logo

Насос станциясининг ёрдамчи жихозлари. Гидромеханик, механик, юк кўтариш, компрессор, совутиш, иситиш қурилмалари ҳамда ёғ-мой хўжалиги ва бошқалар

Загружено в:

06.06.2023

Скачано:

0

Размер:

6748.994140625 KB
Насос станциясининг ёрдамчи жихозлари. Гидромеханик, механик, юк кўтариш, компрессор, совутиш, иситиш қурилмалари ҳамда ёғ-мой хўжалиги ва бошқалар Ёрдамчи жиҳозлар, насос станциясининг нормал, фалокатсиз иш режимида ишлашини таъминловчи, иншоотлари ва жиҳозларини хавфли юкланишлардан назорат ва ҳимоя қилади. Ёрдамчи жиҳозларга қуйидаги талаблар қўйилади: - насос станциясини эксплуатация қилишда минимал капитал харажатлар билан максимал қулайликлар яратиш; - насос станциясини нормал эксплуатация режимига ҳалақит бермасдан асосий агрегат - лар ҳамда ёрдамчи жиҳозларнинг баъзи қисм- ларини таъмирлашга имкон яратиш . Ёрдамчи жиҳозлар таркибига қуйидагилар киради: - механик жиҳозлар; - техник сув билан таъминлаш тизими; - дренаж ва сув чиқариб ташлаш тизими; - ёғ билан таъминлаш тизими; - пневматик тизим; - вакуум тизими; - ёнғинга қарши тизим; - хўжалик-ичимлик суви билан таъминлаш тизими; - канализация тизими; - шамоллатиш ва иситиш тизими; - назорат-ўлчов асбоблари тизими. 1. Механик жиҳозлар. Механик жиҳозлар таркибига затворлар, хас-хашакларни тутиб қолувчи панжаралар, бир жойда турадиган ва ҳаракатланадиган кўтариш механизмлари, сув дарвозалари, хас-хашакларни тутиб қолувчи панжарани тозалайдиган маши- налар, жиҳозлар ва материалларни ташийдиган аравачалар киради. Механик жиҳозларнинг таркиби ва конструкцияси насос станциясининг катталигига боғлиқ. • Сув дарвозалари асосан сув қабул қилиш ва сув чиқариш иншоотларида ўрнатилади. Сув дарвозалари-асосий, таьмирлаш, фалокат турларига бўлинади (1-расм). • 1-расм. Ясси таъмирлаш сув дарвозасининг конструкцияси: • 1-металл қоплама; 2-осиш тирқиши; 3- ва 5-сув дарвозасининг четларига жойлашган, оғирликни тирқишдаги металл ушлагичларга узатувчи таянчлар; 4-кесувчи зичлагич; 6-металл конструкциясининг ригели; 7- зичлаш контури; 8-зичлаш контурига уланган балка. Оқизик ва хас-хашакларни тутувчи панжаралар асосан сув қабул килиш иншоотларига ўрнатилади (2-расм). Бу панжаралар горизонтга нисбатан 70 0 -80 0 бурчак остида ўрнатилади. Бўйи 2,5м гача бўлган панжаралар машина ёрдамида тозала- нади. Панжара стерженлари орасидаги масофа:ўқий насослар учун- b = 0,05 х Д и.ғ ; марказдан қочма насослар учун - b = 0,03 х Д и.ғ формуласи билан аниқланади. Д и.ғ - насоснинг иш ғилдираги диаметри. Қўл билан тозаланадиган панжараларда стерженлар орасидаги масофа 60 мм дан ошмаслиги керак. 