logo

Хатоликни тескари тарқалишига асосланган нейрон тўрлари. Нейрон тўрларининг шаффофлиги ва интуитв қарор қабул қилиш

Загружено в:

30.08.2023

Скачано:

0

Размер:

41.201171875 KB
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ АМАЛИЙ МАТЕМАТИКА ВА ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ФАКУЛТЕТИ Сунъий интеллект кафедраси Интеллектуал тизимлар фанидан Бажарди: __________________________ Қабул қилди: ТошкентМУСТАҚИЛ ИШ Хатоликни тескари тарқалишига асосланган нейрон тўрлари. Нейрон тўрларининг шаффофлиги ва интуитв қарор қабул қилиш Режа: 1.Кириш 2. Муаммонинг ўрганилганлик даражаси 3. Нейрон тўрларини тарихи ва унинг асосий компоненталари 4. Нейрон тўрини алоҳида элементи 5. Авиалайнернинг техник ҳолатини назорат қилиш учун қўлланиладиган нейрон тўрини схемаси. 6. Нейрон тўрини расмийлаштириш 7. Типик нейрон тўрларидан фойдаланиш 8. Нейрон тўрлари асосида ечиладиган масалалар. 9. Нейрон тўрларини амалга ошириш усуллари 10. Бошқариш назарияси асослари фанининг элементар звеноларини ўрганиш бўйича нейрон тўрини қуриш 11. Талабанинг билимини назорат қилишда нейротармоқ технологиясининг роли 12. Хулоса 13. Фойдаланилган адабиётлар Кириш Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистон мустақилликка эришгач, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида бўлганидек, таълим тизимида ҳам ислоҳотлар йўлга қўйилдики, бунда таълим-тарбия жараёнига замонавий ахборот технологияларини олиб кириш, таълимни компьютерлаштириш муаммоларини ҳал қилиш муҳим аҳамият касб этади. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг 2002 йил 30 майдаги “Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) ни жорий этиш тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 6 июндаги “Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот–коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори, Қарорга илова қилинган “Компьютерлаштиришни ва ахборот– коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг 2002-2010 йилларга мўлжалланган Давлат дастури” қабул қилинди. Мазкур дастурлар доирасида Республика олий таълим муассасаларида ахборот технологияларини таълим жараёнида қўллашни янги усул ва воситалар ёрдамида ташкил этиш, масофадан туриб ўқитиш ва компьютерлаштирилган анжуманлар ўтказишга эришиш, электрон дарсликлар яратиш ва уларни ўқув-тарбия жараёнида қўллашга қаратилган тадбирлар, таълимни ислоҳ қилиш бўйича нуфузли лойиҳалар, илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» таълим тизими олдига янги педагогик ва ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва уларни ўқувтарбия жараёнига қўллаш масалаларини режалаштириб, узлуксиз таълим босқичларида ўқув жараёнини ахборот технологиялари билан таъминлашни юксалтириш каби долзарб муаммоларни ҳал қилиш вазифаларини кўндаланг қилиб қўймоқда. Замонавий психология-дидактика илмида, ўқув жараёнини илмий техникавий тараққиётининг гуркираб ривожланаётган ахборот ва компьютер технологияларининг имкониятларини ҳисобга олган ҳолда ташкил қилишда, илмий методологик асосда ўқув материалини таркибини танлашда ҳамда уни ахборот коммуникация технологияларига мос равишда структуралаштиришга, ёндашишга етарлича методология ва технология ишлаб чиқилмаган. Ҳозирги шароитдаги ҳеч бир ўқув предмети (фани) интеграллашган автоматлаштирилган ўқитиш концепциясига тўлақонли жавоб бера олмайди. Натижада ахборот коммуникация воситаларидан (АКВ) ўқув амалиётида фойдаланиш жуда катта қийинчиликлар туғдирмоқда ёки умуман олганда бундай ёндашувлар самарасиз бўлиб чиқмоқда, чунки ўқув материалини тўғридан-тўғри АКВ зиммасига юклашдан ҳеч қандай наф йўқ. Шу боисдан ҳам ўқув предмети фаннинг назарий жиҳатдан таркибий қисмларини танлаш ва уни АКВ дан унумли фойдаланиш учун ўқув материалини мантиқ тамойиллари асосида структуралаштириш, мантиқан тугалланган таянч тушунчалар тўплами даражасида тавсифлаш, таянч элементлар асосида фанни ўрганишнинг мантиқли граф-схемасини қуриш ва унинг асосида АКВ ёрдамида предметни ўзлаштиришнинг ўқув жараёнини самарали ташкил қилиш долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Бунинг натижасида ўқув предметининг илмий жиҳатдан мантиқий асосланганлиги, аниқлик, тушунарлилик, мантиқий изчиллик ҳамда АКВдан унумли фойдаланиш даражасининг мукаммаллашганлиги таъминланади, яна шуни таъкидлаш жоизки, предметнинг структуралаштирилган мантиқли схемаси электрон дарсликлар яратиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Бу муаммо анча вақтлардан буён мавжуд бўлиб, замонавий дидактикада асосий ўринлардан бирини эгаллайди. Мазкур муаммони ечиш, ҳал қилишнинг ҳар хил усуллари чет эллик олимларнинг ишларида ўз аксини топган, чунончи, В.А.Беликов, М.А.Данилов, Ю.И.Дик, Л.В.Занков, Л.В.Зорина, А.Н.Крутский, В.Н. Мощанский, В.Г.Разумовский, К.М.Сосницкий, А.М.Сохор, А.И.Уман, А.В.Устава, В.Ф.Шаталов, П.М.Эрдниев ва бошқалар. Дидактикада кўп йиллардан буён эмпирик педагогик тамойиллар тизими мавжуд, унга асосланиб, мос равишда ўқув материалини танлаш, ташкил қилиш ва мантиқан структуралаштириш мумкин. Бироқ реал шароитларда буни амалга ошириб бўлмайди, чунки ишлаб чиқилган тамойиллар, методологиялар умумий характерга эга ва шу боисдан ҳам уни замонавий АКВ талабларини ҳисобга олган ҳолда технологиялаштиришни талаб қилади. Қатъий илмий асосга таянган ҳолда предметнинг таркибий қисмини амалий жиҳатдан танлаш, созлаш ва структуралаштириш оддийдан мураккабга, абстракт мушоҳодадан аниқ тафаккурга қараб бориш тамойиллари асосида дидактик талаблар мажмуасини ишлаб чиқиши зарур. Шундай қилиб, бу муаммо анча вақтдан буён мавжуд бўлса ҳам ўзини долзарблигини йўқотгани йўқ, чунки бу муаммо на фақат назарий жиҳатдан, на фақат амалий жиҳатдан узил кесил ечимини топган эмас. Техника олий ўқув юртларида муҳандисларни тайёрлаш жараёнини такомиллаштиришга ва уларнинг касбий тайёргарлигига қўйилган давлат таълим стандартлари талабларини амалга оширишга оид илмий-тадқиқот, лойиҳа-амалиёт ишларини олиб бориш, жумладан, фанларни мантиқий граф-схема асосида нейро технология услубларидан фойдаланиб ўқитишни фаоллаштирувчи методология ва технологияларни ишлаб чиқиш, бўлажак муҳандисларда касбий фаолиятга оид ўқув-тарбия жараёнини самарали ташкил этишнинг шакл, метод ва воситалари, янги педагогик ва ахборот технологияларини ўқув жараёнига қўллаш методлари, “Информатика ва АТ” фанини бошқа фанлар билан узвийлигини ҳисобга олган ҳолда, мантиқий структуралаштирилган тарзда ўқув жараёнини ташкил қилиш учун ўқув-услубий таъминотларни яратиш каби ишларнинг етарли даражада олиб борилмаётганлиги мазкур илмий- методик ишнинг долзарблигини белгилайди. Муаммонинг ўрганилганлик даражаси Мамлакатимиз ва хорижда олиб борилаётган таълим тизимини такомиллаштириш ишларида ахборот ва коммуникация технологияларидан фойдаланиш жараёнини ўқитишни ташкил қилишда инновацион ёндашишни ривожлантирувчи ва таълим жараёнларини модернизация қилиш фаол усулларидан бири сифатида қаралмоқда. Олий ва умумий ўрта таълимда ўқитиладиган ўқув предметларининг материаллари асосида билимларни умумлаштириш ва аниқ бирор фаннинг ўқув материалини структуралаштириш масаласига хорижий олимлардан И.В. Акимова, Ю.Д. Апиш, А.И. Архипова, Ю.М. Аскерко, И.В. Буров, С.А. Бутаков, Л.П. Воронина, Д.В. Данилов, А.Н. Дробахин, Е.Г. Ерофеев, В.В. Мултановский, И.П. Попов, О,Е. Филипов, Л.С. Чернишев, Б.П. Эрдниев ва бошқалар, республикамиз олимларидан А.А. Абдуқодиров, М.Арипов, Р.