logo

Ўзбек фантастикаси тарихи ва унинг ўзига хослиги (хозирги узбек фантастикасидагоявий бадиий изланишлар)

Yuklangan vaqt:

08.09.2022

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

65.5 KB
Ўзбек фантастикаси тарихи ва унинг ўзига хослиги Режа: 1.Ўзбек фантастикасининг тарихи, фантастиканиг турлари. 2.Бугунги ўзбек адабиётида фантастик ҳикоячилик соҳасидаги изланишлар. З.Фантастик қиссаларда ижтимоий ҳаёт билан боғлиқ ҳолда генетик масалалар хусусида фикр юритилиши. 4.Фантастика ва сиёсат. 5-Ҳозирги ўзбек фантастикасидағоявий-бадиий изланишлар. 1. Фантастика ва миллийлик. 2. Реализм ва фантастика. Ўзбек фантастикасининг тарихи халқ оғзаки ижодига бориб тақалади. Ўтган воқеалар ҳақида ҳикоя қилувчи оғзаки ҳикоя в; қиесалар хаёлий уйдирмалар асосида вужудга келади. Инсоният учар гилам, учар от, очил дастурхон, ҳизр суви орзу қилиш орқади ў истакларини баён қилиб, бахтли ҳаёт ҳақида ўйлашган Фантастиканинг тури кўп. Масалан илмий фантастика, саргузаиг фантастика, нариги дунё хусусидаги ва бошқалар. Кейинги йилларда илмий фантастика кучайди. Бу ҳол илмий техниканинг ривожи била) боғлиқдир. Ҳозирги замон адабиётида Тоҳир Малик, Хожиакба; Шайхов, Маҳкам Маҳмудов, Аброр қосимов, Бахтиёр Ҳошимхўжаер. Мурод Хидир каби фантаст ёзувчилар самарали ижод этмоқдалар. Маълумки, ҳозирги илмий фантастика асосан тўрт йўналишда тараққий этмоқда, Биринчисида ижтимоий дунёқараш билан боғли бўлган генетик шакл етакчилик қилса, иккинчисида ёш авло, тасаввурига таъсир ўтказиш кўзда тутилади. Учинчи йўналиш учун сирли ва қизиқарли сюжет муҳимрок; бўлса, тўртинчи тур асарла негизида салмоқли фантастик фикр ётади. Ҳозирги ўзбек фантастларининг қизиқарли, ғайриоддий сюжет ва фантастик образ яратиш соҳасидаги тажрибалари маълум самаралар бераётир. Тоҳир Малик ва Б.Ҳошимхўжаевнинг «Заҳарли ғубор» қиссаси шу жиҳатдан диққатни жалб этади. Қисса қаҳрамони - Чарльз Лонг фавқулодда истеъдодли бўлиб, ўн ёшида коллежни битирган. Лондон ва Гарвард университетларида таҳсил олиб, турли фанлар бўйича олимлик даражасига етган. Йигирма ёшида Галвестон университетида назарий физикадан дарс берган. Бироқ тез орада университетни ташлаб, уйида, ер остида қурган лабораториясида илмий иш олиб боради. Тўрт йил мобайнида илм-фандаги «марра»ларни босиб ўтади. Унинг учун олисдаги кишининг фикрини ўқиш, ўзи ясаган темир панжалар маҳкамасидаги ҳужжатларни қўлга тушириш, ҳатто Саҳрои Кабирдаги қумбарханларини кўчириш ҳеч гап эмас. Лонг қудратли кучга эга бўлган анализатор ясаб, уни ўз миясига улайди. Шунинг учун ҳам у мия фаолиятидан тўла-тўкис фойдаланадиган ягона инсон эди. Унинг миясига келган ҳар бир фикр махсус узатгич орқали анализаторга ўгар, анализатор эса бу фякрларни ажратар, саралар, уларнинг реаллашига ёрдам берар эди. Нодир илмий истеъдод ва унинг самаралари Лонгга тинчлик бермайди. У ўзини буюк қудрат соҳиби деб эълон қилади ва бутун коинотга ҳукмронлик