logo

Давлат талаблари асосида умумий ўрта таълим мактабларидаги математика дарсларида олимлар илмий меросидан фойдаланиш

Yuklangan vaqt:

12.09.2022

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

204 KB
Давлат талаблари асосида умумий ўрта таълим мактабларидаги математика дарсларида олимлар илмий меросидан фойдаланиш Режа: 1. Ўрта Осиёлик қомусий олимларнинг туғилган саналари ҳақида. 2. 5-11 синфларда математика, алгебра ва геометрия фанлари бўйича олимлар меросидан фойдаланиш.  Барча фанлардан малака ошириш курси тингловчиларига қўйилган давлат талаблари каби, математика фани ўғитувчиларининг ҳам малака ошириш курси тингловчиларига қатор давлат талаблари қўйилган. биз малака ошириш курси давомида мазкур талабларнинг бажарилишини, туб моҳиятини тингловчиларга етказишимиз керак. Малака ошириш курсига қўйилган давлат талабларини асосан икки гурухга: а) умумий талаб б) ихтисос методикасига оид талабларга ажратиш мумкин. Ихтисос методичасига оид талаблардан бири «Мактаб математика курсида Ўрта Осиёлик қомусий олимлар илмий меросидан фойдаланиш» ни тасаввур этишдир. Бу талабни бажариш орқали ўтмишда қандай машҳур олимлар бўлгани, уларнинг ишлари билан танишиб оламиз. Ватанимизнинг тарихи билан танишамиз, ўтмиш одатларимиз орасида дунёга машҳур олимлар бўлганлиги билан фахрланамиз. Ўқувчиларга улар ҳақида маълумот, қилган ишларидан намуна келтириш учун олимлар ишини тахлил қилиб тушучаларини синфларга, мавзуларга ажратамиз ва фойдаланиш, ўрганиш ҳақида маълумот тўплаймиз. Қуйида бажарилган ишлар ҳақида тушунча ва маълумотларни келтирмоқчимиз. Мустакил Ўзбекистонимизда умумий урта таълим мактабларида математика дарсларини укитиш оркали уларга факат хисоблаш, математик тушунчаларни бериш билан чегараланиб колмай балки, уларга уз ватанини хурмат килиш, утмишда яшаган машхур аждодларимизнинг математика сохасига кушган хиссаларини тушинтириш, маълумотлар бериш оркали келажакка булган кизикишларини орттиришдан иборатдир. Купчиликка маълумки, Урта Осиёда жуда куп машхур кишилар яшаб утганлар. Улардан талайгиналари бошка сохалар каби математика фанини ривожига улкан хисса кушганлардан хисобланишади. Биз укувчиларга Она- Ватанимизнинг тарихи жуда кадимий эканлигини, бундан куп асрлар олдин Ватанимизда фан ва маданият катта тараккиётга эга булганлигини, айникса, VII асрдан XV асргача Урта Осиё математиклари уша давр математикасининг хамма сохаларида жуда куп ютукларга эришганликларини айтиб утишимиз максадга мувофикдир. Урта Осиёлик олимлардан:  Абу Наср Мухаммад ибн Узлуг ибн Тархон Фаробий (873-950 )  Абду Абдуллох Ал-Хоразмий (783-850)  Абул Вафо (940-998)  Абу Райхон Мухаммад ибн Ахмад Беруний (973-1048)  Абу Али ибн Сино (980-1037)  Умар Хаём (1049-1131)  Насриддин Тусий (1201-1274)  Салохиддин Мусо ибн Козизода Румий (1360-1447)  Гиёсиддин Жамшид Коший (1385-1457)  Улугбек (1394-1447)  Аловиддин ибн Мухаммад Али-Кушчи (1402-1474) кабилар хозирги замон хисоблаш тизимини кашф этдилар, манфий ва иррационал сонлар билан ишлаш йулини, илдиз чикариш, катор