Ҳ. Ҳамдамов, И. Исоқов, А. Хайитов ва бошқаларнинг ишларини келтириш мумкин. Бироқ, ўрганилган ва таҳлил қилинган ишларда кўп эътибор ўрта мактаб ўқув предметини ҳар хил структуралаштиришга бағишланган, олий таълимнинг мураккаб предмети ҳисобланган “Информатика ва АТ” фанини бирор методик, мантиқий мезонлар асосида структуралаштириш муаммолари ва нейро тармоқ технологгияси асосида ўқитиш муаммолари деярли ўрганилмаган. Бундан ташқари, мустақил тарзда (ўқитувчи ёки талаба) фанни мантиқий таркибий қисмларга, стуктураларга ажратиш методикаси, услублари, ёндашувлари ишлаб чиқилмаган. Худди шундай, илмий тадқиқот ишларида структуралаштирилган ўқитиш методлари, услублари яхши ёритилмаган. И.Я. Лернернинг таъкидлашича, фанни мантиқий структуралаштирилган тарзда ўқитиш талабаларда олдиндан тушунган ҳолда билим олиш фаолиятини шакллантиради ва ижодий ишлашга (таҳлил қилиш, синтез қилиш, умумлаштириш, солиштириш, таққослаш, билимларни янги ҳолат даражаларига кўтариш, ўтказиш) бўлган интилишларини, ҳаракатларини кучайтиради. Шундай қилиб, “Информатика ва АТ” фани бўйича талабаларнинг кейинги босқичларда ўқиш самарадорлигини ошириш, фаоллаштириш учун ўқув материалини ўзлаштириш даражасини янада ошириш масаласи бир томондан ва иккинчи томондан абитуриентларнинг мазкур фан бўйича тайёргарлик даражасининг пастлиги, ҳамда ОТМда фанни ўқитишнинг яхши мотивацияланмаганлиги, талабани ўқув материали билан мустақил ишлаш кўникмасининг тараққий этмаганлиги масаласи ўртасидаги қарамақаршиликни ажратиб кўрсатишимиз мумкин. Бу масаланинг тўлиқ ечимини топиш жуда мураккаб муаммо ҳисобланади ва бу қарама-қаршилик бизнинг олиб бораётган илмий изланишларнинг долзарблигидан далолат беради. Фанни ўқитиш жараёни, унинг структуралашган методлари асосида ташкил қилинганда талабаларда фанга бўлган қизиқиш ортади, натижада талабаларда шахснинг шаклланиши, ўзини кўрсата билиш жиҳатлари намоён бўлади, унинг билим олиш фаолияти фаоллашади, ривожланади, ўқув материали билан ишлашнинг шахсий стили шаклланади, предметни замонавий компьютерлашган нейро тармоқ технологиялари асосида мустақил ўрганиш назариянинг элементларини мантиқий жиҳатдан тўғри тушуниб етиш имконияти ва уни тадбиқ қилиш жиҳатлари шаклланади. Таҳлил қилган ишлардаги фаннинг таркибий қисмларини структуралаштиришнинг шакл ва методлари ОТМга тегишли бўлган фанларнинг мураккаблик даражасини, иерархик кўринишини, ўқув материалини кўп поғонали мантиқий структурасини ҳисобга олмайди, талабаларда ОТМ даражасида ўқув ахборотлари билан мустақил ва маҳсулдор ишлашни, структурали-ташкиллаштирилган билимларни таҳлил ва синтез қилиш қобилиятини ривожлантиришга тўлиқ жавоб бера олмайди, ўрганилаётган муаммони таҳлил қилиш ҳолати ОТМдаги ўқув предметини структуралаштириш бўйича янги методик услубларни, компьютерлашган нейро технология ўқитиш услубларини ўқув жараёнига қўллашни, янги методик, методологик ечимларни излаш заруратини келтириб чиқаради. Энди нейрон тўрлари ҳақида қуйидаги мулоҳазаларни келтиришимиз мумкин. Нейрон тўрлари жуда янги ҳисобланган ва янада келажаги порлоқ ҳисоблаш технологиясидир, унинг ёрдамида халқ хўжалигининг турли соҳаларига оид динамик масалаларни ўрганиш, унинг асосида самарали ечимлар қабул қилиш мумкин, чунончи иқтисодиёт, техникавий объектларни бошқариш, технологик жараёнларни назорат қилиш ва шу каби соҳаларда. Эндиликда нейрон тўрларидан ўқув жараёнини таҳлил қилиш ва методик бошқариш масалаларини ҳал қилишга тадбиқ этилмоқда. Нейрон тўрлари, даставвал, образларни англаш соҳасида ўзининг янги самарали имкониятларини очиб берди, ундан кейин бунга статистик ва суний интеллект методларига асосланган ечим қабул қилувчи жараённи ҳамда молия соҳасидаги масалаларни ечишни қўллаб-қувватловчи