logo

Касб-хунар коллежларида буюмларни тикиш усулларини такомиллаштириш, кам операцияли технологияларни қўллаш

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

315.5 KB
Касб-хунар коллежларида буюмларни тикиш усулларини такомиллаштириш, кам операцияли технологияларни қўллаш Режа : 1. Касб-хунар коллежлар ўқувчиларини касбий тайёргарлигини ахамияти. 2. Буюм тикиш усуллари ва уларни такомиллаштириш 3. Буюм тикиш технологияларни таққослаш ва самарадорликни хисоблаш Мустақил Республикамизда енгил саноат кун сайин ўз олдига қўйган режаларини хозирги замон талабига мослаштирилган холда бажаришга харакат қилмоқда. Кадрлар тайёрлаш «Миллий дастур»и қарорларини хаётга тадбиқ қилиш, саноат ишлаб чиқаришини ўсишини тезлаштириш мехнаткашларнинг моддий фаровонлигини янада оширишни таъминлайди. Мустақил Республикамиз мехнаткашларини ўсиб бораётган моддий ихтиёжини хар томонлама қондириш масаласини хал қилишда енгил саноат ва унинг энг йирик тармоғи - тикувчилик ишлаб чиқариш зиммасига мухим вазифа юкланган. Тикувчилик саноатини вазифаси Ўзбекистон халқини юқори сифатли кенг ассортиментдаги замонавий кийимлар билан таъминлаш. Бу вазифани бажариш учун моделларни автоматик равишба таёрлаш, янги кам операцияли технологияларни жорий килиш,тикув буюмларнинг асосий хилларига унификациялашган технологияни жорий қилиш, ишлаб чиқаришда энг янги жихозлар, автомат ва ярим автоматларни қўллаш, ишлаб чиқаришни ихтисослаштиришни давом эттириш, мехнатни илмий асосдан ташкил қилиш йўлидан бориш мақсадга мувофиқ бўлади. Ишлаб чиқилган кийимлар замон талабига мос, рақобатбардош бўлиб жахон бозорида ўз ўрнини эгалаши керак. Бундай кийимларни ишлаб чиқиш учун етукли мутахассилар керак бўлади. Шунинг учун кадрлар таёрлашга катта ахамият бериш лозим. Касб - хунар колежлари олдида юқори малакали кадрлар таёрлаш вазифаси қўйилган. Колежларда билим олган талаба кийим тикиш технологиясини мукаммал биладиган, иш ўринларни тўғри ташкил қиладиган, янги асбоб ускуна ва мосламалардан фойдалана оладиган, кимёвий материал ва кимёвий техналогиядан фойдалана оладиган, кийимларни безаш усулларини биладиган, иш жараёнида майда камчиликларни бартараф қилишни биладиган, стардартлаштириш ва буюм сифатини текширишни биладан бўлиши зарур. Тикувчиликда технологик жараёнлар асосан газламаларни бичишга тайёрлашдан, газламаларни бичишдан, кийим тикишдан, пардозлашдан ва сифатини текширишдан иборат. Бу жараёнлардан кўзда тутилган мақсад куйидагилардан иборат: 1. кийим деталларини шаклини ўзгартириш ва хосил қилинган шаклларни сақлаш; 2. кийим деталларини ип ёки елим билан улаш; 3. кийим деталларида зарур физика- механикавий хусусиятларни хосил қилиш; 4. кийим деталларни қирқимларига ишлов бериш; 5. корхонага келтирилган газламаларни ўлчаш, нуқсонларини аниқлаш; 6. тайёр махсулотларни стандартга таққослаб ўлчаш ва сифатини назорат қилишдан иборат. Технологик жараёнларда кетма-кет, параллел ва аралаш ишлов бериш мумкин. Кетма –кет ишлов беришда операциялар бирин кетиш бажарилади, кийимнинг хамма жойларига хам бир вақтда эмас, балки бирин кетин битта ёки бир нечта асбабларда ишлов берилади. Кетма- кет усулда операцияларни бажариш харакатлари мураккаб ва унга кетадиган вақт кўп бўлади. Бу усулни қўллашда асбоб ускуна тезроқ ишдан чиқади. Бундай асбобларда ишчининг ўзи бажарадиган вазифа кўп бўлади, яъни детал ва ярим фабрикатларни машинага узатиб бериш, уни машина асбобига нисбатан тўғрилаш ва жойлаштириш, газламани бир жойдан иккинчи жойга кўчириш, кераклича солқи хосил қилиш, тепкини кўтариш, ипни узиш, машинани мойлаш ва х.