logo

Қўшиш ва кўпайтириш теоремаларининг натижалари ( Кушиш ва купайтириш теоремаларининг натижалари )

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

268 KB
Қўшиш ва кўпайтириш теоремаларининг натижалари РЕЖА 1. Биргаликда бўлган ҳодисалар эҳтимоллари учун қўшиш теоремаси. 2. Тўла эҳтимол формуласи 3. Гипотезалар эҳтимоли. Бейес формуласи. 4. С а нашларнинг такрорланиши. Бернулли ва Лаплас теоремалари. Пуассон теоремаси. 5. Эркли синашларда нисбий частотанинг ўзгармас эҳтимолдан четланиш эҳтимоли. 6. Эркли синовларда ҳодиса рўй беришининг энг эҳтимолли сони. Таянч иборалар : биргаликда ҳодиса, эркли ҳодиса, ҳодисаларнинг тўла группаси, тўла эҳтимол формуласи, гипотезалар эҳтимоли, четланиш, мураккаб ҳодиса. 1. Биргаликда бўлган ҳодисалар эҳтимоллари учун қўшиш теоремаси Биз маърузада биргаликда бўлмаган ҳодислар учун қўшиш теоремасини қўриб ўтган эдик. Агар А ва В ҳодисалар биргаликда бўлмаган ҳодисалар бўлса Р(А+В) =Р(А)+Р(В) эди Агар А ва В ҳодисалар биргаликда бўлса Р(А+В) Р(А)+В бўлади. Мисол учун икки мерган битта нишонга мос равишда 0.8 ва 0.9 эҳтимол билан тегизиш эҳтимоллари бўлса Р(А+В)=Р(А)+Р(В) деб А ва В ҳодисаларни биргаликда рўй беришини этиборга олмасак Р(А)+Р(В) =0,8+0,9=1,7>1 қарама қаршиликка дуч келамиз. Бундан эса Р(А)+Р(В) <1 бўлиш А ва В ҳодисанинг бирга бўлмаслигини зарурий шарти эканлиги келиб чиқади, лекин етарли эмас. Битта синашда икки ҳодисадан бирининг рўй бериши иккинчисининг рўй беришини инкор қилмаса, бу ҳодисалар биргалик дейилади., ҳозирги мисолда икки мерган бир нишонга ўқ отиши биргаликда бўлган ҳодисадир ёки ўйин тоши ташланганда 2 очко тушиш ва жуфт очко тушиши биргаликда бўлган ҳодисадир. Теорема: Биргаликда бўлган ҳодисадан камида биттасининг рўй бериш эҳтимоли шу ҳодисаларнинг эҳтимоллари йиғиндисидан уларнинг биргаликда рўй бериш эҳтимолини айрилганига тенг: Р(А+В) =Р(А)+Р(В)-Р(А*В) Исбот: А ва В ҳодислар биргаликда бўлганидан А+В ҳодисанинг рўй бериш А В, A В ёки АВ ҳодисаларининг бирининг рўй беришидан иборат Р(А+В) =Р(А B )+Р( A В)+Р(АВ) А ҳодиса рўй бериши учун AB ёки АВ рўй бериши керак, А =А B +АВ, В= A В+АВ б ў лганидан Р(А) =Р(АB )+Р(АВ) ёки Р( AB ) = Р(А)-Р(АВ) ҳудди шунингдек Р(В) =Р( A В)+Р(АВ ) ёки Р( AB ) =Р(В) - Р(АВ ) Р(А+В) =Р(АВ)+Р(АВ )+Р(АВ) =Р(А)- Р(АВ)+Р(В)-Р(АВ)+Р(АВ) Р(А+В)=Р(А)+Р(В)-Р(АВ) Изо ҳ: Ҳосил қилинган формулани қўллашда А ва В ҳодисаларнинг ўзаро эркл и ёки боғлиқ бўлишига этибор бериш керак. А ва Б эркли ҳодисалар бўлса, Р(А+В)=Р(А)+Р(В)-Р(АВ) А ва Б бо ғлиқ ҳодисалар бўлса Р(А+В)=Р(А)+Р(В)-Р(А)Р А (В) 2 . Тўла эҳтимол формуласи А ҳодиса тўла группа ташкил этувчи биргаликда бўлмаган В 1 , В 2 ,....