logo

«Таълим тўғрисида» ги қонун ва кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг педагогика назарияси ва амалиёти ривожланишидаги ўрни

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

111 KB
«Таълим тўғрисида» ги қонун ва кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг педагогика назарияси ва амалиёти ривожланишидаги ўрни Режа : 1. «Таълим тўғрисидаги» қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастур»нинг қабул қилиниши ва долзарблиги. 2. «Таълим тўғрисида» қонуннинг мазмуни. 3. «Кадрлар тайёрлаш миллий дастур»и, «Таълим тўғрисида» қонуннинг мантиқий давоми сифатида. 4. «Таълим тўғрисида»ги қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастур»ининг назарий ва амалий қиймати . Ўзбекистон Республикаси мустақилликни қўлга киритгандан сўнг жамият тараққиётида қонун устиворлигига алоҳида эътибор бериб бошланди. Демократия ва инсонпарварлик тамойилларига ҳар томонлама мос бўлган Конституция ишлаб чиқилди ва қабул қилинди. Унга суянган ҳолда 1997 йилнинг августида Олий Мажлиснинг IX сессиясида «Таълим тўғрисида»ги ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастур» тўғрисида қонунлари қабул қилинди. Бу ҳужжатлар бир қараганда мамлакатимизда маъориф ишларини тартибга солиш, маълум бир муддат давомида унинг ривожланишини таъминлаш мақсадига қаратилгандек туюлади. Аслида эса уларнинг моҳиятига чуқур ижтимоий –сиёсий, маънавий, маърифий мақсад ва вазифалар киритилган бўлиб, яқин келажакда Ўзбекистон Республикаси тараққиётининг ўзига хос модели ишлаб чиқилган. Мазкур қонунларнинг ҳаётга тадбиқ этилиши халқ хўжалигининг барча соҳаларини янги тараққиёт босқичига кўтариш учун хизмат қилади. Чунки бу қонунлар жамиятнинг ҳар бир аъзосига қобилияти, қизиқиш, ва интилишларига мос бўлган таълим –тарбия бериш, шахсий сифатларни тўла таркиб топтириш ҳамда намоён этиш имконини яратади. Узлуксиз таълим тизими барча кишиларга мос бўлган таълимни олиши, касб эгаллаши, уни такомиллаштириб боришларига тўла шароит яратишга мўлжалланган. «Таълим тўғрисида»ги қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастур»и ўзаро мантиқан бир –бирига боғланган бўлиб, ҳозирги шароит учун энг мукаммал таълим тизими ва кадрлар тайёрлашнинг методологик асоси вазифасини ўтайдиган мазмунни касб этади. Бу ҳужжатлар ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан ўта ҳаётий бўлиб, уни синчковлик билан ўрганишни, таълим –тарбиянинг илмий асосларини ишлаб чиқишда ва ҳаётга тадбиқ этишда унга амал қилишни тақозо этади.  2. «Таълим тўғрисида» ги қонуннинг мазмуни: \ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 1 - чақириқ 9 сессиясида 1997 йил 29 августида тасдиқланган қонун 5 бўлим, 34 моддадан иборат. 1. Умумий қоидалар /8 модда/. 2. Таълим тизими ва турлари /11 модда/. 3. Таълим жараёни иштирокчиларини ижтимоий ҳимоя қилиш 5 /модда/ 4. Таълим тизимини бошқариш /5модда/ 5. Якунловчи қоидалар /5модда/. Умумий қоидалар: Бу бўлимда мазкур қонуннинг мақсади, қонун ҳужжатлари, халқаро шартномага амал қилиш йўллари, давлат (сиёсатининг таълим соҳасида асосий тамойиллари принциплари), маълумот олиш ҳуқуқлари, педагогик фаолият юритиш ҳуқуқи, таълимий муассасаларнинг ҳуқуқий мақомлари, давлатнинг таълим тўғрисидаги стандартлари ва таълимни қандай тилда олиш каби ҳолатлар кўрсатилган. Қонун барча фуқароларнинг таълим, тарбия ва касб тайёргарлиги олишининг конституциявий асосларини белгилаб беради. Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатининг таълим соҳасидаги асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат: -таълим ва тарбиянинг инсонпарварлик ва демократияга амал қилиши; -таълимнинг узлуксизлиги ва изчиллиги; -ўрта умумий, ўрта махсус ҳамда касб таълимининг мажбурийлиги; -ўрта махсус, касб таълими берувчи академик лицей ҳамда, касб-ҳунар  коллежини танлашнинг ихтиёрийлиги; -таълим тизимининг дунёвийлик хусусияти; -давлат таълими стандартлари доирасида таълим олишнинг ҳамма учун тенглиги; -таълим дастурини танлашга ягона ва табақалаштирилган ёндашув; -истеъдод ва таълимга қизиқишни рағбатлантириш; -таълим тизимини бошқаришда давлат ва жамоатчиликнинг уйғунлиги. Ўзбекистонда яшаётган ҳар бир киши таълим олиш ҳуқуқига эга бўлиб, барча тафовутларга қарамасдан тенг ҳуқуқлидир. Таълим олишнинг бепул ва пуллик шаклларидан фойдаланиш мумкин. Чет эл фуқаролари халқаро шартномалар асосида таълим олиш ҳуқуқига эгадирлар. Фуқаролиги бўлмаган шахслар таълим олишда тенг ҳуқуқли саналади. Таълим муассасалари ҳуқуқий мақомга эга бўлиб, аттестациядан ўтказилган ҳолда аккредитацияга рухсатномага/ эга бўлади. Нодавлат таълим муассасалари Республика Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўрнатилган тартиб асосида аккредитациядан ўтказилгандан кейингина ҳуқуқий шахс мақомига эга бўлади. Таълим муассасалари қонуний ҳужжатлар асосидаги устав билан иш юритади. Бир қанча таълим муассасалари бирлашиб, ўқув тарбия комплекси, ёки ўқув илмий ишлаб чиқариш уюшма ва ассоциациялари тузиши мумкин. Устав асосида пуллик хизмат кўрсатиш ва бошқа тадбиркорлик фаолият- лари билан шуғулланиш мумкин. 2. Таълим тизими ва турлари: Ўзбекистонда таълим тизими давлат ва нодавлат таълим муассасаларини ўз ичига олади. Давлат таълим стандартлари асосида таълим дастурларини амалга оширувчи, илмий педагогик муассасалар ва бошқариш ташкилотлари ҳамда уларнинг жойлардаги бўлинмаларидан иборат бўлади. Ўзбекистонда таълим тизими яхлит ва узлуксиздир. Таълимнинг қуйидаги турлари мавжуд: -мактабгача таълим: (6-7 ёшгача); -ўрта умумий таълим: (бошланғич 1-4,ўрта умумий1-9 синф); -ўрта махсус касб таълими: (3 йиллик академик лицей, касб- ҳунар коллежи); -олий таълим ( бакалавр 4 йил, магистратура-2 йил ); -олий ўқув юртидан кейинги таълим ( аспирантура, доктарантура, адъюнктура, илмий тадқиқотчи); -кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш; -мактабдан ташқари таълим.( ёшлар ижодий саройлари, уйлари, клублар, марказлар, жисмоний тарбия ва спорт мактаблари, студиялар, кутубхоналар, соғломлаштириш оромгоҳлари); Булардан ташқари оила таълими ва мустақил таълим шакллари ҳам давлат томонидан қўллаб қувватланади. Аккредитациядан ўтган таълим муассасаларини битирганлар учун давлат тартибидаги ҳужжатлар берилади. (гувоҳнома, диплом, сертификат, ёрлиқ). 3. Таълим жараёнини иштирокчиларини ижтимоий ҳимоялаш: Ўқувчиларни ижтимоий ҳимоялаш мақсадида имтиёзларини белгиловчи махсус қонуний ҳужжатлар билан бир қаторда, нафақа, ётоқхоналар бериш мўлжалланган. Таълим соҳасидаги хизматчилар қуйидагича ҳимояланади: Кисқартирилган иш вақти, ўқув йили сўнгида узайтирилган меҳнат таътили, қонун асосидаги имтиёзлар (энергия воситаларига 50% ҳақ тўлаш, турар жойларни хусусийлаштириш ва х.