logo

Демократик институтларни ривожлантириш – фуқаролик жамияти талаби

Загружено в:

23.09.2019

Скачано:

0

Размер:

929.1064453125 KB
Режа: 1. Демократик институтлар ривожи фуқаролик жамияти талаби. 2. Фуқароларнинг давлат ва жамият бошқарувига иштироки. 3. Жамоат бирлашмалари фуқаролик жамиятининг муҳим шарти. Демократик институтларни ривожлантириш – фуқаролик жамияти талаби  Демократик тамойилларга амал қилиб, фуқаролик жамиятини қуришни мақсад қилган жамиятда фуқароларнинг давлат ва жамиятни бошқаришда кенг жалб этиш, фаол иштирокини таъминлаш асосий сиёсий мақсадга айланади. Бу, демократик институтларнинг ривожини характерловчи муҳим мезондир. Шу маънода, " Демократия , - деб ёзади Президент Ислом Каримов, – - инсон, жамият, давлат деган уч субъект ўзаро бир-бирини тўлдирадиган, бир-бирини бойитиб, керак бўлса, назорат қилиб турадиган тизим демакдир. Бу ҳар қайси инсоннинг жамият билан, жамиятнинг эса давлат билан муносабатини, улар ўртасидаги мувозанатни англатади».   Демократик институтлар жамият ҳаётида демократик тамойилларни қарор топишга хизмат қиладиган ташкилотлар ва тузилмалар мажмуаси. Тарихий жиҳатдан уларни шартли равишда демократик мазмунга эга бўлган анъанавий, ижтимоий-сиёсий институтлар (давлат, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, ОАВ) ҳамда фақат демократик жамият шароитида фаолият юритадиган махсус институтларга, масалан, инсон ҳуқуқларига амал қилинишини таъминловчи турли нодавлат тузилмаларга ажратиш мумкин. Демократик институтлар мамлакатда фуқаролик жамиятини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади. Кучли фуқаролик жамиятининг ўзига хос жиҳатлари шундан иборатки, демократик тамойиллар ривожида фуқаролик институтлари фаолиятига кенг ўрин берилади, улар жамиятда жамоатчилик назоратини амалга оширади, давлатнинг эътиборидан четда қолган муаммоларни белгилаш ва бартараф этишда давлат институтлари билан ҳамкорлик қилади.  Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган 200 дан ортиқ қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинди. Булар жумласига асосий хужжатлар сифатида, “ Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида” (1991й.), “ Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида” (1992й.), “ Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида” (1999 й.), “ Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида” (1999 й.), “ Сиёсий партиялар тўғрисида” (1996 й.), “ Жамоат фондлари тўғрисида” (2003 й.), “ Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида” (2004 й.), “ Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида” (1991 й), “ Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида” (2007 й), “ Оммавий ахборот воситалари тўғрисида” (1997 й), “ Жамоатчилик назорати тўғрисида”, “Ижтимоий шерикчилик тўғрисида” (2014 й) Ўзбекистон Республикаси қонунларини эътироф этиш мумкин.  Қисқа даврда мамлакатда "фуқаро - жамият -давлат" тизими қонуний асосга қўйилди. Бу сиёсий жиҳатдан кенг ва атрофлича таҳлилга эга бўлган жараён. Чунки, унинг моҳияти жамиятда демократик жараёнларни амалга оширишни назарда тутади, энг муҳими фуқаро манфаати билан давлат ҳокимиятини бошқариш ўзаро мувофиқлашади. Бу жамиятда, инсоннинг барча ҳуқуқлари: хусусан, давлат ишларида қатнашиш; эътиқод эркинлиги; йиғилишлар; уюшмалар эркинлигини амалда таъминлаш сиёсий воқейликка айланади. '"Фуқаро" ва "давлат" муносабатларидаги мавжуд бегоналашиш жараёнларига барҳам берилиб, уларни давлат ҳокимиятини бошқаришга бўлган маъсуллигини ҳамда давлатнинг фуқаролар олдидаги жавобгарлиги вужудга келди.  