logo

Саралов ва йўналтиришнинг кўп йиллик тайёрлов босқичлари билан алоқаси

Yuklangan vaqt:

04.03.2024

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

38.21484375 KB
Саралов ва йўналтиришнинг кўп йиллик тайёрлов босқичлари билан алоқаси Режа. Кириш 1. Кўп йиллик тайёрловнинг иккинчи босқичида бирламчи саралов ва йўналтириш 2. Кўп йиллик тайёрловнинг биринчи босқичида бирламчи саралов ва йўналтириш 3. Спортга яроқлиликни аниқлашнинг даврлари ва босқичлари Хулоса Фойдаланилган адабиётлар  Кириш Замонавий спортнинг натижалари даражаси шу қакдар юқорики, уларга эришиш учун спортчи камѐб марфологик хусусиятларга, жисмоний ва психалогик мажмуа жиҳатларининг мутаносиблиги каби талабларга жавоб бериши керак, ва улар албатта, ривожланишнинг энг юқори савиясида бўлиши лозим. Бундай уйғунлик, кўп йиллик тайѐрловни энг оқилона равишда тузилганига ва зарур шароитларнинг барчаси яратилганига қарамасдан жуда кам учрайди. Шунинг учун, олий тоифадаги спортчиларни тайѐрлов тизимининг энг марказий масаласи спортчиларни саралаш ва йўналтиришдир. Спорт саралови - спортнинг маълум турида юқори натижаларга эришиш имконига эга бўлган, иқтидорли одамларни қидирув жараѐни. Спорт йўналтирилиши - спортчиларнинг қобиляти, имкониятлари, маҳоратларини шаклланишининг шахсий хусусятларидан келиб чиққан ҳолда юқори спорт маҳоратита эришишнинг истиқболли йўналишларини аниқлаш. Йўналтириш, маълум спорт тури доирасига тор спорт мутахассислигига (сиринтер-стайер, ҳимоячи-хужумчи ва х.к.); кўп йиллик тайѐрловнинг шахсий структурасини аниқлашга, юкламалар динамикаси ва ўсиш жадаллигига; маълум бир спортчининг спорт натижалари савиясига ҳал қилувчи таъсир кўрсатиш имконичтига эга бўлган тайѐргарлик ва беллашув фаолиятининг етакчи омилларини аниқлашга; спортчини қобилятини ривожланишига, унигн шахс сифатида шакилланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган воситалар, юкламалар, усулларни танлашга тегишли бўлиши мумкин. Шундай қилиб, спорт саралови келажакда буюк спортчиларни таѐрлаш мумкин бўлган истиқболли одамларни аниқлаш масаласини ечса, спортга йўналтириш эса ушбу тайѐрловнинг ўқитиш ва спорт машғулотлари тизимидаги стратечияси ва тактикасини аниқлайди. Саралов ва йўналтириш спортчимаҳоратини кўп йилликдавомида такомиллаштириш структураси билан яқинда боғланган. Шундан келиб чиққан ҳолда, кўп йиллик тайѐрловнинг маълум босқичида спортчилар қўйилган масалаларни еча оладиларми деган саволга жавоб олиш учун сараловнинг беш босқичигина алоҳида кўрсатиб ўтиши мақсадга мувофиқдир. Ушбуларга мос равишда, ҳар бир босқичда сараловнинг асосий вазифаси белгиланади (жадвал). 2.1-Жадвал Спорт сараловининг кўп йиллик тайёрлов босқичлари билан алоқаси Спорт саралови Кўп йиллик тайѐрлов босқичи Босқич Вазифалар Бирламчи Танланган спорт турида спорт такомиллашувини мақсадга мувофиқлдигини аниқлаш Бирламчи Бошланғич Самарали такомиллашишга лаѐқатларни аниқлаш Бошланғич Оралиқ Юқори спорт натижаларига эришиш, тренировка ва беллашувларнинг катта юкламаларига чидаш қобилиятларини аниқлаш Ихтисослашган Асосий Халқаро тоифадаги натижаларга эришиш қобилиятларини шаклланиши Шахсий имкониятларни максимал амалга ошириш Якуний Эришилган натижаларни сақлаб қолиш ва яхшилаш Натижаларни сақлаб туриш Келтирилган саралов босқичларининг ҳар бири учун ўз усуллари ва мезонлари, баҳоларининг аниқлиги ва хулосаларнинг холислиги ва қатъийлиги мавжуд. Масалан, агар сараловнинг биринчи босқичида шуғулланувчиларнинг антропометрик ва морфолик кўрсаткичлари катта ўрин тутса, охирги, бешинчи бисқичда бу кўрсаткичлар деярли эътиборга олинмайди, асосий эътибор эришилган спорт ютуқларига, юкламалар катталиги ва характерига, спортчиларнинг психалогик жиҳатларига, уларнинг ижтимоий ҳолати ҳамда спорт билан шуғулланишни давом эттириш сабабларига қаратилади.  Сараловнинг биринчи ва бошланғич даврида спорт билан шуғулланишни таъқиқловчи тавсиялар бўлмаган ҳолда, баҳолар асосан тахминий ва тавсиявий характерга эга бўлса, кейинги босқичларда улар аниқроқ бўлиб боради. Бу маълумотлар билан мажмуавий тадқиқотлар натижаалар йиғиндиси асосланган хулосалар чиқариш учу насос бўлади. Спорт сараловининг ҳар бир босқичида нафақат спортчини тайѐрлашни мақсадга мувофиқлиги аниқланади, балки, спортчининг қобилияти ва имкониятлари, техник тактик маҳоратининг кучли ва заиф томонлари, функционал тайѐргарлиги харакат сифатларининг ривожланлиги, психалогик хусусиятларга тўла баҳо берилади, ўтилган босқич чуқур таҳлил қилинадиунинг