logo

XIX аср танкидий реализм адабиёти. ХIХ аср охири ХХ аср бошларидаги чет эл адабиёти

Yuklangan vaqt:

11.09.2022

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

68 KB
XIX аср танкидий реализм адабиёти. Х I Х аср охири ХХ аср бошларидаги чет эл адабиёти Режа: 1. Элип Золя, Гиде Мопассан ижоди 2. Б. Шоу, Г. Уэллис, Ж. Голсуорси ижоди М. Твен, Жек Лондон ижоди Пьер Жан Беранже ижоди 3.Чарльз Диккенс танкидий реализмнинг йирик вакили АКШ танкидий реализм Танқидий реализм. Француз адабиёти. Инқилобий поэзия. Ҳажвий қўшиқ. Ижобий қаҳрамон. Халқ масаласи. Миллий-озодлик мавзуси. Эпопея. Новелла. Юмор. Сатира. 20 йилларнинг охирида пайдо б ў либ, Овр ў по мамлакатларида турли даврларда шаклланди ва ривожланди. Француз адабиётида XIX асрнинг биринчи ярмида ин қ илобий поэзия ривожланди ва бу адабиёт меҳнаткаш хал қ оммасининг кайфиятини акс эттирди. Шу адабиётнинг вакили Пьер Жан Беранже (1780-1857) б ў либ, биринчи ҳажвий қў ши ғ и « қ ирол Ивето»ни бутун Париж куйлайди. Хал қ шоири - Беранже сиёсий жиҳатдан ни ҳ оятда ўткир қў ши қ ларини яратди. Унинг «Зотли итлар арзи» сатирик шеъри давлат тепасида турган Карл Х Бурбонга қ арши қ аратилган эди. «Карл III» шеъри эса унинг ўлимини башорат қ илади. «Хал қ ларнинг муқаддас иттифоқи», «Жак», «Малла Жанна» шеърлари. Беранже шеъриятининг му ҳ им аҳамияти шундаки, у ўз ижодини онгли равишда оддий хал қ хизматига, ме ҳ наткаш хал қ манфаатларига б ў йсундиради. Шунинг учун ҳ ам шоир «Хал қ -менинг ил ҳ омим» деган эди. XIX асрнинг биринчи ярмида реализмнинг тарихий заминлари, реалистларнинг хал қ чиллиги, улар ижодида халқ масаласи ва ижобий қа ҳ рамонлар. Фредерик Стендаль (1783-1842) ижоди хилма-хил жанрларни, санъатнинг турли со ҳ аларини қ амраб олади. Унинг бешта романи, «Италия йилномалари» новеллалар тўплами, «Анри Брюлар ҳ аёти», «Автобиографик мактублар» каби асарлари, кундалик ва хотиралари сақланиб қоган. Унинг «Наполеон ҳаёти», «Наполеон ҳа қ ида хотиралар», шунингдек, «Рим», «Неаполь», «Флоренция» номли й ў л лавҳалари, «Рим бўйлаб саёҳат», «Турист хатлари» номли эсдаликларида фалсафий, сиёсий ҳ амда эстетик мулоҳазалари баён этилган. «Расин ва Шекспир» рисоласида реализм принципларини илгари сурди, бу унинг бадиий программаси сифатида майдонга келди. Стендаль икки буюк фожеанавис шоир ижодини таҳлил қ иларкан, Шекспир ижодидаги ҳ аётийликни ало ҳ ида таъкидлайди. Шекспир2 ижодидаги хал қ чиллик, реализм уни Расин ижодидан ажратиб турадиган хусусият эканини кўрсатиб беради. «Ванина Ванини» новелласи Италия миллий-озодлиги учун бораётган курашни тасвирлашга ба ғ ишланган. « қ изил ва қ ора», «Парма ибодатхонаси» романлари ў збек тилига ў гирилган. Стендаль ижтимоий роман устаси сифатида бу романида ўз қаҳрамонлари қалбини чуқур ифодалай олган мо ҳ ир психолог ҳамдир. «Парма ибодатхонаси» романи ҳ ам Италия мавзусида б ў либ, « қ изил ва қора» қ а ҳ рамони Жюльен Сорель сингари ў