2-расм. Хас-хашакларни тутиб қолувчи панжаранинг конструкцияси: 1-рама; 2-осиш тирқиши; 3-панжаранинг танланган секцияси; 4, 5, ва 8-мос ҳолда тескари, четги ва тўғри таянчлар; 6- маҳкамлаш стерженлари; 7-маҳкамлаш хомути; 9-тирқиш. Кўтариш-ташиш механизмлари , юк оғирлиги ва бино ўлчамларига боғлиқ ҳолда аниқланади. Насос станция биноси ичида насосларни ва электродви-гателларни ўрнатиш учун кўтариш- ташиш жиҳозлари ўрнатилади (3-расм). Агар юк оғирлиги 1 тоннагача бўлса, балкага ўрнатилган тал қўлланилади. Юкнинг оғирлиги 1-5 тонна бўлса, осилган кранлар қўлланилади. Агар юк оғирлиги 5-50 тонна бўлса, кўприк кранлар қўлланилади. Механизмнинг юк кўтариш қуввати қуйидаги формула билан аниқланади.   Р кр ≥ (Ԍ нас , Ԍ дв ) + 0,1 (Ԍ нас , Ԍ дв ) 3-расм. Кранлар схемаси: а ва б - юк кўтариш имконияти 5 тоннагача бўлган, қўлда ва электр энергияси билан бошқариладиган бир блокли осилган кранлар; в ва г- юк кўтариш имконияти 8 тоннагача бўлган бир блокли қўлда бошқариладиган ҳамда юк кўтариш имконияти 250 тоннагача бўлган, электр энергияси билан бошқариладиган икки блокли кўприкли кранлар; 1-монорельс; 2- етакловчи ва етакланувчи кареткалар; 3-трансмиссия; 4-кўприк; 5 ва 8- таль; 6-ҳаракатланувчи механизм; троллей; 9-рельсли йўл; 10-бошқарув кабинаси; 11-кран аравачаси; 12-асосий троллейларга хизмат кўрсатувчи электр жиҳозлари ва люлька. 2. Техник сув билан таъминлаш тизими. Тоза техник сув технологик жиҳозларни совутиш ва мойлаш учун ишлатилади. Техник сув билан таъминлаш тизими таркибига, насос станциясидаги тозаланган сув истеъмол қилувчилар, сув ўтказувчи қувурлар ва сув тозаловчи қурилмаларнинг комплекс назорат- ўлчов асбоблари киради (4-расм). Улар резинали ёки лигнофол вкладишли подшипникларга, салник тиқинларига, катта насос ҳамда электродвигателларнинг ёғ ва мой билан совутиш тизимларига, компрессорлар ҳамда кондиционерларга тозаланган сув узатади. 4-расм. Катта ўқий насосларни техник сув билан таъминлаш схемаси: 1-сув олиш қувурининг боши; 2-симтўрли дағал тозалагич-сузғичлар; 3- босим (сатҳ) тебранишини ўлчайдиган узатгич; 4, 5, 10 ва 11- мос ҳолда, сузғичларни ювадиган, насосларни ишга туширишдан олдин сувга тўлдирадиган ва тиндиргичлар камераларини ювадиган, подшипникларни совутиш учун сув узатадиган ҳамда электродвигателни совутишга сув узатадиган насослар; 6-тиндиргичнинг камераси; 7- пўкакли клапан; 8-ёғ совутгичлар; 9-ҳаво совутгичлар; 12-юқори босимда чиқаётган оқим релеси; 13- асосий насос агрегатларига. Совутиш ва ҳўллаб туриш учун кетадиган сув сарфи, насосни тайёрловчи корхона томонидан белгиланади. - Насос агрегатларининг сони, сув бериш унумдорлиги ва қувватига қараб станцияларда марказлашган, гуруҳлашган ва блокли техник сув таъминоти системалари қўлланилади. - Марказлашган система ўрта ва йирик насос станцияларида насослар сони 5 донагача бўлган ҳолларда, ҳамда ичимлик суви тармоғидан берилганда қўлланилади. Гуруҳлашган система насослар сони 5 донадан ошганда қўлланилади. Блокли (ҳар бир агрегат учун алохида) системани насослар сув бериш унумдорлиги 5 м 3 /с дан ошганда қўллаш мумкин. Техник сув таъминоти учун «К», «КМ» ва «Д» маркали марказдан қочма насослар қўлланилади. Насослар сони 2 3 ни ташкил қилади.