардан фарқли равишда икки йўналишда ишлайди. Статик холатида ишлаш шароити яхши бўлганлиги туфайли бундай конструкцияларга хом-ашё кам сарфланади, буларда хусусий оғирликнинг фойдали юкка бўлган нисбати минималдир. Юпқа деворли фазовий конструкциялар исталган геометрик шаклда тайёрланиш имконияти борлигидан темирбетоннинг энг яхши хоссаларидан самаралироқ фойдаланиш имкониятини баради. Масалан, қобиқнинг шаклини шундай танланадики, натижада у фақат сиқилишга ишлайдиган бўлади. Ана шу томонлари туфайли юпқа деворли фазовий конструқциялар бинокорликда кенг тарқалган. Юпқа деворли фазовий ёпмаларнинг афзалликлари: – оралиқ таянчларсиз қатта оралиқларни ёпиш имконияти мавжудлиги; – ясси конструкцияларга нисбатан материални 25...40 % кам сарфланиши; – бир йўла юк кўтариш ва тўсиш вазифаларини бажариши; – конструкция вазнининг енгиллиги; – меъморий кўркамлик ва ҳ.к. Бундай конструкцияларнинг нуқсонлари: – тиклаш жараёнида кўп меҳнат талаб этиши; – осма транспортни ускуналашда мосламаларнинг мураккаблиги; –икки томонлама қияликка эга бўлган ёпмаларда том ишларининг мураккаблиги; – эгри чизиқли элементларни тайёрлаш технологияси тўғри чизиқли элементларга нисбатан ноқулай эканлиги ва ҳ.к. Шунга қарамасдан юпқа деворли қонструкцияларнинг қўлланилиши йил сайин ортиб бормоқда. Орасига устун қўймасдан бундай конструкциялар билан бир ва ундан ортиқ гектарга эга бўлган майдонларни ёпиш мумкин. Юпка деворли ёпмалар устунлар қадами 36х36, 40х40 м ва ҳ.к. бўлган кўп оралиқли биноларда ҳам ишлатилади. Тарҳдаги ўлчамлари 18х24 ва 18х30 м бўлган йиғма қобиқлар тайёрлаш кенг йўлга қўйилган. Қурилиш ва лойиҳалаш амалиётида асосан, сирти айлантириш ва кўчиш усулида ҳосил қиланадиган қобиқлар ишлатилади. Ўрталик сирти эгри, тўғри ёки синиқ ясси чизиқни, кўзғалмас тўғри чизиқ атрофида айлантириш натижасида ҳосил қилинган қобиқлар айланма қобиқлар деб аталади. Ўрталик сирти, бир эгри чизиқни иккинчи эгри чизиқ бўйлаб кўчириш натижасида ҳосил бўлган қобиқлар, кўчма қобиқлар деб аталади. Шунга кўра темир бетон фазовий конструкциялар қуйидагиларга бўлинади: ўрталик сиртининг шаклига кўра – (1-расм) 1–расм. Юпка деворли фазовий темирбетон ёпмаларнинг турлари: a – цилиндрик қобиқ; б – тахлама ёпма; в – гумбаз; г – мусбат Гаусс эгрилигидаги қобиқ; д–манфий Гаусс эгрилигидаги қобиқ; е – тўлқинсимон қубба; ж – вантли осма ёпма; 1 – қобиқнинг «ўзи»; 2– диафрагма; 3 – борт элементи; 4 – тахламанинг ясси плитаси; 5 – таянч халқаси; 6 – айланиш ўқи; 7–қубба тўлқини; 8 – тортқич; 9 –пўлат вантлар Ёпиладиган майдонлар шаклига кўра: а) доира ёки эгри чизиқ режали; б) тўғри тўртбурчак режали; в) учбурчак ва кўпбурчак режали. Конструктив белгиларига кўра: а) алоҳида турувчи; б) узлуксиз; в) кўп тўлқинли; г) темирбетон ва металл контурли; д) силлиқ ва қовурғали ва ҳ.