logo

Диалектика ривожланиш ҳақида таълимот. Фалсафада қонун тушунчаси ва турлари. Категория тушунчаси ва уларнинг турлари

Загружено в:

04.07.2024

Скачано:

0

Размер:

320.63671875 KB
Режа:  1.Борлиқдаги универсал алоқадорлик ва ўзгарувчанлик. Ривожланиш эволюцияси.  2.Тартиблилик ва системавийлик. Детерминизм фалсафаси.  3.Қонун тушунчаси.Тараққиёт қонунлари.  4.Фалсафада метод, метология ва методика тушунчалари.  5. Методларнинг таснифи: Фан ва фалсафа методлари. 1Диалектика ривожланиш ҳақида таълимот. Фалсафада қонун тушунчаси ва турлари. Категория тушунчаси ва уларнинг турлари 2 Системаларнинг ўзига хос хусусиятлари Диалектиканинг асосий тушунчалариЯккалик, хусусийлик ва умумийлик Айримлик Бутун ва қисм механик ноорганикорганик Хусусийлик Яхлитлик Система, структура, элемент семиотика Кибернетика 3Қонун реал оламнинг зарурий, умумий, нисбатан муҳим, барқарор, такрорланувчи алоқаларини ифодалайди, бунда мавжуд шарт-шароитлар асосида тараққиётнинг характери, йўналиши натижасида аниқланади Қонун 1. Ҳодисаларнинг объектив мавжуд, зарурий, муҳим, такрорланувчи алоқалари. 2. Қонунлар мажмуи амал қилувчи зарурий жараён. 1. Қонун – энг умумий шакл; 2. Қонун – зарурий алоқалар ифодаси; 3. Қонун – муҳим алоқалар ифодаси; 4. Қонун – ҳодисага нисбатан соддароқ, лекин жараёнларнинг ички моҳиятини кўпроқ очиб беради; 5. Қонун – барқарор, доимий алоқаларни ифодалайди; 6. Табиат ва жамият қонунлари объектив характерга эга. Қонун қоидаларнинг бир томони сифатида намоён бўлади, қонуният эса, қонун амал қилишининг натижасининг мажмуи сифатида намоён бўлади. Қонуни ят Қонунинг характерли хусусиятлари Қонун, қонуният, билиш (қонуннинг умумий тавсифи) Фарқли жиҳатлар 4Қ арама-қаршиликлар бирлиги ва кураши қонунининг мазмуни шундаки, барча борлиқ қарама-қарши асослардан иборат, улар эса ягонадир, ўз табиатига кўра бир бирига қарама-қарши ва доимий курашда (масалан: кун ва тун, иссиқ ва совуқ ва х.к.). Қарама-қаршиликлар бирлиги ва кураши қонуни – барча борлиқнинг ҳаракатланиши ва ривожланишининг ички манбаи. Гегелнинг қарама- қаршиликлар бирлиги вап кураши қонунига алоҳида ёндашуви Ҳар бир жисм, ходиса иккита асосий сифатга эга – айнийлик ва фарқлар Айнийлик – маъноси жисм (ходиса, ғоя) ўз ўзига тенг, яъни шу жисм айнан шу жисм. Айни дамда, жисмнинг ўзига айнан жисмда жисмдан ташқарига чиқишга, уни бузишга интилувчи нимадир мавжуд. Қарама-қаршилик, ягона айнийлик ва фарқ ўртасидаги кураш жисмнинг ўзгаришга олиб келади (ўз ўзини ўзгартириш) – ҳаракат. Масалан: ўзига айнан жамият мавжуд, аммо унда шу жамият тор келувчи кучлар мавжуд; уларнинг кураши жамият сифатининг ўзгаришига, унинг янгиланишига олиб келади. К урашнинг турли кўринишлари И ккала томонга фойда келтирувчи кураш (мисол учун, мусобақа, унда ҳар бир томон бошқасига етиб олади ва ривожланишнинг янги сифат босқичига ўтади); Бир томон доимий равишда иккинчи томон устидан ғалаба қозонувчи кураш, аммо ютқазган тараф сақланиб қолади ва ютган тараф учун «жунбушга келтирувчи» бўлиб қолаверади, шунинг натижасида, ютган тараф янги сифат босқичига ўтади. Алоқанинг бошқа турлари Кўмаклашиш (иккала томон ҳам курашсиз бир бирига ёрдам кўрсатади); Якдиллик, ҳамкорлик (томонлар бевосита бир-бирига кўмаклашмайдилар, аммо умумий манфаатларга эга ва бир йўналишда ҳаракат қиладилар); Нейтралитет (томонлар ҳар хил манфаатларга эга, бир-бирига кўмаклашмайди, аммо бир-бири билан курашмайди ҳам); Мутуализм – тўлиқ боғлиқлик (бирон бир ишни бажаришда томонлар фақат бирга ҳаракат қилмоқлиги лозим ва бир биридан мустақил ҳаракат қила олмайдилар.