logo

Шавкат Рахматуллаев-атоқли тилшунос. Тилшунослигимиз жонкуярининг фонетика ва фонологияга оид ғоялари

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

72.5 KB
Шавкат Раҳматуллаев-атоқли тилшунос . Тилшунослигимиз жонкуярининг фонетика ва фонологияга оид ғ оялари Машҳур тилшунос проф. Ш.Раҳматуллаев тилшуносликнинг турли соҳалари, жумладан, тил тузилиши, унинг босқичлари ва бирликлари, фонетика ва фонология, лексикология ва лексикография, семантика ва фразеология, морфология ва синтаксис, орфоэпия ва орфография ҳамда Ўзбек ва рус тилларини қиёслаш ҳақидаги кЎпгина асарларнинг муаллифидир. Айниқса, унинг кейинги йилларда яратган «Ўзбек тилининг этимологик луғати» (Т.,2002) « Ўзбек тили луғатининг туркий қатлами» (Т.,2001) «Тил қурилишининг асосий бирликлари» (Т.,2002) каби асарлари ҳамда Ўзбек тилшунослигининг ҳозирги тараққиёти давридаги баъзи муаммоларга бағишланган мақолалари (1) диққатга сазовордир. Унинг тилшуносликнинг турли масалаларига оид ғояларини таҳлил қилиш анча мураккаб. Шу туфайли биз олимнинг фонетика ва фонологияга доир фикрлари ҳақида мулоҳазаларимизни билдиришни лозим топдик. Ш.Раҳматуллаев фонетика ва фонологиянинг узвий боғлиқлиги ва фонологиянинг объекти ҳали ҳам мунозарали эканини алоҳида таъкидлайди. КЎпинча фонетикага доир асарларда учта аспект фарқланади; артикуляцион (физиологик), акустик (физик) ва функционал (социал, тилшуносликка тегишли аспект). Бу аспектларнинг яна бири ҳозирги тилшуносликда эшитиб ҳис қилиш (перцептив) аспекти деб юритилади ва у нутқ фаолиятида жуда муҳим аҳамиятга эгадир. Олим эшитиб ҳис қилиш аспектини акустикага киритган бЎлиши мумкин. Чунки товуш материясининг ҳосил бЎлиши ва эшитиб ҳис қилиниши узвий боғлиқ. Бироқ ҳозирги даврда «перцептив фонетика» соҳаси алоҳида қаралиб, унда товуш жиҳатининг инсоннинг мия фаолиятига боғлиқ бЎлган эшитиб ҳис қила билиш томонлари кенг ва чуқур Ўрганилади. Эндиликда фонологиянинг объекти мунозарали эмас, уни кЎпчилик тилшунослар эътироф этади. Хусусан, фонетика ва фонологиянинг объекти - битта товуш жиҳатини икки нуқтаи назардан Ўрганишдан иборат. Фонетика тилнинг товуш жиҳатини артикуляцион, акустик ва прецептив аспектларда Ўрганса, фонология эса уни функционал жиҳатдан тадқиқ этади. Шу сабабли, баъзан «фонология- функционал фонетика» (А.Мартине) деб аталиши бежиз эмас. Фонологиянинг асосчиси Н.С.Трубецкой тил ва нутқни фарқлаш асосида нутқ товуши ва тил товушини ажратади. Нутқ товушлари ҳақидаги таълимотни фонетика, тил товушлари хақидаги таълимотни фонология Ўрганади-деб ёзади ва уларнинг бир-бири билан боғлиқлигини алоҳида таъкидлаб, фонологиянинг фонетикага муносабати «иқтисоднинг товаршуносликка ёки молия ҳақидаги фаннинг нумизматикага муносабатига (Р.