logo

Қўл, оёқ тасвири (эркак ёки аёл киши) анотомик таҳлили билан. (Кекса чайир киши, конструктив ечимда, тахминий чизма, сунъий ёруғликда)

Загружено в:

13.04.2024

Скачано:

0

Размер:

41 KB
Қўл, оёқ тасвири (эркак ёки аёл киши) анотомик таҳлили билан. (Кекса чайир киши, конструктив ечимда, тахминий чизма, сунъий ёруғликда) Режа : 1. Қўл ва оёқ чизматасвири 2. Композицион жойлаштириш, қуриш 3. Тус муносабатлари нисбатини аниқлаш Қўл ва оёқ чизматасвири. Чизматасвирда инсон қоматини ва бошни хусусан ўрганиш билан бир қаторда, қўл ва оёқ панжалари чизматасвирини ўрганиш ҳам назарда тутилади. Қўл ва оёқ панжалари мураккаб шаклдан иборат, уларнинг маълум маънода ички суяк ва мускуллар қурилмасини билмай туриб, ташқи кўринишини, шаклини тушуниб бўлмайди. Шунинг учун натурани жонли оёқлардан турли ҳолатда чизиш билан бирга, қўл ва оёқ панжалари суякларидан, шунингдек уларнинг мускул қопламларидан ҳомаки чизмалар бажарилади. Аммо бу қисмларнинг яхши тасвирини бериш етарли эмас, уларнинг алоҳида хусусиятлари, бетакрор мутаносиблиги, ёш, касб ва бошқа бир қатор сабаблар ўз изини қолдирган шаклларни ифодалаш зарур. Ўнг қўлнинг кўрсаткич бармоғи шакли тасвиридаги айрим тарқоқликни чизматасвирнинг камчилиги дейиш мумкин. Қўл панжалари фақат ҳар хил вазиятда ҳомаки ишланган. Оёқ панжалари ва уларнинг мушаклари ўзининг умумий гуруҳида қўл панжаларини эслатади, шунинг учун уларни ўрганиш методикаси бир хил. Бу ерда ҳам унинг анатомик қурилмасини ўрганиш натурадан ишлаш билан мустаҳкамланиши зарур. Натурадан чизиш эса анатомиядан олинган амалий билимлар билан му стаҳкам ланади. Қўл ва оёқ панжаларининг бир-бирига ўхшашлиги сабабли уларни бир постановкада бериш мумкин. Композицион жойлаштириш, қуриш. Талабалар постановкани турли нуқталардан кузатадилар. Иш бошлашдан олдин бир қатор қораламалар бажаришади. Шудан сўнг ўзларига ёққан, нуқтани танлаб вазифани бажаришга киришадилар. Шошмасдан енгил чизиқлар билан натурани матога ўқитувчи таъкидлаган қонун - қоидага амал қилиб чизишни бошлашадилар. Натурани матонинг ўрта қисмига жойлаштириб, интерьер билан узвий боғлаш вазифаси туради. Қоматнинг боши, оёқлари планшетга қай тарзда жойлашиши, интерьер элементларини енгил чизиқлар билан кўзда чамалаб белгилаб чиқилади. Қоматни қуришда ўқ чизиқ ўтказилади. Натурани планшетга жойлаштирганда тепа қисмида пасткисидан кўпроқ бўшлиқ қолдирилади. Икки ён томонлар дан эса деярли бирхил оралиқлар бўлади. Уни қуришда бошқисмининг юқори нуқтасидан оёқ учига тўғри чизиқ тортилиб ундан тос суягига чизиқ давом этади. Елкалар йўналиши, тирсак ва қўллар ҳолати, икки тиззанинг бир - бирига муносабати вашу зайлда нуқталар белгиланиб, чизиқлар тортилади. Постановка композицияни ўзига хос томони хусусида аниқ, собит тушинча берилади. Композиция мукаммаллиги бўлажак суратни пластик яхлитлигини ташкил этади. Ҳар бир вазифани ўзгача композиция ечими бўлгани каби ушбу вазифани мақсади хусусида сўзлаб, сўнг амалий ишга қўл урилади (эскиз). Композиция эскизини дастлаб, турли форматлардан келиб чиқиб, қоғозда қалам билан ижро этилади. Пухта топилган композиция эскизини асос қилиб олиб, ушбу форматдан келиб чиқиб ромка ва мато тайёрланади. Композиция ечимида талаба танлаган текисликда буюм ва жусса орасида уйғунлик бўлмоғи лозим, зеро уйғунлик бўлмаса бўлажак ўқув рангтасвири хом кўринишга эга бўлади. Тус муносабатлари нисбатини аниқлаш. Бир нечта жисмлар орасидаги ёруғлик муносабатлари орасидаги фарқ натурадаги тус муносабатлари деб аталади. Натурага пропорционал бўлган бир нечта жисмлар орасидаги ёруғлик тафовути тасвирдаги тус нисбатлари хисобланади. Буюм юзасидаги ёруғлик даражаси натурадаги туси деб аталади. Бошқа юзалар ёруғлиги билан солиштириш натижасида, натурага пропорционал равишда олинган (ёки тасвирланган) юза ёруғлиги эса тасвирдаги тус муносабати хисобланади. Табиатда акс этаётган нур ва соя ўйинларининг барча кучини ифодалаш одатда имконсиздек тасаввур қилинади. Зеро, табиатдаги жисмларнинг ёруғлик даражаси тез суратда кўпайиши ёки аксинча камайиши мумкин. Улар орасидаги тафовут шу қадар улканки бу ходисаларнинг ифодасини тасаввур қилиш қийин. Масалан, қуёш ёруғлиги ой нуридан юз минглиаб маротаба кучлиди. Бу ёруғликларни ифодалаш учун рассомнинг имкониятлари нисбатан чекланган. Шу сабабли, чизматасвирдаги ранг-тус, нур-соя орасидаги қарама-қаршилик табиатдагигна нисбатан бир неча бор кам бўлиши мумкин. Энг оппоқ бўёқ ва энг оппоқ қ оғоз ҳам ўзида деразадан тушаётган нурларда кўпроқ ёруғликни акс эттира олмайди. Қоғозга тушаётган ёруҳлик-бизнинг имкониятимиздаги картинада тасвирланадиган энг кучли ёруғликдир. Adabiyotlar : 1. O’zbekiston Enstiklopediyasi ―J‖ harfi 2. Boymetov B. ―Qalamtasvir‖. Darslik 1-qism. Toshkent,2006 3. Tolipov N., Abdirasilov S., Oripova N. Rangtasvir. T., 2006. 4. Abdirasilov S. Tolipov N., Oripova N. ―DastgoHli rangtasvir‖ (2qism). T., 2003. 5. Tojiev B. ―DastgoHli rangtasvir‖ fanidan ma’ruzalar matni. T.,2000. 6. Tolipov N. Abdirasilov S. ―DastgoHli rangtasvir‖-Toshkent. 2005. 7. Tojiev B. ―Qalamtasvir asoslarini o’rganish‖. Toshkent 1994.