logo

Илми ғарибани қўмсаб ( илми гарибани кумсаб ) Х Х Ниёзий ижоди асосида

Yuklangan vaqt:

10.09.2022

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

2059 KB
 Илми ғ арибани қўмсаб Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг 1914 йилда ёзилган «Енгил адабиёт» асаридаги «Тўғри сўз бола» шеъри каттадан кичикка маълум. Ле к ин шеър таҳлил қилинар экан, асосан, боланинг топқирлиги, тўғри сўзлигига эътибор қаратилади. Мени шеърдаги ўзга масала жалб этди. Боланинг йўлини тўсган, қадди-қомати келишган, тасаввуримча, башанг кийинган икки киши ким эди? Нега улар пул бериб ёлғон сотиб олмоқчи бўлдилар? Қолаверса, истеъдодли Ҳамзада ёлғонфурушлар қиёфасини яратиш фикри қачон, қандай пайдо бўлди? XX асрда мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ёлғон мислсиз даражада муҳим ўрин эгаллади: ёлғон инқилоблар, ёлғонни сув қилиб ичиб юборган «доҳийлар», ер куррасининг олтидан бирида барпо этилажак жаннат ҳақидаги уйдирмалар, кўкдаги фариштаданда бегуноҳ, малаклардан-да покиза янги инсон ҳақидаги ёлғон-яшиқлар... Ёлғон бор жойда чин сўзга қирон келади. Шўро даврида сўз исроф қилинди, сўзнинг уволи, гуноҳидан қўрқилмади. Шўро даврида социалистик реализм, адабиётнинг халқчиллиги, партиявийлиги, коммунистик адабиётнинг идеали, қаҳрамони ҳақида минглаб асарлар ёзилди, чоп этилди. Охир-оқибат хулоса нима бўлди — сароб бўлди. Шўро адабиётида сўз қадрсизланди, сўз ўзлигидан йироқлашди. Мумтоз адабиётда ҳар бир сўз етти ўлчаб бир қўлланилган. Битта сўз таркиби, маъноси билан боғлиқ жанрлар бўлган. Санъаткорлар кам сўз ишлатиб, кўп маънони англатишни бурч — санъат деб англаганлар. Қолаверса, иймонли одам сўзнинг муқаддас эканлигини юрак- юракдан ҳис этган, сўзни увол қилиш гуноҳидан қўрққан. Аҳли санъат кўп сўз маънига юк эканлигини хис этган. Ҳумоюн Мирзо сўз бисёру беўрин ишлатилган асарни қат-қат кийим кийиб олган одамга қиёслайди; сўзларнинг кўп ва ўринсизлиги маъни одимини сусайтиради: Суханро поя гap эъзоз набошад, Тарзи хилъаташ ийжоз бошад. Сўз санъатининг ёрқин сиймоларидан саналмиш Фузулий қуйидаги байтда ўзининг гўзалликни англаш эътиқодини ифодалаган дейиш мумкин: Гар чўқ истарсан, Фузулий, иззатинг, оз эт сўзи, Ким чўқ ўлмоқдан қилибдир чўқ азизи хор сўз. Абдулла Авлоний кўп сўзлилик ёлғонга, сохталикка мойиллик эканлигига ишора қилади: Миси чиқгай кўп бўлса, бир кун. Кўпайган сўзнинг бўлғай тўғриси оз, Шакарнинг кўпидан ози бўлур соз. Кези келди, асосий масалага ўтишдан олдин, яна бир кузатишимни айтиб ўтмоқчиман. Бадиий асар хам жонли одамга ўхшайди. Асарлар «серсув» бўлганидай, баъзи одамлар ҳам эзма бўладилар. Ёзувчининг асар орқали айтар сўзи нотайин бўлса, кўп ёзишга, китоб-хонни сўз уюмига «кўмиб» ташлашга интилади. Шунингдек, баъзи одамлар саводсизлигини яшириш учун патира-путур гапириб ташлайверадилар. Мисолларни