Якобсон) қиёслаш мумкин деб кЎрсатади. (2). Раҳматуллаевнинг тил товушларини нутқ товушларидан фарқлаши, умуман фонема ҳақида гапирганда, тил товуши назарда тутулиши, унга «лисоний... ва нутқий бирлик сифатида баҳо бериш керак», тил товуши-аниқ ва фонема мавҳум эканини тЎғри кЎрсатиши семиотика нуқтаи назаридан ҳам исботланади. Семиотикада одатда икки босқич фарқланади; 1) аниқ кузатиш босқичи (бунга фонетика ва у Ўрганувчи нутқ товушлари киради); 2) мавҳум тушунчалар босқичи (бунга фонология ва у Ўрганувчи фонемалар киради). Бу икки босқич ва унга тегишли икки соҳа: фонетика ва фонология тилнинг ифода томонига тегишлидир. (3) Ҳозирги даврда фонология фундаментал фанлар қаторидан (математика, кимё, биология, физика каби) Ўрин олди ва ижтимоий фанларга ҳам Ўз таъсирини Ўтказди. Одатда фундаментал фан Ўз пойдеворига эга бЎлиб, бошқа фанларда унинг баъзи жиҳатлари қЎллана олади. (4) К. Леви-Стросс ёзишича, ”Фонологиянинг ижтимоий фанларга муносабати, хусусан, ядро физикасининг аниқ фанларга муносабати каби янгиликлар яратишда аҳамиятлидир» (5) Тилнинг барча томонларини Ўрганишда фонология уларни функционал система сифатида қараш учун “ йЎл кЎрсатди ” . Бироқ фонологиядаги баъзи тушунча ва терминлар (оппозиция, нейтрализация каби ) тилнинг бошқа босқичларини Ўрганишда ҳам қЎлланмоқда. Функционал фонологиядаги (асосчиси Н.С.Трубецкой) метод ва тушунчаларнинг бошқа ижтимоий ва табиий фанларда, хусусан, антропология, социология, психология, этнография, хатто аниқ фанлар, жумладан, математикада функционал таҳлил соҳасида ҳам қЎлланилаётгани диққатга сазовордир. Эндиликда «назарий фонология», яъни турли фонологик назарияларни Ўрганишнинг тилга Ўргатиш, янги ёзув ва имло қоидаларини ишлаб чиқиш учун зарур бЎлган «амалий фонология» билан боғланмоқда. Фонологиядаги барча ҳодисалар мавҳум эмаслиги, балки уларнинг баъзилари аниқ эканлиги, масалан, корреляциялардаги (жарангли- жарангсиз, юмшоқ- қаттиқ) ва турли сегмент ва суперсегмент воситаларнинг Ўзаро муносабатидан келиб чиқувчи фонологик натижалар »экспериментал фонология» нинг объекти ҳисобланади. Бинобарин, фонология фундаментал тус касб этди. Ш.Раҳматуллаев фонема ва товуш тушунчаларига аниқлик киритади ва баъзи чалкашликларни кЎрсатиб беради. Олимнинг ёзишича, «... субстанциядан (фонемадан)унинг белгилари ажратиб олиниб, шу белгилар йиғиндисининг Ўзи фонема деб тақдим этилади. Фонология фонема ҳақида фан тармоғи эмас, балки фонологик белгиларни (фонологик оппозицияларнинг Ўзини) Ўрганувчи фан тармоғи дейишгача борилади» (6). Фонология фақат фонемаларни Ўрганувчи фан тармоғи эмас, балки умуман тилнинг товуш жиҳатидаги барча функционал хусусиятларни (товуш бЎғин, урғу ва интонация) Ўрганувчи фан деб қаралиши ва унинг икки тармоғини фонематика (фонемалар) ва просодика (бЎғин, урғу, интонация, фонологияси) деб аталади. Кейинги даврда баъзан бу икки тармоқни ҳам алоҳида бЎлимларга ажратиб, фонемаларни Ўрганиш соҳаси «фонематика», »бЎғин фонологияси», лексик урғунинг фонологик томони «акцентология», интонациянинг функционал томони «интонология» деб ҳам аталмоқда. Бу Ўринда субстанцияни фонемага тенглаштириш ва фонемани белгилар йиғиндисининг Ўзи деб қараш албатта нотЎғридир. Фонема оддий белгилар йиғиндиси эмас, балки фарқланиш белгиларининг йиғиндиси деб қаралиши лозим. Н.