logo

Органик боғловчи моддалар ҳамда улар асосида тайёрланадиган материаллар

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

83 KB
Органик боғловчи моддалар ҳамда улар асосида тайёрланадиган материаллар Режа: 1. Битумли боғловчилар. 2. Катронли боғловчилар. 3. Асфалғт ва катрон қоришмалари ва бетонлари. 4. Томбоп ўрамли материаллар. 5. Гидроизоляция материаллари. Органик боғловчи моддалар гурухи битумли ва катронли боғловчилардан иборат бўлиб, юқори молекулали углеводлардан ва уларнинг нометалл бирикмаларидан ташкил топган. Ушбу боғловчилар қиздирилганида юмшайди (суюқланади) ва совитилганда ўзининг бошланғич қовушқоқлигини тиклайди. Битумли боғловчилар Битумли боғловчилар - углеводородларнинг олтиггугурт, кислород, азот билан бирикмаларидир. Дастлабки хом ашёга қараб улар табиий ва сунъий нефт битумларига бўлинади. Табиий битумлар - кора ёки туқ-жигар рангдаги ташлақ моддалар ёки қовушқоқ суюклик бўлиб, табиатда соф куринишда ёки чўкинди тог жинсларини (оҳактошлар, қумтошлар) шимдирган ҳолатда учрайди. Бундан куп минг йиллар муқаддам нефтғ ер қобиғининг устки қатламларига кўтарилиб, тоғ жинсларини тўйинтирган, сўнгра эса бубланувчи моддалар аста-секин буғланиб кетиши натижасида табиий битумга айланган. Таркибида 5 дан 20% гача табиий битум бўлган тог жинслари асфалт битумлари деб аталади. Соф битум олиш учун майдаланган асфалғт - тоғ жинси қайноқ сув ёки органик эритувчилар билан ишлаб олинади. Қиздирилганда табиий битум секин-аста юмшайди, совитилганда эса қотади. Сувда эримайди, лекин углерод сулфид, бензол,хлороформ, скипидар ва бошқа органик эритувчиларда осон эрийди. Қурилишда табиий битум танқис ва нархи юқори бўлганлиги туфайли асосан битум лакларини ишлаб чиқариш учун ишлатилади. Майда кукун кўринишидаги асфалғт жинсларидан асфалт мастика ва асфалт бетонларини олиш учун фойдаланилади. Нефт битумлари нефт ва унинг смолали қолдиқларини қайта ишлаш махсулоти ҳисобланади. Олиш усулига қараб битумлар қодиқ оксидланган ва крекинг нефт битумларига бўлинади. Қолдиқ битумлари (гудрон) нефтдан ҳайдаш йўли билан бензин, керосин ва мойларнинг бир қисмини ажратиб олишдан кейин хосил бўлади. Нормал температурада улар қаттиқ моддадан иборат. Оксидланган битумлар нефт қолдиқлари орқали ҳаво пуфлаб утказилиб олинади, бунда улар кислород таъсири остида оксидланади ва зичланади. Крекинг битумлари эса нефт ва нефт майдаларининг юқори температурада (крекинглашда) парчаланиш махсулотидир. Нефт битумларининг ранги кора ёки туқ-қунгир бўлади. Қовушқоқлигига қараб улар қаттиқ, ярим қаттиқ суюқ битумларга бўлинади. Қаттиқ ва ярим қаттиқ нефт битумлари қурилиш, томбоп ёки йўл битумларига бўлинади. Қаттиқ ёки ярим қаттиқ нефт битумлари йўлларга қоплаш, ўрамли гидроизоляцион ва томбоп материалларни, битум мастикалари, лаклари ва бошқаларни тайёрлаш учун ишлатилади. Қурилишда нефт битумларидан фойдаланилганда битум маркаси ҳамда айни жойнинг иқлим шароитлари ва битумнинг ишлатилиш соҳасига қараб битум аралашмаси танланади. Битумларнинг хоссалари. Нефт битумларининг