йўналиши, катталиги ва юкламалар характери, уларни спортчининг шахсий хусусиятларига мослиги ўрганилади. Мазкур маълумотларнинг барчаси кўп йиллик тайѐрловнинг навбатдаги босқичида йўналтириш учу насос бўлади. Шундай қилиб спорт сараловининг босқичлари спорт йўналтирилиши билан уйғунлашиб кетади. Спорт саралови ва йўналтириш-спорт фаолиятини такомиллаштиришнинг Бирон босқичидаги бир лаҳзалик ҳодиса эмас, балки спортчини кўп йиллик тайѐрловнинг қамраб олган узлуксиз жараѐн эканлигини эътиборга олиш муҳимдир. Бу, одамнинг ривожланиши (ўсиши) ѐки кўп йиллик тайѐрловнинг маълум босқичидаги имкониятларни аниқ аниқлашни иложи йўқлиги, ҳамда қобилият кўринишидаги насли омиллар ва махсус тайѐргарлик натижаси бўлган тарбияланган омилларнинг ўзаро муносабатининг мушкул характери билан белгиланади. Хатто, қандайдир фаолият туридаги қобилиятлари. фақат спорт билан шуғулланиши учун катта имкониятга асос борлиги белгиси бўлиб хизмат қилади. хақиқий қобилиятлар эса фақат ўргатиш ва тарбиялаш жараѐнидагина аниқланиши мумкин ва улар туғма тарбияланган биологик ва ижтимоий-диалектик бирликнинг хосиласидир. Саралов ва йўналтириш жараѐнида спортчи тўғрисиди тўла маълумот олиш имконини берадиган турли тадқиқотлар олиб борилади: -соғликнинг ҳолати ва жисмоний ривожланганлик даражаси; гавданинг тузилиши; -биологик етукликнинг хусусиятлари;  -асаб тизимининг хусусиятлари; -функционал имкониятлар ва организмнинг муҳим тизимларини ривожланиш истиқболлари; -харакат сифатларининг ривожланганлик даражаси ва уларни такомиллаштириш истиқболлари; -спорт техника ва тактикасини ўзллаштириш қобилиятлари, харакат кўникмалари ва техник- тактик схемаларни ўзгартира олиш; -машғулот ва беллашув юкламаларини кўтара олиш, қайта тикланиш жараѐнларини тезкорлиги қобилияти; мушак- харакат ва фазовий- вақти дифференцацисига, вазиятни тезкор баҳолаш ва керакли қарорларни қабул қила олиш психофизиологик қобилиятлар; -мотивация, меҳнатсеварлик, қатъиятлик... тайѐрлик. -беллашув тажрибаси, ҳамкорлар ва рақибларга, ҳакамликнинг хусусиятларига кўника билиш, -спорт маҳорати даражаси ва уни муҳим беллашувлар учун характерли бўлган экстремал шароитларда қўллай билиш. Саралов ва йўналтиришни маълум босқичининг вазифалари ҳар бир кўрсатилган йўналишлар бўйича олинган маълумотларнинг ўрни ва аҳамиятини белгилайди. Масалан, соғлиқ хақидаги маълумот беш босқичнинг барчаси учун бир ҳилда муҳим. Гавданинг тузилиши, асаб тизимининг хусусиятлари, организмнинг муҳим функционал тизимлари имкониятлари ва ривожланиш истиқболлари ҳақидаги маълумотлар, ѐш спортчини маълум спорт турига лаѐқати келажак мутахассислиги аниқланаѐтганда, кўп йиллик тайѐрлов жараѐни йўналтирилаѐтганда айниқса муҳим бўлади. Спорт натижалари дарижаси, оғир шароитларда юқори кўрсаткичларга эриша билиш қобилияти, беллашув тажрибаси, маълум мусобақаларнинг шароитга кўника билиш қобилиятлари тўртинчи ва бешинчи босқичларда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Инсоннинг харакат фаолияти кўп жиҳатдан генетик негизга эга, бу айниқса спортда яққол кўринади. Генларнинг катта ўрин эгаллаши табийдир, чунки ген организмнинг барча кимѐвий реакцияларини бошқариб ва унинг белгиларини аниқлаган ҳолда, маълум оқсил, фермент ва бошқаларнингсинтези жараѐнига замин яратади. Генларнинг ажойиб хусусияти, уларнинг авлоддан авлодга ўтганда (ўзгармаслиги) ва худди шу вақтда мутацияларга-организмнинг генетик ўзгарувлигининг манбаъси бўлган наслий ўзгаришларга мойиллигидир. Шундай қилиб, спорт саралови ва йўналтирилиши учун спортчи организмининг генотипини келажакда спорт натижаларига эришиш истиқболларини аниқлаш мухим ўрин тутади. Хусусан, инсоннинг марфофункционал белгилрини мерослаш, харакат функцияларини кўрсаткичлар, генотилни инсоннинг сифатларига таъсири, ушбу кўрсаткичларнинг нисбатида оилавий ўхшашликнинг мавжудлиги кабиларни аниқлаш долзарб масаладир. Ўтган ўн йилликлар давомида олиб борилган кўп сонли тадқиқотлар, насл ва ташқи муҳит таъсири остида шаклланган организм хусусиялари сифатидаги спортчи фенотипинингт шаклланишига генотик катта таъсир ўтказишини кўрсатади. Инсонини марфофункционал белгилари ва харакат сифатларини наслдан наслга ўтиши тўғрисидаги умумий тасаввурларни жадвалдаги маълумотлар бериши мумкин (жадвал). 