logo

Ялангоч гавдадан ранглавха ишлашда куйиладиган талаблар. Рангтасвирда шакл талкини, ранг уйгунлиги ва тасвир яхлитлиги

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

38.5 KB
www.arxiv.uz Режа: 1.Интеръер шароитида одам гавдасини турли мураккаб аспектларда тасвир эта олишга назарий жихатдан тайёрлаш. 2.Мавзули вокеабанд куйилмаларни ишлашга ургатиш. www.arxiv.uz Одамнинг кийимсиз, ялангоч гавдаси, баданини рангтасвирда акс эттириш анча кийин иш. Бу укув - академик вазифани бажариш тасвир ишлашнинг деярли барча ёрдамчи боскичларини утилгач амалга оширилади. Ялангоч танани тасвирлашда унинг тайёргарлик боскичи ранглавхалар чизиш катта ахамиятга эга. Чунки унда талабанинг куйилмадан олган илк тасаввури, таассуротлари мужассам топиши маълум. Ранглавхалар хам уз навбатида каламтасвир, тезкор чизгилар амалга оширилгач ишланади. Улар купинча картонларга ишланиши мумкин. Бундай машклар пайтида тасвир этилаётган одам киёфасидаги умумий пластик ва рангга оид жихатлар, шу билан бирга яхлитлик масалалари тезкорликда бажарилади. Маълумки ранглавха унча куп муддатда бажарилмайди, энг купида бир баъзан эса икки сеанс ишланиши мумкин. Ана шунда одам киёфасининг асосий ранг-туси, шакл хусусиятлари ишлаб олиниб акс эттирилиши талаб килинади. Бунда киёфачи тасвири тархи яхлит куриниши, ортикча майда кисмлари хам умумлаштириб олиниши керак. Шундай килинганда унинг фонга нисбатан тутган урни, композициявий меъзонларига, улчамларига амал килиниши енгил кучади. Ялангоч танани тасвирлашда жуда куп ранглар мажмуидан фойдаланиш шарт эмас. Ранглавха асосий ранг ва тус муносабатларини шакл куринишидаги яхлитликни ифодалаши керак. Бунинг учун хар бир тана аъзоси умумлаштириб соя-ёруглиги аникланиб акс эттирилади. Агар ранглар худди натюрмортдагидек бор «диапазонида» кулланса тасвир бачкана, гайритабиий чикиб колиши эхтимоли бор. Ранглавхани тезкорлик ва илк таассуротлар йуколмасдан ишлаш керак. Ана шунда у аслига купрок хам ранг хам шакл жихатидан монанд булиб чикади. Яланоч гавдани белгача, тиззагача ёки бутун танани курсатиб тасвирлаш мумкин. Бу укув-машк вазифада кандай талаблар куйилганига боглик. Улар хар хил фон билан турлича ёруглик шароитида куп марталаб ишланиши керак. Шунда маълум натижаларга эришилади. www.arxiv.uz Илгариги маърузалардан маълумки интеръердаги одам киёфасини хох у ялангоч булсин , хох кийимда булсин тасвирлаш кийин жараён . Бунинг учун анча тайёргарлик боскичларини аввалги машгулотларда назарий ва амалий томондан утилган. Шу сабабдан бу мавзунинг илгари айтиб, кайд этиб улгурмаган кирраларига тухталиш жоиз. Маълумки одам хона ичида интеръерда булганда у ва ундан хар хил масофада жойлашган нарсалар ёки бошка одамларнинг киёфаси мухитга мувофик узгариб куринади. Бунда тасвирни планларга тасвир объекти узок ёки якин масофада жойлашганлигига караб планларга ажратиб акс эттириш йули кулайдир. Бундай иш укув куйилмасига икки кишидан иборат композициявий вазифани ишлаш талаб килинганда амалга оширилади. Мураккаб композицияли, мавзули вокеабанд куйилмаларни тасвирлаганда хона ичидаги ёруглик кандай эканлиги роль уйнайди. Чунки чизилаётган пайтда тасвир объектининг асосий кисмлари бурттириб курсатилиши, мухим нарсалар юзага чикарилиши, зарур эмаслари эса хирарок акс эттирилиб узоклаштирилиши талаб этилади. Шундай мухит холатларини курсатиш албатта ранг-тусларни усталик билан ишлатишни, тажрибани таказо этади. Калорид рангларнинг узаро уйгунликда тиник-ёркин ёки хира, туслари суник килиб тасвирлаш оркали мавзу мохиятини, мазмунини очиб курсатиш хам мумкин. Бу холда ранглар гаммасига унинг манодорлигига алохида эътибор каратилади ва унинг «клити» топиб кулланади. Маълумки интерьерда ташкил килинган куйилмани ишлаганда унинг композиция марказини топиб, укув куйилма ифодавийлигини яхши таъминлаш мумкин. Бунда композиция марказига ургу берувчи ранг ва тус муносабатларига мурожаат этилади. Улар бурттириб тасвирланади. Хулоса килиб айтганда тасвирий воситалар, имкониятлар анчагина факат уларни уз урнида усталик билан куллашни билиш керак. Ма х оратни, назарий ва амалий билимларини ошириш учун куп машк килиш, изланиш, мехнатдан кочмаслик керак. Шунда хам укув машклар хам ижодий ишлар www.arxiv.uz сифатли кафолатланади. Бугунги талаба эртага яхши мутахассис рассом- педагог балки ижодкор, мусаввир булиб етишар, бу унинг интилишларига боглик. Мухими талаба укитувчи томонидан куйилган хар бир вазифани тулик ва бекаму-куст виждонан бажариши лозим. www.arxiv.uz Адабиётлар : 1. Абдурахмонов ў.М. Рангтасвир ва композиция - Тошкент , 1995 2. Беда Г.В. Основы изобразительной грамоты: Рисунок. Живопись. Композиция - М., 1981. 3. Беда Г.В. Живопись. - М., 1986. 4. Волков Н.Н. Цвет в живописи. - М., 1985 5. Кальнинг А.К. Акварельная живопись. - М., 1971 6. Кузин В.С. Вопросы изобразительного творчества. - М., 1971 7. Кузин В.С. Наброски и зарисовки. - М., 1970. 8. Кузин В.С. Психология. - М., 1982. 9. Пучков А.С., Триселев А.В. Методика работы над натюрмортом. -М., 1982. 10. Терентьев А.Е. Изображение животных и птиц средствами рисунка и живописи. - М., 1980. 11. Тожиев Т.Б., Орипова Н. Рангтасвир. - Тошкент., 1994. 12. Толипов Н.Х. Рангтасвир. - Тошкент., 1998.