logo

Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишланган “Хотира дарси”

Загружено в:

23.09.2019

Скачано:

0

Размер:

1472.568359375 KB
 Ислом Абдуғаниевич Каримов мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, юртимизни собиқ мустабид тузум қарамлигидан озод қилиб, уни замонавий асосда тараққий эттириш стратегиясини, дунёда “Ўзбек модели” деган ном билан тан олинган ривожланиш йўлини ишлаб чиққан, жаҳон миқёсида катта обрў-эътибор қозонган, буюк давлат ва сиёсат арбоби сифатида Ватанимиз тарихида ўчмас ва ёрқин из қолдирди.  Халқимиз ўзининг қисқа муддат- 25 йилда эришган барча ютуқ ва марраларини ҳақли равишда айнан Президент Ислом Каримов номи билан боғлайди ва шу улуғ инсоннинг беқиёс хизматлари деб билади. Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишланган “Хотира дарси”0102 13 1A 0310 Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг таржимаи ҳоли  Ислом Абдуғаниевич Каримов 1938 йил 30 январда Самарқанд шаҳрида хизматчи оиласида туғилган.  Миллати - ўзбек. Олий маълумотли, Ўрта Осиё политехника ва Тошкент халқ хўжалиги институтларини тугатган. Муҳандис-механик ва иқтисодчи мутахассисликларига эга. Иқтисод фанлари номзоди.  Меҳнат фаолиятини 1960 йилда Тошкент қишлоқ хўжалик машинасозлиги заводида бошлаган.  1961 йилдан 1966 йилгача В. П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасида муҳандис, етакчи муҳандис- конструктор бўлиб ишлади.  1966 йилда Ўзбекистон ССР Давлат план комитетига ишга ўтиб, бош мутахассисликдан Республика Давлат план комитети раисининг биринчи ўринбосаригача бўлган йўлни босиб ўтди. 2 Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг таржимаи ҳоли  1983 йилда Ислом Каримов Ўзбекистон ССР Молия министри, 1986 йилда Ўзбекистон ССР Министрлар Совети Раисининг ўринбосари, Республика Давлат план комитетининг раиси этиб тайинланди.  1986-1989 йиллар мобайнида Қашқадарё вилояти партия комитетининг биринчи котиби, 1989 йилнинг июнидан бошлаб Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг биринчи котиби лавозимларида ишлади.  1990 йил 24 март куни Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг сессиясида Ислом Каримов Ўзбекистон ССР Президенти этиб сайланди.  1991 йил 31 август куни Ислом Каримов тарихий воқеа — Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини эълон қилди . 3 Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг таржимаи ҳоли  1991 йил 29 декабрда муқобиллик асосида ўтказилган умумхалқ сайловида Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланди.  1995 йил 26 мартда бўлиб ўтган умумхалқ референдуми якунларига кўра Ислом Каримовнинг Президентлик ваколати 2000 йилга қадар узайтирилди.  2000 йили муқобиллик асосида ўтган сайлов натижаларига кўра, Конституцияга киритилган ўзгартишларга мувофиқ, Ислом Каримов 7 йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланди.  2007 йили муқобиллик асосида ўтказилган умумхалқ сайловида Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланди.      2015 йили муқобиллик асосида ўтказилган умумхалқ сайловида Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланди.  Оилали, икки фарзанди, беш нафар набираси бор. Рафиқаси Т.А. Каримова - мутахассислиги бўйича иқтисодчи, иқтисод фанлари номзоди, Ўзбекистон Фанлар академияси Иқтисодиёт институтида катта илмий ходим бўлиб ишлаган, айни пайтда – пенсияда. 