тенгламаларни ечиш методларини, Ньютон биномининг умумий формуласини топдилар, мана шуларни айтиб утишимиз фойдадан холи булмайди. Биз дарс жараёнида ёки факультатив машгулотда шу мавзуга боглик булган математик тушунчаларнинг пайдо булиши, функциялар ва математик экскурсияларида бу олимлар ижодидан фойдаланишимиз ва математик газеталарда уларнинг хаёти ва ижод йулини ёритиб боришимиз жуда катта тарбиявий ахамиятга эга. Биз математика укитиш жараёнида укувчиларга нотаниш булган математик атамаларнинг кайси тилдан олинганлигини ва узбек тилидаги маъносини ургатиб борсак, уларнинг математика фанига булган кизикиши ортиши билан биргаликда лугат бойликлари ва саводхонлик даражаси ортиб боришига эришамиз. Энди математика укитишда Урта Осиёлик олимлар ижодидан фойдаланишга доир мисолларни куриб чикамиз. (5-11 синфларнинг математика, алгебра, геометрия, алгебра ва анализ асослари фанлари буйича) 1. &#34;Натурал сонларнинг белгиланиши&#34; ( 5-cинф). Бу мавзуни утишда Ал-Хоразмийнинг &#34;Хинд хисоби хакида кискача китоб&#34;(&#34;Фи хисоб ал-хинд&#34;) асаридан фойдаланиб, куйидагиларни айтиб утишимиз мумкин. Бу асар оркали барча шарк халклари (IX асрда) ва лотин тилига таржима килингандан кейин эса Европа халклари (XIV асрда) хам хозирги унлик позицион санок системаси (552 йилда хинд олимлари Бхаскара ва бошкалар томонидан киритилган) билан танишдилар. Ал- Хоразмий хиндларнинг туккизта раками 1,2,3,4,5,6,7,8,9 ва 0 ёрдамида истаган сонни ёзиш мумкинлигини курсатди. Биз бу ерда сонларни хинд ва рим ракамлари билан ёзилишига тухталиб утишимиз мумкин. Чунки баъзан рим ракамларидан фойдаланишимиз мумкин. Масалан 1758 сони рим ракамлари билан МДССLVIII куринишда ёзилади. 2. “Каср сонлари унли ёзуви” (6-синф). Бу материалларни укувчиларга ургатишда Гиёсиддин Жамшид Коший ижодига мурожат этамиз. Гиёсиддин Жамшид Коший 1427 йилда ёзган &#34;Арифметика калити&#34; (&#34;Мифтохул-китоб&#34;) номли асарида махражи 10, 100, 1000 ва хакозо булган касрларни яъни унли касрларни карайди, уларга таъриф беради.&#34;Ундан &#34;,&#34;юздан&#34;, &#34;мингдан&#34; ва хаказо терминларни киритади ва математика тарихида унли касрларни кашф этади. Унли касрлар устида арифметик амалларни бажарилишини курсатиб утади. Европада эса унли касрлар хакидаги асар ундан бир ярим аср кейин, аникроги 1585 йилда Голландиялик инженер Симон Сивитин (1548-1620) томонидан ёзилган. Бу эса Урта Осиёлик олимлардан бири Гиёсиддин Жамшид Коший ижодининг математика тарихида катта ахамиятга эга эканлигини курсатиб турибди. 3. “Купайтириш” (6-синф). Бу мавзуда мусбат ва манфий сонларни купайтиришни куриб утамиз. Бунда куйидагиларни кушимча килишимиз мумкин. Аловиддин ибн Мухаммад Али Кушчи &#34;Хисоб рисоласи&#34; (1425-йилда ёзилган), &#34;Китобул-Мухаммадия&#34; асари оркали математика тарихида биринчи булиб, &#34;Мусбат&#34; ва &#34;Манфий&#34; терминларни киритади, хар бир сон мусбат ва манфий булишини айтиб утиш билан биргаликда куйидаги тенгликларни тугрилигини курсатади: (Қа)((Қb)қҚаb; (-а)((-b)қҚаb ; (-а)((Қb)қ-аb. Али Кушчи асослаган &#34;Мусбат&#34; ва &#34;Манфий&#34;терминлари, уларнинг тадбики, математика тарихида катта ахамиятга эга булиб, унинг математика фанини ривожлантиришга кушган мухим хиссаси хисобланади. 