logo

Инвестиция самарадорлигини молиявий тахлил килишда математик усуллар

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

384 KB
Инвестиция самарадорлигини молиявий таҳлил қилишда математик усуллар Режа: 1. Инвестициянинг ўз-ўзини қоплаш даври 2. Инвестициянинг фойдалилик даражаси (нормаси) 3. Инвестициянинг соф жорий баҳосини аниқлаш 4. Инвестициянинг фойдалилик индексини (самарадорлигини) ҳисоблаш Инвестиция назарияси молия назариясининг ўта мураккаб ва муҳим йўналишларидан биридир. Инвестиция лойиҳаси деганда шундай лойиҳани тушуниш керакки, бунда энг аввал ишлаб чиқаришга, қурилишга, савдога, қимматли қоғозларга ёки бошқа бирор соҳага капитал маблағ сарф қилинади. Сўнгра бу маблағлар инвестиция муддати сўнгида маълум миқдордаги фойда билан инвесторга қайтиб келади. Инвесторнинг вазифаси лойиҳа муддати бошидаги маълумотларга асосланиб ўзида бор бўлган маблағларни оптимал тақсимлашдан иборат. Бунинг учун инвестор қуйидаги масалаларни ҳал қилиши керак: 1. Мавжуд соҳалардан қайси бирига капитал маблағ сарф қилганда, унинг оладиган даромади максимал бўлади? 2. Инвестиция муддатини қандай муддатга белгилаш керак? 3. Қандай фоиз ставкани танлаш керак? Бу саволларга жавоб топиш учун мураккаб ҳамда ноаниқлик ва таваккалчилик билан боғлиқ бўлган масалаларни ечиш керак бўлади. Бундай масалаларни ечиш математик моделлар ва усуллардан фойдаланишни талаб қилади. Ҳатто энг содда математик моделни тузиш ва ундан фойдаланиш инвестиция параметрларини аниқлашга, улар орасидаги боғлиқлик даражасини аниқлашга ёрдам беради. Кези келганда шуни айтиш жоизки, математик моделлар ва усуллар молиявий таҳлил бўйича ечим қабул қилувчи тажрибали, етук мутахассисларнинг ўрнини боса олмайди, лекин уларга тўғри ечим қабул қилишда кўмаклашади. Ўрта ва узоқ муддатга мўлжалланган инвестиция самарадорлигини ҳисоблаш инвестициялар тўплами ичида оптимал вариант топишда инвесторларга ёрдам беради. Адабиётда инвестиция самарадорлигини ҳисоблашнинг турли усуллари мувжуд. Бу усулларнинг деярли барчаси қуйидаги кўрсаткичларни баҳолашга асосланган: 1) жорий соф даромад; 2) ички фойдалилик даражаси (нормаси); 3) ўз-ўзини қоплаш даври; 4) фойдалилик индекси ёки самарадорлик. Ушбу параметрларни аниқлаш учун мавжуд бўлган барча усулларни 2 та гуруҳга ажратиш мумкин: а) статик (анъанавий) усул; б) динамик усул. Статик (анъанавий) усуллар вақт омилини назарга олмайдиган ва лойиҳанинг сифати ҳақида юзаки ахборот берувчи усуллардир. Динамик усулларда, статик усуллардан фарқли ўлароқ,, вақт омили назарга олинади. Инвестиция харажатларини ва ундан олинадиган даромадларни ўзаро солиштириш учун уларни маълум бир вақт онига келтириш (дисконтлаш) керак. Параметрларни дисконтлашга ҳамда пулнинг даврий баҳоси концепциясига асосланган усуллар динамик усуллар деб аталади. Энди инвестиция самарадорлиги кўрсаткичларини топиш усуллари билан танишамиз. 1- § . Инвестициянинг ўз-ўзини қоплаш даври. 1-таъриф . Ўз-ўзини қоплаш даври инвестиция самарадорлигини кўрсатувчи параметр бўлиб, у инвесторларга улар томонидан сарф қилинган капитал маблағларни ҳар йилги кутиладиган соф пул оқимлари асосида қоплаш вақтини кўрсатади. Бу кўрсаткич йиллар билан ўлчанади. 