к. Тайёрлаш ва тиклаш усулига кўра; а) қуйма (яхлит) б) йиғма қобиқлар. Қурилиш амалиётида асосан кам нишабли юпқа қобиқли фазовий ёпмалар ишлатилади. Кам нишабли қобиқлар учун асос текислиги билан ўрталик сиртига ўтказиладиган уринма орасидаги бурчак 18 0 дан ошмаслиги лозим. Тўғри тўртбурчак қобиқлар учун, қобиқ ёйининг баландлиги кичик асосининг 1/5 қисмидан кичик бўлганида, бу шарт бажарилади. Кам нишабли қобиқларда (ясси) сирт ёйининг узунлиги, асоси проекцияси узунлигидан кескин фарқ қилмайди шунинг учун ҳисобларда ўрталик сиртни геометрик нисбатлари унинг асоси проекцияси геометрик ўлчамлари нисбати билан алмаштирилади. Қалинлиги ва энг кичик радиусининг нисбати бўлган қобиқлар юпқа қобиқлар деб юритилади. Фазовий ёпмаларнинг тури, техник-иқтисодий кўрсаткичларга кўра танлаб олинади. Юпқа деворли фазовий ёпмалар учун В15 дан юқори синфли оғир бетон ва В12,5 дан юқори синфли енгил бетонлар ишлатилади. Юпқа деворли фазовий конструкияларни лойихалаш асослари Юпқа деворли фазовий ёпма схемасини иншоот вазифаси, унинг меъморий ечими ҳамда қурилиш услубига кўра танланади. Юпқа деворли фазовий конструкциялариниқуриш жараёнида ёпма конструкцияларига кам меҳнат сарфланиши, уланадиган жойларини монтаж қилиш соддалиги, монтаж қилиш воситалари яқин жойда жойлашиши йиғиш жараёнида кам сонли тиргак мосламаларидан фойдаланиш талабларига жавоб бериши керак. Яхлит ёпмаларда кўчма ёки кўп марта ишлатиладиган қолиплардан фойдаланиш имконияти кўзда тутилиши лозим. Юпқа деворли фазовий ёпмалар конструкциялари бутунлигича ёки унинг айрим қисмлари мустаҳкамлик, устиворлик, ёриқбардошлик ҳамда фойдаланиш, тайёрлаш, ташиш ва тиклаш, ҳусусан, завод шароитида йириклаштирилган монтаж қилишда, вақтинча таянчларни айлантириш учун белгиланган меъёрий юклар таъсирида силжиш талабларига жавоб бериши зарур. Юпқа деворли фазовий конструкция элементларни тайёрлаш, ташиш ва монтаж қилиш жараёнида зарурий мустаҳкамлик ва бикрликни таъминлаш мақсадида уларни, одатда, сирти бўйича чеккаси бикир мослама билан таъминланади. Бу ҳолда қобиқ қобирғали бўлади. Йиғма қобиқ элементлар чок конструкцияси унга таъсир этаётган кучлар тавсифи ва қийматига кўра танланади. Ҳамма ҳолларда ҳам уланиш чоклари бетон билан тўлдирилади. Чок тўлиқ ёпилиши учун элементнинг қалинлиги чок атрофида 100 мм ошмаса чокнинг энини 30 мм,агар 100мм ошса 50 мм кам бўлмаган катталикда белгиланади. Агар қобиқ йиғма элементлари уланган жойлари орқали марказий ёки номарказий сиқувчи куч ва катта бўлмаган силжитувчи куч таъсир қилса, у ҳолда уланган жой лойихавий арматураланади ва арматура устма-уст уланади. Уланган жой орқали таъсир этаётган чўзувчи ва сиқувчи кучлар, чокларда кўзда тутилган арматура томонидан қабул қилиниши мумкин; қобиқ йиғма элементларнинг уланиш жойларидаги арматуралар чиқиб турган қисмлари пайвандлаб ёки арматурага пайвандланадиган қўшимча деталлар ёрдамида бириктирилади, монтаж жараёнида улар ўзаро қўшимча деталлар ёрдамида уланади. Қўшимча деталларнинг кесим юзаси ва пайванд чоклар узунлиги ҳисоб орқали аниқланади. Агар чоклар орқали уринма кучлар таъсир қилса, у ҳолда бириктириладиган элементлар қирралари шундай қабул қилиш керакки, бетон қуйилганидан кейин чокларда элементлар ўзаро силжишига тўсқинлик қилувчи бетон тиқинлар