4. “Тенгламаларни ечиш” (6-синф). Бу мавзуни утишда Абу-Абдуллох ибн Мусо ал-Хоразмий ижодига мурожат этайлик. Ал-Хоразмий&#34;Ал-жабр вал мукобала&#34; номли асарида тенгламаларни &#34;Ал- жабр вал мукобала&#34; усули билан ечиш тугрисида фикр юритади.Ал- жабр&#34;сузининг маъноси тулдириш,танлаш деган маънони англатади. Масалан хҚ2қ7 тенгламани оламиз. Бу ерда маълум кушилувчини тенгликни иккинчи томонига карама-карши ишора билан тиклаймиз. яъни хқ7-2 ; хқ5. &#34;ал-мукобала&#34; тушунчаси 5хқ2хҚ6 куринишидаги тенгламаларни ечишда иккала томонда бир хил жинслар булса иккала томондан умумийсини ташлаш колган хадларни &#34;Рупара куйиш&#34; эса &#34;Ал-мукобала&#34;дейилади. Бу тенгламани ечиб куйидаги натижага эришамиз: 5хқ2хҚ6; 5х-2хқ2хҚ6-2х; 3хқ6. хқ6:3. хқ2. 5. “Кесмани тенг иккига булиш” (7-синф).  Бу мавзуни утишда Абул Вафонинг &#34;Хунармандларга геометрик ясашдан нималар билиши зарурлиги хакида китоб&#34; номли асаридаги куйидаги масаланинг ечилишини куриб утишимиз мумкин. Масала: Урта перпендикуляр ишлатмай берилган АВ кесмани тенг иккига булинг. Ясаш: АВ кесманинг икки учи оркали карама-карши йуналишда перпендикуляр нурлар утказамиз ва уларда узаро тенг АС ва ВD кесмаларни ажратамиз. D _ A E B C Cунгра СD кесмани утказамиз. Бу кесма АВ кесмани Е нуктада тенг иккига булади. Исботи: ясалишига кура АСЕ ва ВДЕ учбурчакларнинг биттадан АС ва ВD томонлари билан уларга ёпишган икки бурчаклари мос равишда тенг булгани учун бу учбурчаклар тенг. Шунинг учун уларнинг мос томонлари сифатида (АЕ(қ(BЕ( булади. 6. “Икки ифода йигиндиси ва айирмасини квадратга кутариш” (7-синф алгебра) 7-синфда алгебра фанини бошлар эканмиз, бу фан Ал-Хоразмийнинг &#34;Ал-жабр вал мукобала&#34; аспаридаги &#34;ал-жабр&#34; сузининг европача аталишидан келиб чикканлигини ва Ал-Хоразмий алгебра фаниниг асосчиси эканлигини айтиб утишимиз максадга мувофикдир. Юкоридаги мавзуни укувчиларга етказишда куйидагиларни кушимча килишимиз мумкин: Абу Али Ибн Сино &#34;Донишнома&#34; асарида куйдаги ( aҚb ) 2 қ a 2 Қ2 ab Қ b 2 ; ( a /2Қ b ) 2 қ( a /4) 2 Қ ab Қ b 2 айниятларни геометрик исботларини курсатиб утади. 7. “Квадрат тенгламани формула буйича ечиш” (8-синф алгебра). Бу мавзуга богланган холда Ал-Хоразмийнинг&#34;Ал-жабр вал мукобала&#34; асаридаги куйдаги мисолни куриб утишимиз мумкин: x 2 Қ21қ10 x . Ал- Хоразмий шундай дейди:&#34;Агар сен айтсангки, квадрат ва йигирма бир дирхам унта илдизларга тенг, у вактда бунинг маъноси шуки, агар квадратга йигирма бир дирхам кушилса, унта илдиз хосил булади&#34;. Сунгра куйидаги коидани баён килади: &#34;Илдизлар сонини иккига бул, беш чикади, уни уз- узига купайтир,йигирма беш булади, бундан йигирма бирни айир, турт колади. Бу илдизлар сонини ярмидан, яъни бешдан айир, уч колади. Мана сон сен излаган кивадратнинг