logo

Камида битта ҳодисанинг рўй бериш эҳтимоли. Тўла эҳтимол формуласи. Байс формуласи. Бернулли формуласи

Yuklangan vaqt:

11.09.2022

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

186 KB
Камида битта ҳодисанинг рўй бериш эҳтимоли. Тўла эҳтимол формуласи. Байс формуласи. Бернулли формуласи Режа: 1. Камида битта ҳодисанинг рўй бериш эҳтимоли. 2. Тўла эҳтимол формуласи. 3. Байс формуласи. 4. Бернулли формуласи Машғулотнинг мақсади: Талабаларга камида битта ҳодисанинг рўй бериш эҳтимолини топиш, тўла эҳтимол формуласидан фойдаланиб эҳтимолни ҳисоблаш ва Байс формуласи ёрдамида гипотезалар эҳтимолини топиш ўргатилади. Жиҳозлар: Доска, бўр, жадваллар, кўргазмали қуроллар. Дарснинг бориши: 1. Фараз қилайлик А 1 А 2 . . . А n ҳодисалар биргаликда эркли, шу билан бирга Р(А 1 )=Р 1 , Р(А 2 )=Р 2 . . ., Р(А n )= P n бўлсин: синов натижасида ҳодисаларнинг ҳаммаси ёки уларнинг бир қисми рўй бериши мумкин бўлсин ёки биттаси ҳам рўй бериши мумкин бўлмасин. Теорема. Биргаликда эркли бўлган А 1 , А 2 , . . ., A n ҳодисалардан камида биттасидан рўй беришидан иборат А ҳодисанинг рўй бериш эҳтимоли 1 дан  А 1 ,  А 2 , . . .,  А n қарама-қарши ҳодисалар эҳтимоллари кўпайтмасини айириш натижасига тенг: Р(А)=1- q 1 q 2 . . . q n Хусусан, барча n – та ҳодиса бир хил Р эҳтимолига эга бўлса, у ҳолда бу ҳодисалардан камида биттасининг рўй бериш эҳтимоли Р(А)=1- q n бўлади. 2. Тўла гуруҳ ташкил этадиган, биргаликда бўлмаган Н 1 , Н 2 , ..., Н n ҳодисаларнинг (гипотезаларнинг) бири рўй бергандагина рўй бериши мумкин бўлган А ҳодисанинг эҳтимоли гипотезалардан ҳар бирининг эҳтимолини А ҳодисанинг тегишли шартли эҳтимолига кўпайтмалари йиғиндисига тенг: Р(А)=Р(Н 1 )Р(А/Н 2 )+Р(Н 2 )Р(А/Н 2 )+. . . +Р(Н n ) P ( A / H n ) Бу ерда Р(Н 1 )+Р(Н 2 ) +. . . +Р(Н n )=1. Бу формула тўла эҳтимол формуласи дейилади. 3. Тўла эҳтимол формуласи билан Байес формуласи узвий алоқадордир. Айтайлик А ҳодиса ҳодисаларнинг тўла гуруҳини ташкил этадиган, биргаликда бўлмаган H 1 , H 2 , . . ., H n ҳодисаларнинг (гипотезаларнинг) бири рўй бериши шартидагина рўй бериши мумкин бўлсин. Агар А ҳодиса рўй берган бўлса, у ҳолда гипотезаларнинг эҳтимолларини ушбу Байес формулалари бўйича топилади. Р(Н i / A )=) ...2,1 ( ) ( ) ( ) / ( n i А Р Н Р H A P i i  бу ерда Р(А)=Р(А/Н i ) P ( H i )+. . .