к. Параллел ишлов бериш усулида бир операциядан иккинчисига ўтишларнинг барчаси бир вақтда бажарилиб, унда яримфабрикатларнинг барча ишлов бериладиган жойларига бир ёки бир нечта асбоб ёрдамида бир вақтда баравар таъсир этилади. Аралаш ишлов бериш усули иккала усулнинг арашмасидан иборат. Бунда операцияларга ўтишнинг бир қисми кетма-кет, қолган қимси эса, параллел бажарилади. Буюм тикиш усулларни такомиллаштиришни замонавий технологиялар ва асбоб ускуналарни қўллаш йўли билан эришиш мумкин. Буюм тикиш усуллари ўзгариши билан бирга технологик жихатдан бўлинмайдиган операцияларнинг сони ва мазмуни хам ўзгаради. Кийимларни тикилиши қанчалик мураккаб, ундаги детал ва узелларнинг қанчалик кўп, мехннат сарфи қанчалик юқори бўлса, технологик жихатдан бўлинмас операциялар шунчалик кўп бўлади. Замонавий асбоб-ускуналардан фойдаланиш натижасида буюм сермехнатлиги қисқаради. Технологик жихатдан бўлинмас операцияларни бажариш учун замонавий асбоб ускуналардан фойдаланганда, уларни вақт сарфи қўйидаги формула ёрдамида топилади:' 60 60 . t k n m L k n m L t t я я э я           Бунда: t я - иш бирлиги янги аниқланган вақт сарфи, (с) t э - иш бирлигининг аввалгимавжуд вақт сарфи, (с) L - операция бахяқаторининг узунлиги (см) m - 1см бахяқатордаги бахялар сони; k - машина айланиш тезлигидан фойдаланиш коэффициенти n - машиналарнинг салт юришидаги аввалги айланиш тезлиги (бир дақиқа) n - машиналарнинг салт юришидаги янги айланиш тезлиги (бир дақиқа) t - кисқартирилган ёрдамчи вақт (с) «К» хар ҳил турдаги машиналар учун бир ҳил бўлиб тикилаётган материални хусусиятига ва бажариладиган операцияга боғлиқ. «К» коэффициент қиймати ҳар ҳил буюмлар учун «Вақт сарфи нормативлари»да берилган. (К=0,6/0,8). Таклиф этилаётган асбоб-ускуналарида машинанинг айланиш тезлигини ўзгартириш билан ёрдамчи ишлар (ипни қирқиш, тикаётган механизм тагига газламани берувчи, игнани белгиланган кўринишда тўҳталиши, ва ҳоказолар) вақт сарфини қисқартириш учун мўлжалланган мосламаларни қулланганда янги вақт сарфи ҳисоблашда бўларни кўзда тутилади. Б ўлинмас операциялари таққослаб меҳнат сарфларнинг самарасини белгиланади (5.11 – жадвалга қаранг). Бўлинмас операцияни бажаришда сермехнат ишларни камайтириш куйидагича аниқланади: А) секунда:.. .. .. об аоб об t t t    Б)фоизда: % 100 .. .. .. ..     об об аоб об t t t t Бунда: - булинмас операциялар бўйича сермехнат ишларни камайтириш. Технологик жихатдан бўлинмас операцияларини бажариш учун энг илғор тараққий этган асбо-ускуналаридан фойдаланганда, кутилаётган меҳнат унумдорлиги усиши қўйидагича аниқланади: % 100 .. .. ..    