илдизи булади. Агар бу илдизнинг илдизлар сонининг ярмига кушсанг 7 булади. Бу хам сен излаган квадрат тенгламанинг илдизи булади, квадратнинг узи эса кирк туккиз булади&#34;. &#34;Агар бу коидани хозирги белгиларга асосан ёзсак куйидагилар келиб чикади:21 2 10 2 10 2       х яъни c b b х        2 2 2 бундан ташкари Хоразмий ax 2 Қ bx Қ c қ0 ёки 0 2    a c xa b x тенгламанинг илдизларини топиш учун c b b х        2 2 2 ёки a ac b b х 2 4 2   формула билан ифодаланган коидасини беради ва сунгра бу коиданинг геометрик исботини курсатади, квадрат тенгламанинг илдизга эга булиш еки булмаслиги холларини курсатиб утади. 8. “Учбурчак тенгсизлиги” (7 синф геометрия). Хоразмий учбурчакларни тугри бурчакли уткир бурчакли ва утмас бурчакларга булиб бу холларнинг аниклаш максадида учбурчак катта томонинг квадрати билан колган икки томони кватратлари йигиндиси орасидаги муносабатдан фойдаланди.  У езади: &#34;тугри бурчакли учбрчакда, унинг кичик томонлари квадратларининг йигиндиси катта томонининг квадратига тенг, уткир бурчакли учбурчакда унинг томонлари квадратланинг йигиндиси катта томонининг квадратидан катта булади. Утмас бурчакли учбурчакда унинг кичик томонлари квадратларининг йигиндиси катта томонининг квадратидан кичик булади&#34;. Хакикатан хам учбурчак томонларининг а,в,с билан белгилаб ёзсак: ақ(/2 булганда а 2 Қb 2 қc 2 булади. а<(/2 булганда а 2 Қb 2 >c 2 булади. а>(/2 булганда а 2 Қb 2 <c 2 булади. 9. “Содда фигураларнинг юзалари” (9-синф геометрия). Бу мавзуни мустахкамлашда Хоразмий асаридаги куйидаги масалани куриб утишимиз ва дарсликдаги ухшаш масалаларни бу усул билан ечишимиз мумкин. Масала: Уччала томони берилган учбурчак юзини топинг. Ечиш:(ВС(қ15; (АВ(қ14; (АС(қ13 C _ (АD(қх; (СD(қh; hқ15 2 -(14-х) 2 ва h 2 қ13-х 2 бу ердан 15 2 -(14-х) 2 қ13 2 -х 2 ; 225-196Қ28х-х 2 қ169-х 2 ; 28хҚ49қ169; A B 28хқ140; хқ5; D (АD(қ5; h 2 қ13 2 -5 2 қ109-25қ144; бу ерда hқ12, демак (СD(қ1284 12 14 2 1 2 1       H AB SABC кв.бирл Бу масалани Герон формуласидан фойдаланиб ечсак, укувчиларнинг масала тугри ечилганлигига тулик ишонч хосил киладилар: ) )( )( ( c p b p a p p SABC     бу ерда 2/) ( c b a p    Берилган формулаларга катталикларни куйиб,куйдаги катталикларга эга буламиз: pқ(13Қ14Қ15)/2қ42/2қ21; pқ21 84 6 7 8 21 ) 15 21)( 14 21)( 13 21( 21          ABCS10.&#34;Арифметик прогрессия дастлабки n хадининг йигиндисини топиш формуласи&#34; (9-синф алгебра) Бу мавзуни баён килишда Абу Али ибн Синонинг &#34;Донишнома&#34; асаридан (1030-1035 йилларда ёзилган) фойдаланишимиз мумкин. Абу Али ибн Сино бу асарида куйидагиларни айтиб утади: а) сонлар кетма-кетлигида, бу кетма-кетлик бошидан ва охиридан тенг узокликда турган сонларнинг йигиндилари узаро тенг булади. Бу арифметик прогрессия тузувчи сонлар каторининг хоссасини ифодалайди яъни 5;10;15;20;25;30 кетма-кетлигида 5Қ30қ10Қ25қ15Қ20қ35 ва 4;6;8;10;12 кетма-кетлигида 4Қ12қ6Қ10қ8Қ8қ16 Бирдан бошлаб исталган сонгача берилган сонлар кетма-кетлигининг йигиндисини топиш учун хадлар сониини ярми билан хадлар сонига бир кушилган сонни купайтириш керак. Бу арифметик прогрессия тузувчи сонлар йигиндисини ифодаловчи хосса хисобланади, яьни 1;2;3...n 1Қ2Қ3Қ4Қ...