қилмоқчи бўлади. У ўз эркига қарши чиққан кишиларни, халқларни, ҳатто бутун ер юзини яксон қилиб ташлаш ниятидан ҳам қайтмайди, Хуллас, фан ютуқларининг жиноий ишларда асқотиш мумкинлиги масаласи бу асарнинг гоявий мундарижасини белгилайди. . . Лонг ўзининг жиноий ишини амалга ошириш учун маслакдош одамлар ва ҳатто жиноятчилардан ёрдам кутади. У номи полиция маҳкамасидаги рўйхатда бўлган Том Жонсонни муттаҳамлар сайёрасига, тиббиёт ва табобат соҳасида соҳасида катта иш қилаётган Шарль Гомескунни эса Фарғонага юборади. Муттаҳамлар сайерасида Ердан бадарға этилган галвестонликлар, Фарғонада эса инсон умрини узайтириш масалалари билан шуғулланаётган олим Исмоил Умидов истиқомат қиларди. Умидов гарчанд умрини узайтириш муаммоси билан шуғулланса-да, у нейрофизиология, биофизика каби фаннинг кўпгина соҳалари бўйича таниқли аллома ва фазогир ҳам эди. Шунинг учун ҳам БМТ ҳузурида қудрат соҳибига қарши кураш комитети тузилганда, СССР Фанлар Академияси бу комитетга унинг номзодини тавсия этади. Ана шу тарзда қиссада бир-бирига зид қутблар пайдо бўлади. Гарчанд уларнинг ҳар бири истеъдодли олим бўлсаларда, улар ўз мақсад ва инсоний фазилатларига кўра, бир-бирларининг антиподлари эдилар. Чарльз Лонг назарида фан инсониятни бўйсундириш қуроли бўлса, Умидов халққа хизмат қилиш, нурли келажакка эришиш, хусусан инсон умрини узайтириш воситаси эди. Фантастлар олдида турган муаммолардан яна бири ўзга сайёралардаги ҳаёт тасвири ва у ерда яшовчиларнинг образини яратиш билан боғлиқ. Гарчанд олис сайёраларда яшовчилар образини, қаЙ йўсинда яратаётганларига эътибор берсак, улардаги қандайдир гайритабиийликка бўлган майлни сезиш қийин эмас. Чутгончи, «Олис сайёра» қиссасидаги (Шайхов) ўзга сайёраликларнинг учишга мослашган қанотлари бўлса, «Келгиндилар» ҳикоясидаги ўзга сайёраликлар кўзга кўринмайдилар. «Тасодифий қўнига» ҳикоясидаги жонзодлар эса тимсоҳга ухшаган, аллақандай тўрт оёқли баҳайбат маҳлуқдир. Ўзга сайёраликлар образини яратишда ҳар қандай уйдирма ҳам ёзувчи учун асқотавермайди. Энг муҳими, улар портретинимг хусусиятлари шу сайёранинг табиий тузилиши билан уйғун бўлиши керак. Ўзга сайёраликлар образини яратишда уларнинг ерликлар билан алоқа воситаси ҳам муҳим ўрин тутади. Ҳ.Шайховнинг «Келгиндилар» ҳикоясидаги нотаниш жонзодлар орасида тил бўйича мутахассис олим ҳам бор, У ҳар қандай жонли мавжудот билан гаплаша олади, Фақат бунинг учун ўша жонли мавжудотларнинг мияси тарқатаётган биотоклар ва электромагнит тўлқинлари таркибини махсус асбоблар ёрдамида синчиклаб ўрганиш лозим, «Олис сайёрада» қиссасида эса геммаликлар аёллар сочини жингалак қилувчи машинага ўхшаган қалиоқни кийиб, ерликлар билан гаплашадилар. Ерликлар ясаб берган бу қалпоқ уларга фикр узатиш воситаси ва айни пайтда таржима аппарати сифатида хизмат қилади, Аброр Қосимовнинг «Кўкдаги фарёд» ҳикояси воқеаларя Самарқанд ва АҚШда кечади. Анвар Солиев ва унинг ҳамкасблари