2.2-Жадвал Инсоннинг асосий морфофункционал белгиларининг наслийлиги Белги Наслийлик Тана, қўл ва оѐқлар узунлиги Юқори Гавда, елка ва елка олди узунлиги Юқори Елка ва тоз кенглиги Катта Бўйин, елка, елка олди, сон, болдирнинг айланаси Ўрта Тана вазни Катта Мушакларнинг БС- ва МС тўқималари нисбати Юқори Анаэроб ишлаб чиқариш Катта Аэроб ишлаб чиқариш Катта  Ушбу малумотларни спортчи функционал салоҳиятининг бир қатор муҳим кўрсаткичларига нисбатан наслий мерос ваоилавий ўхшашликни тажрибавий баҳолаш натижалари билан тўлдириш мумкин (жадвал). 2.3-Жадвал Инсоннинг асосий харакат сифатларининг наслийлиги Белги Наслийлик Оддий харакат таъсирчанлиги вақти Юқори Оддий харакатлар вақти Катта Максимал статик куч Катта Максимал динамик куч Ўрта Тезлик кучи Катта Координация Ўрта Эгилувчанлик Катта Локал мушак чидамлилиги Катта Глобал мушак чидамлилиги Юқори Монозигот ва дозгот егизаклар, ота-оналар ва болалар, ака-ука ва акаегизаклар иштирокида тажрибалар спорт учун муҳим бўлган белгиларга наслий мерос ва оилавий ўхшашликнинг таъсири борлигини аниқлашга имкон берад. Турли тадқиқотчилар томонидан келтириладиган натижаларда анчагина мос келмасликлар мавжуд бўлишига қарамасдан VO2/мах нинг оқилона тренировка 20-25%га спортчининг генотипи сабаб бўлади. Бу маълумотларга наслий мероснинг кислород пулъси кўрсатгича, юрак уришига, таъсири ҳам мос келади. Оилавий ўхшашликнинг спортдаги ютуқларга таъсирини ота-оналар ва болаларининг ака-ука ва опа-сингилларнинг кўп марталаб муваффақиятларга эришишганликлари ҳоллари тасдиқлайди. Спортни исталган турида бунга мисол топса бўлади, лекин бунда, оилавий ўхшашликларнинг таъсири нафақат генларга, бир-бирига ўхшаш оила аъзоларида, балки оилавий муҳит учун умумий бўлишини этиборда тутиши керак, хусусан, спортга муносабатни, баъзи оила аъзолари орасидаги рақобатни ва х.к. 2.4-Жадвал Инсоннинг асосий морфофункционал белбиларининг наслийлиги Кўрсаткич Наслийлик Оилавий ўхшашлик Максимал кислород истеъмоли Катта Катта Юрак ҳажми Катта Юқори Систолик ҳажм ва юрак ташлаши Юқори Юқори Мушак тўқималари таркиби Катта Юқори Мушакнинг оксидлаш салоҳияти Катта Юқори Липид субстратларнинг оксидланиши Юқори Юқори Липидларнинг жалб қилиниши Юқори Юқори Генотип, маълум маънода спортчининг қандай меъѐрда тайѐрланганлигига сабаб бўлади. Масалан, ѐшижинси бошланғич тайѐргарлик меъѐри бир хил шахслар, стандарт тренировия дастурларидан турлича таъсирланадиган: спортчининг оэроб имкониятларини давомий тайѐрлаш баъзиларда VO2мах (1л/мин гача) ни кескин кўпайишига сабаб бўлса, бошқаларда умуман ўзгаришлар кузатилмайди. Шу вақитнинг ўзида, 10 шуосат монозигат эгизаклар орасида 20 ҳафта давомида ўтқазилган тадқиқотлар ҳар бир монозигат жуфтликда адактив натижанинг юқори даражадаги ўхшашлигини кўрсатди. Умуман олганда, тайѐрланганлик даражасига генетик таъсирнинг табиати ҳалигача ўрганилмаган. Лекин ишонч билан таъкидлаш мумкинки, куч, тезлик, оэраб ва анаэроб йўналишдаги машғулотларига, адакциоан таъсир генетик омиллар туфайлидир. Бир шахслар машғулотлар таъсири остида тез кўникмалар хосил қилиши мумкин, бошқалар ўрта, учинчиларсуст. 1. Кўп йиллик тайёрловнинг биринчи босқичида бирламчи саралов ва йўналтириш Тайѐрловнинг биринчи босқичида спорт саралови услубияти сараловнинг биринчи поғонасида болага мос бўлган спорт турини тўғри танлашга йўналтирилган. Мазкур масалани тўғри ечимини топиш нафақат болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг, мураббийларнинг унумли фаолият кўрсатаѐтганини кўрсатади, балки у чуқур ижтимоий аҳамиятга ҳам эга. Спорт машғулотларида муваффақиятга эришиш ѐш одамга табий қобилиятларини очиш, ўз меҳнати натижаларини ҳис этишга ва ўз кучига ишонишга ѐрдам беради. Буларнинг барчаси келажак ҳаѐтга яхши асос солиш ва фаолиятнинг исталган соҳаларида фаол иштирок этиш имкониятларини яратади. Боланинг спортда ютуқларга эришишидаги асосий омиллардан бири, бу унинг қайси ѐшдан бошлаб шуғулланаѐтганлигидир (…жадвал). Етук спортчиларнинг кўпчилиги айнан шу ѐшдан шуғулланишни бошлаганлар. Баъзи ҳолларда, ѐши белгиланган чегарадан бироз ўтган болаларни спорт секциясига қабул қилмаслик ҳам мумкин эмас. Масалан, машҳур чанғичи Г.Кулякова спорт билан шуғулланишни 20 ѐшда бошлаган, конкида югуриш бўйича олимпиада чемпиони Г.Степанская 17ѐшида, велосипед спортида ном чиқарган Н.Горелов, В.Каменский, А.Чукановлар 17-18 ѐшда бошлаганлар. Таъкидлаб ўтиш жоизки, жаҳоннинг кўпгина давлатларининг спорт мактабларида юқори натижалар спортини сунъий равишда ѐшартириш тенденцияси кузатилмоқда. Бу ҳол, болалар- ўсмирлар спорт мактабларининг дастурларида, мусобақалар тизимида, ѐши катта Спортчилар учун турли чегаралар киритишда ўз аксини топмоқда. Тажрибанинг кўрсатишига, бундай ѐндашув, салбий оқибатларга олиб келади. Ушбу ҳолатга кўп марталаб мутахассислар эътибор қаратганлар (В. У. Чудин, 1976; Платонов,1980; 1986; Бугаков, 1976, 1986; Сахновский,1995 ва бошқалар), улар суъний “ѐшартириш” спорт саралови ва кўп йиллик тайѐрловнинг қонуниятларини бузилишига олиб келиштни кўрсатганлар. Масалан, В.