‑  3. Дренаж ва сув чиқариб ташлаш тизими. Насос станцияси биноларида қувурларнинг уланган жойларидан, задвижка, тескари клапан ва бошқа технологик жиҳозлардан сув сизиб чиқиши мумкин. Бу сувларни чиқариб ташлаш учун махсус дренаж ва сув чиқариб ташлаш тизими қурилади. Дренаж ва сув чиқариб ташлаш тизими таркибига, насос станцияси ер ости қисмига йиғилган сувларни чиқариб ташловчи - ер ости сувларини йиғувчи иншоотлар ва идишлар, насос камералари ва узатиш қувурларидаги, балиқларни ҳимоя қилиш қурилмалари камераларидаги, вертикал ўрнатилган насосларнинг олиб кетувчи спирал қувурларидаги ҳамда босим қувурларидаги сувни чиқариб ташлашда фойдаланиладиган сув ўтказувчи қувурлар арматураси, назорат-ўлчов асбоблари ва бошқа комплекс жиҳозларга киради (5 ва 6 - расмлар) . 5-расм. Ўртача ва кичик насос станциялари биноларидан дренаж ва дренаж сувларини чиқариб ташлашнинг бирлашган тизими схемаси: 1-асосий насоснинг корпуси; 2-асосий насосларнинг салник тиқинларидан тушаётган сув; 3-насоснинг сув оқадиган қисми ҳамда қувурдаги сувни ташлаб юборадиган қувурдаги задвижка; 4-очиқ сув ташлаш нови; 5- найсимон коллектор; 6 ва 7-электродвигател ва ички ёниш двигателидан ҳаракатга келтириладиган дренаж насослари; 8-сув сатҳини ўлчовчи электрод узатгичлар; 9-дренаж қудуғи; 10, 11 ва 12- мос ҳолда, ҳамма насос агрегатларини тўхтатувчи, бир дона дренаж насосини ишга туширувчи ва заҳира насосни ишга туширувчи сатҳлар (навбатчига хабар беради). Ер устида жойлашган насос станциялари биноларида йиғилган сув дренаж ариқчалари орқали ўз оқими билан пастги бьефга чиқариб ташланади. Ер остида жойлашган насос станцияларидаги дренаж қудуқларига йиғилган сув эса, насослар ёрдамида чиқариб ташланади. Дренаж қудуқлари бинонинг энг чуқур жойига ўрнатилади. Унинг ҳажми қуйидаги формула билан аниқланади.   V = ∑q / T қудуқ , л/с   Бу ерда:∑q = q 1 + q 2 – сизиб кирган сув миқдори, л/с; T қудуқ = 600 – 1200 секунд – қудуқнинг тўлиш вақти; -q 1 – салниклардан сизиб чиққан сув миқдори, л/с; -q 2 = 1,5 + к х W – бинонинг пойдевори ва деворларидан, қувурлар уланган жойдан сизиб чиқадиган сув миқдори, л/с; -W – пастки бьеф максималл сув сарфидан пастда жойлашган станция биносининг ҳажми, м 3 ; -к х – қурилиш-монтаж ишлари сифатини белгиловчи коэффициет (к х = 0,0005 – яхши; к х = 0,001 – ўртача; к х = 0,02 - ёмон) q 1 – вертикал типидаги «О» ва «В» маркали насослар учун (каталогда кўрсатилган) подшипникларга ёғлаш учун бериладиган сув миқдорига тенг, горизонтал насослар учун q 1 =0,05 – 0,1 л/с га тенг (ҳар бир салник учун). Дренаж тизими учун ҳам камида иккита «К» ва «Д» маркали насослар танланади. 