logo

А.Р.Беруний таълим тарбия хакида( урта осиё фан ва маданият тараккиётида тутган урни )

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

64.5 KB
А.Р.Беруний таълим тарбия хакида Р Е Ж А 1. А.Р.Берунийнинг хаёти ижодий фаолияти ва ижтимоий дунёкараши. 2. Урта Осиёда фан ва маданият тараккиётида тутган урни 3. Беруний асарлари ва унда инсон камолоти ва тарбиясига багишланган гоялар. 4. Берунийнинг дунё педагогика фани тараккиётига багишланган гоялар 1. А.Р.Берунийнинг хаёти ва ижодий фаолияти ва ижтимоий дунёкараши. 1. Абу Райхон Мухаммад ибн Ахмад Ал-Беруний Хоразм пойтахтида хижрий 362 йилда, милодий 973 йилда тугилган. Унинг тарбияси билан Абу Наср Ирокий шугуланади. Х асрнинг биринчи яримида Хоразм 2 кисимга булиниб, буларнинг бирида, яъни жанубий кисмида Шох Абу Абдулло Мухамад, иккинчи кисмида, шимолий кисмида эса Хоразм амири Маъмун ибн Мухаммал хукумдор эди. 995 йилда бу икки хукмдор уртасида тахт учун булган куршлар Маъмун ибн мухаммад галабаси билан тугади. Ягона Хоразм давлати ташкил топди. Хоразмшох Абдуллонинг енгилиши Кот шахрида тинчгина илм билан шугулланаётган кишилар хетига салбий таъсир курсатди. Шулар каторида 22-23 ёшлардаги Беруний хам илмий ишларини тухталиб, дастлаб Журжон сунгра Рай шахрига кетишга мажбур булди. 995- 997 йилларда Рай шахридаги расадхонада кузатиш ва улчаш ишларини олиб борди. Беруний бошлангич таълимни кишлогдаги мактабда олган, сунгра йирик мунажжим ва математик Абу Наср ибн Ирок таълим-тарбиясида улгайган. У 17 ёшда ёш мунажжим олим сифатида танилди. Беруний Хоразм, форс, араб, юнон, санскрит ва яхудий тилларини пухта урганган. Журжон хокими Кобус ибн Вишмигир саройида илмий ижод килиш учун кулай шароитга эга булиб, ёшлигида туплаган материаллари асосида китоб ёза бошлади. 1000 йилда эса Беруний "Кадимги халклардан колган ёдгорликлар" номли китобни ёзиб тугатади 1004 чи йилнинг бошларида Беруний Маъмун 2 томонидан Хоразмга чакириб олинади ва саройда шохнинг якин маслахатчиси сифатида курсатади. Беруний арабча шерлар ёзади. Беруний "Утмиш ёдгорликлари", "Хоразмнинг машхур аодлари", "Геодеазия", "Минералогия", "Хиндистон", "Фармокология", "Конуни Маъсудий" ва бошка асарларни яратган. 1010-1017 чи йилларда А.Р.Беруний Акалик ва узунлик жугрофик нукталарни хисоблаб чикди. 1016 йилда "Куёш харакатини аниклаш йули" деган китобни ёзиб тугатди. "Маъмун академия"си Беруний учун фан чуккиларини забт этишга ёрдам берди. 1029- 1034 йилларда булмиш-Рахонга атаб "Китоб ат тавхим" , яъни "Фалаккиёт санъати" мукадиммасии тушинтириш китоби асарини 1048 йил охирида "Китоб ас-Сайдони" сингари асарларини яратди. Ал-Беруний 150 дан ортик ноёб дурдона китоблар ёзиб колдирди. Шулардан бизгача 30 дан ортик китоби етиб келган. Беруний энг сунгги нафасигача дунё сирларини очиш билан бирга инсоният яратган билимларни урганиш, умумлаштириш ва баён этишга уз кмрини сарфлаган, Беруний умрининг сунгги кунларида бундай деб ёзган эди: "Биргина нарса учун узокрок яшашим