logo

Истеъмолчиликдан ишлаб чиқаришга ўтиш ва дастлабки шаҳар маданиятининг юзага келиши даврида Ўзбекистон санъати

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

582.5 KB
Истеъмолчиликдан ишлаб чиқаришга ўтиш ва дастлабки шаҳар маданиятининг юзага келиши даврида Ўзбекистон санъати Неолитнинг охири бронза асрида Марказий Осиё ерларида икки катта тарихий-маданий бўлиниш – Ўрта Осиёнинг жанубий томонларида ўтроқ деҳқончилик билан шуғулланадиган қадимги Шарқ шаҳар цивилизацияси типидаги жамоа ва Шимолда овчилик ва балиқчилик билан шуғулланган кейинроқ чорвачилик ва даҳқончилик билан шуғуллана бошлаган жамоалар мавжуд эди. Шу икки маданият, унинг санъат услублари кейинги узоқ давом этган давр ҳарактерига таьсирини ўтказиб борди. Шу хусусиятлар Хоразм, Фарғона ерларида топилган кулолчилик ёдгорликлари, меъморчилик қолдиқлари намуналарида кўриниши намоён бўлади. Ўзбекистоннинг жанубий томонларида мил. аввалги 2 мингинчи йилларда Сурхандарёнинг Шеробод дарёси ҳавзаси, Қизилсув, Бандихон сойлари атрофида шаклланган маданият Ўзбекистон тарихида муҳим ўринни эгаллайди. Қадимги деҳқочилик маданияти марказларидан Сополли тепа ва Жарқўтон комплекси шу маданият хусусиятларини ўрганишда муҳим ўрин эгаллайди. Сополли тепа комплекси катта қишлоқ жамоаси округи тарзида қурилган бўлиб унинг ичида турар жойлар, хўжалик ва хунармандлик диний қурилмалар мавжуд бўлган ва улар кўчалар билан бир биридан ажратилган. Бу қўрғон қурилишида стандарт ғиштлар ишлатилган. Сополли тепа жамоаси содда деҳқончилик билан шуғулланган ва суний суғориш ишларини йўлга қўйилган. Қўрғон ичида кулолчилик устахонасида хўжалик учун зарур бўлган идишлар ишлаб чиқарилган. Шу маданиятда санъат, айниқса кулолчилик ва металл қуйиш (бронза назарда тутилади) юқори бўлган. Турли кўзгу ва уй анжомлар бадиий бўлишига ибтидоий рассом катта эътибор берган. Сопол кўзаларнинг бандлари одам шаклини эслатуви ҳайкаллар билан безатилган бўлган. Бу ерда бронзадан турли косметика учун идишчалар ишлаб чиқарилган. Сополли тепа сополлари типлари. Расм Кўзгулар. Сополли тепадан(Сурхандарё вилояти) топилган кулолчилик ёдгорликлари, сопол идишлари деярли безаксиз ва ўз шакли рангбаранглиги, нисбатларининг ўзига хос нафислиги ҳамда лойдан нозик, юпқа ва енгил идишлар ярата олиш хусусияти шу давр усталарининг юксак маҳорати, сополсозлик технологиясини чуқур ўзлаштирганликларидан далолат беради. 1-расм. Расм 2 нақшли сопол идишлар Фарғона воҳасининг Чуст манзилида ҳам мил.аввалги 2 мингинчи йилларда ўзига хос маданият шаклланган. Шу даврда бу ерларда ўтов типидаги уйлар қурилган. Қурилишда лой ишлатилган. Одамлар яшайдиган манзиллар атрофи қалин девор билан айлантириб ўраб чиқилган. Кулолчилик ривожланган. Кўза,коса, хум каби сопол идишлар ишланиб уларнинг юзасига қора бўёқда содда геометрик нақшлар ишланган. Айрим сопол идишлар юзасига нақшлар ўйиб ёки қириб(тирнаб)ишланган. Хоразмнинг Тозабағёб, Сувёрғон, Амиробод маданиятида сопол буюмлар юзасини сир(глазурь)билан қоплаш бошланганлигини кўриш мумкин. Тасвирий санъатда борлиқни - қуш, ҳайвон ва бошқа нарса ҳамда жониворларни ўзига ўхшатиб ишлашдан кўра, кўпроқ шартли шаклларда тасвирлаш жараёни темир асрига келиб янада ортди. Инсон абстракт фикр юритиш, тасаввур қилиш ва ҳаётга келтирилиши ва уларни тасвирлаш, инсон тафаккурининг ривожланиши бадиий ижод ривожининг бошланиш йўлини оча борди. Шуни таъкидлаш керакки, инсон тафаккури ривожи абстракт фикр юритиш билан боғлиқ. Абстракт фикр юритиш, санъатнинг бошқа турларини , жумладан нақш санъати ривожи да муҳим бўлди, ҳайкалтарошлик санъати имкониятларини оширди. Адабиётлар 1. Абдуллаев Н.У. Пейзажная живопись Ўзбекистана. Г.А.Пугаченкова, Л.И.Ремпель, История искусств Ўзбекистана с древнейших времен до середини 2. Искусство Советского Ўзбекистана М. 1976. 3. Тактош Р.Х. Современная графика Ўзбекистана 4. Такташ Р.Х. Фарруҳ Кагаров Г. 1985. 5. Шостко. К.Башаров. Т. 19.. 6. Зиганшина Н. Книжное искусство Ўзбекистана 7. Зиганшина Н. Георгий Чиганов Г. 1980.ХІХ в. М., 1965: Г.А.Пугаченкова Скульптура Халчаяна, М. 1971; Г. Кўзмина . Е.Е. В стране Кавата и Афрасиаба, М. 1977