6-расм. Катта насос станцияси биносидан дренаж ва дренаж сувларини чиқариб ташлашнинг алоҳида тизими схемаси: I-вертикал марказдан қочма насосли қурилма; II-ўқий насосли қурилма; 1- сув чиқариладиган потерна; 2,12 ва 14-мос ҳолда, туширувчи, қабул қилувчи ва ўтказувчи клапанлар; 3 ва 7-босимли қувурлар ва қабул қилувчи клапанлардан сириқиб тушаётган сувни ўрнини тўлдириш учун пастги бьефдан олинаётган сувни тушириб юбориш қувурлари; 4-сувни чиқариб ташлаш тизими насослари; 5 ва 6- электродвигател ва ички ёниш двигателидан ҳаракатга келтириладиган дренаж насослари; 8 ва 15-дренаж ва сувни чиқариб ташлаш тизими қудуқлари; 9-иккинчи дренаж насосини ишга тушириш ва навбатчига хабар бериш; 10-биринчи дренаж насосини ишга тушириш; 11-барча насосларни тўхтатиш; 13- электрод узатгичлар. 4. Ёғ билан таъминлаш (ёғ хўжалиги) тизими. - Электродвигателларнинг ёғ ванналарига, тартибга солиш тизимларига, гидрокўтаргичларга, тақсимлаш қурилмалари ҳамда трансформатор станциялари-нинг ёғ тўлдириш аппаратларига ёғ узатувчи насослар, назорат- ўлчов асбоблари, қувурлар тизими, идишлар ва ёғ тозалаш қурилмалари комплексига насос станциясини ёғ билан таъминлаш ёки ёғ хўжалиги тизими деб аталади (7-расм). Одатда ёғ хўжалиги, катта вертикал насос агрегатлари ўрнатилган насос станцияларида ташкил қилинади. - Насос станцияларида ёғлаш ва ишчи органларда босим ҳосил қилиш учун махсус ёғ билан таъминлаш тизими ўрнатилади. Бу тизим ёғ тўлдириш қурилмаси, ёғ тақсимлаш тизими ва ёғ ҳайдовчит насослардан иборат. Ёғ, тишли узатмали насослар билан ҳайдаб берилади . 7-расм. Маркакздан қочма насослар билан жиҳозланган катта насос станцияларининг ёғ билан таъминлаш тизими схемаси: 1-штуцер; 2-ишлатилган ёғни жўнатиш қувури; 3, 4, 7, 10 ва 12- мос ҳолда ишлатиб бўлинган, тоза, тўкиладиган, лекаж агрегати ва ёғ- босимли қурилманинг ёғ баклари; 5-ёғ филтри; 6, 9 ва 11-мос ҳолда тоза ёғ, ишлатиб бўлинган ва лекаж агрегатининг насослари; 8-ёғ тозалаш машинаси; 13-ёғ-босимли қурилманинг чегаралари; 14-ёғ-босимли қурилманинг бак-аккумулятори; 15-дискли затворларнинг тўкиш қувурлари; 16-гидравлик ҳаракатга келтирилувчи дискли затвор; 17- асосий насоснинг корпуси; 18-вертикал электродвигател; 19-сузувчи реле; 20-электродвигателнинг ванналари. 5. Пневматик тизим. Насос станцияларини сиқилган ҳаво билан таъминлаш учун, пневматик тизим ўрнатилади. Сиқилган ҳаво ростлаш тизимлари, пневматик асбоблар, жиҳозларни чангдан тозалаш, ишчи ғилдираклар камераларидан сувни сиқиб чиқариш учун ва бошқа мақсадларда ишлатилади (8-расм). Сиқилган ҳаво 0,7 мПа гача босим ҳосил қилувчи компрессорлар ёрдамида берилади. Насос станциясини сиқилган катта босим остидаги ҳаво билан таъминловчи компрессор қурилмалари, ҳаво ўтказувчи қувурлар, назорат-ўлчов асбоблари ва бошқа қурилмалар комплексига насос станциясининг пневматик тизими дейилади. • 8-расм. Насос станциясининг • пневматик хўжалиги: • 1-ҳова сўриш; 2 ва 16-компрессорлар (4,0 ва 0,7 МПа босимли); 3,5 ва 6-мос ҳолда ёғ-босимли қурилмани тўлди- риш, 4 МПа босимли ҳаво ўчиргичлари га хизмат қилувчи, насос станциясининг техник эҳтиёжи учун ва насослар иш ғилдираги камерасидан сувни сиқиб чиқариш тизимларининг магистрал ҳаво ўтказгичлари; 4 ва 