Самарқанддаги қайта реставрация қилинган ва ишга туширклган Улуғбек расадхонасида хизмат қиладилар. Коинотдан юборилган радиосадо ҳам шу ерда қабул қилиниб олинади. Асар қаҳрайонлари - Анвар ва Гулнора Афросиёб тепаликларида - ўлик шаҳар устида сайру суҳбат қиладилар. Улар космик садони ёзиб олган кезларда эса ақлдан озган бир тўда америкалик олимлар ўзлари кашф этган қуролни синашга тараддуд кўрадилар. Бу қурол эса метеогаллактикадаги сайёрани ҳалокатга олиб келган қуролнинг айни ўзгинаси эди. Шундай қилиб, бутун Ер юзини ўлик водийга айлантириш, коинотдаги ҳаёт деб аталмиш мўъжизани барбод этиш хавфи туғилган эди. Одатда фантастлар келажакка назар ташлайдилар. Уларнинг диққат- эътиборида келажак манзаралари туради. Лекин шуидай илмий-фантастик асарлар ҳам борки, фан ютуқлари уларда ўтмиш ҳаёт сирларини очишга қаратилади. Шу жиҳатдан Тоҳир Маликкинг «Фалак» илмий-фантастик қиссаси айниқса диққатга сазовордир. Адабий фактлар шуни кўрсатадики, ўзбек ёзувчилари миллиЙ воқелик билан боглиқ масалаларни кўтарганларида ва миллиЙ калорит билан суғорилган фантастик шароитларни яратганларида сезиларлироқ ижодий ютуқларни қўлга киритмоқдалар. Қисса асосида Биофизика Институтининг олими Жаҳонгир Алиевнинг кашфиёти туфайли юзага келган фантастик воқеалар ётади. Олим кашф этган фантастик асбоб - эллаома Алиевиинг йигирма йиллик ижодий изланишлари самараси бўлиб,' бу асбоб қачонлар оламдан ўтган инсонларнинг ҳаёт йўлини, уларнинг маънавий дунёсини тиклай олади. Бу қиссадаги етакчи фантастик мотивдир. Ана шу мотивни ёритиш асносида асар тўқимасига янги сюжет чизиғи кириб келади. Эллаома аппарати тажрибада синаб кўрилади. Ўтказилган тажриба натижасида Булоқбошидаги қабристондан топилган иккита тоштобут ичидаги шахснинг тақдири тикланади. Булар Улуғбек даврида яшаб ўтган аллома Шамсибек ва унинг хотини Маҳфуза эдилар, Қисса бизни фақат профессорнинг кашфиети - эллаома аппарати ва унинг қудратли кучи билангина эмас, балки қатор мураккаб қизиқарли образлар билан ҳам таништиради. Булар профессор Алиевнинг ўғли Жамшид, дўстлари археолог Султон Умрзоқов ва ёзувчи Тўлқин, профессорнинг ҳаётда ўз ўрнини топа билмаган, яшашдан мақсад нималигига тушуниб етмаган, ҳар бир нарсага шахсий манфаат нуқтаи назаридан ёндашувчи қариндоши Акбаралидир. Шундай қилиб, қиссада икки замон - XV ва XX аср воқеалари параллел тасвирланади. Асарда бу бир-биридан олис икки давр воқеаларининг берилиши бежиз эмас. Зероки, XV аср Улугбекнинг қатл этилиши каби сирли, даҳшатли воқеалар билангина эмас, балки расадхонанинг бунёд этилиши, юлдузлар каталогининг тузилиши, табиий фанларнинг бениҳоя юксалиши, хуллас, Уйғониш даврининг типик воқеалари билан ҳам Шарқ тарихига киради. XX аср қанчалик буюк илмий-техник инқилоби асри бўлса, XV аср ҳам Шарқ тарихи учун қарийб шунчалик аҳамиятга моликдир, Олис давр воқеалари асарнинг бадиий туқимасига тасодифий ҳоллар шунчаки кириб келмайди. Агар