logo

Электромагнит майдони ва унинг инсон организмига таъсири. Электромагнит майдонининг нормалари, ундан химояланиш ва улчов асбоблари

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

291.5 KB
Электромагнит майдони ва унинг инсон организмига таъсири. Электромагнит майдонининг нормалари, ундан химояланиш ва улчов асбоблари Режа: 1.Электромагнит майдонининг организмга таъсири. 2.Электромагнит майдонини нормалаш ва ундан химояланиш. 3.Электромагнит майдонини улчов асбоблари. 4.Лазер нуридан химояланиш. 1. Электромагнит майдонининг организмга таъсири Электромагнит майдонининг инсон организмига таъсири электр ва магнит майдонларининг кучланиши, энергия оқимининг интенсивлиги тебраниш частотаси, нурланишнинг тананинг маълум юзасида тупланиши ва инсон организмининг шахсий хусусиятларига боглиқ булади. Электромагнит майдонининг инсон организмига таъсир курсатишининг асосий сабаби инсон танаси таркибидаги атом ва молекулалар бу майдон таъсирида мусбат ва манфий қутбларга булина бошлайди. Қутбланган молекулалар электромагнит майдони тарқалаётган йуналишга қараб харакатлана бошлайди. Электромагнит майдонининг инсон организмига таъсири натижасида қон, хужайралар оралигидаги суюқликлар таркибида ташқи майдон таъсиридан ионлашган токлар хосил қилади. Узгарувчан электр майдони инсон танаси хужайраларини узгарувчан диэлектрик қутбланиш, шунингдек, утказувчи токлар хосил булиши хисобига қиздиради. Иссиқлик самараси электромагнит майдонларининг энергия ютиши хисобига булади. Энергия ютилиши ва ионлашган токларнинг хосил булиши биологик хужайраларга махсус таъсир курсатиши билан кечади, бу таъсир инсон ички органлари ва хужайраларидаги нозик электр патенциаллари ишини бузиш ва сую қ лик айланиш функцияларининг узгариши хисобига булади. Узгарувчи магнит майдони атом ва молекулаларнинг магнит моментлари йуналишларининг узгаришига олиб келади. Бу эффект инсон организмига таъсир курсатиш жихатидан кучсиз булсада, лекин организм учун бефарқ деб булмайди. Майдоннинг кучланиши қанча куп булиб унинг таъсир даври давомли булса, организмга курсатувчи таъсири шунча куп булади. Тебраниш частотасининг ортиши тана утказувчанлиги ва энергия ютиш нисбатини оширади, аммо кириб бориш чуқурлигини камайтиради. Узунлиги 10 см дан қисқа булган тулқинларнинг асосий қисми тери хужайраларида ютилиши тажриба асосида тасдиқланган. 10-30 см диапазондаги нурланишлар тери хужайраларида кам ютилади (30-40%) ва асосан уларнинг ютилиши инсоннинг ички органларига тугри келади. Бундай нурланишлар нихоятда хавфли хисобланади. Организмда хосил булган ортиқча иссиқлик маълум чегарагача инсон организмининг терморегуляцияси хисобига йуқотилиши мумкин. Иссиқлик чегараси деб аталувчи маълум миқдордан бошлаб ( I >10 мВт/см 2 ), инсон организмда хосил булаётган иссиқликни чиқариб ташлаш имкониятига эга булмай қолади ва тана харорати кутарилади, бу эса уз навбатида организмга катта зарар етказади. Иссиқлик ютилиши инсон организмининг сувга сероб қисмларида яхши кечади (қон, мускуллар, упка, жигар ва х .