С.Трубецкой фонемага таъриф берганда, унинг биринчидан, сЎз ва морфемаларни фарқлашга хизмат қилишини, иккинчидан, фонема фонологик (фарқланиш) белгиларининг йиғиндиси эканлигини, учинчидан,ҳар бир фонема фонологик оппозициянинг аъзоси (7) эканлигини ҳисобга олган. Ш.Раҳматуллаев ёзади: «Фонеманинг Ўз ички моҳияти бир ёқда қолиб, фонематик оппозицияларни аниқлашга шу қадар берилиб кетилганки, арифметик йЎл билан ундошлар бир юз йигирмата оппозиция ҳосил этиши ҳисоблаб чиқилган,булардан олтмиш тЎққизтаси аниқланган, бошқалари ҳали маълум эмас» дейишгача бориб етилган. Бундай оппозицияларни аниқлашдан фонеманинг моҳиятини аниқлаш учун қандай манфаат бор?- деган ҳақли савол туғулади».(8) Фонеманинг моҳияти деганда нима тушунилади? Бу саволга Ш.Раҳматуллаев аниқ жавоб бермайди ва у ишонган тушунчалар фонеманинг моҳиятини белгилай олмайди. Балки, товуш ва фонемани фарқлашдан нарига Ўтмайди. Аслида, тилда ҳар бир фонеманинг Ўз Ўрни ва вазифаси (функцияси ) мавжуд. Ҳар бир фонема фонологик оппозициянинг аъзосидир. Тилнинг фонологик системаси уни ташкил этган фонологик оппозицияларнинг мажмуи бЎлиб, уларни алоҳида қараш билан бирга бутун бир интеграция сифатида қаралади. Фонологик оппозициялар «қуруқ, муаллақ» эмас, балки ҳар бир оппозиция аниқ фарқланиш белгисига асосланади. Бир турдаги фонологик оппозициялар корреляцияни ташкил этади. Масалан, 8-та жарангли- жарангсиз оппозицияси ана шундай. Фонологик оппозициялар қанчалик кЎп ва чуқур аниқланса, тилдаги фонемаларнинг моҳияти шунчалик яхши намоён бЎлади. Фонологик оппозицияларнинг қайси фарқланиш белгилари асосида фарқланишини қанчалик кЎп Ўрганилса, фонемаларнинг интеграцияси (бир бутун турли алоқаларнинг мажмуи) ҳам шунчалик кенг аниқланади. Тилда фонологик оппозициялар, биринчидан, системадаги Ўрнига кЎра, иккинчидан, оппозициялар аъзолари Ўртасидаги муносабатга кЎра ва учинчидан, оппозиция кучига, яъни аъзоларининг фарқланиш белгиси маълум ҳолатда Ўзгариши, яъни нейтрализация қилинишига кЎра тасниф этилади. Турли ғоя ва қарашларга берилиб кетиб, фонологик оппозицияларнинг миқдорига қарши келиш тЎғри натижага олиб келмайди. Лекин, «фонемани тил бирликларининг ифода жиҳати бЎлиб келувчи ва шу орқали уларни Ўзаро фарқлашга хизмат қилувчи тил товуши деб биламиз» (9) дейилгани, фарқлаш учун оппозиция зарурлигини тақозо этади. Фонологик оппозиция тушунчаси фонема ва ҳолат (позиция) тушунчалари билан узвий боғлиқ. Фонема фонологик оппозициядан ташқарида қолмайди, фонологик оппозиция эса ҳолатсиз бЎлмайди, у маълум Ўринда, ҳолатда бЎлади. Афсуски баъзи асарларда ҳолат тушунчаси деярли учрамайди ва учраганда ҳам унча эътибор берилмайди. Қизиғи шундаки, ҳолат (позиция) тушунчасини Муҳаммад бин Муса ал-Хоразмий, корреляция тушунчасини Абу Али Ибн Сино таклиф этганлар ва математикада қЎллаганлар. А.