logo

Моделлаштириш ҳамда унга тайёргарлик ишлари ҳакида асосий тушунчалар

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

116.5087890625 KB
Моделлаштириш ҳамда унга тайёргарлик ишлари ҳакида асосий тушунчалар Режа: 1. Объектларни математик ёзувлари, математик моделлари. 2. Математик моделларни қуриш усуллари 3. Нофаол ва фаол тажриба 4. Тажрибани ўтказишга тайёргарлик Объектларни математик ёзувлари, математик моделлари. Жараён ва тизимлар асосан мураккаб операцияларни бажаришни талаб этадиган категорияни ташкил этади. Бундай объектлар одатда кўп сонли ўзаро боғланган факторлар, назорат қилиш мумкин бўлган таъсирлар, баъзи факторларни ўлчаш хатоликлари ва вақт мобайнида тасодифий ўзгаришлар билан баҳоланади. Шунинг учун жараён ва тизимларни илмий тадқиқот қилиш қуйидаги мақсадларни кўзлайди: 1) жараён ёки тизимнинг моҳияти ва қонуниятларини очиш; 2) объектнинг оптимал ишлаши йўлини аниқлаш; 3) объектнинг статик ва динамик хусусиятларини аниқлаш ва шунга ўхшашлар. Тадқиқот натижалари жадвал, график ва тенгламалар кўринишларида бўлиши мумкин. Ҳозирги даврда жараёнлар ва тизимларни кенг миқёсда автоматлаштирилаётганлиги туфайли уларнинг математик ёзувларини ишлаб чиқишга катта аҳамият берилмоқда. Жараён ёки объектнинг математик ёзуви – бу кирувчи ва чиқувчи факторлар орасида боғланишни ўрганувчи математик моделдир, яъни 6 Y =А{Х}, (1.1) бунда Y – жараён ва тизимнинг чиқувчи кўрсаткичлари. Кўпинча бу кўрсаткичларни оптималлаштириш мезони (критерийси), мақсад функция, «қора яшик»нинг чиқиш кўрсаткичлари ёки динамик тизимнинг реакцияси деб аталади; Х–кирувчи кўрсаткичлар (факторлар) тўплами. Кирувчи факторлар аргументлар, кириш кўрсаткичлари, «қора яшик» нинг кириш кўрсаткичлари ёки объектга ташқи таъсир этувчилар деб ҳам аталади; А{} - символ жараён ёки тизимнинг математик моделидир. Жараён ёки тизим математик моделининг блок схемаси 1.1–расмда келтирилган. Бунда Х 1 , ..., Х i – кирувчи кўрсаткичлар (факторлар); Y 1 ,..., Y i - чиқувчи кўрсаткичлар; А 1 {},...А i {} – оператор ёки динамик хусусиятлар. 1.1-расм. Жараён ёки тизимнинг умумлашган модели Жараён ёки тизимнинг математик моделини қуриш ва унинг бошқариш алгоритмини ишлаб чиқиш объектини автоматик созлаш ва назорат қилишга замин яратади. Математик моделp ёрдамида олиниши мумкин бўлган натижаларни олдиндан башорат қилиш, кирувчи факторларнинг таъсир даражасини аниқлаш, кучлироқ таъсир этадиган кўрсаткичларни назорат қилиш ва зарур даражада ушлаб туриш, жараён ёки тизимни оптималлаштириш масалаларини ечиш мумкин. Математик моделнинг йўқлиги ва объектнинг динамик хоссаларини етарлича билмаслик жараён ёки тизимни кўр-кўрона (интуитив) бошқаришга мажбур этади. Агар моделp жараён ёки тизимни талаб этилган аниқликда акс эттирса, бунда қурилган математик моделp яроқли (адекват), акс ҳолда яроқсиз дейилади. Агар А{ X +  X }= A { X }+ A {  X } (1.2) шарт бажарилса, математик модел p чизиқли дейилади. Математик моделларни қуриш усуллари Жараён ва тизимларни моделлаштиришнинг назарий ва тажрибавий усуллари мавжуд. Табиий фанлар қонуниятлари, моддий мос тушиш (баланс) тенгламаси ва энергетик мос тушиш тенгламаларидан фойдаланиб, қурилган математик моделлар назарий усулга асосланган моделлар дейилади. Мос тушиш усулига асосланган моделлар жараён ва тизимларни соддароқ кўринишда акс эттиради. Жараён ва тизимларни ҳамма хусусиятларини тўлиқ ўрганиш мумкин бўлганлиги туфайли соф назария асосида математик модел p қуриш қатор қийинчиликлар туғдиради. Шунга қарамай янги жараён ва тизимларни лойиҳалашда, кашфиёт типидаги тадқиқот ишларида назарий моделлаштириш усули қўлланилади. Жараён ва тизимларни реал маълумотни қайта ишлаш асосида моделлаштириш усули - тажриба усули деб аталади. Бу усулдан жараён ва тизимларни бошқариш алгоритмларини ишлаб чиқишда фойдаланилади. Масалаларни ечишда моделлаштиришнинг назарий ва тажриба усулларини бир вақтда қўллаш янада аниқроқ натижаларга олиб келади. Бунда объектнинг тузилиш хусусиятларини таҳлил қилиш асосида умумий тенгламалар олиш муаммолари назарий усул асосида моделлаштирилса, сонли таҳлил, назарий хулосаларни текшириш муаммолари тажрибавий усул асосида моделлаштирилади. Тажрибалар ўтказилаётганда бир қатор назорат қилиш ва ўлчаш қийин бўлган факторлар ҳисобга олинмаслиги туфайли, тажриба натижалари тасодифий хусусиятга эга бўлади. Объектларни тажрибалар ўтказиш йўли билан ўрганишда, тажрибалар ўтказилиб, сўнгра олинган натижалар қайта ишланади. Моделp қуришнинг бундай йўли статистик усул дейилади. Бу ҳолда объект «қора яшик» деб аталган кибернетик тизим сифатида қаралади. (1.1 - расм). Жараён ва тизимларни тажриба усули асосида моделлаштиришда қуйидаги қийинчиликлар пайдо бўлиши мумкин: 1) ўзаро боғланиш ва кўпинча назорат қилишнинг имкони бўлмайдиган кўп сондаги кўрсаткичларнинг мавжудлиги; 2) тасодифий хусусиятга эга бўлган номаълум таъсирларнинг мавжудлиги; 3) тажриба натижаларини қайта ишлашдаги қийинчиликлар; 4) зарурий ўлчов асбобларнинг йўқлиги; 5) узоқ вақт давом этадиган жараён ва тизимларда иш меҳёрининг бузилиши. Математик моделларни тажриба усули асосида қуришда юқорида кўрсатилаган қийинчиликларни бартараф этиш йўлларини ҳисобга олиш зарур. Нофаол ва фаол тажриба Тажриба усули асосида математик модель қуриш учун нофаол ёки фаол тажрибалар ўтказилиши мумкин. Агар тажриба жараён ёки тизимга ҳеч қандай ўзгартиришлар киритмасдан ўтказилса, бундай тажриба нофаол тажриба дейилади. Бунда маълумотларни лабораторияларнинг ҳисобга олиш дафтарларидан олиш ҳам мумкин. Лекин, бу ҳолда маълумотларнинг реал жараёндан талабга жавоб берадиган қилиб олинишини таъминлаш зарур. Маълумотлар ўлчаш асбобларидан ҳам олиниши мумкин. Бу ҳолда кўпинча узлуксиз маълумотларни дискретлаштиришга тўғри келади. Ҳозирги даврда нофаол тажриба асосида статистик моделлар қуриш усули кенг тарқалмоқда. Чунки катта ўлчовга эга жадвал маълумотларни олиш қулайлиги ва арзонлиги билан бирга, бу маълумотларни тез ва аниқроқ қайта ишлаш имкониятига эга бўлган ЭҲМ лар ва компpютерлар пайдо бўлди. Лекин нофаол тажрибалар ўтказиш йўли билан қурилган математик моделлар ҳамма вақт ҳам талаб қилинган аниқликни таъминлайвермайди. Маълумотларни приборлардан олишда жараён ёки