5- ресиверлар (4,0 ва 0,7 Мпа босимли); 7 ва 13-электродвигателни тўхтатиш ва насос иш ғилдираги камерасини қуритиш тизими; 8-ёғ идиши ва электродвигателнинг роторини кўтариш учун юқори босимли насос; 9- электродвигателни автома-тик тарзда тўхтатадиган мослама; 10,11 ва 14-мос ҳолда соленоид, ҳавони атмосферага чиқарувчи ва редукцион клапанлар; 12- электро-контактли сатҳ ўлчагич 6. Вакуум тизими. Пастги бьефдаги сув сатҳи насосга нисбатан пастда жойлашган бўлса, уларни сув билан тўлдириш вакуум тизими – эжекторлар, кўтарилган сўриш қувурлари ёрдамида амалга оширилади. Агар насослар сони кўп бўлса ва сўриш баландлиги катта (4-6 м) бўлса, вакуум тизими қўлланилади (9-расм). Агар насосларнинг сўриш баландлиги кичик (2,0- 2,5 м) бўлса, уларни сув билан тўлдириш учун эжекторлар ёки кўтарилган сўриш қувурлари қўлланилади. Насос корпусини ишга туширишдан олдин сувга тўлдиришни таъминлайдиган вакуум ва оқимли насослар, кўтариб ўрнатилган сўриш қуврлари, насосдан юқорига ўрнатилган идишлар ва қувурлар арматураси тизимига насос станциясининг вакуум тизими дейилади 9-расм.Вакуум қозонли вакуум тизимининг схемаси: 1-асосий насослар; 2-салникларни тиғизлаш учун узатилаётган сув; 3-қўлда бошқариладиган вентиллар; 4-сув сатҳини кўрсатувчи; 5-вакуум-қозон; 6-сув қуйиладиган идиш; 7-вакуум-насослар; 8-қўлда ишлатиладиган насоснинг қувури; 9-магистрал ҳаво ўтказувчи қувур. 7. Ёнғинга қарши тизим. Ёнғинга қарши тизим деб , ёнғин чиқиш хавфини олдиндан аниқлай-диган, ёнғинни ўчиришни (ташқи ва ички ёнғинга қарши сув билан) таъминлайдиган комплекс қурилмалар ёки бошқа воситалар (газ, қум, кўпик, кийгиз ва бошқалар) йиғиндисига айтилади. Насос станцияси ҳудудида содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинлар, ташқи ва ички ёнғинга қарши тизимлар билан бартараф қилинади. Ташқи ва ички ёнғинга қарши тизимлар учун ҳам «К» «КМ» ва «Д» маркали марказдан қочма насослар қўлланилади. 10-расм. Ички ёнғинга қарши водопроводнинг схемаси: 1-заҳира идиши; 2,7,9 ва 13-мос ҳолда техник сув билан таъминлаш тизими, кабел канали бўйлаб тақсимловчи, тиндиргичларни ёки техник сув билан таъминлаш тизими филтрларини тўлдириш ҳамда магистрал қувурлари; 3-ёнғинга қарши кураш тизими насослари;4-зиналар ёнидан тик чиққан ёнғинга қарши қувурлар; 5, 6 ва 12-мос ҳолда ташқи, ички ва ЭМП биносидаги ёнғинга қарши кранлар; 8- ДВ-12 ёки ДВ12М суғоргичлари; 10-сизиб чиқаётган сувларни йиғувчи; 11- электродвигателдан чиққан ёнғинни ўчиришга сув етказувчи қувур . 8. Хўжалик-ичимлик суви билан таъминлаш тизими Хизматчи ходимларини ичиши, овқат тай ё рлаши ва ювиниши учун зарур бўлган, санитар-техник асбобларига узатиладиган, бинони тозалаш ва йўлакча ҳамда насос станцияси ҳудудидаги кўкаламзорлаштирилган ҳудудни суғориш учун зарур бўлган сувни узатадиган тизимга, насос станциясининг хўжалик-ичимлик суви билан таъминлаш тизими дейилади. Хўжалик-ичимлик суви билан таъминлаш тизими учун ҳам «К» «КМ» ва «Д» маркали марказдан қочма насослардан фойдаланилади. 