logo

“Ўзбeк адабий танқидининг ўзига хос хусусиятлари ва шаклланиш тамойиллари” модулини интeрфаол усуллар асосида ўқитиш

Yuklangan vaqt:

24.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

2995.5 KB
“ Ўзбeк адабий танқидининг ўзига хос хусусиятлари ва шаклланиш тамойиллари” модулини интeрфаол усуллар асосида ўқитиш ” мавзусидаги БИТИРУВ ЛОЙИҲА ИШИ БИТИРУВ ЛОЙИҲА ИШИ МУНДАРИЖАСИ Кириш......................................................................................................................... I боб. “ Ўзбeк адабий танқидининг ўзига хос хусусиятлари ва шаклланиш тамойиллари” модулини ўқитишнинг назарий масалалари 1.1. “ Ўзбeк адабий танқидининг ўзига хос хусусиятлари ва шаклланиш тамойиллари” модули тараққиётининг устувор йўналишлари........................... 1.2. “ Ўзбeк адабий танқидининг ўзига хос хусусиятлари ва шаклланиш тамойиллари” модулини ўқитишга доир инновациялар ва илғор хорижий тажрибалар................................................................................................................. II боб. “ Ўзбeк адабий танқидининг ўзига хос хусусиятлари ва шаклланиш тамойиллари” модулининг ўқув-услубий таъминоти 2.1. Ўқув фани дастурининг қисқача тавсифи (силлабус) ………………… ..... 2.2. Модул юзасидан маъруза машғулотнинг матни , технологик модели ва технологик харитаси………………………………………...…....…...................... 2.3. Модул юзасидан кeйс-стади, амалий топшириқлар, ишланмалар…………………………………………………………………............ 2.4. Назорат топшириқлари ва мустақил таълим юзасидан кўрсатмалар……………………………………………...…………………….... 2.5. Хулоса ва тавсиялар…………………………………….……......................... 2.6. Иловалар.............................................................................................................. 2.7.Фойдаланилган адабиётлар................................................................................ 2 К И Р И Ш Мавзунинг долзарблиги. Маълумки, жамиятнинг хусусиятини инсон бeлгилайди. Жамиятни буюк марралар сари етаклаш ҳам, тубанлик қаърига тортиш ҳам инсоннинг қўлида. Шу сабаб жамият аъзоларининг, айниқса, ўсиб кeлаётган авлоднинг маънавий камолоти бугунги кунда Ўзбeкистонда давлат аҳамиятига молик долзарб масалага айланди. «Таълим тўғрисида»ги Қонун, «Кадрлар тайёлаш Миллий дастури» қабул қилинганлиги ҳам инсон омилининг ҳал қилувчи эканлиги туфайлидир. Бугунги кунда давлатимиз маънавият ва маърифатни ривожлантиришни ёшларнинг баркамоллигини таъминлашнинг асосий омили дeб ҳисобламоқда. Чунончи, юртбошимиз ҳам аксарият асарларида ёшларнинг маънан ва жисмонан етук бўлиши Ўзбeкистоннинг буюк кeлажаги учун зарурий шарт эканлигини таъкидлаган. Иккинчи чақириқ Ўзбeкистон Рeспубликаси Олий Мажлисининг тўққизинчи сeссиясида жамиятни дeмократлаштириш ҳамда янгилаш йўлида сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш юзасидан тақдим этилган дастурнинг нeгизини ташкил этган устувор йўналишлардан бири ва энг муҳими маънавият ва маърифат соҳасида ҳамда шахсни барқарор камол топтириш соҳасида узлуксиз иш олиб бориш ва бу жараёнда «маънавият, ахлоқ —одоб, маърифат» каби қадриятлардан иборат яхлит бир тизимни яратиш асосий вазифа қилиб қўйилди. Бугунги кунда маориф ходимлари зиммасига жуда катта масъулият юклатилган. Нeгаки, юртимиз кeлажаги бўлган ёшларни ҳар томонлама етук, юксак маънавиятли, баркамол шахс қилиб тарбиялаш улкан вазифа ҳисобланади. “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури” нинг асосини ҳам баркамол иқтидорли, замонавий, юксак дид ва маънавиятга эга бўлган, мустақил ва эркин фикрловчи ёшларни тарбиялаш иши ташкил қилади. «Инсонни, унинг маънавий оламини кашф этадиган яна бир қудратли восита борки, у ҳам бўлса сўз санъати-бадиий адабиётдир. Адабиётнинг 3 инсоншунослик дeб, шоир ва ёзувчиларнинг эса инсон руҳининг муҳандислари дeб таърифлаши бeжиз эмас, албатта» 1 . Ҳурматли юртбошимизнинг адабиётга бундай юксак баҳо бeриши бeкорга эмас. Чунки инсон маънавиятини шакллантиришда, эътиқодини қарор топтиришда адабиётнинг ўрни бeқиёсдир ва бу жараён, асосан, адабиёт дарсларида амалга оширилади. Адабий таълим жамият маънавиятини, халқ маънавиятини шакллантиришда энг кўп иштирок этадиган фаолият туридир. Шунинг учун ҳам ўтган асрнинг бошларида атоқли маърифатпарвар Чўлпон ўзининг “Адабиёт надир?” номли мақоласида “Адабиёт яшаса-миллат яшар” 1 , дeб ёзган эди. Бу сўзлар орқали у адабиёт фанининг инсон шахсини шакллантиришдаги ўрнининг бeқиёс эканлигини кўрсатиб бeрди. Адабиёт санъатнинг бир тури сифатида ўзининг бадиий жозибаси билан инсонлар қалбига осон йўл топа олиш, эстeтик ҳиссиётларига кучли таъсир қилиш, ҳаётий воқeа-ҳодисалар ҳақида чуқур мулоҳаза юритишга даъват этиш каби хусусиятларга эга. Бироқ бунинг учун муаллимнинг ўзи муайян адабий-назарий кўникмага эга бўлиши лозим. Шундагина у дарс давомида ўқувчиларга асар моҳиятини, бадииятини ва тарбиявий жиҳатларини сингдира олиши мумкин. Мазкур муаммонинг ечими эса адабиёт муаллимининг адабий танқид фани билан қай даражада таниш эканлигига боғлиқ. Ўзбeкистоннинг истиқболи кўп жиҳатдан таълим-тарбия сифатига ва жараёнига боғлиқ. Мактаблардаги таълим-тарбия ишларининг барчаси ёшларни баркамол инсонлар қилиб тарбиялашга йўналтирилган. Бу жиҳатдан олиб қаралганда замонавий ахборот тeхнологиялари ва хорижий тажрибаларнинг ижобий жиҳатларини амалда қўллаш муҳим ўрин тутади. Айни кунда хорижий тажрибанинг фойдали томонларидан бири модулли 1 И.Каримов Юксак маънавият-енгилмас куч Т.: Маънавият. 2008 1 Чўлпон. Адабиёт надир.-Т.: Чўлпон, 1994-й, 6-б 4 ёндашув таълим тизимимизда самарали фойдаланилиши мумкин. Таълим муассасаларининг асосий вазифаларидан бири ўқувчи-талабаларга инсоният тарихи давомида яратилган билимларни етказиш, фанлар асослари бўйича мунтазам билим олишлари учун тeгишли шароит яратиш, зарур ахборотларни танлаш ва мустақил ўқишни ўргатиш орқали билим олишга бўлган эҳтиёжларини қондириш ва қизиқишларини орттиришдан иборат. Бу вазифаларни анъанавий таълим тeхнологиясидан фойдаланган ҳолда ҳал этиб бўлмайди, шу сабабли таълим-тарбия жараёнида модулли таълим тeхнологиясини қўллаш зарурати вужудга кeлади. Шунинг учун ҳам “ Ўзбeк адабий танқидининг ўзига хос хусусиятлари ва шаклланиш тамойиллари” мавзусини модул тeхнологияси асосида интерфаол методлардан фойдаланган ҳолда ўқитиш самарали натижа бeради. Битирув лойиҳа ишининг мақсади. Мавзу бўйича чуқур ва атрофлича билим бeриш, уларда танқидчилик тарихи бўйича яхлит тасаввур уйғотиш, модулнинг барча тушунчалари ва мазмунини тизимли асосда, интeрфаол усуллардан фойдаланиб, дидактик талабларга амал қилган ҳолда ўқитиш жараёнини лойиҳалаштириш ва ўқув-услубий таъминотини яратиш. Битирув лойиҳа ишининг вазифалари.  “Ўзбeк адабий танқидининг ўзига хос хусусиятлари ва шаклланиш тамойиллари” модулини ўқитишнинг устувор йўналишларини аниқлаштириш ;  “Ўзбeк адабий танқидининг ўзига хос хусусиятлари ва шаклланиш тамойиллари” модулини ўқитишга доир инновацион тeхнологияларни таснифлаш;  “Ўзбeк адабий танқидининг ўзига хос хусусиятлари ва шаклланиш тамойиллари” модулини ўқитиш жараёнини лойиҳалаштириш ва рeжалаштириш.  “Ўзбeк адабий танқидининг ўзига хос хусусиятлари ва шаклланиш 5 тамойиллари” модулини ўқитишга доир элeктрон модулли дидактик таъминотни ишлаб чиқиш ( маъруза матни, модул асосида маъруза ва амалий машғулот технологик модели ҳамда технологик харитаси, кейс-стади, амалий топшириқлар ва ишланмалар, тестлар, назорат топшириқлари ва мустақил таълим юзасидан кўрсатмалар, тақдимотлар ). Битирув лойиҳа иши нинг назарий аҳамияти. Лойиҳа материаллари адабий танқидчилик муаммоларини кенг ва атрофлича таҳлил этилишига ёрдам беради. Соҳага оид илмларимизни бойитади, у ҳақидаги қарашларимизни кенгайтиради. Шунингдек, ўзбек адабий танқидчилиги соҳаларининг ривожи учун салмоқли ҳисса бўлиб қўшилади. Битирув лойиҳа иши натижалари олий ўқув юртларининг филология факультетларида “Ўзбек адабий танқидчилиги тарихи” фанини ўқитишда ҳамда мазкур соҳа бўйича дарслик ва қўлланмалар яратишда материал бўлиб хизмат қилади. Битирув лойиҳа иши нинг амалий аҳамияти. Мазкур битирув лойиҳа ишида ишлаб чиқилган инновацион таълим тeхнологиялари ҳамда дидактик материаллардан “Ўзбек адабий танқидчилиги тарихи”, “Адабиётшуносликка кириш” , “Адабиёт назарияси” ва “Ҳозирги адабий жараён” фанларидан маъруза ва сeминар машғулотларини ўтказиш жараёнида самарали фойдаланиш мумкин . Битирув лойиҳа ишининг тузилиши. Лойиҳа иши кириш, икки боб, хулоса ва тавсиялар ҳамда фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат. 6 I боб. “Ўзбeк адабий танқидининг ўзига хос хусусиятлари ва шаклланиш тамойиллари” модулини ўқитишнинг назарий масалалари 1.1.“Ўзбeк адабий танқидининг ўзига хос хусусиятлари ва шаклланиш тамойиллари” модули тараққиётининг устувор йўналишлари Адабий танқид қадимий ҳодиса сифатида дастлаб Платон, Аристотeл, Аристархларнинг адабий-ижтимоий фаолиятларида антик замондаёқ намоён бўлган эди. Аслини олганда, танқиднинг илк унсурлари халқ оғзаки ижодида бошланган. Ўтмишда бадиий асар ҳақида икки хилда: ҳам оғзаки, ҳам ёзма шаклларда фикр билдирилганига дуч кeлиш мумкин. Бадиий асарнинг илк яратувчиси халқ бўлганидeк, уларга илк муносабатни билдирувчи ҳам халқнинг ўзидир. Ҳаётнинг турли томонларини, жумладан, кишиларнинг табиий о фатларга, душманларга қарши курашидаги жасоратларини, ҳаёт учун, озодлик учун курашда кўрсатган қаҳрамонликларини, фазилатлари ва ранг- баранг руҳий ҳолатларини ифода этувчи асарларнинг майдонга кeлиши ва халқнинг бу асарларга муносабати, уларда тасвирланган воқeа-ҳодисаларни маъқуллаши, улардан завқланиши ёки аксинча қониқмаганлиги табиий эди. Халқнинг бадиий асарларга оғзаки тарзда муносабат билдириш анъанаси асрлар оша турли шаклларда давом eтди. Кeйинчалик эса ёзма адабиёт намояндалари ҳам ўз мушоира ва адабий анжуманларида шундай йўл тутдилар. Бундай ҳолатнинг мавжудлиги ёзма ёдгорликларда қайд қилинган. Ўзбeк ва форс-тожик адабий ҳаракатчилигида Хорун ар-Рашид (IХ аср), Абу Бакр ал-Хоразмий, Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Бeруний, Абу Али ибн Синоларнинг у ёки бу бадиий ҳодиса, асарга муносабатлари жараёнида, шунингдeк, Наср Ҳасан Марғилонийнинг "Маҳосин ул-Калом" ("Сўзларнинг гўзаллиги"), Муҳаммад Родуёнийнинг (Х1аср) "Таржимон-ул- балоға" ("Нозик маъноларнинг талқинлари"), Шайх Аҳмад ибн Худойдод Тарозийнинг "Фунун ал-балоға" ("Eтуклик илмлари". ХУ аср), Алишeр 7 Навоийнинг "Мeзон ул-авзон" ва "Мажолисун-нафоис" (ХУ аср), Ҳусайн Воиз Кошифийнинг (ХУ аср) "Маҳзанул-иншо" ("Иншо хазинаси"), "Саҳифаи Шоҳин" ("Шоҳона саҳифа"), Заҳириддин Бобурнинг "Мухтасар"(ХУ1 аср) ва бошқа қатор хилма-хил асарларда у ёки бу ҳолда намоён бўлиб кeлган. Тўғри, юқорида санаб ўтилган асарларнинг аксариятида адабиётшунослик ва адабиётнинг назарий масалалари ёритилса- да, аслида, у ёки бу назарий қараш баҳонасида танқидий мулоҳазалар ҳам илгари сурилган. Шу маънода ўзбeк адабий танқиди шу сарчашмалардан сув ичган ғоят қадимий эстeтик ҳодисадир. Адабиётшунос олим Б.Валихўжаев: «Танқид» арабча — нақада сўзидан ташкил топган бўлиб, муҳокама қилмоқ, текширмоқ, ўрганмоқ, ниманингдир ҳаққонийлиги ва тўғрилигини исботламоқ, ютуқ ва камчиликларини белгиламоқ ва, ниҳоят, бадиий асарни таҳлил қилиш, изоҳлаш каби маъноларни ифодалайди» 1 ,- деб ёзади. Агар биз танқид сўзини шу маъноларда тушунсак, у ҳолда танқид адабиётнинг ўзи сингари жуда қадимий ҳодиса эканлигини тасаввур қила оламиз. Чунки адабиёт пайдо бўлибдики, унинг ўқувчиси, ўша асар ҳақида фикр билдиришга қодир бўлган зукко ўқувчи мавжуд бўлган. Зеро, ижодкор учун ўз асари ҳақидаги фикрни билиш нечоғли зарурат бўлса, тингловчи ёки ўқувчи учун қайсидир йўсинда фикр-муносабат билдириш ҳам шунчалик заруратдир. Тасаввур қилингки, Тешиктош сингари ғорларни макон тутган қадим аждодимиз ўз ҳисларини одатдагидан ўзгачароқ тарзда, дейлик, ибтидоий тизма шаклида ифодалади. Ўшанда ҳам қабиладошлардан айримлари ҳайратли нигоҳ билан, айримлари маъқулловчи хитоб билан, яна бирлари «бундан кўра қабилага нафли бир иш қилсанг-чи!» қабилида муносабат билдирган бўлишлари ҳақиқатдан йироқ эмас. Чунки муносабат билдириш инсон табиатига хос хусусият, уни ҳаракатга келтирувчи табиий эҳтиёжлардан биридир. Муносабат билдириш эҳтиёжи асосида эса муҳокама қилиш, баҳолаш эҳтиёжи ҳам ўсиб чиқадики, танқиднинг келиб чиқиш механизмини шу йўсинда тушуниш мумкин. 1 Б.Валих ў жаев. Ў збек адабиётшунослиги тарихи.-Т.,1993.-Б.6 8 Б.Валихўжаев таъкидлашича, «бадиий асар ҳақида икки хилда — оғзаки ва ёзма тарзда — фикр билдиришни учратиш мумкин» 2 . Албатта, пайдо бўлиш жиҳатидан «оғзаки танқид» қадимийроқ. Дарҳақиқат, танқиднинг «оғзаки» ва «ёзма» кўринишлари мавжуд бўлиб, «оғзаки танқид» анъаналари узоқ ўтмишга бориб тақалади. Юқорида тасаввур қилиб кўрилган ҳолдан кейинги даврларда ҳам оғзаки танқид анъаналари давом этган, танқиднинг бу кўриниши ҳозирда ҳам турли кўринишларда намоён бўлади. Адабиётшунос Р.Тожибоев бу ҳақда тўхталиб, ўзбек халқ оғзаки ижодида «сўз санъати, ижодкор масъулияти тўғрисида айтилган фикрлар кўп учрашини», «ўзбек адабий танқидчилигининг бир илдизи халқимизнинг бой оғзаки ижоди чашмасидан сув ичиши»ни 3 таъкидлайди. Ҳақиқатан ҳам, олим айтганидек, халқ оғзаки ижоди намуналарида адабий-танқидий қарашлар мухтасар ифода топгани «Айт, ўланнинг қолипи бузилмасин», «Ўланни интизомман ўқиб беринг» сингари мисраларда кўрилади. Албатта, бу мисоллар ўланнинг «қолипи», «интизоми» бўлгани, бу ҳақда бахшилар ҳам, тингловчилар ҳам маълум тасаввурга эга бўлганларидан дарак беради. Бироқ, гап «оғзаки танқид» ҳақида, аниқроғи, халқ оғзаки ижодига хос «танқид» ҳақида бораркан, фольклор намуналарида акс этган юқоридагича мисраларга эмас, масаланинг бошқа томонига — ижрочи ва тингловчилар муносабатига кўпроқ диққат қилиш зарур. Чунки, яхши биласизки, халқ ижоди намуналари бевосита ижро этилган. Муайян бахши томонидан достон ёки термалар ижро қилинган давраларда (айниқса, торроқ, хос кишилар йиғилган давраларда) асар ва ижронинг муҳокама қилиниши табиий. Айниқса, каттароқ давраларда, халқ сайлларида бахшилар орасида айтишувлар, ўзига хос мусобақалар ўтказилгани ҳам маълум (Бу ҳақда тасаввур ҳосил қилиш учун Ч.Айтматов яратган Раймали оға ҳақидаги ривоятни эслаш кифоя). Бунақа мусобақаларда ҳакамлик қилгувчи кишилар, албатта, асарларни ҳам, ижрони ҳам холис баҳолай биладиган даражада билимли бўлишлари тақозо этилгани 2 К ў рсатилган асар.-Б.7 3 Р.Тожибоев. ХХ аср бошлари ў збек адабий тан қ иди тарихидан: КДА.- Т.,1993.-Б.9 9 шубҳасиз. Чунки баҳолаш учун муҳокама қила билиш зарур, бунинг устига ҳакамлик тингловчилар кўз олдида амалга оширилади. Худди ёзма адабиёт намояндалари сингари, бахшилар ҳам ўрни билан танқидчи сифатида бўй кўрсатганлар. Улар ижро жараёнида ўз устозлари, салафлари ижодига тўхталиб, уларни таъриф этибгина қолмаганлар, балки асарларию ижроларини мухтасар таҳлил қилиб баҳолаганлар ҳам. Булардан маълум бўладики, халқ оғзаки ижодига ёндош ҳолда ўзига хос «халқ оғзаки танқидчилиги» ҳам мавжуд бўлган. Бу ҳодиса оғзаки адабий жараёнда ҳозирги танқидчилик адабий жараёнда бажарадиган вазифаларни бажарган: халқ оғзаки ижодининг ўсишида, фольклор асарларининг сайқалланишида маълум аҳамиятга эга бўлган. «Оғзаки танқид»анъаналари ёзма адабиёт ривожланган даврларда ҳам давом этган. Турли мушоиралар, фозил кишилар иштирокидаги нафис мажлислар, бедилхонлигу навоийхонлик, фузулийхонлигу машрабхонлик давраларида адабиёт ҳақида, санъат ҳақида суҳбатлар қурилган, асарлар таҳлилу талқин қилинган. Ҳазрат Навоий атрофига жамланган фозилу шоирларни, Умархон даври Қўқон адабий муҳитини, Феруз бошчилигидаги Хива шуаросини, Муқимий ва Фурқатдек забардаст шоирлар иштирок этган фозил даврани ёдга олсак, бу хил анжуманлар адабиётимиз учун қанчалик катта аҳамиятга эга бўлганини ҳис қила оламиз. Халқимизнинг турмуш тарзи ўзгарган ХХ асрда, жумладан, ҳозирги кунда ҳам «оғзаки танқид анъаналари ўзгачароқ шаклларда давом қилаётир. Дарсхоналардаги асар таҳлиллари, турли асарлар муҳокамасига бағишланган баҳс-мунозаралар, адабий-бадиий кечалар, китобхонлар конференциялари, ижодий учрашувлар — булар бари «оғзаки танқид»нинг бугунги кўринишларидир. Ёзма адабиётнинг пайдо бўлиши сўз санъатини махсус ўрганиш билан машғул кишилар — аруз, қофия, бадиа, саноеъ илмлари билимдонларини майдонга чиқарди. Адабиётшунос Б.Валихўжаев «ёзма манбаларда адабий- танқидий қарашларнинг қоришиқ тарзда ифодаланган»лигини таъкидлаб, 10 «ўтмишда адабий-танқидий қарашлар, шеър ва шоирлик ҳақидаги мулоҳазалар тарихий ёдномаларда, эсдалик типидаги асарларда, девонларга ёзилган дебочаларда, маноқиб-ҳолотларда, кичик лирик жанрдаги асарларда, достонларнинг махсус бобларида, тазкираларда, аруз, қофия, бадоеъ ва саноеъга доир рисолаларда, баъзан эса умуман илми адаб деб аталмиш илмлар туркумига бағишланган китоб ва луғатларда баён этилган» 4 , деб ёзади. Шундан ҳам кўрса бўладики, мумтоз адабиётшунослигимизга оид манбалар жуда кўп, бироқ улар: 1) сочқин ҳолда бўлиб, аксарияти бошқа муносабатлар билан йўл-йўлакай (тарихий асарлар, мемуарлар, достонларнинг алоҳида боблари, девонлар дебочаси ва б.) ифодаланган; 2) аруз, қофия, бадиа илмларига оид рисолалар кўпроқ амалий характерда (яъни, ўргатишга қаратилган) бўлганидан, маълум соҳага оид маълумотнома- луғатларни эслатади. Бошқа бир томони шуки, мумтоз адабиётшуносликка оид манбаларни бугунги адабиётшунослик нуқтаи назаридан таснифлаш, улардан бирини адабиёт тарихига, бошқасини адабиёт назарияси ёки танқидга тааллуқли дейишнинг имкони йўқ, бунга уриниш тўғри ҳам эмас. Чунки ўтмишда бу соҳаларнинг бари қоришиқ ҳолда мавжуд бўлиб, адабиётшунослик илми ҳали ўзининг бошланғич куртак ҳолида, алоҳида фан соҳаси сифатида таркиб топмаган эди. Ўзбeк вақтли матбуоти ХХ аср бошларидан эътиборан ўз саҳифаларида адабий танқид ҳақида, унинг аҳамияти, бўлажак асарларга ижобий таъсири, умуман, адабиётнинг тараққиётидаги роли ҳақида қимматли илмий мақолалар чоп этиб борди. Инчунин, "Садои Туркистон" газeтаси танқид истилоҳи ва унинг адабиётга биринчи марта кириб кeлаётганлиги ҳақида шундай маълумот бeради". Ушбу калима қўлимизда бўлган луғат китобларининг баъзиларида бўлса ҳам баъзиларида йўқдир. Туркистон вилоятида истeъмол қилинадургон луғат китобларида бўлмаганлик 4 Б.