к). Аммо иссиқлик ажралиши қон томирлари суст ривожланган ва термо ре гуляция таъсири кам булган органлар учун жуда зарарлидир. Буларга куз, бош мия, буйрак, овқат хазм қилиш органлари, ут ва сийдик халталари киради. Кузнинг нурланиши куз корач иг ининг хиралашишига (катарактага) олиб келади. Одатда куз қ орач иг ининг хиралашиши бирданига ривожланмасдан, нурлангандан кейин бир неча кун ёки бир неча хафта кейин пайдо булади. Электромагнит майдони инсон организмига маълум утказувчанликка эга булган диэлектрик моддий сифатида хужайраларга иссиқлик таъсирини курсатибгина қолмасдан, б а лки бу хужайраларга биологик объект сифатида хам таъсир курсатади. Улар тугридан-тугри марказий нерв системасига таъсир курсатади, х ужайраларнинг йуналишини узгартиради ёки молекула занжирини электр майдони кучланиш чизиқлари йуналишига айлантиради, қон таркиби оқсил молекулалари биокимё фаолиятига таъсир курсатади. Қон томир системасининг функцияси бузилади. Организмдаги углевод, оқсил ва минерал моддалар алмашинивуни узгартиради. Аммо бу узгаришлар функционал характерда булиб, нурланиш таъсири тухтатилиши билан уларнинг зарарли таъсири ва огриқ сезгилари йуқолади. 2.Электромагнит майдонини нормалаш ва ундан химояланиш Республикамизда йулга қуйилган нурланишнинг рухсат этилган даражалари жуда кам бирликни ташкил қилади. Шунинг учун организм узоқ вақт нурланиш таъсирида булган тақдирда хам хеч қандай узгариш булмаслиги мумкин. С анитар меъёрлар буйича кузда тутилган «Юқори, ута юқори ва х аддан ташқари юқори частотадаги электромагнит майдонлари манбаларида ишлаганлар учун санитар норма ва қ оидалар» қуйидагича рухсат этилган норма ва чегараларни белгилайди: иш жойларида электромагнит майдони радиочастота кучланиши электр таркиби буйича 100 кГц-30 МГц частота диапазонида 20 В/м, 30-300 МГц частота диапазонида 5 В/м дан ошмаслиги керак. Магнит таркиби буйича эса 100 кГц- 1,5 МГц частота диапазонида 5 В/ м булиши керак. СВЧ 30-300   000 МГц диапазонида иш куни давомида рухсат этиладиган максимал нурланиш оқим кучланиши 10 мк Вт/см 2 , иш кунининг 2 соатидан ортиқ булмаган вақтдаги нурланиш 100 мк В/см 2 дан ошмаслиги керак. Бунда албатта мухофаза кузойнаги тақилиши керак. Қолган иш вақти давомида нурланиш интенсивлиги 10 мк Вт/см 2 дан ошмаслиги керак. СВЧ диапазонида касби нурланиш билан богланмаган кишилар ва доимий яшовчилар учун нурланиш оқими зичлиги 1 мк Вт/см 2 дан ошмаслиги керак. Юқорида келтириб утилган формулаларни тахлил қилиш, электромагнит май д онидан иш жойларини узоқрок жойлаштириш ва электромагнит майдонлари оқимларини йуналтирувчи антенналар билан иш жойлари орасидаги масофани узгартириш, генераторнинг нурланиш кучланишини камайтириш, иш жойлари билан нурланиш оқимлари узатилаётган антенналар орасига ютувчи ва камайтирувчи экранлар урнатиш, шунингдек, шахсий мухофаза аслахаларидан фойдаланиш иш жойларидаги электромагнит майдонларидан мухофазалашнинг асосий воситалари хисобланади. Оралиқни у зайтириш йули билан эришиладиган мухофаза усули энг оддий ва энг самарали хисобланади. Бу усулдан иш жойлари электромагнит майдонларидан ташқарида булган ишчилар ва шунингдек, нурланувчи қурилмалар ни узоқдан туриб бошқариш имкониятини берадиган холларда фойдаланиш мумкин. Бу усулдан фойдаланиш имконияти иш бажарилаётган хона етарлича катталикда булгандагина муваффақиятли чиқади. Нурланишни камайтиришнинг яна бошқа усули кучли нурланиш генераторини, кучсизро қ нурланиш генератори