+ P ( A / H n ) P ( H n ) 4. Бернулли формуласи. Ҳар бирида А ҳодиса бир хил р эҳтимол билан юз берадиган n - n та эркли тажриба ўтказилади. Берилган k сон учун n -та тажриба А ҳодисаларнинг роли k марта юз беришидан иборат бўлган A n , k ҳодисанинг эҳтимолини топиш талаб этилади. Уни p n , k деб белгилаймиз ва у қуйидаги Бернулли формуласи ёрдамида топилади: р n , k = C k n p k q n - k ёки р n , k = kn kq p k n k n   )! (! ! бу ерда q =1- p КАМИДА БИТТА ҲОДИСАНИНГ РŒЙ БЕРИШ ЭҲТИМОЛИНИ ТОПИШ 1-масала. Электр занжирига эркли ишлайдиган 3 та элемент кетма-кет уланган. Биринчи, иккинчи ва учинчи элементларнинг бузилиш эҳтимоллари мос равишда қуйидагига тенг: р 1 =0,1; р 2 =0,15; р 3 =0,2 Занжирда ток бўлмаслик эҳтимолини топинг. Ечилиши. Элементлар кетма-кет уланганлиги сабабли элементлардан камида биттаси бузилса занжирда ток бўлмайди (А ҳодиса). А ҳодисанинг эҳтимоли Р(А)=1- q 1 q 2 q 3 =1-(1- p 1 )(1- p 2 )(1- p 3 )=1-(1-0,1)(1-0,15)(1-0,2)= =1-0,9  0,85  0,8=0,388 2-масала. Электр схемаси кетма-кет уланган n та блокдан тузилган, яъни чизмадагидек Ҳар бир блокнинг ишончлилиги (яъни, блокларнинг бузилмасдан ишлаш эҳтимоли) мос равишда р 1 , р 2 . . ., р n га тенг. Блокларнинг ҳар бирининг ишдан чиқиши ўзаро эркли ҳодисалар деб қараб, бутун схеманинг ишончлилигини топинг. Ечилиши. i блокнинг бузилмасдан ишлашини А i ҳодиса деб белгилайлик; бутун схеманинг бузилмасдан ишлашини эса А ҳодиса деб белгилаймиз. Блоклар кетма-кет йиғилганлиги учун А i ҳодисаларнинг барчаси юз берган ҳолда ва фақат шу ҳолдагина А ҳодиса юз беради. Шунинг учун А=А 1 А 2 . . . А n бўлади. Бундан А 1 , А 2 , . . ., A n ҳодисалар ўзаро эркли бўлганлиги учун р(А)=р 1 , р 2 . . ., р n (р i = p ( A i )) экани келиб чиқади. 3-масала. 2-мисол шартларидаги кетма-кет улаш шарти параллел улаш шарти билан алмаштирилиб бутун схема ишончлилиги эҳтимолини топинг. Ечилиши. Схема параллел уланган бўлса, бутун схема ишдан чиқиши учун барча блоклар ишдан чиққан бўлиши керак. Бу эса,  А=  А 1  А 2 ...  А n эканини англатади ва демак, Р(  А)=Р(  А 1 ) Р(  А 2 )...Р(  А n )=(1-р 1 )(1-р 2 )...(1-р n ) Шундай қилиб бутун схеманинг ишончлилиги P ( A )=1-(1- p 1 )(1- p 2 )...(1- p n )=1- q 1 q 2 ... q n экани келиб чиқади. 