воситалар қўшилди. Ночизиқли кечадиган жараёнларни моделлаштиришга бўлган, шовқинли маълумотлар билан ишлаш ва мослашиш имкониятлари техникаиқтисодий соханинг кенг кўламдаги масалаларни ечиш учун нейрон тўрларини тадбиқ қилиш, ундан фойдаланиш жуда катта имкониятлар яратади. Охирги ўн йиллар мобайинида нейрон тўрлари асосида жуда кўп миқдорда дастурий воситалар мажмуаси, системасини яратилди ва улардан муваффақиятли фойдаланиб келинмоқда,чунончи, маҳсулот олди-соти бозоридаги амалларни бажаришда, банкнинг банкротини (кризисини,инқирозини) эхтимолигини баҳолашда, банкнинг кридит бериш фаолиятини баҳолашда, инвестицияларни назорат қилишда, заёмларни жойлаштиришда ва хакозаларда. Нейрон тўрларининг қўлланилиш соҳалари, иловалар турли-туман соҳаларни ўз ичига олади: образларни англаш, шовқинли маълумотларни қайта ишлаш, образларни тўлдириш, ассоциатив излаш, классификациялаш, оптималлаш, башоратлаш, диогноз қўйиш, сигналларни қайта ишлаш, абстрактлаш, жараёнларини бошқариш ва назорат қилиш, маълумотларни сисментлаш, ахборотларни сиқиш жипислаштириш, мураккаб акслантириш, мураккаб жараёнларни моделлаштириш, машинали кўриш (электрон кўз), нутқни англаш ва башқалар. Нейрон тўрларидан фойдаланишнинг моҳияти иқтисодий соҳада шундан иборатки, бу янги усул, метод олдинги анъанавий ишлатиб келинаётган методларни истисно, четга суриб ташламайди яъни велосипедни янгидан яратмайди, балки бу нейтрон тўрлари юқорида келтирилган масалаларни ечиш учун яратилган, янги имкониятларга эга ҳисоблаш воситасидир. Нейрон тўрларини тарихи ва унинг асосий компоненталари Электрон - ҳисоблаш техникасининг янада барқ уриб ривожланиш даврида, яъни XX аср ўрталарида соҳа олимлари ва инженерконструкторлари орасида типик, намунавий ЭҲМ қандай принцип асосида ишалаш ва у қандай амалга оширилиши мумкин деган масалалар фикрлар, қарашлар, изланишларда ягоналик, бирлик, бир фикрлилик мавжуд эмас эди. Биз ҳозир барчамиз Информатика асослари курсида фан Нейман машинаси принципи архитектураси асосида яратилган, ишлаб чиқарилаётган ЭҲМларни, компьютерларни ўрганяпмиз. Шунга қарамасдан, информатика бўйича дарсликларда, ўша пайтларда ЭҲМни, компьютерни яратишда бошқа бир фаолият принципларига, архетектураларига асосланган ғоялар, амалий тавсиялар тўғрисида бир оғиз ҳам гап айтилмаган. Бундай ғоялардан бир схемаси бошқача принцип ва архетектурага асосланган ЭҲМлар нейрон тўрли компьютер ёки оддий қилиб нейрон тўрлари деб ном олади. Нейрон тўрларига бўлган биринчи қизикиш Мак Коллак ва Питснинг 1943 йилда чоп қилинган илк ишларида асос солинган бўлиб, унда инсон миясининг ишлаш фаолиятига асосланган ўхшашлик асосида ишайдиган компьютернинг схемаси таклиф қилинган эди.Улар инсон миясини ташкил этувчи элементи нерв клеткасини моделини яратишди ва унга нейрон деб ном беришди. Инсоннинг мияси оқ ва серий рангдаги моддадан ташкил топган: оқ - нейронларнинг жисми, танаси, серий моддалар эса - бу нейронларни бир- бири билан боғловчи восита (ткань) ёки аксонлар ва дендиритлардир. Инсон мияси таҳминан 1011 ўзаро бўлинган нейронлардан ташкил топган. Ҳар бир нейрон ахборотни ўзининг дендиридлари орқали олади, ўзлаштиради, ахборотларнинг кейинги жойига узатиш фақат битта аксон орқали амалга оширилади, охирида минглаган синописларга тармоқланган (1-расм). Содда нейрон 10 000 мингтагача дендиритларга эга бўлиши мумкин, дендиритлар бошқа клеткалардан қабул қилинади. Шундай қилиб одам мияси тахминан 1015 ўзаро боғланишлардан иборат. Агар ҳар қандай нейрофизиологик жараён бирданига бир қанча нейронлар тўпламини фаоллаштиришини ҳисобга оладиган бўлсак, у ҳолда миямизда ҳосил бўладиган, келиб чиқадиган ахборотлар ва сигналларнинг шундай бир катта миқдорини тасаввур этиш мумкин. Нейронлар