logo

Тошкент Кимё Технология институтининг тарихи тизими ички тартиб қоидалари ўқув ташкилий ва илмий маърифий ишлари бўйича истиқбол режалари

Загружено в:

14.03.2020

Скачано:

0

Размер:

80 KB
Тошкент Кимё Технология институтининг тарихи тизими ички тартиб қоидалари ўқув ташкилий ва илмий маърифий ишлари бўйича истиқбол режалари Режа: 1. Тошкент кимё-технология институтининг тарихи, хозирги куни ва келажаги. 2. Тошкент Кимё-Технология институтининг маъмурий тузилиши. 3. Факультетлар. Талабаларнинг институтда юриш-туриш қоидалари. 4. Талабаларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. Институтнинг қисқача ривожланиш тарихи. Тошкент Кимё-Технология институти (ТКТИ) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1991 йил 6-майдаги 203-сонли Фармонига мувофиқ собиқ Тошкент политехника институти таркибидаги кимё-технология ва муҳандислик технологияси факультетлари асосида ташкил топган. Ҳозирги кунда институт таркибида 5 та факультет, лицей, 24 та кафедра, илмий тадқиқот лабораториялари, «Кимёгар» илмий-технологик парки мавжуд. Муҳандис кимёгар-технологлар дастлаб (1940 йилгача) Тошкент Давлат Университети таркибида, 1940 йилдан Тошкент политехника институти таркибида, 1991 йилдан эса Тошкент кимё-технология институтида тайёрланиб келинмоқда. Мазкур ўқув юрти ўзининг 60-йиллик фаолияти даврида мамлакатимиз ҳалқ хўжалиги учун 10 мингдан ортиқ муҳандис-технологлар, 2000 га яқин бакалаврлар ва 200 та магистрлар етказиб берди. Институтни тамомлаганлар орасида йирик компаниялар, концернлар, ассоциация, ишлаб чиқариш бирлашмалари раҳбарлари, олимлар, педагоглар, ҳамда илмий ходимлар бор. Профессор-ўқитувчиларимиз томонидан яратилган кўпгина янги технологиялар ва ихтиролар амалиётга жорий қилинди, яратилган кўпгина дарслик ва ўқув қўлланмалардан нафақат мамлакатимиз, балки қўшни ҳамдўстлик давлатларидаги талабалар томонидан ҳам фойдаланилаётганлиги институтимиз мавқеини янада кўтаради. Ҳозирги кунда институтимиз салоҳияти янада юқори. Икки академик Рустамов Х.Р., Глушенкова А.И., профессорлардан Абдурашидов Т.Р., Абдураззоқова С.Х., Ахмеров Қ.А., Абдурахимов А.А., Алиев Б.А., Абдуллаев О.М., Вакил М.М., Исматуллаев П.Р., Исматов А.А., Исмоилов И.И., Ильясов О.Т., Мирзаев Ф.М., Маъруфов Ф.А., Маннонов У.В., Мирхолиқов Т.Т., Ортиқов А.А., Отақўзиев Г.А., Отамуродов С.А., Рахмонбердиев Ғ.Р., Рўзиев Р.Р., Сайфутдинов Р.С., Юсупов Д.К., Қодиров Й., Хамидов Н.И., Турсунхўжаев П. ва бошқалар талабаларимизнинг XXI асрда ишлайдиган, мамлакатимиз нефть-газ, кимё ва озиқ-овқат саноатлари корхоналарида фаол меҳнат қила оладиган малакали мутахассис бўлиб етишишларига имкон яратадиган билим ва маънавий асосларини ўрганишларига раҳбарлик қилмоқдалар. 