И.Чудинов (1976) спортчиларнинг спорт билан шуғулланишни бошлаган ѐши фақатгина 13% ҳолдагина “белгиланган” ѐшга (болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг дастурида келтирилган) тўғри келишини кўрсатиб ўтган. Спортнинг кўп турларида етук спортчиларнинг машғулотларни бошлаган ѐши “белгиланган” ѐшдан 3,5ѐшга кўп бўлиб фарқланади. Шулардан келиб чиққан ҳолда, болларни машғулотларга 6-7ѐшидан жжалб қилаѐтган спорт мактабларининг раҳбарлари қуйидагини эътиборга олишлари лозим. Биринчидан, спортга лаѐқатлиликни олдиндан аниқлаш, маълумотларининг ишончи бўлиш эҳтимолини пасайтиради. Иккинчидан, замонавий спорт машғулотнинг хусусятлари спортчи организмига шундай юқори талаблар қўймоқдаки, натижада спорт билан шуғулланишни эрта бошлаган болалар спортдан эрта кетиб қолмоқдалар. Ҳақиқатдан ҳам, кузатувларнинг кўсатишига қараганда машғулотларни 6-8 ѐшдан бошлаган болалар, кўп ҳолларда спортдан 15-27 ѐшда, яъни юқори натижаларга эришиш учун энг оқилона ѐшга етганларида чиқиб кетмоқдалар. Ҳозирги вақтда, жаҳоннинг турли мамлакатларида 3-5 ѐшли болаларни ва ҳаттоки гўдакларни сузишга ўргатишщга интилиш бор. Баъзи болалар спорт мактаблари машғулотларига болалар боғчасидагиларнижалб қилмоқдалар. 2.5-Жадвал Турли спорт йўналишларида шуғулланишни бошлаш учун оқилона ёшлар Спорт турлари Ёш ( йил) Ўғил болалар Қизлар Сузиш 9-12 8-11 Байдаркада эшкак эшиш 13-16 13-16 Академик эшкак эшиш 15-17 - Велосипед спорти 14-16 14-16 Конькида югуриш 13-15 13-15 100-400 м югуриш 13-14 13-14 800-1500 м югуриш 14-16 14-16 Спорт гимнастикаси 8-9 6-8 Бадиий гимнастика - 6-8 Фигурали учиш 8-9 6-8 Оғир атлетика 13-14 - Кураш 12-14 - Гандбол 11-13 10-12 Волейбол 12-14 11-133 Футбол 12-14 - Сузиш ё ки чанғида юриш воситасида болаларни соғломлаштириш, баркамол тарбиялаш мақсадида бундай ѐндашув мақсадга мувофиқдир. Лекин, ѐш болалар билан ишлашга спорт йўналишини бериш керак эмас, афсуски амалиѐтда бунинг акси бўлаяпти. Мазкур савол бўйича махсус тадқиқотлар ўтказилмаган, лекин нисбий маълумотларни кўрсатишича, 4-6 ѐшли болалар билан спорт ишини ташкил этиш, натижасиз якунланмоқда ва ҳатто болаларни келгуси спорт такомиллигига эришишларига зарар етказмоқда. Амалиѐтнинг кўрсатишича, юқори натижалар спортига болаларни жалб қилишни 2-2,5 йилга эрта бошлагандан кўра, кечроқ бошлаган маъқулроқ. Ҳар бир спорт турининг ўзига хослиги шуғулланишни бошлашни оқилона вақтини аниқлайди, бу ўз навбатида, саралов ва йўналтириш тизимига ўз таъсирини ўтказиди. Кўриниб турибдики, келтирилги тавсиялар турли спорт тури билан шуғулланишни бошлаш бўйича маълумотларга мос келмоқда. Болаларни болалар - ўсмирлар спорт мактабига қабул қилиш учун сараловнинг зарур шарти, уни болаларни аввало спорт тури тўғрисида тассаввур берувчи мажбурий машғулотлардан кейин ўтказишдир. Бундай машғулотлар 30 та дарсдан кам бўлмаслиги мақсадга мувофиқдир. Ушбу тадбир, болаларга бир томондан ҳаѐтда керак бўладиган кўникмалар берса, бошқа томондан, болаларнинг истиқболини баҳолаш самарасини оширади. Оммавий ўқитиш бўлмаса, спорт турлари бўйича лаѐқатга эга болаларни саралаш қийин кечади, болани югуришга ѐки велосипед учишга иқтидори борми деган саволга жавоб топиб бўлмайди.  Болаларнинг истиқболини баҳолаш вақтидаѐқюқори натижалар спортида муваффақиятга эришишни таъминлайдиган сифат ва қобилиятларга эътибор бериш муҳим, Вақтинча характерга эга бўлган ва фақат ўргатиш вақтида юзага чиқиши мумкин бўлган белгиларни саралов мезони сифатида қўллаб бўлмайди. Масалан, қобилиятларни аниқлаш вақтида спорт турини техникасини тез ўзлаштириш хусусияти ҳал қилувчи бўла олмайди. Тажрибаларнинг кўрсатишича бошланғич ўқитиш вақтида паст бўйли, қотмадан келган болалар спорт техникасини яхши ўзлаштиради, натижаларга эришади. Лекин, худи шу болалар кўп йиллик тайѐрловнинг биринчи босқичларида кам истиқболли сифатида кейинги босқичларга ўта олмайдилар. Айни вақтда, озғин ва баланд бўйли болалар, кўпинча бошланиш даврида техникани эгаллашда қийинчиликларга дуч келсаларда, кейинчалик спортнинг турли йўналишларида олий маҳоратли спортчи бўлиб етишадилар. Шунинг учун, сараловнинг бошланғич даврида ўзгармас (ўсиш даврида кам ўзгарадиган ва машғулот таъсирига кам боғлиқ бўлган) белгиларга эътибор бериш лозим. Бундай талабларга, морфологик кўрсаткичлар жавоб беради. Н.