импульслар серияси воситасида ўзаро ҳаракатда бўладилар, бу ҳаракат бир нечта миллисекунд мобайнида давом этиши мумкин, ҳар бир импулс частотали сигнал бўлиб, унинг частатаси бир нечта бирликдан то юзлаган герцгача бўлиши мумкин. Бу частота замонавий компьютернинг ишлаш частотаси билан солиштириб бўлмайдиган даражада, бироқ инсон мияси компьютерга қараганда аналог информацияларни жуда катта тезликда қайта ишлаши мумкин, масалан: тавсифни билиш, фаҳмлаш, таъмни сезиш, товушни ажратиш, билиш, нотаниш ёзувни ўқиш (билиш), сифат параметрлари устида амаллар бажариш. Буларнинг барчаси ўзаро синапслар билан боғланган нейрон турлари ва воситаларида амалга оширилади. Бошқача қилиб айтганда, миябу параллел фаолият кўрсатадиган, ҳозирги кетма-кет ҳисоблашларга асосланган компьютерга нисбатан жуда самарали ишлайдиган процессорлардан ташкил топган. Шу боисдан ҳам, келажак компьютерлари кўп процессорли, параллел ҳисоблаш материалларига асосланган бўлиши зарур. Шундай экан,нейрон тўрлари бу йўналишдаги навбатдаги қадам бўлиши ажаб эмас. Суний нейрон тўрлариниг келажакдаги тараққиёти инсон ишлаш принципларини қанчалик ўрганилганлиги, моделлаштирилганлик даражасига боғлиқ, бироқ бу ерда тескари боғланиш ҳам мавжуд:суний нейрон турлари бирдан бир восита бўлиб, унинг ёрдамида инсоннинг нерв системасида кечадиган, биз тасаввур қиладиган жараёнларни ўрганишни янада такомиллаштиришимиз мумкин, мос жараёнларнинг моделларини қуриш йўли билан. Нейрон турларини келажаги жудаям равшан, ҳозирги кунда бу соҳадаги билимлар, компьютер технологиялари соҳасида фаолият кўрсатаётган илмий мутахассислар, ҳудди шундай қўшни смежний соҳаларда ишлаётган жуда кўп инжинерлар ва илмий ходиимлар бу тўғрида жуда аниқ тасаввурларга эгадирлар. Нейрон тўрлари ўзаро шундай бир боғланган элементлар мажмуасидир, улар орасида ўзаро боғлинишлар таъминланиши зарур. Бундай элементлар асосан нейронлар деб ёки тугунлар деб аталади ва булар ўз навбатида оддий процессорлардир.Уларнинг ҳисоблаш имкониятлари одатда фаоллаштириш (активлаштириш)қоидалари ва кириш сигналларини бирор кобинациялашган қоидалари билан чекланади, натижада кириш сигналларини мажмуаси бўйича чиқиш сигналларини ҳисоблаш имкониятлари мавжуд. Элементнинг чиқиш сигнали ўлчамли (коэффициентли) боғланишлар орқали бошқа элементларга узатилиши мумкин. Жўнатувчиларнинг ҳар бири вазн коэффицентларига ёки вазнга эга. Вазн коэффицентларининг қийматига боғлиқ равишда узатилаётган сигнал кучайтирилади ёки камайтирилади. Нейрон тўрини алоҳида элементи Нейрон тўрларидан фойдаланишда ўзига жалб қилувчи жиҳатлардан биттаси шундан иборатки, одатда бундай тўрнинг элеменлари чекланган ҳисоблаш имкониятларига эга, умуман олганда нейрон тўри жуда кўп сонли элементлар бирлашмаси, анча - мунча мураккаб масалаларни бажариш имкониятига эга ҳисобланади. Масалан, учувчи жисмнинг техник ҳолатини назорат қилувчи нейрон тўри. Тўрнинг кириш элементлари самолёт бортида ўрнатилган датчиклардан бевосита ахборотларни қабул қилади. Чиқиш элементи эса, учувчи аппаратнинг техник ҳолатини акс эттирувчи индикатор(лар)дир. Боғланишлар структураси тўр констурциясини деталларини акс эттиради, жумладан, қайси элементлар боғланган , бу боғланишлар қайси йўналишда ишлайди ва хар бир боғланишларнинг қийматлик даражаси (яъни вазни) қандай. Нейрон тўри ёки дастур тушунадиган масала боғловчи элементларнинг боғловчи вазн қийматлари терминида тавсифланади. Боғланишлар структураси одатда икки босқичда аниқланади: биринчи босқичда системани яратувчи тўрнинг қайси элементлари ўзаро боғланиши керак ва қайси йўналишда шуни кўрсатади, иккинчи босқичда эса, яъни ўқитиш фазоси жараёнида мос равишда вазн коэффициентиларининг қийматлари аниқланади. Нейрон