logo

Эхтимоллликнинг статистик ва геометрик таърифлари. Шартли эхтимоллик. Ходисалар богликсизлиги

Yuklangan vaqt:

11.09.2022

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

137 KB
Эхтимоллликнинг статистик ва геометрик таърифлари . Шартли эхтимоллик. Ходисалар богликсизлиги Режа : 1. Статистик таъриф . Унинг классик таърифдан фарклари 2. Нисбий такрорланиш ва унинг хоссалари . Бюффон ва К.Пирсон тажрибалари. 3. Геометрик эхтимол . Унинг классик таърифдан фарклари ва афзаллик томонлари. 4. Геометрик эхтимол хоссалари. 5. Шартли эхтимоллик тушунчаси. Классик , статистик ва геометрик таърифлар билан тушунтириш. 6. 2 та ходиса богликсизлиги . Купайтириш теоремаси 7. Бир неча ходисалар учун богликсизлик таърифи. 8. Боглик булмаган ходисалар учун кушиш формуласи. 9. Шартли эхтимоллик фазоси тушунчаси. 10. Ходисалар тула группасини эслатиб утиш 11. Тула эхтимол формуласи 12. Байсс формуласи АДАБИЁТ . 1. Б.В. Гнеденко. Курс теории вероятностей. Наука 1986 2. Б. А.Севастьянов . Курс теории вероятностей и математический статистики. Наука 1982 3. С .Х. Сирожиддинов, М.М.Маматов. Эхтимоллар назарияси ва математик статистика. Укитувчи . 1980 4. Б.В. Гнеденко Курс теории вероятностей. Наука 1986 5. С.Х.Сирожиддинов , М.М.Маматов. Эхтимоллар назарияси ва математик статистика. Укитувчи. 1980. А  А  Боровков  Теория вероятностей. Наука  1986 6. Б. А.Севастьянов Курс теории вероятностей и математический статистики. Наука 1982 7. С.Х.Сирожиддинов , М.М.Маматов. Эхтимоллар назарияси ва математик статистика. Укитувчи. 1980  Эхтимолликнинг классик таърифи формуласидан тажрибалар натижалари факат тенг имкониятли булгандагина фойдаланиш мумкин. Аммо амалиётда эса мумкин булган холлар тенг имкониятли булавермаслигини ёки бизни кизиктираётган ходиса учун кулайлик яратувч холларни аниклаб булмаслигини куришимиз мумкин. Бундай холларда тажрибани муайян шароитда богликсиз равишда куп марта такрорлаб , ходиса нисбий такрорланишини кузатиб, унинг эхтимоллигини такрибан аниклаш мумкин булади. Тасодифий ходиса А нинг нисбий такрорланиши деб шу ходисанинг руй берган тажрибалар сони n (А) нинг утказилган тажрибалар умумий сони n га нисбатига айтилади. Тажрибалар сони етарлича катта булганида куп ходисаларнинг нисбий такрорланиши маълум конуниятга эга булади ва бирор сон атрофида тебраниб туради. Бу конуният XVIII аср бошларида Яков Бернулли томонидан аникланган. Унга асосан боглик булмаган тажрибалар сони чексиз ортиб борганида ( n  ) мукаррарликка якин ишонч билан ходисанинг нисбий такрорланиши унинг руй бериш эхтимоллигига етарлича якин булиши тасдикланади. Бу конуният уз навбатида эхтимолликнинг статистик таърифи деб хам аталади. Демак,    A P n A n n  lim ёки етарлича катта n лар учун    A P n A n  Бошкача килиб айтганда , Р(А) сифатида такрибан ***** ни олиш мумкин экан. Мисол сифатида танга ташлаш тажрибасини олайлик. Бизни {Герб} =Г ходисаси кизиктираётган булсин. Классик таърифга асосан Р(Г)=1/2. Шу натижага статистик таъриф билан хам келишимиз мумкин. Шу боисдан биз Бюффон ва К.