2-таъриф. Йиллик соф пул оқими деб кўрилаётган лойиҳа бўйича солиқлар тўлангандан сўнг ортиб қоладиган йиллик соф фойдага айтилади. Ўз-ўзини қоплаш даври 2 хил бўлади: 1. Ўртача ўз-ўзини қоплаш даври; 2. ҳақиқий ўз-ўзини қоплаш даври. Ўртача ўз-ўзини қоплаш даври қуйидаги формула орқали топилади:T C R ур 0 (3.1) бу ерда С 0 - бошланғич капитал, R - ўртача йиллик соф фойда. Демак ўртача ўз-ўзини қоплаш даври бошланғич капитални ўртача йиллик соф фойдага нисбатига тенг бўлади. 3-таъриф. Ҳақиқий ўз-ўзини қоплаш даври деб режалаштирилган ҳар йилги тушумлар асосида сарф қилинган капитал маблағни қоплашга кетадиган вақтга айтилади. Ўртача ва ҳақиқий ўз-ўзини қоплаш даврлари орасидаги фарқни кўриш учун қуйидаги масалага мурожаат этамиз: 1-мисол. А лойиҳа бўйича асосий воситаларга 800000 сўм пул сарф қилиниши керак бўлсин. Биринчи 5 йилликнинг ҳар бир йилидаги кутиладиган соф фойдалар 200000, 220000, 150000, 140000, 190000 сўмлардан иборат бўлсин. Ўртача ва ҳақиқий ўз-ўзини қоплаш даврлари топилсин. Ечилиши. Масаланинг шартига кўра С 0 =800000 сўм R =(200000+220000+150000+140000+190000)/ 5= 180000 у ҳолда юқоридаги (3.1) формулага асосан Tур .   800000 180000 444 Ҳақиқий ўз-ўзини қоплаш даврини аниқлаш учун қуйидаги жадвалдан фойдаланамиз, йиллар йиллик соф пул оқимлари Харажатлар 0 - 800000 1 200000 600000 2 220000 380000 3 150000 230000 4 140000 90000 5 90000 (190000 нинг 47 % и) 0 А лойиҳанинг ҳақиқий ўз-ўзини қоплаш даври 4.47 (4 йил+5-нчи йилнинг 47%) йилни ташкил қилади. Т ҳ =4+0.47=4.47 Соф пул оқимининг тақсимланишини назарга олганлиги сабабли ҳақиқий ўз-ўзини қоплаш даври ҳақиқатга яқин бўладиган натижани беради. Лекин, умуман айтганда, ўз-ўзини қоплаш даври кўрсаткичи инвесторларга сарф қилган капитал маблағнинг қайтиш даврини кўрсатгани билан лойиҳанинг самарадорлигини баҳоламайди. Бундан ташқари ўз-ўзини қоплаш даври пулнинг ўзгаришига боғлиқ равишда ўзгарувчан эканлигини кўрсатмайди ҳамда ўз-ўзини қоплаш давридан кейин лойиҳага сарф қилинган ҳаражатлар ва улардан олинадиган даромадлар динамикасини аниқламайди. Агар ўртача ўз-ўзини қоплаш даври кўрсаткичи ўрнига келтирилган (дисконтланган) ўз-ўзини қоплаш даври кўрсаткичи киритилса юқоридаги камчиликлардан баъзиларини олдини олиш мумкин. Келтирилган ўз-ўзини қоплаш даври ҳақида тушунчага эга бўлиш ва уни топиш усули билан танишиш учун қуйидаги мисолни кўрамиз. 2-мисол. А лойиҳа учун 60000 сўм бошланғич капитал маблағ керак. Бундан келадиган йиллик соф даромад 20000 сўмни ташкил қилсин. Лойиҳанинг фаолият даври 5 йил бўлиб фоиз ставкаси (солиштириш ставкаси) 10% ни ташкил қилсин. Ўртача ва келтирилган ўз-ўзини қоплаш даврини топинг. Ечилиши: Ўртача ўз-ўзини қоплаш даврини (3.1) формула асосида топамиз. Масаланинг шартига кўра башланғич капитал С 0 = 60000, йиллик ўртача даромад R =20000. Уҳолда Tур  60000 20000 3 йил Ушбу кўрсаткич солиштириш ставкаси P =10 % бўлган ҳол учун 4- молия жадвалининг 3 ва 4 йилларга мос келувчи 2.487 ва 3.170 коэффициентлари орасида бўлади. Шунинг учун келтирилган ўз-ўзини қоплаш даври қуйидагига тенг бўлади: 3 3000 2487 3170 2487 3 075 375       . . . . . . йил Келтирилган ўз-ўзини қоплаш коэффициенти пулнинг даврий баҳоси концепциясини назарга олган ҳолда ўз-ўзини қоплаш давридан сўнги босқичдаги соф пул оқимини дисконтлаш имконини бермайди. Бундан кўринадики,ўз-ўзини қоплаш кўрсаткичини лойиҳаларни дастлабки саралаш учунгина қўллаш мумкин. Инвестиция самарадорлигини ўлчашда катта аҳамиятга эга бўлган кўрсаткичлардан бири капитал маблағнинг фойдалилик коэффициентидир. 