тўрини расмийлаштириш Ҳар қандай нейрон тўрининг (тармоқнинг) ишлашини тестлаш, тактлаштириш, турли бошқариш системалари учун характерли жараён ҳисобланади. Бу билан тизимнинг ҳолати дискрет вақт моментларида кузатиб борилади, унда такт бўйича сурилишли ҳаракат қилиш аниқланади, унда кириш қатламидан чиқиш қатламига қараб таъсирлантириш (қўзғатиш) тўлқинини ҳаракати ўрганилади. Таъсирлантирувчи (қўзғатувчи) тўлқинлар кетма-кетлиги систематик, ҳисоблаш схемасини имитация қилади, яъни, битта тактда кириш қатламидаги таъсирлар конфигурациясига мос равишда кадрларни қайта ишлашни параллел конвейерлар усулида олиб бориш. Амалиётда перцептрон типдаги кўп қатламли нейрон тўрлари кенг ўрганилмоқда, бунда тескари боғлашишлар мавжуд эмас ва нейронлар орасида мавжуд бўлган боғланишлар фақат қўшни қатламлар орасида мавжуд, қатлам оралаб боғланиш йўқ. Бу ерда биз тескари боғланишларни кўриб чиқмаймиз, улар тўғрисида мулоҳоза юритмаймиз (вақтинча), бироқ нейрон тўрининг қатламлашганлигига бўлган чекланишни олиб ташлаймиз. Бу эса нейрон тўрларига бўлган анча умумлашган ёндашувни таъминлайди. Айнан шундай нейрон тўри, “қатламлар орқали” боғланишга йўл қўядиган, юқорида келтирилган мисолда келтирилган эди. Бундай нейрон тўрларини қайта қуриш анча соддалашди. Нейрон тўрини, унинг структурасини ва динамикасини таъсирларнинг ўтишини таҳлил қилиш билан статик ўрганиш мумкин. Нейрон тўрларини статик ўрганиш шуни кўрсатадики, яъни у контурлар мавжуд бўлмаган йўналувчи графни G тавсифлайди. Графнинг тугунлари нейронларни ифодалайди, ёйлар эса синаптик боғланишларни. Расмийлаштирилган изланишлар ва компьютерлашган алгоритмлар учун граф кўринишдаги нейрон тўри жуда яроқсиз ҳисобланади. Нейрон тўри матрица кўринишида акслантирилган туридан фойдаланиш жуда қулай. Бундай усул билан нейрон тўрини структурасини, конфигурациясини, графнинг топологиясини, худди шундай унинг синаптик боғланишларининг сонли характеристикаларини ифодалаш, тасаввур этиш имкониятлари мавжуд. Типик нейрон тўрларидан фойдаланиш Компьютернинг дастурий таъминоти таркибида фойдаланувчининг масалалари учун мослашган механизмлар билан таъминланган нейрон тўрларининг универсал моделларини қуриш ҳаммамизнинг ҳам энг яхшт истагимиздир. Агар яна ҳам яхши истакларни билдирадиган бўлсак, унда компьютерлар билан биргаликда ишлайдиган нейротармоқ (нейрокомпьютерлар) тизимининг аппарат воситалари мажмуасини қуриш мақсадга мувофиқ бўлар эди. Унда фойдаланувчи ўзининг мураккаб масалаларини ечишда нейротармоқ бўйича дастурий ва инструментал воситаларни танлаш имкониятига эга бўлади. Бундай апаратли амалга оширилган нейротармоқлар компьютерлар учун ташқи қурилмалар ёки приставкалар сифатида қаралади, масалан, ПЛИС – программалаштирилган мантиқли интеграл схемалардан фойдаланишнинг махсус йўналишини аниқлайди. Нейрон тўрлари асосида ечиладиган масалалар Адабиётларда суний нейрон тўрларини қўллашни асослаш ва унинг ёрдамида қўйилган малаларни ечиш учун масала жуда кўплаган белгиларни тавсифлаш зарурлиги учрайди:  Алгоритмларнинг йўқлиги ёки маслани ечиш принципларининг ноаниқлиги, бироқ жуда кўп мисоллар тўпланган;  Бу ерда муаммо жуда катта ҳажмдаги ахборотлар билан характерланади;  Маълуммотлар тўлиқ эмас ёки керагидан ҳам ортиқ, шовқинланган, қисман бир-бирига қарама-қарши. Шунда йқилиб, нейрон тўрлари образларни англаш ва классификация масалаларини ечиш, оптималлаш ва башоратлаш мсалалари учун жуда мос келади. Қуйида нейрон тўрларини қўллашнинг мумкин бўлган соҳалари келтирилган, уларда нейрон технологиясига асосланган маҳсулотлар ишлаб чиқилган, ёки намойиш қилинадиган прототиплари амалга оширилмоқда. 1.