Пирсонлар томонидан утказилган тажрибалар натижасини куйидаги жадвалда келтирамиз: Тажриба утказувчи Тажрибалар сони, n Тушган герблар сони, n (Г) Нисбий такрорланиш, n (Г)/ n Бюффон 4040 2048 0,5080 К.Пирсон 12000 6019 0,5016 К.Пирсон 24000 12012 0,5005 Жадвалдан куринадики, n ортгани сари n (Г) / n сони ½ якинлашар экан. Аммо статистик таърифнинг хам амалиётида нокулайлик томонлари бор. У тажрибаларнинг сони орттирилишини талаб килади. Бу эса амалиётда куп вакт ва харажатларни талаб килиши мумкин . Классик схемага тушмайдиган , яъни мумкин булган холлар сони чекли була оладиган яна бир моделни келтирамиз. Дастлаб бир масалани куриб утайлик . Масала . Узунлиги бир метрга тенг кесма таваккалига уч булакка ажратилди . Хосил булган уч кесмадан учбурчак тузиш мумкинлигини эхтимоллигини топинг. Демак , масала шартига кура , уччала кесма узунликлари йигиндси 1 тенг булган ихтиёрий мусбат сонлар була олади. Бу эса , уз навбатида, континиум сондаги натижаларга эга тажриба билан иш куришга тугри келишни курсатади. Бу масала ечими учун классик таърифдан фойдалана олмаймиз. Бундай типдаги масалалар геометрик эхтимолликларни хисоблашга олиб келади. Фараз килайлик , масалан, текисликда бирор G соха ажратилган булиб , унинг кисм остиси g булсин. Агар G сохага таваккалига нукта ташлаётган булса, шу нуктанинг g га тушиш эхтимоллиги канча булади?- деган савол уринли булади. Шуни таъкидлаб утиш лозимки, “ G сохага таваккалига нукта ташланаяпти “-дейилганда биз куйидагини тушунамиз: ташланаётган нукта G соханинг ихтиёрий нуктасига тушиши мумкин ва G нинг бирор кисми остига нукта тушиши эхтимоллиги шу кисм улчови (узунлик,юза ва х.к) га пропорционал булиб , унинг жойлашиши ва шаклига боглик эмас. Демак , юкорида таъкидланганларни умумлаштириб, геометрик эхтимолликнинг куйидаги таърифини келтиришимиз мумкин: G сохага таваккалига ташланаётган нуктанинг унинг кисм остиси g га тушиб колиши эхтимоллиги   G mes g mes P  формула билан хисобланади. Бу ерда mes ( messung -улчов) оркали узунлик , юза , хажм белгиланган . Энди юкорида куйилган масала ечимини келтирамиз. Биз А ={3 булакдан учбурчак тузиш мумкин} – ходисасини киритамиз.”[0,1]Кесмага таваккалига 2 нукта ташланаяпти”-деб, Улар координаталарини x ва y оркали белгилаймиз.У холда G - бирлик квадрат ва эса g эса учбурчак тенгсизлигидан аникланади:         5,0 ;5,0 ;5,0 , ; 5,0; 5,0 ;5,0 , : , 1 , : ,          x y y x булсаx y агар y x y x булса y x агар G y x g y x y x G        G ва g c охаларини текисликда ажратамиз ва энди        G y x ва g y x A      , , эканини эътиборга олсак , Бу масаладан куринадики , g ва G тупламлар , ва демак , А ва  тупламлар континиум типда булиши мумкин экан . Шуни таъкидлаб утиш лозимки , геометрик эхтимолликни хам кулланиш доираси чегаралангандир . Бунинг сабаби шундаки , биз улчовга эга булмаган сохалар билан тукнашиб колишимиз мумкин . Шу сабабли , юкоридаги таърифлардан хам умумийси – аксиоматик таърифга мурожат килишимизга тугри келади . ТЕКШИРИШ САВОЛЛАРИ 1. Статик эҳтимоллик нима? Униҳисоблашинг афзаллик ва ноқулай томонларини к´рсатинг. 