Абдулла Қаҳҳор асарларидан келтирмоқчимиз. Абдулла Қаҳҳор ўз каҳрамонларининг «тўқ» ва «пуч»лигини сўзга муносабати, сўзамоллигига қараб белгилаган. Туробжоннинг («Анор») хотини назарида, эри турмуш қуришганидан буён ғулдираб келган. Бугун у уч сўзни аниқ, равшан айтди: «Жигарларинг эзилиб кетсин». Боқижон Бақоев («Адабиёт муаллими») — ғирт саводсиз адабиётчи. У ўз касбини тинмай гапиришда, тингловчисини холдан тойдириб ташлашда деб англайди. Мана, Боқижон Бақоев маърчасини тинглаш «бахтига» муяссар бўлган Ҳамиданинг ҳолати: «... ғувиллаб турган бошида шундан бошқа ҳеч нарса йўқ эди: практи кум, минимум, максимум, Детирдинг, Стендинг, Шел линг, Меринг, Демпинг...» А.Қахҳор Сорахоннинг онаси сийратини битта сўз билан ярқ эттириб очади: «Булбулигўё» («Сароб»). Саидий Булбулигўё келаётганини эшитса, ичидан титроқ қўзғоладиган бўлиб қолган. Арслонбек Қаландаровнинг («Синчалак») ҳам ўз Булбулигўёси бор. Аммо Арслонбек Саидий эмас, у ўз Булбулигўёсини шонага тортиш билан бирга Саидага ҳам нималарнидир имо-ишора қилаётгандай бўлади: « — Афлотуннинг қизи бўлсангиз ҳам гапни тонналаб олингу, граммлаб сотинг. Гапингиз гапга ўхшамайди, оғзингиз гапдан бўшамайди!..» Абдулла Қаҳҳорнинг шапалоқдай-шапалоқдай ҳикоялари — ўтмиш ҳақидаги асарлари ҳақида кўплаб тадқиқотлар яратилган. Боқижон Бақоев («Адабиёт муаллими»), Булбулигўё («Сароб), Ҳуринисо («Синчалак») ҳақида жуда кўп гапириш мумкин. Нега? Абдулла Қаҳхор бу қаҳрамонлар феъл- атворидагн асосий нуқта— «жон»ни бехато топган. Аслида, илми ғариба шу... Мумтоз адабиётшунослигимизда илми ғариба, ғари ба фани хусусида талайгина маълумотлар берилган. Ғариб (ғариба) — ажойиб, таажжубланарли, ҳайрон қоладиган нарса. Илми ғариба талқин фани билан бевосита боғлиқ. Илми ғариба фаннинг теран нуқталарини, ич-ичидаги маъниларини англаш санъатидир. Ғариба илми мавжуд фанларни синчиклаб ўрганиш орқали кашфиёт даражасида хулоса чиқаришгача етиш, ажойибот нуқтаси қадар кўтарилпшдир. Алишер Навоий «Хамсатул-мутахаййирнн» асарида Абдураҳмон Жомийнинг илмий уқуви ниҳоятда кучлилиги ҳақида тўхтаб: «Ва ғарибдурким, зоҳир улумининг такмили вақтида неча иш аларға муяссар бўлиб турким, бу умматда акобир ва сохиб камоллардан ҳеч қайсиға воқеъ бўлғони зоҳир эмас», деган хулосага келади. Алишер Навоий «Тарихи анбиё ва ҳукамо» асарида Мусо алайҳиссаломнинг яқин қариндоши Қорун ҳақида ёзади: «Ва Мусо алайҳиссаломнинг яқин қаробатидур. Ва Мусо алайҳис-салом анинг тарбиятидан муболаға қилур эди. Ва улуми ғариба ва фунуни ажибаким, файзи олиҳидин замириға муноққош эрди, анинг фаҳми етконча анга таълим қилур эрди». Абдурауф Фитратнинг «Ҳиндистонда бир фаранги ила бухороли мударриснинг жадид мактаблари хусусинда қилган мунозараси» асарида Бухоро мадрасаларининг талабалари ўқишнинг тўртинчи-еттинчи йилларида «Мулла Жомий»ни — «Шарҳи Жомий»ни («Фавойид уз-зиёия», «Ал- марфуъот», «Ал-мажрурот», «Ал-мансубот», «Ал-мабниййот») асарлари шарҳи ўқитилганлиги хусусида ёзилади. Демак, Жомий асарларидаги мантиқнинг кучлилиги — илми ғариба даражасига кўтарилганлиги расман тан олинган эди. Илми ғариба ҳақида Ҳасанхожа Нисорийнинг «Музаккири аҳбоб» асарида ҳам маълумотлар мавжуд. Олимлар раҳнамоси Асомиддин Иброҳим ҳақидаги маълумот диққатга сазовордир: «Кўпгина илм соҳалари бўйича яхши таснифлари бор. Айниқса ғариба фанида тидори кучли эди. Иншо ёзганда кўп маъноларни мўъжаз ва лўнда каломда баён этиб, сиқиқ ҳажм мазмунида катта ва кўп фикрларни англатарди. Ҳазрат Убайдуллохон пешиндан кейин арабий тилда бир рубоий айтиб юборган экан, мулло эса намозшомгача довур вақт ичида шу рубоий хусусида бир арабча рисола тасниф қилишга улгурганлар. Мазкур рубоийнинг ҳар бир мисраси бобида олти юз эллик маъно айтганлар». Маз кур асарда Асомиддин Иброхимнинг шогирди Мавлоно Ҳусайн Туркистоний хақида мана бу маълумот берилган: «Илмлар икир-чикирини шу даражада ўзлаштирганки, бу соҳаларнинг кўпида маҳорат билан иш олиб борарди... Ғариба фанида фасоҳатомез нутқи ва балоғатангез каломи билан кўп ran танобини тортиб, фаровон маъноли фикрлар иншосини оз жумлаларда ойдин, равон баён қилардики, дунё кезувчи ақл исботлаш кемаси билан тасаввур денгизида кетидан қанчалик эргашмасин, уни шарҳловчи сўз топа олмасди, аниқроғи, исботланмас масалалар туркумидан ҳисобланарди». XX асрда, шўро адабиётшунослиги ва танқидчилигида илми ғарибанинг пайдо бўлмаганлиги сабабларини ўйлайман. Биринчидан, ғариба фани ҳақиқий санъат асарлари талқинида пайдо бўлади. Шўро адабиётида сиёсат, мафкура, тарғиботу ташвиқот қоришиб кетди. Қолаверса, шўро адабиётининг «халқчиллиги» талаби бадиий адабиётни ўта соддалаштириб, одмилаштириб юборди. Кўп ўринларда бадиий адабиёт сайқаллаштирилган журналистикага айланаёзди. Шўро ҳукумати, коммунистик фирқа қандай масалани қўймасин, бадиий адабиёт ҳамиша «лаббай» деб отилиб чикди. Шўро республикаларида миллий мустақиллик учун кураш пайдо бўлдими, адабиётда босмачиларга қарши кураш мавзуси кенг ишлана бошланди. Қишлоқ хўжалигини ёппасига жамоалаштириш ҳаракати бошландими, адабиётда «Очилган қўриқ» монанд романлар, «Муравия мамлакати» монанд достонлар кўпайиб кетди. Адабий танқид ба диий адабиётга нисбатана-да мафкуралашди, сиёсийлашди. У бадиий адабиёт соҳасида фирқанинг кўзи, қулоғи, овозига айланди. Адабий танқиднинг сиёсий ҳушёрлиги қатли ому қатағон, таъқибларга сабаб бўлди. Шўро ёзувчилари юксак минбарлардан туриб қалб амрига кўра ёзажакликларини ваъда қилдилар, Қалблари эса бус- бутун партияга бахшида эканлигини қўшиб қўйдилар. Қалб амри билан ёзиш — юрак қони билан битишдир. «Юрак қони билан ёзган одам узун ёзолмайди»,— дейди А.