logo

Одам анатомияси ва антропология асослари фанининг мазмуни, вазифалари, усуллари ва ривожланиш тарихи

Загружено в:

23.09.2019

Скачано:

0

Размер:

2326.1259765625 KB
Одам анатомияси ва антропология асослари фанининг мазмуни, вазифалари, усуллари ва ривожланиш тарихи Маърузачи: б.ф.н., доц. Раҳматуллаев Ёрқин Шокирович ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ҚАРШИ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ www.arxiv.uz 1. Одам анатомияси ва антропология асослари фанининг мазмуни 2. Одам анатомияси ва антропо- логиянинг бўлимлари 3. Одам анатомияси ва антропология асослари фанининг текшириш усуллари 4. Одам анатомияси ва антропология асослари фанининг ривожланиш тарихи РЕЖА www.arxiv.uz Анатомия – грекча «ἀνατομή» (anatome) сўзидан олинган бўлиб, кесиш, бўлиш деган маънони билдиради. Антропология  - ҳам грекча «ανθρωπος» ( anthropos)  - cўзидан олинган бўлиб, одам ва «λόγος» ( logos)  - фан, таълимот, яъни одамни ўрганадиган фан бўлиб ҳисобланди. Антропология икки томонлама тушунча касб этади, яъни бир томондан инсоннинг руҳиятини (умумий антропология) ўрганса, иккинчи томондан инсон танаси аъзоларининг тузилиши, ўлчамлари, хилма-хиллиги (биологик антропология) ва бошқаларни тадқиқ этади. Одам анатомияси биология фанининг бир қисми бўлиб, у одам танасининг тузилиши, ривожланиши, аъзолар ва тизимларнинг вазифаларини бир-бирига боғлаб ўрганадиган фан бўлиб ҳисобланади. Одам анатомияси ва антропология асослари фанининг мазмуни www.arxiv.uz Аксиал (яшил), фронтал (кўк) ва саггитал (қизил) кесмалар орқали ўрганиш. www.arxiv.uz www.arxiv.uz Анатомиянинг бўлимлари :  Солиштирма анатомия (таққослаш)  Систематик анатомия (тартибга солиш)  Остеология (суяклар)  Миология (мушаклар)  Ангиология (қон томирлар)  Спланхнология (суяклар бирикиши)  Неврология (асаб тизими)  Эстезиология (сезги)  Эндокринология (ички секреция)  Рентгеноанатомия (нур орқали)  Топографик анатомия (жойлашуви)  Паталогик анатомия (касаллик ҳолатини)  Функционал анатомия (вазифасига кўра) www.arxiv.uz Антропологиянинг бўлимлари:  Биологик антропология  Фалсафий антропология  Религиоз антропология  Жисмоний антропология  Суд антропологияси  Палеоантропология  Амалий антропология  Географик антропология  Визуал антропология  Ижтимоий ва маданий антропология – унинг кичик бўлимлари эса:  лингвистик антропология  когнитив антропология  сиёсий антропология  иқтисодий антропология  тарихий антропология  ҳуқуқий антропология www.arxiv.uz Анатомиянинг ўрганиш усуллари :  Аъзо ва тўқималарни кесиб, препарат тайёрлаш;  Перкуссия – аъзо ва тўқима устидан уриб кўриш ва ҳосил бўлган овоз орқали улар орасидаги фарқни аниқлаш;  Палпация – тери устидан ушлаб кўриш;  Аускултация – эшитиб кўриш;  Антропометрия – ўлчаб кўриш;  Эндоскопия – кавак аъзоларни оптик асбоб билан ўрганиш;  Рентгеноскопия ва рентгенография;  Каррозия – аъзо ичини тез қотадиган модда билан тўлдириб, уни кислота билан эритиб, унинг шаклини қолдирган ҳолда ўрганиш. Текшириш усуллари www.arxiv.uz Антропология усуллари :  Антропоскопия – ёзиб ўрганиш;  Антропометрия – тана қисмларини ўлчаш;  Краниология – бош чаноқни ўрганиш;  Остеология – скелетни ўрганиш;  Одонтология – тиш тизимини ўрганиш;  Дерматоглифика – тери нақшларини ўрганиш;  Пластик реконструкция – бош чаноғи асосида юз қисмини тиклаш;  Қон анализи – қонни таҳлил қилиш;  Микроанатомия. www.arxiv.uz Анатомия фани жуда узоқ ривожланиш йўлини босиб ўтган. Қадимий Миср ва Вавилонда эрамиздан III – II минг йил аввал мурдаларни мумиёлаш одат бўлганлиги боис баъзи аъзоларнинг тузилиши тўғрисида юзаки бўлса ҳам маълумотлар бўлган (Баҳодиров, 2006). Анатомиянинг ҳақиқий тараққиёти Қадимий Грециядан бошланган. Юнонистонда Кос ва Кимдос тиббиёт мактаблари ташкил этилган. Гиппократ, Пифагор, Алкмеон, Эмпедокл ва бошқалар шу мактабларда тарбияланганлар. РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ www.arxiv.uz Гиппократ (э.ав.-460-377 й) Қадимий Грецияда анатомия фанининг ривожланишига катта ҳисса қўшган. У тиббиёт фанининг асосчиси (отаси) бўлиб ҳисобланади. Унинг тиббиётга оид 72 та асардан бир неча асрдан буён фойда- ланилади. Пифагор Самосский (э.