об об аоб t t t MYY Деталларни елимлаб бириктириш усули кетма –кет- параллел усулини, баъзи холларда эса фақат параллел ишлов беришнинг унумлироқ вариантларига ўтиш имконини беради. Касмб-хунар коллежларида қўлланиладиган замонавий программалаштирилган асбоб ускуналар иш унумдорлигини оширади, операцияни сифатини яхшилайди, мехнат маданиятини кўтаришга имкон беради. Газламаларни бичишга тайёрлаш жараёнини такомиллаштириш учун ишлаб чиқариш робот –манипуляторларини қўллаб автоматлаштирилган мосланувчи тайёрлов цехини яратиш мумкин. (1 -расм) . Бунда ташқи транспортёр 1 газлама тўпларини тўқимачилик корхоналаридан кассеталарда келтиради. Газламаларни бундай етказиш тури автоматлаштирилган транспорт воситалари 2 ёрдамида қутариш ва ташиш ишларини енгиллаштиради. Манипуляторлар газлама тўплари юкланган контейнерларни 3 автоматлаштирилган ўрови очилмаган газлама тўпларини сақлаш омборининг тўплагич- қайта юклаш қурилмаларига 4 юклайди. Автоматлаштирилган ўрови очилмаган газлама тўпларини сақлаш омборининг техник воситаларига автоматлаштирилган штабеллаш ( газламаларни текис тахлаш) қурилмалари 5, сақлаш қурилмаси 6 ва тўплачиг- қайта юклаш қурилмалари 7 киради. Газламаларнинг ассортименти ва керакли хажми ишлаб чиқариладиган буюмларни хисобга олган холда ишлаб чиқаришни бошқаришни автоматлаштириш тизими ёрдамида ( АСУП) бажарилади. Штабеллаш қурилмаси 5 газлама тўплари салинган контейнерларни, газламларни сақлаш қурилмасининг уячаларидан тўплачиг- қайта юклаш қурилмаларига 7, қайта юклайди. Контейнерларни сақлаш қурилмаларининг юклаш ва юкдан бўшатиш жараёнини бошқариш сифати текширилмаган газламаларни омбори ва ташиш воситаларини бошқариш локал тизимлари орқали амалга оширилади. Контейнерларни тўплагич-қайта юклаш қурилмасидан 7 қайта юклашни ва кейинчалик цех ичида, сифатини текшириш бўлимида ўлчаш столларигача ташишни автоматлаштириш ерда юрадиган транспорт роботлари ёрдамида амалга оширилди. Газлама тўпларини ўлчаш столларига 9 узатиш ва уларни ўлчаб сифати текширилгандан сўнг тўплаш ва қайта юклаш қурилмасига 7 келтириш қўл билан бошқариладиган ШБМ-150 манипулятори ёрдамида бажарилади. Газламларни сифатини текшириш бўлимида техник воситаларини бошқариш нуқсон топиш ускуналарининг бошқариш локал тизими орқали амалга оширилади. Сифати текширилган газламаларни сақлаш омборини юклаш тўплагич- қайта юклаш қурилмасидан 7 штабеллаш қурилмаси 5 ёрдамида амалга оширилади. Тайёрлов бўлимини технологик жараёнларини автоматик бошқариш тизими ( АСУТП) бошқаришнинг локал тизимини (ЛСУ) юзага келтиради. Ўз навбатида ишлаш тартибининг топшириғини ишлаб чиқаришни бошқариш тизимини автоматлаштириш ( АСУП) юзага келтиради. 1 - расм . Тикув корхонасини автоматлаштирилган мосланувчан тайёрлов цехини таркиби ва структураси Тўшаш ва бичиш жараёнларини автоматлаштириш учун турли автоматик тўшаш- бичиш комплекслари ишлатилади ( АНРК). АНРК ўз ичига: тўшаш столи, тўшаш машинаси, тўшамани тўшаш столидан бичиш столига ўтказаш қурилмаси, керакли қурилма ва механизмлар билан таъминланган бичиш столи, автоматик бичиш қўрилмасини ( баъзан детал боғламларига тамға қўйиш қўрилмаси) олади. АНРК ни қўллашда тўшаш ва бичиш жараёни куйидаги операциялардан иборат: -газламаларни тўшаш. Бунда стол устига хаво ўтказмайдиган