Банклар ва страхования компаниялари:  Молиявий ҳужжатларни ва чекларни автоматик ўқийдиган;  Имзоларнинг ҳақиқийлигини текширадиган;  Заёмлар учун таваккалчиликни баҳолаш;  Иқтисодий кўрсаткичларнинг ўзгаришини башоратлаш. 2. Хизмат кўрсатишни администрациялаштириш:  Ҳужжатларни автоматик тарзда ўқиш;  Штрих кодларини автоматик тарзда англаб етиш. 3. Нефт ва химия саноати:  Геологик ахборотларни таҳлил қилиш;  Оборудованиялардаги чатоқликларни (бузилишларни) идентификация қилиш;  Аэрофотоснимкалардаги маълумотлар бўйича минералларнинг мавжуд қатламларини разведка қилиш;  Модда таркибидаги примесларни таҳлил қилиш;  Жараёнларни бошқариш. 4. Ҳарбий саноат ва аэронавтика:  Товуш сигналларини қайта ишлаш (бўлаклаш, ажратиш, идентификациялаш, локаллаштириш);  Радар сигналларини қайта ишлаш (мақсадларни англаш, манбаъларни идентификациялаш ва локализациялаш);  Инфрақизил сигналларни қайта ишлаш (локализациялаш);  Ахбортларни умумлаштириш;  Автоматик учушни ташкил қилиш (автопилот). 5. Ишлаб чиқариш саноати:  Манипуляторларни бошқариш;  Маҳсулот сифатини бошқариш;  Жараёнларни бошқариш;  Бузилишларни, ишдан чиқишларни топиш;  Мослашган робототехника;  Товушни бошқариш. 6. Хавфсизлик хизмати:  Инсоннинг юзини, товушини, бармоқ изларини англаш. 7. Биомедицина саноати:  Рентгономограммалар таҳлили;  Инсоннинг соғлиги ҳолатини диагностикаси. 8. Телевидения ва алоқа:  Алоқа тармоқларини адаптив бошқариш;  Тасвирлани сиқиш ва қайта тиклаш. Нейрон тўрларини амалга ошириш усуллари Нейрон тўрларини икки усул билан амалга ошириш мумкин: 1. Суний нейрон тўрларининг дастурли модели; 2. Суний нейрон тўрларини аппаратли амалга ошириш. Асосий аппаратли суний нейрон тўрлари маҳсулот асосан суний нейробиологик системалар базасида яратилади (нейробис). Ҳозирги пайтда яратилаётган нейробис лар ичидан adaptive solutions (сша) ва hitachi (япония) фирмаларини ажратиб кўрсатиш мумкин. Adaptive solutions фирмасининг нейробиси жуда тез ишлайдиган ҳисобланади, унинг эълон қилинган қайта ишлаш тезлиги 1,2 млрд. Боғланиш/сек. (нейрон тўри 64 нейрон ва 262144 синапсдан иборат). Hitachi фирмасининг нейробиси асосида яратилган суний нейрон тўри таркибида 576 нейронгача бўлиши мумкин. Бу нейробислар янги авлод ҳисобланган ихтисослашган кўп процессорли нейрокомпьютерларнинг асосини ташкил қилиши мумкин. Замонавий нейрокомпьютерларнинг кўпчилиги шахсий компьютер ёки ишчи станцияни тасвирлайди, унинг таркиби қўшимча нейроплата киради. Бундай компьютерлар таркибига, масалан, fujitsu фирмасининг fmr серияли компьютерларидир. Бу принцип асосида яратилган нейрокомпьютерларнинг имкониятлари кўплаган сонли амалий масалаларни нейроматематика методлари билан ечишга қодир. Бироқ ихтисослашган нейрокомпьютерлар анча қизиқиш уўғотади, улар нейрон тўрларининг принципларини тўғридан тўғри амалга оширади. Бундай системаларнинг вакиллари trw фирмасининг mark оиласига мансуб компьютерлардир (розенблат томонидан яратилган биринчи персептронни амалга ошириш, mark I деб номланди). Trw фирмасининг mark III модели ишчи станцияни тасаввур этади, унинг таркибида математик сопроцессорли оиласига motorola 68000 мансуб 15 тагача процессор мавжуд. Системанинг архитектураси 65000 гача бўлган виртуал процессор элементларини қўллаб қувватлайди, 1 миллиондан кўп тўғриланадиган боғланишларга эга, 450 минг оралиқ боғланиш/с. Гача қайта ишлаш имкониятига эга. Mark IV – бу конвейер архитектурали бир процессорли суперкомпьютер. У 236 минггача виртуал процессор элементларини қўллаб қувватлайди, бу эса 5 млн.гача оралиқ боғланиш/с. Қайта ишлаш имкониятига эга. Бошқа модель – Netsim компюьютери, кембриж университетининг ишланмалари базасида texas instruments фирмасида яратилган. Унинг топологияси 80188 процессорлар базасида яратилган стандарт ҳисоблаш узелларига эга уч ўлчовли панжара кўринишида. Netsim компюьютери хопфилд-кохонен ва тескари тарқалувчи нейрон тўри сифатида шундай нейрон тўрларини моделлаштириш учун ишлатилади. Унинг иш унумдорлиги 450 млн.