билан алмаштиришдир. Лекин бу усулда технологик жараённи хисобга олиш зарур. Нурланиш кучини камайтиришнинг бошқа усули сифатида антеннага эквивалент булган нурланишни ютувчи ёки камайтирувчи қурилмаларни антенюаторларни қуллаш, генератордан нурланиш тарқаётган қурилмагача булган оралиқдаги нурланиш кучини йуқотиши ёки камайтириши мумкин. Нурланишни ютувчи қурилмалар коаксиль ва тулқин қайтарувчи булиши мумкин. Бу қурилмаларнинг схемаси 31-расмда келтирилган. Энергия ютгич сифатида графит ёки бошқа углеродли қотишма ишлатилади. Шунингдек, баъзи бир диэлектрик материаллардан фойдаланиш мумкин. Бундай материаллар қаторига резина, подеворироль ва бошқаларни киритиш мумкин. Бундай энергия ютувчи қурилмаларнинг энергия таъсирида қизишини хисобга олиб, уларда совутиш юзалари хосил қилинади (қову р гасимон юзалар. 1.-расм, б, в), шунингдек сув оқимлари харакатидан фойдаланилади (1.-расм, а).  а б с 1. -расм. Нурланишни ютувчи мосламалар: а-сув оқими ёрдамида совут иш ; б, с-қову р гасимон юзалар ёрдамида совут иш . Коаксиль ва тулқин қайтарувчи ва ютувчи қурилмаларни мувофиқлаштириш мақсадида улар қийшиқ юзали, понасимон ва погонали шунингдек, диэлектрик шайбалар сифатида бажарилиши мумкин. Нурланиш қувватини камайтириш мақсадида ишлатиладиган аттенюаторлар доимий ва узгарувчан булиши мумкин. Доимий аттенюаторлар электромагнит тулқинларини ютиш коэффициенти катта булган материаллардан ишланади. Бу аттенюаторларнинг пичоқлари ва пластинкалари диэлектрик моддийдан тайёрланади ва устки қ авати юп қ а металл пластинка билан қопланади. Улар электромагнит кучи чизи қ ли майдонига параллел равишда урнатилади. Аттенюаторларнинг с у ндириш кучи пичо қ ни тулқин у тказгичга чуқурроқ ботириш ёки пластинкаларни бир-бирига яқинлаштириш йули билан оширилади ёки камайтирилади. Нурланиш ютувчи қурилмалардан ва аттенюаторлардан тугри фойдаланиш электромагнит энергиясини ташқи мухитга тарқалишини 60 дБ дан купроқ миқдорда камайишини таъминлайди ва нур кучланиш оқими 10 мк Вт/см 2 дан булмаган миқдорини таминлаш имконияти мавжуд булади. Электромагнит нурланишларидан мухофазаланишнинг асосий усулларидан бири-экранлар усулидир. Экранни тугридан-тугри электромагнит тулқинларини тар қ атаётган манбага ёки иш жойларига урнатиш мумкин. Нур қайтариш экранлари электр токини яхши утказадиган материаллардан ясалади. Экранларнинг мухофазалаш хусусияти, электромагнит майдони таъсирида экран юзасида Фуко токининг хосил булишига асосланган. Уз навбатида Фуко токи электромагнит майдонига қ арама-қарши зарядга эга булган заряд хосил қилади. Натижада икқила майдоннинг қушилиши кузатилади ва иккала майдондан унча катта кучга эга булмаган майдон қолади. Экран юзасида булган йуқотилган энергия ва маълум миқдордаги нурланишни йуқотиш мумкин булган экран қалинлигини хисоблаш мумкин. Экрандан утиб келаётган нур оқими қуввати ва зичлигини Р о ва I о билан, экрансиз нур оқими қуввати ва зичлигини Р ва I билан белгилаймиз. Бунда кучсизланган нурланиш қуйидаги формула билан аниқланади: L =101 goP P =101 g oI I , (1.) Экраннинг мустахкамлигига асосланиб, улар яхши электр утказувчан, қ алинлиги 0,5 мм дан кам булмаган яхлит материаллардан тайёрланади. Кузатиш учун ва технология нуқтаи назаридан қолдирилган очи қ жойлар ячейкаси 4х4 мм дан кам булмаган металл т у р билан т у силиши керак. Экран албатта ерга уланиши зарур. Т у р ва экран элементлари узаро яхши пайвандланган булиши керак. Чунки электр утказувчанликнинг пасайиши экран эффектининг кескин камайишига олиб келади. Экран билан электромагнит майдонининг кучсизланиш даражаси шартли равишда электромагнит тулқинларининг экран материалига кириб бориши чуқурлиги экран қ алинлигидан камро қ булиши билан белгиланади. Магнит майдонининг экранга кириб бориш чуқурлиги d булганда, ундаги кучсизланиш е=2,718 марта булса, қуйидаги формула билан аниқланади: f   /1 (2.) Бунда:  -экран моддийининг мутлоқ магнит қаршилиги г/м;  -экран моддийининг солиштирма утказувчанлиги, См/м; f -частота, Гц. Бунда экранни мухофазаланиш самарадорлиги қуйидаги тенгсизликни қаноатлантириш керак: Э> j d /  , (3.) Бунда: d -экран моддийининг қалинлиги, мм;  ,  , f -қанча катта булса, майдоннинг экран қалинлигига кириб бориш чуқурлиги шунча кам булади; бу эса экранни юп қ алаштириш имконини беради. Одатда юқори ва урта юқори частотадаги электромагнит майдонларининг кириб бориш чуқурлиги жуда кичкина (мм дан анча кичкина), шунинг учун бундай экранларни танлаш конструкция нуқтаи назаридан қ аралади. 3.Электромагнит майдонини улчов асбоблари Иш жойларидаги электромагнит майдони интенсивлигини бахолаш учун электромагнит майдони хосил қилаётган манба яқинида майдоннинг электр ва магнит кучланишлари айрим-айрим улчаш билан белгиланади. Чунки, электромагнит майдони зонадаги электр ва магнит майдонларининг умумий таъсири остида вужудга келади (2.-расм). Электромагнит майдонининг кучланиши ни улчайдиган асосий асбоб ИЭМП-1 ва унинг бир неча модификациялари мавжуд. Бу асбоб ёрдамида электр майдонининг 50 Гц-100 кГц ва 100 кГц, шунингдек, магнит майдонининг 100 кГц-1,5 МГц диапазонларида электромагнит майдонининг кучланишини улчаш имкониятини беради. Умумий ишчи частоталар диапазонида кучланиш қиймати электр таркиби буйича 5-1000 Вт ва магнит таркиби буйича 0,5-300 А/м булганда аниқлик даражаси 20% ташкил қилади. 2.-расм. Магнит майдонининг кучланиш оқими зичлигини улчаш асбоби. Улчаш даврида асбобнинг антеннаси улчаши зарур булган майдонга урнатилади ва унинг холати асбоб стрелкаси шкалада максимал миқдорини курсатгунча харакатлантирилади. Асбоб комплектига кучлантирувчи блок, электр кучланиш майдонини кучланишини улчаш учун рамасимон антенна ва кучланиш тақсимлагич киради. УВЧ-СВЧ диапазонидаги кучланиш оқими зичлиги купинча ПО-1 асбоби билан улчанади. 4. Лазер нуридан химояланиш Оптик квант генератори «лазерь» деб аталади. Лазер хозирги замон техникасининг энг юксак ютуқларидан бири булиб, ихтиро қилингандан кейинги ун йил ичида жуда кенг тарқалиб кетди. Лазер асбоблари мураккаб пайвандлаш ишларида, жуда аниқ улчов ишларида, осмосли асбобларга ишлов беришда, бир квадрат сантиметр юзада олдинги усулларда олиниши мумкин булган 50 чизиқ урнига 600 гача усулларда олиниши мумкин булган 50 чизиқ урнига 600 гача чизиқ чизиш мумкин булган ноёб граверлик ишларида ва бошқа купгина сохаларда қулланилади. Лазер нурлари инсон организмига жуда зарарли таъсир курсатиши мумкин, шунинг учун унинг таъсирини камайтириш мақсадида санитария- гигеник нормалари ва мухофазаланиш