з Ватани озодлиги йўлида курашга тайёр Фабрициодир. Адиб қаҳрамонларининг ички кечинмаларига катта эътибор беради. Унинг ижобий қаҳрамонлари зулм-истибдодга асосланган тузум билан муросага кела олмайдилар. Улар ҳ аётдаги эскилик, худбинлик, з ў равонлик, инсон шахсининг камситилишига қ арши исён к ў тарадилар. Унинг асарлари ҳаётий реализм билан суғорилган. Оноре де Бальзак (1799-1850) - ижодида танқидий реализм ч ўққ ига кўтарилгандир. Унинг «Инсонлар комедияси» деган умумий ном остига кирувчи романлари адибга шу ҳ рат келтирган. Ўзини «ижтимоий фанлар доктори» деб ҳисоблаган Бальзак улкан эпопеяси «инсон комедияси»да икки мингдан орти қ персонаж қ атнашади. Агар француз жамияти тарихчи б ў лса, Бальзак ўзини унинг котиби деб билади. Эпопеяда к ў тарилган мавзу - пул, бойлик, тилла б ў либ, бу бойлик асар қа ҳ рамонлари ҳ аётида машъум роль ўйнайди. Бальзак асарларида пул киши характерини, психологиясини ўзгартирувчи, емирувчи, издан чиқарувчи салбий куч сифатида к ў рсатилади. Адибнинг «Гобсек», «Евгения Гранде», «Горио ота», «Са ғ ри тери тилсими» романларида пулнинг ана шундай бузғунчилик ролини кўрсатади. «Гобсек»да қа ҳ рамон пулинг қ анча кўп бўлса, сен шунча қудратли б ў ласан деган фалсафага риоя қ илса, «Евгения Гранде»нинг қа ҳ рамони Гранде ҳ ам пул жамғариш касалига дучор б ў лган шахсдир. 3 Бальзакнинг «Горио ота» романи оталар ва болалар муносабати масалаларига ба ғ ишланган. Шу ўринда Горио чол билан Шекспирнинг Лир образини таққосласа б ў лади. «Cағри тери тилсими» романи фалсафий асар бўлиб, са ғ ри териси инсонни ҳалокатга ма ҳ кум этган тузумнинг рамзий образидир. Бальзакнинг буюк хизмати шундаки, асарларида француз ҳ аётининг барча томонларини қ амраб олди. қаҳрамон характери, таш қ и му ҳ ит, уни ў раб олган ижтимоий шароит таъсирида қ арор топгани учун Бальзак ана шу ташқи дунёга, унинг тафсилотига а ҳ амият берди. Шу сабабли ҳ ам адибнинг ҳар бир асарида қаҳрамон ва во қ еалар ҳ олатини белгилаб берувчи атроф-муҳит, нарсаларга кенг ўрин берилади. Натижада унинг ҳар бир асари мукаммал, жозибалидир. Бальзакнинг асарлари ў збек тилида. Проспер Мериме (1803-1870) - новеллалари ва «Карл IX салтанати йилномаси» асари билан ў збек китобхонига таниш. Унинг хал қ о ғ заки ижодига муносабати ва славян хал қ лари миллий-озодлик ҳаракати мавзусида яратилган «Гусла» т ў плами. Мериме жа ҳ он адабиётида новелла жанрининг устаси сифатида «Таманго», «Матео Фальконе», «Этрусс гулдони», «Иккиё қ лама хато» асарлари билан танилган. Агар «Таманго»да оқ танли қулфурушларни тан қ ид қ илса, «Матео Фальконе»да Корсика оролида истиқомат қ иладиган хал қ нинг урф- одатларини ифодалайди. «Этрусс гулдони»да юқори табақа вакиллари орасидаги ғийбат, қ уру қ ту ҳ мат каби иллатларни фош қилган. Унинг «Арсена Гийо», «Кармен» қиссалари. «Арсена Гийо»да камба ғ ал қ из Арсенанинг та ҳ қирланиши тасвирланса, «Кармен»да л ў лилар ҳаётига мурожаат этиб, ҳ амма нарсадан ў з шахсининг эркин бўлишини биринчи ўринга қў йган ма ғ рур, жасоратли эрксевар аёл образини яратади. Мерименинг «Карл IX салтанатининг йилномаси» романи Озод Шарафиддинов томонидан ўзбек тилига таржима қ илинган. Роман тарихий4 мавзуда бўлиб, XVI асрга мурожаат қилган. Романда ҳ икоя қилинган қонли Варфоломей кечаси диний таассубликнинг оқибати эканини кўрсатади. Замонасининг эрксевар кишиси бўлган Мериме бу қ онх ў рликнинг асосий айбдорлари б ў лган сарой амалдорлари билан дин ҳомийларини кескин фош этади. Мериме асарлари ў збек тилида. Гюстав Флобер (1821-1880) - «Бовари хоним», «Саламбо», «Сезгилар тарбияси», «Авлиё Антонийнинг алданиши» каби романлари ва драматик асарларининг автори. Флобернинг сиёсий, ижтимоий ва эстетик қарашларидаги зиддият. Адиб ў з и яшаб турган жамиятнинг ривожланиш жараёнини тушунмади, уни фожеали тарзда қабул қ илди. Бу тузумдан қ утулиш йўлларини топа олмади. «Бовари хоним» асарида ҳ аёт ҳа қ и қ атларини романтик хаёлпарастликка қ арама-қарши қў яди. Асарда қа ҳ рамоннинг эстетик хом- хаёлларининг фош этилиши. Маънавий ожиз - Омэ, романтик хаёлпараст - Эмма образлари. Асарнинг бош қаҳрамонлари Эмма ва Шарлга Флобернинг иккиё қ лама муносабати. Инсон ахло қ и масаласи - «Сезгилар тарбияси» романида фош этилиши. «Саламбо»да эрамиздан аввалги Карфаген давлати тарихига мурожаат этади ва Африканинг шимолидаги Карфагеннинг Рим билан олиб борган урушларини тасвирлайди. Флобернинг «Бовари хоним» романи ўзбек тилида. Инглиз тан қ идий реализм адабиётининг вакили сифатида Чарльз Диккенс (1812-1870)ни к ў риш мумкин. У жаҳон адабиёти тарихида ўзининг чинакам халқчил асарлари билан ўчмас из қ олдирган. Диккенснинг ижоди инглиз адабиётида бутун бир даврни ташкил қилади. У ҳ а қ ли равишда Англиянинг хал қ ёзувчиси, унинг миллий ифтихори сифатида тан олинган. Диккенс инглиз адабиётида биринчи бўлиб, азоб-у қ убатларга дучор қилинган оддий халқ ҳ аётини реалистик кўрсатиб берди. Диккенс романлари ижтимоий адолатсизликларни фош қ илди, оддий инсоннинг ҳ а қ -ҳуқу қ лари тарафдори б ў лди, ме ҳ нат а ҳ лининг қадр-5 қимматини улуғлади, унинг гўзаллигини, эзгу-мақсадларини куйлаб, худбин жамиятнинг жирканч манзарасини аёвсиз тан қ ид қилди. Диккенс ижоди т ў рт даврга бўлинади: 1. 1833-1841 - бу даврда асосан юмористик асарлари билан ном чи қ арди. «Боз очерклари», «Пиквик клубининг мактублари», «Оливер Твистнинг бошидан кечирганлари» каби асарлари ёзилган. 2. 1842-1848 - «Америка хатлари», «Мартин Чезлвит», «Домби ва ўғ ли». 3. 1849-1859 - асосан ҳ ажвий асарлари «Давид Копперфильд», «Сову қ уй», «Муд ҳ иш замонлар», «Митти Доррит». 4. 