logo

Марказий Осиё олимларининг табиатшунослик фанлари ва фалсафасига қўшган ҳиссалари

Загружено в:

23.09.2019

Скачано:

0

Размер:

906.7734375 KB
Марказий Осиё олимларининг табиатшунослик фанлари ва фалсафасига қўшган ҳиссалари Режа:  1.Марказий Осиёлик машҳур табиатшунос олимлар.  2.Ал-Хоразмий.  3.Жайҳоний.  4.Абу Наср Форобий.  5.Абу Райҳон Беруний.  6.Заҳириддин Муҳаммад Бобур. www.arxiv.uz Марказий Осиё олимларининг фан тарихида қолдирган оламшумул кўп қиррали илмий меросини ўрганишга эътибор ҳар томонлама ортиб бормоқда. Айниқса, алоҳида таъкидлаш зарурки, кейинги ўн йилликлар давомида Марказий Осиё мазкур олимлар илмий меросини ўрганиш марказига айланиб қолди. Марказий Осиёлик олимларнинг табиий- илмий меросини ўрганиш борасида олиб борилган ютуқларни таҳлил қилиш шундан далолат берадики, Марказий Осиё олимлари ўз асарлари билан жаҳон табиий фанларини ривожлантиришга беқиёс улкан ҳисса қўшган. www.arxiv.uz Ҳозирги замон фанларига пойдевор қурган Марказий Осиёлик олимлар: Абу Наср Форобий, Ал-Хоразмий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Улуғбек, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби сиймоларнинг номларини ғурур билан тилга оламиз. Марказий Осиё олимларининг илмий меросини ўрганиш узоқ тарихга эга бўлиб, Абу Наср Форобий замонидаёқ олимлар асарларини ўрганиш, уларни шарҳлаш кенг йўлга қўйилган эди. Натижада аксарият олимларнинг энг ноёб асарлари рўёбга чиқиб, ғарб ва шарқ мамлакатларида кўп асрлар мобайнида энциклопедик луғат ролини ўтаган. Шундай манбалардан Аристотелнинг “Метафизика”, Форобийнинг “Фозил одамлар шаҳри”, Берунийнинг “Ҳиндистон”, Абу Али ибн Синонинг “Тиб қонунлари”, Бобурнинг “Бобурнома” сини кўрсатиб ўтиш мақсадга мувофиқдир. www.arxiv.uz Абу Абдулло ибн Муҳаммад ибн Мусо ал- Хоразмий Абу Абдулло ибн Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий жаҳон математика фанининг асосчиларидан ва энциклопедик билимга эга бўлган Ўрта Осиё олимларидан ҳисобланади. Ал-Хоразмий 780 йили Хоразмда дунёга келди. Унинг болалик ва ўсмирлик йиллари Хоразмда ўтиб, ўз ватанида чуқур ва ҳар томонлама билим олди. У араб, форс, ҳинд, латин тилларини ўрганди. Ал-Хоразмий кейинчалик ўз илмини чет элларда, хусусан, араб мамлакатларида такомиллаштиради. Ал-Хоразмий IX аср бошларида Бағдодга келади ва Марказий Осиёлик олимлар ал-Ахмад ибн Касир ал-Фарғоний, Аббос ибн Жавҳарий, Аҳмад ибн Абдуллоҳ ал-Марвазий билан “Маъмун академия”сини (“Байт ул-Ҳикмат”) бошқара бошлайди. 827 йили Бағдод халифаси Маъмун ал-Хоразмийга Ер ва осмон харитасини тузиш ишини бошқаришни топширади. Мазкур харита устида кўп олимлар 840 йилгача тадқиқот ишлари олиб боришади. Хоразмий 847 йили бу тадқиқотларни умумлаштириб , “Ер тасвири китоби” ёки “География” (“Китоб сурат ул-арз”) китобини ёзади. Мазкур асар “Ернинг аҳоли яшайдиган чорагининг тасвири” ҳам деб юритилади. Асарда олимнинг Шарқ мамлакатларида олиб борган кузатиш ишлари асосий ўрин олган. www.arxiv.uz Хоразмийнинг “Китоб сурат ул-арз” номли асари 1873 йили Қоҳирада топилган