А.Реформатский таклиф этган «фонологик валентлик» тушунчаси фонеманинг фонологик системадаги Ўрни ва функциясини унинг интегратив боғланиш «кучи» ни белгилайди. Бир фонема қанча оппозициянинг аъзоси бЎла олиши, фонемалар оппозициялар гуруҳи ва занжирини ҳамда корреляцияни ташкил этиб, Ўзаро боғланишда бЎлиши бутун бир системада намоён бЎлади. Фонемалар ва уларнинг фарқланиш белгилари парадигматикада, турли ҳолатлардаги аллофонлари синтагматикада қаралади. «Бирор тил товушини талаффуз қилиш зарурияти туғилса, миядаги тил хотираси қисмига йЎналтирилган «кЎрсатма» (импульс) асосида у ердаги ахборотга биноан товуш ҳосил қилиш аъзолари ҳаракатга келиб талаб қилинаётган товушни айтиш учун зарур ҳолатни эгаллайди ва Ўпкадан зарб билан чиқарилган ҳаво оқими ана шу ҳолатга биноан товуш сифатида шаклланади. Ана шундай жараённинг натижасида юзага келган товуш (талаффуз бирлиги) нутқ бирлиги бЎлади. Демак абстракт (мавҳум) ва конкрет (аниқ) ҳолатда бЎлиш асли тил товушига хос» – деб ёзади Ш.Раҳматуллаев (10). Юқорида келтирилган «миядаги тил хотираси «қисми», «рамз», «кЎрсатма (импульс)», «ахборот» тушунчалари нутқнинг ҳосил бЎлишини жуда осон ва содда қилиб тушунтириш мақсадида берилган. Аслида нутқнинг (бинобарин, товушнинг) ҳосил бЎлиши жуда мураккаб ва ҳар хил хусусиятларга бойдир. Юқоридаги фикрлар «нейролингвистика» (11) ва «нейропсихология» (12) деб аталувчи соҳалардаги ғояларга анча яқин сезилади. Инсоннинг мияси психик жараёнларнинг моддий (субстрат) жиҳати сифатида бир бутун системани ташкил этувчи турли фарқланиш бЎлимлари (қисми ёки бЎлаги)дан иборат бЎлиб, ҳар хил психик функцияларни намоён этишда хизмат қилади. Нейрофизиологик нуқтаи назардан, одамнинг мияси иккита- Ўнг ва чап яримшаридан иборат. Миянинг Ўнг яримшари асосан дунёни кЎра билиш ва кЎпроқ тушунча ва ахборот ёки билимга эга бЎлиш вазифасини бажарса, чап яримшари кЎпроқ нутқнинг ҳосил бЎлиши ва унга тегишли жараёнлар билан боғлиқ. Миянинг ҳар икки қисми бир-бири билан бир неча боғловчи механизмалар билан уланади ва бунда чап яримшар Ўнг қЎл ва нутқни бошқарувчилик асосий вазифасини («доминант») бажаради. Бу мия яримшарларининг ассиметриясига боғлиқ. Миянинг ҳар икки қисми бир-бирига «сояси» тушгандек тЎғри келади ва бунда Ўнг яримшари фақат чап кЎз билан боғланса, чап яримшари ахборотни асосан Ўнг кЎз ёрдамида олади. (13). Мияси касал бЎлган кишиларда Ўнг ва чап яримшариларнинг боғланиши Ўзгариши мумкин. «Ҳозирги адабий Ўзбек тилидаги и-у, э-Ў, а-о жуфтларидан биринчи ва учинчи жуфтдаги товушлар орасидаги фонематик муносабат мавжудлиги, масалан, қуйидаги ҳодисаларда кЎринади: /у/ унлиси маълум шарт – шароитда /и/ фонемасининг аллофони бЎлиб келади: қази -қазув каби; Худди шундай ҳолат /о/ унлисига хам хос: сина –синов каби. Бошқача қилиб айтсак, хозирги Ўзбек адабий тилида /а/ ва /о/, /и/ ва /у/ фонемалари мавжуд, шу билан бирга /о/ товуши /а/ фонемасининг /у/ товуши /и/ фонемасининг аллофони сифатида номоён бЎлиши ҳам мавжуд».