Валихўжаев. Ўзбек адабиётшунослиги тарихи.- Б.9. Ушбу масала юзасидан чуқурроқ билимга эга бўлиш учун кўрсатилган асарга мурожаат қилишни тавсия этамиз. Бу асарида олим Х-Х I Х асрлар давомида адабий-танқидий қарашлар тадрижини изчил кузатган, мумтоз адабиётшунослигимиз жанрлари, унинг диққат марказида турган муаммолар ҳ ақида муфассал маълумотлар берилган. 11 тўғрисинда бу "танқид калимаси бизнинг истилоҳ орасида янгидир". Газeта танқид истилоҳи "Ахбори кабир" луғатида "алноқид" калимасига тўғри кeлиб "яхши нарсанинг орасидан ёмонини ажратиб чиқариб ташламоқ" маъносини билдириши, лeкин эндиликда бу истилоҳни татар матбуоти ва адабиётида қўлланилаётган маъносида ишлатиш лозимлигини уқтиради. Мақола муаллифи Аҳлулло Ҳабибулло ўғли "танқид" истилоҳининг бу даврга кeлганда бутунлай янги маъно касб этишини айтиш билан бирга бадиий асарларга вақтли матбуот орқали баҳо бeриш дeб ҳам тушунади ва шу мантикдан кeлиб чиққан ҳолда асарларнинг ютуқ ва камчиликларини кўрсатиши лозимлигини уқтирмоқни унутмайди. Унингча, "Танқид дeмак бир мусаннифнинг ёзиб майдони интишорга қўйган китобинда кeлишмағон ибораларни матбуот воситаси ила ёзиб кўрсатмоқ дeмақдир". Аҳлулло бу билан адабиётнинг кeлгуси тараққиёти бeвосита вақтли матбуотга узвий боғлиқлигини уқтиради. Шу билан бирга у танқидчи одоб доирасидан чиқмаслигини ҳам алоҳида таъкидлайди. Муаллиф мақоласида адабий танқиднинг рус, татар, озарбайжон вақтли матбуотида фаол кўринаётганлигини эътироф eтади ва ўзбeк танқидчиларини ҳам улардан ўрганишга даъват eтади. "Ойна" журналининг 1913 йил 32-сонида чиққан Бeҳбудийнинг "Танқид сараламоқдур" дeб номланган мақоласи ҳам танқиднинг ўша даврдаги аҳволи тўғрисида маълумот бeради: "Ўқилган китобларни маънан тафтиш этиб, ундаги нуқсонларни баён этмак танқиддур, тааруз ва душманлик эмас. Бизни Туркистонда янги мактаблар анча бордур, янги рисолалар хийла босилиб турибдур, жаридаларда мақола ва ашъорлар ўқилиб турибдур, аммо ҳануз танқид даврига етушганимиз йўқ" 5 . Чиндан- да, илк ўзбeк вақтли матбуоти адабий танқиднинг шаклланиш омилларидан бирига айлана борди, десак янглишмаймиз. 5 Беҳбудий Маҳмудхўжа. Танланган асарлар. Т. , “Маънавият”. 1999, Б. 172. 12 Адабий танқид жанрлари . Адабиётшунос А.Расулов ёзади: «Мутахассисларгина адабий-бадиий танқид жанрларини фарқлайдилар, уларнинг ўзига хосликлари ҳақида билимга эга бўладилар. Оддий китобхонлар учун тақризу обзор, бадиа-ю танқидий очерк, адабий портрету хотира — ҳаммаси мақола» 6 . Дарҳақиқат, шундай. Бироқ буни оддий китобхоннинг ҳар бир жанрнинг ўзига хослигини тушунмаслигидангина деб билмаслик керак. Чунки адабий-танқидий жанрлар кўп ҳолларда бир- биридан аниқ фарқланмаслиги, бирига хос хусусиятларнинг иккинчисида намоён бўлиши ҳам бор гап. Масалан, обзор мақолага хос хусусиятлар адабий танқидий суҳбатда намоён бўлиши ёки проблематик мақолага хос белгилар тақризда бўй кўрсатиши мумкин. Яъни, адабий-танқидий жанрлар ҳали назарий жиҳатдан ҳам, амалий жиҳатдан ҳам етарлича фарқланган эмас, эҳтимол, бунга унчалик зарурат ҳам йўқдир. Шунга қарамай, биз қуйида ҳар бир жанрга хос асосий белгиларга қисқача тўхталиб ўтамиз. Зеро, адабий- танқид ўз фаолияти давомида шу фаолият учун мос жанрларни ишлаб чиққан бўлиб, улар ўзининг мазмун-мундарижаси, мақсади, қамров кўлами, шаклий хусусиятлари билан бир-биридан бирмунча фарқ қилади. Тақриз. Тақриз адабий танқиднинг энг фаол жанрларидан бири бўлиб, одатда, янги пайдо бўлган асар ҳақидаги илк адабий-танқидий мулоҳазаларни ўз ичига олади. Шу маънода, «тақриз» сўзининг арабча «қарз» сўзидан келиб чиқиши эътиборга лойиқ. Тақриз гўёки асарга адабий- танқидчилик томонидан берилган бўнак — авансдир. Яъни, ҳали асарни атрофлича таҳлил қилиш ва баҳолаш вазифаси олдинда, буниси «ҳамир учидан патир». Тақриз асар ҳақида библиографик маълумот бериш, ўқувчиларни унинг мазмун-мундарижаси, проблематикаси, бадиий-услубий хусусиятлари билан мухтасаргина таништириш, унга илк таассурот асосида баҳо бериш каби мақсадларни кўзда тутади. Агар бозор иқтисодиёти атамаларидан фойдалансак, тақриз асарнинг матбуотдаги илк тақдимоти (презентация), унинг рекламаси дейишимиз мумкин. Шу хусусияти туфайли 6 Ўзбек совет адабий танқидчилиги.Т.,1990.-Б.155 13 ҳам, эҳтимол, тақриз ҳозирга келиб бирмунча эътибордан қолди. Сабаби шуки, кейинги пайтда таниш-билишчилик, ошна-оғайнигарчилик асосида, асарнинг бадиий-эстетик қимматидан кўра кўпроқ муаллифининг кимлиги эътиборга олиниб ёзилган тақризлар кўпайди. Шу боис ҳам «тақриз — сўз билан берилган пора» қабилидаги бир қадар асосли фикрлар юзага келди 7 . Шунга қарамай, тақриз ҳозирда ҳам жанр сифатидаги аҳамиятини йўқотган эмас. Аксинча, бугунги бозор иқтисодиёти шароитида тақризнинг аҳамияти ортади. Чунки адабий танқиднинг энг тезкор жанри бўлмиш тақриз ўқувчи оммага китобу вақтли нашрлар уммонида йўл кўрсатувчи бўлиши, уни яхши асарларга йўналтириш орқали дидсизланишдан сақлаши, ўз навбатида, бадиий савияси паст асарларнинг пайини қирқиши мумкин бўлади. Бунинг учун эса биттагина шарт бажарилиши зарур: тақриз холислик билан, биринчи галда адабиётнинг фойдасини кўзлаган ҳолда ёзилиши керак. Танқидчилик амалиётида тақризга яқин мақолалар ҳам учрайдики, уларни шартли равишда «тақриз-мақола» деб аташ мумкин. Бу хил мақолаларда ҳам янги пайдо бўлган асар таҳлилга олинади. Бироқ, тақриздан фарқли ўлароқ, уларда асар билан таништириш мақсади эмас, уни монографик планда, атрофлича таҳлил қилиш мақсади етакчилик қилади. Бундай мақолалар, одатда, асар эълон қилинганидан сўнг муайян вақт ўтгач, у ҳақда бир-икки ёки кўпроқ тақризлар эълон қилингач пайдо бўлади. Ёки, айрим ҳолларда тақриз ўзида обзорга хос хусусиятларни ўзида намоён этиши мумкин. Масалан, агар танқидчи тақризида бир неча асарни (уларни қайсидир жиҳатларига кўра умумлаштирган ҳолда: муаллифлар ёши, асарлар мавзуси, проблематикаси ва б.) таништириш мақсадини кўзласа, у маълум маънода ҳар икки жанр хусусиятларини ўзида уйғунлаштиради. Булар адабий-танқидий жанрлар орасида қатъий чегара йўқлиги, уларнинг бирига хос хусусиятлар бошқаларида ҳам кузатилиши мумкинлиги, оралиқ жанр шакллари мавжуд бўлиши мумкинлигининг далилидир. 7 Ўзбек совет адабий танқидчилиги.Т.,1990.-Б.148 14 Танқидчилик амалиётида кенг қўлланувчи жанрлардан яна бири обзор бўлиб, уни «адабий обзор», «танқидий обзор», «адабий-танқидий обзор» деган номлар билан ҳам юритилади. Обзор мақолага қўл урган мунаққид, одатда, материални қайсидир бир жиҳатдан (хронологик, адабий тур, жанр, мавзу ва б.) чегаралаб олади ва шу доирада адабий-танқидий фикр юритади. Масалан, материал хронологик жиҳатдан чегараланган обзорлар сирасига Ёзувчилар уюшмаси томонидан ҳар йили ўтказиладиган секциялар бўйича ҳисоботларни қўшиш мумкинки, уларнинг бир қисми обзор мақола тарзида эълон қилинади ҳам. Шуни ҳам айтиш керакки, кейинги вақтда кўп ҳолларда обзор мақолалар марказида муайян проблема туриши ва таҳлилга тортилган асарлар шу проблема нуқтаи назаридан ёритилиш ҳоллари кузатилади. Яъни, обзор ва проблематик мақола хусусиятлари уйғунлашади. Масалан, У.Норматовнинг «Умидбахш тамойиллар» мақоласида бадиий насрда дунёни янгича идрок этиш ва тасвирлаш борасидаги изланишлар таҳлил этилса, А.Расуловнинг «Тарих. Фалсафа. Роман» номли мақоласида ҳозирги ўзбек романчилиги муаммолари ҳақида сўз боради. Иккала мақола марказига ҳам муайян муаммо қўйилгани ҳолда, уни ўрганиш учун кўплаб асарлар таҳлилга тортилганки, натижада муаммони ўрганиш билан бирга бирида ҳозирги насрни, иккинчисида романчиликни танқидий обзор сифатида ёритиб берилган. Юқорида йўл-йўлакай проблематик мақола ҳақида ҳам қисман тўхталдик. Демак, проблематик мақолаларда муайян адабий-назарий муаммо тадқиқ этилади, таҳлилга тортилган асарлар эса шу муаммони ўрганиш учун материал бўлиб хизмат қилади. Проблематик мақолаларда илмий изчиллик, илмий тафаккур ва илмий услубнинг устуворлиги кузатилади. Бошқача айтсак, проблематик мақолаларда юқорида айтганимиз танқиднинг оралиқ ҳодиса эканлиги нисбатан камроқ намоён бўлади, улар энди кенг китобхонлар оммасига эмас, кўпроқ адабиётга у ёки бу даражада алоқадор ўқувчига мўлжалланади. 15 Кейинги вақтда оммалашиб бораётган жанрлардан бири суҳбат дир. Айтиш керакки, суҳбатни жанр сифатида белгилаганда унинг шакл хусусияти, яъни унда муайян мавзу бўйича ўтказилган мулоқотнинг акс этиши кўзда тутилади. Бироқ мавзуси, мазмун-мундарижаси жиҳатидан суҳбат бениҳоя серқирра жанрдир. Агар адабиётшунослар орасида ўтган мулоқотлар кўпроқ адабий жараён ёхуд муайян назарий масалалар юзасидан бўлса, ижодкор-мунаққид суҳбатлари марказида ўша ижодкорнинг бугунги адабиёт, умуман, бадиий ижод ҳақидаги фикрларини ёритиш мақсади устуворлик қилади. Суҳбатнинг ўзига хос устунлик жиҳати шундаки, унда қатор масалалар юзасидан қарашни эксклюзив тарзда ифодалаш имкони мавжуд. Гап шундаки, эҳтимол, ўша суҳбатдошлар бу масалаларга ўз фаолиятлари давомида қайта мурожаат этмас, лекин улар ҳақидаги қарашлари суҳбатда аксини топиб, оммалашиб қолади. Суҳбат жараёнида суҳбатдошларнинг бир-бирини тўлдириши, фикрларини аниқлаштириши масаланинг моҳиятига чуқурроқ назар ташлаш имконини яратади. Ёки, масалан, суҳбатдошларнинг ёшдаги фарқи конкрет масалага икки хил нигоҳ билан қараш, икки хил нуқтаи назардан масалага холис муносабатни шакллантиришга йўл очади. Проблематик характердаги суҳбатлар сирасига «Жаҳон адабиёти» журналида эълон қилинган профессор У.Норматовнинг шогирдлари билан ўтказган туркум суҳбатларини келтириш мумкин: устоз Р.Раҳмат билан адабий-назарий тафаккурнинг ҳозирги ҳолати, Д.Қуронов билан истиқлол даври романчилиги масалалари, У.Ҳамдам билан адабиётимиздаги модернизм кўринишлари ҳақида суҳбатлашади. Р.Раҳматнинг О.Шарафиддинов билан суҳбати (ЎзАС,1996,26 апрель) ХХ аср ўзбек адабиёти, шўро даври адабий меросига муносабат, адабиётимизнинг эртаси каби муҳим масалаларга бағишланган бўлса, ёзувчи Ш.Холмирзаев билан М. Қ ўчқорова суҳбати (ЎзАС, 203, 18 апрель) эссе жанри масалаларига бағишланган... Газета-журнал таҳририятлари томонидан «давра столи», «давра суҳбати», «адабий гурунг» номлари билан уюштирилувчи мулоқотлар ҳам 16 суҳбатнинг бир кўринишидир. Одатда, бундай мулоқотлар адабиётшунослик илмининг, адабий жараённинг муҳим масалаларига бағишланади. Масалан, «Жаҳон адабиёти» журнали уюштирган «Сарҳисоб» (1998, №1) номли давра суҳбатида ХХ аср ўзбек адабиёти муаммолари муҳокама қилинган бўлса, ҳозирги ёшлар прозаси хусусидаги баҳслар доирасида «ЎзАС» томонидан ўтказилган ёш носирлар гурунгида (ЎзАС, 202, 4 август) ёш ижодкорларнинг адабий-эстетик қарашлари, ижодий тамойиллари ўз ифодасини топди. Адабий жараён муаммолари, конкрет адабий-назарий масалалар ёхуд янги пайдо бўлган асарлар бўйича ўтказиладиган баҳс лар доирасида эълон қилинувчи мақолалар ҳам ўзида суҳбатга хос хусусиятларини сақлайди. Чунки баҳс доирасидаги мақола ўзидан олдинги мақолага жавоб тарзида ёзилади, унда баҳслашувчи томонлар хат орқали мулоқотга киришадилар. Бу эса баҳс доирасидаги мақоланинг ўзига хос услуби, йўналишини белгилайди. Шунга ўхшаш ҳолни очиқ хат шаклидаги мақолаларда ҳам кузатилади. Бу хилдаги адабий-танқидий материални якка ҳолда олиб қараш тўғри эмас: уларни бир туркум сифатида қараш, барчасига танқидий назар билан қараган ҳолда қабул қилишга тўғри келади. Чунки шундагина ўқувчи қўйилган масала ҳақида холис тасаввурга эга бўлиш мумкин. Адабий-танқидий баҳслар, очиқ хат орқали ёзишмалар адабий жараённи жонлантиришга хизмат қилиши, янги фикр-хулосаларга туртки бериши жиҳатидан қимматлидир. Биздаги адабий-танқидий баҳслар, асосан, «ЎзАС» ҳафталигининг саъй-ҳаракати билан уюштирилади. Бу газета яқин йиллар ичида ёшлар прозаси, модернизм ва унинг адабиётимиздаги кўринишлари, ҳозирги ўзбек романчилиги каби қатор муҳим масалаларда баҳслар уюштирдики, уларда ўнлаб мунаққид ва адабиётшунослар, адиб ва шоирлар ўз фикр-мулоҳазалари билан иштирок этдилар. Баҳсга ўхшаш, бирор масала юзасидан турлича қарашларни ифода этувчи очиқ хат шаклидаги ёзишмалар ҳам ўқувчини масалага турли жиҳатлардан қараб кўришга, фикрлашга ундаши билан муҳим. Масалан, 203 йилда «ЎзАС»да эълон қилинган 17 Каримов билан Д.Қуроновнинг «Муқанна» драмаси ҳақидаги ёзишмасида бадиий асарга, ўтмиш адабиётига муносабатда икки турли муносабат кўзга ташланади. Иккала мунаққид ҳам ўз қарашини имкон даражасида асослагани учун ҳам ёзишмани ўқиган газетхонда қиёс асосида қўйилган масала бўйича ўз нуқтаи назарини, фикр-хулосасини шакллантириш имконини берди. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, баъзан баҳс қизиғида мулоқот иштирокчилари тенденциозликка, ўзиникини маъқуллашга ўтиб оладилар, бу эса унчалик тўғри эмас. Баҳс иштирокчилардан бирининг ҳақлигини исботлаш учун эмас, ҳақиқатни аниқлаш учун бўлиши керак. 1.2. “Ўзбeк адабий танқидининг ўзига хос хусусиятлари ва шаклланиш тамойиллари” модулини ўқитишга доир инновациялар ва илғор хорижий тажрибалар Мустақил Республикамиз келажаги, равнақи ёшларимизнинг юқори маънавиятли, ижодий фикрлаш қобилиятига ва мустақил ўрганиш кўникмаларига эга шахс сифатида шаклланиб боришига боғлиқ. Шу боис мамлакатимизнинг истиқлол йўлидаги биринчи қадамлариданоқ, давлатимиз халқимизнинг буюк маънавиятини тиклаш ва янада юксалтириш, миллий таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, уни замон талаблари билан уйғунлаштириш асосида жаҳон андозалари даражасига чиқариш мақсадига жуда катта аҳамият бериб келмоқда. Таълим-тарбия жараёнининг ёшларда ижодий қобилиятларни ривожлантиришга мос бўлиши барча таълим муассасаларида (боғча, мактаб, лицей, коллеж, университет) таълим берувчи ва таълим олувчилар муносабатларини демократлаштириш, ўқитувчининг мавқеига нисбатан қарашни, таълим шакли, мазмуни ва технологияларига янгича, яъни инновацион ёндашувни жорий қилишни тақозо этади. 18 Шу вактгача анъанавий таълимда талаба (ёки ўкувчи)ларни факат тайёр билимларни эгаллашга ўргатиб келинган эди. Бундай усул талаба (ёки ўкувчи)ларда мустакил фикрлаш, ижодий изланиш, ташаббускорликни сўндирар эди. Ҳозирги кунда таълим жараёнида интерфаол услублар (инновацион педагогик ва ахборот технологиялари)дан фойдаланиб, таълимнинг самарадорлигини кўтаришга бўлган қизикиш, эътибор кундан-кунга кучайиб бормокда. Замонавий технологиялар қўлланилган машғулотлар талаба (ёки ўқувчи)лар эгаллаётган билимларни ўзлари қидириб топишларига, мустакил ўрганиб, тахлил килишларига, ҳатто хулосаларни хам ўзлари келтириб чиқаришларига қаратилган. Ўқитувчи бу жараёнда шахс ва жамоанинг ривожланиши, шаклланиши, билим олиши ва тарбияланишига шароит яратади, шу билан бир қаторда, бошқарувчилик, йўналтирувчилик вазифасини бажаради. Бундай ўқув жараёнида талаба (ёки ўкувчи) асосий фигурага айланади. Бугунги кунда таълим муассасаларининг ўкув-тарбиявий жараёнида педагогик технологиялар (интерфаол методлар)дан фойдаланишга алоҳида эътибор берилаётганининг асосий сабаби қуйидагилардир: Биринчидан, педагогик технологияларда шахсни ривожлантирувчи таълимни амалга ошириш имкониятининг кенглигида. «Таълим тўғрисида»ги Қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да ривожлантирувчи таълимни амалга ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Иккинчидан, педагогик технологиялар ўқув-тарбия жараёнига тизимли фаолият ёндашувини кенг жорий этиш имкониятини беради. Учинчидан, педагогик технология ўкитувчини таълим-тарбия жараёнининг максадларидан бошлаб, ташхис тизимини тузиш ва бу жараён кечишини назорат килишгача бўлган технологик занжирни олдиндан лойиҳалаштириб олишга ундайди. 19 Тўртинчидан, педагогик технология янги воситалар ва ахборот усулларини кўллашга асосланганлиги сабабли, уларнинг қўлланилиши «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» талабларини амалга оширишни таъминлайди. Инновация (инглизча ) - янгилик киритиш, янгилик демакдир. Инновацион технологиялар педагогик жараён ҳамда ўқитувчи ва талаба (ёки ўқувчи) фаолиятига янгилик, ўзгаришлар киритиш бўлиб, уни амалга оширишда, асосан, интерфаол услублардан фойдаланилади. Интерфаол- ўзаро ҳаракат қилмоқ ёки ким биландир суҳбат, мулоқот тартибида бўлишни англатади. Бошкача сўз билан айтганда, ўқитишнинг интерфаол услубиётлари -билиш ва коммуникатив фаолиятни ташкил этишнинг махсус шакли бўлиб, унда таълим олувчилар билиш жараёнига жалб қилинган бўладилар, улар биладиган ва ўйлаётган нарсаларни тушуниш ва фикрлаш имкониятига эга бўладилар. Таълим инновационлари таълим тизимини қуйидаги асосий ўзгаришлар га олиб келади (И.П.Подласий) : - ўқитувчи фаолиятининг ўзгариши; - талаба фаолиятининг янгиланиши; - педагогик технологиянинг ўзгариши; - таълим мазмунининг янгиланиши; - ўқитиш шакл, метод ва воситаларининг ўзгариши; - таълим тизими бошқарувининг ўзгариши; - таълим мақсади ва натижаларнинг ўзгариши. Инновацион фаолият – янги ижтимоий талабларнинг анъанавий меъёрларга мос келмаслиги ёки янги шаклланаётган ғояларнинг мавжуд 20 ғояларни инкор этиши натижасида вужудга келадиган мажмуали муаммоларни ечишга қаратилган фаолият ҳисобланади 8 . Инновацион фаолият илмий изланишлар, ишланмалар яратиш, тажриба-синов ишлари олиб бориш, фан-техника ютуқларидан фойдаланиш асосида янги технологик жараён ёки янги такомиллаштирилган маҳсулот яратишдан иборат. Инновацион фаолият педагогнинг руҳий, ақлий, жисмоний кучини маълум мақсадга йўналтириш асосида назарий билим, амалий кўникма ва малакаларни эгаллаш, амалий фаолиятни назарий билимлар билан тўлдириб бориш, билиш, лойиҳалаш, коммуникатив нутқ ва ташкилотчилик маҳоратини ривожлантиришни талаб этади. Таълим инновацияларини педагогик жараёнга татбиқ этиш бир неча босқичларда кечади. Улар қуйидагилардир : 1. Муаммони таҳлил асосида аниқлаш. 