ҳосил бўлсин. Фазовий ёпма конструкцияларни олдиндан зўриқтириш мақсадга мувофиқ, чунки бунинг натижасида нафақат чўзилувчи қисмлар ёриқбардошлиги ортади, кўп ҳолларда у йиғма элементларни ягона системага бирлаштиришнинг воситаси вазифасини бажаради. Қобиқларнинг икки ўқли сиқилиш қисмларини устуворликка текшириш зарур. Йиғма элементларни уларни тайёрлаш ва ташиш жараёнида пайдо бўладиган кучлар таъсирига, мустаҳкамликка текшириш зарур. Юпқа деворли фазовий конструкцияларни лойихалаш ва арматура танлаш нормал ва уринма кучллар ҳамда эгувчи моментлар бўйича аниқланади. Асосий сиқувчи кучларнинг максимал қиймати R b дан ошмаслиги зарур. Ҳисоб бўйича арматура талаб этилмайдиган жойларда уни лойихавий шартлар асосида танланади, бунда стерженлар қадами 200 . . . 250 мм ҳамда кесим юзаси бетон кесими юзасидан 0,2% данкам бўлмаслиги керак. Плита қалинлиги 80 мм дан ортиқ бўлган ҳолларда икки қатор симтўрлар ўрнатиш тавсия этилади. Асосий чўзувчи кучланишлар R bt дан катта бўлган жойларда ички кучларни чўзувчи кучланишлар таъсирийўналишида жойлаштирилган арматура томонидан ёки бўйлама ва кўндалалнг стерженлардан ташкил топган симтўр томонидан тўлиқ қабул қилиниши керак. Асосий чўзувчи кучланишлар 3R bt дан катта бўлса, у ҳолда бундай жойлардаги қобиқлар қалинроқ қилиб ишланиши тавсия этилади. Силлиқ қобиқлардаги эгувчи моментларни қабул қиладиган арматура кесим юзасини плиталардагидек аниқланади. Бундай арматура чўзилган қисмидаги моментлар эпюрасига кўра минимал бетон ҳимоя қатлами билан ўрнатилади. Яхлитцилиндрик плитани гардиш элементлар ва диафрагмаларга уланиш жойларини текис қилиш зарур, диаметри 5-8 мм қадами 200 мм дан ошмаган стерженлардан ташкил топган икки қатор сим тўр билан арматуралаш лозим. Қовурғали конструкциялардаги асосий арматуранинг кесим юзаси йиғма элементларини тайёрлаш ва фойдаланиш даврида ҳосил бўладиган эгувчи моментлар таъсирига ҳисоблаб аниқланади. Қовурғалар. диаметри 5 . . 6 мм, қадами 200 … 250 мм бўлган кўндаланг стерженли пайванд каркас билан арматураланади. Сирт конструкциялари қурилиш меҳаникасининг умумий қоидаларига кўра қобиқлардан узатиладиган кучларга ва монтаж даврида конструкцияларга таъсир этувчи кучлар таъсирига ҳисобланади. Қобиқларда хосил қилинган юзаси катта бўлмаган тирқиш ва дарчалар чеккалар гардишлар билан кучайтирилади. Қобиқларнинг сиқилган қисмларидаги тирқишлар гардишларнинг кесим юзаси қирқилган плита юзасига тенг қилиб қабул қилинади. Қобиқларнинг чўзилган қисмида тирқиш лар мавжудлигида уларни ўраб турган гардишларга орқали ўтувчи куч ва моментларни қабул қилиш учун талаб этилган миқдорда арматура ўрнатилади. Адабиётлар руйхати : 1. Асқаров Б.А., Низомов Ш.Р., Ерматов И.Т. Проектирование и расчет инженерных сооружений. Электронное учебное пособие, Т., 2003. 2. Вахненко П.Ф., Вахненко В.П. Железобетонные конструкций сельскохозяйственных зданий. Киев, Будивельник, 1982. 3. Бергер Р.И. и др. Инженерные конструкции. М., 1989. 4. Зурнаджи В.А., Николаев В.В. Механика грунтов, основания и фундаменты. М.,1987.