logo

Бошкариш жараёнларини ташкил этиш. Транспорт ва техника хизмати курсатиш корхоналарида менежментнинг предмети ва тахлил усули.

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

79 KB
Бошкариш жараёнларини ташкил этиш. Транспорт ва техника хизмати курсатиш корхоналарида менежментнинг предмети ва тахлил усули. Режа: 1. Транспорт ва техника хизмати курсатиш корхоналарида менежментнинг предмети ва тахлил усули. 2. Корхона иктисодиётини тахлил килиш усуллари. 1. Транспорт ва техника хизмати курсатиш корхоналарида менежментнинг предмети ва тахлил усули. Корхона бугинлари ва булинмаларининг ишлаб чикариш-хужалик фаолияти натижалари умумий иктисодий курсаткичларида ифодаланади. Бу курсаткичлар даражаси цех, кисм, булим, булинмалар жамоаси ишига боглик булган ва боглик булмаган бир канча техник, технологик, ижтимоий, ташкилий, иктисодий омилларнинг таъсири билан белгиланади; ана шу омиллар биринчи навбатда иктисодий тахлил предмети хисобланади. Менежментнинг (бошкаришнинг) хозирги усуллари, айникса бозор иктисодиётига утиш даврида, иктисодий тахлил олдига ишлаб чикариш (хизмат курсатиш)даги сифат узгаришларини урганишга ва уларнинг микдор бахоларини аниклашга каратилган вазифаларини куяди ва ишлаб чикаришдаги фойдаланилмаётган имкониятларни аниклаш, белгиланган курсаткичлар, топширик ва меъёрлардан четга чикиш сабабларини очиш, коникарсиз иш олиб бораётган булим ва булинмаларни сабабларини аниклаш мухим ва керакли хисобланади. Иктисодий тахлил олдида турган хар кандай вазифа, цех, кисмнинг ишлаб чикариш хужалик фаолияти узаро бир-бири билан богланган техник иктисодий ва ишлаб чикариш – техник курсаткичлари билан тавсифланади. Ижтимоий ва ишлаб чикариш муносабатлари уртасидаги сабаб-окибат богланишлари аникланади, далиллар умумлаштирилиб, конун коидалар даражасига келтирилади яъни тамойили аникланади. Иктисодий далиллар биринчидан, умумлаштириш учун ахборот хизматини утайди; иккинчидан, улар назарияни текшириш учун асос булиб хизмат килади. Корхона иктисодиётига таъсир этувчи омиллар, манбалар, имкониятлар, шароитлар, вокеалар, ходисалар куп булгани учун улардан асосийларини ажратишда иктисодиётнинг тахлил усулларидан фойдаланилади. Улар: - обстракциялаш усули - дедуктив усул  - индуктив усул Далилларни тартибга келтириш билан маълум тизимга солиб хулосага келиш абстракциялаш усулидир. Абстракциялаш-бу иктисодиётнинг илмий андозасини яратишдир. Дедуктив усулида назариядан иктисодий далиллар тахлилига утилади. Бунда олга сурилган гоялар, хулосалар кайтадан далиллар асосида текширилиб курилади, умумий холатлар, конунлар ва тушунчалардан хусусий ва якка холларга утиш билан аникланади. Индуктив усулида эмприк билимдан абстракцияга утилади, назарий хулосалар чикарилади, сунгра улардан иктисодий сиёсатга утишда фойдаланилади. Бу усулда хусусий холлар умумий холатларга утиш билан аникланади, яъни дастлабки кузатувлар ва тажрибалар умумлаштирилиб ва уларнинг натижалари тахлил килиниб умумий холатлар белгиланади. Индуктив усул иктисодий тахлилга купрок мос келади: Имкониятларни аниклашда; меъёрларнинг четга чикиш сабабларини ечишда; айрим булим ва булинмаларда ишнинг коникарсиз бажарилишини аниклашда. АТК ва ААТХККлари булим ва булинмаларининг фаолиятини тахлил этишда, асосан индуктив усул, яъни куйи ишлаб чикариш ёки хизмат курсатиш погонасини тахлил килишдан бошланиб, юкори погонасигача урганилади. Баъзи бир холатларда фармонлар, конунлар, буйрукларни бажариш учун корхона тизимида хам дедуктив усул кулланилиши мумкин, яъни юкоридаги ахволлар аникланади, олдинда турган максад ва муаммога асосан куйи погоналар тахлил этилади ва бошкарув ечимлари кабул килинади. Иктисодий тахлилда эса купрок корхонада ишлаб чикариш-хужалик курсаткичлари атрофлича аникланади. Масалан; мехнат унумдорлигининг усиши ишлаб чикариш хажмини купайтиришнинг хал килувчи омили хисобланади. Ускуналар ва жараёнларнинг техник ва технологик параметрлари яхшиланиши туфайли ишлаб чикариш хажмининг купайиши уз навбатида мехнат унумдорлиги даражасига ва ишлаб чикариш хажмига боглик. Иктисодий тахлил килишда асосий манба булиб цех ва участкалар фаолиятининг тезкор хисобга