logo

Нефт, газ ва сувни конларда йиғиш, тайёрлаш ва узатиш.Тайёр нефт ва табиий газ маҳсулотларига қўйиладиган талаблар

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

51.5 KB
 Нефт, газ ва сувни конларда йиғиш, тайёрлаш ва узатиш . Тайёр нефт ва табиий газ маҳсулотларига қўйиладиган талаблар Режа: 1. Тайёр нефт ва табиий газ махсулотларига қўйиладиган талаблар 2. Конларда ишлатиладиган қувурлар таснифи Таянч сўзлар Олтингугурт массаси, регламация,водород сульфиди, шудринг нуқтаси нефт қувурлари, газ қувури, нефт газ қувури, конденсат қувури, сув қувурлари, реагент қувурлари, йўналтирувчи қувур, йиғувчи қувур, оддий қувур, ер ости қувурлари, ер усти қувурлари, сув ости қувурлари, сув ости қувурлари, тазйиқли қувур, тазйиқсиз қувур. Нефт ва газни конда йиғиш, тайёрлаш ва узатиш узлуксиз жараён бўлиб, бунда қудуқдан чиққан маҳсулотни давлат стандартлари талабларига мос ҳолга келтириш керак бўлади. Нефт ер остидан чиқаётганида ўз таркибида ҳар хил тузлар, тоғ жинсининг майда заррачалари, табиий газлар ва сувни бирга олиб чиқади. Шунинг учун нефт қудуқдан чиққанидан кейин коннинг ўзида махсус тайёргарликдан ўтказиб тайёр маісулот ҳолига келтирилиши керак. Тайёр нефт маҳсулоти давлат стандарти бўйича маълум бир талабларга жавоб бериши керак. Нефтни конда тайёрланганлик даражасига кўра уч гуруҳга бўлинади. Ана шу гуруқларнинг тайёргарлик даражасига қўйиладиган талаблар 18.1 - жадвалда келтирилган. Тайёр нефт маҳсулотининг физик кўрсаткичлари Кўрсаткичлар Гуруҳлар 1 2 3 1. Хлор тузларининг миқдори мг/дм 3 дан ошмаслиги керак 100 300 900 2. Сувнинг масса миқдори, % дан ошмаслиги керак 0,5 1,0 1,0 3. Тоғ жинси заррачалари, % дан ошмаслиги керак 0,05 0,05 0,05 4. Буғнинг тўйинганлик босими, кПа (мм. Симоб уст.) дан 66,7 66,7 66,7 ошмаслиги керак (500 ) (500 ) (500 ) Тайёр нефт таркибидаги олтингугуртнинг масса миқдори бўйича қуйидаги синфларга бўлинади: 1 - камолтингугуртли - 0,60% гача; 2 - олтингугуртли - 0,61 дан 1,80% гача; 3 - юқори олтингугуртли - 1,80% дан юқори. Шунингдек, тайёр нефт 20 ° С даги зичлиги бўйича ҳам қуйидаги уч синфга бўлинади: 1 - енгил 850 кг/м 3 гача; 2 - ўртача 851 дан 885 кг/м 3 гача; 3 - оғир 885 кг/м 3 дан юқори. Ҳар бир нефт қазиб чиқарувчи корхона ана шу талабларга мос қилиб тайёрланган нефтни истеъмолчига жўнатиш керак. Агар юқорида кўрсатилган талабларга жўнатилган тайёр нефт маҳсулоти жавоб бермаса, у ҳолда истеъмолчи томонида нефт топширган корхонага нисбатан рекламация (маҳсулотнинг сифатсизлиги ва бунинг натижасида кўрилган зарарни тўла ҳақидаги даъво) бериши мумкин. Нефтни сифатига қараб нарх белгиланган, шунинг учун ҳам нефт қазиб чиқарувчи ташкилотлар нефтни иложи борича энг сифатли ҳолда (1-гуруҳ нави) топширгани мақсадга мувофиқдир. Худди шунингдек, табиий газларга ҳам маълум талаблар қўйилган бўлиб, улардан асосийлари қуйидагилардир: 1. Водород сульфиднинг ( H 2 S ) масса миқдори 0,02 г/м 3 дан ошмаслиги керак; 2. Меркантанли олтингугуртнинг масса миқдори 0,036 г/м 3 дан ошмаслиги керак; *) 3. Кислороднинг ҳажм миқдори 1,0% дан ошмаслиги керак; *) Истеъмолчи билан ўзаро шартнома асосида баъзи ҳолларда водород сульфид ва меркаптанли олтингугуртнинг миқдори юқори бўлган табиий газни алоҳида газ қувурлари орқали етказиб беришга рухсат этилган. 