Қ арама-қаршиликлар бирлиги ва кураши қонуни 5Қ арама-қаршиликлар бирлиги ва курашиш қонунининг моҳияти Қ арама-қаршиликларнинг айнийлиги (қарама- қаршиликларнинг бир-бирига ўтиши) Қ арама- қаршиликлар бирлиги Қ арама- қаршилмклар кураши. Тараққиётнинг асоси: тараққиётнинг ички манбаи, ўз-ўзидан ҳаракат қ онунлар тузилиши (структураси ) қ онуннинг амал б илиш механизми Қ арама-қаршиликлар Қ арама- қаршиликлар кураши Муҳим фарқлар З иддиятлар Фарқлар Қ арама- қаршиликлар бирлиги Ў заро бир-бирига ўтиш ва ўзаро таъсирҚ исман мос келишНисбий мувозанат Тараққиёт пайдо бўлиши, ҳаракат ва қарама-қаршилик- ларни ҳал қилувчи жараён Айнийлик Танафус, секинлик, сакрашФарқ Муҳим фарқ Қ арама- қаршилик К онфлик т АйнийликҚ АРАМА- Қ АРШИЛИКЛАР БИРЛИГИ ВА КУРАШИ Қ ОНУНИ 6Қарама- қаршиликлар бирлиги ва кураши қонуни Миқдор ўзгаришларининг сифат ўзгаришларига ўтиш қонуни Инкорни инкор қонуни 1. Энг умумий қонун. 2. Тараққиёт нима учун содир бўлади, деган саволга жавоб беради. 3. Тараққиётнинг мактабини очиб беради. 4. Умуман, тараққиёт жараёнини тавсифлайди. 1. Энг умумий қонун. 2. Тараққиёт қандай содир бўлади деган саволга жавоб беради. 3. Тараққиётнинг механизмини очиб беради. 4. Умуман, тараққиёт жараёнини тавсифлайди. 1. Умумий қонун. 2. Тараққиётнинг тенденцияси қанақа, деган саволга жавоб беради. 3. Тараққиётнинг умумий тенденциясини очиб беради. 4. Умуман, тараққиёт жараёнини тавсифлайди.ТАРАҚҚИЁТ ТАРА ҚҚ ИЁТ Қ ОНУНЛАРИНИНГ УМУМИЙ ТАСНИФИ 7Миқдорий ўзгаришлардан сифат ўзгаришларига ўтиш қонуни Алоҳида хусусиятлари Сифат – борлиққа айнан воқелик, жисмнинг аниқ алоқалари ва хоссасларининг мунтазам тизими. Миқдор – жисм ёки ходисанинг саналадиган хоссаси (сон, катталик, ҳажм, оғирлик ва х.к.). Меъёр – миқдор ва сифатнинг ягоналиги. Муайян миқдорий ўзгаришлардан кейин, албатта сифат ўзгаради. Сифат доимий равишда ўзгара олмайди. Сифатнинг ўзгариши меъёрнинг ўзгаришига олиб келадиган вақтда (яъни координаталарнинг шу тизимики илгари миқдорий ўзгаришлар таъсирида сифат ўзгаришлари содир бўлган) – жисмнинг туб моҳияти ўзгаради. Шундай ҳолатлар «тугунлар» деб аталади, бошқа ҳолатга ўтишнинг ўзи эса фалсафада «сакраш» деб номланди. Масалан, сув қайнаганда унинг сифати тубдан ўзгаради – у пар ҳолатига ўтади (яъни, қайнаш жараёнида «координаталарнинг илгариги тизими» бузилади – сув ва илгариги алоқа тизимлари). Бу ҳолатда 100 градусли ҳарорат тугун бўлиб ҳисобланади, сувнинг парга ўтиши эса (сифатнинг бир меъёрини бошқасига ўтиши) – сакрашдир. Табиатда ҳар доим ҳам тугунли ҳолатни аниқлаб бўлмайди. Миқдорнинг янги сифатга ўтиши сезилмасдан содир бўлиши мумкин. Бунга қадимги Грек хикмати мисол бўла олади «Уюм»: «Нечанчи буғдой донасини қўшганда буғдойлар йиғиндиси уюмга айланади?» 8Миқдор ўзгаришларининг сифат ўзгаришларига ўтиши қонунининг моҳияти +онун тузилиши Қ онуннинг амал қилиш мезанизми Сифат-пред- метга айний бўлган аниқ- лик-предметни тавсифлайдиган хоссалар йи- ғиндиси Сон предметга айний бўлмаган аниқлик предмет тараққиётининг узунлиги, кенглиги, хажми тавсифлайдиган хоссалар йиғиндиси Сифат Сон Сон ўзгаришлари: - янги сифат хоссасининг аста - секинлик билан тўпланиши; - мавжуд сифат доирасидаги ҳар қандай ўзгариш Сифат ўзгаришлари: - эски сифатдан янги сифатга ўтишМеъёр (аниқлик бирлиги) Сакраш (ўзгаришларнинг узилиши)Тараққиёт соннинг сифатга ўтиши билан эмас, балки эски сифатнинг янги сифатга ўтиши шаклида амалга ошади. Тараққиёт сон ўзгаришларининг сифат ўзгаришларига ўзаро ўтишдир. МИҚДОР ЎЗГАРИШЛАРИНИНГ СИФАТ ЎЗГАРИШЛАРИГА ЎТИШИ ҚОНУНИ 9И нкорни инкор қонуни: янгилик доимо эскиликни инкор этади ва унинг ўрнини эгаллайди, аммо аста секин ўзи ҳам эскига айланади ва янада янги билан инкор этилади. Масалан, ижтимоий-иқтисодий жараёнларнинг ўрин алмашиши (тарихий жараёнга цивилизацион ёндашувда), уруғ эволюцияси (болалар қисман ота- оналаридир, аммо янги поғонада) ва х.