logo

Саноат бинолари бош режаси ва уларга куйиладиган талаблар

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

105.9873046875 KB
Саноат бинолари бош режаси ва уларга куйиладиган талаблар Режа: 1. Саноат бинолари тузилмалари. 2. Бинолар каркаси материали. Саноат бинолари бош режаси ва уларга куйиладиган талаблар Саноат корхоналарини шаҳарлар ҳудудига жойлаштириш қуйидиги талабларга риоя қилган ҳолда жойлаштирилади: - табиатга ва шаҳар микроиқлимига ёқимсиз таҳсир этувчи саноатни имкон қадар қисқартириш ёки қурмаслик. - Шаҳарда саноат зонаси ва яшаш жойларидаги транспорт алоқалари қисқароқ бўлишини таҳминлаш (30 – 45 мин йўлга кетиш вақти) - майдондан иқтисодий фойдаланиш ва саноат қурилиши талабларини релғефга ва қурилиш майдони грунтларига нисбатан қаноатлантирилиши. - Саноат узели ёки райони умумий майдонида корхоналарни жойлаштиришни марказлаштириш. Саноат корхоналари маҳсулот ишлаб чиқарилаётган вақтда атроф муҳитга таъсир этувчи заҳарли ёки ёқимсиз ҳидли моддалар, тутунлар, чанглар, қурумлар, шовқинлар, ултратовуш, электромагнит тўлқинлар, радиоактив нурлар ва ҳ.к. ажралиб чиқади. Лойиҳанинг технологик қисмида атроф муҳитга ишлаб чиқаришнинг ёқимсиз таҳсир этишини максимал қисқартириш ёки йўқ қилиш чоралари кўрилади. Замонавий технологик ечимлар билан ҳам ишлаб чиқаришининг ёқимсиз таҳсирини йўқотиб бўлмайди, шунинг учун санитар ҳимоя зоналари кўрилади. Санитар ҳимоя зонаси яшаш ва жамоат биноларидан алоҳида, корхоналар атрофидаги ободонлаштирилган ва кўкаламзорлаштирилган майдондир. Корхона қувватига, ундан ажралиб чиқаётган ёқимсиз моддалар сонига ва шовқин даражисига қараб корхоналар санитар таснифи бўйича санитар – ҳимоя зоналари минимал энини қаноатлантириш асосида бешта синфга бўлинади: I синф – 1000 м, II синф – 500 м, III синф – 300 м, IV синф – 100 м, V синф – 50 м.  Саноат корхоналаридан умумий фойдаланиш ва қурилиш материаллардан тежамли фойдаланиш мақсадида уларни саноат узелларига бирлаштирилади. Саноат узели умумий режаси ечими лентасимон ёки чуқурлаштирилган схема асосида қурилади. (Расм 9, 10) Расм 9.Саноат районини режалашни лентасимон схемаси: 1 - селитеб зона (яшаш райони), 2- санитар - ҳимоя зонаси, 3 - саноат райони зонаси 4- ташқи темир йўл транспорти, 5 - юклар учун автомагистрал ,6-кўкаламзор зона Расм 10.Режалашни чуқурлашган схемаси 1 – селитиб зона, 2 – санитар – ҳимоя зонаси, 3 – II ва III синфли корхоналар, 4 – I синфли корхона, 5 – ташқи транспорт зонаси, 6 – юклар турадиган жой, 7 – кўкаламзор зона, 8 – автотранспорт магистрали, 9 – саноат – селитиб райони Улар билан ёнма-ён ёрдамчи ишлаб - чиқариш бинолари, транспорт, ўз-ўзига хизмат қилиш бинолари, бир системага келтирган муҳандислик жиҳозлари ҳам жойлаштирилади. Саноат узеллари ва корхоналар майдонини режалаштиришда бино ва иншоотлар