2002 йил 1сентябрдаги ҳолатга кўра институтда 2000 дан зиёд талабалар 27 йўналиш ва ихтисосликлар бўйича таълим олмоқдалар, институтда кутубхона, кафедра ўқув-илмий лабораториялари, спорт зали ётоқхоналар мавжуд бўлиб, булар доимо талабалар хизматида. Институтда илмий изланишлар кенг доирада йўл қўйилган. Аспирантура ва докторантура мавжуд бўлиб, кафедраларда илмий тўгараклар ишлаб турибди. Вазирликнинг махсус буйруғи билан Тошкент кимё-технология институтига кимё, озиқ-овқат соҳалари бўйича технологлар тайёрлайдиган регионал олий ўқув юртлари учун таянч олий ўқув юрти мақоми берилган ва институтга АНМИИ, ФарПИ, НамСИ, ҚарМИИ, ТермДУ, НамМИИ, ЖПИ, УрДУ, БухООЕСТИ, НукДУ каби олий ўқув юртлари бириктирилган. Тошкент кимё-технология институти жамоаси Германия, Белгия, Голландия, Греция, Туркия ва бошқа хорижий мамлакатларнинг йирик университетлари билан ўзаро узвий алоқалар ўрнатилган. Иқтидорли талабалар Президентимиз ташаббуслари билан ташкил этилган. «Умид» жамғармаси танловларида кенг иштирок этиб, чет эл олий ўқув юртларида ўқиш имкониятига эгадирлар. Институт жамоаси 1995 йилдан бошлаб бакалаврлар ва магистрлар тайёрлаш икки босқичли тизимига ўтган. Кадрлар тайёрлаш Миллий Дастури асосида 1998-99 ўқув йилидан бошлаб институт кимё, қурилиш материаллари, нефть-газ ва озиқ-овқатсаноатлари учун зарур бўлган 15 та йўналишларда бакалаврлартайёрлайди. Институт ректори, техника фанлар доктори, профессор С.М.Туробжонов. Проректорлар: 1. Ўқув ишлари бўйича проректор: техника фанлар доктори, профессор Р.Сайфутдинов. 2. Маънавий – аҳлоқий тарбия ишлар бўйича проректор фалсафа фанлари номзоди, доцент М.Қорахўжаева. 3. Илмий ишлар бўйича проректор - Кимё фанлари доктори, профессор А. Икромов. 4. Академик лицей ва касб-хунар коллежлари бўйича проректор- техника фанлари номзоди доц. Д.Т.Карабаев Ҳозирги кунда институтда қуйидаги факультетлар мавжуд : 1. Ёқилғи ва органик бирикмалар технологияси. 2. Ноорганик моддалар технологияси. 3. Озиқ-овқат маҳсулотлар технологияси. 4. Менжмент ва касб таълими 5. Кадрларни малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш Қуйидаги кафедралар мавжуд: • Ўзбекистон тарихи ва сиёсий фанлар. • Фалсафа ва маънавият асослари. • Олий математика. • Физика ва электротехника. • Озиқ-овқат саноати машина жиҳозлари ва механика асослари. • Жисмоний тарбия ва спорт. • Махсус сиртқи бўлим. • Юқори молекулали бирикмалар ва пластмассалар технологияси. • Нефт-газни қайта ишлаш кимёвий технологияси. • Целлюлоза ва ёғочсозлик технологияси. • Органик кимё ва оғир органик синтез технологияси. • Ноорганик моддалар кимёвий технологияси. • Силикат материаллар ва нодир, камёб металлар технологияси. • Аналитик, физикавий ва коллоид кимё. • Саноат экологияси. • Технологик жараён ва қурилмалар. • Умумий ва ноорганик кимё. • Озиқ-овқат маҳсулотлари технологияси. • Озиқ-овқат хафсизлиги • Биотехнология. • Информатика, автоматлаштириш ва бошқарув. • Саноат иқтисодиёти ва менежменти. • Касб таълими. • Тиллар. • Маҳсулот сифати менежменти. Институтда қуйидаги бўлим ва марказлар ишлаб турибди: • Ички назорат ва мониторинг бўлими. • Услубий бўлим. • Илмий бўлим. • Халкаро алоқалар бўлими. • Иқтидорли талабалр билан ишлаш бўлими. • Ходимлар бўлими. • Магистратура бўлими. • Аспирантура бўлими. • Маркетинг