4 Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг таржимаи ҳоли  Ислом Каримов суверен ва мустақил Ўзбекистонни барпо этиш, халқпарвар демократик ҳуқуқий давлат яратиш, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувликни таъминлаш ишига қўшган улкан ҳиссаси ҳамда бу борада матонат ва жасорат кўрсатганлиги учун «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони, «Мустақиллик» ва Амир Темур орденлари билан тақдирланган. Шунингдек, у бир қанча хорижий давлатлар ва нуфузли халқаро ташкилотларнинг фахрий унвон, орден ва медаллари билан ҳам мукофотланган.  Ислом Каримов Ўзбекистон Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси. Айни вақтда у иқтисодиёт, илм-фан, таълим-тарбия соҳаларини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун кўплаб хорижий мамлакатлар университет ва академияларининг фахрий фан доктори ҳамда академиги этиб сайланган. 5 6Ислом Каримов мамлакатимизда амалга оширилган улкан ишлар, тарихий ўзгаришларнинг ташаббускори ва раҳнамосидир: • Ўзбекистон мустақиллигининг асосчиси, мамлакат мустақил тараққиёт дастурини ишлаб чиққан ва миллий тараққиёт йўлини белгилаб берган атоқли давлат арбобидир; Ислом Каримовнинг Буюк хизматлари 22 05 11 1F 20 13 0C 05 26 7Ислом Каримовнинг Буюк хизматлари • халқимизнинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда илғор жаҳон тажрибаларини мужассамлаштирган иқтисодий ислоҳотларнинг янги моделини ишлаб чиқди. Бу ривожланиш йўли иқтисодиётнинг сиёсатдан устунлиги, қонун устуворлиги, ўтиш даврида давлатнинг бош ислоҳотчи эканлиги, ислоҳотларни босқичма-босқич амалга ошириш, кучли ижтимоий ҳимоя каби машҳур беш тамойилни ўз ичига олади ва у дунёда "Ўзбек модели" деб эътироф этилган; •  Ўзбекистон давлатининг ҳудудий яхлитлигини, сарҳадларимиз дахлсизлигини ҳимоя қилишга қодир Қуролли Кучлар, Чегара ва Ички қўшинларни замонавий ислоҳотлар асосида ташкил этиш ишига бошчилик қилди; 23 05 26 1F0A 19 0917 0D0E 13 0C09 08 1F31 20 1D0E 0E  КПСС Марказий Комитети бошчилигидаги кучлар Ўзбекистонда адолатсизлик ва тазйиқларни авж олдирган йилларда ўзбек халқининг номини ноҳақ таҳқир ва ҳақоратлардан ҳимоя қилиш, халқимизнинг ор-номусини, миллий ғурурини тиклашда фидойилик намунасини кўрсатди;  • халқимиз маънавий қадриятларига ҳурмат-эҳтиром билан муносабатда бўлиш, асраб-авайлаш ва ривожлантириш, муқаддас динимизни, урф-одатларимизни, бебаҳо тарихий меросимизни ҳаётга қайтаришни давлат сиёсати даражасига кўтарди;  • халқаро майдонда Ўзбекистоннинг обрў-эътиборини юксалтириш, ўзбек номини бутун дунёга тараннум этишга улкан ҳисса қўшди;  • одамларнинг тафаккурини ўзгартириш, уларнинг онгида янги миллий ғоя, миллий мафкура асосларини шакллантириш ва мустаҳкамлаш ишига раҳнамолик қилди;  • юртимизда тинчлик-осойишталикни, миллатлар ва фуқаролар ўртасида тотувлик ва ҳамжиҳатликни қарор топтириш, уни сақлаш ҳамда мустаҳкамлашга беқиёс ҳисса қўшди;  • моҳият-эътиборига кўра, мутлақо янги таълим-тарбия тизими - Кадрлар тайёрлашнинг миллий дастурини яратиш ва уни амалга оширишда бевосита етакчилик қилди; Ислом Каримовнинг Буюк хизматлари 05 26  маҳалланинг давлат ва жамият бошқарувидаги нуфузини ошириш, ваколат ва ҳуқуқларини кенгайтириш, фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш тизими сифатида уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ташаббускори бўлди;  • юртимизнинг турар жойларида янги қурилишлар, шу жумладан, улуғ аждодларимизнинг қадамжоларини обод қилиш, иқтисодимизнинг салоҳиятини оширишда катта ўрин тутган йирик-йирик корхоналарни бунёд этишда, кўпгина шаҳар ва қишлоқларимиз, авваламбор, пойтахтимиз Тошкентнинг шакл-қиёфасининг тубдан ўзгаришига бевосита раҳбарлик қилди.  • Мухтасар қилиб айтганда, Ислом Каримов Ўзбекистон давлати ва давлатчилигини барпо қилиш, демократик фуқаролик жамияти қуриш асосларини яратди, мамлакатимиз тараққиётининг асосий йўналишларини ишлаб чиқди, юртимизнинг ёруғ истиқболи йўлида кўпмиллатли халқимизни бирлаштириб, уни улуғ мақсадлар сари бошлаб борди. Ислом Каримовнинг Буюк хизматлари 05 26  • мамлакатни модернизация қилиш, жамиятни янгилаш, иқтисодиёт жадал суръатлар билан ўсиши ва унинг макроиқтисодий мутаносиблигини таъминлашга қаратилган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, бу йўналишларни амалга оширишнинг   гарови бўлмиш тадбиркорлик, кичик бизнес ва фермерлик ҳаракатининг изчил қадамлар билан эркин ривожланишига кафолат ва имтиёзлар берадиган сиёсатни давом эттириш ва кучайтириш;    • иқтисодиётдаги чуқур таркибий ўзгаришларни янги босқичга кўтариш, фаол инвестиция сиёсатини амалга ошириш, солиқ юкини камайтириш, юксак технологиялар билан қуролланган тармоқ ва ишлаб чиқариш корхоналари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожи учун янада қулай шарт- шароитларни яратиш;  • ўрта синф вакиллари - тадбиркорлик, фермерлик ҳаракати ва хусусий бизнес тузилмаларининг, барча моддий ва интеллектуал мулк эгаларининг манфаатларини устун қўйиш, уларга тўлиқ имтиёз ва имкониятлар яратиб бериш, уларни қўллаб-қувватлаш; Ислом Каримов олиб борган ижтимоий- иқтисодий сиёсатнинг асосий устувор йўналишлари15 06 25 иқтисодиёт юқори суръатлар билан ривожланишини таъминлаш ҳисобидан халқимизнинг реал даромадлари ва фаровонлигини ошириш, муҳим ижтимоий дастурларни ҳаётимизга муваффақиятли тадбиқ этиш;  • замонавий меҳнат бозорини янада кенгайтириш асосида янги иш ўринлари ташкил этиш, соғлиқни сақлаш ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, ёрдам ва кўмакка муҳтож тоифаларга, кам таъминланган оилаларга эътибор ва ғамхўрликни кучайтиришга қаратилган ижтимоий ҳимоя сиёсатини амалга ошириш;Ислом Каримов олиб борган ижтимоий-иқтисодий сиёсатнинг асосий устувор йўналишлари15 07  • кучли давлатдан кучли фуқаролик жамиятига босқичма-босқич ўтишга эришиш;  • ҳаётимизнинг барча соҳаларини эркинлаштиришга доир ислоҳотларни фаол давом эттириш, шу аснода инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини энг олий қадрият ва бойлик сифатида жамиятимиз ҳаётида асосий ўринга қўйиш, "Инсон манфаати ҳар нарсадан улуғ" деган тамойилни амалда рўёбга чиқариш;  • мамлакатни модернизация қилиш ва замонавий жамият қуриш йўлидаги мураккаб ва кенг кўламли вазифаларни ҳал этишга қодир бўлган янги авлод кадрларини тайёрлаш;  • "Юксак маънавият - енгилмас куч" деган ҳаёт ҳақиқатидан келиб чиққан ҳолда, маданий ва маърифий соҳаларда олиб бораётган ишларнинг таъсири ва самарасини кучайтириш;     • Жамиятимизда демократик жараёнларни янада чуқурлаштириш, жумладан, бу масаланинг энг муҳим шарти ва гарови бўлган кўппартиявийлик тизими, фуқаролик институтлари ва нодавлат ташкилотлар фаолиятини,   уларнинг ҳуқуқ ва ваколатларини кучайтириш, жамиятимиздаги ўрни ва нуфузини янада ошириш, оммавий ахборот воситаларининг том маънода тўртинчи ҳокимият сифатида фаолият юритиши учун зарур бўлган барча ҳуқуқий ва ташкилий  