сифатини ва маркаларини аниқлайдиган асосий хоссалари-қовушқоқлиги, юмшаш ва ўт олиш температураси, чўзилувчанлигидир. Қовушқоқлиги битумга куч остида игнанинг кириш чуқурлиги бўйича пенетрометрда ўлчанади. Битумга игнанинг кириш чуқурлиги қанча катта бўлса, унинг қовушқоқлиги шунчалик кичик бўлади. Битумнинг юмшаш температураси “Ҳалқа ва шар” асбобида аниқланади. Битумнинг ушбу хоссаси уни турли температура шароитларида фойдаланишга яроқлигини кўрсатади. Ўт олиш температураси битум билан ишлаганда технологик параметрларни аниқлаш учун аҳамиятга эга, у махсус асбобда ўлчанади, Ўт олиш температурасига битум намунасининг бир қисми ёки бутун юзаси устида биринчи кўк аланга пайдо бўлганида термометр курсатадиган температура қабул қилинади. Битумнинг чўзилувчанлиги намунани дуктилометрда чўзиш йўли билан топилади. Чўзилган намунанининг узилиш пайтидаги узунлиги (см.хисобида) битум чўзилувчанлигининг курсаткичи ҳисобланади. Юқоридаги хоссалар бир-бирига боғлиқ. Масалан, қаттиқ битумларнинг юмшаш температураси юқори бўлади, лекин чўзилувчанлиги кичик, яъни нисбатан мўрт бўлади: унча юқори булмаган температурада юмшайдиган битумлар жуда чўзилувчан, яъни катта пластикликка эга бўлади. Нефт битумлари зич структурага эга, ул арнинг ғоваклиги амалда нолга тенг, шу сабабли сув ўтказмайди, кислоталар, ишқорлар, ишқорли суюқликлар ва газлар таъсирига, совуққа чидамли бўлади. Улар тош материаллари, ёгоч материаллари ва металлар билан пухта тишлашиш хусусиятига эга, лекин органик эритувчиларда эрийди. Ишлатиш шароитларида қуёш нури ва ҳаво кислороди таъсири остида битумлар эскиради, натижада қаттиқлиги ва мўртлиги ортади. Битумлар ёғоч бочкаларда, бидонларда, фанер ёки металл-фанер барабанларда, қоғоз қопларда ташилади. Бу материаллар ишлатиладиган жойига иситиш қурилмалари билан жихозланган темир йўл цистерналарида ташилиши хам мумкин. Битумларни махсус омборларда ёки бостирма остида қуёш нурларидан ёғин-сочинлардан ҳимоялаб сақлаш жойини. Катронли боғловчилар Катронли боғловчилар химия заводларида қаттиқ ёқилғи (тошкумир, кунгир, ёнувчи сланецлар ва бошқалар)ни кайта ишлашда қўшимча махсулот сифатида олинади. Органик боғловчиларнинг бу гурухидан қурилишда кўпинча тошкумир катрони ва тошкумир пеки (голландча рек-смола) ишлатилади. Тошкўмир катрони ўзига хос фенол ва нафталин ҳидли, ранги қора ёки қўнғир мойсимон қовушқоқ суюқликдан иборат. Тошкўмир катронини хом ҳолатда қурилишда ишлатилиб бўлмайди, чунки таркибида сув ва учувчи фракциялар бўлади. Қиздириш йўли билан хом катрондан сув чиқариб юборилади, сўнгра эса енгил ва ўртача мойлар ажратиб олинади, бунинг натижасида ҳайдалган катрон олинади, уни қурилишда ишлатиш мумкин. Тошкўмир пеки. - қора рангли қаттиқ модда бўлиб, тошкўмир смоласидан мойларни ҳайдаш тугагандан кейин ҳосил бўлади. Пек сувда мутлақо эримайди, лекин органик эритувчиларда эрийди, кислоталар ва туз эритмалари таъсирига чидамли. Тошкўмир пеки - заҳарловчи модда, шу сабабли уни ишлатишда хавфсизлик техникаси махсус қоидаларига риоя килиш