1859-1870 - Диккенс ижодида умидсизлик кайфиятлари устунлик қилади. «Икки шаҳар ҳ а қ ида қисса», «Катта умидлар», «Бизнинг умумий дўстимиз» асарлари яратилган. Агар Диккенснинг «Америка хатлари» ва «Мартин Чезлвит» асарлари А қ Ш ҳ аётига бағишланган бўлса, «Пиквик клубининг мактублари» адабиёт хазинасига комик роман намунаси бўлиб қў шилди, унда мавжуд тузумга қ арши нафрат, норозилик эмас, балки ўткир кулги, битмас-туганмас юмор етакчилик қилади. «Домби ва ўғ ли» романи инглиз танқидий реализмининг намунаси бўлиб, фақат пулни тан оладиган Домби образига оддий меҳнаткашларни қ арама-қарши қў яди. Ёзувчи доимо ана шу ме ҳ наткаш кишилар томонида б ў лади. 40-50 йиллардаги романларида чартистлар ҳ аракатининг таъсири. Сатирик ёзувчи сифатида яратган асарларида ме ҳ нат ва капитал ў рта сидаги зиддиятнинг ифодаланиши. «Оливер Твистнинг бошидан кечирганлари» романида болалар ва тарбия масаласи. Асар ў збек тилида. Даврлаштириш: 1. 1871 йилги Париж Коммунасидан биринчи жаҳон урушининг тугашигача бўлган даврда асосий й ў налишлар, тан қ идий реализм,6 декадентлик адабиёти, Янги мавзуларнинг пайдо бўлиши, услуб ва жанр шаклларининг хилма-хиллиги. Бу давр ёзувчилари асарларида ҳаётдаги қарама- қ аршиликларнинг чу қ ур ва ҳа ққ оний очиб берилиши. Француз адабиёти, Париж коммунаси адабиёти. Намояндалари Э. Потье, Л. Мишель, Ж. Валлес. Назм ва насрда сиёсий мазмун. Натурализм о қ ими, унинг тарихий ва фалсафий илдизлари. Натурализм эстетикаси, унинг сиёсий мазмуни. Э. Золя натурализмининг фалсафий илдизлари. «Ругон-Маккарлар»да ирсият муаммоси. «Ҳамал» романида ме ҳ нат ва капитал масаласи. Золя ў збек тилида («Ҳамал» романи). Ги де Мопассан - танқидий реализмнинг вакили сифатида «Ҳаёт», «Азизим» романларида ўзи яшаётган жамиятнинг бузу қ ликларини, манфаатпарастликни тан қ ид қ илиши. Мопассан - ҳ икоянавис. Халқ образининг яратилиши («Симоннинг дадаси»), Франция-Пруссия уруши мавзусидаги («Дўнди қ ») асарлари. Мопассан ижодида психологик та ҳ лилнинг чу қ урлиги. Мопассан ўзбек тилида (Мопассан ҳ и коялари, «Азизим», «Ҳаёт» романлари). Немис адиби - Томас Манн ижодида инсонпарварлик ғояларининг акс этиши. «Будденброклар» асари. Роман жанри оила хроникаси. Немис адиби ижодида сатиранинг кескинлашиши, назарий ишларида («Роман санъати», «Чехов») реалистик санъат принципларининг ё қ ланиши. Инглиз адиби - Бернард Шоу - йирик драматург, «Мустақил театр» фаолиятида ўйнаган роли. Ижтимоий муаммоларнинг ўткирлиги. «К ў нгилсиз пьесалар», «Кўнгилли пьесалар»да мунофи қ лик ва иккиюзламачилик устидан кулиш. Шоу драматургиясида ижобий идеал ва ижобий қ а ҳ рамон муаммоси. Шоунинг антиимпериалистик чиқиши («Уруш ҳақида со ғ лом фикр»). А қ Ш адабиёти - Марк Твен ижодининг юмордан ижтимоий сатирагача ў сиши. У қисқа юмористик ҳикоялар устаси. «Том Сойернинг саргузаштлари» романида ахло қ тасвири, Твен демократизми (камба ғ ал Гек7 ва о қ танли қул Жим образлари). Романда кучлиликнинг қораланиши. Тарбия ва болалар масаласи. «Шоҳ ва гадо»да хал қ муаммоси, тарихий мавзу, сатирик маҳорати. «Шоҳ ва гадо» ў збек тилида. Жек Лондон ҳикояларида («Шимол ҳикоялари», «Жануб ҳ икоялари») табиат ва жамият, шахс муаммоси. «Мартин Иден»да ёзувчи эволюцияси. Жамият ва санъаткор та қ дири мавзуси. Романда ёзувчига хос б ў лган дунёга индивидуал қ арашнинг ифодаланиши. Лондон асарлари ў збек тилида (ҳикоялари, «Мартин Идин», «Уч қ алб» романлари). 