Қnқ(nҚ1)/2, булади. 11. “Такрибий хисоблашлар учун формулалар“ (8-синф алгебра). Бу мавзуни тушунтиришда Насриддин Тусийнинг &#34;Тахта ва тупрок ёрдамида арифметикадан туплаш &#34; (Жомиул-хисоб бит тахтиват туроб&#34; 1265 йилда ёзилган) ва Али Кушчининг &#34;Китобул-Мухаммадия&#34;(&#34;Хисоб рисоласи&#34;, 1425 йилда ёзилган) асрлари оркали куйидагиларни кушимча килиб утишимиз мумкин: Насриддин Тусий квадрат илдизнинг такрибий кийматини куйидагича топади: 1 2 2     a a A a A (бунда 1 aAa ) масалан: 649 3 324 04979,1  Куб илдизни такрибий кийматини 1 )1 ( 3 3 3      a a a A a A (бунда 1 aAa ) Масалан: 315901 1 324 340122253  Насриддин Тусий куйидаги умумий формулани хам топган: n n n n a a a A a A      )1 ( (бунда 1 aAa ) Али Кушчи илдизни такрибий хисоблаш учун куйидаги формулани беради: 122  n r nrnA ёки 1 2 2     n n A n A Масалан 73,1 3  деб хисоблаган. Куб илдизни хисоблаш учун Али Кушчи куйидаги формулани беради: 333 3 3 )1 ( a a r a r a A       ёки 1 3 3 2 3 3      a a n A a A Али Кушчи n-даражали илдизни такрибий хисоблаш учун эса куйидаги формулани беради: nnn n na a r a r a A       )1 ( ёки n n n a a n A a A      )1 ( 3 11. “Перпендикуляр ва огма” (9-синф геометрия). Бу мавзуни масалалар ечиш оркали мустахкамлашда Ал-Хоразмий ижодидан фойдаланишимиз мумкин. Масалан, дарсликдаги масалалардан айримларини ал-Хоразмий курсатган усул билан ечайлик. Масала: Берилган нуктадан текисликка узунликлари 10 см ва 17 см га тенг иккита огма утказилган. Бу огмалар проекцияларининг айирмаси 9 см га тенг. Огмаларнинг проекцияларини топинг. Ечилиши: ABқ10 см, BCқ17 см, ADқx см, DCқxҚ9 см, BDқh см. h 2 қ10 2 -x 2 ва h 2 қ17 2 -(xҚ9) 2 бу ердан 10 2 -x 2 қ17 2 (xҚ9) 2 эканлиги келиб B _ чикади. 100-X 2 қ289-x 2 -18x-81; 18xқ108; xқ6 см. Демак, ADқ6 см, DCқ6 смҚ9 смқ15 см. A Огмаларнинг проекциялари 6 см ва 15 см экан. D C Урта осиёлик олимларнинг кулланилиши мумкин булган асарлари руйхати № Асарнинг номи Муаллифи № Изох 1 Хинд хисоби хакидаги кискача китоб Ал-Хоразмий 1 2 Ал-жабр вал Мукобала Ал-Хоразмий 2 3 Ер сурати хакидаги китоб Ал-Хоразмий 3 4 Ватар ва синуслар хакида Жамшид Коший 4 5 Арифметика калити Жамшид Коший 5 6 Айлана хакидаги рисола Жамшид Коший 6 7 Рисолалар Умар Хайём 7 8 Китоб ул Мухаммад (хисоб рисоласи) Али Кушчи 8 9 Геометрик фигураларнинг ажойиб хоссалари Фаробий 9 10 Геометрик ясашлар хакида Фаробий 10 11 Хунармандлар геометриядан нималарни билиш зарурлиги хикида китоб Абу Вафо 11 12 Конуни Маъсудий Беруний 12 13 Китоб ат-тафким Беруний 13 14 Доирадаги ватарларни, унинг ичига чизилган синик чизиклар ёрдамида аниклаш хакида рисола Беруний 14 15 Донишнома Аба Али ибн Сино 15 16 Тахта ва тупрок ёрдамида арифмктикадан туплам Ўрта Осиёлик олимларнинг китобларидан фойдаланиш хакида № Мавзунинг номи Си нф и Дар сли к пар агра фи Фойдаланиладиган асарнинг муаллифи Асарнин г тартиб раками Изо хла р 1 