тизим ишига таъсир этмаслик учун вақтни иложи борича қисқартириш талаб этилади. Бу талаб эса ўлчаш аниқлигини камайтиради. Бундай шароитда модель коэффициентларини аниқлашда фаол тажриба ўтказиш мақсадга мувофиқдир, яъни бундай модель қуриш учун ҳам фаол, ҳам нофаол тажрибалар ўтказилади. Фаол тажриба ўтказишда кирувчи факторларнинг қабул қилиниши мумкин бўлган қийматлар олдиндан режалаштирилади. Фаол тажрибалар ўтказиш механизми етарлича мукаммал ишлаб чиқилган. Лекин фаол тажриба ўтказишнинг ҳамма вақт ҳам имкони бўлавермайди. Бунда кутилган натижаларга эришмаслик катта – катта моддий зарарларга олиб келиб, модель муаллифининг жавобгарликка тортилишига сабабчи бўлиши мумкин. Фаол тажрибалар ўтказиш учун лаборатория ишлари ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Фаол ёки нофаол тажрибалар ўтказиш йўли бўйича қурилган математик моделларнинг камчилиги, бу моделлар кириш кўрсаткичларининг ўзгариш соҳаларида яроқли бўлиб, соҳадан ташқаридаги қийматлар учун яроқсиз бўлади. Бир жараён ёки тизим учун қурилган математик моделни умумлаштириб бўлмайди. Шундай қилиб, объектнинг статик моделини қуришда математик статистиканинг қуйидаги: А) Нофаол тажриба ўтказилганда – регрессион таҳлил, корреляцион таҳлил, ташкил этувчи функцияларни кетма-кет чиқариб ташлаш усуллари; Б) Фаол тажриба ўтказилганда – классик ёки тажрибанинг бир факторли режаси, ортогонал ва ротатабел факторли режалар, марказий композицион режалар, симплекс режалар, Д - оптимал режалар ва тажрибани кетма-кет режалаштириш усуллари қўлланилади. Объектнинг динамик моделини қуришда қуйидаги усуллардан фойдаланилади: А) Фаол тажриба ўтказилганда – маълум кўринишдаги таъсирлар беришга асосланган усуллар; Б) Нофаол тажриба ўтказилганда – корреляцион, спектрал p ва динамик регрессион таҳлил усуллари. Математик моделни қуриш усули текширилаётган объектнинг хусусиятлари, текшириш масаласи ва шартлари бўйича танланади. Кўп факторли мураккаб жараён ёки тизимларнинг моделларини тажриба – статистик усуллар орқали қуриш катта ҳажмдаги ҳисоблаш ишларини бажаришни талаб этади. Шунинг учун математик моделp қуришни режалаштирган тадқиқодчининг ЭҲМ ва компpютерларда ишлай билиши мақсадга мувофиқдир. Тажрибани ўтказишга тайёргарлик Тажрибанинг муваффақиятли ўтказилиши уни ўтказиш учун кўрилган тайёргарликка чамбарчас боғлиқдир. Агар жараён ёки тизимга янги воситалар ва усуллар қўлланилаётган бўлса, ишлаб чиқилган ва қабул қилинган усул бўйича тажриба синовлари ўтказилади. Бунда тадқиқотчи зарур кўникма ва тайёргарлик олади, маълумот берувчи асбобларнинг ишлаш қобилиятини текширади, танланган усул бўйича ишлаш мумкинлигини текширади, ҳисобга олинмаган таъсир этувчи факторларни аниқлайди ва натижаларнинг хатолик даражасини баҳолайди. Янги ўлчаш қурилмаларидан фойдаланганда уларнинг ўлчаш аниқлигини текширади. Тажриба синовларининг натижалари бўйича тегишли тузатишлар, ўзгартиришлар киритилади. Тажриба синовларида кутилмаган натижалар олинишига қарамай, тажрибаларни кўрсатилган усул бўйича охиригача олиб бориш зарур. Олинган натижаларни тўла таҳлил қилингандан кейингина