Ж.Булгаковнинг(1986) тадқиқотларига кўра 11-12 ва 16-17 ѐшдаги болаларнинг бўйлариорасида боғлиқлик мавжуд. 12 ѐшли ўғил болалар, келажакдаги бўйинингш 86 % га етадилар. Спортчиларни истиқболини баҳолаш жараѐнида «катта ѐшдаги бўйнинг» истиқбол кўрсаткичи бўлиб оѐқ кафтининг ва панжаларнинг узунлиги хизмат қилади. Келажакда бўйни аниқлашда, оѐқ кафтининг узунлиги бошқа ўлчамлар билан уйғунлашган ҳолда, ҳозирги бўйдан кўра аниқроқ кўрсаткич бўлиб хизмат қилади. Турли спорт йўналишларида болаларнинг ютуқларга эришиши имкониятлари белгиларининг кўпчилиги эътиборни тортади. Болаларни спорт мутахассисликларига ажратишда бўй билан гавда оғирлигининг боғлиқлиги динамикаси катта аҳамиятга эга, бу ҳол айниқса оғир атлетикалар ва волейболчилар ўрганилганда яққол кўзгв ташланади. Қизиғи шундаки, юкламаларнинг катталиги ва йўналтирилганлиги йил давомида бўйнинг ўсишига анча таъсир кўрсатиши мумкин. Махсус тренировка ва беллашув юкламаларининг катта ҳажми, айниқса чарчашни эътиборга олсак, ѐш спортчиларни бўйини ўсишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. умумий йўналишдаги тренировкалар юкламаларини катта бўлмаганлиги, тренировкалардаги танаффусслар, аксинча бўйнинг ўсишига туртки бўлади. 2.6-Жадвал Бошланғич тайёрлов гуруҳларига болаларни қабул қилишнинг ёш чегаралари Спорт тури Ёш Спорт тури Ёш Сузиш 7-8 Конькида югуриш 10-11 Фигурали учиш 7-8 Академик эшкак эшиш 10-11 Бадиий гимнастика 7-8 Баскетбол 10-11 Спорт гимнастикаси (қизлар) 8-9 Волейбол 10-11 Теннис 8-9 Хоккей 10-11 Акробатика 8-9 Футбол 10-11 Спорт гимнаситикаси (ўғил болалар) 8-9 Гандбол 10-11 Сувга сакраш 8-9 Сув полоси 10-11 Чанғида трамплиндан сакраш 9-10 Қиличбозлик 10-11 Слалом 9-10 Спорт юриши 11-12 Тезкор тушиш 9-10 Байдаркада эшкак эшиш 11-12 Биатлон 9-10 Каноэда эшкак эшиш 11-12 Чанғи пойгаси 9-10 Енгил атлетика 11-12 Чанғи иккикураши 9-10 Милтиқдан отиш 11-12 бадминтон 9-10 От спорти 11-12 Замонавий бешкураш 12-13 Бокс 12-13 Велосипед спорти 12-13 Оғир атлетика 12-13 Стендга отиш 14  Бола гавдасининг умумий ҳажмини ташқи кўриниши билан уйғунлиги визуал баҳолашдан унинг спортга лаѐқати ва истиқболини баҳолашни бошлаш керак. Масалан, сузиш ва эшкак эшиш учун баланд бўйли болаларни саралаган маъқул. Эшкак эшишда, гавдаси узун, қулочи ва елкаси катта ўсмирларга эътибор бериш керак. Сузиш учун пропорционал тузилишга эга, бир текис мушакли, енгил суякли, тонкие лодышки и запястье оѐқ кафти вапанжалари катта болаларни ажратиб олишади. Велосипедчилар конкида югурувчиларни саралашда, оғирлиги катта бўлмаган, сон ва болдир мушаклари яхши ривожланган ўсмирларга кўпроқ эътибор берилади. Тажрибали тренерлар болаларни спортга йўналтиришда худи шу сифатларга аҳамият берадилар. Аэроб энерготаъминот тизимининг функционал имкониятлари ҳал қилувчи ўрин эгалловчи спорт турларида (чанғида югуриш, узоқ масофаларга югуриш, велосипед спорти) бирламчи саралов жараѐнидаѐқ VO2 мах ва ўрта ҳажмли (ў.ҳ.) кўрсаткичларга баҳо бериш керак. Чанғи спорти билан шуғулланмоқчи бўлган ўсмирлар, VO2 мах (л- мин -1) даражаси 2-2,5 дан кам бўлмаслиги, 2 мах (мл-кг-мин) нисбий катталик эса 47-50, ўҳ- 3000-3500 см3 дан кам бўлмаслиги керак. Морфологик маълумотлар билан уйғунлашган ҳолда Ушбу кўрсаткичлар боланинг келажак имкониятлар тўғрисида тасаввур бериши мумкин. Кейинги йилларда, истиқболли спортчиларни саралов жараѐнида мушак биопсиясиясини маълумотлари кенг қўлланилмоқда. Маълумки, кўп даражада спортчини юқори натижалар эришишига мойиллиги мушак структурасига боғлиқ бўлади. ..... Расмда даврий спорт турлари вакиллари бўлган юқори маҳоратли спортчиларнинг турли мушак толаларининг соҳадаги нисбати келтирилган. Спринтерларда БС – мушак толалари миқдори жуда кўп бўлиб, у суяк мушаклари кўндаланг кесилиши умумий майдоннинг 80% ва ундан ортиқ майдонни эгаллаши мумкин. Ўрта масофаларда бу нисбат ўзгаради ва турли толалар миқдори тенглиги билан ажралиб туради. Стайерларнинг мушак структурасида 80-90% мушакнинг кўндаланг кесими майдони МС-мушак толалари эгаллаши мумкин. 2.