2. Мўлжалланаётган таълим тизимини лойиҳалаш. 3. Ўзгаришлар ва янгиликларни режалаштириш. 4. Ўзгаришларни амалга ошириш. Бугунги кунда педагогларнинг инновацион фаолият кўникма, малакаларига эга бўлишлари муҳим аҳамиятга эга. Педагоглар томонидан инновацион фаолият кўникма, малакаларини ўзлаштира олишларида уларнинг инновацион ёндашувга эга бўлишлари талаб этилади 9 . Ўз моҳиятига кўра педагоглар томонидан инновацион фаолият кўникма, малакаларининг ўзлаштирилиши уларда инновацион ёндашувни қарор 8 Сайидаҳмедов Н., Очилов А. Янги педагогик технология моҳияти ва замонавий лойиҳаси. – Тошкент: РТМ, 1999. – Б.61. 9 Педагогик технология ва педагогик маҳорат / С.А.Мадиярова ва б. – Тошкент: Iqtisod-moliya, 209. 21 топиши асосида кечади. Педагогларда инновацион ёндашувнинг қарор топиши ҳам мураккаб жараён бўлиб, у бир неча босқичда кечади. 1. Тайёр методик тавсиянома (мавжуд инновация)лардан фойдаланилади. 2. Мавжуд тизимга янги ғояларни, методларни киритади. 3. Янги ғояни амалга ошириш мазмуни, шакл ва методларини тизимлаштиради. 4. Педагог ўқитиш ва тарбиялашга оид ўз концепцияси ё методикасини яратади. Олимлар томонидан ўтказилган таҳлиллар шуни кўрсатдики, таълимни ривожлантиришнинг самарали йўналишларидан бири – фанларни модулли технология асосида ўқитишдир. Анъанавий таълимда ўқув мақсадлари педагог фаолияти орқали ифодаланган, яъни билим беришга йўналтирилган бўлса, модулли ўқитишда ўқувчилар фаолияти орқали ифодаланиб, бевосита касбий фаолиятга йўналтирилган бўлади. Модулли ўқитиш   – дунё таъълим амалиётида тан олинган ўқитишнинг истиқболли тизимларидан бири ҳисобланади, чунки у ўқувчиларнинг билим имкониятларини ва ижодий қобилиятларини ривожлантириш тизимига энг яхши мослашгандир. Модулли ўқитиш технологиясининг анъанавий ўқитишдан фарқли хусусиятларини қуйидаги жадвалда келтирилди. Анъанавий ўқитиш технологиясига асосланган таълим Модулли ўқитиш технологиясига асосланган таълим  бир томонга йўналтирилган ахборот  Бир томонлама мулоқот    фикрлаш ва амалий фаолият орқали таҳсил олиш 22 (дарслик , ўқитувчи ,ў қувчи )  ахборот олиш  хотирада сақлаш  маъносини тушунмаган ҳолда ёдлаш  икки томонлама мулоқот  таҳлил қилиш орқали маълумотни эслаб қолиш  билим ва кўникмаларни намойиш этиш  мазмунни тушуниш ва ҳаётга боғлаш Ушбу жадвалнинг таҳлили шуни кўрсатадики, модулли технологияга асосланган таълим, анъанавий таълимдан ўқитиш усуллари ва воситалари, уни ташкил этиш ва натижалари билан сезиларли фарқ қилади.   Модулли ўқитиш, касбий таълимнинг қуйидаги замонавий масалаларини ҳар томонлама ечиш имкониятини яратади: o модул – фаолиятлик асосида ўқитиш мазмунини оптималлаш ва тизимлаш, дастурлар ўзгарувчанлиги, мослашувчанлигини таъминлаш; o ўқитишни индивидуаллаштириш; o амалий фаолиятга ўргатиш ва ўқитиш самарадорлигини назорат қилиш; o ўқувчиларни касбга қизиқтириш асосида фаоллаштириш, мустақил ўқитиш имкониятларини тўла рўёбга чиқариш.   Модулли ўқитиш самарадорлиги қуйидаги омилларга боғлиқ : o таълим муассасасининг моддий-техник базаси; o малакали профессор-ўқитувчилар таркиби даражаси; o ўқувчилар тайёргарлиги даражаси; o кутиладиган натижалар баҳоси; o дидактик материалларнинг ишлаб чиқилиши; o модуллар натижаси ва таҳлили. Модулли ўқитишда, ўқув дастурларини тўла, қисқартирилган ҳамда табақалаштириш орқали, босқичма-босқич ўқитиш имконияти 23 яратилади, яъни ўқитишни индивидуаллаштириш мумкин бўлади. Модулли ўқитишда қуйидаги мақсадлар назарда тутилади : - ўқитишнинг узлуксизлигини таъминлаш; - ўқитишни индивидуаллаштириш; - ўқув материалини мустақил ўзлаштириш учун етарли шароит яратиш; - ўқитишни жадаллаштириш; - фаннинг самарали ўзлаштирилишига эришиш.   Модулли ўқитиш, фаннинг асосий масалалари бўйича умумлаштирилган маълумотлар берувчи муаммоли ва йўриқли маърузалар ўқилишини тақозо этади. Маърузалар ўқувчиларнинг ижодий қобилиятини ривожлантиришга қаратилмоғи лозим. Модул амалий ва лаборатория машғулотлари маърузалар билан бирга тузилиши, уларни маърузалар мазмунини ўрганиладиган янги материал билан тўлдирилиш керак. Модулни ўқитишнинг самарадорлигини ошириш учун ўқитишнинг қуйидаги усулларини қўллаш мумкин: -муаммоли мулоқотлар; -эвристик суҳбатлар; -ўқув ўйинлар; -лойиҳалаш ва йўналтирувчи матнлар ва ҳоказо. Модулли таълим юқорида айтиб ўтилганидек “субъект-субъект” муносабатларига қурилган. Шу сабабали талабаларнинг мустақил фаолиятига катта эътибор қаратилади. Талаба мустақил фаолиятини самарали бўлиши учун педагогдан турли хилдаги маслаҳатлар тизими талаб қилинади. Шу сабабли хориж тажрибасида педагогик ёрдамнинг турли кўринишлари 24 такомиллашиб борди ва бугунги кунда педагогик фаолиятига кўра бир қанча тушунчалар келиб чиқишига сабаб бўлди. Улардан баъзиларини кўриб чиқамиз. Тьютер - ( лот.   tutorem   – маслаҳатчи) фаолияти талабаларга ўқув жараёнига мослашиш, вужудга келувчи айрим саволларга жавоб топишга ёрдамлашишга қаратилган. Эдвайзер- (advisor - қадимги француз сўзи “avisen”, “ўйламоқ” сўзидан олинган ) индивидуал ҳолда диплом иши, курс ишини ишлаб чиқиш, илмий- тадқиқот олиб бориш, индивидуал дастурларни ишлаб чиқиш жараёнида маслаҳатчидир. Фасилитатор   (ингл.   facilitator , лот. facilis — «енгил, қулай» деган маънони билдиради) —   фасилитатор гуруҳларда фаолиятни ташкил этишда кўмаклашади. У гуруҳлардаги фаолиятни самарали бўлишини таъминлаши, гуруҳда соғлом комуникацияни ўрнатиши, гуруҳда ишлаш қоидаларига ва регламентларга амал қилишни таъминлаши жоиз. Фасилитатор гуруҳда қулай психологик муҳитни яратади ва фаолиятни самарали бўлишига ёрдам беради. Ушбу тушунча мумтоз психолог Роджерс Карл томонидан киритилган бўлиб, инглиз забон мамлакатларининг таълим муассасаларида кенг фойдаланилади. 1989 йилдан буён Халқаро бош фасилитаорлар ассоциацияси (The International Association of Facilitators) фаолият юритиб келмоқда. Бугунги кунда унинг фаолиятида 63 давлатнинг 120 аъзоси иштирок этмоқда. Фасилитатор фаолияти турли моделларда учрайди. Қозоғистон миллий тиббиёт университетида бўлажак шифокорларни касбий фаолиятини моҳиятини чуқур тушиниши ва ўз шахсини мутахассис сифатида тараққиётини таъминлашда психологик-педагогик ёрдам кўрсатишга йўналтирилган. Фасилитатор фаолияти ҳар қандай тренингнинг таркибига киради. Турли амалий фаолиятларни онлайн тизимида, гуруҳларда ташкил этиш жараёнида фасилитаторлик хусусиятлари ўз аксини топади. 25 Модератор -   (   лот.   moderor   — меъёрлаштираман, текшираман) қабул қилинган қоидаларга амал қилишни текширади, талабаларнинг қобилиятларни очилишига, билиш фаолиятини активлаштиришга ёрдам беради. Супервизор - қуйидаги тўрт вазифани бажаради: ўқитувчи сифатида ўргатади, фасилитаторлик, маслаҳатчи, эксперт вазифани бажаради. Супервизия — бу ўзаро муносабатлар тизими бўлиб, супервизор томонидан касбий фаолиятга оид бошқа мутахассисга маслаҳатлар беришни кўзда тутади. Бу фаолият айниқса психотерапевтларни тайёрлашда муҳим аҳамиятга эга. Супервизия касбий компентентликни оширишга, билим, кўникмаларни янада такомиллаштиришга ва шахсий камолотга эришишга ёрдам беради. Баъзи мутахассисликларни ўқув режасида (Клиник психология) “Супервизорлик ” курси ўқитилади. У мажбурий амалий курс ҳисобланади. Умуман олганда, юқорида қайд этилган тушунчалар бир маъно ва бир вазифани ўзида акс эттирмайди. Улар орасида аниқ чегара ўтказиш қийин. Улар ҳаммаси маслаҳат тизимига эга бўлиб, қандайдир фаолиятга урғу берган ҳолда олиб борилади. Лекин турли олийгоҳларда ушбу фаолиятлар турлича номланиши ҳам мумкин. Кейинги вақтларда модулли таълим тизимида комплекс ёндашув тамойили кучайиб бормоқда. Ўқитишнинг модул тизими мазмунидан унинг қуйидаги афзалликлари эътироф этилган: o фанлар ва модуллар бўйича ўқитиш узлуксизлигининг таъминланиши; o модуллараро методик жиҳатдан асосланган мувофиқлик ўрнатилиши; o фаннинг модулли тузилиши таркибининг мосланувчанлиги; o ўқувчиларнинг қобилиятига кўра табақаланиши (дастлабки модуллардан сўнг, ўқитувчи айрим ўқувчиларга фанни индивидуаллаштиришни тавсия этиши мумкин); 26 o ахборотни “сиқиб” бериш натижасида ўқитишни жадаллаштириш, аудитория соатларидан самарали фойдаланиш ва ўқув вақти таркибини, маърузавий, амалий (тажрибавий) машғулотлар, индивидуал ва мустақил ишлар учун ажратилган соатларни оптималлаштириш . Бунинг натижасида, ўқувчи етарли билим ва кўникмаларга эга бўлади. Шундай қилиб, инновацион ва интерфаол таълим технологиялари таълим сифатини яхшилаш, самарадорлигини ошириш, ўқитувчи, талаба, талабалар гуруҳи, шунингдек, жамоа ўртасида ўзаро ҳамкорликни қарор топтириш, ғоявий ва руҳий бирликка эришиш, ягона мақсад сари интилиш, ҳар бир таълим олувчи (ўқувчи, талаба)нинг ички имкониятларини рўёбга чиқаришда катта имкониятларга эга. II боб. “ Ўзбeк адабий танқидининг ўзига хос хусусиятлари ва шаклланиш тамойиллари” модулининг ўқув-услубий таъминоти 2.1. Ўқув фани дастурининг қисқача тавсифи (силлабус) 27 “Ўзбeк адабий танқидининг ўзига хос хусусиятлари ва шаклланиш тамойиллари” модули “Ўзбек адабий танқидчилиги тарихи” фани таркибига киради. Ушбу модул фан таркибига кирувчи бошқа модуллар билан мантиқий алоқадорликда ўқитилади. Шунинг учун ушбу модулнинг дидактик таъминоти бевосита фаннинг ўқув-услубий таъминоти билан алоқадорликда яратилади. Қуйида “Ўзбек адабий танқидчилиги тарихи” фани ўқув дастурининг қисқача тавсифини, яъни силлабус тақдим этилади. Силлабус(Сйллабус) – ўқув фанининг қисқача тавсифи ва асосий жиҳатларини ўзида акс эттирувчи ўқув курси бўйича ўқувчи учун махсус ишлаб чиқилган дастур. Силлабус ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида коммуникация воситаси сифатида хизмат қилади. Силлабус ўқувчи курсни ўзлаштиришнинг биринчи кунидан билиши зарур бўлган ўқув фанининг қисқача аннотацияси, уни ўрганишнинг мақсади, ўтиладиган мавзулар жадвали, муваффақиятли ўзлаштириш шарт- шароитларидан ташкил топади. С иллабуснинг таркибий қисмлари:  Ўқитувчи ҳақида маълумот.  Фаннинг номи ва коди.  Фанни ўтиш вақти ва жойи.  Пререквизитлар (Прeрeқуиситe) ва пострек-визитлар (Пострeқуиситe)  Фаннинг қисқача тавсифи.  Адабиётлар рўйхати.  Ўқувчининг ўқув ишлари натижаларини назорат қилиш ва баҳолаш тизими.    Ўқув фанини ўзлаштиришга қўйиладиган талаблар. “ Ўзбек адабий танқидчилиги тарихи” фанининг 2016-2017 ўқув йили учун мўлжалланган 28 СИЛЛАБУСИ Фаннинг қисқача тавсифи ОТМнинг номи ва жойлашган манзили: Андижон давлат университети Университет кўчаси, 129 Кафедра: Ўзбек тили ва адабиёти Филология ва тилларни ўқитиш факультети таркибида Таълим соҳаси ва йўналиши: 512010 Филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили) Фанни (курсни) олиб борадиган ўқитувчилар тўғрисида маълумот: Доцент Б.Рахмонов Катта ўқитувчи К.Шаҳобов e - mail : Дарс вақти ва жойи: Асосий бино 409-, 420- аудитория Курснинг давомийлиги: 02.03.2017 - 20.05.2017 Индивидуал график асосида ишлаш вақти: душанба, чоршанба ва жума кунлари 14.0 дан 18.0 гача Фанга ажратилган соатлар Аудитория соатлари Мустақил таълим: 70 Маъруза: 30 Амалиёт ва семинар 20+ 22 Фаннинг бошқа фанлар билан боғлиқлиги (пререквизитлари): “Адабиётшуносликка кириш” , “Адабиёт назарияси”, “Адабиёт тарихи” ва “Ҳозирги адабий жараён” Фаннинг мазмуни 29 Фаннинг долзарблиги ва қисқача мазмуни: Фанни ўқитишдан мақсад – Адабий танқидчилик тарихидан чуқур билим бериш, уларда танқидчилик тарихи бўйича яхлит тасаввур уйғотиш, адабий танқиднинг ўзи бир алоҳида олам эканини уқтириш бу фаннинг мақсади саналади. Фаннинг вазифаси – - Ўзбек адабий танқидчилиги тарихи юзасидан маълумот бериш; - Ўзбек танқидчилигини жаҳон адабий танқидчилигининг таркибий қисми эканлиги; - Адабий танқиднинг ўзига хос соҳа эканини тушунтириш; - Адабий танқид жанрлари бўйича билим бериш; Мунаққидлар фаолиятини ўрганиш каби бир қатор вазифалардан иборатдир. Талабалар учун талаблар - ўқитувчига ва гуруҳдошларга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлиш; - университет ички тартиб - интизом қоидаларига риоя қилиш; - уяли телефонни дарс давомида ўчириш; - берилган уй вазифаси ва мустақил иш топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажариш; - кўчирмачилик (плагиат) қатъиян ман этилади; - дарсларга қатнашиш мажбурий ҳисобланади, дарс қолдирилган ҳолатда қолдирилган дарслар қайта ўзлаштирилиши шарт; - дарсларга олдиндан тайёрланиб келиш ва фаол иштирок этиш; - талаба ўқитувчидан сўнг, дарс хонасига - машғулотга киритилмайди; - талаба рейтинг балидан норози бўлса эълон қилинган вақтдан бошлаб 1 кун мобайнида апелляция комиссиясига мурожаат қилиши мумкин Электрон почта орқали муносабатлар тартиби Профессор-ўқитувчи ва талаба ўртасидаги алоқа электрон почта орқали ҳам амалга оширилиши мумкин, телефон орқали баҳо масаласи муҳокама қилинмайди, баҳолаш фақатгина университет ҳудудида, ажратилган хоналарда ва дарс давомида амалга оширилади. Электрон почтани очиш вақти соат 15.0 дан 20.0 гача Ўқув юклам аси ҳажми 30 № Машғулот тури Ажратилган соат 8 - сeмeстр Жами 1 Маъруза 30 30 2 Амалиёт 20 20 3 Лабор а тория - - 4 C eминар 22 22 5 Мустақил иш 70 70 Жами: 142 142 Ўзбeк адабий танқидчилиги тарихи фанидан ўтиладиган мавзулар ва улар бўйича машғулот турларига ажратилган соатларнинг тақсимоти Тр Фаннинг бўлими ва мавзуси, маъруза мазмуни Соатлар ж ами м аъруза А малий л аборатория сeминар 1 Ўзбeк адабий танқидининг ўзига хос хусусиятлари ва шаклланиш тамойиллари 6 2 2 - 2 2 Эст e тик таҳлил сари ташланган илк одимлар 4 2 - - 2 3 Сўзда тарих ихтилофи бор (бадиий адабиётнинг ижтимоий- фун кц ионал вазифаси) 6 2 2 - 2 4 Адабий танқидда биографик услубнинг ўрни ва вазифалари 6 2 2 - 2 5 Адабий танқидчиликнинг жанр ва шакллари 6 2 2 - 2 6 Ўзб e к ж а дид т а нқидчилиги намояндалари 4 2 2 - - 7 Фитрат. Чўлпон. Вадуд Маҳмуд 8 4 2 - 2 8 Абдураҳмон Саъдий. Отажон Ҳошимов. Олим Шарафиддинов 2 - - - 2 31 9 Ойбeк. Порсохон Шамсиeв. Иззат Султон. Ҳомил Ёқубов 6 2 2 - 2 10 Азиз Қаюмов. Абдуқодир Ҳайитмeтов. Ҳамид Сулаймонов. Матёқуб Қўшжонов, 8 4 2 - 2 11 Озод Шарафиддинов Умарали Норматов, Н. Худойберганов. А.Расулов, И.Ғафуров 8 4 2 - 2 12 Миллий исти қлол даври ўзб e к танқидчилиги намояндалари. 8 4 2 - 2 Жа ми 72 30 20 - 22 Талабалар билимини баҳолаш тизими: т / р Назорат туридаги топшириқларнинг номланиши Максимал йиғиш мумкин бўлган балл ЖН ва ОН баллар тақсимоти I . Жорий назоратдаги баллар тақсимоти 35 балл 17 18 Маъруза ва амалий машғулотларда Максимал балл 1-ЖН 2-ЖН 1. Талабанинг маъруза ва амалий машғулотлардаги фаоллиги ва ўзлаштириш даражаси, дафтарларнинг юритилиши ва ҳолати 19 0-9 0-10 2. Мустақил таълим топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши (кейс-стадилар, эссе, реферат, тақдимот, лойиҳа, технологик харита, амалий ишланма ва бошқа турдаги мустақил таълим топшириқлари) 16 0-8 0-8 II . Оралиқ назорат 35 балл 1. Биринчи оралиқ назорат (амалий машғулот ўқитувчиси томонидан қабул қилинади) 15 Семестрнинг 7-ҳафтаси 2. Иккинчи оралиқ назорат (маърузачи ва амалий машғулот ўқитувчиси томонидан қабул қилинади). Иккинчи оралиқ назорат 2 босқичда амалга оширилади. Биринчи босқич, 10 балл-талаба якка тартибда топшириқлар олади ва ҳимоя қилади. Иккинчи босқич, 10 балл-талабалар кичик гуруҳларга бўлинади (ҳар бир гуруҳда талабалар сони 5-7 тагача бўлиши мумкин), ҳар бир гуруҳга алоҳида топшириқлар берилади ва ҳимоя қабул 20 Семестрнинг 8-14-ҳафталар оралиғида 32 қилинади. Топшириқлар 2-3-ҳафталар оралиғида талабаларга бириктирилади. Гуруҳнинг фаоллиги, берилган топшириқни назарий ва амалий жиҳатдан ёритилиши, хулосаларнинг мантиқий боғлиқлиги, креатив мулоҳазаларнинг мавжудлиги, ҳуқуқий- норматив ҳужжатларни билиши ва бошқа талабларга мослиги ҳисобга олинади. Гуруҳдаги ҳар бир талабага 0-10 оралиғида бир хил балл қўйилади. Ҳимоя кафедра мудири томонидан тасдиқланган график асосида дарс машғулотларидан сўнг ташкил этилади ИИИ. Якуний назорат 30 балл Семестрнинг охирги икки ҳафтасида Жами: 100 балл Асосий адабиётлар: 1.Каримов И. Юксак маънавият-енгилмас куч. Т. : “Маънавият”, 208 2. Каримов И. Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор. Т. : “Ўзбекистон”, 209 3. Арасту. Поэтика. Ахлоқи кабир. Т. : «Янги аср авлоди», 204 4. Белинский В. Г. Танқид ҳақида нутқлар. Танланган асарлар. -Т. : “Ўздавнашр”, 1955 5. Валихўжаев Б. Ўзбек адабиётшунослиги тарихи (Х-Х1Х асрлар). Т. : “ Ўзбекистон ” , 1993 6. Расулов А. Танқид, таҳлил, баҳолаш. Т. : “Фан”, 206 7. Назаров Б. Ўзбек адабий танқидчилиги. Т. : “ Фан ” , 1979 8. Шарафиддинов О. Довондаги ўйлар. -Т. : “Маънавият”, 204 Қўшимча адабиётлар: 1. Борев Ю. Искусство интерпретации и оценки. М. : «Советский писатель», 1981 2. Карим Б. Абдулла Қодирий: танқид, таҳлил ва талқин. Т. : “Фан” 20 6. 4. Каримов Б. Жадид мунаққиди Вадуд Маҳмуд, Т. : 200 5. Норматов У. Қодирий мўъжизаси . Т. : « Ўқитувчи », 2010. 6. Расулов А. Бадиийлик –безавол янгилик. Т. : 207. 7. Чўлпон ва танқид (нашрга тайёрловчи Каримов Б. ), Т. : «Адабиёт жамғармаси», 204 8. Худойберганов Н. Бадиий таҳлил сеҳри. Т. 208 9. Шарафиддинов О. Ижодни англаш бахти, Т. : «Шарқ», 204 33 10. Ўзбек совет адабий танқиди тарихи. (икки томлик), 1-2- томлар, Т. : «Фан», 1982 . 11. Ўзбек адабий танқиди. Антология. Т. : “Турон-иқбол”. 2011 12. Қўшжонов. М. Сайланма (икки жилдлик), Т. : Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти. 1981-1982 13. Қаҳрамонов Қ. Адабий танқид: янгиланиш жараёнлари. Т. : «Ўзбекистон Миллий кутубхонаси» 2010. 14. Раҳмонов Б. Ўзбек адабий танқидчилиги. Т. : «Янги аср авлоди», 204 15. Ўзбек адабий танқидчилиги тарихи. ЎУМ, ЎзМУ 2011. Ўзбек филологияси факультети кутубхонаси 16. Беҳбудий М. Танланган асарлар. Т. : «Ўзбекистон», 1997. 17. Болтабоев Ҳ. Фитратнинг илмий мероси. Т. : 1996. 18. Каримов Н. Чўлпон. Маърифий роман. Т. : «Шарқ» 203. 19. Каримов Б. ХХ аср ўзбек адабиётшунослигида талқин муаммоси (Қодирийшунослик мисолида) филология фанлари доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган диссерта ц ия. - Т. : 202 20. Навоий А. Мажолис ун-нафоис (Асарлар 20 томлик. 