к.) хизматчини раҳбатлантириш учун имконият даражасида қўшимча иш ҳақи тўлаш мумкин. Етим ва қаровсиз қолган болалар тўла давлат ҳисобидан таълим- тарбия олиш ҳуқуқига эгадирлар. Жисмоний ва руҳий камолоти издан чиққан ёшларни тарбиялаш учун махсус ўқув муассасалари ташкил этилади. Уларга қабул қилиш ва қайтариш махсус руҳий тиббий педагогик комиссия томонидан йўлга қўйилади. Махсус ўқув муассасалари қисман ёки тўла давлат таъминотида бўлади. 4. Таълим тизимини бошқариш: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси таълим соҳасидаги яхлит давлат сиёсатини амалга оширади. Таълимга раҳбарлик қилувчи давлат ташкилотларини бошқаради. Таълимни ривожлантиришнинг дастурларини ишлаб чиқади ва амалга тадбиқ этади. Таълим муассасаларини очиш, ўзгартириш ва ёпишнинг тартибини ишлаб чиқади ва бажаради. Таълим–тарбия муассасалари ва илмий кадрларни аттестация ва аккредитациядан ўтказиш. Ўзбекистонда чет эл таълим муассасаларига фаолият юритишига рухсат бериш. Чет эл таълим ҳужжатларини тан олиш тартибини ўрнатиш. Давлат таълим стандартларини тасдиқлаш. Таълим муассасаларига қабул қилишнинг давлат (грант) миқдорини белгилаш ва қабул тартибини ишлаб чиқиш. Олий ўқув юртларининг ректорларини тайинлаш ва бошқалар. Таълимни бошқаришнинг давлат ташкилотлари вазирликлар, халқ таълими бошқармалари ўз имконияти ва таъсир доираларида таълим муассасалари фаолиятини тартибга солиб боради. Таълим муассасасини бошқарувчи раҳбар масъул шахс ҳисобланади. Белгиланган тартиб асосида жамоатчилик бошқарув ташкилоти тузилиши мумкин. Нодавлат таълим муассасалари давлат таълимни бошқариш ташкилотлари томонидан назорат қилиб борилади. 5. Якуний қоидалар: Ота-оналар ёки қонун бўйича вакилларининг вазифалари. Таълимни маблағ билан таъминлаш республика ва маҳаллий бюджет (сармоя) ҳамда бюджетдан ташқари жамғармалар асосида бўлади. Таълимни тараққий эттириш фонди ихтиёрий тўловлар (юридик ва жисмоний шахсларнинг) асосида бўлади. Таълим муассасалари халқаро ҳамкорлик имкониятларига эга бўлиб, тўғридан–тўғри таълимий муаммоларни ҳал этиш бўйича алоқалар ўрнатиш мумкин. Қонунга мос ҳолда биргаликда муассасалар очиш ҳуқуқи берилган. Таълим қонунини бузган шахслар жавобгарликка тортилади. 1. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури «Таълим тўғрисида» ги қонуннинг мантиқий давомчиси сифатида . Ўқитувчининг мақсади: Кадрлар тайёрлаш миллий дастури «Таълим тўғрисида»ги қонунинг мантиқий давоми сифатида эканлигини талабаларга тушунтиради. Давлатимизнинг таълим соҳасига оид қонунларни ўрганишга қизиқиш уйғотади. «Кадрлар тайёрлаш миллий дастур»и «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг қоидаларига мувофиқ ҳолда тайёрланган бўлиб, миллий тажрибанинг таҳлили ва таълим тизимидаги жаҳон миқёсидаги ютуқлар асосида тайёрланган. «Кадрлар тайёрлаш миллий дастур»нинг мақсади –таълим соҳасида тубдан ислоҳ қилиш, уни ўтмишдан қолган мафкуравий қарашлар ва сарқитлардан тўла халос этиш, ривожланган демократик давлатлар даражасида юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлаш (дастури) Миллий тизимини яратишдир. Ушбу мақсадни руёбга чиқариш қуйидаги вазифалар ҳал этилишини назарда тутади. Таълим тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ таълим тизимини ислоҳ қилиш, давлат ва нодавлат таълим муассасалари ҳамда таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида рақобат муҳитини шакллантириш негизида таълим тизимини ягона ўқув илмий ишлаб