Алиев маълум маънода Шамсибекнинг илмий изланишларинги янги фан асрида давом эттирса ва электрон эллаома яратса, унинг антиподи бўлган Суҳроб Хўжаев олим шаънига иснод келтирувчи ишлар билан шуғуланади. Гарчанд Абдуваҳоб билан Суҳроб Хўжаев ўртасига тенглик аломати қуйиш мумкин бўлмаса-да, улар ҳаётида маълум умумийлик бор. Абдуваҳоб ҳамқишлоғи Маҳфузанинг унга эмас, балки Шамсибекка насиб бўлганини кечира олмагандек, Хўжаев ҳам маърифатнинг Алиевни танлаганидан аламзада юради. Ана шу аламзадалик, ёзувчи талқинига кўра, XV асрда қандай ёмон оқибатларга олиб келган бўлса, XX асрда ҳам шундай хунук воқеаларни бошлаб келиши мумкин. Икки давр ўртасидаги фикр чақируви бу билангина тугамайди. Алиевнинг олис қариндоши Акбарали ҳам қисса саҳифаларига XV асрдан, Абдуваҳоблар муҳитидан келиб қолгандек туюлади. қариндошининг улкан кашфиётидан чала-чулпа дарак топган Акбарали эллаомадан ҳам ўз мақсадида фойдаланмоқчи бўлади. У "савдода узоқ йиллар ишлаган" отаси яшириб кетган тиллаларни Алиев ижод этган аппарат топиши мумкинлигига умид боғлайди. Ана шу қиссада фан билан бидъат, халқ манфаати билан хусусий манфаат, юксак ният билан жиноят - қайси аср воқеалари тасвирланишидан қатъий назар ёнма-ён пайдо бўлади. Фантастика бадиий адабиётнинг маҳсули бўлгани учун у сиёсатдан ҳоли бўлолмайди. Унда сиёсат реал муаммоларнинг фантастик материал билан кесишган нуқтасида юзага келади. Маълум маънода фантастик адабиётда сиёсат масаласи реал ҳаётдаги сиёсий муаммоларнинг ойнадаги акси ҳамдир. Кейинги даврда фантастик адабиётда маданий, иқтисодий масалалар билан бир қаторда сиёсатга доир масалалар ҳам ўрин оляпти. Ҳарбий техника, ядро қуроли ўта тараққий эта бориши билан бу масала' анча авж олди. Бу борада Ҳ.Шайховнинг "Мутамах" илмий-фантастик ҳикоясини мисол келтириш мумкин. Ҳикоя асосида фантастик шаҳар - Ирот ҳукумати ҳудудига қарашли давлат чегарасини номаълум кема бузиб ўтгани ва шунинг оқибатида юзага келган вазият тафсилоти ётади. Ҳикояда кўтарилаётган масала - фантастик шаҳар Ирот аҳлининг қирилиб кетиш хавфи, экология масалалари ва яна бир қатор ёндош масалалар - тинчликни сақлаш воқеалар замирига сингдириб юборилган. Ҳикоядаги фантастик образ - мутантда давлатлараро мавжуд низомларга амал қилмаслик оқибатида фожий аҳвол юзага келиши мумкинлиги ўз ифодасини топган. Мутантга нисбатан чора кўрилмаса, у бутун шаҳар аҳолисини, дарахту иморатларни, умуман ер юзидаги ҳаётни йўқ қилиб__юбориши мумкин. Ҳикоядаги эътиборга лойиқ ўринлардан бири ерликлар хусусидаги фикр: - «Ерлик мавжудотларга сира тушуниб бўлмайди, -дейди кема даргаси фиғони чиқиб. - Уларда тажовузкорлик майли шунақанги ривожланганки, ҳар қандай ёвузликни келтириши ҳақида ўйлаб ҳам ўтиришмайди». Бу жумлада сиёсат билан боғлиқ ўринлар ўз ифодасини топган, Ҳақиқатан ҳам ёвузлик ёвузликни келтириб чиқариши мумкин. Бу эса бир неча омилларга боғлиқ. Лазер нури таъсир этмаган мутантни «қуш учса қаноти, одам юрса оёғи куядиган ўлик саҳрога айланган зиҳилранг Оролга бошлашади. Саҳрода бошланган туз бўрони, олисда осмонга қараган улкан қуюн - таркибида гербецид, пестицид сингари заҳарли моддалар тўлиб тошган бу мудхиш қуюн шарсимон маҳдуқ -мутанг билан тўқнашиб, уни емириб юборди». Шу типдаги сиёсатга оид иккинчи бир асар ҳам Ҳ.