керак эди, у хам булса кулимдаги нотамом асарларни тамомлаш ва окка кучирмай колганларни кучириш эди". Аммо, дахшатли улим, рахмсиз ажал буюк олимнинг максадига етишишга имкон бермади. У 2 декабр 1048 йилда 75 ёшида Газна шахрида вафот этди. Берунийда халкпарварлик, ватанпарварлик, исчил иноснийлик, хакикий илмий караш ва хулосалаш узвий равишда чамбарчас боглик. Абу Райхон Берунийнинг ижтимоийлик, ахлок ва одобнинг асосий масалалари буйича карашлари инсонийлик туйгуси билан йугрилган. У халклар уртасидаги дустликни ёклаб, хукмдорларнинг узаро урушларига карши чикади. Унинг ижтимоий карашлари марказида инсон, инсоний жамият туради. 2. Урта Осиёдаги фан ва маданият тараккиётида тутган урни. 2. Абу Райхон Мухаммад ибн Ахмад Ал Беруний урта асрда жуда огир машаккатли хает кечиришга карамасдан узининг илм фан ва маърифат саохасидаги улкан хизматлари билан бутун дунега уз замонасининг буюк файласуфи, мунажжим математиги, фиаги, доришуноси, жуографиячиси, тарихчиси, адабиётчиси, машхур педагоги ва бошка фанларни чукур билган комусчи олим сифатида танилди. Олимнинг илмий мероси хали урта аср шароитида жахолатдан кутилмаган карбий Европага илм нурини таркатди. Жумладан, унинг "Ат-Тавхим", "Масъуд конуни" номли асарлари уша даврда ва кейинги даврларда хам мактабларда укилиб келган экан. Берунийнинг илмий фаолияти узидан кейинги авлодга хам жуда катта таъсир курсатмокда. Умар Хайём, Н.Турссий, Чагманий, Улугбек А. ли Кушчи ва бошкалар Берунийни узларининг устозлари деб хисобланган эканлар. Биринчи Берунийшунос немис олими Э.Захау Берунийга "Фан океанидан яккаю-ягона коядир" деб юксак бахо берган. Демак, Берунийнинг илм-фан ва маданият тараккиёти тарихида тутган урни каттадир. Унинг таълим-тарбия тугрисида баен килинган фикрлари Урта Осиё халкларининг педагогика фанига оид фикрлар тарихини урганишда юксак ахамиятга эгадир. Буюк аллома Беруний асарларининг мазкур ва мохиятидан, унинг таълим-тарбия тугрисидаги олам шумул фикрлари маданият ва тарих хазинасига битмас туганмас хисса булиб кушилган. Шундай килиб, буюк олим Берунийнинг илмий мероси табии-илмий, ижтимоий-фалсафий карашлари жамият ва инсон хакидаги кимматли, фикрлари мехнаткашларнинг, укувчи ёшларнинг илмий дунекарашини бойитиш ва кенгайтиришда мухим ахамиятга касб этади. Беруний жамиятда, ижтимоий турмушда адолат масаласига катта ахамитят беради. Жамиятдаги жуда куп муассаса, ташкилотлар Беруний фикрича, зарурий эхтиёжлар оркасида келиб чикган булиб, одамларнинг узаро келишувларининг хосиласидир. Олим пулнинг пайдо булишини шахар, хунармандчиликни вужудга келиши, мехнат ва мехнат махсулотларини тахсимланиш каби масалалар инсон акл заковатига, унинг машгулот турига, касбкорига асосланганлигини такиблайди. Беруний учун инсондан шарафлирок ва кимматлирок аод йук. У кишиларнинг кундалик турмушдаги юриш туришлари, узларининг тутиши, одамларнинг сузи, калби, кийим, бажарган мехнати хамма-хаммасига гузал булишини талаб этган. Берунийнинг максади инсон киёфаси, унинг юриш туриши, хатти-харакати, уз ифодаси билан юзага келишини такрор айтиб, укувчига гузаллик конунини етказади. Беруний табиий гузалик билан бирга инсон ахлокида феъл-атворида гузалик борлигини тушинади хамда биринчидан иккинчисининг туб фаркини куради. Улуг олим ва педагог А.