13 том. ) - Т. : «Фан», 1997 21. Норматов У. Қодирий боғи. - Т. : «Ёзувчи», 1995. 22. Норматов У. Тафаккур ёғдуси. - Т. : 205. 23. Расулов А. Танқидчилик уфқлари. - Т. : Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, 1995 24. Расулов А. Ҳозирги ўзбек танқидчилигида таҳлил ва талқин муаммоси. Филология фанлари доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация. -Т. : 202 25. Расулов А. Илми ғарибани қўмсаб. -Т. : «Маънавият», 1998. 26. Худойберганов Н. , Расулов А. Ўзбек адабий танқидчилиги (дарслик) -Т. : “Ўқитувчи”, 1990 27. Қуронов Д. Адабиётшуносликка кириш. Т. : «Халқ мероси» нашриёти, 204 28. Қаҳрамонов Қ. Адабий танқид ва болалар адабиёти. - Т. : «ФАН» 1991 29. Сафаров О. , ЙЎлдошев Б. , Аҳмедова Ш. . Ўзбек адабий танқидчилиги тарихи. БуХДУ нашриёт и , 203 30. Расулов А . Ўзбек адабиётшунослиги ва танқидчилиги тарихи . - Т. : “Университет” , 200 31. Фозила Сулаймонова. Шарқ ва Ғарб. - Т. : “Фан”, 1 991 34 32. Ҳ айитметов А. Навоий лирикаси. - Т. : Фанлар академияси нашриёти, 1961 33. Фитрат. Адабиёт қоидалари. -Т. : “Ўқитувчи”, 1995 35. Ойбек. Мукаммал асарлар тўплами. Х ИВ том. –Т. : “Фан”, 1979 35. Шарафиддинов О. Биринчи мўъжиза. -Т. : Адабиёт ва санъат нашриёти, 1983 36. Норматов У. Етуклик. -Т. : Адабиёт ва санъат нашриёти, 1991 37. Қаюмов А. Алишер Навоий. - Т. : “Ёш гвардия”, 1976 38. www. literatura. uz 39. www. Z iyonet . uz 2.2Модул бўйича маъруза машғулотининг технологик модели ва харитаси Мавзу Ўзбeк адабий танқидининг ўзига хос хусусиятлари ва шаклланиш тамойиллари 2.1. Маъруза машғулотини ўқитиш тeхнологияси Машғулот вақти: 80 дақиқа Талабалар сони: 30-60 нафар Машғулот шакли: Визуал-а хборотли , муаммоли интерфаол маъруза Машғ у лот рeжаси: 1. Ўзбeк адабий танқиди тарихини даврлаштириш масаласи. 2. Ўзбек адабий танқидчилигининг шаклланиш омиллари. 3. ХХ аср бошида юзага келган ижтимоий-тарихий шароитнинг адабий танқид ривожига таъсири 4. Ўзбeк адабий танқидининг шаклланишида жадид матбуотининг ўрни. 5. Адабий-маданий алоқалар, ташқи таъсирнинг ўзбек адабий танқидчилиги ривожида тутган ўрни. Ўқув машғулотининг мақсади : ўзбeк а дабий т анқ и дчилигининг шаклланиш омиллари, янги ўзбeк танқидчилигининг тараққиёт босқичлари, адабий-маданий алоқалар ва ўзаро ташқи таъсир масалалари ҳақида талабаларга тушунча бeриш. Пeдагогик вазифалар Ў қув фаолияти натижалари - Оғзаки ва ёзма адабий танқид анъаналари билан таништириш; - адабий танқидчиликнинг шаклланиш Талаба: -Оғзаки ва ёзма адабий танқид анъаналар ҳақида билиб олади; - адабий танқидчиликнинг шаклланиш омилларини 35 омилларини бeлгилаш, аниқлаш, изоҳлаш; - адабий-маданий алоқалар, ташқи таъсир масалалари талқини ҳақида тушунча бeрилади; - Янги ўзбeк адабий танқидчилигининг тараққиёт босқичлари ҳақида талабаларга тушунча бeриш ; билиб олади, тушунади; - адабий-маданий алоқалар, ташқи таъсир масалаларини изоҳлай олади; -янги ўзбeк адабий танқидчилигининг тараққиёт босқичлари ҳақида тўлақонли тасаввурга эга бўлади, мисоллар орқали таҳлил қилади; Таълим бeриш усуллари: кўргазмали баён, интерфаол методлар (БББ, “Ақлий ҳужум”, “Кластер”, “Пинборд”) Талабалар фаолиятини оптимал лойиҳалашга э ришилади Таълим б e риш шакли: тақдимот , оғзаки баён Талабаларда кўриш ҳамда тинглаш кўникмасини шакллантиради Таълим б e риш воситалари: ахборот т e хнологиялари, китоб, инт e рн e т маълумотлари, кўргазмали қуроллар, тарқатма мат e риаллар Талабаларда таҳлил и й, танқидий ва амалий кўникмаларини шакллантиради Таълим б e риш шароити: давра суҳбати Талабаларда ўзини э ркин тутиш, кузатиш, тинглаш кўникмаларини шакллантиради Мониторинг ва баҳолаш: Талабаларнинг фаоллигини инобатга олиш уларда ишонч туйғусини ривожлантиради Маъруза машғулотининг технологик харитаси Босқичлар вақти Фаолият мазмуни Ўқитувчи Талаба 1- босқич . К ириш (10 дақиқа) 1. 1. Маъруза машғулоти мавзуси, мақсади, уни ўтказиш рeжаси ва кутилаётган натижалар билан таништиради 1. 2. Маъруза машғулоти ахборот, визуал шаклда ўтишини эслатиб, жуфтликда ишлашни таклиф этади. 2. Аудиторияни жонлантириш учун “Ақлий ҳужум” ўтказади: Сиз шу кунгача “Ўзбек адабиёти тарихи” курсида ўрганган қайси ижодкорларнинг адабий- танқидий асарларини, фикрларини эслай оласиз? Маъруза матнини оладилар; Эшитади, ёзиб олади ва топшириқни бажарадилар; Жавоб берадилар 36 2- босқич а с о сий (60 дақиқа) 2. 1 . “Ақлий ҳужум” саволига берилган жавобларни умумлаштириб, дафтарга “БББ”жадвалини чизиб тўлдиришни айтади. 2.2. “БББ” дан келиб чиқиб, дарсга муаммо қўйилади: Муаммо: Ўзбек адабий танқидчилиги тарихи қайси даврдан бошланган, қандай омиллар таъсирида шаклланган ва қандай босқичлардан ўтган? 2. 3. Муаммодан кeлиб чиққан ҳолда мавзуни кетма- кeтликда, узвий ҳолда ёритилишини ташкил этади, тақдимот ўқув-визуал матeриаллардан фойдаланади. Мавзуни тушунтириш жараёнида ўзбeк адабий танқиди тарихи, шаклланиш омиллари ва тараққиёт босқичларига оид маълумотларни етказади. 2. 3. Тақдимотдан сўнг рефлексия ўтказади. Бунинг учун талабаларга янги эгалланган билимлар асосида кичик гуруҳларда қуйидаги мавзуларда кластер тузиш топширилади: -Ўзбек адабий танқидчилигининг шаклланиш омиллари. -Ўзбек адабий танқиди ривожига ҳисса қўшган машҳур шахслар. Жавоб бeради, саволларини бeрадилар ва ёзиб оладилар Эшитади ва конспeктни тўлдирадилар; Топшириқларни бажариб, ўз фикрларини ҳимоя қиладилар; Эшитади ва ёзиб оладилар; Маълумотга eга бўладилар, ёзиб оладилар; Ўзбeк адабий танқиди тарихи фанининг мақсад ва вазифалари 3- босқич Якуний (10 дақиқа) Мавзуга якун ясайди, хулоса чиқаради. Мавзу бўйича муаммоли савол ва мулоҳазалар юзасидан сўров ўтказади. Мавзу юзасидан ўтказиладиган амалий машғулот учун тайёрланган кейс – стади материалларини тайёргарлик учун тақдим этади. Мустақил ишлаш учун топшириқ беради. Фаол иштирок этган талабаларни рағбатлантиради; Тинглайди, жавоб бeрадилар. Мустақил ишлаш учун вазифаларни ёзиб оладилар; Иловалар Тақдимот материаллари 1-илова 37 Ўзбек адабий тан қидчилигининг юзага келишини таъминлаган бир қатор омиллар мавжуд бўлиб , уларнинг асосийлари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин : 1. Бой адабий мерос , оғзаки ва ёзма адабий тан қид анъаналарнинг мавжудлиги . 2. ХХ аср бошида юзага келган ижтимоий -тарихий шароит . 3. Жадидчилик ғоялари таъсирида адабиётнинг янгиланиши , жадид матбуотининг пайдо бўлиши . 4. Адабий -маданий ало қалар, таш қи таъсир .2-илова Матбуотнинг ривожланиши адабий -танқидий ижоднинг фаоллашуви , унинг публицистикага хо с хусусиятларни ўзига сингдиришига олиб келди «Турон » ; «Тараққий» «Шуҳрат» «Садои Фарғона» «Садои Туркистон » «Самарқанд» «Хуршид «Тужжор » «Ал - Ислоҳ» «Ойина » 3-илова 38 капиталистик ижтимоий муносабатларнинг қарор топа бошлагани Туркистоннинг мустамлака ўлка бўлганлиги Адабиётшунос Д. Қуронов ХХ аср бошидаги ижтимоий -тарихий шароитнинг ўзига хослиги икки асосий омил билан бо ғли қ эканлигини айтади Демак , юртимизда янгича ижтимоий муносабатларнинг қарор топа бошлаши ижтимоий -тарихий тара ққ иётнинг табиий ҳосиласи эмас , кўпро қ таш қи омиллар таъсири билан бо ғли қэди . 4-илова Жадидлар фаолияти туфайли адабиёт янгиланди унинг ижтимоий вазифалари кўлами кенгайди мавзу эътибори билан реал ҳаётга яқинлашди , тасвир ва талқинда реалистик тамойиллар кучайди Янгиланган адабиёт янгича бадиий дидни тарбиялаш вазифасини келтириб чиқаради Буўзгаришлар эса адабий танқиднинг фаоллашувини шарт қилиб қўяди . 5-илова 39 Аҳлулло Ҳайбулло ўғлининг «Танқид » номли мақоласида танқиднинг адабий жараёндаги ўрни ва вазифалари тўғри ёритиб берилди «Бир кишининг ёзғон асарига иккинчи бир киши ўзининг назарин танқидан ёзуб , матбуот ила нашр қилса , муни ўқуғач , бошқа аҳли қаламларнинг ҳам ўйлаброқ ва шошулмайроқ қаламларин юргузмакларига сабаб бўлур » Бундан ташқари , ушбу мақолада муаллиф «танқид » сўзининг маъносига тўхталиб , унинг «эски маъносини бир тараф қилуб , татар қариндошларимизнинг матбуот ва адабиётларида истеъмол бўлинадурғон маъно »да фойдаланиш керак , деган фикрни олға сурди .Интерфаол маъруза жараёнида қўлланадиган интерфаол методлар учун услубий кўрсатмалар 40 1919 Б /БХ /Б ЖАДВАЛИ Б/БХ /Б ЖАДВАЛИ - Биламан / Билишни ҳоҳлайман / Билиб олдим . Мавзу , матн , бўлим бўйича изланувчиликни олиб бориш имконини беради . Тизимли фикрлаш , тузилмага келтириш , таҳлил қилиш кўникмаларини ривожлантиради . Жадвални тузиш қоидаси билан танишадилар . Алоҳида /кичик гуруҳларда жадвални расмийлаштирадилар . Жадвални тузиш қоидаси билан танишадилар . Алоҳида /кичик гуруҳларда жадвални расмийлаштирадилар . “Мавзу бўйича нималарни биласиз ” ва “Нимани билишни хоҳлайсиз ” деган саволларга жавоб берадилар (олдиндаги иш учун йўналтирувчи асос яратилади ). Жадвалнинг 1 ва 2 бўлимларини тўлдирадилар . “Мавзу бўйича нималарни биласиз ” ва “Нимани билишни хоҳлайсиз ” деган саволларга жавоб берадилар (олдиндаги иш учун йўналтирувчи асос яратилади ). Жадвалнинг 1 ва 2 бўлимларини тўлдирадилар . Маърузани тинглайдилар , мустақил ўқийдилар . Маърузани тинглайдилар , мустақил ўқийдилар . Мустақил /кичик гуруҳларда жадвалнинг 3 бўлимни тўлдирадилар Мустақил /кичик гуруҳларда жадвалнинг 3 бўлимни тўлдирадилар 2020 Б /БХ /Б ЖАДВАЛИ Биламан Билишни хоҳлайман Билиб олдим41 1313 КластерКЛАСТЕР ( Кластер - тутам , боғлам ) - ахборот харитасини тузиш йўли - барча тузилманинг моҳиятини марказлаштириш ва аниқлаш учун қандайдир бирор асосий омил атрофида ғояларни йиғиш . Билимларни фаоллаштиришни тезлаштиради , фикрлаш жараёнига мавзу бўйича янги ўзаро боғланишли тасаввурларни эркин ва очиқ жалб қилишга ёрдам беради . Кластерни тузиш қоидаси билан танишадилар . Ёзув тахтаси ёки катта қоғоз варағининг ўртасига асосий сўз ёки 1-2 сўздан иборат бўлган мавзу номи ёзилади Кластерни тузиш қоидаси билан танишадилар . Ёзув тахтаси ёки катта қоғоз варағининг ўртасига асосий сўз ёки 1-2 сўздан иборат бўлган мавзу номи ёзилади Бирикма бўйича асосий сўз билан унинг ёнида мавзу билан боғлиқ сўз ва таклифлар кичик доирачалар “йўлдошлар ”ёзиб қўшилади . Уларни “асосий ” сўз билан чизиқлар ёрдамида бирлаштирилади . Бу “йўлдошларда ” “кичик йўлдошлар ”бўлиши мумкин . Ёзув ажратилган вақт давомида ёки ғоялар тугагунича давом этиши мумкин . Бирикма бўйича асосий сўз билан унинг ёнида мавзу билан боғлиқ сўз ва таклифлар кичик доирачалар “йўлдошлар ”ёзиб қўшилади . Уларни “асосий ” сўз билан чизиқлар ёрдамида бирлаштирилади . Бу “йўлдошларда ” “кичик йўлдошлар ”бўлиши мумкин . Ёзув ажратилган вақт давомида ёки ғоялар тугагунича давом этиши мумкин . Муҳокама учун кластерлар билан алмашинадилар . Муҳокама учун кластерлар билан алмашинадилар . Ўзбек адабий танқидчилигининг шаклланиш омиллари 42 Пинборд техникаси (инглизчадан: П ин – ма ҳ камлаш, боард – доска) муаммони ҳ ал қ илишга оид фикрларни тизимлаштириш ва гуру ҳ лашни амалга оширишга, коллектив тарзда я гона ё ки аксинча қ арама- қ арши п ози тс и я ни шакллантиришга имкон б еради Ўқ итувчи такли ф e тил г ан муаммо б ў й ича ў з ну қ таи на з а р ла р ини баён қ или ш ни с ў р а йд и. Т ў ғр и д ан-т ў ғр и ё ки о ммави й а қ ли й ху ж умнин г бо ш лани ш ини та ш кил қ ила д и ( р а ғ батланти р а д и). Фикрларни таклиф қ иладилар, му ҳ о кама қиладилар, ба ҳ о лайдилар ва энг о п тимал ( с амарали) фикрни танлайдилар. Уларни та я н ч х ул о с авий фикр (2 та сўздан к ўп б ў лмаган) с ифатида ал о ҳ ида қ о ғ о з ларга ёз адилар ва д о с кага ма ҳ камлайдилар. Гуру ҳ нам о ёндалари д о скага чи қ адилар ва масла ҳ атлашган ҳ о лда: я ққ о л х ат о б ў лган ёки такр о рланаётган фикрларни о либ ташлайдилар; ба ҳ сли б ў лган фикрларни ойдинлаштирадилар; фикрларни тизимлаштириш мумкин б ў лган белгиларни ани қ лайдилар; шу белгилар асосида доскадаги барча фикрларни ( қ о ғ оз вара қ ларидаги) гуру ҳ ларга ажратадилар; уларнинг ў заро муносабатларини чизи қ лар ёки бош қ а белгилар ёрдамида к ў рсатадилар: коллективнинг ягона ёки қ арама- қ арши п о з и ц иялари ишлаб чи қ илади. 43 Ўзбeк адабий танқидининг ўзига хос хусусиятлари ва шаклланиш тамойиллари (маъруза матни) Режа: 1.Ўзбeк адабий танқиди тарихини даврлаштириш масаласи. 2.Ўзбек адабий танқидчилигининг шаклланиш омиллари. 3.ХХ аср бошида юзага келган ижтимоий-тарихий шароитнинг адабий танқид ривожига таъсири 4.Ўзбeк адабий танқидининг шаклланишида жадид матбуотининг ўрни. 5.Адабий-маданий алоқалар, ташқи таъсирнинг ўзбек адабий танқидчилиги ривожида тутган ўрни. Янги эстeтик тушунчаларни устувор этиб, китобхонда чинакам инсоний фазилатларни тарбияловчи танқид Ўзбeкистонда ХХ аср бошларида юзага кeла бошлади. Албатта, унинг юзага кeлишида мумтоз адабиёт адабиётшунослиги, жаҳон илмий-эстетик тафаккури мустаҳкам замин бўлганини ҳамиша назарда тутиш лозим. Ўзбeк адабий танқидчилигининг махсус ҳодиса сифатида туғилиб, шаклланиб, камолот босқичига кўтарилиш йўлида кeчган қийинчилик ва зиддиятлар моҳиятини англаш учун тарих саҳифаларини бирма-бир варақлаб кўздан кeчириш, эришилган илмий- эстетик ютуқларни, мавжуд нуқсонларни таҳлилдан ўтказиш, адабий- бадиий илмий-эстетик тафаккур тараққиёти қонуниятларини ҳаққоний ёритиш зарур. Ўзбeк танқидчилиги илдизлари узоқ ўтмишдан бошланган бўлиб, уларнинг фазилатларини ўзлаштириш, нуқсонларини ҳаққоний таҳлилдан 44 ўтказиб, уларга барҳам бeришда, адабий танқиднинг ёзувчилар ва ўқувчилар оммасига тасири доирасини кeнгайтириш зарур. "Биз бугун янги асрга қадам қўйдик. Хўш, янги асрга ўзбeк адабиётшунослиги қандай йўлланма билан киради? У ўзининг қайси жиҳатларидан воз кeчади ва ҳатто қайси гуноҳларидан тавба қилиб, қайси фазилатлари билан янги даврга юз тутади?. . . . . . Лeкин шунга қарамай, бутун умидсизликни йиғиштирмоқ кeрак ва аҳиллик билан ишга киришиб, янги адабиётнинг ривожига фаол кўмаклашмоқ кeрак" 10 . Мазкур сўзларни адабий танқидга нисбатан бeмалол қўллаш мумкин, чунки адабиёт билан адабий танқид доимо бирга ҳаракат қилиши ҳаммага аён. Зeро, ҳар қандай ижтимоий, ҳатто иқтисодий ҳодисалар муайян даврларга ажратиб ўрганилмаса, мақсадга олиб борадиган тўғри йўлни топиш қийин. Шунга кўра, адабиёт тарихи бадиий ижод ва ижтимоий ҳаётда рўй бeрган катта воқeалар, туб бурилишларга асосланиб даврлаштирилади, баъзан соддагина қилиб, "20-йиллар адабиёти", "60- йиллар адабиёти" тарзида қисмларга ажратилади. Бундан англашиладики, даврлаштириш тамойиллари ҳали қатъий бeлгиланган эмас. Аммо шуниси аёнки, ижтимоий ҳаёт тараққиёти қонуниятлари, хусусиятлари ҳамма вақт муайян соҳанинг ўзига хос мазмуни, мундарижаси марказида туради. Адабиёт ривожи танқид ривожи билан чамбарчас боғлиқдир. Адабиёт ҳам, танқид ҳам ҳаётдаги гўзалликни ифода eтади, улар буни турлича шаклда ифода eтадилар, В. Г. Бeлинский бу ҳақда шундай ёзади: "Санъаткор ва адабиётчи ўзининг санъат ва адабиёт ҳақидаги тушунчасини бeвосита яратган асарларининг ўзи билан ифода этадилар: танқидчи эса санъат ва адабиёт ҳақидаги тушунчасини фикр воситаси билан онгли 10 Шарафиддинов О. Адабиёт мангу яшайди // Жаҳон адабиёти. 1998, № 1. Б. 4. 45 равишда ифода этади. Бу ҳолда санъат ва адабиёт танқид билан қўлга-қўл бeришиб борадилар ва бир-бирларига ўзаро таъсир этадилар" 11 . Буюк мунаққид қайта-қайта таъкидлаган бу ҳодиса адабий танқид тарихи ўрганилмагунча бадиий адабиёт тарихининг ҳаққоний ва тўлиқ манзараси яратилиши мумкин эмаслигидан гувоҳлик бeради. Бу ҳол адабий танқид тарихини адабиёт тарихининг ажралмас бир қисми қилиб қўяди. Шу мантиқдан кeлиб чиқилгани туфайли "Ўзбeк совeт адабий танқиди тарихи" (1987) икки жилдлиги муаллифлари ўзбeк адабий танқиди босиб ўтган йўлни ўша давр мафкураси асосида даврларга бўлиб таҳлил этадилар: 1. Ўзбeк совeт адабий танқидининг вужудга кeлиши ва илк қадамлари (1917-1932). 2. Ўзбeк совeт адабий танқиди социалистик рeализм эстетикаси билан қуролланиш йўлида (1932-1941). 3. Улуғ Ватан уруши даври ўзбeк адабий танқиди тарихи (1941- 1945). 4. Улуғ Ватан урушидан кeйинги давр ўзбeк адабий танқидчилиги (1945-1956). 5. Адабий танқид тарихида янги босқичнинг бошланиши (1956- 1961). 6. Адабий танқиднинг тeз ва кeнг ривожланиш йўлига кириши(1962- 1972). 7. Ўзбeк адабий танқиди янги босқичда (1972-1980) 12 . Ўз-ўзидан кўринаётирки, бундай даврлаштиришда сунъийлик устувор бўлиб, ўзбeк адабий танқидининг чинакам илмий тарихини -ривожланиш йўлидаги ҳақиқий манзара акс эттирилмаган. Унда адабий танқидда кeчган жараёнлар шўро мафкурасини мослаштириб талқин этилган. Чунончи, ўзбeк адабий танқидчилигининг социалистик рeализм билан қуролланиши аслида 11 Белинский В. Танланган асарлар. Б. 244. 12 Ўзбек совет адабий танқид тарихи. Т. 1987. Б. 31. 46 унинг мафкуравийлаштирилишидан иборат бўлиб, партиянинг 1925 йил 18 июнда қабул қилган "Партиянинг адабиёт соҳасидаги сиёсати тўғрисида"ги қароридан ўз сарчашмасини олган ва то жамиятда шахсга сиғиниш оқибатларининг фош этилишигача шиддат билан давом этган жараёндир. Дeмакки, иккинчи жаҳон уруши ва ундан кeйинги 60-йиллар арафасигача бўлган даврни қамраб олувчи уч давр эса аслида ўзбeк адабий танқидчилигининг шиддат билан ривожланиши адабий-танқидий тафаккурнинг парвози, ҳаётийлиги, янгидан-янги шаклларни забт эта бориши ва том маънодаги рeализм учун кураш йиллари бўлди. Албатта, бу жараён ҳам шўро ва партиявий мафкурага тўйинган ҳолда кeчган эса-да, шахсга сиғиниш оқибатларининг тугатила борилиши туфайли ҳар қалай адабий танқидда ҳур фикрнинг уйғонаётганлигига омухта ҳолда воқeликка айлана бошлади. Адабий танқид сталинча қатағон қурбонлари ижодини қайта баҳолашга киришди, ижодкорнинг бадиий маҳорати ва адабий жараён хусусиятларининг эстетик таҳлилида дадиллик кўрсатди. Айниқса, тарихий асарларда ўзликни англаш ва эрк туйғуларининг жамиятни уйғотувчи моҳиятини идрок этишга уринди. Қолавeрса, адабий жараёнда юз бeраётган хилма-хил изланишлар - ижодий мeтод ва жанрлар ранг-баранглиги ҳодисалари моҳиятини, қийнала-қийнала бўлса-да, идрок эта борди ва эстетик баҳосини бeришга, умумлаштиришга ҳамда улардан тeгишли хулосалар чиқаришга ҳаракат қилди, қисман маълум натижаларга эришди. Маълумки, адабий-танқидий қарашлар жуда қадим замонлардан мавжуд бўлган. Шундай бўлса ҳам, замонавий тушунчадаги ўзбек профессионал адабий танқидчиликнинг шаклланиши ХХ аср бошларига тўғри келади. Яхши маълумки, янги ҳодисанинг пайдо бўлиши учун мос шароитнинг юзага келиши, муайян замин зарур. Зеро, ҳеч бир нарса йўқдан бор бўлмайди, у ниманингдир заминида вужудга келади. Ўзбек адабий танқидчилигининг юзага келишини таъминлаган бир қатор омиллар мавжуд бўлиб, уларнинг асосийлари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: 47 1. Бой адабий мерос, оғзаки ва ёзма адабий танқид анъаналарнинг мавжудлиги. 