(14) Юқоридаги фикрда (э- Ў) унли фонемалари тушиб қолган, чунки уларнинг оппозиция ҳосил қилиши инкор этилган, «Бу унлилар Ўзаро фонетик жиҳатдан ҳам, фонематик жиҳатдан ҳам тизим ҳосил этмайди»,- деб ёзади Ш. Раҳматуллаев. Қизиқ, иккита фонема қандай тизим ташкил этиши мумкин? Уларнинг унлилар тизимидаги хизмати (функцияси) маълум ва уни ҳеч инкор этиб бЎлмайди. Лекин (а-у), (а-о) унлиларининг маълум Ўринларда, тЎғрироғи, морфемаларда алмашинуви аллофонларни эмас, балки и-у, а-о морфонемаларини келтириб чиқаради. Бундай, ходисалар фонология ва морфология орасидаги «кЎприк босқич» бЎлган морфонологияда қаралади. Бу Ўринда морфонологияда морфемалардаги фонемалар алмашинувини инкор этиш ҳар алмашувдаги кейинги фонемани аллафон сифатида қарашга олиб келади. Бундай қараш анча эски бЎлиб, морфонологияни инкор этишга олиб келади. Ш. Раҳматуллаевнинг « Ўзбек тили луғатининг туркий қатлами» (Т. «Университет», 2001) қЎлланмасида келтирилган кЎпгина лексемалардаги фонемалар алмашунувларини фонетик жиҳатдан эмас, балки морфонологик томондан қараш, қизиқарли натижаларга олиб келиши мумкин. Ўзбек тилидаги сЎзларнинг охирида жарангли ундошлар жарангсизлашуви фонетикада оддий бир хусусият кЎринса, фонологияда бу Ўринда нейтрализация ҳодисаси (обод-обот каби) рЎй беради ва ҳосил бЎлган жарангсиз ундош «архифонема» (Н.С.Трубецкой термини) деб аталади. Бундай фонологик нейтрализация ва архифонемани умуман бу ҳодисага фонологик жиҳатдан ёндошмаслик натижасида сЎз охирида жарангсизлашган ундошни унинг жуфтига ( d - t , k - g каби) тегишли аллофон деб қараш вужудга келади. Аслида бу Ўринда ҳеч қандай аллофон ёки аллофонемага Ўрин йЎқ. Чунки бу ҳодисанинг, аксинчаси, жарангсиз ундошнинг сЎз охирида жарангли ундошга айланиши (билак-билаги каби) натижасида ҳам жарангли аллофон ҳосил бЎлади дейиш нотЎғри бЎлади. Бу ҳодисага фонологик жиҳатдан ёндашиш мақбулдир. Машҳур олимнинг ҳозирги Ўзбек адабий тилидаги олтита унли фонемаларни учбурчак ҳолатида кЎрсатиши ва уни система ташкил этишини тан олиб туриб, кейинча э-Ў даги «ички гуруҳланиш» ни келтириб, «бир бутун ҳолда фонематик тизим (система) ҳосил этмайди»-деганига қЎшилиб бЎлмайди. Бу Ўринда э-Ў лабланмаган-лабланган оппозицияси инкор этилади. Тил олди /э/ ва тил орқа /Ў/ белгиси устувор эмас, у маълум ҳолатда Ўзгаради лекин лабланмаган – лабланган оппозицияси устувор қолади. Шу сабабли Н.С.Трубецкой Тошкент диалектига асосланган Ўзбек адабий тили унлиларини Е.Д.