бўлиб, муаллиф мазкур асарида 637 та муҳим жойлар, 209 та тоғнинг географик тафсилотини берган, дарёлар, денгизлар ва океанлар ҳавзаси шаклини, уларда жойлашган оролларнинг муҳим координаталарини баён этган. Хоразмийнинг мазкур асарига киритилган хариталарда ер юзи етти иқлимга бўлиб чизилган, шундан фақат тўрттасигина бизгача етиб келган . www.arxiv.uz Хоразмий асарлари кўплаб мамлакатларда жаҳон халқларининг ўнлаб тилларида кўп асрлардан буён машҳурдир. X асрнинг биринчи ярмида Ироқ олими Суҳроб ал-Хоразмийнинг “ Ер тасвири китоби”ни “Етти тараф ҳақида китоб” номи билан чоп эттирди. 1145 йили унинг “Алжабр” китоби честрлик Роберт томонидан латин тилига, 1851 йили эса Оксфорд дорилфунунида инглиз тилига таржима қилинди. Ал-Хоразмийнинг “Ер тасвири китоби” 1873 йили Қоҳирада топилиб, 1880 йили Франциянинг Страсбург кутубхонасига келтирилди. 1895 йили эса К.А.Налило уни итальян тилига таржима қилдириб, каттагина сўз боши билан чоп эттирди. 1926 йили чех олими Ганс Мжик бу китобнинг араб тилидаги тўла текстини эълон қилди. Хоразмийнинг асарларини рус китобхонларига шарқшунос олимлар И.Ю.Крачковский ва М.Салье маълум қилдилар. 1974 йили Ўзбекистон ФА “Фан” нашриёти Хоразмийнинг “Математик мақолалар” мажмуасини чоп этди. www.arxiv.uz www.arxiv.uz Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Наср Жайҳоний Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Наср Жайҳоний 870 йили Бухорода туғилган. У 914-942 йиллар давомида сомонийлар давлатида вазирлик қилди. У 912 йили зилзила вақтида ҳалок бўлди. Жайҳоний ўз даврининг йирик давлат арбоби бўлибгина қолмай, балки ўта ўқимишли ва билимдон олим ҳам эди. Шу сабабли вазирлик лавозимидан фойдаланиб, дунёнинг турли мамлакатларига саёҳатчиларни юборди, улар тўплаган илмий материалларни чуқур таҳлил қилди ва мазкур тадқиқотлари асосида асарлар ёзди. Олимни дунёвий фанлар тўғрисида ёзган китоблари жуда кўп бўлиб, уларни Мақсудий, Беруний, “Худуд ул-олам ” асарининг номаълум муаллифи, ибн Руста, ал-Бакрий, Гардизий, Авфий, Харақий, Иурисий каби олимлар, ўз асарларида фойдаланганлар. Жайҳонийнинг мана шундай машҳур асарларидан бири: “Китоб ул-масолик ва мамолик” (“Масофалар ва мамлакатлар ҳақида китоб”) 911-922 йилларда ёзилган бўлиб, кўпинча уни “Китоб ул- масолик фи-маърифат ул-мамолик” (“Мамлакатларни билишда маорфалар китоби”) деб юритишади. www.arxiv.uz  Жайҳоний ер юзида аҳолининг тарқалиш хусусиятлари, ҳар бир халқнинг этнографик хоссалари, ҳунари ва хўжалик, иқтисодий, сиёсий мавқеи тўғрисида бой маълумотлар берган. Унинг фикрича, Марказий Осиё ва Ҳинд водийларида-туркий қабилалар яшайди.  