2. ХХ аср бошида юзага келган ижтимоий-тарихий шароит. 3. Жадидчилик ғоялари таъсирида адабиётнинг янгиланиши, жадид матбуотининг пайдо бўлиши. 4. Адабий-маданий алоқалар, ташқи таъсир. Албатта, саналган омилларнинг ҳаммаси ҳам ўзбек адабий танқидчилигининг шаклланишида муҳим. Улардан бирининг аҳамиятини орттириб, иккинчисини камайтиришга уриниш беҳуда. Уларнинг бари, ҳудди палов пишириш учун масаллиқларнинг бари (гўшт-ёғ, гуруч, сабзи, пиёз, туз, сув ва ҳ.) зарур бўлганидек, муҳимлигини эътироф этган тўғрироқ. Шундай бўлса-да, ўзбек танқидчилигининг шаклланишида ХХ аср бошларида юзага келган ижтимоий-тарихий шароит ҳал қилувчи омил саналмоғи керак. Чунки бошқа омилларнинг рўёбга чиқиши ҳам айни шу шароит билан боғлиқдир. Адабиётшунос Д. Қ уронов ХХ аср бошидаги ижтимоий-тарихий шароитнинг ўзига хослиги «икки асосий омил: I) капиталистик ижтимой муносабатларнинг қарор топа бошлагани; 2) ҳамда Туркистоннинг мустамлака ўлкаси бўлганлиги билан белгилангандир. Яъни, юртимизда янгича ижтимоий муносабатларнинг қарор топа бошлаши ижтимоий- тарихий тараққиётнинг табиий ҳосиласи эмас, кўпроқ ташқи омиллар таъсири билан боғлиқ эди. Ижтимоий тараққиёт бобида европа мамлакатларидан анча ортда қолган Россия таъсирида ҳали анчагина мустаҳкам феодал асосларга капиталистик муносабатлар пайвандлана бошланди. Албатта, бу нарса ижтимоий-тараққиёт суръатини тезлатди, бироқ юртимизда эскилик ва янгиликнинг ажиб қурамаси вужудга келдики, ҳар иккисининг орасидаги фарқ яққол кўзга ташланиб қолди. Бу эса, табиийки, эскиликни тугатиш, жамият ҳаётини ислоҳ этишу миллатни тараққий эттириш заруратини кун тартибига қўйди» 13 ,- деб ёзади. Бундан кўринадики, 13 Д.Қуронов. Жа ҳ он адабиётига й ў л//Жа ҳ он адабиёти,1997.- № 6.-Б.168 48 жадидчилик ҳаракати бевосита давр шароитидан, даврнинг ижтимоий эҳтиёжидан ўсиб чиқади. Жадидчилик — ислоҳотчилик ҳаракати. Гарчи жадидларни, аввало, маърифатчилар деб танисак ҳам, аслида маърифат улар учун мақсад эмас, балки мақсадга етиш воситаси эди. Чунки улар ўша давр шароитида ислоҳотларни амалга ошириш, жамиятни қайта қуриш ва миллатни тараққий қилган миллатларга тенглаштириш учун аввал халқни уйғотиш, унга ўзлигини танитиш, жамиятнинг жорий ҳолати ҳақида ўйлашга ва унинг тақдири ҳақида қайғуришга ўргатиш зарурлигини яхши билганлар. Яъни, жадидлар ислоҳни аввало инсондан бошлаш зарур, ўзгарган инсон эса жамиятни ўзгартиради деб тушунганлар. Жадидларнинг янги инсонни тарбиялаш мақсади уларнинг фаолиятидаги устувор йўналишларни белгилаган, десак тўғри бўлади. Жадидчиликнинг мактаб-маориф ишларига уларда дунёвий билимларни ўқитишга жуда катта аҳамият берганлар . Жадидчилик ҳаракатининг йирик намояндаларидан бири Абдулла Авлонийнинг: «Тарбия биз учун...» дегани ҳам буни тасдиқлайди. Жадидлар янги инсонни тарбиялашда адабиёт, театр ва матбуотни ҳам самарали восита деб билганлар. Шунинг учун ҳам улар бу соҳаларни ривожлантириш, янгилашга алоҳида эътибор берганлар. Агар жадид адабиёти намуналарини кузатсак, уларда замонавий илмларни эгаллашга даъват билан бир қаторда, янги ижтимоий-иқтисодий шароитда уларнинг аҳамиятини ҳаётий мисоллар орқали кўрсатиб беришга интилиш кучли эканлигини кўрамиз. Жумладан, Чўлпоннинг «Доктор Муҳаммадиёр», ҳикояси қаҳрамони янгича илмларни эгаллашда матонат билан меҳнат қилгани эвазига ҳаётда ўз ўрнини топади, бой-бадавлат яшай бошлайди. Ҳикоя қаҳрамони дилидаги орзу-ўйлар жадид маърифатчилари мақсадлари ҳақида тасаввур беради: «Халқ ўз фойдасини англаса, миллий мактаб ва мадрасалар очса, Оврупа дорилфунунларига болаларини юборса, дўқтур, адвокат, муҳаррир ва ҳунарманд, савдогарлар ва муҳандис(инжинер)лар чиқса. Бунларнинг ҳар бири ўз вазифаларинда туруб ишларин тартиби ила юргузсалар ва халқимизнинг фойдасини кузатсалар, нақадар олий ва нақадар 49 гўзал бўлур эди!» 14 . Жадид адабиёти ҳаётдаги иллатларни, халқимизнинг оғир аҳволи сабабларини кўрсатиб бериш орқали миллатни тарбиялашга хизмат қилдирилди. Бунинг натижасида адабиётимиз ҳам янгиланди: унинг ижтимоий вазифалари кўлами кенгайди, мавзу эътибори билан реал ҳаётга яқинлашди, тасвир ва талқинда реалистик тамойиллар кучайди. Янгиланган адабиёт янгича бадиий дидни тарбиялаш вазифасини келтириб чиқаради, бу эса танқиднинг фаоллашувини шарт қилиб қўяди. Матбуот орқали кенг оммага таъсир ўтказиш имкониятларининг кенглиги учун жадид маърифатчилари бу соҳани ривожлантиришга алоҳида эътибор билан қараганлар. ХХ асрнинг бошларида миллий матбуотни ривожлантириш учун қулай шароит юзага келди. 1905 йил воқеалари чоризмни чинакам ташвишга солди, ҳукумат ён беришга мажбур бўлди ва натижада 1905 17 0ктябрь Манифести эълон қилинди. Унга кўра, империя ҳудудида бир қатор эркинликлар берилган эди. Шу шароитда, 1907 йилдан бошлаб бирин-кетин ўзбек тилида қатор вақтли нашрлар чоп қилина бошланди: «Тараққий», «Хуршид», «Шуҳрат», «Тужжор», «Турон», «Садои Фарғона», «Садои Туркистон», «Самарқанд» газеталари, «Ойина», «Ал- Ислоҳ» журналлари. Тўғри, буларга қадар ҳам ўзбек тилида «Туркистон вилоятининг газети» чоп қилинган, бироқ бу нашрни миллий матбуотимиз қалдирғочи деб бўлмайди. Чунки у чор мустамлака маъмуриятининг нашри бўлиб, кўзлаган мақсади буткул бошқа эди. Матбуотнинг ривожланиши адабиёт ва адабий танқид ривожида, уларнинг замон руҳига мос янгиланишида муҳим аҳамият касб этди. Жумладан, уларнинг ўқувчилари доираси, демак, шунга мос ҳолда таъсир доираси кенгайди. Кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган адабиёт ҳам, танқид ҳам халқчиллашди, уларнинг ижтимоий йўналтирилганлиги кучайди. Бошқача айтсак, матбуотнинг ривожланиши адабий-танқидий ижоднинг фаоллашуви, унинг публицистикага хос хусусиятларни ўзига сингдиришига олиб келди. Узоқ ўтмишдан келаётган адабий-танқид анъаналари замон руҳига мос янгиланди, 14 Чылпон. Асарлар.-3 жилдилик. 2-жилд.-Т., 1994.-Б.280 50 замонавий танқидга хос энг муҳим хусусиятларни ўзида жам этган янги ўзбек адабий танқидчилиги шакллана бошлади. Таъкидлаш керакки, ўзбек адабий танқидчилигининг шаклланишида яна бир омил — адабий алоқалар ҳам муҳим ўрин тутади. Аср бошидаги Туркистон зиёлилари рус, татар, озарбайжон, шуниндек, турк матбуотини мунтазам кузатиб борганлар. Бу халқлар ижтимоий-маданий тараққий даражаси жиҳатидан, замонавий адабиёти ва адабий-танқидий қарашларнинг такомил даражаси жиҳатидан анча олдинда эдилар. Табиийки, уларнинг тажрибаси бизда жуда қўл келган. Маърифатчилар тил ўрганишга, хусусан, рус тилини ўрганишга жиддий ёндашганлар. Бунинг сабаби шуки, улар рус тили орқали жаҳон маданиятини ўзлаштириш, дунёда кечайтган жараёнлардан бохабар бўлиш имкони кенглигини жуда яхши билганлар. Жадид нашрларида Оврупо маданиятидаги яхши жиҳатларни ўзлаштириш, татар, турк, озарбайжон қардошлардаги ижобий ўзгаришлардан ибрат олишга даъватлар ҳам бунинг далилидир. Масалан, Аҳлулло Ҳайбулло ўғли татар адабий танқидчилигининг анча ривожланганини ўқувчиларга ибрат қилиб кўрсатса 15 , Абдулҳамид Чўлпон «тотор қардошларимиз йилда бир дафъа бўлса ҳам шаҳар ва қишлоқларида «адабиёт кечалари» қилуб, халқға руҳ беруб кўб олқишлар, офаринлар олдигини ғазеталардан ўқуб турмакдамиз» 16 дея ҳавасланади. Жадидчилик даври ўзбек адабий танқидчилиги. Жадид матбуотида адабий, адабий-танқидий материалларга кенг ўрин берилгани, юқорида айтилганидек, адабиёт зиммасига маърифатчилик ғояларини оммага сингдириш юклангани билан изоҳланади. Миллий адабиётимизнинг янгиланиш йўлига киргани, унда чуқур сифат ўзгаришлари юз бераётгани равшан кўриниб турган ва бу ўзгаришлар ижтимоий зарурат натижаси эканлиги илғор зиёлиларимиз томонидангина англанган бир пайтда «адабиёт 15 «Садои Туркистон», 1914, 19 ноябрь 16 «Садои Туркистон», 1914, 4 июнь 51 ўзи нима?», «унинг ижтимоий вазифалари нималардан иборат?», «адабиёт қандай бўлиши керак?» тарзидаги масалаларнинг марказий бўлиб туриши табиий эди. Шунга кўра, жадид нашрларида адабиёт ва адабий танқиднинг ижтимоий табиатини тушуниш ва тушунтиришга бағишланган қатор мақолалар босилди. Албатта, бугунги кун даражасидан қарасак, бу мақолаларда ўртага қўйилган масалалар, уларнинг ҳал қилиниш даражаси жуда жўн бўлиб кўриниши мумкиндир. Лекин шуни ёдда тутиш лозимки, аввало, жадид мунаққидлар ўзларининг мақсадини аниқ тасаввур қилганлар, кенг оммага мурожаат қилаётганлари ва омманинг савиясини яхши билганлар; иккинчидан, агар улар ўша «жўн» масалаларни ўз даврида қўйиб ҳал қилмаганларида, адабиётимиз ҳам, танқидчилигимиз ҳам ҳозирги даражасидан қуйироқда бўлур эди. Ашурали Зоҳирийнинг «Она тили» номли мақоласида «адабиёт» сўзига илк бор янгича таъриф берилди, унинг ҳозирги кўплаб тилларда қўлланувчи кенг маъноси изоҳланди: «Бир миллатнинг ўз тилидаги китоб, рисола, ғазита, журнол ва бошқалариға бир сўз билан «адабиёт»(литератур) дейилур» 17 . Мунаққид ушбу мақоласида адабиётнинг миллат умуммаданий даражасини белгилашда нечоғли юксак ўрин тутиши, «миллатнинг илмда, ҳунарда ва бошқа тўғриларда қайси даражада эканлиги адабиёти билан ўлчаниши»ни, адабиёти бўлмаган миллатнинг «бошқалар олдида ҳурмат ва эътибори ҳам бўлмас»лигини таъкидлади. А.Зоҳирийдан бироз кейинроқ бу фикрлар Чўлпоннинг машҳур «Адабиёт яшаса, миллат яшар...» тарзидаги фикр- хулосаларида янада кучайтириб ифода этилди. Чўлпон адабиётнинг ижтимоий ҳаётдаги ўрни, вазифаларини жадидчилик ғоялари нуқтаи назаридан ёритди, унинг миллат маънавияти, руҳияти, тараққийси учун масъуллигини таъкидлади. Юқорида айдганимиздек, жадидлар адабиётга юклаган вазифанинг бажарилиши адабиётнинг ўзидан янгиланишни талаб этади. Бу давр матбуотида «адабиёт қандай бўлиши керак? у нималарни тасвирлаши, нималар ҳақида ёзиши керак?» каби саволлар ҳам қайта-қайта 17 «Садои Фар\она», 1914, 13 апрель 52 ўртага ташланади. Жумладан, Чўлпон «Муҳтарам ёзғучиларимизга» номли хат-мақоласида қалам аҳлини реал ҳаётдаги камчиликларни ҳаққоний кўрсатиб берадиган асарлар ёзишга даъват қилади. Масаланинг ўз даври учун муҳимлигини шундан ҳам билса бўладики, жадид ижодкорлар унга адабий- танқидий асарлардагина эмас, адабий асарларида ҳам ўрни билан тўхталадилар. Масалан, Ҳамза «Гапур» радифли шеърида «доғи ватан»дан (яна «илм ила фанлардан», «журнолу катаб, яхши рўмонлардан») гапириш лозимлигини уқтиради. Абдулла Авлоний эса шоирларга мурожаат қилиб, ишқий шеърларда «қаламқош, зулфи сунбул, сарвиқоматлар»ни мадҳ этиш етар, «Келинг эмди ёзайлик, сўйлашайлик камчиликлардан» дея ҳитоб қилади. Чўлпон бўлса «Доктор Муҳаммадиёр» ҳикоясида қаҳрамонининг мадраса шогирдлари ҳаётидан роман ёзганлигини айтиб, сатр остидаги изоҳда «шул исмда юқорида таъриф қилинғон руҳда (яъни, танқидий руҳда — Б.Р.) бир рўмон ёзмакларини муҳаррирлардан ўтинаман» деб ёзади. Жадид матбуотида танқиднинг моҳияти, унинг вазифалари ва аҳамияти нималардан иборат эканлиги ҳақида ҳам фикрлар билдирилди. Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг «Ойна» журналида чоп қилинган «Танқид сараламоқдур» номли мақоласи ушбу масалага бағишланган илк чиқишлардан саналади. Айтиш керакки, Беҳбудий мақоласида гап фақат адабий танқид ҳақида эмас, масала анча кенг қўйилган, унда умуман танқид, танқидга муносабат, танқиднинг холислиги ва бундай танқиднинг аҳамияти ҳақида сўз боради. Мақола «мажалла ва жаридаларнинг катта бир хосияти танқид, яъни сараламоқдур» 18 жумласи билан бошланади. Эътибор берилса, муаллиф танқидни матбуот, матбуотни танқид билан бирликда кўраётгани кўрилади. Беҳбудий «маънан тафтиш этиб, андаги нуқсонларни баён этмоқ танқиддур» дер экан, унинг, «агарда шахсиятга тўқунмаса», «таарруз ва душманлик эмас»лигини алоҳида таъкидлайди. Айни пайтда, агар «ишидан, шахсиятидан халойиқға зарар келса, андан ҳам баҳс ва танқид ёзмоқ шахсий бўлмайдур», бундайларни «танқид этмоқ боиси ислоҳ бўлур». Беҳбудий афсус билан 18 Бе ҳ будий. Танланган асарлар.-Т.,1997.-Б.148 53 «ҳануз танқид даврига етушганимиз йўқ», шу боис «рисола, таҳрир ва маслакимизни бир киши танқид этдими, чидай олмаймиз, диққат ила мунаққид сўзини тингламаймиз» деб ёзади. Муаллиф танқидга тўғри муносабат ишга фойдали бўлишини айтаркан, албатта, холис танқидни кўзда тутади. Чин маънодаги холис танқид эса ҳар қандай андишадан юқори туриши лозим: «Агарда «хотир қолмасун» қоидаси маслак тутилса, матбуотдан қалам тортмоқ керак. Чунки ҳақиқий матбуот ҳеч кимни хотириға қарамас. «Хотир қолмасун» касали биз мусулмонларни барбод этди». Гарчи умуман танқид ва танқид атрофидаги масалалардан баҳс этса- да, Беҳбудийнинг ушбу мақоласи танқиднинг асосий принципларини белгилаб бериши билан ўз даври учун катта аҳамиятга молик эди. Беҳбудий мақоласидан кейинроқ эълон қилинган Аҳлулло Ҳайбулло ўғлининг «Танқид» номли мақоласида танқиднинг адабий жараёндаги ўрни ва вазифалари тўғри ёритиб берилди: «Бир кишининг ёзғон асарига иккинчи бир киши ўзининг назарин танқидан ёзуб, матбуот ила нашр қилса, муни ўқуғач, бошқа аҳли қаламларнинг ҳам ўйлаброқ ва шошулмайроқ қаламларин юргузмакларига сабаб бўлур» 19 . Бундан ташқари, ушбу мақолада муаллиф «танқид» сўзининг маъносига тўхталиб, унинг «эски маъносини бир тараф қилуб, татар қариндошларимизнинг матбуот ва адабиётларида истеъмол бўлинадурғон маъно»да фойдаланиш керак, деган фикрни олға сурди. Агар «Ўтмиш адабиётшунослиги манбаларида «адабий танқид», «танқидчи» иборалари ўрнига шу тушунчаларни англатадиган кўпгина сўз ва иборалар («нақд», «маҳаки имтиҳон», «маслаҳат», «машварат», «жавоҳирсанж», «нуққод» ва бошқалар) қўлланилган»и 20 эътиборда тутилса, «танқид» сўзининг ҳозирда биз қўллаётган истилоҳий маъноси (яъни, «адабий танқид» маъноси) тилимизда жадид мунаққидларининг саъй-ҳаракатлари билан қарор топган, дейиш мумкин 21 . 19 «Садои Туркистон», 1914, 19 ноябрь 20 Б.Валих ў жаев. Ў Ызбек адабиётшунослиги тарихи.-Т.,1993.-Б.3 54 Албатта, ҳар қандай янгиликнинг пайдо бўлиши муайян қаршиликларга дуч келади. Адабиётдаги, адабий-танқидий қарашлардаги янгиликлар анъаналар дахлсизлиги тарафдорлари томонидан қаршиликка учраши, уларда муайян эътирозлар уйғотиши табиий эди. Мумтоз шеъриятимиздаги қатъий ва укаммал шеърий шаклларга, унинг тасвир ҳамда ифода йўсинига кўниккан кишиларнинг шаклан ва мазмунан соддалашиб, халқчиллашиб бораётган, янги йўллар излаётган адабиёт намуналарини сўз санъатидан ташқари ҳодиса ҳисоблашлари эҳтимолини тасаввур қилиш унча қийин эмас. ХХ аср бошидаги адабий жараёнда адабий-эстетик қарашлар зиддияти юзага келдики, бу нарса адабий-танқидий баҳсларда ўз аксини топди. Ўтган аср бошларидан кўплаб нашр этилган баёзларнинг аксарияти мазмун эътибори билан саёзлашиб кетгани, уларда мазмун кўпинча шаклга қурбон қилингани ҳақида кўп бор ёзилган. Жумладан, ёш Чўлпон «Агарда «баёз» ва бемаъни бир-икки дона китоблар ила қолсак, маҳву инқирозий бўлурмиз» 22 деганида уларнинг миллат тараққийсига хизмат қилмаслигини, аксинча эканини назарда тутган эди. Орадан кўп ўтмай Мирмуҳсин Шермуҳаммедов «Туркистон вилоятининг газети»да «Шоир жанобларига илтимос» (1914, 14 сентябрь) номли мақоласи билан чиқиб, шоирларни мувашшаҳчиликка, шаклбозликка берилмасдан, миллат учун нафли, уни тараққиётга бошловчи асарлар ёзишга даъват қилди. Мақолада Васлийнинг шеърий тўплами юқоридагича қараш нуқтаи назаридан танқидга учради. Бироқ Васлий танқидни тўғри қабул қилмасдан, «Садои Фарғона»да кетма- кет икки мақола эълон қилди (1914 йил, 19,30 сентябрь) танқидчини илмсизликда, тушунмасликда, бехаёликда айблади. Бунга жавобан М.Шермуҳаммедов ҳам «Туркистон вилоятининг газети»да чиқиш қилиб, қарашларини ҳимоя қилди, фикр-хулосаларини пухтароқ асослади. Қ изғин 21 Р.Тожибоев. «Тан н ид термини қ ачон пайдо б ў лган? // Ў збекистон адабиёти ва санъати.-1985.-11 январь 22 «Садои Туркистон», 1914, 4 июнь 55 тус олган баҳсга «Садои Туркистон» орқали аввалига Аҳлулло Ҳайбулло ўғли (1914, 7 октябрь), кейин Ашурали Зоҳирийлар (1914, 26 ноябрь) ҳам қўшилишди. Эътибор беринг, бир ярим ой мобайнида баҳсда учта нашр иштирок этган, олтита мақола эълон қилинганки, бу унинг нечоғли ўткир кечганидан дарак беради. Кейинги икки мунаққид баҳсда М.Шермуҳаммедов томонида турдилар, А.Зоҳирий эса Васлий чиқишларидаги баҳс маданияти, баҳс одобига риоя қилмаслик ҳолларини таъкидлаб кўрсатди. Шу тариқа, сал илгарироқ Беҳбудий ўртага қўйган танқидга муносабат масаласидаги камчиликлар яна бир карра ўзини намоён этди. Аслида, юқоридаги баҳс адабий-эстетик қарашлар турличалиги асосида юзага келган бўлиб, унга табиий ҳодиса сифатида қараш, баҳс масаласини вазмин фикр-мулоҳаза асосида ҳал қилиш жоиз эди. Адабий-эстетик қарашлар турличалиги асосидаги яна бир баҳс «Ал-Ислоҳ» ва «Ойина» журналлари саҳифаларида кечди. Иброҳим Тоҳирий «Матбуот ва ислоҳ» номли мақоласида янги адабиётни, жадид ижодкорларни камситишга уринди, уларни «мажнунлар, девоналар» деб атади. Унинг фикрича, адабиёт таназзулга учраган, адиблар қолмаган. Мунаққиднинг бу фикрлари янгиланаётган адабиётнинг эртанги истиқболини кўра олмаслик, жорий адабий жараёндаги адабий-эстетик тамойиллар эрта қай манзилга олиб боришини тушунолмаслик оқибати эди. Ачинарли томони шундаки, мунаққид фикрларини асослаш кераклигини ўйлаб ўтирмади, баҳс этикасини тамом унутди. «Ойина»да эълон қилинган жавобда ўқувчи диққати айни шу нарсага тортилди: «мазоқига ёқмаган янги рисолаларни усули танқидға мувофиқ бузуқ ерларини кўрсатса эди, токи алар ўз хатоларини ёинки бу афандини саҳвини билсалар эди». Кўрамизки, «усули танқид»ға мувофиқ ёзилмаган танқидий асар на ўқувчига, на ижодкорларга наф келтиради. Баҳс баҳслашиш учун эмас, долзарб бўлиб турган масаланинг ечимини топиш учун бўлмоғи, конструктив характерга эга бўлмоғи зарур. Бу хил баҳс-мунозаралар адабий-танқидий қарашларда ўсиш, ривожланиш бўлаётгани, адабий жараёнда жонланиш борлигидан далолат эди. Афсуски, жаҳон урушининг бошланганидан кўп ўтмай кўплаб жадид 56 нашрларининг тўхтаб қолгани бу хил баҳсларга чек қўйди, танқидчиликда қариийб икки йиллик ихтиёрсиз тўхташ бўлди. Жадидчилик мавқеидаги мунаққидларнинг адабий-танқидий мулоҳазалари энди, асосан, шўро матбуотида эълон қилиндики, улар 20-йилларнинг ўрталарига қадар адабий- танқидий жараёнда етакчилик қилдилар. Хулоса қилиб айтсак, ХХ аср бошларида юзага келган ижтимоий- тарихий шароит ва унинг ҳосиласи бўлган жадидчилик ғоялари таъсирида, бой адабий ҳамда адабий-танқидий анъаналар заминида замонавий ўзбек адабий-танқидчилиги шаклланиб, мустаҳкам оёққа турди ва ривожланиш йўлига дадил қадам қўйди. 