Шайховнинг қаламига мансуб. Унинг «Гаройиб кўланка» қиссасида шаҳардаги ахлат уюмлари экологик муҳитни ифлослаши мисолида бу ҳол қандай фожиали натижаларга олиб келиши мумкинлиги масаласи Оролни қутқариш, асраш хусусидаги қароридан анча олдин кўтарилган. Ҳ.Шайховнинг бу икки фантастик асарида кўтарилган масала реал ҳаётда жамият олдида реал ҳаётда жамият олдида турган долзарб масалалардан бири эканлиги аниқ сезилади. Фантасгак асарда кўтарилган муаммолар реал ҳаётдаги муаммоларга нечоғлик ҳамоҳанг бўлса, у сиёсатдан ҳоли эмаслиги шунчалик аён бўлади. Ўзбек фантастикаси шакилланиш, ривожланиш даврини мувофақиятли утди. Мустақил жанр сифатида адабиётдан ўзига муносиб жой эгаллади. Ўтган вақт мобайнидв фантастик адабиёт ўз муаллифлфари, китобхонлари ва талқиқотчиларига эга бўлди. Унинг деярли хама тури: Фантастик роман ( Х.Шайхов: «Телба Дуне» ) , фантастик қиссалар ( Т. Малик : « Фалак» , « Сомон йўли элчилари», « Чоррахадаги одамлар»; Х. Шайхов: «Само мехваридвги намоиш», «Шом камари», « Аждодлар хотираси» ; С. Абдуллаева : « Аёллар салтанати» ; Фазилат Хожиқулова: « Бувимнмнг бисоти», « Оташ қиз», «Сим –сим ёмғир ёғарди», «Менинг қуёним» ) , фантастик достонлар « А. қосимов: «Само сирлсри») ва кўплаб фантастик хмкояляр яратилди. Бундан ташқарии , фантастика кинематография, расм, театр каби каби ўзбек саньатининг бошқа турларга хам кирибборди ва қатор фантастик филм, пьессалар яратилди. Ўзбек ёзувчилари миллий воқелик билан боглиқ масалаларни кўтарганларида фантастик шароитларни яратганларида кўпроқ ва сезиларлироқ ижодий ютуқларни қулга киритмоқдалар. Масалан, Ёқут Акрамова «Ёмгир куй» қиссасида мажозий , аллегорик образлардан эркин фикрлар тақиқланган, Инсоннинг елкасига шатонвачча-пойловчи қуйиладиган, ходимларнинг ҳар бир сўзи, ҳар бир қадами қаттиқ назорат қилиб туриладиган бир корхона ҳаёти, ҳатто биргина ходиманинг минг кунлик кечинмалари орқали тоталитар образини бадиий умумлашма даражасига келтирган. Қиссанинг тили ва услуби ниҳоятда ўзига хос ва янгича. У жуда катта маъно қатламини ифодалай олувчи монолог ва айрим диалоглар шаклида минг бир кун тарихи кўринишида ёзилган бўлиб, бу услуб гарб услубини эслатади. АДАБИЁТ: 1.Р.М,Иброҳимова. Фантастика ва ҳаёт. Т., 1998. 2.Р.М.Иброҳимова. Жанр фантастика в узбекской советской литератур ў . Т., 1987. З.П.Шермуҳамедов. Давр қаҳрамон тақдирида. Т., 1976. 4. Ғайрат Жалолов. Ўзбек фольклорида жанрлараро муносабат Т., 1976. 5.Ҳознрги адабий жараённинг актуал проблемалари. Т., 1984. б.Мирзаев И. Насримиз бадиий олами. Т., 1991. 7 .www.ziyonet.uz