к. Эски шаклларнинг янгилари томонидан инкор этилиши – муқаррар ривожланишнинг сабаб ва механизми Ривожланишнинг йўналганлик масаласига асосий нуқтаи назарлар Ривожланиш – фақат муқаррар жараён, қуйи шакллардан юксакларига ўтиш, яъни юксалиб борувчи ривожланишРивожланиш юқорига ва пастга қараб йўналиши мумкин. Амалиёт шуни кўрсатадики, мазкур нуқтаи назар ҳақиқатга энг яқиндир: ривожланиш юқорига ва пастга йўналиши мумкин, аммо умумий йўналиш юқоригадир. Масалан, тарихий жараён, юқорига ривожланиб боради, бироқ таназзуллар билан бирга – Рим империясининг гуллаб яшнаши унинг таназзулга учраши билан ўрин алмашади, кейин Европанинг юқорига интилувчи янги ривожланиши давом этаверди (Ренессанс, янги давр ва х.к.). Ривожланиш тўғри чизиқ бўйлаб ҳаракатланмайди, балки спирал кўринишига эга, спиралнинг ҳар янги айланаси эскисини такрорлайди, лекин, янги сифат босқичида. Ривожланиш тартибсиздир ва ҳеч қандай йўналишга эга эмас.Инкорни инкор қонуни 10Диалектик инкор уч муҳим жиҳат билан тавсифланади: эскини вайрон қилиш, бузиш; янгини яратиш, тузиш. эскининг эле- ментларини сақ- лаш (ворисий- лик); 11Инкорни-инкор қонуни Бу шундай бир қонунки, унга мувофиқ ривожланиш жараёни янгининг эскини диалектик инкор этишлари чексиз занжиридан иборат бўлади, бунда ривожланиш аввалги босқичларининг барча муҳим жиҳатлари янгида сақланади ва умуман бу жараён ҳужумкор, юксалиб борувчи йўналишга эга бўлади. 12Категория тушунчаси ва таснифи . Тушунча – бу шундай бир фикрки, унда нарсанинг такрорланувчи хоссалари, алоқалари ва томонлари акс этади. Тилда тушунча сўз билан ифодаланади. Масалан, «талаба», «университет», «аудитория» сўзлари маълум даражада умумий, абстрактдир. Аммо шундай тушунчалар ҳам борки, уларда шунчаки умумий эмас, балки ўта умумий нарсалар ва ҳодисалар қайд этилади. Бундай тушунчалар жуда юқори даражадаги мавҳумлаштириш (муайяндан узоқлашиш) маҳсули ҳисобланади. Категория (юнон. kategoria – таъриф, мулоҳаза) – борлиқ ҳодисалари ва унда ҳукм сурувчи муносабатларнинг муҳим, типик мазмунини ўзида акс эттира- диган ўта кенг тушунча . Шундай қилиб, табиий тил тушунчалари фан ва фалсафа категориялари билан тинимсиз бойиб боради. Категорияларни таснифлаш, борлиқнинг турли шакллари ҳақидаги фалсафий тасаввурларга мувофиқ амалга оширилади. Одатда фан категориялар ва, фалсафа категориялар фарқланади. 13Фан категориялари Табиий тил тушунчаларидан анча фарқ қиладиган сўзлар билан ифодаланади. Хусусий илмий категориялар Фалсафий категориялар алоҳида олинган хусусий илмий анларда қўллани- ладиган, моҳият нуқтаи на- заридан бошқа фанларда қўлланилиши мумкин бўлма- ган категориялардир. Маса- лан, физика, кимё геоло- гия, география фанлари категориялари хусусий характерга эга фан категорияларидан бутунлай фарқ қилади. Фалсафий кате- горияларнинг муҳим хусусияти, улар ўта кенг тушунчалар экан- лигидир. Айни шу сабабли фал- сафий категориялар ҳеч қачон ҳажман чекланган табиий тил тушунчалари даражасида сод- далаштирилиши мумкин эмас. 14АЛОҲИДАЛИК, УМУМИЙЛИК ВА ХУСУСИЙЛИК Нарса ва ҳодисалар, уларнинг бир-бирига ўхшаш ва фарқ қилувчи томонларини, оламга хос муносабат ва алоқадор- ликни, олам тараққиётининг хусусияти, унинг макон ва замондаги мавжудлик шаклларига, ҳар бир нарса ёки ҳодисанинг айрим белгилари ҳамда ўзаро бирликни ифодаловчи умумий жиҳатларини ифодалайди. « Алоҳидалик» категорияси оламдаги нарса, воқеа ва жараёнларга хос бўлган аниқ, ягона, такрорланмай- диган белгилар хамда хусусиятларни акс эттиради. «Умумийлик» категорияси нарса, ҳодиса, жараёнларга хос асосий, доимий такрорланадиган белгилар ва хусусиятлар йигиндисини билдиради. Алоҳидалик ва умумийликни богловчи ҳалқа хусусий- ликдир. У алоҳидалик ва умумийликнинг ўзаро алоқа- дорлиги билан боглиқ мазмунини англатади. Масалан: водород — алоҳидалик, газ — хусу- сийлик, химиявий элемент — умумийликни ифода- лайди. Алоҳидалик, хусусийлик, умумийлик ўртаси- даги муносабат диалектик характерга эга бўлиб, уларнинг тафовути нисбийдир. 