logo

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев томонидан ижтимоий - иқтисодий ислоҳотларни янада жадаллаштирилиши

Загружено в:

25.02.2024

Скачано:

0

Размер:

155 KB
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев томонидан ижтимоий - иқтисодий ислоҳотларни янада жадаллаштирилиши Режа: 1. Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларнинг стратегик мақсадлари ва тараққиётининг янги босқичи. 2. Аграр секторни модернизациялаш ва интенсив ривожлантириш ва қишлоқ хўжалигида экспортбоп маҳсулотлар етиштириш тизимининг йўлга қўйилиши. 3. Арзон уй жойлар барпо этишнинг мақсадли дастурларини амалга оширишнинг муҳим жиҳатлари ва ёшларга оид сиёсатни рўёбга чиқаришнинг давлат дастури. Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларнинг стратегик мақсадлари ва тараққиётининг янги босқичи. 2017 йилда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий суръати тубдан ўзгарди. Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, иқтисодий ривожланиш, аввало, аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини оширишга қаратилган мутлақо янги босқичга ўтди. Амалга оширилган барча ислоҳотлар ― Инсон манфаатлари ва фаровонлиги ҳамма нарсадан устун деган тамойилга асосланди. Бу борада, энг аввало, мамлакатимизда макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш, қатъий пул-кредит сиёсатини юритиш, миллий валюта ва ички бозордаги нархлар барқарорлигини таъминлаш, солиқ-бюджет ислоҳотларини олиб боришга асосий эътибор қаратилди. Валюта бозорини либераллаштириш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди ва 2017 йил 5 сентябрдан миллий валютамиз - сўмнинг эркин айирбошланиши таъминланди. Хўжалик юритувчи субъектларнинг ўз валюта ресурсларини эркин тасарруф этишлари йўлидаги барча сунъий тўсиқлар бартараф этилди ва улар томонидан валюта тушумларини сотиш мажбуриятлари бекор қилинди. Юридик шахслар учун маҳсулотларни импорт қилишда чет эл валютасини эркин харид қилиш ва чет эл инвесторларининг фойдани эркин олиб чиқиш имконияти яратилди. Фуқароларга чет элда таълим олиш ёки даволаниш, туризм, бизнес ва бошқа мақсадлар учун валюта маблағларини ҳеч қандай тўсиқларсиз қонуний сотиб олиши ва сотиш имконияти яратилди. Мазкур ислоҳотлар дунёнинг етакчи молия институтлари, шу жумладан, Халқаро валюта фонди, Жаҳон банки ва Осиё таррақиёт банки томонидан эътироф этилди. Инфляция даражаси ҳамда ички бозорда истеъмол товарлар нархларининг барқарорлигини назорат қилиш кучайтирилди. Ушбу мақсадда, ресурс базаси 100 миллион долларга тенг ички истеъмол бозорида нарх- навони барқарорлаштириш жамғармаси ташкил этилди. Ҳаёт учун зарур бўлган дори-дармонларни сотиб олиш учун қўшимча 70 миллион доллар ажратилди. Ташқи савдони либераллаштириш ва самарадор бозор иқтисодиётини яратиш мақсадида божхона тўловлари ставкалари икки баравар пасайтирилди. Ички бозор учун зарур бўлган 8 минг турдан зиёд импорт товарлари учун божхона тўловлари кескин пасайтирилди, жумладан, импорт божи бўйича 3 550 та ва акциз солиғи бўйича 1 122 та маҳсулотларга нисбатан ноль даражали ставкалар белгиланди. Халқаро андозаларга мос равишда, ҳукумат, барча вазирлик ва идоралар ҳамда Марказий банк томонидан макроиқтисодий кўрсаткичлар, давлат бюджети ижроси, пул муомаласи ва олтин-валюта захиралари ҳолати тўғрисидаги барча статистик ва таҳлилий маълумотларни доимий равишда очиқ чоп этиб борилиши йўлга қўйилди. Ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида ҳаммага яхши маълум бўлган ―Агар халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва кучли бўлади тамойилига асосланилди. Бунда: биринчидан, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини режадан ташқари ва муқобил текшириш бекор қилинди. Тадбиркорлик субъектларига нисбатан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш кўринишида жазо қўллаш тақиқланди. Ўзбекистоннинг Жаҳон банкининг ― Doing Business 2018 маърузасида бизнес юритиш учун энг қулай шароит яратган ―топ 10 талик ислоҳотчи мамлакатлар рўйхатига кириши ҳам олиб борилган ислоҳотларнинг натижасидир; иккинчидан, тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш учун давлат хизматларини кўрсатиш тартиботлари тубдан қайта кўриб чиқилиб, улар сони ва рўйхатдан ўтиш учун кетадиган вақт эса қисқарди; учинчидан, Савдо-саноат палатаси фаолияти тўлиқ қайта ислоҳ қилинди ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил институти (омбудсман) таъсис этилди. Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш Давлат жамғармаси ташкил этилди; тўртинчидан, жорий йилда тижорат банклари ва уларнинг филиаллари бизнес билан ишлаш, ҳар бир маҳаллада аҳолини, аввало, ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш бўйича ўз ёндашувларини тубдан ўзгартирди. Иқтисодиётни ислоҳ қилишнинг яна бир ўзига хос устувор йўналиши, бу давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш, иқтисодиётда хусусий секторнинг ўрни ва аҳамиятини оширишдир. Бунда, энг аввало, хусусийлаштирилган корхоналар билан ишлаш, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш, шунингдек, давлат мулкини бошқариш услублари тамоман ўзгартирилиб, қуйидаги ижобий натижаларга эришилди: биринчидан, корхоналарни хусусийлаштиришдан кейинги қўллаб- қувватлашнинг