2. Нисбий такрорланиш ва унинг хоссалари.Бюффен ва К.Пирсон тажрибаларининг моҳияти нимадан иборат? 3. Геометрик эҳтимоллик нима? 6-7 Маърузалар: Элементар ходисаларнинг ихтиёрий фазоси. Эхтимоллар назарияси аксиомалари (4 соат) Дарс режаси: 1. Ихтиёрий фазо учун ходисалар ва сигма алгебраси тушунчаси 2. Эхтимолни аксиоматик таърифи 3. Аксиоматик таърифдан келиб чикадиган хоссалар ва хулосалар  Адабиёт: 1. А.А.Боровков. Теории вероятностей. Наука 1986 2. Б.В. Гнеденко Курс теории вероятностей. Наука 1986 3. С.Х.Сирожиддинов , М.М.Маматов. Эхтимоллар назарияси ва математик статистика. Укитувчи. 1980 Биз 3-4 маърузаларда бирор тасодифий ходисанинг эхтимоллиги уни ташкил этувчи элементар ходисалар эхтимолликлари йигиндиси оркали аникланиши мумкинлигини курсатган эдик. Бунда биз  элементлар фазоси  куп билан санокли булиши кераклигини таъкидлаб утган эдик. Аммо шундай тажрибалар борки улар мос  фазо континиум типда булиши мумкин экан. Масалан, бирор [а, b ] кесмага таваккалига нукта ташлаш тажрибаси (айтайлик-температурани улчаш) континиум натижаларга эга , чунки натижа сифатида шу кесманинг ихтиёрий нуктаси олиниши мумкин. Бундай холларда кесманинг ихтиёрий туплам остини ходиса булади деб хисоблаш нотугридир. Шу сабабли ходисалар сифатида туплам остиларнинг махсус синфлари алгебра ва  -алгебра (сигма алгебра) ларни киритамиз. 1-Таъриф . А туплам алгебра деб аталади, агар ( A )=ΩЄ A булса; (А2) ФЄА ва ВЄА эканидан B A ёки A B A   экани келиб чикади; ( A 3) Агар АЄА булса , у холда АЄА; 2-таъриф .Тупламлар синфи F  -алгебра деб аталади, агар ( A 2) хоса тупламларнинг ихтиерий { A n } кетма-кетлиги учун уринли булса : (А2)’{А n }Є F эканидан         1 1 n n n n F A ёки F A келиб чикса.  Одатда F тупламни ходисаларни Борел майдони деб хам аталади. Демак, алгебра-чекли сондаги тулдириш , бирлашма(ёки кесишма) амалларига нисбатан тупламларнинг санокли сондаги бажарилишига нисбатан тупламларнинг ёпик синфи экан. Бир неча мисоллар келтирамиз: 1-Мисол:Ω={ω 1 ,ω 2 }булса А={Ø,Ω,ω 1 ,ω 2 }; Алгебра 4 та элементдан иборат. 2-Мисол: Ω={ω 1 ,ω 2 ,..,ω 6 }-шошкол тош ташлаш тажрибасига мос келса А синф 2 6 =64 элементдан иборат булади: А={Ø,Ω,ω 1 ,ω 2 ,..,ω 6 , {ω 1 ,ω 2 },{ω 2 ,ω 3 },...,{ω 5 ,ω 6 },{ω 1 ,ω 2 ,ω 3 },...} 3-мисол: олдинги мисолни умулашмаси сифатида Ω={ω 1 ,ω n }-чекли фазо булса , А алгебра n n 0l n 2 С   элементдан иборат булиб унинг ихтиёрий элементи n i ... i 1, ,..., A k i i i 1 k 1          булади. Демак,  чекли туплам булса , А –алгебра  нинг барча туплам остиларидан иборат булади. Агар  континиум типда булса , А нинг элементларин санаб булмайди, яъни А хам континиум типда булади . 