logo

Пестицидларни селектив таъсирчанлиги ва уларга зарарли организмларнинг чидамлилиги ва. Қўллашнинг физик ва кимёвий асослари

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

43 KB
Пестицидларни селектив таъсирчанлиги ва уларга зарарли организмларнинг чидамлилиги ва. Қўллашнинг физик ва кимёвий асослари 1. Пестицидни селектив ёки танлаб таъсир этиши ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситаларига бўлган муҳим талаблардан бири хисобланади. Бу шундай тушучаки бир пестицидни қўллаш. Маълум тур зарарли организмга таъсир этиб бошқалаига зарар етказмаслиги лозим. Хашоротлар, ҳайвон ва ўсимликларнинг ҳар хил турларига пестицидларнинг танлаб таъсир кўрсатишини коэфициент (К) га кўра аниқланади (Г.С.Груздьев, 1987). СД 50 биринчи организм К танлаш = ----------------------------- СД 50 иккинчи организм юқори танлаш қобилиятига эга бўлган пестицидларда танлаш. коэфициенти бирдан юқори бўлади. Ҳозирги пайтда танлаб таъсир этувчи пестицидлар ишлаб чиқаришга катта эътибор берилмоқда. Чидамлилик бу жониворларнинг пестицидларнинг заҳарловчи таъсирига қаршилик кўрсатилиш хусусиятидир. Чидамлилик 2 турга булинади. 1. Табиий чидамлилик-тирик организмдаги биокимёвий ва биологик жараёнларга боғлиқ. 2. Сунъий чидамлилик - бу чидамлилик фақат организм пестицид билан учрашгандан кейингина содир бўлади, яъни пестицид қўлланилгандан сўнггина пайдо бўлади. Табиий чидамлилик тур бўйича, чидамлилик, жинсий чидамлилик, босқичли, ёшга кўра чидамлилик, мавсумий чидамлик ва вақтинчалик чидамлилик турларига булинади. Чидамлилик бу пестицидларни самарадорлигини белгиловчи асосий омиллардан биридир. Чунки айнан бир пестицидни қайта-қайта ишлатиш организмларни шу пестицидга нисбатан чидамлилик ҳосил бўлишига олиб келади. Зараркунанда ҳашаротларнинг етук босқичлари, личинкалик босқичларига нисбатан, урогочи жинслари эркак жинсларига нисбатан, тухум ва гумбаклик босқичлари ҳаракатчан босқичлари (личинка ва имаголари)га нисбатан пестицидларга чидамлирок бўладилар. Сунъий чидамлилик (резистентлик) тўғрисидаги биринчи маълумот 1951 йилда берилган. АКШ олимлари калифорния штатида калқондорларнинг синил кислотага чидамлилигини исботладилар. Г.С.Груздьевнинг (1987) таъкидлашига бу чидамлилик тури 200 дан ортиқ зараркунандаларда кузатилган. Сунъий чидамлилик. қуйидаги кенжа чидамлилик гуруҳларига булинади. Индивидуал чидамлилик - битта такрор қўлланилган пестицидга нисбатан содир бўлади. Бу чидамлиликни йўқотиш учун пестицидни шу гуруҳга оид иккинчи тури билан олмаштириш кифоя. Гурухли чидамлик - бу организмларда бир гуруҳга кирувчи кўпчилик пестицидларга чидамлилик ҳосил бўлишидир. Масалан хлорорганиқ пестицидларга ёки фосфорорганиқ пестицидларга ва х.к. Бу чидамлилик турини бартараф этиш учун зарарли организмларга қарши турли гуруҳларга кирувчи пестицидлар алмаштириб қўлланилади. Перекрест (чорраха) чидамлилик - бу чидамлилик организмларнинг икки ёки ундан кўп гуруҳларга кирувчи пестицидларга нисбатан чидамлилигини оширишдир. Бу эса пестицидларни сарфлаш нормаларини: сарф ҳаражатларни ошиб кетишига ва атроф муҳитни янада заҳарланишига олиб келади. Чидамлиликни барча турларини бартараф этишни ягона йўли бу пестицидларни алмаштириб қўллаш (турлари ва гуруҳлари бўйича) ҳамда сарфлаш нормаларига қаттиқ риоя қилишдир. Баъзан зараркунандаларнинг чидамлилигини бартараф этишда пестицидлар махсус снергистлар кушилган. Табиий чидамлиликни бартараф этишда пестицидларни зараркунандаларни сезгир босқичларига айниқса уларнинг кичик ёшдаги личинкалари-га нисбатан қўллаш яхши самара беради. 3. Кумуляция дейилганда пестицидларнинг организмда ёки унинг айрим аъзоларида йигналиш хусусияти тушунилади. Материал ва функционал кумуляция турлари фаркланади. Материал кумуляция бу организмга пестицидни қайта-қайта тушиб қолиш натижасида унинг йигналиб боришидир. Функционал кумуляция бу пестициднинг йигналиши эмас балким пестицидларнинг асоратларини йигналиб боришдир. Кумуляция кўрсаткичи бу кумуляция коэфициенти(К кум ) дир СД 50 (хроник тажрибада) К кум = --------------------------------------- СД 50 (якка тажрибада) Ўта юқори кумуляцияда К кум = 1 Юқори кумуляция К кум = 1-3 Ўртача кумуляция К кум = 3-5 Кам даражадаги кумуляцияда К кум = 5 дан юқори бўлади. АДАБИЁТЛАР: 1. Ўзбекистон Республикаси 1998-2000 йиллардаги даврида қишлоқ хўжалиги иктисодий ислоҳотларни чукурлаштириш дастури, 1998. 2. А. В. Бондаренко - «Биологическая заҳита растений», Л. : «Колос». 1984. 3. В, В, Гулий в бошқалар - «Микробологичсекий метод борьбў с вреднўми насекомўми» 4. А. В. Бондаренко - «Практикум по биологический заҳите растений». Л. : 1978. 5. С. Н. Алимухамедов - «Гўза зараркунандалари ва уларга қарши кураш». - Т. : «Мехнат»1991. 6. С. Н. Алимухамедов - «Гўзани биологик усулда ҳимоя қилиш». - Т. «Мехнат»1996. 7. Н. В. Кандўбин - «Бактериальнўе средства борьбў с вреднўми насекомўми и грўзунами», 1989. 8. Ла Брег Смитт - «Генетическая метод борьбў с вреднўми насекомўмў»- М. »Колос». 1971. 9. Зашита растений ежемесячнўй теоретический и научно- производственнўй журнал» - М. »Агропромиздат», 1985-1999. 10. С, И. Алимухамедов, Б. П. Адашкевич ва бошқалар. «Биологическая заҳита хлопчатника» Изд. 2-е дополнение - Т, «Мехнат»1989. 11. А. А. Кравцов, Н. В. Голўшин - Справочник химических и биологических средств заҳитў растений». Агропромиздат», 1989. 12. Х.Ч. Бўриев, Ҳ.Ҳ.Кимсанбоев, Б.А.Сулаймонов «Энтомофагларни биолабораторияда кўпайтириш» Т.: «Ўқитувчи» 2000. 13. Список химических и биологических средств борьбў с вредителями, болезнями растений и сорняками разрешеннўх для применения в сельском хозяйстве Республики Узбекистан на 1998-2001. A