Мухтор «Тундаликлар»ида. Чин дилдан гапираётган, айтаётган гаплари масъулиятини сезган одам ҳам узоқ, равон гапира олмайди. «Абдулла Қодирий... сиртдан қараганда босиқ, камгап кўринар, чунки у ҳар бир сўзни тарозига солиб кўрар, оғзига келган ҳар бир сўзни айтавермас, секин ва гапи худди ўзига халал бераётгандек ёқинқирамай гaп бошларди», — деб ёзади Ойбек «Адабиёт, тарих, замонавийлик» мақоласида. XX асрда илми ғарибага манба бўладиган асарларни Абдулла Қодирий, Чўлпон, Фитрат, Ойбек, Одил Ёқубов, Пиримқул Қодиров, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Рауф Парфи, Абдували Қутбиддин сингари истеъдодли ижодкорлар яратдилар. Тоғай Муроднинг қиссалари ва романи ғариба фани учун бебаҳо материал бўлди. Афсуски, асримизнинг 80—90-йилларигача машҳур асарларнинг санъаткорона сир-асрорлари ҳақида мақола, тадқиқотлар кам яратилди. Аввало, шўро адабий сиёсати илми ғариба йўлидаги бош тўсиқ бўлди. Қолаверса, танқидчиларда маҳорат масалаларини ёритиш, асар гўзалликлари хусусида фикр юритишдан кўра замонасозлик туйғуси — асарнинг долзарблиги, мафкурага монандлиги ҳақида гапириш кучайди. Муҳими, бадиий адабиётда бўлмасин, санъат асарлари хусусида битилган тадқиқотларда бўлмасин гўзаллик туйғусига эътибор сусайди. Бадиий адабиёт, у ҳақида битилган асарларда гўзаллик, назокат туйғусини тарбиялаш асосий гап эканлиги унутилди. Гўзаллик туйғуси деганда, аввало, маънонинг теранлиги, фикрлашга ундаш етакчилик қилади. Алишер Навоий асарларидаги ҳар бир рамз, ҳар бир ифода, ҳар бир қиёс заминида катта маъно-мазмун яширинган. Китобхон буюк санъаткор асар ларидаги маънони англагани сайин гўзаллик оламига кириб бораётганлигинн, руҳий-маънавий жиҳатдан бойиб бораётганлигини ҳис қилади. Моҳир санъаткор бир ишора, бир байт орқали тарихнинг катта одимини, ўн йилликлар тажрибасини бера олади. Ғариба фани тарих ҳақиқатини — қисқа сатрлар заминидаги маънони ёритиб бериши билан ғаройиб, гўзалдир. Масалан, Абдулла Ориповнинг: Лабда табассуму кўзда ёш билан Сенга интиламан буюк набирам... Эркин Воҳидовнинг: Сен ҳилол, юлдуз, салиб, Таврот, Забурдан юксалиб Боймисан ёки ғариб, Комрон ўзинг, яксон ўзинг... Рауф Парфининг: Парчин-парчин бўлди едим сирлари, Симлар — кузларимга мил тортган чизгу сингари мисралари ғариба фани учун бой манбадир. Тадқиқотчи шоир руҳига синчков назар ташлаб, тарих ҳақиқати — фожиаларини акс эттириши мумкин. Ғариба илмида санъаткор ва тадқиқотчининг ўзаро муносабати диққатни жалб этади. Санъаткор айтмоқчи бўлган фикрини нозик яшира олса, катта маънонииг бирон қиррасига ишора қилиш билан чекланса, фикрни лўнда айтсаю ҳис : туйғуни жиловлай олса ёхуд асарни давом эттириш имконини яратса, ғариба фани учун майдон яратилади. Тоғай Муроднинг «Отамдан қолган далалар» романида 3 қатор — мисрадан иборат б ў лим бор. Мана шу уч сатр заминидаги ҳис-туйғуни алоҳида китоб қилиб ёзиш мумкин. Ё