зарур. Пек ма стик аларда боғловчи модда сифатида ишлатилади. Пекни ҳайдалган катрон билан бирга эритиб қурилиш учун яроқли таркибий катрон олиш мумкин. Бу аралашмалар юкори даражада елимлаш хоссаларига эга. Пек ва катрон нисбатини ўзгартириб юмшаш температураси ва қовушқоқлиги турлича бўлган таркиблар тайёрланади: аралашмада пек қанча кўп булса, аралашмага ишлов бериш температураси ва мўртлиги шунчалик юқори бўлади. Ҳайдалган ва таркибли катронлар йўллар қуришда ва томбоп материалларни тайёрлашда кенг қўлланилади. Катронли материалларнинг ёғин-сочин ва қуёш нурига чидамлилиги битумли материалларникига қараганда пастроқ бўлади. Қовушқоклиги, атмосфера таъсири ва температурага чидамлилигини ошириш учун таркибий катронларга туйилган материаллар (охактош, доломит) аралаштирилади ва тўлдирилган катрон олинади. Катронлар темир йўл цистерналари ёки автоцистер наларда, пек эса ёпиқ вагонларда сочма ҳолда ёки термоцистерналар ва махсус автомобилларда ташилади. Ёпиқ омборлар ёки айвонларда сақланади. Асфалт ва катрон қоришмалари ва бетонлари Органик боғловчи моддалар асосида қоришмалар ва бетонлар тайёрланади. Уларни номи ишлатиладиган боғловчи турига мос келади. Асфалғт қоришмаси битумли боғловчиларни қум бимлан аралашмасидан иборат. Қоришмадаги битумнинг умумий миқдори одатда 9- 11% бўлади. Асфалт қоришмалари қурилишда тротуарлар, саноат бинолари ва омборларнинг полларини қоплаш учун, ясси томлар қилиш, плитали ва паркетли поллар учун асос сифатида кенг кўланма ишлатилади. Асфальт қоришмаси ётқизиладиган жойига автосамосвалларда ташилади ва зичланган қуруқ асосга 2-3 қатлам ётқизилади, бундан кейин қоришма дастаки текислагичлар билан текисланади ёки механик катронлар воситасида зичланади. Битум совиганда қоришма қотади. Асфальт бетон - битум, минерал кукун, қум ва йирик тўлдиргич (майдаланган тош ёки шағал) дан иборат аралашмани зичлаш натижасида олинадиган сунъий мателариалдир. Асфальтбетон таркибини саралашда асфальт- бетоннинг талаб этилган мустаҳкамлиги ва тегишли иссиққа чидамлилигини таъминлаш учун битум маркаси ва боғловчи ҳамда майда туйилган минерал қушимчалар нисбати танланади. Асфальтбетон таркибидаги битумнинг умумий миқдори массаси бўйича 5-6%. Йирик тўлдиргич сифатида кўпинча йириклиги 10-40 мм бўлган майда тошлардан фойдаланилади. Асфальт бетоннинг афзалликлари - транспорт ўтиши учун зарур бўлган қаршиликни таъминлайдиган юқори механик мустаҳкамлиги, эластик, пластик деформациялана олиши, қопламаларнинг текислиги ва осон тозаланишидир. Асфальт бетонлари иссиқ ва совуқ ҳолатда ётқизиладиган бетонларга бўлинади. Иссиқ асфальтбетон аралашмаларини тайёрлаш учун олдиндан қуритилган ва 180-200 о С гача қиздирилган майда қум ва майдаланган тош эритилган битумли аралаштиргичга юкланади ва аралаштирилади. Тайёр иссиқ аралашмалар автосамосвалларда жойига ташкилади ҳамда ёткизилгандан кейин ўзи юрар катоклар воситасида зичлаб текисланади. Совуқ ҳолатда ётқизиладиган асфальтбетон аралашмалари суюқ битумлар асосида тайёрланади. Бундай асфальтбетон