тажриба шартлари ёки ўтказиш усуликасини ўзгартирилиши мақсадга мувофиқдир. Тажрибаларнинг битта босқичини охиригача фақат битта тадқиқодчи ўтказиши зарур, тадқиқодчининг ўзгартирилиши субъектив маълумотлар олинишига сабабчи бўлиши мумкин. Маълумотларни ўз вақтида қайта ишлаб чиқиш уларнинг ҳақиқийлиги ёки сунъийлиги ҳақида хулоса чиқариш имконини беради. Тажрибаларни ўтказишда академик А. Ф. Иоффе лабораторияларида ишлаб чиқилган, ҳар бир тадқиқотчига намуна бўладиган қуйидаги қоидаларга риоя қилиш фойдалидир: 1. Тажриба ўтказувчи олдига қўйилган масаланинг назариясини билиши шарт. 2. Тажрибани иложи борича соддароқ воситалар ёрдамида ўтказиш зарур. 3. Ҳамма ишни ўзи уддалаши зарур. Ҳамма ишни ўз қўли билан бажариши шарт эмас, лекин билиши шарт. 4. Тажрибани кимгадир ишониб топшириб қўйиш мумкин эмас. 5. Ҳар қанақа қийинчиликлар туғилишига қарамай қўйилган мақсадга эришиш зарур. 6. Ҳалоллик – фаннинг қонуни. Натижаларни сунъийлаштиришга ҳеч қачон йўл қўйилмаслиги керак. 7. Натижаларга қараб, руҳий эзилмаслик зарур. Бирорта ҳам натижа бўлмаслигидан кўра, бир нечта кутилмаган натижага эга бўлиш афзал. 8. Агар унинг ёши сенинг ёшингдан кичикроқ бўлган тақдирда ҳам ақлли одамнинг маслаҳатига қулоқ сол. 9. Эзингни ўзинг танқид қилишни уддалай бил, ўз – ўзини танқид қилиш хатодан асрайди. 10. Эқи ва ўрган «Агар одамлар ўқимай қўйсалар улар фикрлашдан тўхтайдилар» - Дидро. Объектнинг ва қўлланилаётган ўлчаш воситаларининг хусусиятига қараб кирувчи ва чиқувчи кўрсаткичларнинг қийматлари узлуксиз ёки дискрет кўринишда тасвирланиши мумкин. 1.2 расмда узлуксиз (а), дискрет (б) ва комбинациялашган (в) кўринишдаги ўлчаш натижаларининг графиклари келтирилган. 1.2 расм. Объектнинг кириш ва чиқиш кўрсаткичлари ҳақидаги тажрибалар маълумотлари графиклари. Кўшимча натижаларни ЭҲМ да қайта ишлаш мақсадида узлуксиз маълумотлар дискретлаштирилади. Бунда дискретлаштириш қоидаларига риоя қилиш зарур. Жараён ёки тизимларнинг кирувчи ва чиқувчи кўрсаткичлари кўпинча тасодифий функциялар кўринишида бўлади. Тажриба натижасида олинган тасодифий бўлмаган функциялар тўплами тасодифий функцияларнинг реализацияси дейилади. Реализацияга мос график диаграмма ёки осцилограмма дейилади. Тасодифий функцияларни тадқиқот қилишда тасодифий миқдорлар назарияси аппаратидан фойдаланилади. Тажриба натижаларини қайта ишлашда қуйидаги ишлар бажарилади: 1) кескин фарқ қилувчи тажриба натижаларини чиқариб ташлаш; 2) ўлчаш натижаларининг тасодифийлиги ва боғлиқмаслигини текшириш; 3) тасодифий миқдорнинг сонли хусусиятларини аниқлаш: Эрта қийматни, дисперсиясини, ўрта квадратик оғишини, вариация коэффициентини, тасодифий миқдор тақсимотининг кўринишини ва бу хусусиятлар хатолиги ва ишончлилигини аниқлаш; 4) тасодифий функция тақсимотининг кўринишини, корреляцион функциясини, спектрал зичлигини аниқлаш; 5) жараённинг пайдо бўлишини текшириш; 6) Жараён ёки тизимнинг стационарлигини текшириш ва маълумотлардаги яширин даврийлик қонуниятлари борлигини аниқлаш. Кескин фарқ қилувчи тажриба натижаларини чиқариб ташлаш усуллари Тажриба натижаларининг ичида бошқаларидан