жойлашиши, транспорт йўлларидан умумли фойдаланиш натижасида ишлаб чиқариш жараёни ва меҳнат, ер участкаларининг рационал ва иқтисодий самарадорлиги оширилади. Саноат узеллари майдонидан функционал фойдаланиш қўйидаги зоналар бўйича амалга оширилади: корхона майдони, жамоат марказлари, ёрдамчи ва қўшимча ишлаб чиқариш бинолари, омборхоналар. Лойиҳада ҳар бир саноат биноси учун бош режа ишлаб чиқилади. Корхона майдонидан функционал фойдаланишга қараб, у тўртта асосий зоналарга бўлинади: корхона олди, ишлаб – чиқариш, қўшимча бинолар ва омборхоналар. Майдонни зоналарга бўлиш натижасида саноат корхоналари режаларини рационал ҳал қилган бўламиз, бу эса ўз навбатида ишлаб чиқариш жараёнини ташкил қилиш, санитар - гигиеник ва ёнғинга қарши талабларга жавоб беради. Зоналарга бўлиниш шарт шароитларини яхшилаш учун қўйидаги талаблар бажарилиши керак : - Юқори ёнғин ҳавфи бор ишлаб чиқариш биноларини корхона майдонининг шамолга тескари томонга жойлаштириш; - Технологик жараёни яқин бўлган цехларни бирлаштириш; - Омборхоналар, тайёрлов цехларини темир йўлига яқин жойлаштириш; - Ёрдамчи цехларни асосий цехлар ёнига қуриш; - Энергетика гуруҳига кирувчи цехларни (ТЭЦ, ёқилғи омбори, компрессорлар ва ҳ.к.) темир йўлларга яқин бўлган тайёрлов цехлари ёнига жойлаштириш; - Хизмат кўрсатиш бинолари гуруҳи (ошхона, поликлиника, КХК, ММК ва ҳ.к.) корхонага кириладиган ва корхона олди майдонига жойлаштириш керак. Корхона майдонини режалаштириш ва қуриш, кетма-кет бўлиб, улар технологик жараён, асосий бинолар қавати ва уларнинг ўлчамларига боғлиқ бўлади. Энг кўп тарқалгани панел шаклида лойиҳалаш, қуриш, яъни ишлаб чиқариш бинолари тўғри тўртбурчак шаклида корхона майдонига жойлашган бўлиб, кўчалар, кириш – ўтиш жойлари ҳам шу шаклда бўлади. Ҳар бир бинога кириш учун йўлаклар (камида 2 та ) ва ёрдамчи биноларга ўтиш жойлари қўйилади. Агар ҳаракат иккала томонга бўлса йўлак эни камида 5 м, бир томонга бўлса 3,5 м олинади. Уларни бурилиш радиуси- 10 м, тротуар (кичик йўлаклар) камида 2,25 (0,75 ошиб боради) бўлади. Корхоналарда кўп одам ишласа кириш жойларигача йўллардан ҳам фойдаланса бўлади. Корхона бош режасида ёнғинга қарши сув ҳавзалари, дам олиш жойлари, спорт майдончалари, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари кўрсатилиши керак. Корхона олди зоналарига кириш шаҳар магистрали орқали бўлишини ҳисобга оладиган бўлсак, у ҳолда ишчи хизматчиларнинг машиналари турадиган жойлар (3-4 та машина) бўлиши керак. Бош режада шамол йўналиши, ёруғлик ориентацияси ва техник иқтисодий кўрсатгичи кўрсатилиши керак бўлади. (Расм 11) Расм 11.