аралашмалар ётқтзилгандан кейин суюқ битумларнинг буғланадиган ташкил этувчиларни буғланиши натижасида бир неча кун давомида қотади. Совуқ асфальтбетонларнинг нархи иссиклайин ётқизиладиган асфальтбетонларнинг нархига нисбатан анча паст, лекин улар унча чидамли эмас. Асфальтбетон автомобил йўллари, кўчалар, саноат цехлари, омборлар, сақлаш жойлари ва ёрдамчи хоналарнинг полларини қоплаш учун ишлатилади. Катронли қоришмалар ва бетонлар асфальт материалларга ўхшаш материаллардир. Уларни тайёрлаш учун боғловчи сифатида тошкўмир катрони (ёки пек) нинг майда минерал кукун билан аралашмасидан фойдаланилади. Лекин катронли қоришмалар ва бетонларнинг сувга ва ейилишга чидамлилиги, иссиққа чидамлилиги ва мустаҳкамлиги асфальт қоришма ва бетонларникига нисбатан паст бўлади, шу сабабли улар қурилишда иккинчи даражали йўлларни қоплаш учун ишлатилади. Томбоп ўрамли материаллар Томбоп ўрамли материаллар махсус картон ёки шиша толадан уни органик боғловчилар билан шимдириш йули билан тайёрланади, кейин эса бир ёки иккала томонидан тўлдиргичли қийин эрийдиган нефть ёки катронли боғловчилар суртилади ҳамда сепилади. Улар эни турлича, узунлиги 10-30 м бўлган ўрамли кўринишида чиқарилади. Ҳозирги замон қурилишида томбоп ўрамли материаллар кенг ишлатилади. Улар 3-5 қатлам қилиб ёпиштирилганда томда сув ўтказмайдиган монолит том гилами юзага келади. Улар енгил, томни озгина қиялатиб кўриш имконини яратиладилар, химиявий таъсирларга, масалан, химия металлургия корхоналарида фойдаланилганда қаршилик кўрсатиш хусусиятига эга. Бундан ташқари, ўрамли материаллардан том қилинганда қурилишда металл сарфи (пулат лист) анча қисқаради ва бир йула пулат ёпмалардан фойдаланишдаги харажатларга нисбатан харажатлар камаяди. Лекин ижобий хоссалари билан бир қаторда ушбу материалларнинг камчиликлари ҳам бор: улар узоқ чидамайди, осон ёнади. Шимдириш турига кўра ўрамли томбоп материаллар битумли, катронли, катрон-битумли, гудрокамли буладилар. Томбоп битумли материаллар хилма-хил бўлиб, улардан энг кўп қулланиладиган рубероид ва пергаминдир. Рубероид - нефть битуми шимдирилган картондан тайёрланган ўрамли материал. Унинг юзаси иккала томондан қийин эрийдиган нефть битумлари ва сепма-майда туйилган тальк ёки бошка минерал кукун қатлами қопланган. Техник шартларни қониқтирадиган рубероиднинг қирқими шимдирилмаган оч рангли қатламларсиз қора рангга эса бўлади, ўрамда полотно ёпишиб қолмайди, ён томонлари текис бўлади. Полотносининг эни 1000, 1025 ва 1050 мм, ўрамдаги полотнонинг умумий юза 5, 7, 10 ва 15 м 2 . Томга ёпиладиган гилам сифати қатламлар бир-бирига пухта ёпиштирилишига боғлик бўлади. Биринчи қатламни асосга, сўнгра эса кейинги қатламларни ёпиштириш учун қайноқ ва совуқ битум мастикалари ишлатилади. Рубероид полотноси устма-уст, яъни қушни полотнони 7-10 см қоплаб ёпиштирилади. Навбатдаги қатлам олдингисига шундай ёпиштириладики, бунда пастдаги чоклар қопланиши керак. Пергамин - нефть битумлари шимдирилган картон асосида тайёрланадиган томбоп ўрамли материалдир. Пергаминнинг