В n ҳодисалардан биттасини рўй берганлик шартида рўй берсин. Бу ҳодисаларнинг эҳтимоллари Р(В к ) ва А ҳодисанинг шартли эҳтимоллари Р Вк (А) маълум бўлсин ваА ҳодисанинг эҳтимолини топиш талаб қилинсин. Теорема : Тўла группа ташкил этувчи, биргаликда бўлмаган В 1 , В 2 ,...В п ҳодисалардан биттасининг рўй берганлик шартида рўй берадиган А ҳодисанинг эҳтимоли шу ҳодисалардан хар бирининг эҳтимолини А ҳодисанинг мос шартли эҳтимолига кўпайтмалари йиғиндисига тенг: Р(А) ) ( 1 К п к В Р   Р вк (А) =Р(В 1 )Р В1 (А)+Р(В 2 )Р В2 (А)+….+Р(В п ) Р в n (А) Бу формулага “Тўла” эҳтимол формуласи дейилади. Исбот: Теорема шартига қўра А ҳодиса рўй бериши учун биргаликда бўлмаган А= В 1 А+ В 2 А+...+В п А ёки Р(А) =Р(В 1 А)+Р(В 2 А)+…+ Р(В 2 А) Б оғлиқ ҳодисалар эҳтимоллари учун кўпайтириш формуласига асосан Р(ВкА) =Р(Вк)Р Вк (А) б ўлганидан Р(А) =Р(В 1 )Р В1 (А)+Р(В 2 )Р В2 (А)+… +Р(В п )Р Вп (А) 1-мисол: Учта қутида мос равишда 20. 30 ва 50 та ёритгич бор. Лампаларнинг стандарт бўлиши эҳтимоли мос равишда ҳар бир қутидан олинган лампа учун 0.7: 0.9 ва 0.9га тенг. Шу 100 та лампадан таваккалига битта лампа олинган бўлса, унинг стандарт лампа чиқиш эҳтимолининг топинг. Ечиш: А-таваккалига олинган лампанинг стандарт бўлиш ҳодисасини, В 1 ,В 2 ,В 3 ҳодисалари эса мос равишда танланган лампанинг мос равишда биринчи, иккинчи ва учунчи қутига тегишли бўлиш ҳодисаларини билдирсин, бу вақтда масала шартига асосан Р(В 1 )2,0 100 20   Р(В 2 ) 3,0 100 30   Р(В 3 ) 5,0 100 50   Олинган лампанинг қайси қутига тегишли бўлишига қараб стандарт бўлиш эҳтимоллари Р В1 (А)=0,7 Р В2 (А)=0,8 Р В3 (А)=0,9 Т ўла эҳтимол формуласига асосан Р( А ) = Р(В 1 ) Р В1 (А)+ Р(В 2 ) Р В 2 (А)+ Р(В 3 ) Р В 3 (А)=0,2 83,0 9,0 5,0 8,0 3,0 7,0       2-мисол: Иккита бир хил қути бўлиб, биринчисида 2 та қора ва 3 та оқ, иккинчисида 2 та қора ва битта оқ шар бор. Аввал таваккалига қути танланади сўнгра шу танланган қутидан тавккалига битта шар олинади. Шу олинган шарни оқ ранг чиқиш эҳтимолини топинг? Ечиш: А-таваккалига олинган шарнинг оқ рангли чиқиш ҳодисасини В 1 , В 2 , эса қайси қути танланганлиги ходисасини билдирсин. Изоҳ: 1-мисол В 1 , В 2 ,В 3 , ҳодисаларининг эҳтимолларини ҳисоблаган эдик, чунки қутига шарлар миқдори берилган эди. 2-мисол эса қутилар бир хил ва таваккалига танланмоқда, яъни тенг имкониятли ҳодисалар, шу сабабли Р(В 1 )=Р(В 2 )= 2 1 Энди А ҳ одисанинг шартли эҳтимолларини хисоблаймиз: Р В1 (А) 3 1 ) ( ,5 3 2   А РВ Тўла эҳтимол формуласига асосан Р(А) =Р(В 1 )Р В1 (А)+Р(В 2 )Р В2 (А)= 15 7 30 14 30 5 9 6 1 10 3 3 1 2 1 5 3 2 1          3. Гипотез а лар эҳтимоли. Бейес формуласи А ҳ одиса т ў ла группа ташкил этувчи биргаликда бўлмаган В 1 , В 2 ,....