Жайҳоний асарларида Марказий Осиё ва Хуросон ўлкасида яшовчи халқлар, географик чегаралар, уларни ижтимоий ва маъмурий фаолияти, ҳунармандчилиги, табиий ресурслари, маҳаллий халқлар фойдаланадиган маҳаллий доривор ўсимлик ва ҳайвонлардан олинадиган дориворлар ва уларнинг тиббиётдаги роли ҳақида батафсил маълумотлар берилган www.arxiv.uz Бундан ташқари, Жайҳоний ўз асарларида ер юзининг турли мамлакатларида содир бўладиган турли воқеа ва ҳодисалар, уларни ўзига хос табиати, табиий ёдгорликлари тўғрисида ҳам кўп маълумотлар берган. У воқеа ва ҳодисаларнинг табиий моҳиятини очишга, изоҳлашга ҳаракат қилади. Мана шундай ҳодисалардан бири ҳашаротларнинг чиқиб келиши ҳақида қадимги афсона бўлиб, уни Жайҳоний бундай изоҳлаган: “Ҳинд денгизида бир дарахтнинг илдизи бор, булар денгиз тубидаги қумга тарқалган. Дарахтнинг барглари қалинлашиб, новдадан узилиб тушади ва урғочи арига айланадида учиб кетади”. Ёки: “Бухоро билан Деҳнов орасидаги бир қишлоқда бир тепалик бор, уни хазина қидирувчилар ковлашганда сув чиққан, сувни тўхтата олмаганлар ва у ҳозирга қадар тинмасдан оқиб турибди”. Бу артезиан қудуқ тўғрисидаги воқеа бўлиб, ўша вақтларда кенг тарқалган ҳодиса эди. www.arxiv.uz Абу Наср Муҳаммад ибн Узлуғ ибн Тархон Форобий Абу Наср Муҳаммад ибн Узлуғ ибн Тархон Форобий 873 йили Тошкент нинг шимоли-ғарбида жойлашган, кейинчалик тарихда Ўтрор номи билан ном қозонган Форобда ҳарбий хизматчи оиласида дунёга келди. Форобийнинг ёшлик, ўсмирлик йиллари Форобда кечди. У ҳар томонлама яхши маълумот олди. Кейинчалик у Тошкент, Самарқанд ва Бухоро мадрасаларида таълим олди. IX асрнинг 30-йилларида Форобий Дамашққа кўчиб боради. Ўша вақтларда Шарқ ва Ғарбни бир-бири билан боғлаб турган иқтисодий йўл араб Шарқидан ўтарди. www.arxiv.uz Бу ҳол Арабистонда янги-янги шаҳарлар барпо этилишига, расадхоналар, масжид-мадрасалар, саройлар ва кутубхоналар очилишига олиб келди. Шаҳар аҳолиси кўпайиб, ҳунармандчилик ва шаҳар саноати ўсди. Натижада олимлар, астрономлар, математиклар, меъморлар ва ҳунармандлар тўплана бошлади. Бу эса араб Шарқи илм, фан ва маданият марказларидан бирига айланишига сабаб бўлди. Форобий Дамашқ, Бағдод мадрасаларида ўқиди. Абу Наср Форобий ва Шарқнинг деярли ҳамма шаҳарларида бўлди. Булардан Халаб, Харрак, Исфахон, Хамадон, Рай ва бошқа шаҳарларни кўрсатиш мумкин. Форобий Арабистонга келган дастлабки вақтларида араб, форс, грек тилларини қунт билан ўрганди. Араб ва ғарб илм-фани, маданиятининг шундай улуғ билимдонига айландики, фақат Дамашқнинг ўзидагина унинг минглаб шогирдлари ва ихлосмандлари пайдо бўлди. Форобий олим, шоир, табиб, созанда ва бастакор, философ, адабиётчи сифатида танилди. Бироқ, у то умрининг охиригача йўқчиликда камтарона ҳаёт кечирди. www.arxiv.uz Форобий ўз замонасининг йирик тиббиёт назариётчиси ва бу соҳада илм аҳлига мақбул бўладиган ўнлаб асарлар муаллифидир. Уларнинг умумий миқдори 160 тадан ортиқ бўлиб, астрономия математика, фалсафа, тариҳ мантиқ, психология, тилшунослик, адабиёт, мусиқа, табиатшунослик, тиббиёт, химия соҳаларини қамраб олган. Мазкур асарлар орасида ноёб, қимматлилари: “Илмларни келиб чиқиши ва тавсифи” (“Китоб фи-ихсо ал-улум ва ат-таъриф”), “Фанлар классификацияси ва таърифи”, “Фозил одамлар шаҳари” каби асарлари бўлиб, бу асарларда Форобий эркинлик, тенглик, осойишталик, ҳаққонийлик, идеал жамоа ва унинг аҳолиси, илм-фан ва унинг равнақи, классификацияси, келиб чиқиши, ривожланиши ва уларни бошқариш каби масалаларни ёритишга