4-масала. Тўртта ўқ узишда камида битта ўқнинг нишонга тегиш эҳтимоли 0,9984 га тенг. Битта ўқ узишда нишонга тегиш эҳтимолини топинг. Р 1 Р 2 Р n Ечилиши. Тўртта ўқ узишда камида битта ўқни нишонга текизиш (А ҳодиса) эҳтимоли Р(А)=1- q 4 га тенг, бу ерда q ўқнинг хато кетиш эҳтимоли. Шартга кўра Р(А)=0,9984. Демак, 0,9984=1- q 4 , ёки q 4 =1-0,9984=0,0016. Бу ердан q =2,0 04,0 0016,0 0016,04    Изланаётган эҳтимол: Р=1- q =1-0,2=0,8 5-масала. Икки спортчидан ҳар бирининг машқни муваффаққиятли бажариш эҳтимоли 0,5 га тенг. Спортчилар машқни навбат билан бажардилар, бунда ҳар бир спортчи ўз кучини икки марта синаб кўради. Машқни биринчи бўлиб бажарган спортчи мукофот олади. Спортчиларнинг мукофотни олишлари эҳтимолини топинг. Ечилиши. Мукофот топширилиши учун тўртта синовдан камида биттаси муваффақиятли бўлиши кифоя. Синовнинг муваффақиятли ўтиш эҳтимоли р=0,5, муваффақиятсиз ўтиш эҳтимоли эса q =1-0,5=0,5 Изланаётган эҳтимол: P =1- q 4 =1-0,5 4 =0,9375 ТŒЛА ЭҲТИМОЛ ФОРМУЛАСИ Тўла эҳтимол формуласи эҳтимолларни ҳисоблашда самарали хизмат қилади. Фараз қилайлик А тасодифий ҳодиса бир неча жуфт-жуфти билан биргаликда бўлмаган H 1 , H 2 , ..., H n ҳодисаларнинг бири билангина рўй берсин. Тўла гуруҳ ташкил этадиган биргаликда бўлмаган H 1 , H 2 , ..., H n ҳодисаларнинг (гипотезаларнинг) бири рўй берганда рўй бериш мумкин бўган А ҳодисанинг эҳтимоли гипотезаларнинг ҳар бирининг эҳтимолини А ҳодисанинг тегишли шартли эҳтимолига кўпайтмалари йиғиндисига тенг. 6-масала. Ичида 2 та шар бўлган идишга битта оқ шар солиниб, шундан кейин идишдан таваккалига битта шар олинган. Шарларнинг дастлабки таркиби (ранги бўйича) ҳақида мумкин бўлган барча тахминлар тенг имкониятли бўлса, у ҳолда олинган шарнинг оқ рангли бўлиш эҳтимолини топинг. Ечилиши. А орқали оқ шар олинганлик ҳодисасини белгилаймиз. Шарнинг дастлабки ранги ҳақида қуйидаги тахминлар (гипотезалар) бўлиши мумкин: Н 1 – оқ шар йўқ, Н 2 – битта оқ шар бор, Н 3 – иккита оқ шар бор. Бу ерда ҳаммаси бўлиб учта гипотеза мавжуд ва шу билан бирга улар шартга кўра тенг имкониятли ва Р(Н 1 )+Р(Н 2 )+Р(Н 3 )=1, чунки Р(Н 1 )=3 1 , Р(Н 2 )= 3 1 , Р(Н 3 )= 3 1 . 1. Идишда дастлаб оқ шар бўлмаганлиги шартида оқ шар олинишининг шартли эҳтимоли Р(А/Н 1 )= 3 1 . 2. Идишда дастлаб битта оқ шар бўлганлиги шартида оқ шар олинишининг шартли эҳтимоли Р(А/Н 2 )= 3 2 . 3. Идишда дастлаб иккита оқ шар бўлганлиги шартида оқ шар олинишининг шартли эҳтимоли Р(А/Н 3 )= 3 3 . Идишдан оқ шар олинишининг изланаётган эҳтимолини тўлиқ эҳтимол формуласидан фойдаланиб топамиз: Р(А)=Р(Н 1 )Р(А/Н 1 )+Р(Н 2 )Р(А/Н 2 )+Р(Н 3 )Р(А/Н 3 )= 3 2 1 3 1 3 2 3 1 3 1 3 1       7-масала. 