logo

Четки элементлар усули асосида моделларни таҳлил қилиш

Yuklangan vaqt:

19.12.2022

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

103.1953125 KB
1Четки элементлар усули асосида моделларни таҳлил қилиш Режа: 1. Четки элементлар усули 2. Моделларни таҳлил қилиш 21. Четки элементлар усули Замонавий автоматлаштирилган ишлаб-чиқаришда CAE-(computer- aided engineering) технологик жараённи ҳар бир босқичини баҳолаб беради. Лойиҳаланаётган агрегатнинг кинематик ва динамик кўрсаткичларини ҳисоблайди. Бу ADAMS ва DADS компанияларига тегишли бўлади. Бу компонентларни яъни деталнинг моделидаги ҳар бир нуқталарни оғирликларини доимий яхлит олиб ҳисоблайди. Яна бу тизимда механизмларни ҳарорати (ҳарорат), кучланишларини ҳисоблаб боради. Физик ва иссиқлик кучланишларини ҳисоблаб бориш имконияти ҳам мавжуд. Сўнгги четки элементлардан фойдаланиб берилган топшириқни таҳлил қилишимиз мумкин бўлади. Сўнгги четки элементларнинг дастурлари мавжуд бўлиб, улар NASTRAN ва ANSYS. 1-расм. Сунгги четки элементлар учун мисоллар 32-расм. Автомобилларни синаш босқичлари Четки элементлар методи тугаланаётган элементни юқори технология, моделларга кучланишларни тақсимлаш, ҳарорат, электромагнит майдонлари ва суюқликларнинг характеристикаси, ҳал қилиш зарур бўлган кўрсаткичлар яъни геометрия танлаш, четки элементларга сетка муҳитини яратиш, кучларни чегаралаш, материал таркиби ва анализ қилиш тартиби (статик ва динамик, йўналишли ва йўналишсиз, деформация анализи, кучланиш ва б.ш.). 3-расм. Фавқулотда ҳолатлар Барчаси биргаликда четки элементни моделлаштириш (finite-element modeling). Четки элементнинг барча ҳисоб-китоблари билан шуғулланиш учун (finite-element analysis-FEA) дастури мавжуд. Ишни бошлаш учун геометрия объектини ва вазифа яратиш майдонини ҳосил қиламиз. 2. Моделларни таҳлил қилиш Биз биламизки CAD тизимида яратиш мумкин бўлган икки ўлчамли чизма ёки уч ўлчамли модел яратилади. Бу яратилган чизмани узатиш имкониятига эгамиз. Яъни лойиҳаланган чизмани кейинги босқичларда ўзгартириш ва янгилаш имкониятига эга бўламиз. Яратиш қийин туюлган бажариш кетма-кетлиги анча мураккаб бўлган, чизма шакли жиҳатдан қийинлик даражаси юқори бўлган лойиҳаларни бажариш мумкин эди. 4-расм. СAE тизимларида синаш усуллари Детал чизмаси ёки модели яратилаётганда унинг барча қийматлари биргаликда боғлиқ равишда бўлади ва шунингдек унинг материалига боғлиқ кўрсаткичлар ҳам сетка ёрдамида ҳосил қилиниб текшириш жараёни: 5-расм. Турли ҳолатлар Назорат учун саволлар: 1. Четки элементлар усули нима? 2. Моделларни таҳлил қилиш кетма-кетлигини сананг? 3. Турли ҳолатларда хавфсизлик тизимлари ? 4. Сўнгги четки усуллар? 5. Детал юзаларининг координата юзалари билан текшириш ҳақида нималарни биласиз? АДАБИЁТЛАР 1. Ли, К. Основы САПР (CAD/CAM/CAE) / К. Ли. - СПб. : Питер, 2004. - 560 с. 2. Саидов Д.М. Солид Едге В20 дастур комплексида автоматик лойиҳалаш асослари.-Тошкент, 2011. 3. Основы автоматизированного проектирования. М.: Издателства МГТУ имени Н.Е.Баумана, 2002. -333 с. 4. Норенков, И.П. Основы автоматизированного проектирования : учебник. - 2-е изд., перераб. и доп. - М. : Изд-во МГТУ им. Н.Э. Баумана, 2002. - 336 с. 5. Ш.Андерсон, С.Ешкабилов, С.Рўзимов, Ж.Содиқов, Р.Муҳаммадалиев, У.Селгрен. УГС И-ДЕАС НХ Сериес дастур комплексида автоматик лойиҳалаш асослари.-Тошкент: Фан, 2006.-326. 6. Норенков И.П. Введение в автоматизированное проектирование технических устройств и систем. М.: Высш. шк., 1986. -304 с. 7. Kjel Anderson (2005) Royal Istitute of Texnology, Machine design elements departmen. url: http/www.md.qth.се/-кан/Темпус/дай 5.htm (viewed Desember 24, 2005)