Р.Беруний узининг буюк хизматлари билан узбек халкинингина эмас, балки бутун Урта осиё халкларининг фахри, бутун жахон илгор кишиларининг ифтихори сифатида яшаб келди ва яшамокда. 3. Беруний асарлари ва унда инсон камолати ва тарбиясига багишланган гоялар 3. Юкорида биз буюк матафаккир, олим ва педагок Беруний асарларини санаб утдик Берунийнинг асарларида улуг олимларга хос икки хусусият бордир: 1. Хур ва бетараф муомалада булиш. 2. Мусбат билимга номувофик ва аклга уйгун булмаган буш ва асоссиз фикрларга богланиб колмаслик. мавзуни танкидий аехн билан тадкик этмок, етарли далиллар топилгандан кейин хакикатни тасдикламок лозим. У инсоннинг кадр кимматини улуглаган, инсонларнинг ишонч ва маъмуриклари бир-бириникидан фарк килишига диккатни тортган, аммо дуне маданияти такомил ва шу ранг-баранглик натижасида бунед булганини тасдикланган. Унинг фикрича, инсонлар уч сабаб билан бахтсизликка дучор буладилар: 1. Инсон ер юзида яратилганлар орасида энг мумтозидир. Аммо инсонлар кизганчилик сабаби бир бирларнинг кулларида булган нарсаларга куз тикадилар. Бу хам ижтимоий хузурсизликка сабаб булади. 2. Уз ишончини, масхабини ва кабиласини бошкалардан устун куймок инсонлар орасида нифокларга йул очади. 3. Хурофотлар ва буш ишончсизлик инсонликнинг такомилини оркага сурмокда ва тушунмовчиликларни юзага келтирмокда. Беруний "Хиндистон" асарида шуларни ёзади: Бу китоб бахолашиш ва тортишиш китоби эмас, шунинг учун бу китобда душманлар исботини келтирмайман ва хакикатдан четга чикганларга каршилик курсатмайман. Бу факатгина баен килиш китобигина холос. .... Илм эса жасад табиятини уз холига куйиб, куёш тукунидан ёки булутдан тозаланганидек, нафс коронгуликдан тозалайди. ..... Акл эса хеч качон вакт ва замонга бойланмай, нарсаларни хакикатини била олади, утмиш ва келажакдаги нарсалар хам унга баробардир. Аклнинг энг якин ёрдамчиси фикр ва табиат, энг узок ёрдамчиси бешта сезгидир. Сезгилар билинганлардан бир булагина фикрга еткизса, фикр уни сезги янгилашларидан тозалаб, аклга топширади. Акл унинг умумий (илм) га айлантиради ва буни нафога билдиради, нафс шу йул билан олимликга айланади. .... Яна бошка мувватларни муйиб амалга мос келадиган кувватини эгаллаш билан хам илм хосил булади. ..... Яхши хулк, дин талаб этадиган хулклар булиб, шохобчалари куп булса хам, уларнинг фикрича, асл ва асоси куп маъноларни уз ичига олган бир мунча ишлардан иборатдир. Улар : 1) Улдирмаслик; 2) Елгон гапирмаслик; 3) Угирлик килмаслик; 4) Зино килмаслик; 5) Мол йигмаслик; 6) Кейин доимо пок ва тозза булиш; 7) хамиша руза тутиб, узини кийнаш; 8) Тангрини поклаб ва улуглаб, унинг ибодатига ёпишиш Беруний инсонни хар томонлама камол топишишини энг аввало мехнат билан, укибмаълумот ва хунар эгаси булиши билан боглик деб билган. Унинг фикрича, инсон акли ва маърифатлиги билан баркамол ва расодир. Маълумки, киши камолотида уч нарса (ирсият, мухит, тарбия) асосий ва етакчи роль уйнайди. А.