чора-тадбирлари белгиланган. Лазер нурлари электромагнит тулқинларининг ультрабинафша нуридан тортиб инфра қизил нурларигача булган спектр сохаларининг хаммасини уз ичига олган оптик диапазонини қамраб олади. Лазернинг нурланиш оқими жуда кичкина (ташкил қилган бурчаги 1 о С) оқим йуналишидан иборат булганлигидан оқим кучланиши зичлиги нурлантирилаётган юзага нисбатан жуда катта булади. Лазер нурларининг кучланиш зичлиги 10 11 -10 14 Вт/см 2 ни ташкил қилади. Хар қандай қаттиқ жисм 10 9 Вт/см 2 кучланишда парланиб кетишини хисобга олсак, бунинг қандай кучланиш эканлигини тасаввур қилиш мумкин. Бундай катта кучдаги нур энергияси инсон организмига тушиб колса биологик хужайраларни емириши ва инсон организмига нихоятда огир таъсир курсатиши мумкин. Лазер нурлари инсон юрак қон айланиш системасини, марказий нерв системасини кузни ва тери қисмларини жарохатлаши мумкин. Шунингдек, нурланиш қоннинг қуйилишига ёки парчаланишига, қаттиқ толиқишига, бош огригига, уйқусизлик дар д ларига гирифтор қилади. Лазер энергиясининг бирламчи манбалари сифатида газ разрядли импульс лампаларидан, доимий ёнувчи лампалардан СВЧ лампаларидан фойдаланилиб, буларни ишлатиш уз навбатида қушимча хар хил хавф манбаи хисобланади. Лазер нурларининг инсон организмига таъсир даражаси ва характери нур йуналиши, тулқин узунлиги, нурланиш қуввати, импульс характери ва уларнинг частотасига боглиқ булади. Лазер нурлари энергияси организм хужайраларида ютилиб, уларда иссиқлик ажрала бошлайди, хар хил хужайранинг энергия ютиш қобилияти хар хил. Ёг хужайралари энергияни мутлақо ютмайди. Куз хужайраларида ё г симон қ ават мутла қ о йуқ, шунинг учун лазер куз учун нихоятда хавфли. Шунинг учун Узбекистон Республикаси согликни сақлаш вазирлиги томонидан оптик вкант генераторлари билан ишлаётган кишилар учун вақтинчалик санитария нормаларини белгилашда куз қобигининг интенсив нурлангандаги йул қуйилиши мумкин булган чегараси, шунингдек, бирмунча нозиқ булган куз қорачиги учун чегара миқдорлар белгиланган. Йул қуйилиши мумкин булган оқим зичлиги рубинли лазерлар учун 10 - 8 -2; 10 -8 Дж/см 2 , неодимли лазерлар учун 10 -7 -2; 10 -7 Дж/см 2 (буларнинг иккаласи импульсли режимга боглиқ) Гелий неон учун 10 -6 Дж/см 2 (узлуксиз режим) миқдорида белгиланган. Лазер нурларидан сақланиш учун тусиқлардан ва хавфсизлик белгиларидан фойдаланилади. Тусиқ қурилмалари ва белгилар хавфли зонада одам булмаслигини таъминлайди. Лазер қурилмалари урнатиладиган хоналар алохида ва махсус жихозланган булиши керак. Бунда лазер нури асосий у тга чидамли деворга қараб йуналтирилган булиши керак. Бу девор ва шунингдек хонанинг бошқа деворлари хам нур қайтариш коэффициенти жуда оз булган материаллардан булиши керак. Жихозларнинг устки қопламалари ва деталлари ярқираш хусусиятига эга булмаслиги керак. Хонанинг ёритилиши максимал миқдорда булиши керак, чунки бу холда куз қорачиги минимал кенгайган булади. Лазер қурилмаларини маълум масофадан туриб бошқаришни таминлаш ва автоматлаштириш яхши натижа беради. Шахсий мухофаза аслахалари сифатида ёруглик фильтрли мухофаза кузойнаги, мухофаза тусиқлари сифатида халат ва қулқопларни тавсия қилиш мумкин. Назорат улчовлари махсус усуллар билан тегишли аппаратураларни қуллаб олиб борилади.