2.3.« ЎЗБEК АДАБИЙ ТАНҚИДЧИЛИГИ ТАРИХИ» ФАНИДАН “ ЎЗБЕК АДАБИЙ ТАНҚИДИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ ВА ШАКЛЛАНИШ ТАМОЙИЛЛАРИ ” модули бўйича мавжуд билимларни кенгайтириш ва чуқурлаштиришга қаратилган 57 “АДАБИЙ ТАНҚИДНИНГ АДАБИЙ-ТАРИХИЙ ЖАРАЁНДАГИ ЎРНИ” мавзусидаги КЕЙС - CТАДИ I. Кейс: “Адабий танқиднинг адабий-тарихий жараёндаги ўрни” Ўқув предмети : “ Ўзбeк адабий танқидчилиги тарихи ” Ўқув модули: “ Ўзбек адабий танқидининг ўзига хос хусусиятлари ва шаклланиш тамойиллари ” Кейснинг асосий мақсади: Адабий танқид адабиётшунослик илмининг адабиёт тарихи, адабиёт назарияси соҳалари қаторидаги муҳим таркибий қисми эканлигини кўрсатиб бериш ҳамда таҳлил қилиш, танқиднинг жорий адабий жараёндаги ўрни ва 58 ижтимоий ҳаётдаги ролини белгилаш, бу соҳадаги муаммоларни бартараф этиш йўлларини ишлаб чиқиш. Ўқув фаолиятидан кутиладиган натижалар:  кейс мазмуни билан олдиндан танишиб чиқиб, тайёргарлик кўриш;  адабий танқиднинг адабиётшунослик илми олдида турган вазифаларини кўрсатиб бериш;  танқиднинг жорий адабий жараёндаги ўрни ва ижтимоий ҳаётдаги ролини белгилаш;  адабий танқиднинг адабий таълим жараёнига татбиқ этишнинг афзалликларини ёритиб бериш;  муаммоли вазифаларни ечишда назарий билимларини қўлла ш;  муаммони аниқлаб, уни ҳал қилишда ечим топ иш. Ушбу кейсни муваффақиятли амалга ошириш учун олдиндан талабалар қуйидаги билим ва кўникмаларга эга бўлмоқлари зарур: Талаба билиши керак: Адабиётшунослик, танқид, эстетик тафаккур, бадиий дид, адабиёт тарихи, адабиёт назарияси, бадиийлик, мунаққид, ижтимоий ҳаёт, бадиий жараён, иқтисодий жараён, бадиий-эстетик тамойил. Талаба амалга ошириши керак: - мавзуни мустақил ўрганади; - муаммонинг моҳиятини аниқлаштиради; - ғояларни илгари суради; - маълумотларни танқидий нуқтаи назардан кўриб чиқиб, мустақил қарор қабул қилишни ўрганади; - ўз нуқтаи назарига эга бўлиб, мантиқий хулоса чиқаради; - ўқув маълумотлар билан мустақил ишлайди; 59 - маълумотларни таққослайди, таҳлил қилади ва умумлаштиради; Талаба эга бўлмоғи керак: - коммуникатив кўникмаларга; - тақдимот кўникмаларига; - ҳамкорликдаги ишлар кўникмаларига; - муаммоли ҳолатларни таҳлил қилиш кўникмаларига. Манбалардан фойдаланиш учун тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати: 1.Каримов И. Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор. Т. : “Ўзбекистон”, 209. 2. Валихўжаев Б. Ўзбек адабиётшунослиги тарихи (Х-Х1Х асрлар). Т. : “ Ўзбекистон ” , 1993 . 3.Расулов А. Танқид, таҳлил, баҳолаш. Т. : “Фан”, 206. 4. Назаров Б. Ўзбек адабий танқидчилиги. Т. : “ Фан ” , 1979 . 5. Норматов У. Қодирий мўъжизаси . Т. : « Ўқитувчи », 2010. 6. Расулов А. Бадиийлик –безавол янгилик. Т. : 207. 7.Чўлпон ва танқид (нашрга тайёрловчи Каримов Б. ), Т. : «Адабиёт жамғармаси», 204 8. Худойберганов Н. Бадиий таҳлил сеҳри. Т. 208 9. Шарафиддинов О. Ижодни англаш бахти, Т. : «Шарқ», 204 Технологик хусусиятлардан келиб чиққан ҳолда кейснинг тавсифномаси: Ушбу кейснинг асосий манбаи кабинетли, лавҳасиз бўлиб, вазият даврий кетма – кетликда баён этилган. Кейснинг асосий объекти адабий 60 жараёнга йўналтирилгандир. Бу ташкилий институционал кейс бўлиб, маълумотлар вазиятлар ва саволлар асосида тузилган. Ҳажми ўртача, тизимлаштирилган бўлиб, тренингга мўлжалланган ўқув мавзу бўйича билим ва кўникмалар ҳосил қилишга қаратилган. Дидактик мақсадларга кўра кейс муаммоларни тақдим этишга, уларни ҳал этишга, таҳлил қилиш ва баҳолашга қаратилган. Ушбу кейсдан “Ўзбек адабий танқидчилиги тарихи ” ва “Адабиётшуносликка кириш” фанларида фойдаланиш мумкин. К И Р И Ш “Адабий танқиднинг адабий-тарихий жараёндаги ўрни” мавзуси “Ўзбек адабий танқидчилиги тарихи” фанидан мавжуд билимларни кенгайтириш ва чуқурлаштиришга қаратилган амалий машғулот учун Кейс - стадига асосланган ўқитиш технологияси асосида ишлаб чиқилган. “Ўзбек адабий танқидчилиги тарихи” фанининг биринчи мавзуси “ Ўзбек адабий танқидининг ўзига хос хусусиятлари ва шаклланиш тамойиллари” деб номланган. Бу модулни 2 соатлик маъруза машғулотида тўлалигича, бутун моҳияти билан очиб бериш имкони йўқ. Чунки талаба, аввало, адабий танқид тушунчаси мазмун-моҳиятини тўла англаб етгачгина, ўзбек адабий танқидиниг ўзига хос хусусиятлари ва шаклланиш тамойилларини тушуниб етиши мумкин. Бу муаммонинг оқилона ечими сифатида амалий машғулотда мавзуга оид ахборот матнли кейсдан фойдаланиш яхши натижа беради. Тавсия этилаётган кейс модулнинг тўла натижавийлигини таъминлайди, қолаверса, фаннинг кейинги модулларида кўзланган мақсадга эришиш учун пойдевор вазифасини ўтайди. Адабий танқид адабиётшунослик илмининг адабиёт тарихи, адабиёт назарияси соҳалари қаторидаги муҳим таркибий қисми саналади. Бироқ бу фикрга ҳамма ҳам қўшилавермайди: айрим мутахассислар уни адабий- 61 бадиий ижоднинг бир кўриниши деб ҳисобласалар, бошқа бирлари кўпроқ публицистикага мансуб этадилар. Адабий танқид — ижодкор билан ўқувчи омма орасидаги кўприк. Шунга кўра, бошқа фан соҳаларидан фарқли ўлароқ, адабий танқидий асар тор мутахассислар доирасига эмас, кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланади. Танқидчи профессионал адабиётшунос, бадиий асарни ўқиш ва уқиш борасида тажрибалироқ киши сифатида асарнинг энг муҳим нуқталарига диққат қилади, бунга ўқувчи омманинг эътиборини жалб қилади. Танқид бадиий матн бағрига сингдирилган маъноларни кашф этади, асарни талқин қилади, бу билан ўқувчи оммада ўша асар ҳақидаги муайян фикрни шакллантиради. Демак, адабий танқид шу тариқа ўқувчининг бадиий-маънавий оламини бойитади. Мазкур кейс бўлажак адабиёт муаллимларини адабий танқиднинг бу хусусиятидан фойдаланган ҳолда юксак маънавиятли ўқувчи шахсини тарибиялашга оид кўникмаларини шакллантиради. Шунингдек, ушбу технология амалий вазиятларни ҳал этиш жараёнида ўрганилган ўқув мавзуси бўйича билимларни мустаҳкамлашга, муаммоларни таҳлил қилиш ва қирраларни якка тартиб ёки гуруҳларда қабул қилиш кўникмаларини эгаллашга, ижодий ва ўрганиш қобилиятлари, мантиқий фикрлаш, нутқ ва муҳит шароитларига мослашиш қобилиятларини ривожлантиришга ҳамда қарорларни мустақил қабул қилишга ва ўз-ўзини назорат қилишга ёрдам беради. Тавсия этилган кейсни ечиш қуйидаги натижаларга эришишга имкон яратади:  ўзлаштирилган мавзу бўйича билимларни мустаҳкамлаш;  муаммонинг ҳамда қабул қилинган ечимнинг индивидуал ва гуруҳий таҳлилида билим ва кўникмаларни қайта топшириш;  мантиқий фикрлашни ривожлантириш;  мустақил равишда қарор қабул қилиш кўникмаларини эгаллаш;  ўқув ахборотларини ўзлаштириш даражасини текшириб кўриш. 62 Мазкур кейс ахборотлар изчил, мантиқий кетма-кетликда баён этилган матнли кейс турига кириб, муаммоли вазият учта кичик матн кўринишида баён қилинган. 1. «Танқид» атамаси. Тилимизда анча фаол қўлланувчи «танқид» сўзига «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»да «Иш-ҳаракат, фаолият, асар, таълимот, назария ва ш.к.нинг салбий ва ижобий томонларини, ютуқ ва камчиликларини бирор нуқтаи назардан қараб текшириш, таҳлил қилиш, баҳолаш» дея изоҳ берилади. Шундай бўлса-да, тил амалиётида, айниқса, сўзлашув тилида мазкур сўз бирмунча тор маънода қўлланилиб, кўпроқ «бирор нарсанинг камчиликларини очиб бериш, фош этиш» маъносида тушунилади. Сўз маъносининг бу каби торайиши шўро давридаги ижтимоий ҳаёт хусусиятлари билан изоҳланиши мумкин. У даврда, айниқса, 20-30- йиллардан бошлаб «танқид ва ўз-ўзини танқид» тушунчаларига алоҳида эътибор берилган, мажлис ва митингларда, газета-журнал саҳифаларида, радиода яксон қилувчи танқид руҳи билан суғорилган нутқлар янграган, мақолалар чоп этилган, чиқишлар қилинган. Кўп ҳолларда танқид муҳокама эканлиги, у нарса-ҳодисанинг яхши-ёмон томонларини бирликда олиб қараши ва баҳолаши лозимлиги унутилган. Бунинг натижаси шундай бўлдики, ҳозирда «танқид» деганда «салбий томонларни очиб кўрсатмоқ» маъноси тушунилади-ю, сўздаги «муҳокама қилмоқ» маъноси деярли тушириб қолдирилади. Сўз маъносидаги бундай торайиш шўро воқелиги билан боғлиқлигини рус тилида қўлланувчи «критика» сўзи мисолида ҳам кўришимиз мумкин. С.Ожегов тузган изоҳли луғатда бу сўзнинг биринчи маъноси «Обсуждение, разбор чего-н., с целью внести оценку», яъни, «бирор нарсага баҳо бериш мақсадида муҳокама қилмоқ» тарзида изоҳланади. Сўзнинг сўзлашув тилидаги маъноси эса «Отрицательное суждение о чем-н., указание недостатков», яъни, «бирор нарса ҳақида салбий фикр юритиш, 63 камчиликларни кўрсатиш» деб берилади. Кўрамизки, русча луғатда ҳам ҳосила маъно кўпроқ сўзлашув нутқига хослиги таъкидланади, бу эса луғатда сўз маъносининг силжиш жараёни акс этганидан далолатдир. Хуллас, кенг омма учун ҳозирда иккинчи — ҳосила маъно етакчи аҳамият касб этиб қолган. Шу сабабдан ҳам, «адабий танқид», «адабий танқидчи», «танқидий мақола» сингари сўз ёки бирикмалар тилга олинганида кўпчилик уларни «камчиликларни кўрсатиш» маъноси асосида тушунадики, бу нотўғри тасаввурдир. Чунки, агар адабий танқиднинг вазифаси асарнинг камчиликларини кўрсатишдангина иборат деб тушунилса, атаманинг (табиийки, у англатаётган нарсанинг ҳам) моҳияти торайтирилган, бузилган бўлиб чиқади. Шунинг учун ҳам «танқид» сўзининг истилохий маъносини «асарнинг мазмун-моҳиятини очиш, ғоявий-бадиий қимматини белгилаш, ютуқ ва камчиликларини холис кўрсатган ҳолда баҳо бериш мақсадида муҳокама қилмоқ» тарзида тушунилгани тўғрироқ бўлади. Мазкур таърифни қабул қилсак, «танқид» истилоҳи кенг ва тор маъноларда қўлланилиши мумкинлиги аён бўлади. Чунки ҳар бир санъат турининг ўз танқидчилиги бор: театр танқидчилиги, кино танқидчилиги, мусиқа танқидчилиги, адабий танқидчилик ва ҳ. Яъни, кенг маънода ушбу истилоҳ умуман «бадиий танқид»ни англатса, тор маънода қўлланганида унинг ёнига изоҳловчиси қўшилади: « адабий танқид», « кино танқиди», « мусиқа танқиди» ва ҳ. 2. Адабий танқид ҳақида . Адабий танқид адабиётшунослик илмининг адабиёт тарихи, адабиёт назарияси соҳалари қаторидаги муҳим таркибий қисми саналади. Бироқ бу фикрга ҳамма ҳам қўшилавермайди: айрим мутахассислар уни адабий- бадиий ижоднинг бир кўриниши деб ҳисобласалар, бошқа бирлари кўпроқ публицистикага мансуб этадилар. Тан олиш керакки, қарашларда бундай турличалик бўлишига муайян асослар ҳам йўқ эмас. Бу нарса, аввало, адабий танқиднинг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ. Мазкур ўзига хослик 64 шундаки, адабий танқид адабиётшунослик илми, адабий-бадиий ижод ва публицистикага хос хусусиятларни ўзида мужассам этади. Шунга қарамасдан, адабий танқидни адабиётшуносликнинг таркибий қисми сифатида тушунилгани тўғрироқ бўлади ва қуйида биз шу хил қарашни асослашга ҳаракат қиламиз. Аввало, адабий танқид жорий адабий жараён муаммолари ёхуд муайян бадиий асарни ўрганар экан, бунда адабиётшунослик илмининг ютуқларига таянади. Зеро, танқидчи ўз мақсадига эришиш, айтайлик, янги пайдо бўлган асарнинг ғоявий-бадиий хусусиятларини очиб бериш, уни бугунги ижтимоий-эстетик тафаккур нуқтаи назаридан баҳолаш учун муайян адабий- назарий тайёргарликка эга бўлиши тақозо этилади. Тўғри, баъзи адабий- танқидий асарлар билан танишганимизда, сиртдан қаралса, улар илмийликдан йироқдек туюлиши, уларнинг ифода йўсини ҳам илмийликдан кўра бадиийлик (ёки публицистиклик) томон кўпроқ тортиб кетаётгандек кўриниши мумкин. Бироқ шунда ҳам, муаллифнинг эркин ижодий мулоҳазалари остида адабий-назарий асос мавжуд бўлади. Бусиз мумкин ҳам эмас. Нимага деганда, муайян адабий-назарий асосга эга бўлмаган ҳолда бадиий асарни (ёки адабий жараённи) таҳлил қилиш, уни баҳолаш мумкин бўлмаган ишдир. Демак, модомики адабий танқиднинг ўрганиш объекти (жорий адабий жараён ва унинг маҳсули бўлмиш адабий асар) ва уни ўрганишнинг илмий-назарий асослари, усуллари (методлари) мавжуд экан, у илмга алоқадордир. Буни адабий танқиднинг адабиётшунослик илми тизимида ўзига хос ўрни, унинг бошқа таркибий қисмлари билан мустаҳкам ўзаро алоқаси мавжудлиги ҳам яна бир бор тасдиқлайди. Зеро, адабий танқид ўз фаолиятида адабиёт назарияси ва адабиёт тарихи ютуқларига таяниб иш кўрса, унинг фаолияти бу иккиси учун манба бўлиб хизмат қилади. Масалан, адабий танқид жорий адабий жараён муаммоларини тадқиқ этади, янги пайдо бўлган асарларнинг ғоявий-бадиий жиҳатларини таҳлил қилади. Бу жараёнда у давр адабиётига хос хусусиятларни, бадиий тафаккурдаги силжишларни, поэтик тил, усул ва воситалардаги тадрижий ўзгаришларни қайд этади, 65 муайян хулосаларни чиқаради. Адабий танқид юритган мулоҳазалар, чиқарган хулосаларни эса адабиёт назарияси умумлаштиради, шу асосда бадиий адабиётга оид мавжуд умумий қонуниятларга таҳрирлар киритади, ривожлантиради. Шунга ўхшаш, бугунги адабий танқиднинг фаолияти вақти келиб адабиёт тарихининг ўрганиш объектига айланиб қолиши ҳам тайин. Чунки муайян давр адабий жараёнини ўша даврда эълон қилинган адабий- танқидий материалларсиз тўла тасаввур қилиш, холис илмий ўрганиш мумкин эмас. Масалан, 20-30-йиллар адабиётини тадқиқ этаётган адабиёт тарихчиси ўша давр адабий жараёни хусусиятлари, ундаги турли ғоявий- адабий оқимлар орасидаги кураш, давр ижтимоий ва бадиий-эстетик тафаккурида юз берган силжишлар ҳақида адабий танқидий чиқишларни ўрганиш орқали тасаввур ҳосил қила олади. Яъни, ўша давр адабиётини ўрганиш, у ҳақда тўла тасаввур ҳосил қилиш учун А.Қодирий, Фитрат, Чўлпон сингари катта авлод, Ғ.Ғулом, Ойбек, Ҳ.Олимжон сингари адабиётга эндигина қадам қўйган ижодкорлар фаолияти ва асарларини билишнинг ўзи камлик қилади. Мазкур адабий жараённи етарли идрок қилиш учун ўша давр пешқадам танқидчилари В.Маҳмуд, А.Саъдий, О.Ҳошим, С.Ҳусайн кабилар ижодини ҳам ўрганиш зарур эҳтиёж касб этади. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, адабий танқиднинг юқоридагича ўзига хослиги (оралиқ ходиса эканлиги), бир томондан, унинг объекти, иккинчи томондан, мақсад-моҳияти билан белгиланади. Адабий танқиднинг ўрганиш объекти адабий-бадиий асар бўлгани учун ҳам у бошқа илм соҳаларидаги сингари аниқлик, тугал исботланганлик даъвосини қилолмайди. Шу боис ҳам аниқ ёки табиий фанлар билан машғул айрим дўстларимиз (гоҳ ҳазил, гоҳо чини билан) айни шу нарсани рўкач қилган ҳолда адабий танқидни (ҳатто, умуман адабиётшуносликни) илм санамасликка чоғланадиларки, бу жуда янглиш тасаввурдир. Табиийки, бу ўринда мазкур фанларнинг ўрганиш объекти билан адабиётшуносликнинг ўрганиш объекти орасидаги фарқни эътиборга олиш зарур. Яхши биласизки, табиатдаги муайян ҳодисани ўрганган икки физик айнан бир хил хулоса-ҳукмларга келиши мумкин, бироқ 66 битта асарни таҳлилу талқин қилган икки мунаққиднинг айни бир хил ҳукм- хулосаларга келиши қийин. Бу табиий ҳам. Чунки биттагина бадиий асарнинг турли кишилар томонидан турлича тушунилиши ҳам, турли даврларда турлича тушунилиши мумкинлиги ҳам аллақачон илмий ва амалий исботини топган ҳақиқатдир. Иккинчи томондан, ўрганиш объекти бадиий асар бўлгани учун танқидчининг бошқа илм соҳаларидаги сингари тушунчалар воситасидагина фикрлаши камлик қилади. У айрим ўринларда бадиий ижодга хос образли фикр юритиши, ақлий мушоҳада билан бир қаторда ҳиссий мушоҳадага ҳам таяниши табиийдир. Адабий танқид — ижодкор билан ўқувчи омма орасидаги кўприк. Шунга кўра, бошқа фан соҳаларидан фарқли ўлароқ, адабий танқидий асар тор мутахассислар доирасига эмас, кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланади. Бу ҳам унинг бир қатор ўзига хос жиҳатларини келтириб чиқаради. Жумладан, кўпчиликка мўлжалланган асарнинг тили, услуби ҳам шунга мос бўлмоғи тақозо қилинади. Демак, адабий-танқидий асар бу жиҳатдан ҳатто мутахассисларга мўлжалланган адабиётшуносликка оид соф илмий асардан ҳам фарқланиши табиий. Масалан, адабий-танқидий асарда адабиёт назариясига оид асарлардаги каби мураккаб илмий терминлар ножоиз, мунаққиднинг ўз ўқувчисини доим назарда тутиши талаб этилади. Бошқа томони, адабий танқид ўқувчи оммага маълум бир фикрни сингдириш, унинг қарашларига таъсир қилиш, бадиий дидини юксалтириш каби мақсадларни кўзлайдики, бу унинг услубини публицистикага яқинлаштиради. Фаолияти вақтли нашрлар билан боғлиқлиги, ўрганиш объекти жорий адабий жараён ва янги пайдо бўлган асарлар бўлгани учун ҳам, худди публицистик асарлар сингари, адабий-танқидий асарлар тез «эскиради». Бу табиий ҳам. Чунки адабий танқид бадиий асарни бугунги кун нуқтаи назаридан текширади, унинг хулосалари бугунги адабий жараёнга, бугунги ижтимоий-эстетик эҳтиёжга қаратилгандир. Булар эса, табиийки, ўткинчидир. Эртанги кун янги ижтимоий-эстетик эҳтиёжларни пайдо қилади, эртанги адабий жараён хусусиятлари ҳам, муаммолар доираси ҳам ўзгарган бўлади. Бироқ 67 «эскиради» дегани буткул аҳамиятини йўқотади дегани эмас. Чунки «эртага эскирадиган» адабий-танқидий асарлар бугунги адабиётнинг факти сифатида яшайверади, адабиётшунослик учун манба сифатида янги қийматга эга бўлиб қолаверади. 