янги амалиёти жорий этилди, ишламаётган корхоналар фаолиятини қайта тиклаш бўйича инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқишда давлат томонидан кўмаклашиш йўлга қўйилди. Тадбиркорлик субъектларига фаолият юритмаётган ва тўлиқ қувват билан ишламаётган корхоналар майдонларида янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш имконияти берилди. Бу эса, юқори қийматдаги инвестицияларни ўзлаштириш ва минглаб иш ўринларини ташкил этиш имкониятини берди. Ушбу лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш учун Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш махсус жамғармаси ташкил этилди ва ушбу жамғарма томонидан тегишли кредит линиялари очилди. ―Ҳар бир оила - тадбиркор дастури доирасида ўз бизнесини бошлаётган оилаларга 5,9 триллион сўм кредитлар ажратилди. Янги солиқ сиёсати доирасида иш ҳақига солиқ юки 1,5 баробар камайтирилди. Натижада расмий секторда ишлаётганлар сони йил давомида 500 мингтага кўпайди 230 . Қўшилган қиймат солиғи ставкаси 20 фоиздан 15 фоизга туширилди. Бунинг ҳисобидан ўтган йили солиқ тўловчилар ихтиёрида 2 триллион сўм қолди. Жорий йилда бу рақам 11 триллион сўмни ташкил этиши кутилмоқда. Бир йилда тадбиркорлар ихтиёрида шунча маблағ қолиши, албатта, уларга ўз бизнесларини ривожлантириш учун жуда катта қўшимча имкониятлар яратади. Ислоҳотларимиз натижасида ўтган йили 93 мингта ёки 2018 йилга нисбатан қарийб 2 баробар кўп янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди. Жаҳон банкининг ―Бизнес юритиш рейтингида 7 поғона кўтарилиб, бизнесни рўйхатга олиш кўрсаткичи бўйича дунёнинг 190 та давлати орасида 8-ўринни эгаллади ва энг яхши ислоҳотчи давлатлар қаторидан жой олинди. Иккинчидан, тадбиркорлик субъектларига инвестиция киритиш ва янги иш ўринларини яратиш мажбурияти билан давлат мулкини ―ноль харид қийматида бериш амалиёти сезиларли кенгайтирилди. 2017 йилда тадбиркорларга 509 та объект ―ноль харид қийматида инвестициялар киритиш мажбурияти билан хусусий мулк сифатида берилди. Бу эса, минглаб янги иш ўринларини ташкил этиш имкониятини бермоқда. Айниқса, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 4,2 миллиард долларни ташкил этиб, 2018 йилга нисбатан - мана шу рақамга эътиборингизни қаратмоқчиман - 3,1 миллиард долларга ёки 3,7 баробар ўсди . Инвестицияларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 37 фоизга етди. Мамлакатимиз илк бор халқаро кредит рейтингини олди ва жаҳон молия бозорида 1 миллиард долларлик облигацияларини муваффақиятли жойлаштирди. Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти томонидан Ўзбекистоннинг кредитга доир таваккалчилик рейтинги охирги 10 йилда биринчи марта яхшиланди. Энергетика, нефть-газ, геология, транспорт, йўл қурилиши, қишлоқ ва сув хўжалиги, ичимлик суви ва иссиқлик таъминоти ҳамда бошқа қатор тармоқларда чуқур таркибий ислоҳотлар бошланди. Саноатнинг 12 та етакчи тармоғида модернизациялаш ва рақобатдошликни кучайтириш дастурлари жадал амалга оширилмоқда. Натижада ўтган йили иқтисодий ўсиш 5,6 фоизни ташкил этди. Саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 6,6 фоизга, экспорт - 28 фоизга кўпайди. Олтин-валюта захираларимиз 2019 йил давомида 2,2 миллиард долларга ортиб, 28,6 миллиард долларга етди. учинчидан, фаолият юритмаётган, бўшаб ётган ва самарали фойдаланилмаётган йирик объектлар ва ер участкаларида йил давомида 45 та янги кичик саноат зоналари ташкил этилиб, уларнинг умумий сони 75 тага етказилди. Уларда юқори талабга эга бўлган саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришга қаратилган йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилди. Ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий сиёсат ўзгартирилди, бунда иш ўринларини ташкил этиш ва одамлар учун муносиб турмуш шароитларини яратиш устувор мақсад этиб белгиланди. 2017 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, алоҳида туман ва шаҳарларни ривожлантириш бўйича қирқдан ортиқ дастурлар қабул қилинди. Дастурлар ижросини таъминлаш , шу жумладан , ҳудудлар иқтисодий ўсишини тезлаштириш ва доимий иш ўринларини яратиш мақсадида 2017‒2018 йилларда саноат , қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳасида ҳар бир туман учун истиқболли янги 2 077 та йирик лойиҳалар тасдиқланди . қорақалпоғистон республикаси ва хоразм вилояти ҳудудларидаги туманларда саноат соҳасида 1 619 та янги корхоналар ташкил этилди , бу ўтган йилга нисбатан 1,2 марта кўпдир . янгидан ташкил этиладиган корхоналарга солиқ тўлови бўйича 5 йилдан 10 йилгача имтиёзлар , шу жумладан , мулк , ер ва ободонлаштириш солиқлари ҳамда Республика йўл жамғармаси йиғимларидан озод этиш каби имтиёзлар қўлланилиб келинмоқда . 47 та узоқ ва чекка туманларда янги ташкил этилган ва микрокредит олган якка тартибдаги тадбиркорлар 6 ой муддатга қатъий белгиланган солиқ тўловидан озод этилди . Ҳудудларда муҳандислик - коммуникация инфратузилмасини ривожлантиришга ёндашув тубдан ўзгартирилиб , аҳолининг эҳтиёжлари кўпроқ инобатга олинадиган бўлди . Хусусан , сўнгги йилларда биринчи марта 2 700 км автомобиль йўллари ва 5,1 минг км паст кучланишли электр тармоқларини қуриш ва капитал таъмирлашга давлат маблағлари йўналтирилди . Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарларига бириктирилган Қорақалпоғистон Республикаси , вилоятлар , туманлар ва шаҳарлар ҳудудларини комплекс ижтимоий - иқтисодий ривожланиш секторларига бўлинишини назарда тутувчи иш ташкил этишнинг янги тизими жорий этилди . Жамоатчилик олдида ҳисобот бериш , аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш вазифаларини сўзсиз амалга ошириш мақсадида жойларда ишларни ташкил этишнинг ― маҳалла - туман ( шаҳар ) - вилоят - республика тамойили асосидаги янги тизими жорий этилди . Ижро этувчи ва вакиллик ҳокимияти марказий органларининг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлигининг даражаси ҳудудларда ечимини кутаётган муаммоларни ҳал қилиш бўйича уйғун фаолиятни таъминлаб берди . Шунингдек , секторлар томонидан уйма - уй юриш ва аҳоли билан учрашувлар асосида маҳалладаги долзарб муаммоларни аниқлаш - туман ( шаҳар ) ни ривожлантириш бўйича дастурларга таклифлар ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этди . Эркин иқтисодий зоналар , технопарклар , кичик саноат ҳудудларининг ташкил қилиниши тўғридан - тўғри чет эл инвестицияларини жалб қилиш , янги юқори технологик ишлаб чиқаришни ташкил қилиш , ҳудудларнинг табиий - иқтисодий салоҳиятидан самарали фойдаланишнинг асосий омили бўлди . Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий - иқтисодий ислоҳотларнинг бориши , халқимизнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янада оширишга қаратилган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш , ҳудудларни ижтимоий - иқтисодий ривожлантириш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган дастурларни қабул қилиш мақсадида 2017 йилнинг ўтган даври мобайнида республиканинг барча минтақаларига , айримларига эса такрор ташриф буюрдилар . Ҳ ар бир ташриф натижаси бўйича ҳар бир ҳудудни ижтимоий - иқтисодий ривожлантиришга қаратилган комплекс чора - тадбирлар тасдиқланди . Миллий валютанинг тезкор ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатиш мақсадида иқтисодиётнинг базавий тармоқлари корхоналарига молиявий ёрдам бериш бўйича тегишли қонун ҳужжатлари қабул қилинди . Хусусан , нефть ва газ , кимё ва энергетика тармоқлари корхоналарининг йиллар мобайнида тўпланиб қолган дебиторлик ва кредиторлик қарздорликлари камайтирилди , нефть маҳсулотлари бўйича ҳисобланган акциз солиғи нефтни қайта ишлаш заводларига қолдирилди , Ўзбекистон тикланиш ва таррақиёт жамғармаси томонидан имтиёзли кредитлар ажратиш чоралари кўрилди . Янги ташкил этилган саноат корхоналарида етти мингдан ортиқ ишлаб чиқариш қувватлари фойдаланишга топширилди , юздан ортиқ янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш ўзлаштирилди . Натижада қайта ишлаш саноатининг жами саноатдаги улуши 80 фоиздан ортиқни ташкил этди , меҳнат унумдорлиги қарийб 6 фоизга ошди . Маҳаллий хом ашёни чуқур қайта ишлаш бўйича янги юқори технологик ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этишга қаратилган йирик инвестицион лойиҳаларнинг амалга оширилиши қарийб 67,4 триллион сўмлик капитал қўйилмаларни ўзлартириш имконини берди . Иқтисодиётни таркибий ўзгартириш мамлакат экспорт ҳажмини баоқарорлигини ошириш ва унинг таркибида ижобий ўзгаришларга эришиш муҳим омилга айланиб , экспорт таркибида рақобатбардош тайёр маҳсулотлар улуши барқарор суръатлар билан ўсиб бормоқда . 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича дастурда ― Саноатни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш , инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга янгича ёндашув чора тадбирлари белгилаб берилган . Биринчидан , ҳамкор мамлакатлар ва халқаро молия институтлари билан муносабатлардаги ёндашув ўзгартирилди . Олий даражадаги ташрифлар чоғида , Хитой Халқ Республикаси , Россия , АҚШ , Корея , Туркия , Қозоғистон ва Қирғизистон билан савдо - иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни ривожлантириш бўйича икки томонлама давлатлараро шартномалар имзоланди . Европа тикланиш ва тарраққиёт банки билан тўлақонли муносабатлар тикланди , банк томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка 190 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит линияси ажратилди . Турли йўналишларда 20 дан ортиқ лойиҳалар ишлаб чиқилди . Европа инвестиция банки , Франция ривожланиш агентлиги билан ҳамкорлик ўрнатилди . Ўзбекистон янги тузилган Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкининг тенг ҳуқуқли аъзосига айланди . Иккинчидан , ташқи савдо фаолиятидаги барча сунъий тўсиқлар олиб ташланди . Хусусан , олдиндан тўловларсиз ва кафолат мажбуриятларисиз экспорт қилиш тартиби жорий этилди . Ортиқча ва эскирган рухсат берувчи талаблар бекор қилинди . Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш механизмлари соддалаштирилди . Амалга оширилган чора - тадбирлар натижасида экспорт ҳажми 11,3 миллиард АҚШ долларини ташкил этди ва олдинги йил шу давр кўрсаткичига нисбатан 126 фоизга ошди . Ташқи савдо сальдоси 519,5 миллион долларни ташкил этди . МДҲ давлатлари ичида маҳсулот экспорт қилинадиган энг йирик давлатлар қаторига Россия , Қозоғистон , Қирғизистон ва Тожикистон ҳамда узоқ хорижий мамлакатлар - Хитой , Туркия , Афғонистон , Эрон , Корея Республикаси ва Франция давлатларини киритиш мумкин . Барча қайд этиб ўтилган мамлакатлар бўйича экспортнинг ўсиш динамикасига эришилди . Махсулот турлари бўйича экспортнинг энг юқори ўсиш суръатлари машина ва асбоб - ускуна , рангли металл , озиқ - овқат маҳсулотлари ҳамда текстил маҳсулотларига тўғри келди . Бунда мева - сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳам маблағ жиҳатидан (592,6 миллион доллар ), ҳам миқдор жиҳатидан (831,7 минг тонна ) ўсишига эришилди . Бугунги кунда экспорт таркибининг қарийб 78 фоизини қайта ишлаш тармоғи маҳсулотлари ташкил этмоқда . Жумладан , юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар экспортининг улуши 28,5 фоиздан 34,5 фоизгача ортди , электр маиший техника 2,4 бараварга , автомобиль экспорти 3 бараварга , тўқимачилик маҳсулотлари 1,3 бараварга ва чарм - пойабзал маҳсулотлари экспорти 14,2 фоизга ўсди . Аграр секторни модернизациялаш ва интенсив ривожлантириш ва қишлоқ хўжалигида экспортбоп маҳсулотлар етиштириш тизимининг йўлга қўйилиши . Аграр секторни модернизациялаш ва интенсив ривожлантириш , қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва мамлакат озиқ - овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш борасида муайян ишлар амалга оширилди . 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишшлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясида илғор хорижий давлатларнинг тажрибасига таянган ҳолда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш , аҳолини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш даражасини ошириш ва уларнинг нархларини барқарорлигини сақлаш пахта хомашёсини етиштиришни молиялаштириш тизимида бозор механизмларини жорий этиш каби бир қатор вазифаларни амалга ошириш белгилаб берилган . 2017 йилнинг ўзида қишлоқ хўжалиги соҳасига оид 5 та қонун , 20 дан ортиқ фармон ва қарор қабул қилинди , 2 та янги қўмита ва 3 та уюшма тузилди . Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолияти тубдан такомиллаштирилди . Қишлоқ туманларида ҳокимларнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозими жорий қилинди . Ўзбекистон Фермерлари кенгаши Ўзбекистон Фермер , деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши сифатида қайта ташкил этилди . Жорий йилда мамлакатимизда 8 миллион 377 минг тонна ғалла, 2 миллион 900 тоннадан зиёд пахта, 12 минг 450 тонна пилла, 500,8 минг тонна шоли, 22 миллион тонна мева-сабзавот, 12,3 миллион тонна гўшт ва сут маҳсулотлари етиштирилди. Бу йил биринчи марта ғалладан бўшаган қарийб 1 миллион гектар майдонга сабзавот, картошка, полиз ва дуккакли экинлар экилди ва 5,5 миллион тоннадан ортиқ маҳсулот етиштирилди. Қишлоқ хўжалигини диверсификация қилиш, ер-сув ресурсларидан янада оқилона фойдаланиш, экспортбоп маҳсулотлар етиштириш орқали деҳқонларнинг даромадини ошириш борасида олиб бораётган тизимли ишларимиз ҳам аста-секин ўз самарасини бермоқда. Масалан, жорий йилда 96 минг гектар ҳосилдорлиги паст майдонларда пахта ва ғалла ўрнига 32 минг гектар ерда карам, турли сабзавот ва кўкатлар экилди ва бу майдонлардан олинган минглаб тонна маҳсулотлар экспорт қилинди. Шунингдек, 11 минг гектарда интенсив боғ ва янги токзорлар, 1 минг 500 гектарда иссиқхоналар барпо этилди. Бу борада Испания, Польша, Нидерландия, Греция, Россия, Хитой, Жанубий Корея, Туркия, Вьетнам ва Индонезия давлатларининг илғор тажрибасидан кенг фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, мамлакатимизда биринчи марта шафран каби ноанъанавий экин экиш йўлга қўйилди, соя экиш кенгайди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 132 минг тоннаси қайта ишланиб, 100 миллион долларлик тайёр маҳсулот экспорт қилинди. 856 миллион долларлик 724 минг тонна ҳўл мева четга сотилди. Чорвачилик тармоғини ривожлантириш дастурлари доирасида балиқ, асал етиштириладиган, парранда, эчки, қорамол боқиладиган кўплаб хўжаликлар фаолияти йўлга қўйилди. Зотдор қорабайир отларини кўпайтириш ва от спортини ривожлантириш мақсадида Қашқадарёда янги йилқичилик комплекси ташкил этилди. Тошкент вилоятида ва бошқа ҳудудларда ҳам бундай мажмуалар барпо этилмоқда. Пиллачиликда юқори ҳосил олишда муҳим аҳамиятга эга бўлган, аммо деярли йўқолиб бораётган анъаналар қайта тикланмоқда. Энг муҳими, қимматбаҳо хом ашё бўлган ипак етиштиришнинг мутлақо янги тизими йўлга қўйилди. Ушбу соҳада ишларни мутлақо янги асосда йўлга қўйиш мақсадида ―Ўзбекипаксаноат уюшмаси ташкил этилди. Бу йил мамлакатимизда биринчи марта пилладан йилига икки марта ҳосил олиш тажрибаси синовдан ўтказилди ва ижобий натижа берди. Ҳар бир вилоятда пила хом ашёсини қайта ишлаб, тайёр маҳсулот олиш мақсадида тўғридан- тўғри чет эл инвестициялари жалб қилинмоқда. Натижада шу йилнинг ўзида ипакни қайта ишлашга ихтисослашган 10 та корхона ишга туширилди. Балиқчилик соҳасини тиклаш учун ―Ўзбекбалиқсаноат уюшмаси ташкил этилди. Унинг тизимига 3 минг 600 та балиқчилик хўжалиги киритилди. Жорий йилда 580 минг гектар табиий ва 28 минг гектар сунъий кўлларда 100 минг тоннадан ортиқ балиқ етиштирилди. Яна бир муҳим йўналиш - асаларичилик соҳасини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон асаларичилар уюшмаси ташкил этилиб, унга асал етиштирадиган 14 мингдан ортиқ тадбиркор аъзо бўлди. Ҳосилдорлиги паст ерларда давлат эҳтиёжлари учун пахта етиштирадиган фермер хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат бюджетидан маблағ ажратиш ҳажми йилдан-йилга ортиб бормоқда. 