4 та яшик бор. Биринчи яшикда 1 та оқ ва 1 та қора шар бор, иккинчи яшикда 2 та оқ ва 3 та қора шар, учинчи яшикда 3 та оқ ва 5 та қора шар, тўртинчи яшикда эса 4 та оқ ва 7 та қора шарлар бор. H i ҳодиса i -нчи яшикни танлашдан иборат ( i =1, 2, 3, 4). i -нчи яшикни танлаш эҳтимоли 10 i га тенглиги берилган, яъни Р(Н 1 )= 10 1 , Р(Н 2 )= 5 1 , Р(Н 3 )= 10 3 , Р(Н 4 )= 5 2 . Яшиклардан бири таваккалига танланади ва ундан битта шар олинади. Бу шарнинг оқ рангли бўлиш эҳтимолини топинг. Ечилиши. Шартга кўра А ҳодисанинг эҳтимолни Н 1 , Н 2 , Н 3 , Н 4 шартларнинг ҳар бирига нисбатан топамиз: Р(А/Н 1 )= 2 1 , Р(А/Н 2 )= 5 2 , Р(А/Н 3 )= 8 3 , Р(А/Н 4 )= 11 4 Оқ шарнинг чиқиш эҳтимолини тўла эҳтимол формуласига кўра топамиз: Р(А)=Р(Н 1 )Р(А/Н 1 )+Р(Н 2 )Р(А/Н 2 )+Р(Н 3 )Р(А/Н 3 )+Р(Н 4 )Р(А/Н 4 )= = 4400 1707 11 4 5 2 8 3 10 3 5 2 5 1 2 1 10 1         8-масала. Бирор О пунктдан чиққан саёҳатчи йўлнинг ажраладиган жойига келгач, таваккалига мумкин бўлган йўллардан бирини танлайди. Йўлларнинг схемаси чизмада тасвирланган. Туристнинг С пунктга тушиш эҳтимоли қандай? Ечилиши. Расмдан кўриниб турганидек, саёҳатчининг йўли оралиқлари h 1 , h 2 , h 3 пунктларнинг биридан албатта ўтади. Айтайлик, H i саёҳатчи ўз ҳаракати давомида h i пунктга тушишдан иборат ҳодиса бўлсин. Шартга кўра h 2 h 3h 1 С О 1 31 2 2 3 1 2 H 1 , H 2 , H 3 ҳодисалар биргаликда эмас ҳамда улар тенг эҳтимолли ҳодисалар, чунки йўл О нуқтадан таваккалига танланади. Шунинг учун, Р( H 1 )=Р( H 2 )=Р( H 3 )=3 1 бўлади. Агар саёҳатчининг С пунктга келишидан иборат ҳодисани А орқали белгиласак, у ҳолда Р(А/Н 1 )= 3 1 , Р(А/Н 2 )= 2 1 , Р(А/Н 3 )= 4 1 га бўламиз. Буларга асосан Р(А)= 36 13 4 1 3 1 2 1 3 1 3 1 3 1       келиб чиқади. 9-масала. 1 та оқ ва 3 та қора шар бўлган яшикдан битта шар олиниб, 3 та оқ ва 1 та қора шар бор бўлган яшикка солинди. Сўнгра иккинчи яшикдан битта шар олинди. Олинган шарнинг оқ рангли бўлиш эҳтимоли нимага тенг? Ечилиши. биринчи яшикдан битта оқ шар олиниб иккинчи яшикка солиниши Н 1 ҳодиса, биринчи яшикдан битта қора шар олиниб иккинчи яшикка силиниши Н 2 ҳодиса деб белгилаймиз. А билан иккинчи яшикдан оқ шар чиқиш ҳодисасини белгилаймиз. Н 1 ва Н 2 ҳодисалар биргаликда