Кўп йиллик тайёрловнинг иккинчи босқичида бирламчи саралов ва йўналтириш Ёш спортчининг истиқболли эканлигини баҳолашнинг асосий мезони унда спортда такомиллашиш учун қобилиятининг мавжудлигидир. Бошланғич тайѐрловнинг дастлабки 2-3йилидан кейин, ҳамда қандайдир спорт туридаги оқилона ѐш чегарасига анча етмасдан олдин, ѐш спортчининг келажакда халқаро савиядаги натижаларга эриша олиш тўғрисида хулоса чиқариш қийин. Лекин, жисмоний такомиллаштиришни мақсадга мувофиқлигини ва унинг йўналтиришини аниқлаш, спортчини янада ривожланиши учун йўналтириш зарур. Бу вазифрларни мажмуавий таҳлил асосида ҳал этиш мумкин, бунда, ѐш спортчиларнинг морфологик, функционал, психологик хусусиятлари, уларнинг кўникиш имкониятлари, машғулот ва беллашувлар юкламаларига таъсирчанлиги, янги харакатларни ўзлаштириш ва такомиллаштириш каби сифатларини эътиборга олиш керак. Сараловнинг мазкур босқичида эришилган спорт натижаси, истиқболликнинг мезони бўла олмайди. Таржрибанинг кўрсатишича, бирламчи тайѐргарлик босқичида нисбатан паст натижарларга эришган спортчилар, жой олади. Шу билан биргаликда, айтиб ўтиш жоизки, болалар ва ўсмирлар орасидаги мусобақаларнинг ғолиблари кам ҳолларда (турли спорт йўналишлари бўйича 5% дан кам), якуний босқичларда спорт ютуқларига эришадилар. Турли мамлмкатлардаги юқори малакали спортчиларни тайѐрлаш тажрибаси бунга гувоҳ бўлмоқда. Кўп йиллик тайѐрловнинг иккинчи босқичдаѐқ ѐш спортчиларни гавда тузилишини олий малакали спорт усталарининг морфологик хусусиятларига қай даражада мос келишини аниқлаш зарурияти тўғилади. Мазкур босқичда, спортчини истиқболлилигини баҳолашда марфологик хусусиятлар энг муҳим сифатлар қаторида бўлади. Турли спорт йўналиши вакилларининг марфалогик фарқланишига шундай саралов сабабдир, чунки спортчи гавдасининг тузилишитурли спорт йўналишларида механик ѐки беомеханик устунлик келтиради. Инсон тузилиши маълум ѐш ораликларида ўзгарсада, умуман органда унинг кўп жихатлари деярли узгармайди ва асосан наслий омилларга боғлиқ бўлади.  Таъкидлаб ўтиш кераки, инсон тузилишини аниқлашнинг ягона ѐндашуви йўқ. Инсон тузилишини морфологик мезонлар асосида аниқлаш кенг тарқалган-мушакларнинг ривожланиш даражаси, бўйи ва оғирлиги, скелет хусусиятлари. Бундайѐндашувда кўпчилик мутахассислар гавда тузилишини характерлаш учун “соматик” терминини қўллайдилар. Инсон гавдасининг нормал тузилишининг кўплаб схемаларидан, энг кўп қўлланилганини кўриб чиқамиз, унга кўра тузилиш уч турга ажралади: 1) Чўққисифат эндоморф тур-кўкрак қафаси бўртириб чиққан, кичик думалоқ шакллар, нисбатан калта оѐқ ва қўллар, калта ва кенг суяклар ва оѐқ кафти, катта жигар, катта ҳажмдаги тери ости ѐғи; 2) Атлетик мезоморф тур гавда шаклли, тор тос, кенг елкалар, яхши ривожланган мушаклар, суякларнинг қўпол тузилиши; 3) Астеник эксоморф тур-ясси ва узун кўкрак қафаси, озғин гавда, узун ва нозик оѐқ қўллар, тор оѐқ кафти ва канжалар, кам ҳажмда тери ости ѐғи. Табиийки, кўпчилик шахсларнинг гавда тузилишини ушбу уч турга келтириб бўлмайди. Бундай ажратиш инсон тузилишининг нақадар турлилиги тўғрисида умумий тасаввурлар ҳосил қилишга ѐрдам беради. Шунинг учун, спорт саралови амалиѐтида гавдининг узлуксиз тақсимланган қисмларига эътибор бериш мақсадга мувофик, қисмларни учга ажратиш мумкин: эндоморф, мезоморф, эктаморф. Қисмларнинг ажралиб туриш даражаси турли шахсларда хар хил бўлади ва 7-баллик тизим бўйича баҳолаши мумкин. Энг юқори баҳога (7) қисмларнинг максимал даражасидаги имкониятлари мос келади. Соматик турни уч рақам билан таърифлаш мумкин. Масалан: 7-1-1 рақамларига эга самотоикча думалоқ шакллар, кучли ривожланган тери ости асоси, заиф мушаклар, йирик ички аъзолар, мезоморфлар ва эктоморф қисмлар кам. 1-7-1, 2-1-7 каби турлар жуда кам учрайди, 3-5-2, 4-3-3, 3-4-4 самототиплларнинг тарқалган. Учала қисмларнинг ўзаро боғлиқлигики таъкидлаб ўтиш керак: бир турнинг кўпайиши бошқа турнинг камайишига сабаб бўлади. Шунинг учун бир қисмнинг юқори қийматга бўлмаслигига олиб келади. Самотипни баҳолашда учала баҳонинг йиғиндисиь 12дан ошмаслиги ва 9дан кам бўлмаслиги лозим (Чтецов, 1979).  Саматотиплар бўйича ажратиш жараѐни фотосуратларни билан солиштириш вақтида тадқиқот натижаларини диаграмма кўринишида келтириш кақсадга мувофиқдир. Олимпиадаги-спортчилар самототикларини оддий одамлар, ҳамда махсус таълим муассасаларининг талабалари самототикларни Д.М.Теннер (1964) ўтказилган. Ушбу соҳадаги бошқа тадқиқотлар (Волков, 1973, 1974; Мартиросов, Туманян, 1976, 1977, 1991, 1992 ва бошқалар) Д.МТеннер томонидан илгари сурилган ғоя ва қоидаларни кенгайтириш ва аниқлаштириш имконичтини берди холос. Спорт билан шуғулланмайдиган талабалар орасида кўп холларда оралиқ турлар учрайди, уларда эндоморф, мезоморф ва эктомоморф турларнинг нисбати кам қисмлари мавжуд бўлади. Спорт коллежларининг талабаларида кўп мезоморф тур учрайди. Олимпиада ўйинларида қатнашганлари- енгил атлетикачилар орасида деярли эндоморф тури учрамайди. 