15М О Ҳ И Я Т В А Ҳ О Д И С А Оламдаги нарса, ҳодиса, жараёнларнинг ички, муҳим жиҳатлари ҳамда юзаки, ташқи томонларини ифодалайдиган фалсафий категориялардир. Моҳият нарса, буюм, жараёнларнинг ички, муҳим, асосий, зарурий, барқарор алоқалари, томонлари муносабатларининг йигиндисини англатади Ҳодиса эса моҳиятнинг ташқи ифодаси, намоён бўлиши, нарса ва жараёнларнинг юзаки, нисбатан ўзгарувчан томонларини билдиради. Зеро, оламда якка ҳужайрали тирик организмлардан тортиб, инсонгача бўлган қанчадан-қанча шакллар (ҳодисалар) борки, уларни бир қарашда пайқаш мумкин бўлмаган ички умумий томони, барчасига хос модда алмашинуви (моҳияти) мавжуд. Фалсафада моҳият ва ҳодиса масаласига турлича, идеалис- тик, материалистик ва метафизик қарашлар мавжуд. Жум- ладан, олам, унинг ҳодисалари турли гоялар ёки сезгилар йиғиндисидан иборат, деб талқин этувчилар наздида моҳият ва ҳодиса объектив характерга эга эмас. 16Категория тушунчасига умумий таъриф Умуман олганда, категория қуйидаги хусусиятларни ўзига қамраб олади: а) «категория» оламдаги муносабат, боғланишларни ифодаловчи умумий мазмун ва хусусиятга эга фалсафий тушунчадир; б) категориялар моддий оламдаги ҳаётни тавсифлагани ҳолда, бир бутунликда, ўзаро алоқадорликда бўлади, бир-бирини тақозо этади, белгилайди ёки юзага келтиради; в) категория объектив мазмунга эга. Ҳар бир категория воқелик туфайли рўёбга чиқади, воқеликда намоён бўлади, воқелик мавжудлигининг ўзига хос хусусиятлари, томонлари, белгиларини ифодаловчи тушунчалар сифатида инсон тафаккурида акс этади; г) категория умумий тушунчалар сифатида инсоннинг табиий-ижтимоий ҳодисалар моҳиятини билишга қаратилган билиш жараёни тарихининг натижалари ва воқеликни чуқурроқ била боришининг илмий воситаларидир; д) категориялар фалсафанинг ўзи сингари, барча фанлар учун илмий тадқиқот ва амалий фаолиятда методологик аҳамиятга 17МАЗМУН ВА ШАКЛ Оламдаги турли нарса, ҳодиса ва жараёнларнинг диалектикасини ўрганишда, улар ўртасидаги алоқа ва муносабатларни билишда муҳим ўрин тутадига категориялардир. Мазмун муайян нарса, ҳодиса, жараёнларнинг ўзига хос сифати, хусусиятлари, муҳим белгилари, элемент- ларининг йиғиндисини англат- са, шакл мазмуннинг мав- жудлик усули, нарса ва ҳодисаларнинг ички ҳамда ташқи тузилишини ифода этади. Масалан, нарса ва жисмнинг мазмуни моддийлиги ва ҳаракатда эканли- гидадир. Худди шун- дай, атомнинг маз- муни унинг тарки- бидаги 30 дан ор- тиқ манфий, мус- бат ва ноль зарядли элементар зарралар, уларнинг резонанс- лари, электрон май- дон кабиларнинг шунчаки механик бирлигидангина иборат эмас. Айни пайтда, уларнинг ҳара- кати муайян майдонлар орқали бир-бирига таъсир ва акс таъсир кўрсатишини ҳам билдиради. Атомнинг шакли унинг таркибига ки- рувчи элементар зарралар- нинг жойланиш тартиби, зар- ралар ва майдон орасидаги муносабат асосида юзага келувчи алоқалар, боғла- нишнинг хусусияти билан белгиланади. Шунингдек, ҳар қандай бадиий асар- нинг мазмуни унда акс эт- тирилган воқеа орқали ғоя ва образлар тизимини бил- дирса, шакли шу асарнинг тузилиши, тили ҳамда ҳикоя, роман ва шу кабилар тарзи- да ифодаланади. 