ўта катта ёки ўта кичик бўлган маълумотлар учраши мумкин. Одатда бундай маълумотлар жадвалдан чиқариб ташланади, Масалан, тажриба ўтказиш натижасида чиқувчи кўрсаткичнинг Y 1 Y 2 Y 3 ..... Y i .... Y j .... Y m -1 Y m қийматларини олайлик ва Y i = Y min бўлсин. Агар Y min ва Y m ах қийматлар бошқа қийматлардан кескин фарқ қилса, улар ўрта қиймат ва дисперсиянинг меъёридан четга чиқиб кетишларига сабаб бўлади. Маълумотларнинг кескин фарқ қилувчи эканлигини аниқлаш ва чиқариб ташлаш усулларини кўриб чиқамиз. Кескин фарқ қилувчи маълумотлар имкониятларини аниқлаш усулининг биринчи ва энг ишончлиси – маълумотларни олиш шартларини таҳлил қилишдир. Агар шарт – шароитлар меъёридан ёки белгиланган режадан сезиларли фарқ қилса, маълумотнинг қиймати қанақа бўлишидан қатъий назар, у жадвалдан чиқариб ташланади. Иккинчи – статистик усул тажриба шартлари ўзгаришини аниқлаш қийин бўлганда қўлланилади. Бу усулнинг моҳияти қуйидагилардан иборат: 1. Маълумотлар жадвалининг ҳар бир сатри учун ўрта қиймат ва дисперсиялар ҳисобланади.Y= 1 m∑i=1 m Yi (1.3) S2{Y}= 1 m−1∑i=1 m (Yi−Y)2 (1.4) 2. Смирнов – Грабс мезонлари ҳисобланади: Vxmax =(Yimax −Y) S{Y} √ m m−1 (1.5) Vxmax =(Y−Yimin ) S{Y} √ m m−1 (1.6) Сўнгра V xmax ва V xmin лар Смирнов – Грабс мезонининг 1 – иловадан топилган V Ж [ Р д , m ] ёки V Ж [  , m ] жадвал қиймати билан солиштирилади, бунда  =1- Рд – аҳамиятлилик даражаси, Рд – ишончлилик эҳтимоли. Агар V xmax > V Ж ва V xmin > V Ж шартлар бажарилса, шубҳа қилинаётган энг катта ёки энг кичик тажриба натижалари чиқариб ташланади. Агар жадвалда кескин фарқ қилувчи қийматлар биттадан ортиқ бўлса, қараб чиқилган усул кетма- кет бир неча марта қўлланилади. Мисол: фараз қилайлик, тажрибалар ўтказиш натижасида қуйидаги натижалар олинсин: 199; 239; 214; 229; 224; 234; 219; 300; 224; 218. Кескин фарқ қилувчи қийматларни чиқариб ташлаш операциясини бажарамиз. Y 2300 10 230; S2     ( ) ; Y 6552 9 728 Vxmax =300 −230 √728 √ 10 10−1=2,75 . 1 - иловадан V Ж [  =0,05; m =10]=2,29 ва V Ж [  =0,01; m =10]=2,54 бўлиб, V xmax > V Ж бўлгани учун 300 тажрибалар жадвалидан чиқариб ташланади. Агар V Ж [  =0,05; m =10]< V xmax < V Ж [  =0,01; m =10] ҳолат рўй берса тажриба ўтказиш шартлари обдон текширилиб кўрилади. Ундан сўнг бажарилган ишлар 239 учун бажарилади. Энди Y min =199 учун ҳисоблаш ишларини бажарамиз. Y =300 чиқариб ташланган сўнг тажрибалар сони m =9 бўлади.Y=2000 9 =222 ; S 2{Y}=1108 9 =138 ,5; S { Y }=11,8; Vxmin=222 −199 11 ,8 √ 9 9−1=2,06 . 1 - иловадан V Ж [  =0,05; m =9]=2,24. V xmin < V Ж бўлгани учун 199 тажрибалар жадвалидан чиқариб юборилмайди. Адабиётлар: 1. Севастянов А.Г. – Метод и средство исследования механико – технологических процессов текстилной промшленности. М., Легкая индустрия, 1980г. 2. Ивахненко А.Г. – Индкутивний усул саморганизации моделей сложних систем. Киев., Науково – Думка, 1982г. 3. Тетелбаум И.М., Шнайдер Ю. Р.- Практика аналогового моделирования динамических систем. М., Энергоиздат, 1987г. 4. Алиев Э.М., Уразов Н. – Прогнозирование и управление качеством технологических продкуций. Т., Фан, 1984г.