3. Спортга яроқлиликни аниқлашнинг даврлари ва босқичлари Спортга яроқлиликни аниқлашнинг икки даври бор: биринчиси болалар ва ўсмирларни танлаган спорт турлари билан шуғулланиш учун саралов, ҳамда янада спорт такомиллашуви учун (масалан, спорт мактабларига, олимпиада тайѐргарлиги марказларига): иккинчи давр – масъулиятли спорт беллашувларида қанташиш учун ѐш спортчиларни саралови. Спортга яроқлиликни аниқлашнинг биринчи даври икки босқичдан иборат. Биринчи босқич болалар ва ўсмирларни танлаган спорт турлари билан шуғулланиш учун саралов ўтказишни ўз ичига олади. Иккинчи – истиқболли босқич – иқтидорли спортчиларни танланган спорт йўналишида чуқурлаштирилган ва ихтисослашган тренировка қилиш учун саралаш ва йўналтириш. Иккинчи давр ҳам икки босқичдан иборат. Биринчи (олимпиада олди) босқичи яқин олимпиада заҳирасини (мамлакатнинг ўсмирлар ва ѐшлар терма жамоалари) шакллантиришни ўз ичига олади, иккинчиси – олимпиада босқичи - мамлакатнинг терма жамоасини йирик халқаро мусобақаларда қанташиш учун саралов ўтказишни ва йўналтиришни ўз ичига олади. Ўсмирлар ва ѐшлар терма жамоаларига номзодлар саралови, спорт муассасаларива жамоаларининг энг иқтидорли ва қобилиятли спортчилари қаторида ўтказилиши лозим. Спортга яроқлиликни аниқлашнинг асосий шакли спорт мусобақаларидир. Бунда, спорт натижаси билан бир қаторда, уларнинг охирги 2-3 йилдаги динамикаси, спорт билан доимий шуғулланиш стажи, жисмоний тайѐргарлик даражасининг маълум спорт турининг халқаро тоифадаги спорт устаси савияси талабларига мос келиши эътиборга олинади. Энг кучли спортчилар, ўтган спорт мавсумининг кўрсаткичлари асосида ўз ватанининг терма спорт жамоасига киришга номзод сифатида қабул қилинадилар. Мамлакатнинг терма жасоасига кириш учун номзодлар саралови қуйидаги кўрсаткичлар асосида ўтказилиши лозим: 1) спорт-техника натижалари, ва уларнинг охирги йиллардаги динамикаси; 2) ѐши, танланган спорт турининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда антропометрик маълумотлар, ѐш спотчининг соғлиги; 3) спорт машғулотларнинг муҳим элементларини бажаришдаги хатоликларни қайтармаслик даражаси; 4) кўп йиллик тренировка жараѐнида кам ривожланадиган махсус жисмоний сифатларнинг ривожланиш савияси; 5) харакат фаолиятини бажаришда организм функционал тизимининг имкониятлари салоҳияти; 6) ўзига хос тренировка юкламаларини бажаришда психологик турғунлик; 7) ѐш спортчининг танланган спорт турида натижаларга эришишга интилиши. Халқаро мусобақаларда қатнашиш учун ўсмирлар ва ѐшлар терма жамоалари аъзоларини саралаш қуйидаги кўрсаткичлар асосида ўтказилиши керак: 1) спорт-техника натижалари; 2) спорт формасини ривожланиш динамикаси (бошланиши, чўққиси, пастлашуви); 3) экстремал шароитларда спорт машғулотларнинг муҳим элементларини бажаришдаги хатоликларни қайтармаслик даражаси; 4) экстремал шароитларда спорт курашини олиб боришга тайѐрлик ва турғунлик даражаси; 5) спорт ихтисослигининг ўзига хос хусусиятларини эътиборга олган ҳолда спортчи соғлигининг ҳолати. Спортга яроқлиликни аниқлашнинг биринчи босқичини асосий вазифаси спорт машғулотларига имкон қадар кўпроқ иқтидорли болалар ва ўсмирларни жалб қилиш, уларни текшириш ва бошланғич спорт тайѐргарлигини ташкил қилиш. болаларни спортга жалб қилишнинг мақсадга мувофиқлиги мезонлари қаторига бўй, оғирлик, гавда тузилишининг хусусиятлари киради. спортга яроқлиликни тўғри аниқлашда болаларни жисмоний тарбия дарси машғулотларида, спорт секцияларида, туман ва шаҳар мусобақаларида кузатган тренер ва жисмоний тарбия ўқитувчисининг кузатувлари муҳим ўрин тутади. М.Н.Тўрахўжаева ва М.С.Брил (1980) ларнинг тадқиқотларида болаларни БЎСМларига кириши учун бошланғич тайѐргарликни мактабдаги жисмоний тарбия дарслари шароитида ўтказиш мумкинлиги исботланган. Махсус воситалар ѐрдамида кичик ѐшдаги мактаб болаларида Бирон спорт тури билан шуғулланишга қобилиятларини шакллантиришга таъсир қилиш мумкин. Спортга яроқлиликни аниқлашнинг икки даври бор: биринчиси болалар ва ўсмирларни танлаган спорт турлари билан шуғулланиш учун саралов, ҳамда янада спорт такомиллашуви учун (масалан, спорт мактабларига, олимпиада тайѐргарлиги марказларига): иккинчи давр – масъулиятли спорт беллашувларида қанташиш учун ѐш спортчиларни саралови. Спортга яроқлиликни аниқлашнинг биринчи даври икки босқичдан иборат. Биринчи босқич болалар ва ўсмирларни