4-таъриф. Ўртача ўз-ўзини қоплаш даврига тескари бўлган миқдор капитал маблағнинг фойдалилик коэффициенти дейилади. Капитал маблағнинг фойдалилик коэффициенти қуйидаги формула орқали топилади,   R C0 (3.2) Бу ерда R -инвестициядан тушадиган ўртача йиллик соф даромад, С 0 - дастлабки капитал малағ миқдори,  - капитал маблағнинг фойдалилик коэффициенти. 3-мисол. Юқоридаги 1-мисолдаги берилган маълумотлар бўйича капитал маблағнинг фойдалилик коэффициентини топинг. Ечилиши. Масаланинг шартига кўра K 0 =60000 c ўм, R =20000. У ҳолда (3.2) формулага асосан,3 1 60000 20000 0    K R  Жавоб: 1/3 Инвестициянинг ички фойдалилик даражаси (нормаси) 1 - таъриф: Ички фойдалилик даражаси ( internal rate of return , IRR ) деб шундай фоиз ставкасига айтиладики, унда келтирилган даромадлар миқдори келтирилган харажатлар миқдорига тенг бўлади. Демак, инвестицияга ички фойдалилик даражасига тенг бўлган фоиз ставкаси белгилаш капитал маблағнинг ўз-ўзини қоплашини таъминлайди. Бу ставка қанча катта бўлса, сарф қилинган капитал маблағнинг фойдалилиги шунча юқори бўлади. Ички фойдалилик нормаси қуйидагига тенг бўлади. J R R R C R C in     0 1 1( ) , бу ерда: R - соф пул оқими, C 0 - дастлабки капитал маблағ миқдори, i P  100 - фоиз ставкаси, n - инвестиция муддати. Бу формулани келтириб чиқариш учун IRR таърифидан фойдаланамиз. Бу таърифга кўра C R i R i R i nn 0 1 22 1 1 1        ( ) ..... ( ) (3.3) Агар R 1 = R 2 = . . . = R n = R тенглик ўринли бўлса, у ҳолда С 0 биринчи ҳади b R i 1 1   ва махражи q i   1 1 га тенг бўлган геометрик прогрессиянинг n та ҳади йиғиндисидан иборат бўлади. Шунинг учун C R i i i R i i i R i i n n n n n 0 1 1 1 1 1 1          [( ) ] ( ) ( ) ( ) ( ) бўлади. Бу тенгликдан фоиз ставка i ни топамиз. i R C R C in    0 01( ) Бу фоиз ставкаси (3.3) шартни қаноатлантиргани учун у ички фойдалилик даражаси ( IRR ) дан иборат бўлади, яъни ni C R C R IRR ) 1(0 0    . (3.4) Агар инвестиция муддати n   бўлса, у ҳолда (3.4) тенгликдан 0C R IRR  тенглик келиб чиқади. Бундан кўринадики, агар лойиҳа муддати катта бўлиб, ҳар йилги соф даромадлар бир хил бўлса, у ҳолда фойдалилик нормаси капитал маблағнинг фойдалилик коэффициентига тенг бўлади. Ички фойдалилик нормаси лойиҳадан тушадиган соф пул оқимлари учун жорий баҳони топишга ёрдам беради ва шу туфайли соф фойдани дастлабки капитал маблағ билан солиштириш имконини беради. Ҳамда ўз- ўзини қоплаш давридан сўнги даврдаги лойиҳанинг ишлаш муддатини аниқлашга ёрдам беради. Ҳорижда чоп этилган к ў п адабиётларда капитал маблағларни сонли таҳлил қилиш IRR ни ҳисоблашдан бошланади. Таҳлил учун ички фойдалилик нормаси 15-20%дан кам бўлмаган лойиҳалар ажратилади. IRR ни ҳисоблаш услуби инвестицияни ва ундан тушадиган соф даромадни тақсимлаш услубларига қараб турлича бўлади. Юқорида биз IRR ни топишнинг энг содда, статик анъанавий усули билан танишдик. Энди уни динамик усулда топиш услубси билан танишамиз. 