Фуқароларнинг давлат ҳокимиятини бошқаришга иштирок этишда "ҳақиқий" ва "ҳақиқий бўлмаган демократияни" бир-биридан фарқлаш зарур. Ҳозирги даврда "демократия" тушунчаси кенг маънода ишлатилади. Демократия давлат ҳокимиятини бошқарув шаклида, кўпчиликнинг идора этиш шакли сифатида; иккинчидан, бошқарувнинг шундай шаклики, унда фуқаролар ўз ҳуқуқларини шахсан эмас, балки ўзларининг вакиллари орқали амалга оширади. Бу вакиллик демократияси шароитида намоён бўлади; учинчидан, бошқарувнинг шундай шаклики, унда конституцион нормалар асосида айрим индивид ёки гуруҳ ҳуқуқлари таъминланади. Бундан ташқари, "демократия" қанчалик тарихий-сиёсий мазмунга эга бўлмасин, унинг ўзига хос масъулият юки мавжуд. Жамиятни демократиялаштириш ҳар қандай демократияга "яшил йўл" очиб беришни мақсад қилиб қўймайди. Ҳақиқий демократия инсон шахсига энг олий қадрият сифатида қарайди ва уларни ҳокимиятини бошқариш ишларида фаол иштирок этишлари учун зарур бўлган тизимни яратади. Унда сайлов тизими асосий ўрин тутади.   • Ўзбекистонда сайлов тизимини ислоҳ этилиб, бир мандатлиликдан кўп мандатли сайлов тизимига ўтилиши фуқароларга сиёсий эркинликларини, ҳуқуқларидан атрофлича фойдаланиш имкониятини берди. Жамият ҳаётини ислоҳ этишга, шаклланган эски тизим ўрнида тамомила янги сиёсий қадриятларни қарор топишга шарт- шароитни вужудга келтирди. • Бу инсонлар онги, тафаккурида жамият сиёсий ҳаётига қарашда янгича ёндошувга, "тоталитар онг ва тафаккурни" барҳам топиб боришига муҳим туртки бўлди. Фуқароларнинг давлат ҳокимиятида иштироки жараён сифатида янгича мазмун билан бойиб бормоқда. Бу жамиятда вужудга келган хилма-хил демократик институтлар билан бевосита боғлиқ. Шу нуқтаи назардан ёндашганда давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг вазифалари ўзгараётганлигини кузатамиз. Фуқароларнинг давлат ҳокимиятини бошқаришда иштироки, демократиянинг икки асосий кўриниши орқали, яъни бевосита ва ваколатли тарзда амалга ошириб борилади. Бевосита демократияда барча сайлаш ёки сайланиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар сайланган ёки тайинланган расмий вакиллар воситачилигисиз жамиятни бошқариш ишларига, қонунлар ишлаб чиқиш, қабул қилишда қатнашишлари мумкин. Бу жараён ташкилий жиҳатдан қараганда реалликни, бугунги воқейликни аниқ ҳисобга олишни тақазо этади. Бугунги сиёсий воқейликда уни ҳаётга тадбиқ этиш ўзининг муҳим амалий жиҳатига эга. Давлатнинг бош стратегик вазифаларини ишлаб чиқишда, мамлакат олдида турган энг долзарб вазифаларга нисбатан умумхалқ фикрини, муносабатларини аниқ ифодалаш лозим бўлганда, мурожаат этилади. Халқ ўзининг хоҳиш- иродасини ифодалайди.    Демократик жамиятда фуқароларни давлат ва жамиятни бошқаришда иштироки, бевосита жамият сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий тузулмаларни ислоҳ этиб боришни талаб қилади. Носиёсий институтлар ҳам сиёсий ҳаётга ўзининг амалий таклифлари билан таъсирини ўтказиб боради. Фуқароларнинг давлат ва жамиятни бошқарувда иштирокининг демократик жиҳатлари: а) ҳокимиятнинг халқ томонидан идора этилиши; б) турли ижтимоий гуруҳлар ҳуқуқларининг уйғун ҳолда акс эттирилиши; в) ҳар бир фуқаро ҳуқуқларининг кафолатланганлиги; г) эркин сайлов; д) фуқароларнинг қонун олдида тенглиги; е) одил суд ҳокимияти; ё) сиёсий институтлар, фикрлар ва мафкуралар хилма-хиллиги каби муҳим асосларда яққол намоён бўлади.  