4. Қаттиқ механик заррачаларнинг миқдори 0,001 г/м 3 дан ошмаслиги керак; 5. Табиий газни истеъмолчига топширадиган жойида унинг шудринг нуқтаси шу жойдаги газ ҳароратидан паст бўлиши тақиқланган. Газ қазиб чиқарувчи корхона ҳам истеъмолчига топширадиган газини юқорида кўрсатилган талабларга мос ҳолда тайёрлаши шарт. Конлардаги ишлатиладиган қувурлар таснифи Ҳар қандай нефт ва газ конида қудуқлардан чиққан маҳсулотни тайёрлаш қурилмаларигача етказиш учун ҳар хил турдаги қувурлар ишлатилади. Бу қувурлар зидан ўтказаётган маҳсулоти, босими, вазифаси каби омилларга қараб турли-туман бўлади. Конлардаги ишлатиладиган қувурларнинг қуйидаги умумий таснифи мавжуд: а) ўтказаётган маҳсулоти бўйича:  нефт қувурлари;  газ қувурлари;  нефтгаз қувурлари;  конденсат қувурлари;  сув қувурлари;  реагент қувурлари. Б) бажарадиган вазифасига қараб:  йўналтирувчи қувурлари;  йиғувчи қувурлари; в) иш босимига қараб:  юқори босимли қувурлар, босими 2,5-6,0 Мпа;  ўрта босимли қувурлар, босими 1,6-2,5 Мпа;  паст босимли қувурлар, босими 1,6 Мпа дан паст. Одатда юқори ва ўрта босимли қувурлар тазйиқли қувурлар, паст босимли қувурлар тазйиқсиз қувурлар ҳисобланади. г) гидравлик тарҳи бўйича:  оддий қувурлар, бундай қувурлар бир хил диаметрга эга бўлиб, унга бошқа қувурлар уланмаган бўлади;  мураккаб қувурлар, бундай қувурларни диаметри ҳар хил бўлиши, шунингдек қувурларга бошқа қувурлар уланган бўлиши мумкин. д) қурилиши бўйича:  ер ости қувурлари;  ер усти қувурлари;  ҳаводан ўтказилган қувурлари;  сув ости қувурлари. Бу тасниф конларда ишлатиладиган нефт ва газ йиғиш, тайёрлаш тизимидаги қувурларга тааллуқли бўлиб, узоққа узатувчи қувурларга тегишли эмас. Йўналтирувчи қувурлар қудуқдан биринчи гуруҳий ўлчагич қурилмаларигача бўлган масофада ишлатилади. Биринчи гуруҳий ўлчагич қурилмаларидан нефтни йиғиш ва тайёрлаш қурилмаларигача бўлган масофада йиғувчи қувурлар ишлатилади. Тазйиқли қувурларда маҳсулот қувурни тўлиқ тўлдириб оқади, тазйиқсиз қувурларда қувур ичи тўлиқ бўлмаган ҳолда оқиши мумкин. Адабиётлар : 1. И.М. Муравьев и др. “Технология добычи нефти и газа.” , Москва. Недра, 1971 г. 2. Щуров В.И. “Технология и техника добычи нефти”, Москва. Недра, 1983 г. 3. Мирзажанзаде А.Х. и др. “ Технология и техника добычи нефти.”, Москва. Недра, 1986 г. 4. А.И. Шерковский “Разработка и эксплуатация газовых и газоконденсатных месторождений.”, Москва. Недра, 1987 г. 5. А.И. Акульшин и др. “Эксплуатация нефтяных и газовых скважин.”, Москва. Недра, 1989 г.