чиқариш мажмуа сифатида изчил ривожлантиришни таъминлаш. «Кадрлар тайёрлаш миллий дастур»ининг мақсад ва вазифалари босқичма-босқич руёбга чиқарилади. Биринчи босқич: (1997- 2001 й.) -мавжуд кадрлар тайёрлаш тизимининг ижобий салоҳиятини сақлаб қолиш асосида ушбу тизимни ислоҳ қилиш ва ривожлантириш учун ҳуқуқий, кадрлар жиҳатидан, илмий-услубий, молиявий, моддий шарт-шароитлар яратиш. Иккинчи босқич (2001-2005 й.) –«Кадрлар тайёрлаш миллий дастур»ни тўлиқ руёбга чиқариш, меҳнат бозориинг ривожланиши ва реал иқтисодий ижтимоий шароитларни ҳисобга олган ҳолда унга аниқликлар киритиш. Мажбурий умумий, ўрта ва ўрта махсус, касб -ҳунар таълимига, шунингдек ўқувчиларнинг қобилиятлари ва имкониятларига қараб, табақалаштирилган таълимга ўтиш тўлиқ амалга оширилади. Учинчи босқич. (2005-ва ундан кейинги йиллар) – тўпланган тажрибани таҳлил этиш ва умумлаштириш асосида, мамлакатни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш истиқболларига мувофиқ кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва янада ривожлантириш. Кадрлар тайёрлашнинг миллий моделини асосий таркибий қисмлари қуйидагилардан иборат: Шахс-кадрлар тайёрлаш тизимининг бош субъекти ва объекти таълим соҳасидаги хизматларнинг истеъмолчиси ва уларни амалга оширувчиси: Давлат ва жамият-таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимининг фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилишни амалга оширувчи кадрлар тайёрлаш ва уларни қабул қилиб олишнинг кафиллари: Узлуксиз таълим-малакали рақобатдаги кадрлар тайёрлашнинг асоси бўлиб, таълимнинг барча турларини, давлат таълим стандартларини, кадрлар тайёрлаш тизимини тузилмаси ва унинг фаолият кўрсатиш муҳитини ўз ичига олади: Фан-юқори малакали мутахассис тайёрловчи ва улардан фойдаланув- чи, илғор педагогик ва ахборот технологияларини ишлаб чиқарувчи: Ишлаб чиқариш - кадрларга бўлган эҳтиёжни, шунингдек уларнинг тайёргарлик сифати ва савиясига нисбатан қўйиладиган талабларни белгиловчи асосий буюртмачи, кадрлар тайёрлаш тизимини молия ва моддий техника жиҳатидан таъминлаш жараёнининг қатнашчиси: Ш А Х С Кадрлар тайёрлаш соҳасидаги давлат сиёсати инсонни интеллектуал ва маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш узвий боғлиқ бўлган узлуксиз таълим тизими орқали ҳар томонлама баркамол шахс-фуқарони шакллантиришни назарда тутади. Д А В Л А Т ВА Ж А М И Я Т Давлат ва жамият кадрлар тайёрлаш тизими амал қилиш ва ривожлантиришнинг кафиллари, юқори малакали рақобат бардош мутахассислар тайёрлаш бўйича таълим муассасаларининг фаолиятини уйғунлаштирувчи сифатида фаолият кўрсатади. У З Л У К С И З Т А Ъ Л И М: Узлуксиз таълим кадрлар тайёрлаш тизимининг асоси. Узлуксиз таълим қуйидаги турларни ўз ичига олади: -мактабгача таълим; -умумий ўрта таълим; -ўрта махсус, касб- ҳунар таълими; -олий таълим; -олий ўқув юртидан кейинги таълим; -кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш; -мактабдан ташқари таълим. М А К Т А Б Г А Ч А Т А Ъ Л И М: Мактабгача таълим бола соғлом, ҳар томонлама камол топиб шаклланишини таъминлайди, унда ўқишга интилиш хиссини уйғотади, уни мунтазам таълим олишга тайёрлайди. Мактабгача таълим бола 6-7 ёшга етгунча давлат ва нодавлат мактабгача тарбия болалар муассасаларида ҳамда оилаларда амалга оширилади. У М У М И Й У Р Т А Т А Ъ Л И М: Тўққиз йиллик ( 1-9 синфлар) ўқишдан иборат умумий ўрта таълим мажбурийдир. Умумий