18БУТУН ВА ҚИСМ Ушбу тушунчаларнинг умумлашиши объектив оламдағи хилма- хилликнинг моҳиятан яхлитлиги билан ифодаланади. Бироқ улар алоҳида -алоҳида ҳолатда ҳам воқеликдаги бирон-бир реалликни идрок этишга имкон туғдиради. Объектив олам бепоён бўлгани ва у жуда кўп нисбий бутунликлардан ташкил топгани учун бутун бошқа бутунликнинг қисми бўлиши, қисми эса бошқа элемент- ларга нисбатан бутунвазифасини ўташи ҳам мумкин.У олам ва ундаги нарсаларнинг Таркибий тузилишини англатади Бутун ва қисм — фалсафий категориялар Бутун нарса, ҳо диса ва уни ташкил этган қисм- ларнинг муайян тар- тибда жойлашган ва ўзаро боғланган Ягоналикнинг ифодасидир. Қисм бутун таркибига кирадиган, унинг таркибидагина ўз вазифаси (функ- цияси)ни бажара оладиган алоҳидаликдир. 19САБАБ ВА ОҚИБАТ Сабаб оламнинг ҳа- ракати ва муайян вақт доирасида бўл- ган ўзгаришдан ' сўнг иккинчи бошқа бир натижанинг заруран келиб чиқишини таъ- минловчи асосий ҳо- дисани англатади. Оқибат эса ҳодиса- лар занжирида сабаб- нинг таъсиридан вужудга келадиган янги ҳодисадир, сабабнинг натижасидир. Оламдаги нарса ва ҳодисалар- нинг бир-бири билан алоқадор- лиги, таъсири ва акс таъсирини, воқеликка хос ана шундай муноса- батлар жараёни- даги сабаб ҳамда оқибат боглани- шини ифодалай- диган категория- лардир.Олам тарақ- қиётидаги боғ- ланишлар са- бабиятга, уму- мий қону- ниятга бўйсу- нади, деб ҳи собловчи таъ- лимот фанда Детерминизм оқими, деб юритилади Аксинча, са- бабият ва за- руриятни ин- кор этиб, бу Категориялар- ни воқеликдан ажратган ҳол- да тушунти- рувчи оқим индетерми- низм, деб аталади. 20ЗАРУРИЯТ ВА ТАСОДИФВоқеалар ривожи давомида содир бўладиган ҳодисаларни тавсифлаидиган, объектив оламдаги алоқадорликни ифода этувчи фалсафий категориялар. Фалсафанинг бошқа категориялари сингари зарурият ва тасодифларнинг мазмуни ҳамда умумий хусусиятлари ҳақидаги масала ҳозирга қадар ўтган кўплаб файласуфларнинг эътиборини ўзига жалб этган эди. Қадимги дунё фалса- фасининг Левкипп ва Демокрит каби вакиллари янги замон фалсафасининг П.Гольбах, Б.Спиноза каби намояндалари метафизик детер- минизм позициясида турганлари ҳолда ана шундай қарашни илгари сурдилар. Маълум шароит мавжуд бўлган тақдирда албатта юз берадиган ҳодиса ёки воқеа зарурият, деб аталади. Маълум шароит мавжуд бўлган тақдирда албатта юз берадиган ҳодиса ёки воқеа зарурият, деб аталади. 21ИМКОНИЯТ ВА ВОҚЕЛИКОламдаги нарса, ҳодиса ва ҳ.к.лар тараққиётининг давомийлигини, уларнинг бир-бирига ўтиб туришини англатадиган фалсафий категориялар. Ўзгариш, ривожланиш ва ҳодисаларнинг вужудга келиши, намоён бўлиши жараёнидаги ўзаро боғлиқликни тараққиёт ва ривожланиш деганда биз асосий ва муҳим хусусияти бўлгаи оламдаги ўзгаришни, янгиланишни, бир шаклдаги нарсалар- нинг иккинчиси билан алмашинишини, оддий организмларнинг, жисм ва ҳодисаларнинг мураккаброқ шакл ва мазмундагиларига айланиш жараёнини тушунамиз. Табиийки, бу жараёнлар ўз-ўзича, механик тарзда содир бўла бермайди, балки муайян зарурият, қонуният асосида рўёбга чиқади. Имконият янги нарса, ҳодиса ва тамо- йиллар келиб чиқишини ифодаловчи муайян шарт-шароит хамда вазият мажмуи, нарса, ҳодисанинг ички таби- атига кўра зарурий равишда реалла- шиши лозим бўлган, бироқ ҳали юзага чиқмаган воқеликдир. Воқелик эса имкониятнинг нисбатдоши бўлиб, реал ҳолат ва мавжуд бўлган ҳодисаларни ифодалайдиган категориядир. 22“ МЕТОД” ВА “МЕТОДЛОГИЯ” ТУШУНЧАЛАРИ Метод (юнон. metods — усул) кенг маънода йўл, ижодий фаолиятнинг ҳар қандай шакли каби маъно- ларни англатади. Мето- дология тушунчаси икки асосий мазмунга эга — фаолиятда қўлланилади- ган маълум усуллар ти- зими (фанда, сиёсатда, санъатда ва ҳ.