В п ҳодисалардан бири рўй бериши шартида рўй берсин. Бу ҳодисаларининг қайси бири рўй бериши аввалдан номаълум бўлмаганидан, уларни гипотезалар деб атаймиз. А ҳодисанинг эҳтимоли тўла эҳтимол формуласига асосан Р(А)) ( ) ( 1 А Р ВК Р ВК п к  формула билан топилади. Синов ўтказилган бўлиб, унинг натижасида А ҳодиса рўй берган бўлсин. А ҳодиса рўй берганлиги сабабли гипотезалар эҳтимолларини қандай ўзгарганлигини аниқлаш лозим бўлсин. Бошқача айтганда Р А (В 1 ), Р А (В 2 ),... Р А (В n ) эҳтимолларни топиш лозим бўлсин, яъни шартли эҳтимолларни топиш талаб қилинсин. Р А (В 1 ) шартли эҳтимолни топиш учун А ва В ҳодисаларнинг биргаликда рўй бериш ҳодисасини эҳтимолини топамиз: улар боғлиқ ҳодисалар бўлганидан Р(АВ 1 ) =Р(А)Р А (В 1 )=Р(В 1 )Р В1 (А) ёки Р А (В 1 )= ) ( ) ( ) ( 1 1 А Р А Р В Р В Худди шунингдек Р(АВк) =Р(А)Р А (Вк)=Р(Вк)Р ВК (А) ёки Р А (Вк)= ) ( ) ( ) ( А Р А Рва Вк Р к=1,2… n . Ҳосил қилинган формулаларга Бейес (инг.матем) формулалари дейилади. Бейес формулалари синов натижасида А ҳодиса рўй берган бўлса, гипотезалар эҳтимолини қайтатдан боҳалашга имкон беради. 1-мисол. 2-мавзудаги 1-мисол шартида таваккалига олинган лампа стандарт чиқди. В 1 ,В 2 , В 3 гипотезаларнинг А ҳодиса рўй берганлигини ҳисобга олиб шартли эҳтимолларни топинг. Ечиш: Р(А) =0,83 ҳисобланган эди. Энди Бейес формулаларидан фойдаланиб Р А (В 1 ), Р А (В 2 ), Р А (В 3 ) ларни ҳисоблаймиз. Р А (В 1 )169,0 83,0 07 2,0 ) ( ) ( ) ( 1 1     А Р А Р В Р В Р А (В 2 ) : 289.0 83.0 8.0 3.0    542.0 83.0 9. 50.0 )3 (   B PA 2-мисол. Мактаб ўқтувчиларидан 60% қиз болалар. Мактаб қизларнинг 80%га ва ўғил болаларнинг 75%га театрга билет тарқатилган. Ўқиутвчилар хонасига кимдир томонидн тушириб қолдирилган билет топширилган. Шу билетни қизларга ва уғил болаларга тегишли бўлиш эҳтимолини топинг. Ечиш: А билан шу билетни мактаб болаларига тегишли бўлиш ҳодисасини белгилайлик. Қ ва Ў билан гипотезаларни, яъни шу билетни қизларга ва ўғил болаларга тегшли бўлиш ҳодисасини белгилайлик. Масала шартига асосан Р(Қ)=0,6 Р(Ў)=0,4 Р Қ (А)=0,8 Р Ў (А)=0,75 Т ў ла эҳтимол формуласига асосан Р(А)=Р( Қ )Р К (А) +Р(Ў)Р Ў (А) =0,6*0,8+0,4*0,5=0,78 Бейес формуласига асосан Р А ( Қ ) 13 5 78,0 75,0 4,0 ) ( ) ( ) ( ) ( : 13 8 78 48 78,0 8,0 6,0 ) ( ) ( ) (          А Р А Р У Р У Р А Р А Р К Р У А К А 4. Санашларнинг такрорланиши. Бернулли ва Лаплас теоремалари Пуассон теоремаси Бирор А ҳодиса устида қайта-қайта синов ўтказилаётган бўлиб, ҳар бир синашда А ҳодисанинг рўй бериш эҳтимоли бошқа синаш