2-Таъриф. Инвестиция харажатларини ва ундан олинадиган даромадларни бир вақт онига келтиришга асосланган усуллар динамик усуллар деб аталади. Инвестиция билан боғлиқ бўлган харажатлар ва даромадларни бир- бирлари билан солиштириш учун уларни маълум бир вақт онига келтириш (дисконтлаш) керак. Бундай вақт они сифатида кўпинча бошланғич давр, яъни инвестицияга капитал маблағ сарф қилинадиган давр танланади. Динамик у c уллар пулнинг даврий баҳоси концепциясига асосланади. Бу концепцияга асосан келгусидаги пулнинг даврий баҳоси унинг жорий йилдаги баҳосидан кам бўлади. Шу сабабли инвестицияга сарф қилинган капитал маблағнинг қиймати маълум бир даврдан сўнг ошади. Агар маълум фоиз ставкаси бўйича келгусида ошган маблағ маълум бўлса, унинг жорий йилдаги баҳосини келтириш (дисконтлаш) коэффициенти ёрдамида (3-молия жадвалдан фойдаланиб) топилади. Динамик усул ёрдамида ички фойдалилик даражаси қуйидагича топилади. Юқорида келтирилган 2 - таърифга асосан ички фойдалилик даражаси бу лойиҳа бўйича аниқланган шундай фоиз ставкасики, унда бирор t онга келтирилган даромадлар ва харажатлар айирмаси нолга тенг бўлади. Фараз қилайлик t 1 , t 2 , . . . t k онларда лойиҳа бўйича олинадиган даромадлар P 1 , P 2 , . . . P k ҳамда лойиҳага сарф қилинадиган харажатлар С 1 , С 2 , . . . С k бўлсин. У ҳолда ички фойдалилик нормасининг таърифига асосан P i P i P i C i C i C i t t k t t t k t k k 1 2 1 2 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 ( ) ( ) ... ( ) ( ) ( ) ... ( )                  (3.5) Агар даромадлар оқимининг ўртача муддатини tp билан, харажатлар оқимининг ўртача муддатини tc билан белгиласак (3.5) тенгликни қуйидаги кўринишда ёзиш мумкин. (P 1 +P 2 + . . . +P k )(1+i) -tp = (C 1 +C 2 + . . . +C k )(1+i) -tс , (3.6) ёки P +P + . . . +P C +C + . . . +C 1 2 k 1 2 k      ( ) ( ) 1 1 i i tc tp , Бундан P P P C C C i k k tp tc 1 2 1 2 1        ... ... ( ) , ёки 1 1 2 1 2          i P P P C C C k k tp tc ... ... , бундан ўз навбатида i P P P C C C k k tp tc          1 2 1 2 1 ... ... (3.7) ўринли бўлади. Агар i P  100 эканлигини инобатга олсак, P P P P C C C k k tp tc          100 1 1 2 1 2 ( ... ... ) , (3.8) бу ердаги t p - даромадлар оқимиинг ўртача муддати ҳамда t c - харажатлар оқимининг ўртача муддати бўлиб, улар қуйидаги формулалар орқали топилади. k kk p P P P tP tP tP t        ... ... 2 1 22 11 , (3.9) k kk c „ „ „ t„ t„ t„ t        ... ... 2 1 22 11 . (3.10) 1-мисол. Инвестицияга сарф қилинадиган харажатлаор биринчи йили 200000 сўм бўлиб, иккинчи, учинчи ва тўртинчи йилларда 150000 сўм бўлсин. Даромадлар оқими эса 220000, 250000, 300000 ва 200000 сўмдан иборат бўлсин. Ички фойдалилик нормаси ( IRR ) топилсин. Ечилиши: масаланинг шартига кўра P 1 = 200000, P 2 = P 3 = P 4 = 150000 C 1 = 220000, C 2 = 250000, C 3 = 300000, C 4 = 200000 t p - даромадлар оқимининг ўртача муддатини (3.9) формула ёрдамида, t c - харажатлар оқимининг ўртача муддатининг (3.10) формула ёрдамида топамиз. tc             200000 1 150000 2 150000 3 150000 4 200000 150000 150000 150000 238, tp             220000 1 250000 2 300000 3 200000 4 220000 250000 300000 200000 255, Энди, (3.8) формуладан фойдаланиб IRR ни топамиз. P    100 950000 650000 1 30 85 017 ( ) , , P = 30,85% i P   100 03085, 2 - мисол . 