2. 1917-1945 йиллардаги Оврўпо адабиётида истеъдодли ёзувчилар. Француз адиби Р. Роллан ижодида қаҳрамонона характерларнинг яратилиши. Драматургиясида - «Инқилоб драмалари» (миллий инқилобий мавзу). «Жан Кристоф» - жамиятда санъат ва санъаткор мавзуси: халқ образи. «Мафтун қалб» ёзувчи ғ оявий бадиий эволюциясининг якуни, буржуа жамияти ва маданияти ин қ ирозининг тасвирланиши. АқШ адабиёти - Э. Хемингуэй ижодида уруш мавзуси. («Алвидо, қ урол») испан мавзуси («Кимга занг урилмо қ да?»). Табиат ва жамият билан курашда инсон иродаси. («Чол ва денгиз»). Хемингуэй ижодида психологик та ҳ лил ма ҳ орати, матндаги яширин ички мазмун роли. Ў збек тилидаги асарлари - «Чол ва денгиз», «Алвидо, қ урол», « қ уёш барибир чи қ аверади» («Фиеста»). Т. Драйзер - «Бахти қаро Керри» биринчи реалистик ижтимоий роман. Америка во қ елиги шароитида оддий киши та қ дири - романнинг асосий мавзуси. 20-30 йиллардаги асарларида капитализм танқидининг чу қ урлашуви ва кескинлашуви. Ижтимоий умумлашмаларнинг чуқурлиги. «Америка фожиаси» ёзувчи ижодининг ч ўққ иси. «Женни Герхардт» асарининг ғояси. Драйзер асарлари ўзбек тилида («Америка фожиаси», «Бахти қ аро Керри», «Женни Герхардт»). 3. 1945 йилдан кейинги давр адабиётида тинчлик учун кураш мавзуси. Танқидий реализм. 8 Француз адабиёти. Луи Арагон - қ аршилик даври поэзияси. Француз хал қ и қа ҳ рамонона анъаналарининг куйланиши. Шеърларида ижтимоий- сиёсий ўткирлик ва юксак бадиий ма ҳ орати. Арагон-шеър новатори. Немис адабиёти. Анна Зегерс - хал қ ҳаёти ва кураши мавзуси. 30- йиллардаги романи - «Еттинчи хоч» романида урушга қ арши курашувчи образларнинг яратилиши. Урушдан с ў нгги ижоди. «Бар ҳ аёт ўликлар», «Тинчлик» новеллалари цикли. Ижтимоий фаолияти. Ўзбек тилидаги «Бар ҳ аёт ў ликлар» асари. Инглиз реализми - Жеймс Олдриж ижодида грек хал қ ининг миллий- озодлик кураши тасвири мавзуи. «Денгиз шунқори»да фашизмга қарши курашчилар образи. Ёзувчи романларида хал қ тасвири. «Дипломат» романида иккинчи жаҳон урушидан кейинги лагерь курашининг ифодаланиши. Жеймс Олдриж ў збек тилида («Денгиз шун қ ори»).9 АДАБИЁТЛАР: 1 . Алимухамедов Н. «Антик адабиёт тарихи», Тошкент, « Ўқитувчи », 1975 йил. 2. Сулаймонова Ф. «Шарқ ва Fарб», Тошкент, « Ўзбек истон», 1997 йил. 3. Кун Н. А. «қадимги Юнонистон афсона ва ривоятлари». Тошкент, 1983 йил. 4. Маҳмудов Ма ҳ кам « Ҳ айрат ва тафаккур», Т., Fафур Fулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1990 йил. 5. Рим адабиёти бўйича хрестоматия. Ойбек та ҳ рири остида. Тошкент, 1940 й. 6. Софокл «Шо ҳ Эдип», Т., Адабиёт ва санъат нашриёти, 1979 йил. 7. Хомер «Илиада», Т., Fафур Fулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1988 йил. www.pedagog.uz www.ziyonet.uz 10