олиш ва хисобот маълумотлари хизмат килади. Тезкор хисобга олиш ва хисобот асосий ишлаб чикариш курсаткичларини бажарганлик даражаси хакида кунлик ва сменалик билдиргичлардан, ишбай ишчиларнинг иш меъёрини бажарганлиги хакидаги хисоботларидан ва бошка тезкор хужжатлардан иборат булади. Ёзувларнинг мазмуни ва тартиби иш- лаб чикариш жараёнининг боришига тезкор аралашиш ва зарур ахборотларни цехдан ташкарисига узатиш имкониятини бериши керак. Бир канча холларда иктисодий тахлилнинг кушимча манбаи сифатида корхонанинг статистика ва бухгалтерия хисоботи маьлумотлари жалб килинади. Бу маьлумотлар ойлик, чорак, ярим йиллик ва йиллик булиши мумкин. Бу курсаткичлар цехлар, участка-ларнинг тезкор ва йиллик режаларида, хужалик хисоби, тижорат хисоби, наряд-бюртмаларида, цех ва участкаларнинг тижорат хисобида, корхонанинг йиллик режаларида мавжуд. Шундай килиб, цехда ва участкаларда тезкор тахлил килиш жараёни куйидаги манбаларни тавсия этиш мумкин (1-жадвал). 1-жадвал. Корхоналар фаолиятининг тезкор тахлил килиш жараёнлари. АТК ва ААТХКК-нинг цех ва участкаларида тезкор тахлил килиш жараёни. Кундалик техник- иктисо- дий меьёрлари1-боскич 2-боскич 3-боскич -Ишлаб чика- риш дастури- нинг бажарили- шини тахлил килиш -Режали хуж- жатлар -Дастлабки маьлумотлар ва тезкор хисобга олиш маьлу- мотлари -Ишлаб чикаришнинг бажарилиши ва уни тахлил килиш -Тезкор хисобга олиш -Цех ва участкаларнинг киска вакт учун -Тегишли махсулолтларга хакикий -Тезкор режалаштириш маьлумотлари тезкор режалари сарфланган ресурслар -Махсулот ишлаб чикариш хакида билдирги -Хужалик ва тижорат хисо- ботлари бюрт- малар -Бюртмаларга ишлаб чикариш графикларига ва бошка хуж- жатларга ёзил- ган мехнат сарфи -Ресурслар сарфлашнинг режали солиш- тирма меьёрлари -Тайёр махсулот топшириш хакида хисобга олиш -Ишлаб чикариш ускуналаридан фойдаланиш- нинг режали меьёрлари ва меьёрномалари -Цех ва учстка- ларнинг ички ва тижорат хисобидаги натижалари хакида тезкор хисобга олиш маьлумотлари -Махсулот таннархининг режали харажат кисмлари , ускуналарни саклаш ва ишлатиш буйича харажатлар-нинг сметали ва бошка режали хужжатлари -Ускуналар- нинг бекор туриб колиши хакида маьлумотлар -Ресурсларни мутлок сарфлашнинг махсулот бирлиги ёки операция учун мехнат сарфлашнинг энг куп даражада мумкин булган акс эттирувчи кундалик меьёрлари -Иш топшириклари -Махсулот сифати хакида маьлумотлар ва тезкор хисобга олишнинг бошка маьлумотлари Концернда хам, автокорхонада хам ушбу цех, участкада амал килаётган моддий ва мехнат меъёрларини иктисодий тахлил килиш учун бошлангич база булади деб хисоблаш мумкин. Унга материал, ёкилги ва энергия сарфлаш меъёрномалари ва меъёрлари, созлаш (таъмирлаш) меъёромалари, ишлаб чикариш ускуналаридан фойдаланиш меъёрномалари ва хоказолар киради. Шунингдек мехнат ва дам олишнинг илмий жихатдан асосланган режалари: сменаликнинг тунги сменаларда иш вактини кискартирадиган рационал графикларини; дам олишнинг канча давом этиши ва кай вактга белгилашни тулик аниклашга асосланган ички смена режимларини; ишчанлик кобилиятини юксак даражада саклаш имкониятини берадиган ишлаб чикариш гимнастикаси ёки танаффус, мусика сингари воситаларни жорий килиш катта иктисодий ва ижтимоий ахамиятга эга. Фойдаланилган адабиетлар. 1. Каримов И. А. Узбекистон XXI аср бусагасида: хавфсизликка такдид, баркарорлик шартлари ва тараккиёт кафолатлари. Узбекистон 1997-326 бет. 2. Каримов И. А. Узбекистон сиёсий ижтимоий ва иктисодий истикболининг асосий тамойиллари. Т. 1995й. 3. Косимов Г.М. Транспорт корхоналарида менежмент Т.Узбекистон, 2001 йил 448 бет. 4. Косимов Г. М. И др. Экономика Узбекистана на совреманном этапе. Учебное пособие Т. Мехнат 1992 г. 125 с. 5. Йулдошев К., Муфтайдинов К. Иктисодий билим асослари. Укитувчилар учун кулланма (масъул мухаррир: А. Сотволдиев) Т. Укитувчи 1997 й. 228 б. 6. Глухов В. В. Основы менеджмента. Учебно – справочное пособие. Санкт- Петербург: Специальная литература 1995-327с. 7. Косимов Г. М., Саматов Г. А. Оргонизация и управление в автотранспортних предприятиях учебник Т. 1991-80с. 8. Румянцева З. П. Менеджмент организации. Учебное пособие м. Инфра-м. 1996-432с.