натижаларига боғлиқ бўлмаса, у ҳолда бундай синашлар А ҳодисага нисбатан эркли дейилади. Эркли синов ўтказилганда А ҳодиса ҳар хил эхтимолга,ёки бир хил эҳтимолга эга бўлиши мумкин. Биз А ҳодиса эркли синовларда бир хил эҳтимолга эга бўлган ҳолни ўрганамиз. А ҳодиса устида n та ўзаро эркли синов ўтказилаётган бўлиб уларнинг ҳар бирида А ҳодиса рўй бериш ва рўй бермаслиги мумкин бўлсин. А ҳодисанинг рўй бериш эҳтимоли р га тенг бўлиб ўзгармас бўлсин, унинг рўй бермаслик эҳтимоли p q  1 га тенг бўлсин. А ҳодиса устида n та эркли синов ўтказилганда, унинг роса к марта рўй бериш эҳтимоли ва роса n-k марта рўй бермаслик эҳтимолини топишни ўрганайлик. Талаб қилинган эҳтимолни топишда А ҳодисанинг қандайдир тартибда к марта рўй бериши талаб қилинмайди. Масалан: А ҳодисанинг учта синашда роса икки марта рўй бериш ҳодисасини эҳтимолини топиш талаб қилинсин. Бу ҳолда қуйдаги ҳодисалар рўй бериш мумкин:A АА, АА A , А A А ёки улар биргаликда эмас ва эркли бўлганидан Р( A АА+АА A +А A А)=Р( A АА)+Р(АА A )+Р(А A А)=3Р 2 (А)Р( A ) n-та синада А ҳодисанинг роса к марта рўй бериша ва n-k марта рўй бермаслигидан иборат бўлган битта мураккаб ҳодисанинг эҳтимоли эркли ҳодисалар эҳтимолларини кўпайтириш теоремасига асосан Р К K nq  га тенг. Бундай мураккаб ҳодисалар сони n та элементдан к тадан тузилган группалаш сонига тенг бўлганидан, мураккаб ҳодисанинг эҳтимоли кn К кn q Р С  га тенг бўлади. Р n ( К ) билан ҳодиса устида n та эркли синов ўтказилганда роса к марта А ҳодиса рўй бериш эҳтимолини Р n ( К ) билан белгиласак Р n ( К )= кn К кn q Р С  Ушбу формулага Бернулли формуласи дейилади. 1-мисол Ўқ отувчининг мўлжалга уриш эҳтимоли 0.7 га тенг ва унинг ўқ отиш тартибига боғлиқ эмас. 5 та ўқ отилган бўлса, шундай 3 тасини нишонга тегиш эҳтимолини топинг. Ечиш: Бу масалада синовлар сони n =5: p=0.7 ва к=2 Бернулли формуласига асосан Р 5 (2) q Р С 1323,0 027,0 49,0 10 )3,0( )7,0(3!2 !5 3 2 3 2 25       Англаш қийин эмаски синшалар сони n етарлича катта бўлганда Р n (К) эҳтимолни Бернулли формуласи билан ҳисоблаш ноқулайликлар туғдиради, чунки КnС ни ҳисоблаш жараёни факторларини ҳисоблаш билан боғлиқ бўлиб 30!=2,6525286 32 10 : 40!=8,1591528 47 10 : 69!=1,7112245 98 10 Савол ту ғилади? Р n ( К ) ни Бернулли формуласини қўлламасдан ҳисоблаш мумкинми? Лапласнинг локал теоремаси ёрдамида топиш мукин. Лапласнинг локал теоремаси : Агар ҳар бир синашда А ҳодисанинг рўй бериш эҳтимоли р ўзгармас бўлиб ноль ва бирдан фарқли бўлса, у ҳолда n та синашда А ҳодисанинг роса к марта рўй бериш эҳтимоли Р n (К) тақрибан. Р n (К) npq х) (  бу ерда прq пр к Х е П х х    2 2 2 1 ) ( формула билан топилади. ) ( ) ( x x     жуфт функция бўлиб, Х аргументнинг мусбат қийматлари учун барча эҳтимоллар назариясидан дарслик ва ўқув қўлланмаларда махсус жадваллар мавжуд 2-мисол Мазкур тайёрланган чигитнинг униб чиқиш эҳтимоли 0.85 га тенг. Текшириш учун экилган 500 та чигитдан 430 таси униб чиқиш эҳтимолини топинг. Ечиш: n=500 етарлича катта сон бўлганидан Р 500 (430)ни Бернулли формуласи билан топиш қулай эмас. Шу сабабли бу эҳтимолни Лапласнинг локал теоремаси билан ҳисоблаймиз. Р=0,85: q = 0.15: к =425 Х 63.0 8436. 79 50 6375 10 5 100 15 85 5 425 430 100 15 100 85 500 100 85 500 425                прq пр к Энди  (0,63) ни жадвалдан топамиз ([2] 356бет ) (0,63)=0,3271 Р 500 (430)= 04097.0 8436. 79 271.3 6375 10 3271.0 100 15 100 85 500 3271.0 ) (        npq x  1 ва 2 мисолни ечилишни тахлил қилсак, топилган ҳодисанинг эҳтимоллари биз кутган натижага мос келмаслиги равшан. Бу парадокс шундан иборатки, амалий жиҳатдан А ҳодиса устида n та синов ўтказилганда роса к марта юз беришини талаб қилиш нотўғри бўлади. Шу сабабли амалиётда А ҳодиса устида n та синов ўтказилганда уни К 1 тадан К 2 мартагача рўй бериш эҳтимолини ҳисоблаш муҳимдир. Масалан: униб чиқиш эҳтимоли 0.7 га тенг уруғликдан 1000 тасини экканда роса 710 тасини униб чиқиш эҳтимолини топиш масаласи амалиётда ахамиятга эга эмас, лекин 690 тадан 715 тагача униб чиқиш эҳтимолини топиш амалиётда кенг ишлатилади. Бундай кўринишдаги масаларни Лапласни интеграл теоремаси ёрдамида ечиш мумкин. Тероема: Агар ҳар бир синашда А ҳодисанинг рўй бериш эҳтимоли Р ўзгармас бўлиб, ноль ва бирдан фарқли бўлса, n та синашда А ҳодисанинг К 1 мартадан К 2 матагача рўй бериш эҳтимоли Р п (К 1 2К к  ) тақрибан қуйидагига тенг. Р п (К 1 2К к  ) =Ф(Х 2 )-Ф(Х 1 ) бу ерда Ф(х)= dt П x o 212 2 1   прq пр К Х   1 1 прq np K X   2 2 Ф(х) функция то қ функиция бўлиб, унинг аниқ Х нуқтадаги қийматини ҳисоблаш жадвали барча дарсликларда берилган. Энди юқорида қўйилган масалани ечайлик: n =1000: p =0.7: K 1 =690 K 2 =715 X 1= 67.0 67. 14 10 221 700 690 10 3 10 7 100 10 7 100 690 1           npq np K X 1=02.1 67. 14 15 67. 14 700 715 10 3 10 7 100 10 7 100 715         P 100 (690 715 к )= Ф(Х 2 )- Ф(Х 1 ) =Ф(1,02)-Ф(- 0,67)=Ф(1,02)+Ф(0,67) Ф(1,02) ва Ф(0,67) ни ([2], 367) формуладан топамиз: Ф(1.02)=0,3461, Ф(0,67)=0,2486 демак Р 100 (690 715 к )= Ф(1.02)+ Ф(1.67)=0,3461+0,2486=0,5947 Такидлаймизки А ҳодиса устида такрорий эркли синов ўтказганда Р п (К) эҳтимолини Бернулли ва Лаплас формулалар билан ҳисобланганда А ҳодисанинг эҳтимоли 0.5 га яқин бўлгандагина натижа ишонарли бўлади. Агар А ҳодисанинг эҳтимоли етарлича кичик бўлса, масалан р 10    n бўлганда Пуассоннинг асимптотик формуласи, яъни қуйидаги формула билан топиш мумкин. ! ) ( k k P k n      Ушбу формула исботи ( [2], 62 бет) мукаммал берилган. 