к.); тизим ҳақидаги таълимот ёки метод назарияси. Фан методологияси унинг структураси, тараққиёти, илмий тадқиқот восита- лари ва усуллари, унинг натижаларини асослаш йўллари, билимни таж- рибага татбиқ қилиш меха- низмлари ва шаклларини ўрганади. Шунингдек, ме- тодология методлар йигин- диси ва фаолият тури ҳа- қидаги таълимотдир. 23МЕТОДИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАСИ Биринчидан, метод ва мето- дологик муаммо- ларнинг ролини инкор қилиш ёки тўғри баҳола- маслик ("мето- дологик негавизм"). Иккинчидан, методнинг аҳамия- тини бўрттириш, мут- лақлаштириш, уни бар- ча масалаларнинг калити, илмий янгилик- ларни яратиш- нинг энг қулай во- ситаси (методоло- гик эйфория), деб тушуниш нотўғридир.Ҳар қандай методи маълум назария асосида яра- тилади ва тадқиқотнинг зарурий шарти сифатида намоён бўлади. Ҳар бир методнинг самарадор- лиги унинг чуқур мазмун ва моҳиятга эгалиги, назария- нинг фундаменталлиги билан асосланади. Ўз навбатида, метод мазмуни кенгайиб боради, яъни билимнинг чуқурлашиши ва кенгайиши, тажрибага татбиқ этилиши билан методнинг кўлами ҳам ўзгаради. 24МЕТОДИКА Метод методикада конкретлашади. Методика далилий материалларни йиғиш ва саралаш воситаси, аниқ фаолият туридир. У методологик тамойиллардан фарқ қилсада, уларга асосланади. 25Фалсафа методлари Энг қадимги кенг тарқалган методлардан бири диалектика бўлса, иккинчиси метафизикадир. Бироқ фалсафа методлари булар билан чекланмайди. Бугунги кунда унинг софистика, эклектика, аналитик, (ҳозирги замон аналитик фалсафаси), интуитив, феноменологик, синергетик, герменевтик (тушуниш) ва бошқа турлари ҳам мавжуд. Эндиликда турли методларни бирлаштириш жараёни ҳам рўй бермоқда (масалан, Гадамер герменевтикани рационал диалектика билан бирлаштиришга ҳаракат қилади). 26ДИАЛЕКТИКА Диалектика (юнон. dialektika — баҳс, суҳбат) табиат, жамият ва билиш тараққиёти қонуниятлари ҳамда уларнинг асосида шакл- ланадиган умумий тафаккур услуби ва амалий фаолият ҳақидаги таълимотдир. У грек тилида баҳс ва суҳбатлашиш санъати, деган маънони англатади. Антик дунё файласуфлари уни ҳақиқатга эришиш йўли ва усули сифатида талқин этганлар. Ҳозирги давр- га келиб диалектика оламдаги нарса ва ҳодисалар доимо ўзгариш- да, ўзаро алоқадорлик ва боғликликда, тараққиёт ва ривожланиш- да, деб тушунишдир. Унга кўра, оламда ўз ўрнига ва жойига, яшаш вақти ва ҳаракат йуналишига эга бўлган барча нарсалар ва воқеалар бир-бирлари билан боғлиқ ва алоқадор тарзда, бир-бирларини тақозо этадиган, доимий ва такрорланиб туради- ган боғланишлар орқали намоён булади 27Фалсафанинг асосий услублариФалсафа услубларининг умумий тушунчаси ва мазмуни Герменевтика – матнни мазмунини тўғри тушунтиришга қаратилган методологик йўналиш. Ғарб фалсафасида кенг тарқалган. Синергетика – мувофиқлашган, ўзаро ташкиллашган чизиқсиз тараққиёт методикаси. Фалсафа йўналишлари ҳамда фалсафа услублари Материалистик услуб – бу ҳолда борлиқ ҳаётда мавжуд, материя – бирламчи субстанция, онг эса, модус мифатида материянинг кўриниши (материалистик-диалектик усулб совет фалсафасида асосий бўлиб келган, замонавий россиялик файласуфлар орасида кенг тарқалган). Иедалистик услуб – бунинг мазмуни бирламчи ғоянинг кучи қабул қилинади, материя эса, ғоядан келиб чиқадиган натижа, унинг инъикоси деб қабул қилинган. Идеалистик услуб АҚШ ва Ғарбий Европанинг қатор мамлакатларида кенг тарқалган (масалан, Германияда) Эмпиризм – билимнинг йўналиш ва услуби, унга кўра, билиш жараёнида, билимда, ҳиссий билишнинг амалий тажрибасидан келиб чиқилади (тажриба ва ҳиссиётда бўлмаган ва ҳис қилинмаган нарса хаёлда бўлмайди). Рационализм – фалсафанинг бу услуби ва йўналишига