тадбирларни амалга ошириш; Ислом Каримов олиб борган ижтимоий- иқтисодий сиёсатнинг асосий устувор йўналишлари0A0A 15 06 25 Ислом Каримов олиб борган ижтимоий- иқтисодий сиёсатнинг асосий устувор йўналишлари  суд-ҳуқуқ тизимини ҳуқуқий давлатни шакллантиришнинг зарур таркибий қисми сифатида чуқур ислоҳ этиш ва эркинлаштириш бўйича бошлаган ишларнинг таъсири ва самарасини кучайтириш,  суд тизими мустақиллигини таъминлаш;  • "Адолат - қонун устуворлигида" деган тамойилни амалий жиҳатдан мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатларимизни  замон талаблари даражасига кўтариш йўлида янги, амалий қадамлар қўйиш;  ташқи сиёсат соҳасида бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик, дунё мамлакатлари билан тенг ҳуқуқли асосда шерикчилик қилиш, юзага келадиган ҳар қандай  можаро ва муаммони фақат тинч йўл билан, сиёсий  ва ҳуқуқий воситалар орқали ҳал этиш, узоқ ва яқин қўшниларимиз билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва тотувликда  яшаш тамойилига қатъий амал қилиш;  • юртимиздаги тинчлик ва осойишталик, барқарорликни мустаҳкамлаш, фуқаролар ўртасида тотувлик, турли миллатлар ва диний конфессиялараро ҳамжиҳатликни янада кучайтириш; . Ислом Каримов олиб борган ижтимоий- иқтисодий сиёсатнинг асосий устувор йўналишлари15 06 25  Қуролли Кучларимиз қудратини ошириш, миллий армиямизни модернизация қилиш жараёнларини янада чуқурлаштириш, мамлакатимизнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, Ватанимиз сарҳадлари дахлсизлигини кўз қорачиғидай асраш. Ислом Каримов олиб борган ижтимоий-иқтисодий сиёсатнинг асосий устувор йўналишлари15 06 1007 Мустақиллик – ўзликни англаш демак «Ўзингиз ўйлаб кўринглар, азиз дўстлар, мустабид тузум, мустамлакачилик даврида биз ким эдик? - Тақдиримиз, эркимиз кимларнинг қўлида эди? - Каъба деб қаерга сиғинар эдик? Ҳар тонг «Ассалом!» деган мадҳия оҳанглари остида кимларга қуллуқ қилиб уйғонардик? - Тилимиз, динимиз қай аҳволда эди? Имом Бухорий, Имом Термизий, Хожа Баҳоуддин Нақшбандларнинг муқаддас хокларига эътибор бормиди? Амир Темур, Бобур Мирзо ва бошқа улуғ бобокалонларимизнинг буюк номлари қайси тупроқларда қоришиб ётган эди? - Миллий ғуруримиз, инсонлик шаънимиз, урф-одатларимиз қандай тушунчаларга алмаштирилган эди? - Хўш, ўзимиз-чи? Ўзимиз ўзлигимизни билармидик? Қандай мўътабар замин, улуғ аждодларимизнинг ўлмас мерослари билан озикланган элнинг фарзандлари эканимизни англармидик? - Айтинглар, ўша кезлари Ўзбекистонни дунёда биров билармиди? Биров биз билан ҳисоблашармиди? - Юртимиз қандай ва қанча беқиёс бойликлар хазинаси эканидан қай биримиз хабардор эдик?” Ислом КАРИМОВ 16 Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним! Мустақиллик биз учун аввало ўзлигимизни англаш имконини берди. Ўзлик, деганда бутун борлиғимиз, томирларимиздан оқаётган буюк аждодлар қони, бебаҳо маънавий бойликлар, илму маърифат, замонавий технологиялар соҳаларида эришилаётган ютуқлар кўз ўнгингизда намоён бўлади. Тарихан қисқа даврда мамлакатимиз иқтисодиёти 5,5 баробардан кўпроқ ўсди, аҳолимизнинг реал даромадлари жон бошига ҳисоблаганда қарийб 9 баробар ошди , бунга эришиш учун ўтган давр мобайнида иқтисодиётимизга 190 млрд. доллар ҳажмидаги инвестициялар, жумладан, 65 млрд. доллардан ортиқ хорижий сармояларни жалб этилди. Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним! ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ ! 19