3-мисол. Савдо дўконига 1000 шиша минерал сув келтирилди. Сувни транспортда келтириш вақтида, уни синган бўлиш эҳтимоли 0.003 га тенг. Тушурилган сувлардан роса икки шишиасини синган бўлиш эҳтимолини топинг. Ечиш: Шишани синган бўлиш эҳтимоли р=0.003 етарлича кичик. Равшан бу ҳолда Р 100 (2) ни Бернулли формуласи билан ёки Лапласни локал теоремаси билан ҳисоблаш натижаси ишонарли бўлмайди. 10 3 003,0 1000     пр  бўлганда Р 1000 (2)ни Пуассон формуласи билан ҳисоблаш тўғри бўлади. Ҳақиқатан Р 1000 (2) 399 9, 19 2 9 3 29 2 3 1 3 2       е е =0,226 Ҳар бир берилган масалани ечишда юқорида келтирилган мулоҳазаларни такрорлаб, қайси ҳолда қайси формулани қўллай билиш муҳимдир. Қуйдаги масалани тахлил қилайлик. Цеҳда тайёрланган деталнинг ностандарт бўлиш эҳтимоллиги 0.004 га тенг. 1000 тайёрланган деталдан роса бештасини ностандарт бўлиш эҳтимолини топинг. Ечиш:  =np=1000 0 .004=4<10 бўлганидан изланаётган ҳодисанинг эҳтимолини Пуассон формуласи билан ҳисоблаш мумкин:  =4, к=5 бўлганидан ([5],313 бет) Р 1000 (5)= !5 4 5 5  е =0,1563 Агар Р 1000 (5) ни Лапласнинг локал теоремаси биланг ҳисобласак Р 1000 (5) =0,1763 Энди Р 1000 (5) аник хисобласак, яъни Бернулли формуласини қў лласак Р 1000 (5)= 1552,0 996,0 004,0 995 5 51000    С Нисбий хатони Лапласнинг локал теоремаси ва Пуассон формуласи учун ҳсоблаймиз лаплас= 136.0 1552.0 1552.0 1763.0   ёки 13.6% пуассон 007.0 1552.0 1552.0 1563.0    ёки 0.7% Р 1000 (5)ни Пуассон формуласи билан ҳисоблаганда нисбий ҳато Лаплас теоремаси га ҳисоблаганда нисбатан қарийиб 20 марта кичиклигини кўрамиз. 5. Эркли синашларда нисбий частотанинг ўзгармас эҳтимолдан четланиш эҳтимоли. Рўй бериш эҳтимоли Р га (о<p<1) тенг бўлган А ҳодиса устида n та эркли синов ўтказилаётган бўлсин. п т нисбий частотанинг ўзгармас Р эҳтимолдан четланиши абсалют қиймати бўйича аввалдан берилган Е>0 сондан катта бўлмаслик эҳтимолини топиш талаб қилинсин, яъни п т -P <  тенгсизликнинг рўй бериш эҳтимолини топиш талаб қилинсин Бу эҳтимолни Р(п т - р  E) куринишда белгилаймиз Е р п т   тенгсизликдан Е Е п пр т Е Е ё ё р п т        Охирги тенгсизликни 0 рq п кўпайтирсак -Е pq n E npq np m pq n    Лапласнинг интеграл теоремасига асосан Р(-Е pq n E npq np m pq n    ) = Ф(Е pq n )-Ф(-Е pq n )=2Ф(Е pq n ) ёки Р(1 E p n m   )=2Ф(Е pq n ) 4-мисол. Мазкур заводда тайёрланган лампанинг яроқсиз бўлиш эҳтимоли 0.02 га тенг. Назорат учун 1000 лампа ажиратиб олинган. Ностандарт