бўлими. • Маърифат ва маънавият маркази. • Ахборот технологиялар маркази. • Касаба уюшмаси. • Хотин-қизлар кенгаши. • Камолот ЁИҲ. Институтда илмий кутубхона мавжуд. Кутубхонада 15700 та китоб бўлиб, улар талабаларнинг фойдаланишлари учун хизмат қилади. Институтда ҳаммаси бўлиб 350 та аспирантлар, докторантлар, фан номзодлари, доцентлар, фан докторлари ва профессорлар фаолият кўрсатиб, ёш авлодга таълим тарбия бериш билан машғyл. Шулардан 50 та фан докторларидир. Институтда 3100 та талаба таҳсил олади. Институт ҳаётидаги энг йирик ўқув ва маъмурий бўлим деканат бўлиб ҳисобланади. Факультет ишига раҳбарликни факультет декани амалга оширади. Факультет декани, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда, олий ўқув юртлари ректори томонидан профессор ёки тажрибали доцентлар сафидан тайинланади. Декан факультетда ўқув-тарбия ишларини, кафедралар фаолиятини уюштиради ва раҳбарлик қилади. Стипендиялар, илмий сафарлар, талабаларнинг имтиҳонга киритиш, курсдан-курсга кўчириш, сессияларни ўтказиш, Давлат имтиҳонларини уюштириш ва бошқа ишларни амалга оширади. Кафедра, олий ўқув юртлари (факультет) тузилишидаги, бир ёки бир неча турдош фанлар бўйича ўқув, услубий ва илмий-услубий ишларни амалга оширувчи, талабалар орасида маънавий-маърифий ишларни олиб борувчи, шунингдек, илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрловчи ҳамда уларнинг малакасини оширувчи асосий тармоқ ҳисобланади. Кафедра зиммасига қуйидаги вазифалар юклатилади: -барча ўқув шакллари (ишлаб чиқаришдан ажралган ва ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолларда) бўйича олий таълимнинг давлат таълим стандартларига мувофиқ тузилган ўқув режаларида белгиланган маърузалар, лаборатория ишлари, амалий ва бошқа турдаги машғулотларни юксак назарий, илмий- услубий ва касбий даражада ўтказиш; талабаларнинг малакавий амалиётига, курс лойиҳаларига (ишларига), битирув малакавий ишларига, магистрлик диссертацияларига, шунингдек, мустақил ишларга раҳбарлик қилиш, талабалар билимининг рейтинг назоратини жорий этиш; -талабаларнинг аудиториялардан ташқари ишларини ташкил этиш бўйича тадбирлар ўтказиш; - ривожланган демократик давлатлар даражасидаги юксак маънавият вa ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрларни тайёрлаш; - кафедра фанлари бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиққа тақдим этиш, шунингдек, турдош кафедралар томонидан тайёрланган ўқув дастурларига тақриз ва хулосалар тайёрлаш; - дарслик ўқув, услубий ва кўргазмали қўлланмаларни тайёрлаш, шунингдек, олий ўқув юрти ректоратининг топшириғига биноан қайта нашр этиладиган дарслик ўқув қўлланма ва ўқув-услубий адабиётлар, жумладан, хорижий олимлар билан ҳам муаллифликда яратилганларга хулосалар тузиш, нодавлат таълим муассасаларининг буюрмалари бўйича зарурий ўқувуслубий адабиётларни тайёрлашда иштирок этиш; - иқтидорли талабалар билан ишлаш; талабаларнинг, илмий-тадқиқот ишларига раҳбарлик қилиш. Олий ўқув юртини битирганлар ва мазкур кафедрада аспирантурани ўтаганлар билан мунтазам алоқани ташкил этиш. Талабаларнинг институтда юриш-туриш қоидалари: 1. Институт ҳудудида кийим-бош тоза ва бут бўлмоғи зарур (кийим дазмолланган, соч таралган, соқол-мўйлов олинган; талабалар костюмда, галстукли, пойафзал тоза бўлиши, талаба қизлар эса ораста, сипо, иболи ва айни вақтда замонавий кийинишлари мақсадга мувофиқ). 