Натурал сонларнинг белгиланиши 5 Ал-Хоразмий 1 2 Тенгламалар 5 Ал-Хоразмий 2 3 Каср сонларнинг унли ёзуви 6 Жамшид Коший 5 4 Унли касрларни кушиши ва айириши 6 Жамшид Коший 5 5 Урта арифметик микдор 5 Умар Хайём 7 6 Карама-карши сонлар 6 Али Кушчи 8 7 Перпендикуляр тугри чизиклар 6 Фаробий, Али Кушчи 9,11 8 Купайтириш 6 Али-Кушчи 8 9 Тенгламалар ечиш 5 Ал-Хоразмий 2 1 0 Даража 5 Ал-Хоразмий 2 1 1 Туб ва мураккаб сонлар 5 Ибн Сино 13,15 1 2 Учбурчаклар ясаш 6 Фаробий, Абул Вафо 9,14 1 3 Тропециялар 7 Умар Хайём 7 1 4 Айлананинг узунлиги 6 Коший, Фаробий, Хоразмий 6,9,3 1 5 Доиранинг юзи 8 Фаробий, Абул Вафо 9,11 1 6 Тенглама ва унинг илдизи 7 Ал-Хоразмий 3 1 7 Натурал курсаткичли даража 7 Ал-Хоразмий 15 1 8 Икки ифода йигиндиси ва айирмасининг квадрати 7 Ибн-Сино 15 1 9 Параллел тугри чизиклар хоссаси 7 Ибн-Сино 5 2 0 Перпендикуляр тугри чизиклар 7 Фаробий, Абул Вафо 2 1 Битта ярим текисликка куйилган бурчаклар 7 Фаробий 2 2 Учбурчак бурчаклари йигиндиси 7 Ибн-Сино 2 3 Берилган томонларига кура учбурчак ясаш 6 Фаробий 2 4 Берилган бурчакка тенг учбурчак ясаш 6 Ибн_сино 2 5 Бурчак биссектирисасини ясаш 6 Ибн-Сино 2 6 Кесмани тенг иккига булиш 6 Абул Вафо Фаробий 2 7 Перпендикуляр тугри чизиклар ясаш 6 Ибн-Сино, Фаробий, Ал Вафо 2 8 Арифметик квадрат илдиз 8 Насриддин Тусий 2 9 Квадрат тенгламанинг таърифи 8 Ал-Хоразмий 3 Чала квадрат тенглама 8 Ал-Хоразмий 0 3 1 Квадрат тенгламани формула буйича ечиш 8 Ал-Хоразмий 3 2 Виет теоремаси 8 Ал-Хоразмий 3 3 Учбурчак тенгсизлиги 8 Али Кушчи, Ал Хоразмий 3 4 Баъзи бурчаклар синиси, косинуси ва тангениси учун кийматлар 8 Али Кушчи, Ал Хоразмий 3 5 Квадрат учхад ва унинг илдизлари 8 Ал-Хоразмий 3 6 Арифметик прогрессия дастлабки п та хадининг йигиндиси 9 Ибн-Сино 3 7 П-даражали арифметик илдизнинг хоссалари 8 Али Кушчи, Туфий 3 8 Бурчакларнинг радиан улчови 9 Жамшид Коший 3 9 Алгоритм тушунчаси 8 Ал-Хоразмий 4 0 Косинуслар теоремаси 8 Али Кушчи, Коший 4 1 Синуслар теоремаси 8 Беруний, Коший 4 2 Учбурчакларни ечиш 8 Абул Вафо, Фаробий 4 3 Мунтазам учбурчаклар 8 Абул Вафо, Фаробий 4 4 Айлана узунлиги 8 Жамшид Коший 4 5 Содда фигураларнинг юзлари 8 Ал-Хоразмий, Коший 4 6 Сон аргументнинг тригонометрик функциялар 9 Али Кушчи, Коший 4 7 Такрибий хисоблаш 8 Тусий, Али Кушчи 4 8 Хажм тушунчаси 9 Ал-Хоразмий 4 9 Призманинг хажми 9 Ал-Хоразмий 5 0 Пирамиданинг хажми 9 Ал-Хоразмий Фойдаланилган адабиётлар 1. «Таълим тугрисида» ги конун. 2. «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» 3. ДТС талаблари 4. Математика дастури 5. Укув кулланма ва дарсликлар 6. А.Г. Глазер «Мактабда математика укитиш методикаси» Москва-1983 йил 7. С.Х. Матвиевская «Асрлардаги Урта Осийлик буюк математик ва астраном» Москва-1983 йил 8. А.Нурматов, Н.Кодиров «Математикадан синфдан ташкари ва факультатив машгулотлар» Тошкент-1980 йил 9. З.Отажонова «Математика укитишда Урта Осиё олимлар ижодидан фойдаланиш» Тошкент-1981 йил 10. Ш.Ахадова. «Урта Осийлик машхур олимлар ва уларнинг математикага доир ишлари» Тошкент-1988 йил 11. www.ziyonet.uz