Р.Беруний инсон камолоти хакида гапирганда, уни гузаллик, куркамлик, олий жаноблик мардликда деб билди. Биз- деб ёзади, олим, -эраталаб нонуштасини килиб, кечкурун шомлигини еб-ичиб юрганни мард киши демаймиз. Мард киши шундай одамки, эртаю-кеч душманга зарару, дустларга фойда етказган кишидир. 4. Берунининг дуне педагогика фани тараккиётига кушган урни 4. Беруний педагогика тарихи ва таълим-тарбия масалаларига ижодий ёндашди. Олимнинг таълим-тарбия хакида, укиш-укитиш сохасидаги карашларининг икллаш ва хар томонламалиги билан кимматлидир. Беруний узининг таълим-тарбия ишларида ва карашларида аник фанларни, чунончи, энг аввало, математика, тарбиятшунослик, физика, кимё ва бошкаларни урганиш, колаверса, укувчи, албатта, фалсафа, мантик ва тил илмини билиш зарурлигини алохида уктиради. Буюк мутафаккирнинг таълим-тарбия сохасидаги ишлари уз ичига куйидагиларни олади: 1. Аклий ва ахлокий тарбия 2. Нафосат ва мехнат тарбияси 3. Оилавий тарбия 4. Дустлмик ва байналминал тарбия. 1. Беруний фанларни яратган билимларни урганишда уларга онгли ва танкидий ёндошган. 2. Олим кайси фан билим машхур булмасин, у уша фанни синчиклаб урганган, аник маълумотларни туплаган ва уз карашларини ишлаб чикиб, янги усул ва хулосалар баёнида умумлаштирган. 3. Сехиргар-жодугарлар учун текин даромад манбаи булган сохта фанларни фош килиб, Билимда хакикий фанларни ролини уз тажриба ва кузатиш методлари оркали исботлайди. 4. Беруний халклар тарихини баён килишда диний, иркий ва миллий карашлардан холис булиб, таълим олиш ва бу ишда киёсий тахлил методидан фойдаланишни курсатади. 5. Укитишда ёдлатиш эмас, балки тушиниг, мантикий фикрлаш, хулосалар чикариш йулига амал килиш лозимлигини айтади. 6. Укитишда укувчининг кизикиши ва интилиш хисобга олиниш ва муаллим уз шогирдига хушмомилали булишини такидлайди. 7. Укитишда турли учул ва методларни куллаш, яъни караб чикиш, укилмаган мавзуларни укиб олиш, керакли жойларни кайта укиб олиш ва умуман яна, яна укиб чикиш ва тушуниб олиш лозимлигини кайта-кайта уктиради. 8. Укув куролларини, китобларни эътибор билан авайлаб-асраб тутиш, бу китоблар инсониятнинг бойлиги эканлигини курсатади. 9. Берунийнинг фан уз йли билан, дин уз йули билан яшашини уктирган, фанни диндан ажратиш йулида биринчи бор хакикатни химоя килган мутаффаккир деб биламиз. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 1. А.Р.Беруний. Рухият ва таълим-тарбия хакида. Туракулов С., Рахимов, Т. Укитувчи 1992 2.Шарипов Ф.М. Сиёсатшунослик. Т.1992 й. 3.Политология асослари. Т.1992 й. 4. Л.И.Рувинский. Тербиявий иш методикаси. Т. 1991 й. 5. С.П.Баранов, Л.Р.Болотина, В.А.Сластелин. Педагогика. 6. Нуриддинов З. Абу Райхон Берунийнинг педагогик караши. Т. 1973 й. 7. www.ziyonet.uz