Шамол йўналишини аниқлаш Бош режа техник – иқтисодий кўрсаткичлари қўйидагича бўлади. - ҳудудни умумий майдони, га; - иморат қурилиш майдони, га; - ҳудуддан фойдаланиш майдони (йўллар, йўлаклар, отмосткалар, иморат қурилиш майдони ҳам ҳисобланади), га; - кўкаламзор майдон, га, корхона умумий майдонининг к амида 15% ни ташкил қилиш керак. - Иморат қуриш коэффициенти, %. иморат қурилиш майдони К И = ҳудуд умумий майдони % (2) - ҳудуддан фойдаланиш коэффициенти, % ҳудуддан фойдаланиш майдони К Х.Ф. = ҳудуд умумий майдони % (3) - ҳудудни кўкаламзорлаштириш коэффициенти, % кўкаламзор майдон К КЩК. = ҳудуд умумий майдони % (4) Саноат бинолари тузилмалари. Бинога таъсир кучлари . Ҳар қандай саноат биноси инженерлик нуқтаи назаридан қараганда, сунъий қабариқ (оболочка) бўлиб, у технологик жараён ва ишчиларни ташқи атмосфера таҳсиридан, ҳамда бино ичида ишлайдиганлар учун қулай микроиқлимни сақлаб туриши керак. Шунинг учун икки чегара ўртасида бўлган бу қабариқ (ишлаб чиқариш ва ташқи) доимо ички ва ташқи факторлар таъсирида бўлади. Лойиҳачилар ва қурувчиларнинг асосий вазифаси бинолар қабариқлигини шундай ташкил қилишлари керакки, у ишлаб чиқаришнинг ҳамма талабларига ва эксплуатация қилишнинг охирги босқичларига чидамлилигини сақлаб қолиш керак. Бинога бўладиган таъсир кучларини, биз қурилиш материалларини танлашда, тузилмалар ҳисобини чиқаришда ва вақтли емирилишидан сақлаш чораларини қўллашда ҳисобга оламиз. Таъсир кучлари кучли ва кучсиз бўлади. Кучли таъсир этиш ўз навбатида доимий ва вақтинчаликка бўлинади. Доимий таъсир кучларига юк кўтарувчи ва ёпма тузилмалар оғирлиги ва тупроқ босими киради. Вақтинчалик таъсир кучларига кран жиҳозларидан ва юклардан, технологик асбоб ускуналар оғирлигидан, ишчилардан, ортиқча хом – ашёдан, шамол босими, қор оғирлиги, тебранишдан ва махсус юклардан (зилзила, авария ва тупроқларни чўкиши натижасида) бўлади. Кучсиз таъсир кучлар ига, ҳарорат (ички ва ташқи), ҳавонинг ички ва ташқи намлиги, ёғингарчилик, қуёш радиацияси, ишлаб чиқаришдан чиқаётган кимёвий реагентлар, шовқин, ҳамда биологик емиришлар киради. Бу ҳамма факторлар, биноларга алоҳида ёки бир вақтда таъсир қилиши натижасида тузилмаларни емирилишига ва ишлаб чиқариш ички муҳити параметрларини ўзгаришига олиб келади. Буларга: материаллар структурасини ўзгариши натижасида тузилманинг юк кўтариш қобилиятини пасайиши, ортиқча намликдан ёпмаларда иссиқдан ҳимоя қилиш хусусиятини йўқолиши, хоналарнинг совуши ёки исиб кетиши, тузилма материалларини кимёвий коррозияга учраши, тузилмаларда ёриқлар бўлими ва ҳ.к. киради. Бинолар мустаҳкам чидамли, фойдаланиш қулай бўлиши учун, тузилмалари емирилишини олдини олишда самарали ҳимоялаш, тузилмаларга ишлаб чиқаришнинг ёқимсиз таъсирини камайтириш чоралари кўрилади (технологик жараённи герметиклаш, ҳаво алмашуви ва ҳ.