эмас. Шунинг учун тўла эҳтимол формуласини қўллаш мумкин. Н 1 ва Н 2 гипотезаларнинг эҳтимолларини топамиз: Р(Н 1 )= 4 1 , Р(Н 2 )= 4 3 Иккинчи яшикка оқ шар ташланганда унда тўртта оқ ва 1 та қора шар бўлгани учун Р(А/Н 1 )= 5 4 Худди шунингдек, иккинчи яшикка қора шар ташланганда унда учта оқ ва иккита қора шар пайдо бўлгани учун Р(А/Н 2 )= 5 3 . Демак, Р(А)= 20 13 20 9 5 1 5 3 4 3 5 4 4 1       10-масала. Иккита яшик бор. Биринчи яшикда 5 та оқ 4 та қизил шар, иккинчисида 4 та оқ 5 та қизил шар бор. Таваккалига яшиклардан бири танланди ва ундан таваккалига шар чиқариб олинди. Бу шарнинг қизил рангли бўлиши (А ҳодиса) эҳтимоли қандай? Ечилиши. Шар биринчи яшикдан ёки иккинчи яшикдан олиниши мумкин. Бу ҳодисалардан биринчисини Н 1 иккинчисини Н 2 билан белгилаймиз (булар А ҳодисага нисбатан гипотезалардир). Яшиклардан ҳар бирини танлаш тенг имкониятли бўлгани учун: Р(Н 1 )=Р(Н 2 )=2 1 бўлади. Энди А ҳодисанинг эҳтимолин Н 1 ва Н 2 шартларнинг ҳар бирига нисбатан топамиз: Р(А/Н 1 )= 9 4 , Р(А/Н 2 )= 9 5 Тўла эҳтимол формуласига кўра: Р(А)= 2 1 18 9 9 5 2 1 9 4 2 1      БАЙЕС ФОРМУЛАСИ 11-масала. Икки мерган нишонга қарата биттадан ўқ узди. Биринчи мерган учун нишонга уриш эҳтимоли 0,6, иккинчи мерган учун эса 0,3 га тенг. Отишлардан сўнг нишонга битта ўқ теккан. Бу ўқ биринчи мерганга тегишли бўлиш эҳтимоли қандай? Ечилиши. қуйидаги ҳодисаларни қараймиз: Биринчи мерганнинг нишонга уриши Н 1 ҳодиса, иккинчи мерганнинг нишонга уриши Н 2 ҳодиса, нишонга ўқ тегиши А ҳодиса. Байес формуласига кўра изланаётган эҳтимол: Р(Н 1 /А)= ) / ( ) ( ) / ( ) ( ) / ( ) ( 2 2 1 1 1 1 1 Н А Р Н Р Н А Р Н Р Н А Р Н Р  формула бўйича ҳисобланади. Р(Н 1 )=0,6 бўлгани учун Р(Н 2 ) қуйидагича топилади: Р(Н 2 )=Р(  Н 1 )=1-0,6=0,4 Биринчи мерганнинг нишонга уриши Р(А/Н 1 ) бўлиб, бу ҳолда иккинчи мерганнинг ўқи нишонга тегмаган бўлади. Демак, Р(А/Н 1 )=1-0,3=0,7 Худди шундай мулоҳаза юритиб Р(А/Н 2 )=0,3 эканини топамиз. Шундай қилиб: Р(Н 1 /А)=9 7 54,0 42,0 12,0 42,0 42,0 3,0 4,0 7,0 6,0 7,0 6,0         12-масала. Бир фабрикада маҳсулотнинг 30% ини 1-ичи машина, 25% ини 2-машина, қолган қисмини 3-машина ишлаб чиқаради. 