Демократик жамиятда эса фуқаролар ўз эркинлиги ва ҳуқуқларидан тўла фойдаланиш имкониятига эга бўладилар. Булар: а) аввало, эркин меҳнат фаолиятини танлаш ва уни амалга ошириш; б) давлат ҳокимиятидан ва мустақил бўлган турли институтларда иштирок этиш; в) ижтимоий ҳаёт соҳаларида эркин фаолият кўрсатиш; г) жамият сиёсий-ижтимоий, маданий ҳаётида содир бўладиган ўзгаришлардан хабардор бўлиш, турли фикр ва қарашларга ўз муносабатларини билдиришда эркин бўлиш билан бирга, муайян маъсулиятини ҳам ўз зиммасига олиш орқали амалга ошиб боради.  Демократик институтлар фаолият кўрсатаётган ҳозирги шароитда фуқароларнинг жамиятни бошқаришда иштирок этиши турли йўналишларда кенгайиб бормоқда. Булар, а) меҳнат жамоаларида (мулкчиликнинг шаклидан қатъий назар); б) ноишлаб чиқариш соҳаларида; в) таълим-тарбия масканларида; г) маҳаллаларда; д) маҳаллий ўз-ўзини бошқариш идораларига сайланиш ва унинг кенгашлари орқали: е) турли ижтимоий гуруҳлар, сиёсий партиялар ёки ҳаракатлар; ё) жамиятда мавжуд бошқа турли хил носиёсий институтлар орқали жамиятни бошқариш жараёнларида иштирок этади. • Мамлакатда амалга оширилган ислоҳотлар натижасида фуқароларнинг давлат ҳокимиятида иштироки жараён сифатида янгича мазмун билан бойиб бормоқда. Бу жамиятда вужудга келган хилма-хил демократик институтлар билан бевосита боғлиқ. Шу нуқтаи назардан ёндашганда, бугунга келиб, жамият ижтимоий-иқтисодий, сиёсий- маънавий ҳаётида давлат ҳокимиятиданфуқаролик институтларининг вазифалари кенгайиб бораётганлигини кузатамиз. Агар 1991 йилда республикамизда 95 та ННТ қайд этилган бўлса, 2000 йилга келиб уларнинг сони 2585 тага етди. 2013 йилда эса 6 мингдан ошиб кетди. Бугунги кунда уларнинг сони 8250дан ошганини кўрсатмоқда. • Истиқлол йилларида миллий қадриятлар, маданий анъаналарни жаҳоннинг илғор демократик тамойиллари билан бойитган ҳолда давлат-жамият ҳамкорлигига татбиқ этишнинг ўзбек модели тажрибаси яратилди. Бугун кўплаб давлатлар давлат ва жамият муносабатларини тартибга солишнинг энг мақбул йўли сифатида қараётган бу амалиёт давлатимиз асосий қонунлари шаклланишидаёқ эътиборга олинди. Хусусан, бош Қомусимизнинг 56 моддасида “Ўзбекистон Республикасида қонунда белгиланган тартибда рўхатдан ўтказилган касаба уюшмалари, сиёсий партиялар, олимларнинг жамиятлари, хотин-қизлар, фахрийлар ва ёшлар ташкилотлари, ижодий уюшмалар, оммавий ҳаракатлар ва фуқароларнинг бошқа уюшмалари жамоат бирлашмалари сифатида эътироф этилади” деб, унинг ҳуқуқий объекти ўз ифодасини топган. • Юртбошимиз “Мамлакатда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти ривожлантириш” Концепцияси юзасидан қилган маърузасида фуқаролик жамияти институтларининг янада ривожланишига эришиш бир қатор қонунларни қабул қилиш билан боғлиқлигини таъкидлаб ўтди. Унда, жумладан, «Ижтимоий шериклик тўғрисида»қонунда давлат ҳокимияти ва фуқаролик жамияти институтлари муносабатларида бир қатор ўзгаришлар вужудга келади. • Биринчидан, «Ижтимоий шериклик тўғрисида» Қонун бугун мамлакатда ижро этиш билан боғлиқ, асосан давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари зиммасида бўлиб келаётган бир қатор вазифалар ва улар бўйича ваколатларга эгаликда давлат – жамият шерикчилигини ифодалайди. Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини амалга оширишда уларни лойиҳалаштириш, ташкиллаштириш, тартибга солиш, бошқариш, назорат қилиш бўйича вазифалар ва ваколатларнинг бир қисми фуқаролик жамияти институтлари зиммасига ўтиши бир томондан давлат ва жамият бошқарувини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларининг ролини оширса, иккинчи томондан бу фуқаролик жамиятига ўтиш талабларидан бирининг ҳал этилишини ифодалайди. • Иккинчидан, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ҳозирги вақтда ижтимоий-гуманитар муаммоларни таҳлил этиш ва улар бўйича белгиланган тадбирларни амалга оширишда етакчилик қилиб келади. • Учинчидан, давлат тузилмалари ушбу муносабатларга ўз ваколатларида белгиланган меъёрлардан келиб чиқиб ёндашади, фуқаролик жамияти институтларининг эса ўртадаги масалани ҳал этишда иштирок этиш ваколатлари аниқ эмас. Бу ҳолат эса ўз-ўзидан масаланинг бир томонлама ҳал этилиши ёки сансолорликнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. • Тўртинчидан, фуқаролик жамияти институтларининг ўз-ўзини бошқарув механизмлари ва ҳуқуқий ваколатларининг ўзгариши давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари механизми ва ҳуқуқий ваколатларида ҳам таркибий ўзгаришларини вужудга келтиради. • 2010 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан қабул қилинган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” кўптармоқли ННТларни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш янги босқичининг бошланиш даври бўлди. • Концепциянинг қоидаларидан келиб чиқиб, бир қатор қонун ҳужжатлари, шу жумладан 2013 йил 28 декабрда “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонун қабул қилиниб, ННТлар экологик назоратнинг асосий субъекти сифатида белгиланди. • 2014 йилнинг 5 майида “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонун, шу йилнинг 25 сентябрда эса “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. • “ Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонунга кўра ННТларни ижтимоий аҳамиятга молик масалаларни ҳал қилишда иштирок этишга самарали жалб қилишнинг ва давлат томонидан рағбатлантиришнинг шаклларидан бири сифатида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондлари орқали ННТлар фаолиятини молиялаштиришнинг янги механизми яратилди. • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 декабрда қабул қилинган ПҚ–2085-сонли “Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг қабул қилиниши ушбу соҳадаги қонунчиликни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлди. • Президент қарорини амалга ошириш мақсадида 2014 йил 10 мартда 57-сонли Ҳукумат қарори қабул қилинди. • Юқорида қайд этилган қонун ҳужжатларига кўра ННТларни тузиш ва фаолиятини ташкил этишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмлари янада такомиллаштирилди ва сезиларли даражада соддалаштирилди, хусусан: • 1.ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ундириладиган давлат божи ставкалари миқдори 5 бараварга, уларнинг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ундириладиган йиғимлар миқдори 2,5 бараварга камайтирилди. Бунда ногиронлар, фаҳрийлар, хотин-қизлар ва болалар жамоат бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи мазкур қарор билан тасдиқланган давлат божи миқдорининг 50 фоизи миқдорида ундирилади; • 2.Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган ННТнинг алоҳида бўлинмалари (ваколатхоналари ва филиаллари)ни, шу жумладан юридик шахс ҳуқуқига эга бўлганларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга олиш учун давлат божи ундирилмайди; • 3.Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати икки ойдан бир ойга камайтирилди; • Тақдим этилган аризаларни оқибатсиз қолдириш тўғрисидаги қарор қабул қилиш институти чиқариб ташланди; • 4.Таъсис ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби соддалаштирилиб, ҳужжатларни нотариал тасдиқлаш талаби бекор қилинди, шунингдек, эндиликда таъсис ҳужжатлари аввалгидек уч нусхада эмас, балки фақат икки нусхада ва фақат давлат тилда тақдим этиладиган бўлди; • ННТни қайта рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатларни тақдим қилиш тартиби соддалаштирилди ва ҳ.к. • 5.Ҳужжатларни нотариал тасдиқлашни бекор қилиш, ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш муддатининг қисқартирилиши каби ижобий ўзгаришлар “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2014 йил 11 декабрдаги ЎРҚ-381 Қонунида ҳам ўз аксини топди. • Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги қарори билан Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора- тадбирларрежаси тасдиқланди. • 1.Давлат бошқаруви органлари томонидан ННТларнинг миллий қонунчилик ва халқаро шартномаларда мустаҳкамланган ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига риоя қилиниши масалаларига муҳим аҳамият берилди. • 2.Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сонли қарорига кўра ҳар чоракда ННТнинг раҳбар органлари томонидан қабул қилинган қарорларини адлия органларига тақдим қилиш амалиёти бекор қилинди. • 3.ННТларнинг фаолияти шак-шубҳасиз турли хил тадбирларни ўтказиш орқали эришиладиган ҳайрия ва ижтимоий фойдали мақсадларга эришишга йўналтирилган. Бу ерда шуни таъкидлаш жоизки, қонунчиликда шунингдек ННТлар томонидан тадбирлар ўтказиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган тегишли ижобий чоралар кўрилди. • 4.Хусусан, 2015 йилнинг 4 июнида Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан (рўйхат рақами 2679) Нодавлат нотижорат ташкилотлари тадбирларини келишиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. ННТларнинг тадбирларини келишишнинг ҳуқуқий белгиланиши аввал ҳам мавжуд бўлганлиги сабабли ушбу низом янгилик ҳисобланмайди. Мазкур низомнинг асосий вазифаси ҳуқуқни қўллаш амалиётида бир хилликни таъминлашдан иборат. • 5.ННТлар фаолиятининг эркинлигини кафолатлаш ва тадбирларни ҳеч қандай тўсиқларсиз ўтказилишини таъминлаш мақсадида, низомда қонун ҳужжатлари ва ННТ уставида белгиланган мақсадлардан келиб чиқиб ўтказилаётган тадбирларга адлия органлари вакилининг ноқонуний аралашувига йўл қўйилмаслиги, шунингдек ННТнинг рўйхатдан ўтказувчи органнинг ноқонуний ҳатти- харакатлари устидан шикоят қилиш ҳуқуқи алоҳида белгилаб ўтилган. • ННТлар фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги қонунчиликдаги ижобий ўзгаришларга объектив назар ташланса, мазкур маърузанинг хулосаси сифатида шуни қайд этиш мумкинки, уларнинг барчаси: • биринчидан, фуқаролик жамияти институтларининг муҳим давлат қарорларини қабул қилишдаги ўрни ва таъсирини кучайтириш; • иккинчидан, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг фаровонлигини, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ривожланишини юксалтириш; • учинчидан, ННТларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга йўналтирилган комплекс чораларни амалга ошириш, ННТлар ва бошқа фуқаролик институтларини институционал ривожлантириш, уларнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлашга йўналтирилганлигини таъкидлаш мумкин.