ўрта таълим тугалланганидан кейин таълим фанлари ва улар бўйича олинган баҳолар кўрсатилган ҳолда давлат томонидан таъминланган намунадаги аттестат берилади. Ў Р Т А М А Х С У С, К А С Б - Ҳ У Н А Р Т А Ъ Л И М: Умумий ўрта таълим негизида ўқиш муддати уч йил бўлган мажбурий ўрта махсус, касб- ҳунар таълими узлуксиз таълим тизимидаги мустақил турдир. Ўрта махсус, касб- ҳунар таълими йўналиши академик лицей ёки касб- ҳунар коллежи ўқувчилар томонидан ихтиёрий танланади. Академик лицей – давлат таълим стандартларига мувофиқ ўрта махсус таълим беради. Ўқувчиларнинг имкониятлари ва қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда уларни жадал интеллектуал ривожланиши чуқур, соҳалаштирилган, табақалаштирилган, касбга йўналтирилган таълим олишни таъминлайди. Академик лицейларда ўқувчилар ўзлари танлаб олган таълим йўналиши бўйича (гуманитар, техника, аграр ва бошқа соҳалар) билим савияларини ошириш ҳамда фани чуқур ўрганишга қаратилган махсус ҳунар кўникмаларини ўзида шакллантириш имкониятига эга бўладилар. Бу кўникмаларни ўқишни муайян олий таълим муассасаларида давом эттириш ёки меҳнат фаолиятида руёбга чиқаришлари мумкин. Касб- ҳунар коллежи - тегишли давлат таълим стандартлари доирасида ўрта махсус, касб – ҳунар таълими беради; ўқувчиларнинг касб- ҳунарга мойиллиги, билим ва кўникмаларини чуқур ривожлантириш танлаб олинган касб- ҳунар бўйича бир ёки бир неча ихтисосни эгаллаш имконини беради. О Л И Й Т А Ъ Л И М: Олий таълим ўрта махсус, касб- ҳунар таълими негизига асосланади ҳамда икки (бакалавриат ва магистратура) босқичига эга. Олий таълим муассасаларига талабалар қабул қилиш давлат грантлари негизида ва пуллик шартномавий асосида амалга оширилади. Бакалавриат – мутахассисликлар йўналиши бўйича фундаментал ва амалий билим берадиган, таълим муддати камида тўрт йил давом этадиган таянч олий таълимдир. Бакалавриат дастури тугалланганидан сўнг битирувчиларга давлат аттестацияси якунларига биноан касб бўйича «бакалавр» даражаси берилади ва давлат томонидан тасдиқланган намунадаги, касб- ҳунар фаолияти билан шуғулланиши ҳуқуқини берадиган диплом топширилади. Магистратура – аниқ мутахассислик бўйича фундаментал ва амалий билим берадиган, бакалавриат негизида таълим муддати камида 2 йил давом этадиган олий таълимдир. «Магистр» даражасини берадиган давлат малака аттестацияси магистрлик дастурининг ихтихосидир. Магистрларга давлат томонидан тасдиқланган, касб- ҳунар фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган диплом топширилади. О Л И Й Ў К У В Ю Р Т И Д А Н К Е Й И Н Г И Т А Ъ Л И М: Олий ўқув юртидан кейинги таълим жамиятнинг олий малакали илмий ва илмий педагогик кадрлар бўлган эҳтиёжларини қондиришга, шахснинг ижодий таълим касб- ҳунар манфаатларини қаноатлантиришга қаратилган. Олий ўқув юртидан кейинги таълимни олий ўқув юртларида ва илмий тадқиқот муассасаларида олиш мумкин. Олий ўқув юртидан кейинги таълим босқичлари диссертация ҳимояси билан якунланади. Якуний давлат аттестацияси натижаларига кўра тегишли равишда фан номзоди ва фан доктори илмий даражаси берилиб, давлат томонидан тасдиқланган намунадаги дипломлар топширилади. КАДРЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ВА УЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ: Кадрлар малакасини ошириш ва қайта мутахассисларнинг касбий билимларини ва кўникмаларини янгилаш ҳамда чуқурлаштиришга қаратилган. Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим муассасаларидаги ўрни натижаларига кўра давлат томонидан тасдиқланган намунадаги гувоҳнома ёки сертификат топширилади. МАКТАБДАН ТАШҚАРИ ТАЪЛИМ: Болалар ва ўсмирларнинг таълимга бўлган, якка тартибдаги, талаб эҳтиёжларини қондириш; уларни бўш вақтини ва дам олишни ташкил этиш учун, давлат органлари, жамоат ташкилотлари, шунингдек бошқа юридик ва жисмоий шахслар маданий эстетик, илмий, техникавий, спорт ва бошқа йўналишларда мактабдан ташқари давлат ва нодавлат таълим муассасаларини ташкил этадилар. КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ Кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш ва шакллантириш қуйидаги устивор йўналишларни қамраб олади. Таълимни узлуксизлигини таъминлаш: Таълимни ўз ичига мактабгача таълим, умумий ўрта ва ўрта махсус, касб- ҳунар таълимини қамраб олувчи янги узлуксиз ва изчил тизими барпо этилади. Олий касб- ҳунар таълимнинг бакалаврлар ва магистрлар тайёрлашни назарда тутувчи икки босқичли тизими жорий этилади. Аспирантура ва доктарантура фаолияти ривожланиб боради. Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича рақобатбардош таълим муассасалари вужудга келитирилади Таълим муассасаларини худудий йўналишга ўтказиш ва таркибий тузилмасини ривожлантириш ва унинг самарадорлигини баҳолаш мониторинги амалга оширилади. Узлуксиз таълим тизими учун педагогик кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш устиворлиги таъминланади. ПЕДАГОГИК ВА ИЛМИЙ ПЕДАГОГИК КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ, ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ Педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашнинг замон талабларига мослашувчан, таълимнинг юқори сифатли ва барқарор ривожланишини кўзловчи тизими вужудга келтирилади. Педагог кадрларни жадал қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш рақобатбардош даражада уларнинг касб сифатини қўллаб- қувватлаш таъминланади. Олий таълим муассасаларида давлат таълим стандартларига мос юқори малакали ўқувчилар тайёрлаш бўйича махсус факультетлар, шунингдек республика вилоятларида умумий ўрта ва ўрта махсус, касб- ҳунар таълим учун ўқитувчилар ва мутахассислар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш юзасидан махсус марказлар ташкил этилади. Таълим жараёнини мазмунан ислоҳ қилиш: Кадрларни ўқитиш ва тарбиялаш милий тикланиш принциплари ва мустақиллик ютуқлари, халқнинг бой миллий, маънавий ва интеллектуал салоҳияти ҳамда умубашарий қадриятларга таянган, инсонпарварликка йўналтирилган таълимнинг мазмуни давлат таълим стандартлари асосида ислоҳ қилиш талаб этилади. Таълим олувчининг шахсига, ундан таълим ва билимларга бўлган иштиёқларни кучайтиришга, мустақил иш тутишни, ифтихор ва инсоний қадр-қиймат туйгусини шакллантиришга алоҳида эътибор берилади. Педагогик кадрларнинг обрў- эътибори маъсулият ва касб кўникмасини ошириш юзасидан собит қадам давлат сиёсати олиб борилади. Илғор педагогик технологияси, таълимнинг янги шакл ва услублари, ўқув шу жумладан дифференциялашган дастурлар амалиётга жорий этилади. Маънавий –ахлоқий тарбия ва маърифий ишлар: Ёш авлодни маънавий ахлоқий тарбиялашда халқнинг бой миллий маданий-тарихий анъаналарига, урф-одатлари ҳамда умумбашарий қадриятларга асосланган самарали ташкилий педагогик шакл ва воситалари ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилади. Шахсни тарбиялаш ва уни ҳар томонлама камол топтиришнинг устиворлиги таъминланади. Умумий ҳамда педагогик маданиятни ошириш мақсадида, мамлакат аҳолиси орасидаги маърифий ишлар такомиллаштирилиб борилади. Ўзбекистон Мустақиллиги принципларига садоқатли ҳамда жамият тараққиётига муносиб ҳисса қўшишга қодир шахсни шакллантириш мақсадида таълим муассасалари ота-оналар, оила маҳалла қўмиталари « Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази, жамоат ташкилотлари, фондлар билан ўзаро пухта ҳамкорлик қиладилар. Иқтидорли болалар ва истеъдодли ёшлар Иқтидорли болалар ва истеъдодли ёшларни аниқлаш ва ўқитиш услубияти, псиҳологик педагогик ва ташкилий шароитлари яратилади, бундай болалар ва ёшларга оид маълумотларнинг республика банки ва мониторинги шаклланади. Махсус ўқув дастурлари ва прогрессив педагогик технологиялар ишлаб чиқиш учун энг яхши педагог ва олимлар жалб қилинади, ўқув тарбия жараёнида уларнинг фаол иштироки таъминланади. Фан ва техникани, сиёсат ва иқтисодиётни, маданият ва санъат ўргатиш марказлари ҳамда милий таълим муассасалари ташкил этилади. Иқтидорли болалар ва истеъдодли ёшларни чет элларда умумий ва касб жиҳатидан тайёргарликдан ўтказишга қаратилган собиқ қадам фаолият амалга оширилади. Академик лицейларнинг ўқувчиларга, биринчи навбатда иқтидорли, юксак истеъдод соҳибларига, билимнинг тегишли соҳалари ва фаннинг аниқ йўналишлари бўйича ўз тиббий қобилиятларини намоён этиш ва ривожлантириш, ўзларидаги ноёб истеъдодни руёбга чиқариш учун кенг имкониятлар яратилади. Таълим тизимини бошқариш: Узлуксиз таълим тизими ва кадрлар тайёрлашнинг давлат ва нодавлат таълими муассасаларини таркибий жиҳатдан ўзгартириш ва уларни изчил ривожлантириш давлат йўли билан бошқариб борилади. Барча даражадаги таълим бошқарув органларининг ваколат доиралари «Таълим тўғрисида» ги қонунга мувофиқ белгиланади. Таълимнинг норматив ҳуқуқ базаси ривожлантирилади. Молия хўжалик фаолияти олиб бориш ҳамда таълим жараёнини ташкил этишда ўқув юртларининг ҳуқуқлари кенгаяди ва мустақиллиги таъминланади. Таълим муассасалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилади ҳамда аккредитацияланади. Аккредитация якунларига кўра таълим соҳасида фаолият кўрсатиш ҳуқуқи берилади. Муассаса ташкилотларнинг, маҳаллий хокимият органларининг, савдо- саноат доираларининг, жамоат ташкилотларининг, фондларнинг ва хомийларнинг вакилларини ўз ичига восийлик ва кузатув кенгашлари тузиш орқали таълим муассасаларининг самарали, жамоат бошқаруви тизими жорий этилади. Касб-ҳунар таълими сифатини назорат қилиш тизимини шакллантириш Таълим бошқаруви органларига боғлиқ бўлмаган, касб- ҳунар таълими сифатини аттестациядан ўтказувчи давлат хизмати ташкил этилади. Касб-ҳунар таълими сифатини назорат қилиш тизимини шаклллантириш Таълим бошқаруви органларига боғлиқ бўлмаган, касб-ҳунар таълими сифатини аттестациядан ўтказувчи давлат хизмати ташкил этилади. Таълим тизимини молиялаш: Таълимни ва кадрлар тайёрлашни молиялаш тизими такомиллаш- тирилади, унинг кўп вариантли тизими жорий этилади, таълим муасса- саларининг ўзини-ўзи пул билан таъминлаши ривожлантирилади, хусусий ҳамда чет эл инвестицияларини таълим соҳасига жалб этиш рағбат- лантирилади. Моддий техника таъминоти: Моддий техника таъминотида барча босқичдаги таълим жараёнларини компьютерлаштириш ва ахборотлаштириш