қоғоз ёилиб газлама машина ёрдамида тўшалади. - тўшамани столнинг тўшаш зонасидан бичиш зонасига ўтказиш. Бунда оператор буксир қўрилмаси ёрдамида тўшамани бир чекасидан тўғрилаб тортиб туриб ўтказади. - тўшамани бичишга тайёрлаш. Бунда оператор тўшама сифатини текширади, керак бўлса тўшама қаватларини текислайди. Буксирни орқага қайтиш вақтида, унга ўрнатилган полиэтилен пленка тўпидан, тўшама устига ёпилади ва вакуумни хосил қилиш учун махсус қурилма ишга туширилиб, тўшама сиқилади ва бу билан унинг қаватлари силжишдан сақланади. - деталларни бичиш. Андазалар жойлашмасида кўрсатилган шифрни оператор тергандан сўнг бичиш операцияси автоматик равишда бажарилади. Автоматик бичиш қурилмаси виточка, чўнтак ўрнини белгилаш каби операцияларни бажаради. Бунинг учун машинада қирқиш воситасидан ташқари махсус парма ўрнатилган. Детал пачкаларини тамғалаш учун машинада махсус ёзиш қўрилмаси бўлиши мумкин. Агар бундай қурилма бўлмаса тамғалаш операцияси қўлда бажарилади. Материалларни лазер нури, микроплазма оқими ёрдамида ва электр учқуни билан бичиш мумкин. Лазер усулида бичиш газламаларга термик таъсир этишга асосланган. Бу усулда газламага қирқиш асбоби бевосита тегиб турмайди. Шунинг учун бу усул контактсиз қирқиш усули дейилади. Лазер нури ёрдамида бир қават газлама хам, тўшама хам кетма-кет ва параллел усулларда бичилиши мумкун. Бу усулда газламалар яланг қават бичилса, бир қатор технологик операцияларга ихтиёж қолмайди. Газламаларни тўшамасдан узлуқсиз усулда бичиш энг истиқболли усул хисобланада. Дастур орқали бошқариладиган тўшамасиз усулини қўллаш мехнат унумдорлигини оширади, газламаларни тежайди, ишлаб чиқариш сатхини торайтиради. Хозирги кунда газламаларни катта босим кучи билан отилиб чиқаетган ингичка сув оқимли автоматик қурилмада бичиш мумкин. Бу усулда кесиб олинган деталлар вакуум сўрилиш ёрдамида конвейер тўпланиш жойига олиб боради. Газламаларни контактсиз бичиш усулини я на бири- бу электр учкунлардан фойдаланиб бичиш. Плазма усули газламаларни қирқиш турига қараб лазер усулига ўхшаб кетади, аммо бичиш тезлиги унга нисбатан камроқ бўлади. Микроплазма ё рдамида бичиш лазер усулига нисбатан арзонроқ ва бошқариш осонроқ бўлади . Мехнат унумдорлигини ошириш ва махсулот сифатини яхшилаш мақсадида автоматик ишлайдиган бичиш машаналари яратилган. Улар тикувчилик корхоналарида юқори сифатли бичиш жараённи таъминлаб беради. Бу тур машиналаридан бири АҚШ нинг « Gerber» фирмасида чиқарилган « Gerbereuttec S-94» бичиш автомати. Бу автомат духоба, таралмаган трикотаж полотно, нейлон толали газлама ва нотўқима материаллардан кўп каватли тўшамаларни бичишга мўлжалланган. Бундай автоматни кўллаш натижасида бази технологик операцияларни йўқотиш хисобига мехнат унум дорлиги ошади. Автоматнинг унумдорлиги беш бичиқчининг иш унумига тенг келади. Хозирги кунда бир қатор автоматик ишлайдиган бичиш машиналари яратилган: Германиянинг ,,Krauss фирмасида чиқариладиган Zat қурилмаси, Kurigzat автомати, Bu Liter-Syst 200 автомати, АҚШда чиқарилган “Gerber technology” S-91 High-Ply Gutter, DCS 3500 қурилмаси, “Investronika” фирмасининг (Испания ) Invescut CV 020 ва бошқалар.