2 та инвестиция лойиҳаси берилган бўлиб, улардаги харажатлар ва даромадлар оқими қуйидаги жадвалда берилган. Инвестиция лойиҳалари Харажат- лар оқими Даромадлар оқими Iйил IIйил IIIйил IVйил Vйил VIйил VIIйил А В 100 200 150 50 50 50 150 100 200 100 200 200 - 200 Ички фойдалилик нормаси бўйича А ва В лойиҳаларнинг самарадорлиги текширилсин. Ечиш. А вариант бўйича. P 3 = 50, P 4 = 150, P 5 = 200, P 6 = 200 C 1 = 100, C 2 = 15050 1 150 1 200 1 200 1 100 1 150 1 3 4 5 6 1 2                        ( ) ( ) ( ) ( ) ( ) ( ) i i i i i i Харажатлар ва даромадлар оқимининг ўртача муддатларини топамиз. tp tc                   3 50 4 150 5 200 6 200 50 150 200 200 49 1100 2 150 100 150 16 , , IRR ни А вариант учун топамиз. )1 ( 100 2 1 6 5 4 3        tc tp C C P P P P P IRR % 40 )1 4,2 ( 100 ) ( 3,3    A IRR Энди IRR ни В вариант учун топамиз P 3 = 50, P 4 = 100, P 5 = 100, P 6 = 200, P 7 = 200 C 1 = 200, C 2 = 50 IRR ни қуйидаги формула билан топамиз.50 1 100 1 100 1 200 1 200 1 200 1 50 1 3 4 5 6 7 1 2                            ( ) ( ) ( ) ( ) ( ) ( ) ( ) i i i i i i i B лойиҳа учун харажатлар ва даромадлар оқимининг ўртача муддатларини топамиз. tp tc                     3 50 4 100 5 100 6 200 7 200 50 100 100 200 200 56 1 200 2 50 250 12 , , У ҳолда, IRR ни В қуйидагига тенг бўлади. )1 ( 100 2 1 6 5 4 3        tc tp C C P P P P P IRR % 30 )1 250 650 ( 100 ) ( 4,4    е IRR Демак, IRR(A) > IRR(B) тенгсизлик ўринли бўлганлиги учун А лойиҳа ички фойдалилик даражаси бўйича самаралироқ бўлади. Шунинг учун инвестор А вариантни танлаш керак. Инвестициянинг соф жорий баҳосини аниқлаш. Инвестицияни таҳлил қилишда унинг самарадорлигини баҳолаш учун ишлатиладиган мезонлардан яна бири соф жорий баҳо ёки келтирилган соф фойда ( net present value , NPV ) мезонидир. Уни W билан белгилаймиз. Бу қиймат инвестиция жараёнининг мутлақ натижасиини, яъни унинг сўнги самарасини кўрсатади. Соф жорий баҳо - бир вақт онига келтирилган фойда кўрсаткичлари билан келтирилган харажатлар орасидаги айирмага тенг бўлади. Агар даромадлар ва капитал харажатлар тушумлар оқими сифатида қаралса, у ҳолда соф жорий баҳо ушбу оқимнинг жорий қийматига тенг бўлади. У ҳолда келтирилган соф даромадни қуйидаги тенглик орқали ифодалаш мумкин.       1 2 1 1 1 n t t n i ni CtV PiV W (3.11) бу ерда Ct - t = 1, 2, ..., n 1 босқичлардаги инвестиция харажатлари; P i ( i = 1, 2, ..., n 2 ) - i - босқичдаги инвестициядан олинадиган даромад; n 1 - инвестицияга капитал маблағ сарф қилинадиган давр; n 2 - инвестицияга даромад олинадиган давр; V t - келтириш (дисконтлаш) коэффициенти бўлиб, у қуйидагига тенг бўлади. V P i i t t t t         ( ) ( ) ( ) 1 100 1 1 1 Юқоридаги (3.11) формулада инвестиция муддати тугаши билан дарров даромад тушиш даври бошланади деб фараз қилинган. Лекин ҳар доим ҳам бундай бўлавермайди. Баъзан инвестиция муддати тугагандан сўнг маълум бир вақт оралиғидан кейингина даромад туша бошлаши мумкин. Баъзи ҳолларда эса инвестиция муддати билан даромад тушиш муддати алоҳида ажратилмайди, балки лойиҳанинг ишлаш муддатининг ҳар бир босқичида маълум бир миқдорда харажатлар сарф қилинади ва маълум бир миқдорда даромад олинади деб фараз қилинади. Охирги ҳолда соф жорий даромад қуйидаги формула ёрдамида топилади. W P C V C t t t t n     ( ) 0 1 (3.12) бу ерда С 0 - бошланғич капитал маблағ миқдори; n - лойиҳанинг умумий ишлаш муддати; t - лойиҳанинг «ёши» (лойиҳа бўйича иш бошлангандан бери ўтган йиллар сони); V - келтириш (дисконтлаш) коэффициенти. (3.12) формулада P t - C t = q t белгилаш киритиб, уни қуйидаги кўринишда ёзиш мумкин. W qV C t t t n    0 1 (3.13) Агар йиллик даромадлар билан харажатлар фарқи ўзгармас сондан иборат бўлса, яъни P t -C t =q б ў лса , у ҳ олда (3.13) тенглик W q V C t t n    0 1 (3.14) кўринишга ёки W q i C t t n     ( ) 1 1 0 1 (3.15) кўринишга келади. Бундан W i i i q C n n o       ( ) ( ) 1 1 1 (3.16) Лекин i +1 = r эканлигини назарга олсакW r ir q C n n o     1 (3.17) формулага эга бўламиз. Бу формуладаги W r ir q n n 0 1    ифода жорий баҳо деб аталади. У жорий баҳо соф жорий баҳонинг хусусий ҳоли бўлиб, у қуйидагига тенг бўлади. W 0 = W + C 0 (3.18) Агар даромадлар ва харажатлар оқими узлуксиз равишда амалга ошади деб фараз қилсак, у ҳолда ( t 1 , t +  t ) интервалдаги даромад ва харажатлар айирмаси ( ) P C t t t   бўлади. У ҳолда жорий баҳо W 0 = ( P t - C t )  t te  тенглик орқали аниқланади. Бу ерда  (t) =  = ln(1+i), t  (t, t+  t) e e V i e t i t t t         ln( ) ( ) 1 1 1 Агар капиталлаштириш чексиз равишда амалга оширилса, у ҳолда бошланғич баҳо қуйидагига тенг бўлади.t t n t t t t t t n P C t e P C e dt          0 1 0 lim ( ) ( )    (3.19) Агар i P  100 ўзгармас сон бўлса, у ҳолда жорий баҳо қуйидаги W P C e dt t t t n 0 0    ( )  (3.20) жорий баҳога тенг бўлади. Агар P t - C t = q = const бўлса, у ҳолда W q e dt q P e t t n 0 0 1          ( ) бўлади. Демак, W q e t 0 1    ( ) (3.21) Умумий ҳолда, агар W o > C o тенгсизлик ўринли бўлса, тегишли инвестиция фойдали бўлади. (3.21) формуладаги q = P t - C t миқдор t - босқичдаги фойда ва харажатлар орасидаги фарқни кўрсатади ва квазирента деб аталади. Юқоридаги таҳлил шуни кўрсатадики жорий баҳо учта факторлар яъни йиллик даромад ва харажатлар орасидаги фарқ; лойиҳанинг ишлаш муддати; фоиз ставкаси миқдорига боғлиқ бўлиб, уларнинг функцияси сифатида ифодаланади, яъни W 0 = f ( q ; n ; c ) . Квазирента ( q ) одатда 10 йил муддатга ҳисобланади. чунки ундан узоқроқ муддатларда квази-рентанинг қиймати камайиш хусусиятига эга. Масалан 1 сўмлик квази-рентани 9% фоиз ставкасида ҳисобланган жорий баҳоси турли узоқликдаги даврлар учун қуйидаги жадвалда келтирилган. Йиллар q нинг жорий баҳоси 3 5 8 10 15 23 0.7721 0.6499 0.5018 0.4224 0.2745 0.1374 Фоиз ставкаси ҳам жорий баҳога таъсир қилувчи параметр ҳисобланади. Фоиз ставкасининг ошиши жорий баҳонинг камайишига олиб келади. буни қуйидаги мисолда кўришимиз мумкин. 3 - мисол . Инвестицияга сарф қилинган 100 000 сўм пул бир йилнинг охирида 200 000 сўм даромад келтиради. Агар фоиз ставкаси: а) 0%; б) 300%; в)100% бўлса соф жорий баҳони аниқланг. Ечилиши: аW P i C c бW P i C c вW P i C c ) ) )                      1 200000 1 0 100000 100000 1 200000 1 3 100000 50000 1 200000 1 1 100000 0 0 0 0 Масаланинг ечимидан кўринадики, фоиз ставкаси қанча юқори бўлса, соф жорий баҳо шунча кам бўлар экан. Агар келтирилган фоиз ставкалар 100 дан кам бўлса W > 0, ва аксинча агар фоиз ставкаси 100 дан кўп бўлса, у ҳолда W < 0 бўлар экан. Ички фойдалилик даражасига мос келувчи фоиз ставкаси учун W = 0 бўлади. I = 20 < 100 фоиз ставкаси шуни кўрсатадики, агар инвестор 100 бирлик харажат сарф қилса, йилнинг охирида у 100 + 20 = 120 бирликдан кам бўлмаган даромад олади. Агар бундай фоиз ставкалар бир нечта бўлса, у ҳолда max = W * W >0 шартни қаноатлантирувчи фоиз ставкаси танланади. 