2. Институт ҳовлисида, бино ичкарисида, ўқув хоналари ва залларида, йўлакларда, «Талабалар турар жойи» биноси, хоналари ва ҳовлиларида озодаликни сақлаш биринчи даражали талаб ҳисобланади. Шу боис писта чақиш, чекиш ва ҳоказолар ман этилади. 3. Институт ускуна-жиҳозлари, аслаҳа-анжомларига эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, уни кўз қорачиғидай сақлаш ҳар бир талабанинг муҳим бурчидир. 4. Институт ҳудуди ва биноларида шовқин-сурон кўтариш ва ноўрин хатти- ҳаракатларга йўл қўймаслик - асосий талаблардандир. Талабаларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари Талабалар қуйидаги ҳуқуқларга эга: •Институтнинг компьютер хоналари, кутубхонаси, ўқув заллари, шунингдек, спорт иншоотлари, маданий ва турар-жой базаларидан фойдаланиш; •Институт кафедраларида талабалар илмий жамияти олиб бораётган илмий-тадқиқот ишларида иштирок этиш; •Амалдаги қонун, рейтинг назорати натижалари ва институтнинг ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб имтиёзли стипендиялар олиш; •Спорт машғулотлари ва бошқа ҳаваскорлик тўгаракларида иштирок этиш. Талабаларнинг мажбуриятлари •Мамлакатимиз ички ва ташқи сиёсатини қўллаб-қувватлаш, уни тўлиқ тушуниш ва ватанпарвар бўлиш; •Танлаган мутахассислиги бўйича назарий билимлар ва амалий кўникмаларни мунтазам ва чуқур эгаллаб бориш; •Ўзининг маънавий ва маърифий, илмий-маданий савиясини ошириб бориш; •Ўқув машғулотларига қатнашиш ва ўқув режаси ҳамда дастурларида кўзда тутилган барча топшириқларни белгиланган муддатларда бажариш; •Ижтимоий фойдали меҳнатда фаол иштирок этиш; •Институт ҳамда «Талабалар турар жойи» ички тартиб-қоидаларига риоя қилиш; •Талабалар ва профессор-ўқитувчилар ҳамда хизматчилар билан ўзаро хушмуомалада бўлиш; •Барча машғулотларга қатнашиш ва ўқув жадвалида кўзда тутилган барча турдаги топшириқларни белгиланган муддатда бажариш; •Институт биносидаги ва «Талабалар турар жойи»даги мулкларга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш; •Ташкилий, оммавий-сиёсий ва тарбиявий ишлар кўникмасини эгаллаш, илмий ва сиёсий билимларни тарғиб этишда, шунингдек, институтда ўтказилаётган жамоатчилик тадбирларида қатнашиш. Гуруҳ етакчисининг вазифалари: •Ҳар бир талабанинг давоматини журналда қайд этиб боради; •Гуруҳ талабаларининг маъруза ва амалий машғулотлар пайтидаги интизомини, шунингдек, ўқув жиҳозларининг яхши сақланишини назорат қилади; •Гуруҳ талабалари учун дарслик ва ўқув қўлланмалари ўз вақтида олинишини, уларнинг талабалар орасида тақсимланишини ташкил этади; •Факультет декани томонидан жадвалга киритиладиган ўзгаришлар ҳақида талабаларни ўз вақтида хабардор қилади; •Гуруҳ бўйича ҳар куни