3. Танқиднинг жорий адабий жараёндаги ўрни Танқиднинг жорий адабий жараёндаги ўрни ни тасаввур қилиш учун у бажараётган вазифаларни бир карра кўздан кечириш кифоя. Юқорида адабий танқид ижодкор билан ўқувчи ўртасида кўприк бўлиб хизмат қилишини айтдик. Маълумки, ижодкор билан ўқувчи орасидаги мулоқотнинг асосий воситаси бадиий асарнинг ўзидир 23 . Хўш, у ҳолда яна битта воситачининг нима зарурати бор? Албатта, бадиий асар танқиднинг воситачилигисиз ҳам тушунилавериши мумкин ва бу табиий ҳам. Бироқ танқидчи профессионал адабиётшунос, бадиий асарни ўқиш ва уқиш борасида тажрибалироқ киши сифатида асарнинг энг муҳим нуқталарига диққат қилади, бунга ўқувчи омманинг эътиборини жалб қилади. Танқид бадиий матн бағрига сингдирилган маъноларни кашф этади, асарни талқин қилади, бу билан ўқувчи оммада ўша асар ҳақидаги муайян фикрни шакллантиради. Бу ўринда «танқид очиб берган мазмун-моҳият асарнинг ўзида мавжуд эди-ку?» деган эътироз бўлиши мумкин. Тўғри. Бироқ, шуни ҳам тан олиш керакки, агар танқид ўша ўз-ўзича мавжуд нарсани очиб, асарнинг мазмун жилоларини намойиш этиб бермаса, эҳтимолки, ўқувчиларнинг кўпчилиги уни кашф этиши мумкин бўлмай қолур эди. Яъни, танқид бадиий асарда мавжуд имкониятларни кучайтириб юзага чиқарувчи катализатор вазифасини ўтайди, дейиш мумкин. Адабий танқид ўқувчи омманинг бадиий дидини тарбиялаш, ўстиришга хизмат қилади. Маълумки, бадиий адабиёт муттасил ўсишда, ривожланишда яшайди: адабиёт майдонида янги номларнинг пайдо бўлиши, янги истеъдодлар адабиётга янгича овоз олиб кириши ва янгича руҳ бахш этиши, 23 Д.Қуронов. Адабиётшуносликка кириш.- Андижон,2000.- Б.71-72 68 ҳар бир адабий авлод ўзига хос ижтимоий-эстетик қарашлар билан майдонга чиқиши; бадиий сўзнинг ифода ва тасвир имкониятлари доимий ўсиш- ўзгаришда эканлиги, бадиий тафаккур тарзида турфа бурилиш-эврилишлар кузатилиши... — буларнинг бари табиий ва қонуний ҳодисалар саналади. Адабий танқид ўқувчи омманинг шу янгиликлар билан қадам-бақадам боришига хизмат қилади. Яъни, ўқувчи омма дидини шу ўзгаришларга мос тарбиялаш, янгича адабий-маҳсулотни ҳазм қилишга тайёрлаш ҳам адабий танқиднинг муҳим вазифаларидандир. Агар бу масалада танқид оқсаса, табиийки, бундан ўқувчи омма ҳам, адабиёт ҳам зарар кўради — иккаласида ҳам оқсаш кузатилади. Масалан, 10-15 йиллардан бери адабиётимизда янгича бадиий-эстетик тамойиллар юзага келгани маълум. Бироқ адабий танқидчилик бу хил янгича асарлар мазмун-моҳиятини, уларнинг ўзига хос сеҳр-жозибасини очиб бериш ўрнига, кўпроқ, турли «изм»лар ҳақидаги баҳслар, улар керакми-йўқми деган масалалар билан машғул. Натижада бу янгиликлар кенг китобхонлар оммасига сингишмай турибди. Сир эмас, ҳозирги китобхонларнинг аксарияти бугунги янгиликлардан кўра 60-, 70-, 80- йилларда яратилган асарларни осонроқ қабул қилади, янги адабий-эстетик ҳодисаларни англаш ва қадрлашга эса кўпинча ожиз қолади. Агар танқид ўзининг ижодкорлар ва ўқувчи омма орасидаги кўприк бўлиш вазифасини тўла адо этганида эди, бундан икки томон ҳам ютган бўларди. Тўғри, оммавий китобхонлик даражасининг пасайиши қатор омиллар билан боғлиқ, бироқ улар сирасига танқиддаги «оқсаш»нинг роли ҳам чакана эмас. Адабий танқид ўқувчи омма билан бир қаторда ижодкорларга ҳам муайян таъсир кўрсатади. Аввало, танқид асарнинг ютуқ камчиликларини кўрсатаркан, ижодкорнинг ўз асарига сиртдан қарашига имкон яратади. Агар танқидчи асарни холислик ва ҳайрхоҳлик билан таҳлил қилган бўлса, ижодкор ўз асарида очилмай қолган имкониятларни ҳам, қиёмига етмай қолган топилмаларни ҳам, «ёпишмай турган гажжаклар»ни ҳам кўра олади. Табиийки, танқидчи воситасида сиртдан ташланган назар асарни қайта ишлаб сайқаллаш, шунингдек, навбатдаги асарлар устида ишлаш чоғи 69 ижодкорга фойда бериши тайин. Яъни, аслида тўғри йўлга қўйилган ижодкор — танқидчи муносабати том маънодаги ҳамкорлик, сўз санъатини юксалтириш мақсадида амалга оширилувчи ҳамкорликдаги фаолиятдир. Танқиднинг ижтимоий ҳаётдаги роли адабий жараённи ташкил қилиш, бадиий дидни тарбиялаш ёхуд бадиий тафаккурни ривожлантириш каби соф бадиий-эстетик вазифалар билангина чекланмайди. Танқид шулар билан бир қаторда ижтимоий тафаккурнинг ўсишига ҳам хизмат қилади. Зеро, бадиий асарни таҳлил қилмоқ айни пайтда билвосита жамиятнинг жорий ҳолатини таҳлил қилмоқ, баҳоламоқ ҳамдир. Мунаққид асарни таҳлил қиларкан, унинг ичидагина қолиб кетолмайди: истаса-истамаса асарнинг бадиий воқелиги билан реал воқеликни қиёслайди, асарнинг бадиий ҳақиқати ҳаёт ҳақиқатига нечоғли мувофиқлигини аниқлашга, асарда қўйилган муаммоларнинг ҳаётий илдизларини очишга интилади. Модомики, мунаққид асарнинг ижтимоий- эстетик қимматини белгилашга, уни бугуннинг ижтимоий-эстетик эҳтиёжларига хизмат қилдиришга чоғланган экан, бусиз мумкин ҳам эмас. Ўзининг асар, билвосита бугунги ҳаёт ҳақидаги фикр-хулосалари билан танқид ўқувчи омманинг ижтимоий фаоллигини оширади. Яъни, ҳудди бадиий адабиётнинг ўзи сингари, танқид инсонни ўзгартириш орқали дунёни (жамиятни) ўзгартиришга хизмат қилади. Яна ҳам аниқроғи, бадиий адабиёт олдида турган шу вазифанинг бажарилишида ҳамкорлик қилади. II. АМАЛИЙ ВАЗИЯТНИ БОСҚИЧМА – БОСҚИЧ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ ВА ҲАЛ ЭТИШ БЎЙИЧА ТАЛАБАЛАРГА УСЛУБИЙ КЎРСАТМАЛАР 2.1. Талабаларга йўриқнома Иш босқичлари Маслаҳатлар ва тавсияномалар 1. Кейс ва унинг ахборот таъминоти билан танишиш Аввало, кейс билан танишинг. “ Адабий танқиднинг адабий- тарихий жараёндаги ўрни ” ҳақида тушунча ҳосил қилиш учун бор бўлган бутун ахборотни диққат билан ўқиб чиқиш лозим. Ўқиш пайтида вазиятни таҳлил қилишга шошилманг. 70 2. Берилган вазият билан танишиш Маълумотларни яна бир маротаба диққат билан ўқиб чиқинг. Сиз учун муҳим бўлган сатрларни белгиланг. Бир сатрбошидан иккинчи сатрбошига ўтишдан олдин, уни икки уч маротаба ўқиб мазмунига кириб борамиз. Кейсдаги муҳим фикрларни қалам ёрдамида остини чизиб қўйинг. Вазият тавсифида берилган асосий тушунча ва ҳаётий мисолларга диққатингизни жалб қилинг. Танқид атамасининг мазмуни ёритилган ўринларга диққатингизни қаратинг ва келтирилган фикрларнинг адабий танқидга қай даражада алоқадор эканлиги ҳақида ўйлаб кўринг. 3. Муаммоли вазиятни таҳлил қилиш Муаммоли вазиятни ҳал қилиш жараёнида асосий муаммо ва кичик муаммоларга диққатингизни жалб қилинг. Асосий муаммо: Адабий танқиднинг адабий-тарихий жараёндаги ўрни 1-муаммо . Танқид атамаси ҳақида. 1. Танқид сўзининг луғатлардаги изоҳи. 2. Собиқ совет даврида танқид сўзига ёндашув. 3. Санъатда танқид атамасининг ўрни ва моҳияти. 2-муаммо. Адабий танқид ҳақида . 1. Адабий танқид -адабиётшунослик илмининг муҳим таркибий қисми. 2. Бадиий асар - адабий танқиднинг ўрганиш объекти сифатида. 3. Адабий танқид — ижодкор билан ўқувчи омма орасидаги кўприк сифатида. 3-муаммо. Танқиднинг жорий адабий жараёндаги ўрни. 1.Адабий танқид ва китобхон. 2.Адабий танқид ва ижодкор. 3. Ижтимоий тафаккур ривожида адабий танқиднинг ўрни. Юқорида қайд этилган асосий муаммо нимага қаратилганини аниқланг. Муаммо остидаги муаммолар асосий муаммо билан қандай ўзаро боғлиқлигига изоҳ беринг. Муаммонинг асосий мазмунини ажратиб олинг. Муаммоли вазиятни таҳлил қилиш – объектнинг ҳолатини аниқланг, асосий қирраларига эътибор қаратинг, муаммоли вазиятнинг ҳамма томонларини “ПМҚ” технологияси асосида таҳлил қилинг. Муаллиф фикрига қўшилган ўринларингизни + белгиси билан, қарашларингизга мос келмаган ўринларни – белгиси билан, эътиборингизни тортган қизиқарли мулоҳазаларни ! белгиси билан белгилаб боринг. Ахборот матнига ўз қўшимча фикрларингизни ёхуд эътирозларингизни ёзма кўринишда шакллантиринг. Сизнингча, 71 адабий танқид бугунги кунда ўз вазифаларини қай даражада бажаряпти? 4. Муаммоли вазиятни ечиш усул ва воситаларини танлаш ҳамда асослаш Қуйида тақдим этилган “Муаммоли вазият” жадвалини тўлдиришга киришинг. Ахборот матнидаги маълумотларни жорий адабий жараёнга солиштириб муаммоли вазиятларни топинг. “Балиқ скелети” органайзери ёрдамида фикрларни тизимлаштиринг. Муаммони ечиш учун барча вазиятларни кўриб чиқинг, муқобил вазиятни яратинг. Муаммонинг ечимини аниқ вариантлардан танлаб олинг, муаммонинг аниқ ечимини топинг. Жадвални тўлдиринг. Кейс билан ишлаш натижаларини ёзма шаклда илова этинг. 2.2. “ПМҚ” технологиясини қўллаш1111 “ ПМҚ ” технологияси “ПМҚ ”жадвали Мустақил ўқиш вақтида олган маълумотларни , эшитган маърузаларни тизимлаштиришнитаъминлайди ; олинган маълумотни тасдиқлаш , аниқлаш , четга чиқиш , кузатиш . Аввал ўзлаштирган маълумотларни боғлаш қобилиятини шакллантиришга ёрдам беради . Ўқув фаолиятини ташкиллаштиришнинг жараёнли тузилмаси Ўқув фаолиятини ташкиллаштиришнинг жараёнли тузилмаси График ташкил этувчи нинг тури , аҳамияти ва хусусиятлари График ташкил этувчи нинг тури , аҳамияти ва хусусиятлари “ПМҚ ”жадвалини тўлдириш қоидаси билан танишадилар . Алоҳида ўзлари тўлдирадилар . “ПМҚ ”жадвалини тўлдириш қоидаси билан танишадилар . Алоҳида ўзлари тўлдирадилар . Ўқиш жараёнида олинган маълумотларни алоҳида ўзлари тизимлаштирадилар - жадвал устунларига “киритадилар ” матнда белгиланган қуйидаги белгиларга мувофиқ : “+”-мен билган маълумотларга мос ; “-“-мен билган маълумотларга зид ; “!”-мен учун қизиқарли янги маълумот ; Ўқиш жараёнида олинган маълумотларни алоҳида ўзлари тизимлаштирадилар - жадвал устунларига “киритадилар ” матнда белгиланган қуйидаги белгиларга мувофиқ : “+”-мен билган маълумотларга мос ; “-“-мен билган маълумотларга зид ; “!”-мен учун қизиқарли янги маълумот ; 2.3. “Муаммоли вазият” жадвалини тўлдиринг Муаммо Муаммоли вазиятнинг Вазиятдан чиқиб 72 келиб чиқиш сабаблари кетиш ҳаракатлари 1-муаммо . Танқид атамаси ҳақида. 1. Танқид сўзининг луғатлардаги изоҳи. 2. Собиқ совет даврида танқид сўзига ёндашув. 3. Санъатда танқид атамасининг ўрни ва моҳияти. 2-муаммо. Адабий танқид ҳақида . 1. Адабий танқид -адабиётшунослик илмининг муҳим таркибий қисми. 2. Бадиий асар - адабий танқиднинг ўрганиш объекти сифатида. 3. Адабий танқид — ижодкор билан ўқувчи омма орасидаги кўприк сифатида. 3-муаммо. Танқиднинг жорий адабий жараёндаги ўрни. 1.Адабий танқид ва китобхон. 2.Адабий танқид ва ижодкор. 3. Ижтимоий тафаккур ривожида адабий танқиднинг ўрни. 2.4. “Балиқ скелети” техникаси қоидаси 73Ушбу технология катта муаммоларнинг ечимини топишга қаратилган. Юқори қисмида муаммолар тури ёзилса, пастки қисмида эса муаммоларни тасдиқловчи далиллар ёзилади. Адабий танқид бугунги кунда ўз вазифаларини қай даражада бажаряпти? 2.5. Кейс билан ишлаш натижалари ёзма шаклда илова этилади 2.6. Кейс билан ишлаш жараёнини баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлари ( мустақил аудиторияда ва аудиториядан ташқари бажарилган иш учун) Аудиториядан ташқари бажарилган иш учун баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлари Талаба - лар Рўйхати М уаммонинг асосий мазмуни ажратиб оли ниб, тадқиқот объекти аниқла нган мак. 6 б Муаммоли вазиятни таҳлил қилиш объекти аниқ кўрсатилган мак. 4 б М уаммонин г аниқ ечимини топ ган мак. 10 б Жами мак. 20 б 2.7. Аудиторияда бажарилган иш учун баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлари Гуруҳлар Гуруҳ фаол Маълумотлар Жавоблар Жами 74Кейс учун ёзма иш талаблари 1. Иш А4 стандартдаги вароғнинг бир томонида (2-варақдан ошмаган ҳолда) тезис шаклида ёзилиши керак. 2. Ёзма ишни жиҳозлаш тартиби: - биринчи бетда, ўнг томонда талаба исми, шарифи ва гуруҳини ёзиши керак; - варақнинг марказида кейснинг мавзуси ёзилади; Рўйхати мак. 1 б кўргазмали тақдим этилди мак. 4 б тўлиқ ва аниқ берилди мак. 5 б мак. 10 б 1 2 3 8-10 балл – аъло 6- 8 балл – яхши 4- 6 балл – қониқарли 0 -4 балл – қониқарсиз Кичик гуруҳларда ишлаш қоидаси III . Ў қитувчининг назорат варианти (талабага кўрсатилмайди, кейси муҳокамасидан сўнг ўқитувчининг резюмеси сифатида тақдим этилади) Кейсдаги асосий муаммо: 75Талабалар ишини бажариш учун зарур билим ва масалаларга эга бўлмо ғ и лозим. Гуруҳларга аниқ топшириқлар берилмоғи лозим. Кичик гуруҳ олдига қўйилган топшириқни бажариш учун етарли вақт ажратилади. Гуруҳлардаги фикрлар чегараланмаганлиги ва тазйиққа учрамаслиги ҳақида огоҳлантирилиши зарур. Гуруҳ иш натижаларини қандай тақдим этишини аниқ билишлари, ўқитувчи уларга йўриқнома бериши лозим. Нима бўлганда ҳам мулоқотда бўлинг, ўз фикрингизни эркин намоён этинг. Адабий танқиднинг адабий-тарихий жараёндаги ўрнини белгилаш ва тавсифлаш 1-вазият. «Танқид» атамаси. Концептуал жадвал: “Танқид ” атамасига оид қарашлар Кенг маънода қўлланиши Тор маънода қўлланиши Хорижий манбаларда изоҳланиши Муаллиф нуқтаи назари «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»да «Иш-ҳаракат, фаолият, асар, таълимот, назария ва ш.к.нинг салбий ва ижобий томонларини, ютуқ ва камчиликларини бирор нуқтаи назардан қараб текшириш, таҳлил қилиш, баҳолаш» дея изоҳ берилади Тил амалиётида, айниқса, сўзлашув тилида мазкур сўз бирмунча тор маънода қўлланилиб, кўпроқ «бирор нарсанинг камчиликларини очиб бериш, фош этиш» маъносида тушунилади. Сўз маъносининг бу каби торайиши шўро давридаги ижтимоий ҳаёт хусусиятлари билан изоҳланиши мумкин. С.Ожегов тузган изоҳли луғатда бу сўзнинг биринчи маъноси «Обсуждение, разбор чего-н., с целью внести оценку», яъни, «бирор нарсага баҳо бериш мақсадида муҳокама қилмоқ» тарзида изоҳланади. Сўзнинг сўзлашув тилидаги маъноси эса «Отрицательное суждение о чем-н., указание недостатков», яъни, «бирор нарса ҳақида салбий фикр юритиш, камчиликларни кўрсатиш» деб берилади. Кўрамизки, русча луғатда ҳам ҳосила маъно кўпроқ сўзлашув нутқига хослиги таъкидланади, бу эса луғатда сўз маъносининг силжиш жараёни акс этганидан далолатдир «Танқид» сўзининг истилохий маъносини «асарнинг мазмун- моҳиятини очиш, ғоявий-бадиий қимматини белгилаш, ютуқ ва камчиликларини холис кўрсатган ҳолда баҳо бериш мақсадида муҳокама қилмоқ» тарзида тушунилгани тўғрироқ бўлади 2-вазият. Адабий танқид ҳақида . 76Адабиётшунослик Адабий-бадиий ижод Публицистика Адабий танқид 77Адабий танқиднинг ўзига хослиги А дабий танқид жорий адабий жараён муаммолари ёхуд муайян бадиий асарни ўрганар экан, бунда адабиётшунослик илмининг ютуқларига таянади. Адабий танқид — ижодкор билан ўқувчи омма орасидаги кўприк. Шунга кўра, бошқа фан соҳаларидан фарқли ўлароқ, адабий танқидий асар тор мутахассислар доирасига эмас, кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланади.Адабий танқиднинг ўрганиш объекти адабий-бадиий асар бўлгани учун ҳам у бошқа илм соҳаларидаги сингари аниқлик, тугал исботланганлик даъвосини қилолмайди.А дабий танқид жорий адабий жараён муаммоларини тадқиқ этади, янги пайдо бўлган асарларнинг ғоявий-бадиий жиҳатларини таҳлил қилади. Бу жараёнда у давр адабиётига хос хусусиятларни, бадиий тафаккурдаги силжишларни, поэтик тил, усул ва воситалардаги тадрижий ўзгаришларни қайд этади, муайян хулосаларни чиқаради.А дабий танқид ўз фаолиятида адабиёт назарияси ва адабиёт тарихи ютуқларига таяниб иш кўр ади А дабий танқид ўқувчи оммага маълум бир фикрни сингдириш, унинг қарашларига таъсир қилиш, бадиий дидини юксалтириш каби мақсадларни кўзлайдики, бу унинг услубини публицистикага яқинлаштиради. 3-вазият. Танқиднинг жорий адабий жараёндаги ўрни 78Т анқидчи профессионал адабиётшунос, бадиий асарни ўқиш ва уқиш борасида тажрибалироқ киши сифатида асарнинг энг муҳим нуқталарига диққат қилади, бунга ўқувчи омманинг эътиборини жалб қилади. Танқид бадиий матн бағрига сингдирилган маъноларни кашф этади, асарни талқин қилади, бу билан ўқувчи оммада ўша асар ҳақидаги муайян фикрни шакллантиради. Адабий танқид ўқувчи омма билан бир қаторда ижодкорларга ҳам муайян таъсир кўрсатади. Аввало, танқид асарнинг ютуқ камчиликларини кўрсатаркан, ижодкорнинг ўз асарига сиртдан қарашига имкон яратади. Агар танқидчи асарни холислик ва ҳайрхоҳлик билан таҳлил қилган бўлса, ижодкор ўз асарида очилмай қолган имкониятларни ҳам, қиёмига етмай қолган топилмаларни ҳам, «ёпишмай турган гажжаклар»ни ҳам кўра оладиТ анқид бадиий асарда мавжуд имкониятларни кучайтириб юзага чиқарувчи катализатор вазифасини ўтайди . Адабий танқид ўқувчи омманинг бадиий дидини тарбиялаш, ўстиришга хизмат қилади. Танқид шулар билан бир қаторда ижтимоий тафак к урнинг ўсишига ҳам хизмат қилади. Зеро, бадиий асарни таҳлил қилмоқ айни пайтда билвосита жамиятнинг жорий ҳолатини таҳлил қилмоқ, баҳоламоқ ҳамдир. 2.4. Назорат топшириқлари ва мустақил таълим юзасидан кўсатмалар Модул бўйича назорат саволлари 1. Taнқид дeгaндa нимaни тушунaсиз? 2. Унинг oғзaки вa ёзмa шaкллaри ҳaқидa сўзлaнг. 3. Унинг "нaвд" вa "нaқaдa" сўзлaригa мунoсaбaти қaндaй? 4. Тaнқид сўзининг кeлиб чиқиши ҳaқидa нимaлaр билaсиз? 5. Унинг эстетик ҳoдисa сифaтидaги мoҳияти нимaдa? 6. Aдaбий тaнқид – aдaбиётшунoсликнинг тaркибий қисми вa унинг бoшқa қисмлaридaн қaндaй xусусиятлaри билaн фaрқ қилaди? 7. Aдaбий тaнқиднинг бoшқa фaнлaр билaн aлoқaси нимaлaрдa зуҳур тoпгaн? 8. Aдaбий тaнқид вa эстетик тaнқиднинг ўзaрo мунoсaбaтини изoҳлaнг. 9. Aдaбий тaнқиднинг ғoявий-эстетик вa ижтимoий-axлoқий вaзифaлaри нимaлaрдaн ибoрaт? 10. Ўзбeк aдaбий тaнқидчилигaнинг пaйдo бўлиши вa шaкллaнишидa мaтбуoт қaндaй рoл ўйнaди? 11. Жaдид тaнқидчилaридaн кимлaрни билaсиз? 12. Улaр қaрaшлaрининг xусусиятлaригa тўxтaлинг. 13. Ўзбeк aдaбий тaнқидчилигигa oид дaстлaбки ишлaргa xoс xусусиятлaр нимaлaрдaн ибoрaт? 14. "Туркистoн вилoятининг гaзeти" ўзбeк aдaбий тaнқидчилигининг пaйдo бўлишидa қaндaй рoл ўйнaйди? 15. Ундa қaйси мунaққидлaр фaoлият кўрсaтдилaр? 16. 20-йиллaрдaги ўзбeк aдaбий тaнқидчилиги Ҳaмзa вa Чўлпoн ижoдигa қaндaй мунoсaбaтдa бўлгaн? 17. Ўзбeк aдaбий тaнқидчилигидaги икки йўнaлиш ҳaқидa нимaлaр билaсиз? 18. "Aдaбий тaнқид" истилoҳлaрининг мoҳияти, луғaвий вa истилoҳий 79 мa’нoлaри. 19. Aдaбий тaнқид – aдaбиётшунoсликнинг ўзигa xoс тaркибий қисми: улaр ўртaсидaги муштaрaк вa тaфoвутли xусусиятлaр. 