рубероиддан фарқи шундаки, у қоплама битум қатлами ва сепмага эга бўлмайди. Пергамин полотносининг эни рубероидники сингари бўлиб, у ўрам юзаси 20 ёки 40 м 2 . Пергамин рубероид қайноқ мастикаларга ётқизилганда унинг остига қуйиладиган таглик материал сифатида, шунингдек буғдан изоляциялаш учун ишлатилади. Томбоп катронли материаллар томбоп картонни тошкўмир ёки сланец катронлари билан шимдириб ва қоплаб бир ёки иккала томонига минерал увоқлар сепмасдан ёки сепиб тайёрланади. Сепиладиган материалнинг турига ва вазифасига қараб томбоп катронли материаллар ёирик донадор сепмали толга, қум сепмали, толғ ва гидроизоляцион толга бўлинади. Толнинг эни 1000, 1025 ва 1050 мм, юзаси 10 м 2 ўрамларда ишлаб чиқарилади. Йирик донадор сепмали толғ нишаб томларга ёпиладиган гилам шаклли толнинг устки қатламини кайнок катронли мастикаларда ишлаш йўли билан қулланилади. Тоғ полотносининг иккала томонида қийин эрийдиган катронли махсулотларнинг қатлами бўлиши керак, бундан ташқари, бир томонида ёирик донадор сепма, иккинчи томонида эса майда туйилган минерал модда сепилган бўлиши керак. Қум сепмали тол узоқ чидамлилиги туфайли вақтинчалик иншоотларнинг томини ёпиш учун мўлжалланган. Тайёрланаётганда полотнонинг иккала томонига сингдириладиган таркибли қоплама парда кварц қум қатлами юритилади. Қоплама пардали гилам шаклли ёпманинг пастки қатламларини сув ва буғдан изоляциялаш учун ишлатилади. Бу толғ томбоп картонни тошкўмир ёки сланец катронли материаллар билан сингдириб, кейин эса иккала томонига майда донадор минерал сепиб тайёрланади. Катрон-битумли ўрамли материаллар томбоп картонни катрон махсулотларига шимдириб ва кейин иккала томонига нефтғ битуми қоплаб тайёрланади. Катрон битумли материаллар ўрамининг умумий юзаси 20 м 2 га тенг. Гудро-камли материаллар томбоп картонни иккала томондан шимдириб ва гудрокам (тошкўмир мойлари ва нефтғ гудронининг биргаликда оксидланиш махсулоти) қоплаш йўли билан олинади. Катрон битумли ва гудрокамли материаллар кўп қатламли ясси томлар ва ёпиштирма гидроизоляция учун ишлатилади. Гидроизоляция материаллари Гидроизоляция материаллари иншоотлар ёки уларнинг кисмларига атроф мухитдаги нам сизиб киришидан изоляция қилиш учун хизмат килади. Уларнинг сув ўтказмаслиги юқори бўлиши керак, ташқи муҳитда емирилмаслиги, етарли даражада эгилувчан ва деформацияланувчи бўлиши керак. Бундай материалларга гидроизол, изол, бризол, фолғгоизол, шишаизол ва бошқалар киради. Гидроизол - қопламаси ўрамли материал бўлиб, асбест картонга нефтғ битумлари шимдириш йули билан тайёрланади. Гидроизол ўрамининг эни 950 мм, юзаси 20 м 2 килиб ишлаб чиқарилади. Изол- бу асос материалсиз биологик жиҳатдан тургун ўрамли материал бўлиб, битум резинали боғловчи тўлдиргичдан, пластификатордан ва антисептикдан олинади. У эни 800 ва 1000 мм, қалинлиги 2 мм ва узунлиги 10-12 м ли ўрамларда чиқарилади. Бу материал узоқ муддатда ва юқори температурага чидамли, бир оз сув шимади ва совуққа эластиклигини сақлайди. Изол бино ва иншоотларнинг конструкцияларида буғ ва сув