з увчи ҳис-туйғулар оламида жўш уришни ғариба фани устасига қолдирган. Мана ўша «қуруқ» хабар — мисралар: Куйди-куйди — аёлимнинг тани куйди. Куйди-куйди — мен и бағрим куйди. Куйди-куйди — болаларимнинг шўри куйди. Ғариба мақола ёзувчи тани куйган аёлнинг роҳат-фароғатсиз ўтган умрини ўйлаб куяди; умр бўйи инсон шаънини оёқ ости қилувчи меҳнатдан бошқасини билмаган, ёлғиз қувончи, дардкаши, ғамгусори аёлидан айрилган Деҳқонқул ҳолатига куяди; шу уч мисра ҳақида ёзар экан болалиги болаларча ўтмаган, энди шум етимлик азобига дучор бўлаётганлар тақдирига куяди. Шу уч куйдирувчи мисра ҳақида ёзувчи одам «Осмол йироқ, ер қаттиқ» мақолини эпиграф қилиб олса янглишмаслигини сезади. Илми ғариба имкониятлари чексиз. Шоир борки, шамол ўйини, нур ранги, денгиз мавжи (Иосиф Бродс кий сингари) орқали туйғуларини ифодалайди; шоир борки, юрагидаги оғриқларни — маломат тошида очилган гулларни (Рауф Парфи сингари) тасвирлайди; шоир борки, юрагини очгани сайин намакоб тўла коса лопиллаб гоҳ у ён, гоҳ бу ён бориб туришини англайди. Faриба илмида қалам сурувчи ижодкор руҳидаги ҳолатларни, гўзалликдан гўзаллик яратаётганини унутмаган ҳолда, қоғозга тушириши жоиз. Илми ғарибада бадиий асар муаллифи ва тадқиқот яратувчи аро муносабатнинг энг нозик кўриниши мавжуд. Санъаткор ёзувчи ҳам, олим- тадқиқотчи ҳам истеъдод соҳиби. Аммо санъаткор истеъдоди билан олим уқуви-билими аро фарк бор. Санъаткор — ёзувчи аксарият ҳолларда ғайри шуурий ҳолатда, савқи табиий равишда ижод қилади. Яратувчи ижодкор руҳият оламидаги ўзгариш, ҳолат ўсишларни тасвирлайди. Тадқиқотчи- олим, санъаткордан фарқли ўлароқ, мантиқ кучи билан иш кўради. Унинг фаолиятида ақл, зийраклик, воқеа-ҳодиса заминига теран кира билиш муҳимдир. Ғариба илмида шуурийликнинг чўққиси билан мантиқнинг теранлиги бирлашади. Бадиий асар тирик тан мисоли ҳамиша ўсиб-ўзгариб борганидай, олим-тадқиқотчи ҳам доимо унинг янги қирраларини кашф этаверади. Мумтоз адабиётда Бедил, Навоий, Фузулий асарлари юзлаб талқинларга имкон берганини биламиз. XX аср охирига келиб узбе к адабиётида жаҳон адабиётидан ўрганиш, унинг етук томонларини ижодий давом эттириш тамойили кучаймоқда. Бу ҳол ғариба илми тараққиёти учун кенг имкониятлар очиши табиий. Асримизнинг 90-йилларида Омон Мухтор, Тоғай Мурод, Тоҳир Малик, Мурод Муҳаммад Дўст сингариларнинг ўзига хос асарла ри — роман, қисса, ҳикоялари пайдо бўлмоқда. Бу асарларда насрнинг назм томон силжиб бориши — руҳият оламини акс эттириши; қиёс, рамзларнинг нозиклашуви; моддий тушунчалар туйғусини енгиб, руҳий- маънавий тасаввурлар оламидан муҳим ўрин эгаллаши сингари белгилар сезилмоқда. Бадиий асарлардаги изланиш, янгиликлар илми талқин ғариба фанида ҳам акс этишн табиийдир. Илми ғариба талқин фанининг ҳамиша навқирон, янгиликларга бой, муҳими, гўзаллик билан йўғрилган тармоғидир.