9. Канализация тизими Насос станциясидан чиқаётган ифлос сувларни ва бошқа чиқиндиларни олиб кетиш учун фақатгина, ички сув билан таъминлаш тизими мавжуд бўлган катта насос станциялари биноларига канализация тизими қурилади. Бошқа насос станцияларида ифлос сувлар ташиб олиб кетилади, ходимлар учун махсус қурилган ҳожатхоналар ёки кўчирилиб юриш мумкин бўлган люфт-клозет ҳожатхоналар ўрнатилади. 10.Шамоллатиш ва иситиш тизими. Насос станцияси биносида ишловчи ишчи ходимлар учун зарур санитар-гигиеник шароитни ва жиҳозлар ўрнатилган зонада техник шароитни ташкил қилувчи тизимга насос станциясининг шамоллатиш (60- расм) ва иситиш тизими дейилади. Йилнинг иссиқ кунларида насос станцияси биноси ичидаги температура 20-25 0 С ва ҳавониниг нисбий намлиги 40-60 % атрофида бўлиши, ҳавонинг тезлиги 0,2 м/ с дан кам бўлмаслиги лозим.  а) б) в) 11-расм. Катта электродвигателларни шамоллатиш схемаси: а ва б- мос ҳолда машина залидан исиган ҳавони олиб уни ташқарига чиқариб ташлаш ва бинодан ташқаридан ҳаво олиб бинодан ташқарига чиқариб ташлаш очиқ тизими; в -ҳаво совутгичларидан фойдаланиладиган ёпиқ тизим; 1-машина зали; 2-горизонтал ўрнатилган электродвигател; 3-фундамент чуқурчаси; 4 ва 6-мос ҳолда олиб кетувчи ва олиб келувчи ҳаво узатгичлар; 5-ҳаво қабул қилувчи чуқур; 7- ҳаво совутгич. Юқоридаги шароитни таъминлаш учун насос станциясида шамоллатиш тизими ишлаб туради. Насос станциясидаги иссиқлик ажрутувчи машина(электродвигател)ларнинг қувватига асосан ҳар хил шамоллатиш усуллари қабул қилинади. Ҳар қандай электр машинаси, асбоби ёки электр симидан ажралаётган иссиқлик қуйидаги формула орқали аниқланади  Q = 3610 × ∆N, кДж/соат Бу ерда: 3610 - кВт га ўтказиш коэффициенти; ∆N – исроф бўладиган қувват, кВт . Электр машиналаридан ажралиб чиқаётган иссиқликни олиб кетиш учун зарур бўлган ҳаво миқдори қуйидагича аниқланади.  Q × m W = ------------------------------ 3610 × С р × p × ∆t  Бу ерда: m = 1,0 – 0,85 – ишчи зонадан юқорига олиб кетиладиган иссиқлик миқдорининг қисмини ҳисобга олувчи коэффициент; ∆t = t с.ҳ – t м.б.ҳ = 15 – 18 0 С; t с.ҳ – совутилаётган ҳавонинг ҳарорати, 0 С; t м.б.ҳ – бино ичидаги ёки машиналарнинг ишчи қисмидаги мумкин бўлган ҳаво ҳарорати, 0 С; С р – ҳавонинг иссиқлик сиғими; кДж / (кг × град); p = 1,1 кг / м 3 – машинадаги ўртача ҳароратли ҳавонинг зичлиги. Асосий бошқарув пульти, диспетчерлик ва хизматчи ходимларнинг дам олиш хоналари совутиш кондиционерлари билан жиҳозланади. Насос станцияси биносидаги ҳавонинг температураси йилнинг совуқ даврида 18-20 0 С атрофида бўлиши керак, бу температура қуйидаги иситиш тизими ва иситиш асбоблари билан ҳосил қилинади: электрокалориферлар ҳосил қиладиган иссиқ ҳаво ёрдамида; иситувчи-айлантирувчи агрегатлар ҳосил қиладиган иссиқ ҳаво ёрдамида; юқори ва паст босимли иссиқ сув ёки буғ ўтказувчи қувурлар, радиаторлар ва конвекторлар ёрдамида; маҳаллий иситиш (заводда тайёрланган газ ёки электр иситгич асбоблари ёрдамида). 