4 - мисол . Лойиҳа учун сарф қилинган дастлабки капитал маблағ 300 000 сўм бўлиб, унга 5 йил давомида ҳар йили 100 000 сўмдан қўшимча маблағ сарф қилинсин. Агар ҳар йили ўртача даромад 170 000 сўмдан иборат бўлса, ички фойдалилик нормаси ( JRR ) ни топинг. Ечилиши: Масаланинг шартига кўра С 0 = 300000, С 1 = С 2 = С 3 = С 4 = С 5 = С = 100000 P 1 = P 2 = P 3 = P 4 = P 5 = P = 170000 q = P t - С t = P - C = 70000 JRR нинг таърифига асосан W = 0, демак (3.14) формулага асосан қуйидагига эга бўламиз.q V C t t n   0 1 70000 300000 1 Vt t n   V t нинг бешин чи молия вий жадвалдаги қийматини V p t билан белгилаймиз ва t =5 учун қуйидагига эга бўламиз. 300000 = 70000 V p 5 Бундан 2857143,4 70000 300000 5  pV бешинчи молиявий жадвалидан фойдаланиб қуйидаги жадвални топамиз. № Жадвалдаги миқдор Фоиз ставка си (P) Жадвалдаги миқдор Фоиз ставка си 1 2 4,32947 4,27028 5,0 5,5 4,32947 4,2857143 0,5 P 1-2 0,05919 -0,5 0,04376 5-P Жадвалнинг сўнги қаторидан қуйидаги пропорцияни тузамиз ва ундан P ни топамиз. 0,05919 : 0,04376 = -0,5 : (5 - P) 5 - P = -0,37 P = 5,37% i = 0,0537 Жавоб: JRR = 5,37% Энди жорий баҳони топиш формуласига мурожат қиламиз:W qr ir n n 0 1   Агар n  да бу ифода лимитини ҳисобласак, қуйидагига эга бўламиз. lim lim lim ( ) W W qr ir q i r q i n n n 0 0 1 1 1       Бундан кўринадики, агар инвестиция муддати чексиз бўлса, у ҳолда жорий баҳо квази-рентанинг фоиз ставкасига нисбатан тенг бўлади. Соф жорий баҳо кўрсаткичи шу билан аҳамиятлики, у лойиҳанинг умумий ишлаш муддатини назарга олган ҳолда барча харажатлар ва барча даромадларни ҳисоблайди. Лекин соф жорий баҳо инвестицияга қанча маблағ сарф қилиш кераклигини ҳ ам фоиз ставкаларни нг оптимал қиймати ни ҳа м ҳисобламайди. 5 - мисол . Юқоридаги 2 - мисол шартлари бажарилганда фоиз ставкаси P = 10% деб қабул қилиб жорий соф баҳони ҳисобланг. Ечиш. (3.11) формулага асосан топамиз. W i i i i i i I I I I I I II I I I I W i i i i i i A B                                               50 1 150 1 200 1 200 1 100 1 150 1 50 150 200 200 100 150 377 214 163 50 1 100 1 100 1 200 1 200 1 200 1 3 4 5 6 1 2 103 104 105 106 101 102 3 4 5 6 7 1 ( ) ( ) ( ) ( ) ( ) ( ) ( ) ( ) ( ) ( ) ( ) ( )               50 1 50 100 100 200 200 200 50 386 223 163 2 103 104 105 106 107 101 102 ( )i W I I I I II II I I II II B Жорий соф фойда мезони билан текширилганда қабул қилинган фоиз ставкаси бу иккала лойиҳаларнинг тенг кучли эканлигини кўрсатади. Энди фараз қилайлик инвестор олдида ўз капитал маблағини инвестиция қилиш учун чексиз кўп вариантлар мавжуд бўлсин. Ҳамда t = 0 бошланғич босқичдаги капитал маблағнинг миқдори K га тенг бўлиб, ҳар йилги кутиладиган даромад P га тенг бўлсин. Маълумки P = f(K) Бу ҳолда келтирилган жорий баҳо (даромад) қуйидагига тенг бўлади.C P i K   C миқдор экстремум қийматга эга бўлиши учун dC dK i dP dK     1 1 0 тенглик ўринли бўлиши керак, яъни dP dK i бўлиши керак. бу тенглик орқали аниқланган i ички фойдалилик нормасини маржинал фойдалилик нормаси деб атаймиз ва уни r(K) билан белгилаймиз. Демак бу ҳолда r(K) = i ва dP dK r K  ( ) Келтирилган жорий баҳо (С) максимум қийматга эpишиши учун d P dK dr dK 2 2 0   тенгсизлик ўринли бўлиши керак. демак, юқоридаги мулоҳазалардан