амалга оширилади. Таълим тизимининг яхлит ахборот маконини вужудга келтириш: Замонавий ахборот технологиялари, компьютерлаштириш ва компьютерлар тармоқлари негизида таълим жараёнини ахборот билан таъминлаш ривожланиб боради. Таълим хизмати кўрсатиш бозорини ривожлантириш: Таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида маркетингни ривожлантириш йўли билан таълим хизмати кўрсатишнинг рақобатга асосланган бозори шакллантирилади. ТАЪЛИМ СОҲАСИДА ИЖТИМОИЙ КАФОЛАТЛАРНИ ТАЪМИНЛАШ ҲАМДА БУ СОҲАНИ ДАВЛАТ ТОМОНИАН ҚЎЛЛАБ КУВВАТЛАШ Таълим олувчиларнинг ва педагогларнинг ўқиши, соғлиги ва дам олиши учун давлат томонидан зарур шароитлар яратилади. Фан билан таълим жараёни алоқаларини ривожлантириш Ўқув ишлаб чиқариш мажмуаларини ташкил этиш ва уларни ривожлантириш, замонавий ускуналар, аппаратлар ва асбоблар билан жиҳозлаш рағбатлантирилади. Кадрлар тайёрлаш ва биргаликдаги илмий технологик ечимлар яратишда корхоналарнинг ишлаб чиқариш салоҳиятидан самарали фойдаланилади, ишлаб чиқаришда кадрлар тайёрлашни қўллаб- қувватлантирилади. Илғор технология соҳасида педагог кадрларнинг малакаси бевосита ишлаб чиқаришда мунтазам равишда ошириб борилади. Таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик Кадрлар тайёрлаш соҳасида илмий педагогик кадрлар талабалар ва ўқувчилар алмашиш кенгаяди. IY . «ТАЪЛИМ ТЎҒРИСИДА» ҚОНУН ВА «КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ МИЛИЙ ДАСТУР»ИНИНГ НАЗАРИЙ ВА АМАЛИЙ КИЙМАТИ «Таълим тўғрисида» қонун ва «Кадрлар тайёрлаш милий дастур»и педагогика фанининг асрлар давомида тўплаган бой илмий ва назарий таъминотларига таянган ҳолда ишлаб чиқилган. Унда жаҳондаги энг илғор педагогик гояларнинг моҳияти акс этган. Чунки педагогика фани шахснинг ҳар томонлама камол топишини: ақлий, ахоқий, жисмоний ва рухий улғайишини тадқиқ этиб келади. Таълим қонуни ва милий дастурда шахс, унинг жамиятдаги ўрни, илм-фан, ишлаб чиқариш ҳамда таълим тарбия муассасаларининг узвий боғлиқлиги чуқур илмий асосланган. Ҳозирги замон шароитида халқ таълими тизимини ривожлантиришнинг тамойиллари, узлуксиз таълим тизими, унга кирган муассасаларнинг мақсад ва вазифалари аниқ белгиланган. Мазкур ҳужжатлар шунчалик давлатнинг таълим тарбия соҳасидаги сиёсатининг ифодаси бўлиб қолмасдан, аниқ бажариладиган, босқичма-босқич ҳаётга тадбиқ этиладиган вазифалар мажмуи ҳам ҳисобланади. Ўзбекистонда иқтисодий, ижтимоий ислоҳатларнинг такомиллашиб боришига мос ҳолда таълим соҳаси ҳам янгиланиб бориши назарда тутилган. Таълим соҳасидаги амалий ўзгаришлар ёшларга бериладиган билим мазмунининг янгиланиши, илғор педагогик технологиялдарнинг жорий этилиши, замонавий таълим воситаларининг кенг кўламда қўлланилиши, ёш авлоднинг маънавий дунёсининг бойиши. Касб сир ва маҳоратларини мукаммал эгаллашларида намоён бўлади. Республикамиздаги барча таълим муассасалари ҳам шакланган, ҳам мазмунан ўзгариб, XXI аср талабларига мос ҳолатда етказилади. Чунки уларда таълим ва тарбия оладиган ёшлар халқимиз тақдирини янги асрда қандай бўлишини ифодалайди. АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ: 1. Баркамол аволд орзуси, Т., 1999. 2. Баркамол авлод- Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори , Т., 1998. 3. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси , Т., 1992. 4. Ғайбўллаев ва бошқалар, Ижтимоий ислоҳатлар ва таълим тарбия, Т., 1995. 5. www.ziyonet.uz