ав. 580-500 й) Машҳур файласуф ва математик. У биринчилар қаторида “ҳамма мавжудот уруғлардан пайдо бўлади” деб эътироф этади. Унинг қимматли фикрлари ва қарашлари қатор олимлар томонидан кўпгина адабиётларда қайд этилган. www.arxiv.uz Алкмеон Кротонский (э.ав. 500 й. т.) Гален ёзиб қолдирган маълумотга кўра, у Пифагорнинг шогирди бўлиб, мурдани ёриб кўриб, одам анатомияси соҳасида бир қанча асарлар ёзган. Ҳайвонларда тажриба ўтказган. Эмпедокл (э.ав. 473 й.т.) Организм эволюцияси тўғрисида тушунча бериб, ҳайвонлар ер юзида пайдо бўлганида оддий тузилишга эга бўлганлигини тахмин қилган. Ҳайвон эмбрионини ўрганиб, уни киндик орқали йўлдошдан озиқланишини аниқлаган. www.arxiv.uz Аристотель (э.ав. 384-322 й) Юнонистоннинг атоқли олими, Пифагорнинг шогирди. У қон томирларини, қон тизимининг марказий аъзоси – юракдан бошланишини аниқлаган. Ҳайвонларни эмбрионал даврдаги ҳолтини унинг анатомияси билан таққослаган. Платон (э.ав. 427-347 й) Ҳайвонларнинг тараққиёт давридаги пуштини (эмбрион) текшириб, орқа миянинг олдинги қисмидан бош мия ҳосил бўлишини аниқлаган. www.arxiv.uz Герофил (э.ав. 304 й) Птоломей II нинг махсус сарой шифокори вазифасида ишлаган. Мурдани ёриб, қандай касалликдан ўлганлигини аниқлаган. Одамнинг баъзи аъзолари тузилишини ўрганган. “Анатомия тўғрисида” китобини ёзган. У анатомияни хирургиядан ажратиб, мустақил фанга айлантир-ган. Бош мия тузилиши, унинг қоринчалари, пардалари, томир чигаллари, вена бўшлиқлари ва нервларни текширган. www.arxiv.uz Абу Али ибн Сино (980-1037 й) У ўзидан олдин ўтган Шарқ мутафаккирларининг асарларини чуқур ўрганиш билан бирга, қадимги юнон тиббий-илмий ва фалсафий меросини, хусусан, Аристотел, Эвклит, Птоломей, Гален, Гиппократ, Пифагор, Порфирий кабиларнинг асарларини ҳам қунт билан ўрганди. Бунинг натижасида у 16-17 ёшидаёқ машҳур табиб-ҳаким бўлиб танилади. Ибн Синонинг “Китоб ал-қонун фит-тибб (”Тиб қонунлари”) китоби бешта катта китобдан иборат бўлиб, 1956 ва 1962 йилларда рус ва ўзбек тилларида тўлиқ нашр этилган. Бу китобларда одам анатомияси, физиологияси ва гигиенаси каби тиббиётнинг назарий фанларига ҳамда ички касалликлар, жарроҳлик, доришунослик, юқумли касалликлар-га тааллуқли билимлар баён этилган. Ибн Сино турли юқумли касалликларнинг келиб чиқиши ва тарқалишида ифлосланган сув ва ҳавонинг роли катта эканини уқтириб, сувни қайнатиб ёки фильтрлаб истеъмол қилишни тавсия этган. У ташқи муҳитдаги турли табиий нарсалар, ҳаво, сув орқали касаллик тарқатувчи кўзга кўринмайдиган микоблар ҳақидаги фикрни айтган. www.arxiv.uz Бундан ташқари, Эразистрат, Руф, Клавдий Гален, Абу Али ибн Сино, Мондино да Люции, Леонардо да Винчи, Андрей Везалий, Вильям Гарвей, Мигуэль Сервет, Габриэль Фаллопий, Б.Евстахий, М.И.Шеин, А.М.Шумлянский, К.Ф.Вольф, П.Пуркинье, К.Бэр, Т.Шван, Н. Пирогов, В.Бец, В.Шевкуненко, В.Тонков, В.Воробьёв, Х.З.Зохидов, С.А.Долимов, К.А.Зуфаров, Ж.К.Ҳамидов, Н.К.Аҳмедов, Н.Х.Шомирзаев ва бошқа бир қатор олимлар ўзларининг қатор илмий тадқиқот ишлари билан мазкур фаннинг ривожланишига катта ҳисса қўшганлар (Қодиров, 2003). www.arxiv.uz Фойдаланиладиган фдфбиётлар Асосий 1. Қодиров Э.Қ. Одам анатомияси. Лотин.Тошкент. “Университет”. 2007. 2. Қодиров Э.Қ. Одам анатомияси. Chinor ENK; Тошкент, 2003. 3. Ахмедов Н.К. АТЛАС. Одам анатомияси. Тошкент. «Тиббиёт нашри» 1996. 4. Билич Г.Л., Сапин М.Р. Анатомия человека . М., Высшая школа. 1989. Қўшимча 1. Курепина М. М., Воккен Г.Г. Анатомия человека. Атлас иллюстрация. М., «Просвешение» 1979. 2. Привес М.Г., Асенков Н.К., Бушкович В.И. Анатомия человека. М., Высшая школа. 1985. 3. Худойбердиев Р.Э., Ахмедов Н.К. ва бошқалар. Одам анатомияси. Тошкент. Ибн Сино. 1993. 4. Ахмедов Н.К. Одам анатомияси. Тошкент. Медицина.1987 5. Колесников Р.В. Одам анатомияси. 1964 йилги русча нашрдан таржима. Тошкент. Ўқитувчи. 1970. Web сайтлар 1. www.ziyonet.uz . 2. www.libmmn.h.15.ru 3. www.cultinfo.ru www.arxiv.uz Одам анатомияси ва антропология асослари фанига оид айрим адабиётлар www.arxiv.uz