гача оралиқ боғланиш/с. Қайта ишлаш имкониятига эга. Бошқариш назарияси асослари фанининг элементар звеноларини ўрганиш бўйича нейрон тўрини қуриш Суний нейрон тўри – бу ўзига хос специфик ўргатувчи машина бўлиб, катта ҳажмдаги ахборотларни тизимлаштириш, статистик башоратлаш учун мўлжалланган. Бундай суний интеллектли нейрон тўри кўринишидаги ўргатувчи машиналарни яратиш – худди ишлаб чиқариш жараёни каби махсус ишларни олдиндан белгиланган, аниқланган дастур асосида бажаради, бунинг учун хом–ашё бўлиб ахборотлар тўплами ҳисобланади. Бу ахбороттехнологиясининг маҳсулоти, товари бўлиб, асосан, компьютер дастурлари, уларнинг компоненталари, ёки электрон ва оптик схемалар ва чиплар, ёки маълумотларни қайта ишлаш учун улардан фойдаланиб олинган натижалар. Таълим соҳасига ахборот ва коммуникация технологияларини жадал қўллаш асосида ўқитишнинг янги шакл ва методларини, таълим муассасаларининг ягона ахборот таълим маконини яратишда, математик расмийлаштириш нуқтаи назаридан жуда ёмон бўлган объектни (таълим жараёнини), бошқарув ва моделлаштириш муаммоларини талаб даражасида ечиш долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Бошқарув ва моделлаштиришнинг (таълим соҳасида) янги методларини, ёндошувларини ва технологияларини излашни келтириб чиқаради. Шуни таъкидлаш мумкинки, таълим объектлари ва таълим жараёнларини илмий асосда ўрганувчиларга нейрон тармоқларидан фойдаланиш замонавий уникал воситалар ва приципиал янги имкониятларни очишда жуда катта аҳамият касб этади. Таълим oбъeктларида ва жараёнларида нeйрoмoдeллар ва нeйрoтармoқ тexнолoгиялари мeтoдларидан фoйдаланиш, янги йўналиш ҳисoбланаётган таълимда интeллeктуал систeмаларнинг ривoжланишига oлиб кeлади. Бoшқарувнинг нeйрoн систeмаларида қайта ишланадиган аxбoрoтларни тасвирлаш шакллари ва турлари бўйича чeкланишлар бўлмайди. Бу эса уларни оммавий тусда қўлланилишидан далолат беради. Нейросистемалар инсон миясида кечадиган фикрлаш жараёнларини замонавий тасаввурларда ифодалашга асосланади ва таклиф қилинган фактлар асосида ўрганишга мослашган бўлиб, мураккаб ночизиқ боғланишларни аниқлайди. Фойдаланилган адабиётлар 1. Юсупов Ф., Аширова А.И., Хўжаев О. Таълимда интеллектуал тизимларнинг нейротармоқ технологияси методларининг асосларини яратиш ҳақида // «Высокие технологии и перспективы интеграции образования, науки и производства»: Материалы международной научно- технической конференции. - Ташкент, ТХТИ, 2006. -Б.52-54. 2. Каллан, Роберт. Основные концепции нейронных сетей.: Пер.с англ. – М.: Издательский дом Вильямс, 2001. – 286 С. 3. Крисилов В.А., Кондратюк А.В. Преобразование входных данных нейросети с целью улучшения их различимости. http://neuroshool.narod.ru/ 4. Крисилов В.А., Чумичкин К.В. Ускоренное обучение нейронных сетей за счет адаптивного упрощения обучающей выборки. http://neuroshool.narod.ru/ 5. Аникеев М.В., Бабенко Л.К., Макаревич О.Б. Обзор современных типов нейронных сетей.- Киев: Радиоэлектроника, информатика, управления, № 1, 2001. – С. 48-56 6. Горбан А., Россиев Д. Нейронные сети на персональном компьютере.//Новосибирск: Наука, 1996. 7. Терехов С.А. Технологические аспекты обучения нейросетевых машин.//Лекции для VIII Всероссийской научно-технической конференции «Нейроинформатика – 2006» / http://neuroschool.narod.ru/ . 8. Методы нейроинформатики/Под ред.А.Н.Горбаня, КГТУ, Красноярск, 1998. – 205 С. 9. Anil K. Jain, Jianchang Mao, K.M. Mohiuddin _Artificial Neural Networks: A Tutorial, Computer, Vol.29, No.3, March/1996, pp. 31-44. (Пер.рус.)