4-мисол: [0.1] кесмадан олинган чекли сондаги кесма ва интерваллардан тузилган барча тупламлар алгебрани ташкил этади, аммо  -алгебрани ташкил этмайди. Биз энди ходиса эхтимоли тушунчасини киритамиз.  -фазо ва унинг туплам остиларидан тузилган А алгебрани оламиз. 3-Таъриф.(  ,А) жуфтликлардаги эхтимоллик А да аникланган сонли функция булиб , куйидаги хоссаларга эгадир (А .Н.Колмогоров аксиомалари): (В1) Р(А)  0,  А  А; (В2) Р(  )=1;  (В3) Агар {А n } ходисалар кетма-кетлиги учун А i А j = Ø, i ,   1n n A A булса , у холда            1 1 n n n n A P A P  (1) Шуни таъкидлаб утиш лозимки (В3) аксиомага чекли сондаги А j ходисалар учун (1) аддитивлик ва куйидаги узлуксизлик аксиомалари эквивалентдир: (В3), {В n } ходисалар кетма-кетлиги учун A B B ва B B n n n n        1 1 ва шартлар бажарилса , у холда Р(В n )  Р(В) якинлашиш n  да уринлидир. 4-Таъриф: (  ,А,Р)-учлик кенг маънодаги эхтимоллик фазоси деб аталади. Умуман, (  ,А) ёки (  , F ) жуфтликлар улчовли фазолар деб аталади . (  , F ,Р)-эхтимоллик фазосини тузиш хар тажрибанинг математик моделини тузишда энг асосий кадам хисоланади. Энди эхтимолликнинг баъзи хоссаларини келтирамиз: 1) Р(Ø)=0. Бу хосса Ø+  =  эканидан ва (В2),(В3) хоссалардан келиб чикади; 2) Р(Ā)=1-Р(А),чунки А=Ā=  ва АĀ=Ø; 3) Агар А  В булса , Р(А)≤Р(В) булади. Бу хосса Р(А)+Р(ĀВ)=Р(В) тенгликдан келиб чикади; 4) Р(А) ≤1-тенглик (В2) ва 3-хоссалар натижасидир; 5) Р(А  В)=Р(А)+Р(В)-Р(АВ), чунки А  В=А+(В/АВ) ва Р(В\АВ)=Р(В)- Р(АВ); 6) Р(А  В)≤Р(А)+Р(В)-тенгсизик 5-хоссадан келиб чикади;            n 1 1n llk m l k lk l k n 1k k n 1k k A ... A P 1 ... A A A P A A P A P A P                                          1n j j i i n n 1n n 1n 1k k n 1n n 1n n j i, B A B A ва A B A десак A \ B Агар.. A P A P.8 Демак ,                 1n n 1n n n 1n n A P A B P A P  9) Агар { А n}- монотон усувчи тупламлар кетма - кетлиги ( А n  А n+1 ) ва    n n 1n n A P lim A P, булса A A       Бу хосса (В3)‘ га эквивалент узлуксизликнинг бошка аксиомасидир. Биз ходиса эхтимоллигини берилган тажриба учун (В1)-(В3) Аксиомаларни каноатлантирувчи ва ходисалар майдонида аникланган сонли функция сифатида аниклаган эдик. Бу эхтимолликни шартсиз эхтимоллик деб аташ мумкин. А ва В ходисалар тажрибада кузатилувчи ходисалар булиб, Р(А)  0 булсин. 1-Таъриф. А ходиса руй бериши шарти остидаги В ходиса эхтимоллиги шартли эхтимоллик деб аталади ва Р(В/А)=   ) A(P AB P формула билан хисобланади. Шартсиз эхтимоллик формуласидан куйидаги Р(АВ)=Р(А)Р(В/А), ёки Р(АВ)=Р(А/В)Р(В) Купайтириш формуласини ёзиш мумкин. 2-Таъриф. А ходиса Р(В)>0 шартида В ходисага боглик эмас дейилади, агар Р(А/В)=Р(А) булса. 3-Таъриф. А ва В ходисалар боглик эмас дейилади, агар Р(АВ)=Р(А)·Р(В) булса. Бу хоссани умумлашмасини куйидаги таърифда келтирамиз. 4-Таъриф. А 1 ,А 2 ,… А n ходисалар туплами боглик эмас дейилади, агар m =2,3,…, n учун                m 2 1 m 2 1 k k k k k k A ... A P A P A... A A P тенглик уринли булса. Боглик ходисалар учун купайтириш формуласи куйидаги таърифда келтирилган. 