20. Ўзбeк aдaбий тaнқиди тaриxи фaнининг мaқсaд вa вaзифaлaри. Мустaқил таълимни тaшкил этишнинг шaкли вa мaзмуни Мустaқил таълим ҳaр бир фaннинг xусусиятлaридaн кeлиб чиққaн ҳoлдa рeфeрaт, уй вaзифaси, прeзeнтация, курс иши вa шу кaбилaр билaн aмaлгa oширилиши мумкин. Мустaқил таълимни турлaригa қуйидaгилaр кирaди:  Aйрим мaвзулaрни ўқув aдaбиётлaри ёрдaмидa мустaқил ўзлaштириш;  Бeрилгaн мaвзу бўйичa рeфeрaт тaйёрлaш;  Aмaлий мaшғулoтлaр вa сeминaрлaргa тaйёргaрлик кўриш;  Курс ишлaрини бaжaриш;  Нaзaрий билимлaрни aмaлиётдa қўллaш;  Aнжумaнлaрдa маърузaлaр билaн қaтнaшиш;  Битирув мaлaкaвий ишини тaйёрлaш;  Мaгистрлик диссeртaциясини тaйёрлaш;  Фaнлaр бўйичa уйгa бeрилгaн тoпшириқлaрни бaжaриш  Мaвзулaр бўйичa слaйдлaр, прeзeнтaциялaр тaйёрлaш; Мустaқил таълимнинг мaқсaди: 1. Фaн бўйичa нaзaрий вa aмaлий билимлaрни мустaҳкaмлaш, oлингaн билимлaрни муaйян илмий, тexникaвий, ишлaб чиқaриш, ижтимoий вaзифaлaрни ҳaл этишдa қўллaш. 2. Билимлaрни чуқурлaштириш вa кeнгaйтириш; 3. Ижoдий фaoлиятгa қизиқишни шaкллaнтириш; 4. Тушуниш вa фикрлaш қoбилятини ривoжлaнтириш; 5. Мустaқил xулoсaлaр чиқaриш кўникмaлaрини шaкллaнтириш кирaди. 80 Мустaқил таълимнинг вaзифaлaри.  Янги билимлaрни мустaқил тaрздa пуxтa ўзлaштириш кўникмaлaригa эга бўлиш;  Кeрaкли маълумoтлaрни излaб тoпишни қулaй усуллaри вa вoситaлaрини aниқлaш;  Axбoрoт мaнбaлaридaн сaмaрaли фoйдaлaниш;  Анъaнaвий ўқув вa илмий aдaбиётлaр билaн ишлaш;  Маълумoтлaр зaxирaсини тaҳлил этиш;  Мустaқил ишни бaжaришдa тизимли вa ижoдий ёндaшиш;  Ишлaб чиқилгaн ечим, ғoя вa тaвсиялaрни илмий aсoслaш. Мустaқил таълим (70 сoaт) Миллий уйғoниш дaври ўзбeк aдaбиёти вa aдaбий тaнқидчилик. Aдaбий тaнқид жaнрлaри мaсaлaси. 20-30-йиллaр aдaбий муҳити вa тeaтр тaнқидчилиги. Aдaбий бaҳслaр. Фитрaтнинг “Aдaбиёт қoидлaри”. Aбдуллa Қoдирий вa Сoтти Ҳусaйн. Вулгaр сoциoлoгизм. Чўлпoн ижoдигa oид бaҳслaр. Oйбeк вa aдaбий тaнқидчилик. Aбдуллa Қaҳҳoрнинг aдaбий- тaнқидий қaрaшлaри. “Ғaфур Ғулoм oлaми” aсaридa янгичa тaлқинлaр. “Қoдирий – эрксизлик қурбoни” китoби вa дaвр мaфкурaси. Aдaбий тaнқидчилик вa ёзувчи мaҳoрaти мaсaлaси. “Истeъдoд жилoлaри”, “Aбдуллa Қaҳҳoр мaҳoрaти”, “Aтoқли aдиб” китoблaридa aдaбий-нaзaрий мулoҳaзaлaр. Тaлaбaлaр мустaқил таълимининг мaзмуни вa ҳaжми Ишчи ўқув дaстурлaрининг мустaқил таълимгa oид бўлим вa мaвзулaри Мустaқил таълимгa oид тoпшириқ вa тaвсиялaр Бaжaрилиш муддaтлaри Ҳaжми ( 4 2 сoaтдa) 1 2 3 4 81 A д a бий т a нқиднинг ўзиг a xo слиги т a нқидчиликд a a д a бий т a лқин м a с a л a си 1. Бeрилгaн мaвзуни ўқиб, кoнспeкт ёзиш. 2. Сeминaр вa aмaлий мaшғулoтлaргa тaйёрлaниш. 3. Aдaбиётшунoс oлимлaрнинг маълум бир мaсaлa юзaсидaн фикр мулoҳaзaлaрини қиёсий ўргaниб, мунoсaбaт билдириш кўникмaсини ҳoсил қилиш. 4. Aдaбий тaнқидий мaқoлaлaр ёзишни мaшқ қилиш. Мaрт 3 Эстетик т a ҳлил с a ри т a шл a нг a н илк o димл a р Мaрт 4 Сўзд a т a ри x и x тил o фи б o р (б a диий a д a биётнинг ижтим o ий- функси o н a л в a зиф a си) Мaрт 4 Aдaбий тaнқиддa биoгрaфик услубнинг ўрни вa вaзифaлaри мaрт 3 A д a бий т a нқидчиликнинг ж a нр в a ш a клл a ри Aпрeл’ 4 Ўзб e к a д a биётшун o слиги в a т a нқидчилиги н a м o янд a л a ри Aпрeл’ 3 Ў зб e к ж a дид т a нқидчилиги . Фитр aт. Ч ў л п o н . Вaдуд Мaҳмуд Aпрeл’ 4 A бдур a ҳм o н С a ъ дий . O т a ж o н Ҳ o шим o в . O лим Ш a р a фиддин o в aпрeл’ 4 Oйбeк . Пoрсoxoн Шaмсиeв Иззaт Султoн. Ҳoмил Ёқубoв. Вoҳид Aбдуллaeв Мaй 3 Aзиз Қaюмoв. Aбдуқoдир Ҳaйитмeтoв. Ҳaмид Сулaймoнoв. Мaтёқуб Қўшжoнoв мaй 4 Oзoд Шaрaфиддинoв, Умарали Норматов, Н. Худойберганов, А.Расулов, И.Ғафуров Мaй 3 Миллий истиқлoл дaври ўзбeк тaнқидчилиги намояндалари. июн’ 3 82 Мустaқил иш мaвзулaри 1. Ўзбeк aдaбий тaнқиди aнтoлoгияси тaҳлили 2. “Тaфaккур” журнaлидa 2010-2011 йиллaрдa бoсилгaн тaқризлaр тaҳлили 3. “Шaрқ Юлдузи” журнaлининг 2010-2011 йиллaридa бoсилгaн мaқoлaлaр тaҳлили 4. “Ёшлик” журнaлининг 2011 йилидa бoсилгaн мaқoлa-тaқризлaр шaрҳи 5. “Жaҳoн aдaбиёти” журнaлининг 2010-2011 йил сoнлaридa ўзбeк aдaбиётигa oид мaқoлa, тaқризлaр шaрҳи 6. Oзoд Шaрaфиддинoвнинг “Ижoдни aнглaш бaxти” (Т.: “Шaрқ” НМAК б. т, 204) тўплaмидaги “Истиқлoл нурлaридa эврилaётгaн aдaбиёт” бўлимидaги “Aдaбиёт яшaсa – миллaт яшaр”, “Истибдoд қурбoни ёҳуд ўзлигидaн мaҳрум этилгaн шoир” мaқoлaлaри тaлқини 7. O. Шaрaфиддинoвнинг “Ижoдни aнглaш бaxти” aсaридaги “Aдaбий суҳбaтлaр” шaрҳи 8. М. Қўшжoнoвнинг “Ўзбeкнинг ўзлиги” (1993) китoбидa “Ўтгaн кунлaр” тaлқини 9. “A. Қoдирийнинг бaдиий oлaми” (1994) китoбидaги тaлқин- мaқoлaлaр 10. “Aдaбиётимиз фидoйиси” xoтирaлaр китoбидa (207) Aбдуллa Қaҳҳoр oбрaзи 11. У. Ҳaмдaмнинг “Мувoзaнaт” рoмaнининг тaнқидчиликдa ўргaнилиши 12. Oлим Шaрaфиддинoв – aдaбиётшунoс, тaнқидчи 13. Вaдуд Мaҳмуд – aдaбиётшунoс, тaнқидчи 14. A. Рaсулoвнинг “Истeъдoд вa эътиқoд” (200) aсaридa O. Шaрaфиддинoв xaрaктeри 15. “Сўз сeҳри” тўплaмидa (206) Эркин Вoҳидoв ҳaёти вa ижoдининг ёритилиши 83 16. У. Жўрaқулoвнинг “Ҳудудсиз жилвa” тўплaмидa мoдeрнизм, структурaлизм ҳaқидaги қaрaшлaр 17. П. Қoдирoвнинг aдaбий-эстетик қaрaшлaри. (“Ўйлaр” тўплaми aсoсидa) 18. У. Нoрмaтoв ижoдидa Aбдуллa Қaҳҳoр ҳaқидaги мaқoлaлaрнинг ўрни (“Қaҳҳoрни aнглaш мaшaққaти”) 19. Сaид Aҳмaд ижoди ҳaқидa O. Шaрaфиддинoв, У. Нoрмaтoв мaқoлaлaри 20. Aбдуллa Улуғoв – тaнқидчи 21. Сaнжaр Сoдиқ – тaнқидчи 22. Қ. Йўлдoшeвнинг aдaбий пoртрeт-мaқoлaлaри (“Ёниқ сўз” тўплaми aсoсидa) 23. Н. Кaримoв ижoдидa маърифий-биoгрaфик aсaрлaрнинг ўрни Мустaқил иш устидa ишлaш тaртиби  Мaвзуни тaнлaш;  Мустaқил иш рeжaсини тузиш;  Мaвзугa тa aл луқли aсoсий мaнбaлaрни ўргaниш;  Зaрурий маълумoтлaрни кoнспeкт қилиш;  Йиғилгaн мaтeриaллaрни тaртибгa сoлиш вa ёзиш;  Aдaбиётлaр рўйxaтини рaсмийлaштириш. Мустaқил таълимни бaҳoлaш “Aълo” (12. 9 -15. 0 )  Тaнлaнгaн мустaқил иш мaвзуси бўйичa нaзaрий вa aмaлий билимлaрни тўлиқ ўзлaштиргaн бўлсa;  Мустaқил иш вaқтидa aниқ вa тўлиқ вa тўғри бaжaрилгaн бўлсa; 84  Мустaқил иш бўйичa нaтижaлaр oлиниб, қўлгa киритилгaн нaтижaлaрдaн тўғри xулoсaлaр чиқaрилгaн бўлсa;  Мустaқил ишнинг мaқсaд вa вaзифaлaри тўлиқ ёритилгaн бўлсa;  Мaтнлaр бaёнидa илмийлик вa мaнтиқийлик сaқлaниб илмий xaтoликлaргa йўл қўйилмaгaн бўлсa; “Яxши”( 10. 6-12. 8 )  Тaнлaнгaн мустaқил иш мaвзуси бўйичa нaзaрий вa aмaлий билимлaрни тўлиқ ўзлaштиргaн бўлсa;  Мустaқил иш вaқтидa aниқ бaжaрилгaн бўлсa;  Мустaқил иш бўйичa қўлгa киритилгaн нaтижaлaрдaн тўғри xулoсaлaр чиқaрилгaн бўлсa;  Мустaқил ишнинг мaқсaд вa вaзифaлaри aтрoфличa ёритилгaн бўлсa; “Қoниқaрли”( 8. 3-10. 5 )  Тaнлaнгaн мустaқил иш мaвзуси бўйичa нaзaрий вa aмaлий билимлaрни ўзлaштиргaн бўлсa;  Мустaқил иш вaқтидa бaжaрилгaн бўлсa;  Мустaқил иш бўйичa нaтижaлaр oлингaн бўлсa;  Мустaқил ишнинг мaқсaд вa вaзифaлaр ёритилгaн бўлсa; “Қoниқaрсиз”( 8. 2 дaн кaм )  Тaнлaнгaн мустaқил иш мaвзуси бўйичa нaзaрий вa aмaлий билимлaрни ўзлaштирмaгaн бўлсa;  Мустaқил иш вaқтидa тўғри бaжaрилмaгaн бўлсa;  Мустaқил иш бўйичa oлингaн нaтижaлaр нoaниқ бўлсa; Мустaқил ишнинг мaқсaд вa вaзифaлaри oчиб бeрилмaгaн бўлсa; Модул бўйича тестлар 85 1. “Тaнқид” сўзи қaйси тилдaн oлингaн? a) Фoрс b) *Aрaб c) Тoжик d) Ўзбeкчa сўз 2. Истиқлoл aдaбиётшунoс, тaнқидчилaр учун қaндaй имкoният бeрди. a) ҳурфикрлик b) тинчлик c) *сўз э ркинлиги d) oзoдлик 3. Aдaбиётшунoсликнинг муҳим тaркибий қисмлaрини кўрсaтинг. a) Бaдиий aдaбиёт, бaдиий aсaр, лирикa b) Лирик тур, eпик тур, дрaмaтик тур c) Тaнқидчилик, тeaтр, дрaмaтургия d) * A д a биёт т a ри x и, a д a биёт н a з a рияси, a д a б и й т a нқидчилик 4. «Ижoдни aнглaш бaxти» китoбининг муaллифи ким? a) Умaрaли Нoрмaтoв b) *Oзoд Шaрaфидинoв c) Нaим Кaримoв d) Эркин Вoҳидoв 5. «Истиқлoл вa истeъдoд тaрбияси» китoби қaйси тaнқидчи қaлaмигa мaнсуб? 86 a) Нoрбoй Xудoйбeргaнoв b) *Бoтир Нoрбoeв c) Бaҳрoм Рўзимуҳaммeдoв d) Ибрoҳим Ҳ aққул 6. A. Чўлпoн «Aдaбиёт нaдур» мaқoлaсини нeчaнчи йили эълoн қилгaн? a) 1918 b) 1916 c) *1914 d) 1920 7. XX aср бoшидa фaoлият кўрсaтгaн тaнқидчилaр кимлaр? a) *Oтaжoн Ҳoшим, Сoтти Ҳусaйн, Вaдуд Мaҳмуд, Oлим Шaрaфидинoв b) Oзoд Шaрaфидинoв, Aбдуллa Қoдирий, Фитрaт, Бeҳбудий c) Oлим Шaрaфидинoв, Oзoд Шaрaфидинoв, Мaқсуд Шaйxзoдa, Уйғун d) Aбдуллa Қaҳҳoр, Ғaфур Ғулoм, Oйбeк, Миртeмир 8. Aбдулҳaмид Чўлпoн ижoдини ўргaнгaн aдaбиётшунoс oлимлaр? a) И ззa т Сул т o н , И брoҳ и м Ҳa ққ ул, Aб д уғaфур Рaсулoв b) *Oзo д Шaрaф идин oв, Н a и м Кaр и мoв, Ди лмурo д Қ урo н oв c) Ҳaм ид уллa Бoл т aбoeв, Aб д уғaфур Рaсулoв, И брoҳ и м Ғaфурoв d) Сoбир Мирвaлиeв, Сaнжaр Сoдиқ, Бaxтиёр Нaзaрoв 9. « Т a нқид » сўз инин г маъ н oлaр и бeр и лгa н қ a т oр ни a ниқ лa н г. a) Фo ш қи л м o қ , к a м ч и л ик лaр ни к ўр с a тиш b) Исбoтлaш, бaҳo бeриш c) *Муҳoкaмa қилмoқ, тeкшириш, ўргaнмoқ, тaҳлил қилиш, изoҳлaш 87 d) A йбини исб o тл a ш, т e кшириш, н a з o р a т қилиш, фикр б e риш 10. Ҳ o зирги a д a бий ж a р a ён д e йилг a нд a ўзб e к a д a биётининг қ a йси д a ври тушунил a ди? a) *Мустaқилликни қўлгa киритгaн дaврдaн шу кунгaчa бўлгaн дaвр b) 1980 йилдaн шу кунгaчa бўлгaн дaвр c) XX aср иккинчи ярмидaги дaвр d) Иккинчи жaҳoн урушидaн кeйинги дaвр 11. Чўлпoн ижoдининг ёш тaдқиқoтчиси ким? a) Нaим Кaримoв b) *Дилмурoд Қурoнoв c) Ибрoҳим Ҳaққул d) Ҳaмидулла Бoлтaбoeв 12. Oзoд Шaрoфиддинoвнинг 2004 йилдa чoп этилгaн китoби нoмини aниқлaнг? a) Aдaбий eтюдлaр b) *Ижoдни aнглaш бaxти c) Тaлaнт xaлқ мулки d) “Биринчи мўъжизa” 13. Бeҳбудийнинг ижтимoий-сиёсий мaвзудaги публицистик мaқoлaлaри тўғри қaйд этилгaн жaвoбни тoпинг? a) “Туркистoндa мaктaб жaридa”, “Тилимиз”, “Ёпишмaгaн гaжжaклaр ” b) “Буxoрo xoнлигигa сaёҳaт”, “Тaриxий икки вoқea”, “Иттифoқ этaйлик” c) “Эҳтиёжи миллaт” 88 d) *Икки эм a с тўрт тил к e р a к 14. Фитрaтнинг aдaбиётшунoсликкa oид aсaрлaри қaйсилaр? a) “Aдaбиёт қoидaлaри”, “Ўзбeк aдaбиётидaн нaмунaлaр”, “Бaёни ҳaқиқaт”. b) “Мeърoж”, “Зaйнaбнинг имoни”, “Oқ мoзoр”, “Ўзбeк aдaбиётидaн нaмунaлaр”. c) *”Aруз ҳaқидa”, “Aҳмaд Яссaвий ҳикмaтлaри”, “Қутaдғу билиг” d) “Чин сeвги”, “Зaйнaбнинг ишoнчи”, “Aдaбиёт фидoйилaри” 15. Тaнқидчилaрнинг таъкидлaшичa A. Қoдирийнинг ўтмиш мaвзусидa ярaтилгaн қуйидaги aсaрлaридaн қaйси биридa зaмoнaвийлик руҳи кучлирoқ. a) «Ўткaн кунлaр» b) *«Мeҳрoбдaн чaён» c) «Oбид кeтмoн» d) «Жувoнбoз» 16. Қуйидaги тaнқидчилaрдaн қaйси бири Чўлпoншунoс oлим сифaтидa дoвруқ қoзoнгaн? a) Илҳoм Ғaниeв b) Сoбир Мирвaлиeв c) Aкрoм Кaттaбeкoв d) *Дилмурoд Қурoнoв 17. A. Қaҳҳoрнинг тaнқидчилaр тoмoнидaн қaттиқ тaнқид қилиниб, қaйтa-қaйтa ишлaнишгa мaжбур этилгaн aсaрини aниқлaнг. 89 a) «Қўшчинoр чирoқлaри» b) «Синчaлaк» c) *«Сaрoб» d) «Ў т мишдaн эртaклaр» 18. Oзoд Шaрaфидинoвнинг«Ижoдни aнглaш бaxти» китoби нeчaнчи йили нaшр eтилгaн? a) 1988 b) 200 c) *204 d) 1999 19. Aдaбий тaнқид жaнрлaрини кўрсaтинг. a) *Тaқриз, aдaбий oбзoр, прoблeмaтик мaқoлa b) Рoмaн, қиссaлaр, ҳикoялaр c) Бaдиий aсaр, тaриxий-мeмуaр aсaрлaр d) Aдaбий жaрaёндaги янги aсaрлaр 20. Ўтмиш aдaбиётшунoслиги вa тaнқидчилиги жaнрлaри нeчa гуруҳгa бўлинaди? a) Ғaзaллaр вa дoстoнлaр b) *Бeвoситa вa б a вoситa жaнрлaр гуруҳи c) Вoситaли вa вoситaсиз жaнрлaр d) Aдaбий тaнқидий вa тaриxий aсaрлaр 90 21. Ўтмиш aдaбиётшунoслиги вa тaнқидчилигини ўргaнгaн oлимни aниқлaнг. a) Мaтёқуб Қўшжoнoв b) Иззaт Султoн c) *Бoтир Вaлиxўжaeв d) Oзoд Шaрaфидинoв 22. Aбдуллa Қoдирийнинг «Ўтгaн кунлaр» рoмaнини қaттиқ тaнқид қилгaн тaнқидчилaр кимлaр? a) Oйбeк, Oлим Шaрaфидинoв, Oзoд Шaрaфидинoв b) Вaдуд Мaҳмуд, Ҳaмид Oлимжoн, Ғaйрaтий c) *Миxaил Шeвeрдин, Сoтти Ҳусaйн, Oлим Шaрaфидинoв d) Oйбeк, Чўлпoн, Ҳaмид Oлимжoн 23. “Ўғри”нинг ҳимoясигa “икки oғиз сўз” мaқoлaсининг муaллифи ким? a) Бaҳoдир Сaримсoқoв b) Ҳaмидуллa Бoлтaбoeв c) *Дилмурoд Қурoнoв d) Нaим Кaримoв 24. Тaнқидчи oлим Вaдуд Мaҳмуд мaқoлaлaри бeрилгaн қaтoрни тoпинг. a) «Яссaвий», «Нaвoий», «Гўзaл санъaт дунёсидa» b) *«Aлишeр Нaвoий», «Нaвoийгaчa турк aдaбиёти», «Фузулий Бaғдoдий» c) «Яссaвий ким эди?», «Чиғaтoй aдaбиёти», «Эски шoирлaримиздaн Муқимий» 91 d) «Муқaддимaтул aдaб», «Сaнoиъ нaфисa», «Шeър вa шoирлик» 25. Бoтир Вaлиxўжaeвнинг ўзбeк aдaбиётшунoслиги вa тaнқидчилиги ҳaқидaги дaрслик китoби нoмини aйтинг. a) *«Ўзбeк aдaбиётшунoслиги тaриxи» b) «Ўзб e к с o в e т a д a бий т a нқиди т a ри x и» c) «Ўзбeк мумтoз aдaбиёти тaриxи» d) «Клaссик aдaбиёт тaриxи» 92 2.5. Хулоса ва тавсиялар Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг касбий ва педагогик даражасини мунтазам ошириш асосида уларнинг қонунчилик нормалари, назария, илмий ва амалий тадқиқотлар, технологик тараққиёт ва ўқитилаётган фанлар бўйича инновациялар, шунингдек ўқув жараёнини ташкил этишнинг замонавий услублари соҳасидаги сўнгги ютуқларни чуқур ўрганиш ; юқори самарали замонавий таълим ва инновация технологияларини, илғор хорижий тажрибани кенг жорий этган ҳолда, олий таълим муассасаларининг педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича малака талаблари, ўқув режалари, дастур ва услубларини тубдан янгилаш, олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг фаолиятини зарур даражада ташкил этиш ва самарадорлигини таъминлаш ; олий таълим муассасалари педагог кадрларининг, шу жумладан глобал интернет тармоғи, мультимедиа тизимлари ва масофадан ўқитиш усулларидан фойдаланган ҳолда, илғор педагогика, ахборот-коммуникация ва инновация технологияларини эгаллаш ва уларни ўқув жараёнига фаол татбиқ этиш ; олий таълим муассасалари педагог кадрларининг чет тилини амалий ўзлаштириш даражасини ошириш ва ундан ўз касбий маҳоратини, педагогик ва илмий фаолиятини муттасил ошириб бориш учун кенг фойдаланиш 24 вазифалари қўйилган. Бу талаб ва вазифаларни тўғри англаган ҳолда икки ойлик ўқиш даврида назарий билимларни педагогик амалиётда синовдан ўтказиб бу ишларнинг натижаси ўлароқ ушбу битирув лойиҳа 24 Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тўғрисидаги низомдан. 93 ишини яратилди. Ишда курснинг назарий ва амалий якуни сифатида тажрибада синовдан ўтган ўқитишнинг замонавий тизими юзасидан олиб борилган фаолият натижаси сифатида қуйидаги хулосаларни санаб ўтиш жоиз: 1. Замонавий таълимни ташкил этишга қўйиладиган муҳим талаблардан бири ортиқча руҳий ва жисмоний куч сарф этмай, қисқа вақт ичида юксак кафолатли натижаларга эришишдир, бунга эришида инновацион педагогик технологиялар тўла ишончли восита бўла олади. 3. Ўқув фанлари мавзуларининг модул асосида ўқитилиши таълим жараёнининг ҳар бир узви бошқалари билан мантиқий алоқадорликда пухта ва тўла технологиялаштирилишини таъминлайди. Бу эса таълим натижасини кафолатлайди. 4. Таълим ва тарбия жараёнида педагоглар томонидан интерфаол методларнинг ўринли, мақсадли, самарали қўлланилиши таълим олувчида мулоқотга киришувчанлик, жамоавий фаолият юритиш, мантиқий фикрлаш, мавжуд ғояларни синтезлаш, таҳлил қилиш, турли қарашлар орасидаги мантиқий боғлиқликни топа олиш қобилиятларини тарбиялаш учун кенг имконият яратишга хизмат қилади. 4. Олий таълимда “кейс-стади” технологиясидан фойдаланиш самарали натижа беради. Чунки бу орқали талабаларнинг мустақил таълим жараёнини лойиҳалаш , қўшимча адабиётларни топиш ва улардан мақсадли фойдаланиш кўникмасини шакллантириш мумкин. 94 Фойдаланилган адабиётлар рўйхати I . Асосий адабиётлар 1. Каримов И. Юксак маънавият-енгилмас куч. Т. : “Маънавият”, 208 2. Каримов И. Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор. Т. : “Ўзбекистон”, 209 3. Арасту. Поэтика. Ахлоқи кабир. Т. : «Янги аср авлоди», 204 4. Белинский В. Г. Танқид ҳақида нутқлар. Танланган асарлар. - Т. : “Ўздавнашр”, 1955 5. Валихўжаев Б. Ўзбек адабиётшунослиги тарихи (Х-Х1Х асрлар). Т. : “ Ўзбекистон ” , 1993 6. Расулов А. Танқид, таҳлил, баҳолаш. Т. : “Фан”, 206 7. Раҳмонов Б. Ўзбек адабий танқидчилиги. Т. : «Янги аср авлоди», 204 8. Назаров Б. Ўзбек адабий танқидчилиги. Т. : “ Фан ” , 1979 9. Шарафиддинов О. Довондаги ўйлар. -Т. : “Маънавият”, 204 10. Қаҳрамонов Қ. Адабий танқид: янгиланиш жараёнлари. Т. : «Ўзбекистон Миллий кутубхонаси» 2010. 11. Ўзбек адабий танқиди. Антология. Т. : “Турон-иқбол”. 2011 II . Қўшимча адабиётлар. 1. Беҳбудий М. Танланган асарлар. Т. : «Ўзбекистон», 1997. 2. Болтабоев Ҳ. Фитратнинг илмий мероси. Т. : 1996. 95 3. Борев Ю. Искусство интерпретации и оценки. М. : «Советский писатель», 1981 4. Карим Б. Абдулла Қодирий: танқид, таҳлил ва талқин. Т. : “Фан” 20 6. 5. Каримов Б. Жадид мунаққиди Вадуд Маҳмуд, Т. : 200 6. Каримов Б. ХХ аср ўзбек адабиётшунослигида талқин муаммоси (Қодирийшунослик мисолида) филология фанлари доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация. - Т. : 202 7. Каримов Н. Чўлпон. Маърифий роман. Т. : «Шарқ» 203. 8. Навоий А. Мажолис ун-нафоис (Асарлар 20 томлик. 13 том. ) - Т. : «Фан», 1997 9. Норматов У. Етуклик. -Т. : Адабиёт ва санъат нашриёти, 1991 10. Норматов У. Тафаккур ёғдуси. - Т. : 205. 11. Норматов У. Қодирий боғи. - Т. : «Ёзувчи», 1995. 12. Норматов У. Қодирий мўъжизаси . Т. : « Ўқитувчи », 2010. 13. Ойбек. Мукаммал асарлар тўплами. Х ИВ том. –Т. : “Фан”, 1979 14. Расулов А. Бадиийлик –безавол янгилик. Т. : 207. 15. Расулов А. Илми ғарибани қўмсаб. -Т. : «Маънавият», 1998. 16. Расулов А. Танқидчилик уфқлари. - Т. : Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, 1995 17. Расулов А . Ўзбек адабиётшунослиги ва танқидчилиги тарихи . - Т. : “Университет” , 200 18. Расулов А. Ҳозирги ўзбек танқидчилигида таҳлил ва талқин муаммоси. Филология фанлари доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация. -Т. : 202 19. Сафаров О. , Й ў лдошев Б. , Аҳмедова Ш. . Ўзбек адабий танқидчилиги тарихи. БуХДУ нашриёт и , 203 20. Фитрат. Адабиёт қоидалари. -Т. : “Ўқитувчи”, 1995 21. Фозила Сулаймонова. Шарқ ва Ғарб. - Т. : “Фан”, 1 991 22. Ўзбек совет адабий танқиди тарихи. (икки томлик), 1-2-томлар, Т. : «Фан», 1982 . 96 23. Қаҳрамонов Қ. Адабий танқид ва болалар адабиёти. - Т. : «ФАН» 1991 24. Қаюмов А. Алишер Навоий. - Т. : “Ёш гвардия”, 1976 25. Қуронов Д. Адабиётшуносликка кириш. Т. : «Халқ мероси» нашриёти, 204 26. Қўшжонов. М. Сайланма (икки жилдлик), Т. : Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти. 1981-1982 27. Чўлпон ва танқид (нашрга тайёрловчи Каримов Б. ), Т. : «Адабиёт жамғармаси», 204 28. Шарафиддинов О. Биринчи мўъжиза. -Т. : Адабиёт ва санъат нашриёти, 1983 29. Шарафиддинов О. Ижодни англаш бахти, Т. : «Шарқ», 204 30. Ҳ айитметов А. Навоий лирикаси. - Т. : Фанлар академияси нашриёти, 1961 31. Худойберганов Н. Бадиий таҳлил сеҳри. Т. 208 III. Интернет материаллари 1. www.literarure.uz 2. www.ziyonet.uz 3. www.ziyouz.com 97