2008 йилда ушбу мақсадлар учун 80 миллиард сўм маблағ йўналтирилган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 300 миллиард сўмни ташкил этди. Йил давомида қилинган машаққатли меҳнат, агротехник тадбирларнинг ўз муддатида ва сифатли ўтказилиши натижасида гектаридан ўртача 50 центнердан зиёд ҳосил олган фермерлар 1 минг 121 тани, 45 центнерлик маррани эгаллаган фермерлар 2 минг 130 тани, 40 центнерчилар 7 минг 208 тани ташкил этди. Сув тежайдиган технологияларни жорий этишга қаратилган тадбирлар қўллаб-қувватланиб, уларнинг ташаббускори бўлган хўжалик ва ташкилотларга қўшимча имтиёз ва преференциялар яратиб берилмоқда. Натижада, бугунги кунда қарийб 240 минг гектар майдонда ана шундай технологиялар, жумладан, 28 минг гектар ерда томчилатиб суғориш технологияси жорий қилинди. Қишлоқ хўжалигининг ривожи аҳоли ижтимоий аҳволининг яхшиланишига ҳам таъсир кўрсатди. Шаҳар ва қишлоқларда аҳолининг ҳақиқий эҳтиёжи ва миллий анъаналар тўла ҳисобга олинган ҳолда турар жой қурилиши ва тегишли инфратузилма тармоқларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, қишлоқларда янги икки типдаги ёш оилалар учун мақбуллаштирилган ер участкасига эга бўлган 2 ва 3 хонали турар жой бинолари лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу эса, уларнинг нархини қишлоқ аҳолисининг барча қатламлари учун мақбул тарзда арзонлаштириш имконини берди. Шаҳарларда янги, замонавий кўп қаватли уйлар қуриш дастури қабул қилиниб, унга кўра шаҳарларда юзлаб беш ва етти қаватли уйлар фойдаланишга топширилди. Янги қурилаётган шаҳар ва қишлоқ ҳудудларининг инфратузилмасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. 2017 йилда мамлакатнинг бир қатор шаҳарларида давлат-хусусий сектор шерикчилиги асосида маиший чиқиндиларни комплекс қайта ишлаш кластерлари ташкил этилди. Ҳар бир туман ва шаҳарда ―Тоза ҳудуд корхоналари ташкил этилиши аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини сезиларли даражада оширишга имкон яратди. Минглаб километр ички йўлларни қуриш ва таъмирлашга давлат маблағлари йўналтирилди 236 . Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, янги ташкил этилган Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги олдига республика аҳолисини марказлаштирилган сув таъминоти билан қамраб олиш вазифаси қўйилди. Молия вазирлиги ҳузурида ―Тоза ичимлик суви фонди ташкил этилиб, унинг ҳисобидан 2018 йилда 584,7 миллиард сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилди. Арзон уй жойлар барпо этишнинг мақсадли дастурларини амалга оширишнинг муҳим жиҳатлари ва ёшларга оид сиёсатни рўёбга чиқаришнинг давлат дастури. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йилда соғлиқни сақлаш масаласига бағишлаб тўрт марта видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Ҳ ар учала йиғилишда ҳам тизим фаолиятини тубдан такомиллаштириш, одамларда ҳақли эътироз уйғотаётган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди, шу йўналишда амалга оширилаётган дастурлар ижроси атрофлича кўриб чиқилди. Давлат раҳбари томонидан берилган топшириқ ва кўрсатмалардан келиб чиқиб, соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш юзасидан ҳам бир қатор аниқ чора-тадбирлар амалга оширилди. Соғлиқни сақлаш соҳасини янада ривожлантириш, тиббий хизматлар кўлами ва сифатини оширишга қаратилган 30 га яқин фармон ва қарорлар қабул қилинди. Энг аввало, қишлоқларда соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинида самарасиз қишлоқ врачлик пунктлари қисқартирилиб, уларнинг ўрнига туну-кун фаолият кўрсатадиган 793 қишлоқ оилавий поликлиникаси ташкил этилиб, уларда тез тиббий ёрдам шаҳобчаси ҳамда кундузги стационарлар очилди. Сил билан касалланиш кескин камайди. Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ҳудудларга 2407 марта чиқди, 2016 йилда бу рақам 500 тани ташкил қилган эди. Ўтган йил уларнинг хизматидан 30 минг киши фойдаланган бўлса, жорий йил кўрсаткич 220 мингга чиқди. Соҳа учун кадрлар тайёрлаш ишлари кўлами кенгаймоқда. Олий маълумотли шифокорлар тайёрлаш учун қабул квоталари сони 3445 тага етказилди, шундан 1180 таси мақсадли ҳудудий квотадир. Клиник ординатурада тайёрлаш бўйича ҳам квоталар оширилди. Бу ишлар доирасида қишлоқда фаолият юритадиган 700 га яқин шифокорлар хизмат уй-жойлари билан таъминланди. Тез тиббий ёрдам бўлимлари ихтисослаштирилган автотранспорт воситалари, асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминланди ҳамда уларга ажратиладиган дори воситалари ҳажми 2 бараварга кўпайтирилди. 2016 йилда 806 та тез тиббий ёрдам станцияси ва кичик станцияси фаолият кўрсатган бўлса, 2017 йилда бу кўрсаткич 2 минг 100 дан ошди. Республикамизнинг барча ҳудудларида юқори технологиялар асосида ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатилишини яқинлаштириш мақсадида ўнлаб ҳудудларда республика ихтисослаштирилган марказларининг бўлими очилди. Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат муассасалари билан бир қаторда хусусий тиббиёт йўналиши ҳам жадал ривожланмоқда. Даволаш фаолияти турлари 50 тадан 126 тага кўпайтирилиб, қатор имтиёзлар берилгани туфайли ўтган йили 634 та хусусий тиббиёт муассасаси ташкил этилди . ―Обод қишлоқ ва ―Обод маҳалла дастурлари доирасида 479 та қишлоқ ва овулда, шаҳарлардаги 116 та маҳаллада кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари бажарилди. Бунга 6,1 триллион сўм ёки 2018 йилга нисбатан 1,5 триллион сўм кўп маблағ сарфланди. Республика марказларида мингдан ортиқ вилоят мутахассислари малака оширди, мутахассислар вилоятларга бориб, кўриклар ўтказди, оғир беморлар учун юқори технологик операциялар ёки даволашни амалга оширди, шунингдек, бир қатор хорижий мутахассислар вилоятларда мураккаб операциялар ва мастер-класслар ўтказди. Ижтимоий аҳамиятга эга дори- дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини узлуксиз ва арзон нархларда таъминлаш мақсадида янги тизим жорий этилиб, уларни харид қилиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигига 500 миллиард сўмдан зиёд қўшимча бюджет маблағлари ажратилди. давлат тиббиёт ташкилотларига дори воситалари ва тиббий буюмлар сотиб олиш учун ажратилган маблағ миқдори 821 миллиард сўмни ташкил этди. бу 2016 йилдагидан 3,5 баравар кўпдир. шу билан бирга соҳага жалб қилинаётган хорижий инвестиция миқдори ошиб бормоқда. 2016 йилда 40,2 миллион доллар ўзлаштирилган бўлса, жорий йилда бу рақам 93,5 миллионга етди. нодавлат тиббиёт муассасаларини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиб, унга 14 миллион ақш доллари миқдорида маблағ йўналтирилди. ўтган давр мобайнида хусусий тиббиёт муассасалари яна 400 дан зиёдга кўпайиб, уларнинг сони 3 минг 860 дан ошди. соғлиқни сақлаш тизимида хусусий секторни ривожлантиришни такомиллаштиришга оид қарор билан хусусий тиббиёт муассасалари шуғулланиши мумкин бўлган тиббий ихтисослик турлари 50 тадан 126 тага кўпайтирилди. Натижада, Тошкент шаҳрида Жанубий Корея, Ҳиндистон, Туркия, Жиззах шаҳрида Жанубий Корея, Фарғона, Қарши шаҳарларида ва Қумқўрғон туманида Ҳиндистон каби давлатлар билан қўшма клиникалар ташкил этилмоқда. Солиқ ва божхона имтиёзлари 2022 йилга қадар узайтирилди, Республика ихтисослаштирилган марказларнинг вилоятлардаги филиаллари ташкил этилмоқда. Чет эл клиникаларида фаолият юритаётган 99 та ватандошимиз юртимизга қайтди. Давлат раҳбарининг ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга оид фармойиши доирасида 8,4 минг нафар ногирон протез-ортопедия маҳсулотлари билан, 9,3 мингдан зиёд эҳтиёжманд фуқаро реабилитация техник воситалари билан бепул таъминланди. Шунингдек, 23 мингдан зиёд 1941-1945 йиллардаги уруш фахрийлари, ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларнинг санаторийларда бепул дам олиши таъминланди. 2017 йилда ногиронларга 2 триллион 600 миллиард сўм пенсия ва нафақалар тўланди кам таъминланган, уй-жойга муҳтож 1 минг 200 дан ортиқ ногирон фуқароларга арзон уй-жой ажратиш бўйича шартномалар имзоланиб, бошланғич тўловлар учун 22 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилди. Меҳнатга лаёқати чекланган ногирон аёлларга 6 минг 500 дан ортиқ ногиронлик аравачалари, 1 минг 600 га яқин эшитиш аппаратлари бепул берилди. Кенг жамоатчилик вакиллари томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар асосида ―Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисидаги Фармон қабул қилинди ва бу борада қўшимча имтиёз ва имкониятлар берилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―Нукус-фарм, ―Зомин-фарм, ―Косонсой-фарм, ―Сирдарё- фарм, ―Бойсун-фарм, ―Бўстонлиқ-фарм ва ―Паркент- фарм эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисидаги Фармони қабул қилиниши, аввало, мамлакатда фармацевтика соҳасини ривожлантириш, дори-дармон воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб- қувватлаш, маҳаллий дори-дармон воситалари бозорини ўзимизда ишлаб чиқарилган юқори сифатли препаратлар билан тўлдириш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилмоқда. Фармацевтика фаолиятини ривожлантириш учун шарт-шароитларни яхшилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ташкил этилди. Аҳолининг эҳтиёжманд қатламларининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ушбу масалада етакчи муассаса сифатида белгиланди, унга тегишли ваколат ва ҳуқуқлар берилди ҳамда бир қатор янги механизмлар жорий қилинди, жумладан: уй-жойи бўлмаган ёки эски уйларда яшовчи республиканинг ҳар бир тумани ва шаҳридаги ўрта ҳисобда 5 та оилага арзон уй-жойларни бериш; республиканинг ҳар бир тумани ва шаҳридан ўрта ҳисобда 70 тагача оилаларга ҳар йили маиший техника ёки бир бошдан қорамол харид қилиб бериш; оғир касалликлар мавжуд бўлган тақдирда тиббий хизматлар ҳақини тўлаш ва ҳар бир туман ва шаҳардан ўрта ҳисобда 6 тагача кам таъминланган оилаларга беғараз ёрдам кўрсатиш учун маблағлар ажратиш асосий вазифа сифатида белгилаб олинди. ―Мурувват ва ―Саховат интернат уйларида истиқомат қилаётган ногиронлар ва кексаларни ижтимоий қўллаб- қувватлашни янада кучайтириш мақсадида интернат-уйларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича ҳомийлик кенгашлари, шунингдек Бюджетдан ташқари интернат-уйларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 июлдаги қарори билан ―Эзгу мақсад халқаро хайрия жамоат жамғармаси тузилди, унинг фаолияти аҳолининг ижтимоий ночор қатламлари соғлиғини ҳимоялаш, етим болалар ва ―Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларига, ―Мурувват ва ―Саховат уйларида яшовчиларга ёрдам кўрсатишга йўналтирилди 240 . Бу ўринда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 июлдаги ―Меҳнат фахрийси кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисидаги Қарори муҳим воқеа бўлди. Ушбу мукофот билан кўп йиллар давомида ҳалол ва самарали меҳнат қилган нафақа ёшидаги юртдошларимиз, шунингдек, ҳаётини оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш ишларига бағишлаб, жамиятда ҳурмат қозонган оналар тақдирланади. Таълим, маданият, илм-фан, адабиёт, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш ижтимоий соҳанинг муҳим йўналишини ташкил этади. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида (20.04), ―2017/2018 ўкув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида (05.05), ―Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида (03.06), ―Маъданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини рағбатлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида (14.08) ва бошқа Қарорлари чиқарилганини алоҳида кайд этиш лозим. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилда таълим тизимини такомиллаштиришга қаратилган 70 га яқин фармон , қарор ва фармойиши қабул қилинди . Бу том маънода таълим тизимидаги ўзгариш ва янгиланишлар жараёнини бошлаб берди . Аввало , мактабгача таълим соҳасини ислоҳ қилиш мақсадида 5 йиллик алоҳида дастур қабул қилинди . Жорий йилнинг ўзидаёқ , уч юздан ортиқ мактабгача таълим муассасалари реконструкция қилинди ва капитал таъмирдан чиқарилди . Давлат бюджети ва халқаро грантлар маблағлари ҳисобига мингдан ортиқ болалар боғчаси замонавий мебель , ривожлантирувчи ўйинлар ва жиҳозлар билан таъминланди . Болаларнинг етук ва баркамол шахс бўлиб вояга етишида боғча тарбияси қанчалик катта аҳамиятга эга эканини инобатга олиб , бу соҳада алоҳида вазирлик ташкил этилди ва унинг зиммасига мактабгача таълим тизимини таркибий жиҳатдан тубдан ислоҳ қилиш , мазкур муассасаларга болаларни тўла қамраб олиш бўйича муҳим вазифалар юклатилди . Мактаб тизими қайта кўриб чиқилиб , тажрибали педагог , ота - оналар ва ўқувчилар билан ўтказилган муҳокамалар натижасида 9- синфни тамомлаган ўқувчилар учун ўқишни ихтиёрий равишда коллеж ва лицейда ёки 10-11 синфларда давом эттириш имконияти яратиб берилди . Янги ўқув йилида республика бўйича қарийб 70 фоиз ўқувчилар мактабда таълим олишни давом эттиришни танлади . 10- синфларда ўқув жараёнини ташкил этиш мақсадида 22 минг нафар янги ўқитувчи ишга қабул қилинди , етти тилдаги 8,5 миллион нусха дарслик ва ўқув - услубий қўлланмалар нашр қилинди . Республикадаги 486 та мактабда қурилиш - таъмирлаш ишлари амалга оширилиб , шундан 234 тасида лой - пахсадан қурилган бинолар ўрнига янги ўқув бинолари қуриб берилди , 900 та мактабнинг 8 мингтага яқин синфидаги ўқув парталар янгисига алмаштирилди , 400 дан ошиқ мактаб замонавий компьютер синфлари ва интерактив ускуналар билан таъминланди , ногирон болалар учун ихтисослаштирилган 17 та мактаб - интернат бинолари таъмирдан чиқарилди . 2019 йилда мутлақо янгича мазмун ва шаклдаги 4 та Президент мактаби, 3 та Ижод мактаби иш бошлади. Олий таълимни ривожлантириш учун ўтган йили 19 та янги олий ўқув юрти, жумладан, 9 та нуфузли хорижий университетнинг филиали очилди. Етакчи хорижий университетлар билан ҳамкорликда 141 та қўшма таълим дастури бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди. Олий таълим муассасаларига жами 146 минг 500 нафар ёки 2016 йилга нисбатан 2 баробар кўп талаба ўқишга қабул қилинди. Олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш, халқаро стандартлар даражасига мос мутахассислар тайёрлаш мақсадида, тизимни комплекс ривожлантиришга қаратилган 5 йиллик дастур қабул қилинди ва унга кўра жорий йилда бир қатор олийгоҳларда қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди ҳамда замонавий компьютер, ўқув лабораториялар билан жиҳозланди. Жумладан, Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университетининг биноси янгиланиб, фойдаланишга топширилди. Ўзбекистон Фанлар академияси аъзолари ҳамда етакчи олимлар билан бўлиб ўтган йиғилишда билдирилган таклифлардан келиб чиқиб, республика илм-фан нуфузини юксалтириш ва ривожлантириш бўйича бир қатор тадбирлар амалга оширилди. Жумладан , илмий - тадқиқот муассасаларининг инновацион фаолиятини ва инфратузилмасини комплекс ривожлантириш 5 йиллик дастури ишлаб чиқилиб , уларни таъмирлаш , замонавий лаборатория жиҳозлари билан таъминлаш учун 450 миллиард сўм ажратилиши режалаштирилди . Ўзбекистон Республикасининг Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб - қувватлаш жамғармаси ташкил этилди . Фанлар академияси мақоми мустаҳкамланди , унинг Навоий шаҳрида бўлими очилди , 9 та илмий муассасалар қайта тикланди . Халқаро амалиётга мувофиқ олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг икки поғонали таянч докторантура ва докторантура тизими жорий этилди . Юқори малакали ва билимдон ўқитувчи - педагоглар базасини шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб - интернати ҳамда Астрономия ва аэронавтика боғи ташкил этилди . Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 30 июнь куни ёшлар билан бўлиб ўтган тарихий учрашуви мамлакатда ёшлар сиёсати самарадорлигини ошириш билан боғлиқ янги даврни бошлаб берди . Энг муҳим жиҳат сифатида , давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ўзбекистон ёшларини буюк мақсадлар сари бирлаштирадиган ва сафарбар этадиган оммавий ҳаракат ‒ ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилди . ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш , ёшларни ҳар томонлама қўллаб - қувватлаш , ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини тубдан ислоҳ этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ― Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб - қувватлаш тўғрисидаги Фармони қабул қилинди . Таъкидлаш жоизки , жорий йилнинг ўтган даврида мамлакатда ёшларга доир давлат сиёсати самарадорлигини оширишга доир ўнлаб қонун ҳужжатлари қабул қилиниб , уларда биринчи навбатда , ёшлар тарбиясини мустаҳкамлаш ва уларни қўллаб - қувватлашга алоҳида эътибор қаратилди . Энг аввало , барча даражадаги давлат ҳокимияти органларида , маҳаллаларда ёшлар масалалари бўйича хизматлар ташкил этилди , 30 июнь мамлакатда ― Ёшлар куни деб белгиланди . Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошида Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти ташкил этилди . Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаолиятини ҳар томонлама қўллаб - қувватлаш борасида унинг мунтазам даромад манбаи белгиланди , моддий - техника базасини мустаҳкамлаш бўйича бир қатор тадбирлар амалга оширилди , жумладан : 2018 йилда кичик бизнес корхоналари томонидан тўланадиган ягона солиқ тўлови учун ҳисобланган сумманинг 8 фоизи ҳисобидан 200 миллиард сўм Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади ; республиканинг туман ва шаҳарларида бўшаётган коллежлар биноларини Ўзбекистон ёшлар иттифоқига беғараз ўтказиш , уларнинг негизида барча қулайликларга , кутубхона ва китоб дўконига эга бўлган Ёшлар марказлари ва замонавий ёшлар кинотеатрларини , шунингдек , ёшларни 6 ойгача бўлган муддатда касб - ҳунарга тўловсиз ўқитиш марказларини ташкил этиш дастури тайёрланди ; • Ёшлар Иттифоқи қошида турли фанлар , жумладан , чет тилларни ўргатиш , компьютер дастурларини тузиш ва тадбиркорлик асосларини ўқитиш мақсадида ташкил этиладиган корхоналарни 10 йилга барча солиқлардан озод этиш , бунда корхона ихтиёрида қоладиган сумманинг 20 фоизини Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ривожлантириш жамғармасига ўтказиш белгиланди . Ёш мутахассис ва тадбиркорлар фаолиятини рағбатлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб , уларга солиқ имтиёзлари ва преференциялар жорий қилинди , жумладан : • биринчи марта ишга қабул қилинган ёшларга даромад солиғи биринчи йил учун 50 фоиз , иккинчи ва учинчи йиллар учун эса , 25 фоизга камайтирилди ; • ишлаб чиқилган махсус дастурга кўра , 7 мингдан зиёд ёш оилалар ўз шахсий уй - жойларига эга бўлдилар , 2018 йилдан эса , барча йирик шаҳарларда - кўп қаватли , қишлоқ туманларида ‒ 1-2 қаватли намунавий лойиҳалар асосида арзон уйларни ёшлар учун қуриш режалаштирилди ; • Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимида 3 йил давомида фаол ишлаб келаётган ходимларга уй - жой сотиб олиш учун ипотека кредитининг бошланғич тўлови Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ривожлантириш жамғармасидан тўланиши белгиланди ; • Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Иттифоқнинг фаол аъзоси бўлган олийгоҳ талабаларига ўртача ўзлаштириш кўрсаткичлари юқори бўлган тақдирда контракт миқдорининг 35 фоизи тўлаб берилиши жорий этилди ; Ўрта махсус , касб - ҳунар таълими муассасаларида ― ёшлар етакчиси вазифаси юклатилган ходимга 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик устама белгиланди ; Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларига олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш бўйича тавсияномалар асосида доимий яшаш жойидаги олий таълим муассасаларининг педагогика таълим йўналишларига танловдан ташқари тест синовларисиз ва касбий ( ижодий ) имтиҳонларсиз давлат грантлари асосида қабул қилиниши белгиланди ; фаол ёшлар учун ― Мард ўғлон давлат мукофоти ва ― Келажак бунёдкори медали таъсис этилди . Адабиётлар: 1. Каримов И.А. Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиѐт йўли // Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиѐсат, мафкура. 1-жилд. Тошкент: Ўзбекистон, 1996. 2. Каримов И.А. Озод ва обод ватан, эркин ва фаровон ҳаѐт пировард мақсадимиз. Тошкент: Ўзбекистон, 1998. 3. Ислом Каримовнинг референдум куни сайлов участкасида берган интервьюсидан. 2002 йил 27 январь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати жорий архиви, 2002 йил учун хужжатлар тўплами. 4. И.А. Каримов. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. - Тошкент: «Ўзбекистон», 2011. 5. Мирзиѐев Ш.М. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. -Тошкент: Ўзбекистон, 2016. 6. Мирзиѐев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб интизом ва шахсий жавобгарлик –ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. - Тошкент: Ўзбекистон, 2017. 7. Mирзиѐев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш юрт тараққиѐти ва халқ фаровонлигининг гарови. - Тошкент: Ўзбекистон, 2017.