катта эътибор берди. Унинг табиатшуносликка доир “Инсон аъзолари ҳақида рисола”, “Ҳайвон аъзолари тўғрисида сўз”, “Аристотель билан Гален Марказийсидаги муносабат” каби асарлари алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, улар инсон ва ҳайвон органлари, уларнинг функцияси, бир-бирига ўхшаш хоссалари ва тафовути каби масалалар ёритилган, тирик организмлар анатомияси, физиологияси ва психологияси фанларига асос бўлган оламшумул асарлардир. www.arxiv.uz Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад ал- Беруний Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний буюк ўзбек энциклопедист олими, ўрта асрларда ва ундан кейинги даврнинг буюк мутафаккиридир. Унинг илмий мероси ҳанузгача ва бундан кейин ҳам жуда узоқ йиллар мобайнида жаҳон олимларини танг қолдириши шубҳасиздир. Беруний 973 йили Хоразмнинг Қиёт (ҳозирги Беруний) шаҳрида туғилди. Унинг исми Муҳаммад, отасининг исми Аҳмад эди. Унинг ёшлик йиллари Қиётда ўтди, шу ерда ўқиди, маълумот олди. 995 йили Маъмун ибн Муҳаммад Қиётни забт этиб, бир бутун Хоразм давлатини вужудга келтирди ва ўзини унинг хони деб эълон қилди. Бу ҳодиса Беруний учун оғир вазиятни юзага келтирди. У ўз ватанини ташлаб, мусофирчиликка юз тутди ва 995 йили Райга кетди. Бу ерда у кўп машҳур олимлар, шу билан бирга оғир ва йўқсил ҳаёт билан танишди. Беруний Райда ўз замонининг таниқли астрономи ва математиги Абу Маҳмуд Хўжандий билан танишди, дўстлашди. 997 йили Хоразм хони Маъмун ибн Муҳаммад вафот этди. Бундан фойдаланиб, Беруний ўз ватанига қайтади. Унинг ибн Сино билан ҳамкорлиги шу вақтлардан бошланади. www.arxiv.uz Беруний Ғазнада ўзининг кейинги бир қанча илмий асарларини ёзиб тугаллади. Булар орасида 1025 йилда ёзилган “Геодезия” (“Таҳқиқ ниҳоят ал-амонинил-тасҳиқ масофат ал-маскан”), 1029 йили ёзилган “Ал- Тафхили ил-аввал синоат ат- танжим”, 1030 йили - ёзилган “Ҳиндистон” (“Таҳқиқ шо лил-ҳинд мин ма-кула мақбула фи-л-анлив марзула”), 1036 йили ёзилган “Минералогия” (“Китоб ал-жалюҳир фи- маърифат ал-жавоҳир”) ва умрининг охирида поёнига етказган “Сайдана” (“Китоб ас- Сайдана-фит-тибби”) каби асарларини ўқиш мумкин. www.arxiv.uz www.arxiv.uz Заҳириддин Муҳаммад Бобур Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1483 йили Фарғона ҳокими Умар Шайх оиласида дунёга келади. У Амир Темур авлодидан бўлиб, отаси вафотидан (1494 йил) кейин 12 ёшида подшо этиб тайинланади. Темурийлар хонадони удумига кўра у ёшликдан жасур, идрокли қилиб тарбияланади. У мамлакатни идора этиш масалаларини ўрганди. У жуда ёшлигиданоқ. Бобур (шер) лақабини олди. Бобур тадбиркор подшо бўлибгина қолмай, балки ўз даврини ўта маълумотли, билимдон олими ҳам эди. Бобур серқирра илмий мерос, бир қанча шеърий девонлар қолдирган. У 1530 йили Деҳлида вафот этган. www.arxiv.uz  Олимнинг илмий асарлари ичида “Бобурнома” алоҳида ўрин тутади. “ Бобурнома” Марказий Осиё, Афғонистон, Ҳиндистон, каби мамлакатлар тарихи, социал-иқтисодий аҳволи, табиати, этнографияси, географияси, тиббиёти каби соҳаларни қамраб олган гениал асардир. “ Бобурнома”нинг асосий хислатларидан бири шундаки, унда муаллиф ёрқин бўёқлар ёрдамида, содда тил билан табиат, географик хусусиятлар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, хўжалик имкониятлари яхлит тасвирланади. Бобур Фарғона водийси ва Ҳиндистоннинг географик жойлашиши, тоғлари, дарёлари, ўрмонлари, яйловлари, боғлари, чўллари ҳақида аниқ, ҳозирги замон табиатига мос келадиган, қиёсий материаллар келтирган. “ Бобурнома” гувоҳлик беришича, Фарғона водийси бағрида кўпгина қазилма бойликлар учрайди, улар орасида темир, мис, турли хил минераллар, қимматбаҳо тошлар алоҳида аҳамият касф этади. Самарқандда қурилиш тошлари кўп ва мўл. Ҳиндистон тоғларида эса олтин, мис, мускус ва турли қимматли тошлар мўл, дейди муаллиф. www.arxiv.uz Муаллиф Марказий Осиё, Афғонистон, Ҳиндистон қишлоқ хўжалиги тарихи тўғрисида тўлақонли, қизиқарли фактик материалларни изоҳлайди. “Бобурнома” Марказий Осиё, Афғонистон, Ҳиндистон мамлакатлари табиий-географик жойлашиши, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси ҳақидаги биогеографик асар ҳамдир. Унда Бобур ҳар бир жойнинг характерли-хусусиятлари, ўсимлик ва у ерда тарқалган ҳайвонот дунёсининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида қимматга сазовор материаллар баён қилади. Тошкент - ошлиқлари мўл. Қирғовуллари кўп ва хўб бўлур. Андижон - илвасини мўл. Ушнинг гуллари, турли хил кўкатлари мўл. Бу ерда арғувон ўсади... Марғилонда кийик барча ерда учрайди. Хўжандни илони кўп, ёввойи паррандалари, кийик, оҳуси мўл, овга ярайдиган қушларидан қирғовул, улар кўп учрайди. Безгак кўп, айниқса аҳоли кузда кўп оғрийди, жойлари ботқоқ ва нам. Фарғонани гир атрофи тоғли, яйлови мўл. Бу ерда тобулға ўсади. Самарқандда совуқ қаттиқ. Бухорода илвасин мўл. Қаршини баҳори юмшоқ. Илида дарё водийларида кийик, оҳу мўл. Илвасинидан қирғовули ва ёввойи чўчқаси мўл бўлур. Афғонистон - Қобул атрофида қишда қор мўл тушади, жанубида қор мутлақо бўлмайди. Афғонистон ўрмонларида юнгқанот, товушқон; тоғларида эса каклик мўл. Какликлар қорда кўп учмай, қорга беркинади. Бу ерда арғувон, лола ва садбарг мўл. Ғазна яқилидаги тоғда одамлар кўчиб ўтувчи қушларни тўр билан тутишади. Бобур ўқувчини қуш тутиш усули билан батафсил таништиради. www.arxiv.uz “ Бобурнома” табиий ресурсларни ўрганиш манбаи “ Бобурнома”нинг асосий хислатларидан бири ўлкамиз табиий ресурсларини ўрганишга оид материалларни кенг тадқиқ этишдир. Бобур ўлкамиз, табиий шароитини тасвирлар экан, биринчи ўринда унинг географик жойлашиши, табиати, иқлими, тупроғи, сув каби табиий бойликларига катта эътибор беради ва бу деталларни ўта ҳассослик билан изоҳлайди. Фарғона вилояти, дейди Бобур - гир атрофи тоғлар билан ўралган, фақат ғарб томони очиқ бўлиб, Хўжанд дарвозаси мавжуддир. Шу билан бирга ўша вақтларда ҳам Хўжанд шамоли Фарғона водийси иқлимининг ажралмас бир хусусияти эканлигидан далолат беради. Фарғона тупроғининг унумдорлигини таърифлаб, бу ерда сув билан ҳамма нарсани ундириш мумкин, деб ёзади. www.arxiv.uz Эътиборингиз учун раҳмат www.arxiv.uz