тартиб билан навбатчи тайинлайди. Изоҳ: Талабалар давоматини назорат қилиш мақсадида ҳар бир гуруҳ учун белгиланган шаклдаги журнал жорий этилган бўлиб, у деканатларда сақланади, бу журнал ҳар куни машғулотлар бошланиши олдидан тегишли қайдлар қилиш учун гуруҳ етакчисига берилади. Ўқув ички тартиб - интизомини бузганлиги учун талабаларга қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланиши мумкин: а) ҳайфсан; б) қатъий ҳайфсан; в) етказилган моддий зарар миқдорида жарима солиш; г) «Талабалар турар жойи» ички тартиб-қоидаларини бузганлар «Талабалар турар жойи» дан чиқариб юборилади; д) қуйидаги ҳолларда талабалар сафидан четлаштириш жазоси қўлланади: •30 соатдан ортиқ дарсга сабабсиз келмаган тақдирда; •Институт ички-тартиб қоидаларини қўпол равишда бузганда; •Дарсларни ўзлаштирмагани учун; •Якуний назорат ва тест синови вақтида бошқа талабалар учун имтиҳон топширганда. Маънавий-ахлоқий қоидалар: 1. Ҳар бир талаба ўзининг намунали хулқи, одоб-ахлоқи билан ўзини кўрсатиши, бошқаларга намуна бўлиши лозим. 2. Барча яхши инсоний фазилатлар - хушмуомалалик, камтарлик, ҳалоллик, поклик, виждонлилик, тўғрисўзлик, соғлом фикрлилик ва адолатли бўлиш талабалик даврининг бебаҳо бойлиги бўлиб қолиши керак. 3. Миллий қадриятларимизни улуғлаш, маърифат ва маданият, давлат ва жамоат арбобларининг, улуғ устоз алломаларимизнинг намунали ҳаёт тарзлари билан мунтазам танишиб бориш талабаларнинг муҳим вазифасидир. 4. Катталарга ҳурматда, аёллар ва кичикларга иззатда бўлиб, улар билан саломлашганда қуйидаги қоидаларга амал қилмоқ лозим: а) ёши катта ёки кекса кишилар билан кўришганда улардан олдин кўришмоқ учун ҳамда йигитлар қизлар билан саломлашганда қиздан аввал унга қўл узатмаслик; б) Ўзингиздан ёши кичик бўлганларнинг саломига алик олишлик, улар билан саломлашганда такаббурлик қилмаслик; в) Икки ёки ундан ортиқ киши суҳбатлашиб турганда саломлашиш учун уларнинг суҳбатини бўлмаслик ёки уларнинг суҳбатига аралашмаслик. 5. Курсдошингиз, дўстингиз дарсларга келмай қолганда ундан хабар олинг, сабабини гуруҳ етакчисига, деканатга ўз вақтида етказинг. 6. Курсдошингиз, дўстларингиздан бирортасининг тоби қочиб қолганда ёки бошига мусибат тушганда ҳолидан хабар олинг, имкониятингизга қараб моддий ва маънавий ёрдам беринг. 7. Институт профессор – ўқитувчилари ва ходимларининг, курсдошларингизнинг, дўстларингизнинг ишончини оқлашга интилинг, уларнинг эътиборидан четда қолмаслик учун ҳаракат қилинг. Фойдаланилган адабиётлар: 1. Исматуллаев П.Р., Нуриллаев Ш.П., Ҳабибуллаев Р.А. Бизнинг Ватанимиз келажаги буюк Ўзбекистондир. Тошкент, 2002. 228 бет. 2. Олий таълим. Меъёрий-ҳуқуқий ва услубий ҳужжатлар тўплами. ―Истиқлол‖ нашриёти бош таҳририяти. Тошкент, 2004. 511бет. 3. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг қонуни. 1997 йил 29августь. 4. Марахимов. А.Р., Рахмонқулова С.И.."Интернет ва ундан фойдаланиш асослари" 5. Мясникова А.В., Ралль Ю.С. и др. "Товароведение зерна и продуктов его переработки. М. "Колос" 1971г. 3, 9, 72 бетлар