logo

Либоссиз ярим қомат олд тарафидан. (Кекса чайир киши, ярим шартли чизма, сунъий ёруғликда)

Загружено в:

13.04.2024

Скачано:

0

Размер:

39 KB
Либоссиз ярим қомат олд тарафидан. (Кекса чайир киши, ярим шартли чизма, сунъий ёруғликда) Режа: 1. Одам қоматини конструктив қурилмаси. 2. Бошни қомат билан ўзаро мутаносиблигини аниқлаб ишлаш. 3. Моделировка Одам қоматини конструктив қурилмаси. Бир неча ўнлаб қораламалар ишланиб, талабалар ўзлари танлаган нуқтадан иш бошлашиб, постановкани чиройли, қонун - қоидалар асосида жойлаштириб, енгил чизиқлар ёрдамида қоматни қуришга киришишади. Қоматни конструктцияга асослани қуришни давом эттиришади. Яъни натуранинг характерли умумий кўринишининг конструкцияси, коматнинг кўзга кўринмайдиган орқа томонлари билан кўрсатиш вазифаси туради. Гавда қисмларининг схематик кўринишлари булар барчаси қоматни тўғри тасвирлаш асосини ташкил этади.. Италия Уйғониш даврида узоқ сеансли ишланган, аниқ чегараланган рангтасвир ва тез ишланган қоралама тушунчаларини учратамиз. Бу чизма тасвирларнинг ҳар бир тури алоҳида мақсад ва вазифаларга эга. Зеро, Жорж Вазари шундай ёзади: “Перо, қалам ёки бошқа ашёларда енгил, тез чизилган, тасвирларни қоралама деб аташ мумкин”. Бундан сўнг биз, қоралама атамасини чизматасвирнинг бирламчи тури, бошланғич босқичи, яъни қомат ҳолатининг жойлашиши асарнинг дастлабки композициясини топиш учун, (бўлғуси асарни) дастлабки кўринишини фарқлашга хизмат қилади деб биламиз. Рассом илҳомидан қисқа вақт мобайнида перо, ёки бошқа чизиш ашёларида бажарилган ва ўз (рассом) фикри, тафаккури тўғрилигини таққослаш, текшириш мақсадида чизилган тақдирда - у қоралама деб аталади”. Шундай қилиб қораламанинг асосий мақсади: “қоматнинг ҳолати” ва “яхлитлик” (умумлаштириш), ҳақида фикрлаб, предмет характерини, ташқи дунё билан боғлаш вазифасини ўтайди. Кейинги барча юз йилликда ва бизнинг ҳозирги кунгача қоралама “илҳом вақти”да рассомлар томонидан бажарилиб келинади. Улар эмоция, образлар орқали тез чизилган тасвирларда аниқланади. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, кейинги асрларда, бадиий Академияларда ранг тасвир ва композициядан ажралган ҳолда чизма тасвир дарслари, алоҳида ўрганилган бўлса, уйғониш даври (айниқса эрта уйғониш даври) рассомлари устахоналарида бўлғуси усталар чизма тасвирни, бевосита композиция ишлари билан биргаликда бажарганлар. Шу сабабли, уйғониш даври рассомлари чизматасвирларини тўлиқ тугалланмаган ҳолда учратамиз. Бошни қомат билан ўзаро мутаносиблигини аниқлаб ишлаш. Қомат қисмлари яъни бош қисмининг умумий қоматга нисбатини аниқ топиш вазифаси туради. Бунда кўз билан чамалаб таққослаш нисбатларни аниқлаш мумкин. Бошнинг қоматга неча нисбат келишини қаламда ўлчаб белгиланади. Устозлар ўргатишда ўз шогирдларини шундай ишонтирганки, қоматни конструктив қуришни, тўғри тушуниб бажариш, инсоннинг анатомик тузилишини таҳлил қилиш, рангтасвирда ҳаракатни пайқаш, бунда тасвирни штрихлар билан ишлашга ўқувчини мажбурламасдан, аксинча, рангтасвирни таҳлил қилиб, қуриш босқичида қолдиришга рухсат берганлар. Уйғониш даврининг буюк рассомлари қоралама ва ҳомаки чизгиларга катта эътибор ва аҳамият қаратганлар. Буюк Микеланджелонинг ушбу сўзлари юқоридаги фикрларнинг ёрқин далилидир. Моделировка. Чизматасвирни шошмай, шаклнинг фазадаги (айниқса, ракурсдаги) ҳолатини яхшилаб кузатиб, кейин иш бошлаш керак. Бошнинг умумий кўриниши унинг катталиги ва мутаносиблигини белгилаб олгандан кейин, ўрта (симметрия) чизиқни аниқ мўлжаллаб олиш зарур. Қош, кўз, бурун ва оғизни ифодаловчи чизиқлар ўтказилади, уларнинг орасидаги масофа белгиланади, негаки бош ён томонга бурилганда ва ракурсда бу чизиқлар орасидаги масофа ўзгаради. Чизмага киритиб ва мутаносибликни яхшилаб текширгандан кейин бошнинг айрим қисмларини аниқроқ ифолашга киришиш мумкин. Бунда уларнинг шаклини аниқ берилишига ва умумийлик хусусиятини назардан қочирмасликка харакат қилиш зарур бўлади. Бошнинг ҳолатларида шакл бирон қисми юзасинг қисқариши ва бошқасининг катталашиши қандай рўй беришишини доимо фикран тасаввур этиб бориш керак. Масалан, юқорига кўтарилган бошда вертикал жойлашган пешона, бурун, яноқларнинг қисқаришини кузатсак аксинча, горизонтал жойлашган кўз доиралари, буруннинг пастки юзаси, лаблар, жағ ва бошқаларнинг катталашишини кўрамиз, бош пасига эгилганда бу қисмларнинг ҳолати шунга кўра ўзгаради. Adabiyotlar : 1. O’zbekiston Enstiklopediyasi ―J‖ harfi 2. Boymetov B. ―Qalamtasvir‖. Darslik 1-qism. Toshkent,2006 3. Tolipov N., Abdirasilov S., Oripova N. Rangtasvir. T., 2006. 4. Abdirasilov S. Tolipov N., Oripova N. ―DastgoHli rangtasvir‖ (2qism). T., 2003. 5. Tojiev B. ―DastgoHli rangtasvir‖ fanidan ma’ruzalar matni. T.,2000. 6. Tolipov N. Abdirasilov S. ―DastgoHli rangtasvir‖-Toshkent. 2005. 7. Tojiev B. ―Qalamtasvir asoslarini o’rganish‖. Toshkent 1994.