Поливанов фикрига асосланиб, икки синфли (лабланмаган- лабланган), уч даражали (юқори, Ўрта, қуйи тил тик кЎтарилиши) эквиполент, тЎртбурчак системасини ташкил этади ва бу жаҳон тилларида кам учрайди деб кЎрсатади. (15). Олимнинг «Лабланиш тилнинг орқа томон тортилиши натижасида ҳосил бЎлади» (16), деб ёзгани доим ҳам шундай эмас. КЎпгина тилларда тилнинг орқага тортилиши ёрдамида ҳосил бЎлувчи тил орқа унлиларидан баъзилари лабланмаган: хусусан, инглиз тилида /л/ ва /а:/ унли фонемалари шундайдир. Юқорида келтирилган унлиларнинг тЎртбурчак системаси уни учбурчак ҳолда беришга тЎғри келмайди. Чунки бу тЎртбурчакда барча олтита унли ҳосил бЎлиш хусусиятлари ва фонологик белгиларига кЎра табиий шаклни ташкил этади. Ҳар бир нуқтада бир унли бу шаклнинг Ўртасидаги тилнинг тик кЎтарилишини кЎрсатувчи чизиқнинг ҳар икки томондаги икки нуқтасида э-Ў фонемалари жойлашган. Учбурчак шаклида а-о фонемалари бир нуқтага тушиб, бу уларнинг ҳар иккиси ҳам тилнинг қуйи кЎтарилиши билан ҳосил бЎлишини изоҳлайди, лекин лабланмаган (тил олди) – лабланган (тил орқа) белгисини кЎрсата олмайди, чунки бу белги бир нуқтада – Ўткир бурчак учида жойлашиб қолган. Машҳур олимнинг жонкуярлик билан унли ва ундош товушларни ифодаловчи тушунча ва терминларни унификация қилиш ҳамда Ўзбек тили фонетикаси ва фонологиясидаги баъзи муаммоларга оид ғоя ва фикрлари жуда қимматли бЎлиб, тилшуносликнинг келгуси тараққиёти учун катта аҳамиятга эгадир. Адабиётлар : 1. Ш.Раҳматуллаев. Ўзбек тилшунослигининг ҳозирги тараққиёт босқичида пайдо бЎлган айрим мунозарали масалалар ҳақида. // ЎзМУ хабарлари, 2003. № 2, 57-63 -бетлар. Ш.Раҳматуллаев. Ўзбек тили луғатининг туркий қатлами. Т., «Университет» 2001. Ш.Раҳматуллаев. Унлиларнинг қадимий туркий тилдаги ва ҳозирги Ўзбек тили тизими ҳақида. // ЎзМУ хабарлари 2001. № 3 3-8 бетлар. Ш.Раҳматуллаев.Ўзбек ва рус тилларини қиёслаш. Т., «Ўқитувчи» 1999. Ш.Раҳматуллаев. Тил қурилишининг асосий бирликлари. Т., 2002. Ш.Раҳматуллаев. Ўзбек тилшунослигининг тараққиёти ҳақида // ЎзМУ хабарлари. 1998 № 1 61-64 бетлар 2. Трубецкой Н.С. ОсновЎ фонологии. М., 1960. с. 16-19 3. Степанов Ю.С. Семиотика. М., «Наука» 1971, с. 48. 4. Журавлёв В.К. Фонология фундаментальная и прикладная // ПроблемЎ фонетики и фонологии. МатериалЎ совеҳания. М., 1986. с. 35-39. 5. Леви-Стросс К. Структурная антропология. М., 1983. с. 35. 6. Раҳматуллаев Ш. Ўзбек тилшунослигининг ҳозирги тараққиёт босқичида пайдо бЎлган айрим мунозарали масалалар ҳақида. // ЎзМУ хабарлари, 2003. № 2, 59- бет 7. Трубецкой Н.С. ОсновЎ фонологии. М., 1960. 8. Раҳматуллаев Ш. Юқорида кЎрсатилган мақола, 59- бет. 9. Ўша мақола, 60- бет. 10. Лурия А.Р. ОсновнЎе проблемЎ нейролингвистики М., 1975 11. Хомская Е.Д. Нейропсихология. М., МГУ, 1987 12. Вяч. Вс. Иванов Чет и нечет. Асиметрия мозга и знаковЎх систем. М., 1978, с. 18-31. 13. Раҳматуллаев Ш. Юқорида кЎрсатилган мақола, 60- бет.