қуйидаги хулосага келиш мумкин. Хулоса: Ички фойдалилик нормаси ҳисоб фоиз ставкасига тенг бўлган инвестиция максимал жорий баҳони (даромадни) таъминлайди. Инвестициянинг фойдалилик индексини (самарадорлигини) ҳисоблаш 7 - таъриф . Фойдалилик индекси ёки самарадорлик деб бир вақт онида келтирилган фойдаларнинг шу вақт онида келтирилган инвестиция харажатларига бўлган нисбатига айтилади. Фойдалилик индексини U билан белгиласак, у қуйидагига тенг бўлади.U PV K i i i n  1 2 ёки U PV CV i in i n t i i n       1 2 2 1 1 Бу формулалардан биринчиси K миқдорда ги капитал маблағ бирданига инвестицияга сарф қилинган ҳолни ифодалайди. Иккинчиси эса капитал маблағ t = 1, 2, . . . n 1 босқичларда сарф қилинадиган t = 1, 2, . . . n 2 босқичларда инвестициядан фойда тушадиган ҳолларни ифодалайди.Агар U = 1 бўлса, фойдалилик индекси самарадорлик нормасига мос келади. агар U < 1 бўлса, инвестиция самарадор бўлмайди. Мисол. Юқоридаги 4 - мисолдаги А ва В лойиҳалар учун фойдалилик индекси топилсин. Ечиш. А вариант учун. PV CV i i n i i i n i       1 1 377 214 Демак U A  377 214 175, B вариант учун. PV CV i i n i i i n i       1 1 386 223 Бу ҳолда U B   386 223 172, Жавоб: U A = 75%; U A = 72% Бу кўрсаткич бўйича А лойиҳа самарадор экан. Агар инвестициядан тушадиган ҳар йилги даромад бир хил бўлиб, йилнинг охирида амалга оширилса, у ҳолда фойдалилик индекси қуйидаги формула орқали топилади. U PA K np  бу ерда P - ўзгармас йиллик рента, A r r r np n n    1 1 ( ) , ( r = i + 1) - P % фоиз ставкаси билан ҳисобланган дисконтлаш коэффициенти, n - инвестиция муддати. Мисол. Даромад туша бошлаган давргача 4 млн сўм пул инвестицияга сарф қилинган. Кутилаётган ўртача йиллик даромад 0,7 млн сўм. Тушум ҳар ойда амалга оширилади. Инвестиция муддати 10 йил, P = 10% бўлса, фойдалилик индекси топилсин. Ечилиши . Масаланинг шартига кўра: P = 0,7 млн K = 4 млн P = 10 r P      1 100 1 10 100 11, 125,1 4 5,4 4: )1 1,1( 12 ) 1,1 1( 7,0 12 1 10        U Жавоб: Лойиҳанинг самарадорли 1,125>1 демак лойиҳани қабул қилиш мумкин. Юқорида биз кўрган инвестиция самарадорлигини кўрсатувчи баҳоларни аниқлашда келгусидаги даромадларнинг миқдори ва уларга мос келувчи ва қ т онларини аниқ деб қарадик. Лекин ҳар вақт ҳам уни аниқлаш мумкин бўлавермайди. Соф фойданинг миқдори турли факторлар таъсирида ўзгарувчан тасодифий миқдор бўлади. Иккинчидан фоиз ставкаси (солиштириш ставкаси) ҳам ҳар вақт маълум бўлавермайди. Маълум бир босқичда аниқланган фоиз ставкасининг қиймати бошқа босқичларга тўғри келмаслиги мумкин. Бундан ташқари фоиз ставкасини аниқлашда таваккалчиликдан кўриладиган зарарни назарга олиш зарурияти туғилади. Таваккалчилик ва ундан кўриладиган зарар муаммоси инвестицияларни танлашда асосий муаммолардан бири ҳисобланади. Фоиз ставкаси қийматига таваккалчилик зарарини олдини олувчи қўшимча қўшиш анъанавий усул ҳисобланади, лекин хорижий мамлакатлардаги катта фирмаларда математик статистика, иқтисодий математик моделлаштириш, системали таҳлил усулларини қўллаб, айрим параметрларнинг ўзгариши инвестиция самарадорлигига қандай таъсир қилишини аниқлаш ва бунинг натижасида таваккалчиликдан кўриладиган зарарни камайтириш йўлларини қўлламоқдалар. Умуман бу соҳада ҳам математиклар олдида хал қилиш керак бўлган улкан вазифалар турибди.