кўра, энг тўғри абсолют билимга фақат онг ёрдамида эришилади (яъни, онгдан ажралади), тажриба ёрдамида эмас (ҳамма нарсани шубҳа қилиш мумкин, шубҳанинг ўзи рационализмдир, Франция 18-аср, Рене Декарт) 28Софистика Софистика фалсафий методлар жумласидан бўлиб, қадимги Юнонистонда мил. ав. V ва IV асрнинг биринчи ярмида ижтимоий-сиёсий ҳаётда хусусий бир йўналиш сифати- да пайдо бўлган. Софистика намояндалари Пратагор, Горгий, Гиппий, Антифонт ва бошқалардир. Софистиканинг пайдо бўлиши антик Юнонистонда иқтисодий тараққиёт га бўлган эҳтиёж билан боғлиқ. Бу оила уруғ анъаналаридаги турғунликни бартараф қи- лиш, янги ижтимоий-сиёсий ўзгаришларга эҳтиёж даври эди. Софистиканинг инқирози эрамиздан аввал IV acp ўрталарида бошланди. Эрамизнинг II асрида классик юнон со- фистларининг ғоя ва услубларини қайта ишлашга интилувчи янги оқим пайдо бўлди. Софистика мавжуд назария ва маълумотларни сақлашга интилади. У янги фикр эски фикрнинг бир қисми эканлигини асослашга ёки мантиқ қонунини тузиб, мавжуд билим- лар тизимини барча зиддиятлардан тозалашга ҳаракат қилади. Софистика мавжуд би- лимлар тизимидан зиддиятларни сиқиб чиқаради, бу билан эски ва янги билимларни муросага келтиради. Софистика инсон билими доирасида чексиз релятивизмни улуғ- лайди. Предмет ҳақида ҳар нарса дейиш мумкин. Қандай мақсад кўзланмасин, сўзлар ифодасида ҳеч қандай чегара йўқ (масалан, асал — ширин; асал — аччиқ; қўрғон — айланасимон, қўрғон — тўртбурчак ва ҳ.к.) шунга кўра софист — моҳир уста, сўзамол донишманд маъноларини англатади. 29Синергетика Синергетика – ўзаро мувофиқлашган, ўз-ўзини ташкиллаштирувчи тизимлар ривожланиши. Бифуркация Диссипатив тизимлар Флуктуация Аттрактор 30Синергетика Бифуркация Флуктуация Диссипатив тизим Иккиланиш нуқталари- нинг мавжудлигини ҳам- да ривожланиш даво- мининг ҳар хиллигини назарда тутади. Улар- нинг фаолияти натижа- ларини олдиндан ба- шорат қилиш қийин. И. Пригожиннинг фик- рига кўра, бифуркация жараёнлари тизимнинг мураккаблашувидан далолат беради. Н. Моисеевнинг фикрича, «ижтимоий тизимнинг ҳар бир ҳолати би- фуркация ҳолатидир». умумий ҳолда таъсир- лантиришни англатади. Улар- нинг икки катта туркуми: ташқи муҳит яратадиган флуктуациялар ва тизим- нинг ўзида вужудга кела- диган флуктуациялар фарқ- ланади. Баъзан флуктуа- циялар жуда кучайиб, тизи- мни тўла эгаллаб олиши ва моҳият эътибори билан унинг мавжудлик тартибини ўзгартириб юбориши мум- кин. Улар тизимни унга хос бўлган «тартиб тури»дан олиб чиқади, аммо хаосга олиб чиқадими ёки йўқми – бу масаланинг бошқа томони. таъсирлар тарқалади- ган тизим ҳисобланади. Умуман олганда, бу флуктуациялар тўла қамраб олган тизим хулқ-атворининг хусу- сиятидир. Ҳар хил таъ- сирларга ўта таъсир- чанлик ва бунинг нати- жасида ҳаддан ташқа- ри номувозийлик – дис- сипатив тизимнинг асо- сий хоссасидир. 31Умумилмий тадқиқот методлари Умумилмий тадқиқот методлари. Улар фалсафа билан махсус фан- ларнинг фундаментал назарий-методологик қоидалари ўртасида ўзига хос «оралиқ методология» бўлиб хизмат қилади. Умумилмий тушунча- лар қаторига кўпинча «ахборот», «модель», «тузилма», «функция», «ти- зим», «элемент», «оқилоналик», «эҳтимоллик» сингари тушунчалар ки- ритилади. Биринчидан, бир қанча хусусий фанлар ҳамда фалсафий категориялар- нинг алоҳида хосса, белги ва тушунчалари умумилмий тушунчаларнинг мазмунига «сингдириб» юборилганлиги, иккинчидан, (фалсафий кате- гориялардан фарқли ўлароқ) математик назария ва символик мантиқ воситалари билан уларни формаллаштириш, уларга аниқлик киритиш мумкинлиги умумилмий тушунчаларнинг ўзига хос жиҳатларидир. 