5-Таъриф. Боглик булган А 1 ,А 2 ,… А n ходисалар учун купайтириш формуласи куйидаги шартли эхтимолликлар купайтмасидан иборат: Р(А 1 ,А 2 ,… А n )=Р(А 1 )Р(А 2 /А 1 )…Р(А n /А 1 …А n -1 ) Боглик булган ходисалар учун кушиш формуласи эхтимолликнинг 7) хоссасига нисбатан соддарок формула билан хисобланади:           n 1k k n 1k k A P 1 1 A P  Бу эса , уз навбатида , куйидаги        n 1k k n 1k k A A - иккиламчилик принципидан келиб чикади. 1-Изох: Шуни таъкидлаб утиш лозимки, ходисаларнинг жуфти-жуфти билан богликсизлиги уларнинг туплами богликсизлиги учун етарли эмас. (Бернштейн масаласига каранг). 2-Изох: Биз Р( B / A ) шартли эхтимолликни (  , F , P ) эхтимоллик фазосида келтирган эдик. Аммо Р( B / A ) эхтимолликни А ходиса фиксирланганида В  А ходисалар функцияси сифатида караш мумкин. Бу холда Р( B / A ) эхтимоллик хам (В1)-(В3) аксиомаларни каноатлантиради. Демак, фиксирланган А учун (  , F , Р( B / A )) хам эхтимоллик фазоси булар экан. 1-Теорема (тула эхтимоллик формуласи). Агар биргаликда булмаган А 1 ,…, А n ходисалар тула группани ташкил этса ва В ходиса шу ходисалардан биттасининг руй берганлик шартида руй берса, у вактда В ходисанинг руй бериш эхтимоллиги Р(В)=Р(А 1 )Р(В/А 1 )+Р(А 2 )Р(В/А 2 )+…+Р(А n )Р(В/А n ). формула билан хисобланади. 1 масала Бир хил махсулотнинг 20%и I -корхонада , 30%и II -корхонада ва 50%и III -корхонада ишлаб чикарилмокда. I -корхонада яроксиз махсулот чикиш эхтимоллиги 0,01, II -ва III -корхоналар учун бундай эхтимолликлар мос равишда 0,005 ва 0,006 га тенг . Таваккалига танланган махсулот яроксиз булиш эхтимоллиги канча? Биз куйидаги тасодифий ходисаларни киритамиз: В={Таваккалига танланган махсулот яроксиз} А k ={Махсулот k -корхонада ишлаб чикарилган} k =1,2,3 А k ={Махсулот к-корхонада ишлаб чикарилган}, k =1,2,3 У холда масала шартига кура: Р(А 1 ) =2,0 % 100 % 20  Р(А 2 )=0,3; Р(А 3 )=0,5; Р(В/А 1 )=0,01; Р(В/А 2 )=0,005 ва Р(В/А 3 )=0,006.Демак изланаётган эхтимоллик 1-теоремага асосан Р(В)=0,01·0,2+0,005·0,3+0,006·0,5=0,0065. га тенг. Энди тажриба натижасида В ходиса амалга ошди,деб фараз киламиз. У вактда шундай савол тугилиши мумкин: В ходиса А i ходиса билан биргаликда амалга ошганлиги эхтимоллиги канака? Бу саволга Байес формуласи жавоб беради. 2-Теорема (Байес формуласи). 1-теорема шартларида А i ходисаларнинг В ходиса руй бериш шарти остидаги шартли эхтимолликлари Р(А 1 ) =          n 1k i i i i A/ B P A P A/ B P A P , I =1,2,…, n формулалар билан хисобланади. 2-масала. 1-масала шартлари уринли булсин. Энди таваккалига танланган махсулот яроксиз булиши маълум булса,унинг кайси корхонага тегишли булиши эхтимоллиги катта булади ?-деган саволга Байес формуласидан жавоб топамиз. Изланаётган эхтимолликлар            . / / / ; 13 6 65 30 0065,0 5,0 006,0 / ; 13 3 65 15 0065,0 3,0 005,0 / ;3 4 65 20 0065,0 002,0 0065,0 2,0 001,0 / 2 1 3 3 2 1 B A P B A P B A P B A P B A P B A P                Демак, яроксиз махсулот III -корхонага тегишли булиш эхтимоллиги катта экан .