11. Назорат-ўлчов асбоблари тизими. Мелиоратив насос станциялари автоматлаштирилганлигига қараб уч гуруҳга бўлинади: қўлда бошқариладиган -жиҳозларнинг ҳолати, асосий ва ёрдамчи жи-ҳозларнинг барча турдаги ишга туширишлар ва тўхтатишлар, қўлда маҳаллий бошқарув пультидан амалга оширилади, фақатгина фалокат юз берганда асосий насос агрегатлари автоматик тарзда тўхтатилади; автоматлаштирилган -навбатчи ходимлар, насос станциясидаги барча асосий ва ёрдамчи жиҳозларни марказий бошқарув пультидан бошқаради; автоматик тарзда -барча жараёнларни ўз ичига олган, олдиндан тайёр-ланаган бошқариш дастурига асосан навбатчи ходимларсиз бошқарилади, Жиҳозлар, пастги ҳамда юқори бьефларнинг ҳолатини назорат қилувчи, насос станциясининг автоматика тизимига сигналларни узатувчи (сув сатҳи ва сарфини ўлчагичлар ва бошқалар) тизимга насос станциясининг назорат-ўлчов асбоблари тизими деб аталади. Бьефлардаги, дренаж қудуқларидаги ва дренаж сувлари чиқариб ташлангандан сунгги сув сатҳлари, электродвигателларнинг ёғ ванналари ва ёғ-босим қурилмалари қозонидаги ёғлар, электродвигателларнинг чўлғамлари ва подшипникларидаги температура, қувурлардаги сув, ёғ ва ҳаво-нинг босими, техник сув билан таъминлаш тизимидаги суюқликнинг ҳаракати, хас- хашакларни тутувчи панжаралардаги сув сатҳлари фарқи ҳамда бошқа кўплаб характеристикаларни назорат-ўлчов асбоблари тизими назорат қилади. Қуйидаги 12-расмда сув сатҳини дистанцион ўлчовчи ДСУ-1М узатгичнинг, 13-расмда вертикал дренаж қудуғига ўрнатиладиган сатҳ кўрсатувчи қурилманинг ҳамда 14-расмда сув ўлчаш қурилмаларининг схемалари келтирилган. • 12-расм. Сув сатҳини дистанцион ўлчовчи ДСУ-1М узатгичнинг схемаси: • 1 - қудуқ; 2 - посанги; 3 - бирламчи асбоб; 4 - сузгич. • 13-расм. Вертикал дренаж қудуғига ўрнатиладиган сатҳ кўрсатувчи қурилма: • 1-кабел; 2, 3 ва 4-мос ҳолда юқари ва пастги сатҳ ҳамда қуруқ юриш узатгичлари; 5-қудуқли насос; 6- қудуқ. 14-расм. Сув ўлчаш қурилмаларининг схемалари: а,б ва г -мос ҳолда камерасиз, камерали ва сегментли диафрагмалар; в- Вен-тури қувури; д ва е- ултратовушли ва электромагнитли сув ўлчагичлар; 1-қувур; 2-диафрагма; 3 ва 4-босим олинадиган тирқиш ва камера; 5-Венту-ри қувури; 6-пьезометр узатгич;7- электрон блок; 8-кабел; 9-электромагнит; 10-ўлчаш қурилмаси. • 15-расм. Ифлос сувларни ўлчашда улаш чизиқларининг схемаси: • 1-Вентури соплоси; 2 ва 4- бекитиш ва ҳаво оқими вентиллари; 3-тинди-риш идишлари; 5-дифмонометр; 7 ва 8-тоза сув бачоги ва қувури • 16-расм.Тезлик ҳосил қилган босим асосида ишлайдиган парциал сув • ўлчагичнинг схемаси: • 1-ўрнатиш патрубкаси; 2 ва 11-шунт-нинг кириш ва чиқиш қувурчаси; 3-конденсат қуйиш тирқиши; 4-кран; 5-сув сарфини ўзгартирувчи; 6-ўлчаш қурилмаси; 7-электр фильтри; 8-резина шланг; 9-вантуз; 10- кожух;12-сув сарфи ўлчанадиган қувур.