32Фанлараро тадқиқот методлари Фанлараро тадқиқот методлари –асосан фан соҳалари туташган жойда амал қилади- ган (методологиянинг турли даражаси элементларини бирлаштириш натижасида юзага келган) бир қанча синтетик ва интегратив усуллар мажмуи. Мазкур методлар комплекс илмий дастурларни амалга оширишда кенг қўлланилади. Методологияга фақат методларни эмас, балки тадқиқотни таъминловчи бошқа восита- ларни ҳам ўрганиш хос. Тамойил, қоида ва кўрсатмалар, шунингдек, категория ҳамда тушунчалар мана шундай воситалар жумласига киради. Номувозий, беқарор дунё ша- роитларида воқеликни методологик ўзлаштиришнинг ўзига хос воситаларини ажратиш фан ривожланишининг «постноклассик», деб номланган ҳозирги босқичида анча дол- зарб аҳамият касб этмоқда. Хусусий фанлар методларининг ўзига хос хусусиятлари моддий ифодасини топган би- лиш воситалари: микрофизикада зарраларни тезлатгичлар, тиббиётда аъзолар фао- лиятини қайд этувчи турли ўлчагичлар ва шу кабилар ҳозирги замон методологик тадқи- қотининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. 33Ижтимоий-гуманитар фанлар методлари. Ижтимоий-гуманитар фанлар методлари. Ижтимоий-гуманитар фан- ларда кузатиш натижалари кўп жиҳатдан кузатувчининг шахсига, унинг ҳаётий қарашларига ва бошқа субъектив омилларга боғлиқ бўлади. Мазкур фанларда оддий (одатдаги) кузатиш (фактлар ва ҳодисалар чет- дан туриб қайд этилади) ва иштирокчиликка асосланган (ичдан туриб) кузатиш (бунда тадқиқотчи маълум ижтимоий муҳитга қўшилади, унга мослашади ва ҳодисаларни «ичдан» таҳлил қилади) фарқланади. Психологияда кузатишнинг ўз-ўзини кузатиш (интроспекция) ва эмпатия (бошқа одамларнинг руҳий кечинмаларига кириб бориш, уларнинг ички дунёси–сезгилари, фикрлари, хоҳиш-истакларини тушунишга интилиш ва ҳ.к.) фарқланади. 34Куматоид - сузаётган объектни англатади ва объектларнинг тизимли хусусиятини акс эттиради. У вужудга келиши, ҳосил бўлиши, шунингдек йўқолиши, парчаланиши мумкин. У ўзининг барча элементларини бир- варакай эмас, балки ўзига хос «ҳиссий-ўта ҳиссий» тарзда намоён эта- ди. Масалан, тизимли объект–ўзбек халқини маълум замон, макон бў- лагида ифода этиш ва маҳаллийлаштириш мумкин эмас. Бошқача қи- либ айтганда, объектни яхлит ифода этиш учун ўзбек халқининг барча вакилларини йиғиш мумкин эмас. Шу билан бирга, мазкур объект сох- та эмас, реалдир. Уни кузатиш, ўрганиш мумкин. У бутун цивилизаци- он-тарихий жараённинг йўналишини кўп жиҳатдан белгилаб беради. КУМАТОИДҲозирги замон методологияси 35«Абдукция» фикр юритиш орқали эмпирик фактлардан уларни тушунтирувчи гипотезага юксалишни назарда тутади. Бундай фикр юритиш турмушда ва амалиётда кўп учрайди. Ҳар бир инсон тушунтириш йўлларини излашда бе- ихтиёр абдукцияга мурожаат этади. Масалан, врач касаллик аломатларига араб, унинг сабабини, детектив эса жиноят изларига қараб жиноятчини қи- диради. Худди шунингдек, олим ҳам содир бўлаётган ҳодисани тушунтириш- да абдукция методидан фойдаланади. Мазкур атама индукция ва дедукция сингари машҳур, кенг эътироф этилган бўлмаса ҳам, у янги ҳамда самарали методологик стратегияни ишлаб чиқишда муҳим рол ўйнайди. «Абдукция» 36Эвристика Эвристика ўзига хос методология, яъни ижодий фаолият методларининг мажмуи сифатида маълум талаблар қўяди – у оддий танлаш усулларига эмас, балки муаммони ҳал қилиш вақтини қисқартириш имконини берадиган усулларга таянади; – қўлланилувчи усуллар анъанавий қабул қилинган ва эскирган усуллардан жиддий фарқ қилиши мумкин; – усуллардан фойдаланишга тадқиқот кўрсаткичларига қўйиладиган ташқи чеклашлар қаршилик кўрсатади; – изланиш моделлари жиддий даражада индивидуаллаштирилган бўлиб, билиш субъектининг руҳий ва мотивацион фаолияти билан чамбарчас боғлиқ.