1-машинанинг ишлаб чиқарган маҳсулотларидан 1% и, 2-машина учун 1,5% и, 3-машина учун эса 2% и яроқсиз бўлади. Таваккалига танланган маҳсулот яроқсиз бўлиб чиқди. Унинг 1-машина ишлаб чиқарган бўлиши эҳтимоли қандай? Ечилиши. Ҳодисалар учун қуйидаги белгиларни киритамиз: танланган маҳсулотнинг яроқсиз бўлиши А ҳодиса. Маҳсулотнинг 1-машинада ишлаб чиқарилган бўлиши Н 1 ҳодиса; маҳсулотнинг 2-машинада ишлаб чиқарилган бўлиши Н 2 ҳодиса; маҳсулотнинг 3-машинада ишлаб чиқарилган бўлиши Н 3 ҳодиса. У ҳолда қуйидагиларга эга бўламиз: Р(Н 1 )=0,30; Р(Н 2 )=0,25; Р(Н 3 )=0,45 Р(А/Н 1 )=0,01; Р(А/Н 2 )=0,015; Р(А/Н 3 )=0,02 Р(А)=0,01  0,30+0,25  0,015+0,45  0,02=0,015 Демак, Р(Н 1 /А)= 20,0 015,0 30,0 01,0   Шундай қилиб, ҳамма ишлаб чиқарилган яроқсиз маҳсулотларнинг ўртача 20% ини 1-машина ишлаб чиқарар экан. 13-масала. Учта бир хил яшик бор. 1-яшикда 20 та оқ шар, 2-яшикда 10 та оқ 10 та қора шар, 3-яшикда эса 20 та қора шар бор. Таваккалига олинган яшикдан оқ шар олинди. Бу шарнинг биринчи яшикдан олинганлик эҳтимолини топинг. Ечилиши. 1-яшикнинг танланиши Н 1 гипотеза; 2-яшикнинг танланиши Н 2 гипотеза; 3-яшикнинг танланиши Н 3 гипотеза. Оқ шарнинг чиқиш ҳодисасини А билан белгилаймиз. Яшикларни танлаш “тенг ҳуқуқли”. Демак, Р(Н 1 )=Р(Н 2 )=Р(Н 3 )=3 1 . Оқ шарнинг 1-яшикдан олиниш эҳтимоли Р(А/Н 1 )=1, Оқ шарнинг 2-яшикдан олиниш эҳтимоли Р(А/Н 2 )= 2 1 20 10  , Оқ шарнинг 3-яшикдан олиниш эҳтимоли Р(А/Н 3 )=0. Изланган Р(Н 1 /А) эҳтимол Байес формуласига кўра топилади: Р(Н 1 /А)= 3 2 9 6 6 3 3 1 6 1 3 1 3 1 3 1 0 3 1 2 1 3 1 1 3 1 1            . 14-масала. Танга 10 марта ташланди. Герб томонининг аниқ 3 марта тушиш эҳтимоли қанчага тенг? Ечилиши. Бу ерда герб томонининг тушиши муваффақият ва унинг ҳар бир тажрибадаги эҳтимоли 2 1 га тенг ва n =10, k =3. Бернулли формуласига кўра: Р 10,3 =С 3 10 128 15 2 1 3 2 1 8 9 10 2 1 2 1 10 2 3                  15-масала. Агар ҳар бир синовда А ҳодисанинг келиб чиқиш эҳтимоли 0,4 га тенг бўлса, бу ҳодисанинг 3 та синовда 2 марта рўй бериш эҳтимоли қандай? Ечилиши. Бу ерда р=0,4, q =0,6, n =3, k =2. Демак, Р 3,2 =С 2 3  р 2 q 1 = 288,0 6,0 )4,0(2 1 2 3 2     . 16-масала. Деталларнинг берилган партиясида яроқсизи бўлиш эҳтимоли р=0,1. Учта деталдан иборат партияда k =0, 1, 2, 3 яроқсиз деталл бўлиш эҳтимоли қандай? Ечилиши. Бернулли формуласига кўра (р=0,1. n =3. q =0,9) топамиз: P 3,0 =C 0 3 p 0 q 3 =1  0,9 3 =0,729 P 3,1 =C 1 3 pq 2 =243,0 9,0 1,0 1 3 2   P 3,2 =C 2 3 p 2 q= 027,0 9,0 1,0 2 1 2 3 2      P 3,3 =C 3 3 p 3 q 0 = 001,0 1,0 1 3 