чиқиш ҳодисасининг нисбий частотаси билан унинг эҳтимоли, орасидаги фарқ абсалют миқдори бўйича 0.01 дан кичик бўлиш эҳтимолини топинг. Биз 02.0 1000  m <0.01 тенгсизликни эҳтимолини топишимиз керак. Р( E p n m   )=2Ф(Е pq n ): ёки Р( 01.0 02.0 100   m )=2Ф(0,01 100 28 100 2 1000  ): 0,01 259.2 051.0 10 196 10 10 100 100 1 98 2 100 100 100 10         : Ф(2,259)=0,4881 ( қаранг [2], 358 бет ) Демак Р( 01.0 2.0 100   m ) =2 9762.0 4881.0   6. Эркли синовларда ҳодиса рўй беришининг энг эҳтимолли сони. Агар рўй бериш эҳтимоли Р га тенг бўлган ҳодисанинг К марта рўй бериш эҳтимоли синовнинг бошқа мумкин бўлган натижалари эҳтимолларидан ортиқ бўлса, у ҳолда Ко сон энг эҳтимолли сон дейилади. Энг эҳтимолли Ко сон ушбу қуш тенгсизликдан аниқланади: np-q p np Ro    бунда қуйидаги ҳоллар бўлиши мумкин. 1. Агар np - q каср сон бўлса, у ҳолда битта энг эҳтимолли Ко сон мавжуд бўлади: 2. Агар np - q бутун сон бўлса, у ҳолда иккита энг эҳтимолли сон Ко ва Ко+1 мавжуд бўлади. 3. Агар np бутун сон бўлса, энг эҳтимолли сон Ко =np б ўлади. 5-мисол. Техник назорат бўлими 100 та деталдан иборат партияни текширмоқда. Деталнинг стандарт бўлиш эҳтимоли 0.85 га тенг. Стандарт деталларнинг энг эҳтимолли сонини топинг. Ечиш: np-qp np Ko    100 85.0 85.0 100 15.0 85.0       Ko 85-0.15 85.0 85   Ko 84.85 85. 85  Ko Ко бутун сон ва 84.85 ва 85.85 сонлар орасида битта бутун сон бўлганидан изланаётган энг эҳтимолли сон 85 га тенг. АДАБИЁТЛАР: 1. С.Х.Сирожиддинов, М.М.Маматов Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика. Т.1980 йил. 2. В.Е.Гмурман- Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика. Т.1977 йил. 3. В.Е.Гмурман -Эҳтимоллар назарияси ва математик статистикадан масалалар ечишга доир қўлланма. Т.1980 йил. 4. Б.М.Руд ык, - Общий курс высшей математики для экономистов. М.2004 г. 5. А.И.Карасев, З.М.Аксютина, Т.И.Савльева - Курс высшей математики для экономических вузов. М.1982 г. 6. Б.Гнеденко, А.Я.Хинчин - Элементарное введения в теорию вероятностей М.1976 г. 7. Л.Е.Майстров - Развитие понятия вероятностей. М. 1985 г. 8. М.Мансуров, А.Бердиёров, Р.Ҳамрақулова- Эҳтимоллар назарияси (маъруза матни) Жиззах-2006 йил 9. Б.Бобоназаров- Эҳтимоллар назарияси. Ж.2001 й. 10. Р.Ҳамракулова- Эҳтимоллар назарияси ва математик статистикадан амалий машғулот ўтказиш учун ўқув қўлланма Жиззах-2004 й. 11. Б.Бобоназаров, М.Мансуров- Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика элементларидан масалалр тўплами. Жиззах-2003 й. 12. Ш.Ш.Шоаҳмедов- Амалий математика унсурлари. Т.1997 й. 13. А.В.Нагаев- Элементы теории вероятностей и математической статистики. Т.1987 й.