к.). Бинолар каркаси материали. Каркаслар учун материал танлаш: бир қаватли бинолар каркаси асосан йиғма темирбетон ва металдан, айрим ҳолларда монолит темирбетон, ғишт (устун), алюминий, ёғоч ва пластмасса ишлатилади. Каркас элементлари материалини танлашда қуйидагиларга эътибор бериш керак: устунлар қадами ва оралиқ ўлчами, бино баландлиги, каркасга тушаётган юкларнинг характери ва катталиги, ташқи муҳитнинг таҳсири, қурилиш жойи, ёнғинга ва чидамлиликка бўлган талаби, ҳамда техник, иқтисодий факторларига қаратилади. Юқорида кўрсатилган тузилмаларининг ютуқ ва камчиликлари устида тўхталиб ўтамиз. Темирбетон тузилмалари чидамлилиги, ёнмаслиги ва деформацияга қаршилиги билан ажралиб туради. Кўллашда темир иқтисод қилинади ва сақлаш учун харажатлар кўп талаб этилмайди. Камчлигига уни оғирлиги юқори, бирлашиш жойлари ноқулай, тузилмаларини ажратиш ва қайта қўйиш қийинлиги киради. Арматураларни олдиндан зўриқтириш, юқори мустаҳкамликдаги бетон ва арматурани қўллаш, самарали юпқа деворли кесимдан фойдаланиш натижасида темир бетон тузилмаларни оғирлиги камайтирилди, юк кўтариш қобилияти кўпайди ва уларни қўллаш кенг йўлга қўйилди. Темир тузилмалар , темирбетонга қараганда юки енгил, юк кўтариш қобилияти яхши, монтаж қилиш қисқа вақт ичида бўлади. Темир тузилмаларни зўриқтиришга кўп меҳнат сарфланмайди.  Камчилиги: коррозия таъсири кучли, юқори ҳарорат таъсирида юк кўтариш қобилияти пасаяди, ҳамда халқ хўжалигида темир ишлатиш қимматга тушади. Алюминий тузилмалари ўзининг енгиллиги, коррозияга яхши чидаши, қаттиқ нарсалар текканда ёнғин чиқармаслиги билан ажралиб туради. Камчилиги: ҳарорат таҳсирида кенгаяди, бир – бирига бириктириш қийин. Ёғоч тузилмалари, вазни енгиллиги, чидамлиги ва темир бетон ва темир тузилмаларига нисбатан арзонлиги билан ажралиб туради. Камчилиги: чирийди, ёнади, юклар таъсирида деформацияланади, қуриш ва шишиш натижасида ёрилади. Тош тузилмалар, бу асосан таянчларга юклар кам тушганда, кичик оралиқлар кўприксимон крансиз бўлганда қўлланилади. Ютуғига чидамлилиги (ўтга нисбатан ҳам) ва тошларни табиатда кўплиги киради. Камчилиги: уларни қайта ишлаш ва қиш вақтида ишлатиш ва тайёрлаш қийинлиги киради. Пластмасса тузилмалари асосан ёпмалар (ўраш) учун ишлатилади. Енгил, коррозияга чидамли, ўтга унчалик чидамли эмас, тез ишдан чиқади ва қиммат туради. Саноат биноларнинг юк кўтарувчи тузилмалари асосан темирбетондан тайёрланади. Темир тузилмалари бино оралиғи 30 м ва ундан ортиқ, ишлаётган кўприксимон кранлари юк кўтариш қобилияти 50 т ортиқ ва оғир режимда ишлаганда, бино баландлиги (полдан ферма таг қисмигача) 18 метр ва ундан ортиқ бўлганда, устунлар қадами 12 м дан ортиқ бўлганда қўлланилади. Адабиётлар: 1. Сербинович П. П. Архитектура промшленних зданий. М. 1982. 2. Орловский Б. Я. Архитектура гражданских и промшленних зданий. М. 1991. 3. Кутухин Е. Г., Коробков Л. Г. Конструкци промшленних и селскохозяйственних зданий. М. 1995. 4. Шубин Л.Ф. Архитектура промшленних зданий. М. 1986. 5. Дятков С.В. Архитектура промшленних зданий. М. 1984.