танлаган спорт турлари билан шуғулланиш учун саралов ўтказишни ўз ичига олади. Иккинчи – истиқболли босқич – иқтидорли спортчиларни танланган спорт йўналишида чуқурлаштирилган ва ихтисослашган тренировка қилиш учун саралаш ва йўналтириш. Иккинчи давр ҳам икки босқичдан иборат. Биринчи (олимпиада олди) босқичи яқин олимпиада заҳирасини (мамлакатнинг ўсмирлар ва ѐшлар терма жамоалари) шакллантиришни ўз ичига олади, иккинчиси – олимпиада босқичи - мамлакатнинг терма жамоасини йирик халқаро мусобақаларда қанташиш учун саралов ўтказишни ва йўналтиришни ўз ичига олади. Ўсмирлар ва ѐшлар терма жамоаларига номзодлар саралови, спорт муассасаларива жамоаларининг энг иқтидорли ва қобилиятли спортчилари қаторида ўтказилиши лозим. Спортга яроқлиликни аниқлашнинг асосий шакли спорт мусобақаларидир. Бунда, спорт натижаси билан бир қаторда, уларнинг охирги 2-3 йилдаги динамикаси, спорт билан доимий шуғулланиш стажи, жисмоний тайѐргарлик даражасининг маълум спорт турининг халқаро тоифадаги спорт устаси савияси талабларига мос келиши эътиборга олинади. Энг кучли спортчилар, ўтган спорт мавсумининг кўрсаткичлари асосида ўз ватанининг терма спорт жамоасига киришга номзод сифатида қабул қилинадилар. Мамлакатнинг терма жасоасига кириш учун номзодлар саралови қуйидаги кўрсаткичлар асосида ўтказилиши лозим: 8) спорт-техника натижалари, ва уларнинг охирги йиллардаги динамикаси; 9) ѐши, танланган спорт турининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда антропометрик маълумотлар, ѐш спотчининг соғлиги; 10) спорт машғулотларнинг муҳим элементларини бажаришдаги хатоликларни қайтармаслик даражаси; 11) кўп йиллик тренировка жараѐнида кам ривожланадиган махсус жисмоний сифатларнинг ривожланиш савияси; 12) харакат фаолиятини бажаришда организм функционал тизимининг имкониятлари салоҳияти; 13) ўзига хос тренировка юкламаларини бажаришда психологик турғунлик; 14) ѐш спортчининг танланган спорт турида натижаларга эришишга интилиши. Халқаро мусобақаларда қатнашиш учун ўсмирлар ва ѐшлар терма жамоалари аъзоларини саралаш қуйидаги кўрсаткичлар асосида ўтказилиши керак: 6) спорт-техника натижалари; 7) спорт формасини ривожланиш динамикаси (бошланиши, чўққиси, пастлашуви); 8) экстремал шароитларда спорт машғулотларнинг муҳим элементларини бажаришдаги хатоликларни қайтармаслик даражаси; 9) экстремал шароитларда спорт курашини олиб боришга тайѐрлик ва турғунлик даражаси; 10) спорт ихтисослигининг ўзига хос хусусиятларини эътиборга олган ҳолда спортчи соғлигининг ҳолати. Хулоса Спортга яроқлиликни аниқлашнинг биринчи босқичини асосий вазифаси спорт машғулотларига имкон қадар кўпроқ иқтидорли болалар ва ўсмирларни жалб қилиш, уларни текшириш ва бошланғич спорт тайѐргарлигини ташкил қилиш. болаларни спортга жалб қилишнинг мақсадга мувофиқлиги мезонлари қаторига бўй, оғирлик, гавда тузилишининг хусусиятлари киради. спортга яроқлиликни тўғри аниқлашда болаларни жисмоний тарбия дарси машғулотларида, спорт секцияларида, туман ва шаҳар мусобақаларида кузатган тренер ва жисмоний тарбия ўқитувчисининг кузатувлари муҳим ўрин тутади. М.Н.Тўрахўжаева ва М.С.Брил (1980) ларнинг тадқиқотларида болаларни БЎСМларига кириши учун бошланғич тайѐргарликни мактабдаги жисмоний тарбия дарслари шароитида ўтказиш мумкинлиги исботланган. Махсус воситалар ѐрдамида кичик ѐшдаги мактаб болаларида Бирон спорт тури билан шуғулланишга қобилиятларини шакллантиришга таъсир қилиш мумкин. Фойдаланилган адабиётлар 1. Шустин Б.Н. Модельные характеристики соревновательной деятельности // Современная система спортивной подготовки. - М.: СААМ. 1995. с 50 – 73. 2. Черепанов, В.С. Экспертные оценки в педагогических исследованиях / В.С.Черепанов. - М.: Педагогика, 1989. - 152 с. 3. Эштаев А.К. «Структура и распределение средств тренировки гимнастов 6- 9 лет на начальном этапе подготовки» Дисс… канд. пед. наук. - Т.: УзГИФК, 2008. -187 с. 4. Юнусов Т.Т., Юнусова Ю.М., Насимов Р.С., Кудратов Р.К. «Твое здоровье – в твоих руках». Метод. пособие по тестам «Алпомиш» и «Барчиной», Ташкент 2002. 44 с. 5. Юнусова Ю.М. Основы спортивной тренировки. Издательскополиграфический отдел УзГИФК, Ташкент 2009. – 252 с. 6. Якубова Н.Х. Аэробика – Основы теории и методики тренировки (учебное пособие). Ташкент 2004. – 98 с. 7. Янсон Ю.А.Физическая культура в школе. Научно-педагогический аспект: книмга для едагога. Ростов н/Дону: ФЕникс, 2005. – 624 с. 8. Ярашев К.Д. Жисмоний тарбия ва спортни бошқариш. Тошкент, «Абу Али ибн Сина», 2002 - 222 б.