ўтказмайдиган материал сифатида, шунингдек нишаб ва ясси томларнинг икки ва уч қатлами ёпмалари учун томбоп материал сифатида ишлатилади. У қайноқ битум мастикаларига ёпиштирилади. Катта юзаларни гидроизоляциялашда изол полотнолари қирраларини пайвайндлаб ва чокларни қизиган текислагич билан яхлит ёпма қолаб бириктирилади. Бризол резина увоқлари, нефть битуми, асбест тўлдиргич ва пластификаторлардан тайёрланадиган асоси бўлмаган гидроизоляцион ўрамли материал ҳисобланади. Бризол қалинлиги 2 мм ва юзаси 10 ва 15 м 2 бўлган ўрамлар тарзида чиқарилади. Бризол ер ости иншоотларини гидроизоляциялаш, ер ости металл қувурларини занглашдан ҳимоялаш, шунингдек томларга ёпиш учун мўлжалланган. Бризол битумли ёки битум - резинали мастикаларга ёпиштирилади Катта юзаларни гидроизоляциялашда унинг полотнолари изол полотнолари каби пайвандланади. Фольгоизол пастки томондан битумли ҳимоя таркиб билан қопланган тарам-тарам ёки силлиқ юпқа фольгадан қилинган икки катламли ўрамли материалдир. Фолғгоизол полотносининг эни 960 мм, умумий юзаси 10 м 2 бўлган ўрамларда чиқарилади. Фолғгоизолнинг ташқи юзаси атмосфера таъсирига чидамли лаклар ёки буёқлар билан бўялган бўлиши мумкин. Фольгоизол - сув ўтказмайдиган ва пухта материал, эксплуатация қилиш даврида қаров талаб килмайди. Фольга қайтариш хусусиятига эга бўлгани учун ундан ёпилган томни куёш нурларидан қизиш температураси шунга ўхшаш қора рангли томларнинг температурасидан паст бўлади. У ишлов беришга мос, эгилувчан, яхши кесилади ва мих билан қоқилади. Вазифасига қараб фольгоизол гидроизоляцион гидроизоляцион ва томбоп бўлиши мумкин. Гидроизоляцион фольгоизол трубопроводлар иссиқлик изоляциясининг химоя гидроизоляция қатламини ясаш, том ёпмалари чокларини герметизациялаш учун фойдаланилади. Томбоп фольгоизол қиялиги ва конфигурацияси турлича бўлган томларнинг устки қатламини қилишга мўлжалланган. Металлоизол - иккала томондан нефть битуми билан қопланган алюминий фольгадан иборат ўрамли материалдир. Металлоизол юзаси 5 м 2 урамларда чиқарилади. Бу материал узилишга жуда чидамли, яхши эгилади ҳамда пухта. Муталлоизол ер ости иншоотларининг юқори даражада мустаҳкамлик талаблари қуйиладиган елимланадиган гидроизоляцияси учун хизмат қилади. Шишаизол - ўрамли материал бўлиб, шиша толали ҳолат юзасига битум-резинали мастикани иккала томондан юритиш йўли билан олинади. Шишаизол бино ва иншоотлар юк кутарувчи конструкцияларининг елимланадиган гидроизоляцияси учун, шунингдек ясси томларни ёпишда ишлатилади. Адабиётлар руйхати: 1. В.К. Синяков, А.Ю.Николғский, Н.Н.Фролов. Строителне материал и работ. Москва, Стройиздат, 1986. 2. Э.Қосимов, Т.Отакузиев. Минерал ботловчилар ва улардан тайёрланадиган буюмлар. Тошкент, Укитувчи, 1984. 3. Л.Н.Попов. Қурилиш материаллари ва деталлари. Тошкент, Ўқитувчи, 1991. 4. Г.Ступаков, Л.Кондратева. Бетончилар учун қўлланма. Тошкент, Мехнат. - 1988. 5. Г.Н.Горчаков, Ю.М.Баженов. Строителне материал. Москва, Стройиздат, 1986. 6. А.Г.Комар. Строителне материал и изделия. Москва, Стройиздат, 1983.