logo

Бўғим ва бириктирувчи тўқима касалликлари билан оғриган беморларни текшириш. СКВ, ССД, РА, ДОА касалликларини асосий клиник симптомлари

Загружено в:

08.09.2024

Скачано:

0

Размер:

972.09375 KB
Бўғим ва бириктирувчи тўқима касалликлари бил ан оғриган беморларни текшириш. СКВ, ССД, РА, ДОА касалликларини асосий клиник симптомлари Системали кизил волчанка СҚВ да тери тошмаларини 20 дан ортик варианти бўлиши мумкин: улар эритематоздан то оғир буллез тошмаларгача бўлиши мумкин. Энг кенг тарқалгани асосан касалликнинг бошланишида ёноқ сохалари ва бурун атрофида капалаксимон эритема хисобланади. Бу тошма симметрик жойлашуви билан характерланади ва хеч қандай субъектив хис туйгуларни чакирмайди, хаяжонланганда ва куёш нури таъсирида яққол кўзга ташланади12 ёшли кизчада СҚВ нинг белгилари . Эритематоз тошма. СҚВ Эритематоз тошмалар асосан терининг қуёш нурларидан химояланмаган очиқ сохаларида учрайди.(юз, кўкракнинг юқори қисми). Кам холларда йирик бўғимлар, хусусан тирсак ва тизза бўғимларида учрайди. 12 ёшли қизчада СҚВ га хос тошмалар . Системали склеродермия Терининг шикастланиши. Терининг шикастланиши касалликнинг асосий диагностик кўрсаткичи ҳисобланади. Зич шиш, индурация юз, кўл панжаларида атрофия билан кечувчи босқичли типик склеродермик ўзгаришлар асосан қон томирлар патологияси ва трофик бузилишлар билан бирга кечади.(ярали узгаришлар, йирингли жараёнлар, тирноқлар деформацияси, каллик) СИСТЕМАЛИ СКЛЕРОДЕРМИЯ Юз ифодаси аввало зич шиш,кейин эса тўқима индурацияси хамда қисман атрофияси хисобига ниқобсимон кўринишга эга бўлиб қолади. Оғиз атрофида кисетсимон ажинлар юзага келади.Тери қаттиқлашиб, таранглашади. Касаллик сурункали тус олганда телеангиоэктазиялар хосил бўлади. Улар асосан юзда,лаблар шиллиқ қаватида, баъзида тил ва қаттиқ танглайда, кўкракда, орқада, оёқ қўлларда бўлиши мумкин. СИСТЕМАЛИ СКЛЕРОДЕРМИЯ Эрта диагностикада зич шишлар типидаги ўзгаришлар ва кўл бармоқларининг сосискасимон тус олиши каби белгиларга катта эътибор бериш лозим.Тез ривожланувчи ССДда терининг деярли тотал шикастланиши юз беради. Бутун тана ва кўл оёқлар териси шикастланиб, индуратив ўзгаришлар юзага келади. ССДда кўпинча терининг диффуз ёки ўчоқли гиперпигментацияси , терининг қуруқлашуви, гиперкератоз белгилари, трофик бузилишлар кузатилади.Склеродактилия — кўл панжалари терисининг таранглашуви, харакатларнинг чегараланганлиги контрактуралар бўлиши каби кўрсаткичлар ва юз ифодасининг ниқобсимон бўлиши беморни кўздан кечиришнинг ўзидаёқ унга ташхис кўйишга имкон бериши мумкин. СИСТЕМАЛИ СКЛЕРОДЕРМИЯ Биринчи ўринда бўғимлар синдроми юзага чиқади хамда у касалликнинг илк белгиларидан бири хисобланади. Шунинг учун бу белги ССДнинг эрта диагностикасида мухим кўрсаткич бўла олади. Полиартралгиялар,узига хос полиартритлар намоён бўлиши мумкин. СИСТЕМАЛИ СКЛЕРОДЕРМИЯ СИСТЕМАЛИ СКЛЕРОДЕРМИЯ   Юмшоқ тўқималар кальцинози хусусан бармоқларда, периартикуляр сохаларда (синдром Тибьержа- Вейссенбаха)ССДнинг клиник ва рентгенологик диагностикасида мухим кўрсаткич бўла олади. Юмшоқ тўқималар кальцинози CREST синдромининг бир қисми хисобланиб, ССДнинг сурункали типи ва терининг чегарали шикастланиши Рейно синдроми, қизилунгач шикастланиши, склеродактилия,телеангиэктазия билан бирга намоён бўлади. СИСТЕМАЛИ СКЛЕРОДЕРМИЯ Оғиз атрофидаги вертикал бурмалар. Юз ва бармоқлар томирлари кенгайган. Бармоқлар териси таранглашган ва зичлашган, асосан бундай беморларда Рейно синдроми кузатилади. РЕВМАТОИД АРТРИТ Ревматоид артрит — асосан бўғимларнинг сурункали яллиғланиши билан намоён бўлувчи бириктирувчи тўқиманинг системали касаллигидир. Оёқ панжаларидаги бўғимлар, тизза ва кул бармоқлар бўғимлари шикастланади. РЕВМАТОИД АРТРИТ РЕВМАТОИД АРТРИТ ДЕФОРМАЦИЯЛОВЧИ ОСТЕОАРТРОЗ ДЕФОРМАЦИЯЛОВЧИ ОСТЕОАРТРОЗ ДЕФОРМАЦИЯЛОВЧИ ОСТЕОАРТРОЗ рентгенограмма ларда 2 та проекцияда бўғим тирқишининг торайганлигини кўриш мумкин. . ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ!