logo

Контрабанда ва божхона қоидаларини бузилишига қарши кураш самарадорлигини оширишда ахборот технологияларидан фойдаланиш

Загружено в:

20.03.2024

Скачано:

0

Размер:

237.5 KB
Контрабанда ва божхона қоидаларини бузилишига қарши кураш самарадорлигини оширишда ахборот технологияларидан фойдаланиш Reja: 1. Контрабанда ва божхона қоида бузарлигига қарши курашишда божхона назоратида қўлланилаётган техник воситаларнинг тутган ўрни 2. Ўзбекистон Республикаси контрабанда ва божхона қоида бузарлигига қарши курашишда ахборот технологияларини жорий этиш чора тадбирлари 3. Божхона тизимида контрабанда ва божхона қоида бузарлигига қарши курашишни ривожлантиришда ягона автоматлаштирилган ахборот тизимини аҳамиятини ошириш Контрабанда ва божхона қоида бузарлигига қарши курашишда божхона назоратида қўлланилаётган техник воситаларнинг тутган ўрни Ўзбекистон Республикаси дунёдаги кўпгина давлатлар билан ҳамкорлик алоқаларини урнатмокда, миллий иктисодиётни ривожлантириш ҳамда уни жаҳон хужалиги иктисодиётига интеграллашувини жадаллаштириш бўйича кўпгина чора тадбирларни амалга оширмоқда. Мамлакатимиз иктисодий хавфсизлигини таъминлаш, ахолини соглигига зиён етказувчи сифати паст истеъмолга яроксиз товарларни кириб келишини олдини олиш, контрабанда ва божхона қоида бузарлигига қарши курашишни такомиллаштириш чора тадбирлари изчил амалга оширилмокда. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралари олдида божхона хакидаги конун ҳужжатларини бузилиши билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга ва контрабанда жиноятига қарши кураш энг долзарб вазифалардан бири бўлиб турибди. Мустақил Ўзбекистон Республикаси Бирлашган миллатлар ташкилотига тенг ҳуқуқли аъзо бўлгандан сунг кейинги йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ва хукуматимиз томонидан божхонага катта эътибор берилиб, божхона тизими ва моддий таъминот базаси кучайтирилди. Мамлакатимизда ахборот технологиялари ва моддий техник база тизимини жорий килган ҳолда контрабанда ва божхона қоида бузарлигини олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида божхона билан ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар ҳамда халкаро ташкилотлар билан бирга кўпгина ишларни амалга оширмоқда. Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг моддий- техник базасини мустахкамлаш назорат ва алоқа техник воситаларини модернизациялаштирмасдан амалга оширилмайди. Замонавий техника ютукларни божхона амалиётига жорий этиш Давлат божхона қўмитасининг энг муҳим стратегик вазифаларидан бири хисобланади. Фақат охирги йилнинг ўзидагина худудий органларни ренген аппаратураси, наркотик моддаларни идентификациялаш воситалари ва радиацион назорат, автомобиль торозилари, мураккаб кузатув оптикаси каби техник воситаларининг кенг доираси билан таъминлашда сезиларли ўзгаришлар юз берди. 90 - йиллар аввалида Ўзбекистон божхона хизматида бор йуги юзтадан ортик шахсий компьютер, техник назорат воситалари эса бир неча эскирган Хайменлардан иборат бўлган. Хозирги кунда Heimann немис фирмасининг ― HI - SCAN ‖ инспекцион кузатув мажмуалари божхона текшируви таомилларини утказишда зарур техник ёрдамчи сифатида аввалгиларидан анча фарқ килади. 41 Улардан аэропортлар, темир йул вокзаллари ёки автотрассалардаги давлат чегараларини кесиб утадиган барча пунктларда фойдаланилади. Уларнинг асосини юк ва багажларни таркибини уларни очмасдан туриб ута аникликда белгилаб бера оладиган ренген қурилмаси ташкил этади. Хусусан қурилманинг рангли мониторида турли предметлар сифат тавсифларига кура уч хил рангда ёритиб берилади. Масалан, органик моддалар Еркин кизил рангда, метал буюмлар - хаворанг, шу жумладан пластмассадан ясалган буюмлар-яшил рангда куринади. Бирон бир буюм канчалик кўп жой олган булса ранг шунчалик туклашади, бир хил турдаги маҳсулот жойланган булса, мониторда кора ранг пайдо бўлади. Бу техник воситанинг қўлланилиши декларацияланмаган ёки нотўғри декларацияланган товарларни топишга, куздан кечирилаётган юк автомобиллари ва контейнерлар кўламининг кўпайишига имкон яратади. Товарлар ва транспорт воситаларининг божхонада расмийлаштирилиши ва божхона назорати таомилларини соддалаштиради ва тезлаштиради. Ўз хусусиятига кўра ― HI - SCAN ‖ назорат курик мажмуалари божхоначиларга текширилаётган объект у юк автомобили бўладими, контейнер ёки катта хажмдаги юк бўладими ичидагиси кузатув ҳужжатларида кўрсатилганига мувофиқми-йуклигини аниклашда ёрдам беради. Бундан ташқари гиёхвандлик воситалари, портловчи мода, қурол яроғ, ўқ-дори каби контрабанда объектларини аниклаш шунингдек хуфия жойларни топиш имконини беради чунки мажмуанинг кузлари 200 миллиметргача қалинликдаги пўлат ортига яширилган нарсани ҳам кўра олади. АҚШнинг собиқ давлат котиби Мадлен Олбрайт ўзининг Ўзбекистонга ташрифи жараёнида мамлакат божхона хизмати фаолияти билан танишди ва у наркотиклар, радиацион моддалар, курол-яроғ контрабандасига қарши кураш натижаларини юксак баҳолаб, божхона органларига 50 га яқин турли хил техник воситаларни совға қилди. Радиоктив материалларни ноқонуний олиб ўтилишининг олдини олиш учун «Тошкент-Аэро», Fишткўприк (Тошкент вилояти), «Айритом ва Сариосиё» (Сурхондарё вилояти), «Олот» (Бухоро вилояти) божхона мажмуалари каби Ўзбекистоннинг йирик божхона объектлари радиацион назоратнинг замонавий тизимлари билан жиҳозланган. Бу ерда «Янтарь» турғун мажмуаларидан фойдаланилади. Улар божхона органлари ҳодимларига радиоактив материалларни ноқонуний олиб ўтиш аниқланганда тезкор ҳаракат қилиш ва зарур чораларни қўллаш имконини беради. Кўтариб юрса бўладиган, алоҳида ва шу жихати билан фойдаланиш учун осон, турган ускуналар йўқотиш жойида қўл келадиган мўжаз асбоблар- ― Spectrometr ‖ портатив радиация детекторлари ҳам жуда қулайдир. Уларнинг ёрдамида ҳатто энг кам миқдордаги радиоктив моддалар борлигини аниқлаш мумкин. Ҳажми сигарет қутисидай келадиган, камарга осиб юриш мумкин бўлган радиацион пейжерлар ҳам фойдаланиш учун қулай ва самарадорли. Махсус техник идентификациялаш воситалари, масалан « ITEMISER » детекторлари катта аҳамиятга эга. Улар хусусан героин, кокаин, циклотриметилентринитрамин, пентаэритритетранитрат, тринитротолуол, динамит, семтекс ва ҳаказо ажал ташувчи воситаларнинг 40 тага яқин турини аниқлаб бера олади. Наркотиклар турини аниқлаш учун тезкор таҳлиллар ва тестлар ўтказишда божхона эксперт лабароториялари томонидан кенг фойдаланиладиган ― NIK ‖ ва ― BESTON DIKINSON ‖ реактивларининг ўрни беқиёс. Контрабанда ва жумладан, энг кутилмаган жойларга яширилган хавфли моддаларни аниқлашда божхоначилар сезгирлигига ― BUSTER -2‖ асбоби ажойиб қўшимча ҳисобланади. Яна бир асбоб божхоначилар эътиборига сазовор бўлган. Бу икки томонларни кўриш учун қаттиқ ва ярим қаттиқ эндоскоплардир, улар автомобиллар ва темир йўл транспортини текширишда қўлланилади. У автотранспорт ғилдираклари ва бошқа ғовак жойларида ноқонуний олиб ўтилаётган товарни аниқлаш имконини берадиган ўзига хос сканер. Божхоначилар томонидан фойдаланиладиган асбоб ускуналар ичида ултратовуш ташхиси асбоблари. Улар ёрдамида бензобакларнинг катталиги ва тўлалиги аниқланади, шунингдек, автомашиналар, ҳаракатдаги темир йўл составлари кузовларини йиғиш ва сочиш инструментал тўпламлари бор. Чегарадаги туманларда рейдлар ўтказишда, хар турли айланма йўллар сўқмоқларда текширишлар ўтказилганда, бундай портатив алоқа воситалари, тунда куриш асбоблари керакли. Божхона органларининг моддий-техникавий базасини, шу жумладан божхона атрофи инфраструктурасини ривожлантириш божхона органларини ривожлантириш махсус жамғармаси ҳамда ҳомий ва хўжалик юритувчи субъектлар маблағларини жалб қилиш ҳисобига амалга оширилиши назарда тутилмоқда. Ўзбекистон билан АКШ ўртасида тузилган, Наркотиклар билан боғлиқ биргаликдаги ҳаракатлар тўғрисидаги хукуматлараро битим доирасида АҚШ ҳукумати республика божхона хизматига техник ёрдам берди. У 2 млн АҚШ долларидан ортиқ суммада техник ускуналар, шу жумладан бахайбат юкларни кўрикдан ўтказиш учун портал мониторлар, 9 та ―Жип‖ автомобили, кўрикдан ўтказиш ускунаси, радиостанциялар, наркотикларни аниқлаш учун тестлар, юкни кўрикдан ўтказиш учун рентген аппаратураси ва ҳоказоларни тақдим этди. Шу жумладан турли техник воситалар ва ускуналар энг замонавий кўрикдан ўтказиш мажмуалари тақдим этилган. Бу техник воситалар контрабанда товарларини ноконуний айланишига тўсиқ қўйган ҳолда миллий хавфсизлигимиз таъминланади. Божхона лабораторияси-божхона тизимининг ажралмас бир бўлаги. Божхона экспертизасини ўтказиш ҳозирги даврда божхона лабораторияларидан мамлакат иқтисоди учун ўта зарур бўлган товарларни идентификациялаш ва уларни назорат қилиш сохасида фаол катнашишни талаб қилади. Амалга ошириш лозим бўлган вазифалар бизнингча қуйидагилардир: - божхона экспертизасини янада такомиллаштириш, божхона экспертизаси ўтказишнинг янги усул ва воситаларини ишлаб чиқиш ва мавжудларини эса такомиллаштириш, ҳамда божхона ишидаги жиноят ва қонунбузарликларни олдини олишни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш; - замонавий фан ва амалиёт ютукларидан фойдаланиб божхона экспертизасини ривожлантиришнинг илмий асосланган истиқболини аниқлаш ҳамда унинг усули ва воситаларини ривожлантириш йўналишларини ишлаб чиқиш; - божхона лабораториясининг экспресс таҳлиллар учун аналитик қурилмалар ва асбоб-ускуналар билан техник жиҳозлашни янада ривожлантириш; - экспертиза ва тадқиқотларнинг услубий базасини шакллантириш, божхона иши манфаатлари йўлида фойдаланиш учун услубий қўлланма ва йўриқномалар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш; - эксперт тадқиқотларининг сифати ва самарадорлигини яхшилаш ва фойдаланиш мақсадида фан ва техниканинг турли соҳаларида эришилган энг янги ютуқларни тахлил қилиш ва тизимлаштириш; - божхона лабораторияси ходимларининг хорижий давлатларда ўтказиладиган илмий-услубий йиғилиш ва конфренцияларда қатнашишларини ташкиллаштириш; - айрим турдаги товарларни ТИФ ТН бўйича классификациялашда дуч келинадиган мураккаб ҳолларда ягона фикр яратиш мақсадида Бутунжаҳон божхона ташкилоти билан уйғунлашган тизим бўйича ишчи алоқаларни янада ривожлантириш. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона органларини контрабанда ва божхона қоидаларини бузилишига қарши курашда мамлакатимиз ҳуқуқни химоя қилиш органлари билан ҳамкорликда олиб бораетган чора-тадбирлари яхши натижалар бераяпти. 2005 йилда ҳуқуқни мухофаза қилиш органи сифатида божхонанинг роли анчагина ошди. Президентимиз ва республика хукумати томонидан қўйилган Ўзбекистоннинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишга оид вазифаларнинг бажарилишида унинг улуши салмоқли бўлди. Бунга божхонага тегишли бўлинмаларининг тезкор-кидирув фаолиятини тартиблаштириб берувчи меъёрий- ҳуқуқий базанинг такомиллаштирилиши ҳам кўп даражада имкон яратди. Шу муносабат билан таъкидлаш жоизки, божхона тушумларининг ўсиши божхона органлари фискал вазифаларини такомиллаштириш билан бир қаторда товарларни контрабанда йўли билан олиб ўтиш ва божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишига қарши курашни кучайтириш, товарларни декларация қилмаслик ёки тўғри декларация қилмаслик йўли билан, хусусан, товарларнинг божхона қийматини, оғирлигини камайтириб кўрсатиш, товар туркумларининг келиб чиқиш мамлакатини ўзгартириш ва ҳоказо йўллар билан божхона тўловларини тўлашдан қочиш фактларини аниқлашга оид самарали ишлар билан ифодаланади. Ўзбекистон Республикаси контрабанда ва божхона қоида бузарлигига қарши курашишда ахборот технологияларини жорий этиш чора тадбирлари Божхона органларининг ахборот технологиялариниг жорий этиш республика хукумати амалга ошираётган ягона дастурнинг бир қисми эканлигини таъкидлаш зарур. Ҳукумат миллий ахборот - теллекоммуникация инфратузилмасини ривожлантиришга ва уни халқаро ахборот тармоғига интеграциялашга жуда катта эътибор бермоқда. Республика Олий Мажлиси «Ахборотлаштириш тўғрисида» ва «электрон рақамли имзо тўғрисида»ги қонунлари «Электрон тижорат тўғрисида», «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги қонунлари қабул килинди. Моҳиятан бу ҳужжатлар президентнинг 2002 йил 30 майдаги «Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида» ги ПФ - 3080 - сон фармони билан асос солинган ишнинг мантииқий давомидир, бу фармон билан мамлакатимизда мазкур фармон тармоқни ривожлантиришга асос солинган эди. Яқинда Тошкентда бўлиб ўтган «Электрон хукумат» ахборот жамияти йўлидаги ҳаракат «Ҳалкаро конференция»си Ўзбекистоннинг ахборот технологияларини ривожлантиршга қўшган хиссаси бўлди. Контрабанда ва божхона қоида бузарлигига қарши курашиш бўйича тажриба ошириш мақсадида ходимлар ўқитилмоқда. Бутун божхона тизимида ягона автоматлаштирилган тизим қулайликлари шундаки: жойлардан керакли ахборот олиш унуми кўпаяди, вақт тежалади, харажат камаяди, ва шунга ўхшаш қулайликларни яратади. Бундан ташқари контрабанда ва божхона қоидаларини бузган шахсларни ушлашда хатарлар таҳлил қилинади, ундан химояланиш йўллари ва қарши курашишда керакли ускуналардан фойдаланиш, ёрдамчи гурухларни ишга жалб этиш учун ЯААТни ролини ошириш керак. Божхонада катта ўзгаришлар бўлиши аник. Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек ТСОЯЭАТ ни жорий этиш божхона органларининг автоматлаштирилган яхлит дастурининг фақат бир кисми бўлиб уни амалга оширишга бир неча йил ажратилган. Ушбу лойиха ўзаро боғлиқ вазифаларнинг уч туркумини хал этиши керак: янги божхона кодексини ва қайта кўриб чикилган Киото конвенциясига бош илова талабларини хисобга олган ҳолда меъёрий - конунчилик базасини такомиллаштириш, божхона омиллари, ахборот технологиялар. Қандай ўзгаришлар кутилади, биринчидан, товарлар, транспорт воситалари ва ТИФ иштирокчилари тўғрисида ахборот манбалари доираси кенгаяди. Иккинчидан, зарур маълумотларни айни керак бўлганда божхона расмийлаштирувчи пайтида олиш мумкин бўлади. Нихоят ҳужжатлар қоғозда эмас, балки электрон кўринишда тақдим этилади. Буларнинг ҳаммаси товар айланмасини тезлаштириш, амалда курикдан утказиладиган, юклар микдорини, ундирилган туловлар ҳажмини кўпайтириш имконини беради. Истикболда божхона расмийлаштирувчи технологияси қуйидаги кўринишга эга бўлади: ҳужжатларнинг автоматик қабули ва текширилиши, товарларнинг автоматик сараланиши сўнгра хатарлар таҳлили ва қарорлар қабул қилиниши. Ана шу таомилларни барпо этишда, шубхасиз, ДБҚнинг барча амалий бошқармалари жалб этилади. Хатарлар таҳлили ва уларни бартараф этиш, товарлар ишлаб чиқиш ва божхонадан кейинги аудитдан сўнг назоратни кучайтириш, транзит юклар мониторинги тизимини жорий этиш тизими асосида танлаб божхона назоратидан ўтказиш алгоритмини ишлаб чиқариш зарурлиги шубхасиз. Айтмоқчи, назорат вазифаларининг ушбу жиҳатлари божхона ҳамкорлиги қўмитаси ишчи гурухларнинг Олмаота шахрида ўтказилган биринчи учрашувида мақулланган умумий ҳаракатлар режасининг институционал тадбирларда яхши акс эттирилган. Шу тариқа хизматни ахборотлаштириш даражасини ошириш, божхона назоратини ташкил этиш билан боғлиқ янги ахборот технологияларни жорий этиш даврининг қатъий талабидир. Шунга кўра биз контрабандага қарши кураш билан шуғулланувчи ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида таҳлилий ишларни ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқишимиз мумкин. Давлатнинг контрабандага қарши сиёсати фаол эканлигини, бу борада олинган натижалар ҳамда амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги юқори эканлигини кўрсатади. Ўзининг келиб чиқиш жиҳатидан контрабанда муаммоси чуқур ижтимоий илдизларга эга бўлиб, ўз навбатида давлатнинг иқтисодий, сиёсий, маданий характердаги салбий детерминантларни бартараф қилиш, ҳамда ноқонуний талаб ва таклифини қисқартириш вазифаларини ҳал қилаётган пайтда, бу иллат жамиятнинг изчил ривожланиши натижасида вужудга келмоқда. Шу билан бирга, контрабандага қарши курашни тўғри ва моҳирона ташкил этиш маълум маънода вазиятнинг ўткирлашувини тўхтатиб турувчи омил бўлиб хизмат қилиши мумкин. Кузатувлар шундан далолат берадики ҳозирги пайтда гиёҳванд воситаларинин ноқонуний муомаласи, яъни контрабандаси сезиларли даражада кўпайгандир. Давлат контрабанда ва гиёҳвандлик воситалари устидан назорат қўмитаси тузилгандан сўнг, ҳозирги пайтда гиёҳвандлик воситалари ноқонуний муомаласининг ҳолати ва гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятларга қарши курашувчи субъектлар сони ва уларнинг штати ўртасида бир хилликка эришилганлик ҳақида гапириш мумкин. Ҳозирда бу борада вазиятнинг сезиларли даражада яхшиланишига олиб келганини кўриш мумкин. Бунинг асосий сабабларидан бири, бизнингча, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида таҳлилий фаолиятни ташкил этиш даражасининг юқори эканлигидир. Бу соҳада ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўз вазифа ва функцияларини муваффақиятли амалга ошириш кўп жиҳатдан таҳлилий ишларнинг тўғри қўйилишига боғлиқдир. Таҳлилий ишлар гиёҳвандлик воситалари ноқонуний муомаласига қарши курашни кучайтириш, мавжуд куч ва воситалардан оқилона фойдаланиш, мос келувчи ҳуқуқий ва ташкилий қарорларни қабул қилиш манбаси бўлиб хизмат қилмоқда. «Таҳлилий иш», «таҳлилий фаолият» тушунчалари «таҳлил» атамасидан келиб чиққан. Таҳлилий ишларни умумий тушунчаси: мақсадлар, йўналишлар ва вазифалардир. Ҳар қандай таҳлилий иш бирон-бир мақсадда амалга оширилади. Ахборот олишдан тортиб то қарор қабул қилишгача бўлган жараённи схема шаклида қуйидагича акс эттириш мумкин. Илмий фаолиятда «таҳлил» атамаси универсал умумилмий усул сифатида кўриб чиқилади. Таҳлил бошқа бир умумилмий усул - синтез билан узвий боғлиқ бўлиб, унинг ёрдамида таҳлил натижаларини умумлаштириш ва тартибга солиш рўй беради. Таҳлилий фаолият кенг маънода янги билим натижаларни олиш усули сифатида инсоннинг нафақат илмий, балки бошқа барча фаолият турларига хосдир. Таҳлилий фаолият қуйидаги босқичларни қамраб олади: > ахборот тўплаш; > тушуниш; > объект ва алоқаларни ажратиш; > алоқалар релевантлигини аниқлаш; > таҳлил қилиш; > натижаларни мос келувчи шаклда расмийлаштириш; > истеъмолчига етказиш. Умуман бу жараён қуйидаги кўринишга эга. Ахборот қанчалик кўп тўпланса, уни таҳлил қилиш ва қарор қабул қилиш самарадорлиги шунчалик юқори бўлади. Бу таҳлилчининг ишига ишонч ва бундай мутахассисларга эҳтиёжни оширади, натижада иш ҳажми ҳам ортади. Бошқача қилиб айтганда, юқори малакали таҳлилчилар ўз муваффақиятининг гаровига айланади. Тор маънода таҳлилий ишлар бирон-бир ҳодиса ва жараёнларнинг қонуниятларини, давлат, жамият, хусусий ташкилот ва муассасалари, кишилар уюшмаси ва бутун жамият фаолияти тури ва йўналишларини ўрганиш, тадқиқ этиш учун махсус ажратилган (ваколатли) субъектлар фаолиятини англатади. Таҳлилий ишлар кенг доирадаги ахборотларни олиш ва ўрганиш билан узвий боғлиқ. Ахборот таъминоти ва таҳлилий ишларнинг бир-бири билан узвий ва чамбарчас боғлиқ эканлигига ҳеч қандай шубҳа йўқ, албатта. Таҳлил билан шуғулланувчи субъект доимо ахборотга муҳтожлик сезади. Бошқа томондан эса, исталган соҳада амалий фаолият кўрсатувчи субъект, қоидага кўра, оддий ахборот таъминотидан ташқари, уни интерпретациялаш, яъни таҳлилий ўзгартиришга эҳтиёж сезади. Ахборот таъминоти ва таҳлилий ишлар ўртасидаги асосий фарқ шундаки, ахборот таъминотининг мақсади амалий фаолият субъектини унинг олдида турган муайян вазифаларни ҳал қилишга имкон берувчи ахборот билан таъминлаш билан боғлиқ. Бу ахборот таъсир кўрсатиш объектлари, мақсадга эришишнинг илгари маълум бўлмаган усуллари ҳақидаги маълумотлардан иборат бўлиши мумкин. Шунингдек, таҳлилий ишлар ҳам амалий фаолиятга йўналтирилган объект ва жараёнлар ҳақида фикрлашни қамраб олади. Бу амалиётчига субъектнинг фаолияти, шунингдек, атроф- муҳит билан ўзаро алоқалари бўйича тўлиқ таъсир кўрсатувчи ҳодиса ҳақида объектив фикрлашга имкон беради. Ахборот ишлари билан биргаликда таҳлилий ишлар бошқарув фаолияти билан ҳам чамбарчас боғлиқ, лекин бу ерда таҳлилий ишларни бошқарув фаолияти билан айнан ўхшатиш ва уларнинг бирини иккинчисини таркибий қисми деб кўрсатиш нотўғри бўлар эди. Таҳлилий ишларнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат: > амалий фаолиятга йўналтирилган ҳодиса, жараён ва объектлар таҳлили; > ушбу ҳодиса, жараён ва объектлар ҳақида янги маълумотларни аниқлаш; > амалиётга қизиқтирувчи ҳодиса, жараён ва объектларнинг ривожланиш тенденцияларини белгилаш; > кишиларнинг турли соҳалардаги амалий фаолиятини, уларнинг ўзаро алоқаларини таҳлил қилиш ҳамда ушбу фаолиятни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ноқонуний муомаласига қарши кураш бўйича таҳлилий ишлар тамойилларига эътибор берадиган бўлсак қуйидагиларни кўришимиз мумкин. Мазкур босқичда индуктив мантиқ усулларидан фойдаланган ҳолда таҳлилчи ўз хулосаларини шакллантирувчи асосларни яратади. Таҳлилий жараён таҳлилчини айни пайтда мавжуд ахборотга асосланган аниқ ва тўғри хулосаларга олиб келувчи маълум бир босқичлар кетма-кетлигини ифодалайди. Ҳар бир босқичда ходим маълум бир функцияларни бажаради, жараённинг ўзи эса таркибий қисмларини мураккаб тузилмага бирлаштирилган яхлит тизим сифатида ифодалайди. Жараённинг дастлабки босқичларида ахборотни тўплаш, баҳолаш ва тартибга солиш амалга оширилади.  Жараённинг таҳлилий қисми зарур маълумотларни ажратиб олиш ҳамда таҳлилчига уларнинг маъноси ва вазифаларини тушунишга имкон берувчи шаклда расмийлаштиришдан бошланади. Бу босқич маълумотларни тавсифлаш деб номланиб, етишмаётган ахборотни аниқлашдан ташқари уни келгусида тўплаш ва қидириш йўналишларини аниқлашга имкон беради. Мантиқий фикрлаш бу — ҳар бир таҳлилчи учун зарур бўлган хусусиятдир. У таклиф этувчи версиялар маълумотларни тўплаш, баҳолаш ва тавсифлаш циклини қайтариш (эҳтимол бир неча марта), шунингдек, индуктив мантиқий мулоҳазалар воситасида текширилади. Бу циклни ҳар бир такрорлашдан сўнг тадқиқ этилаётган масалалар доираси таклиф этилган ғояларни тасдиқлаш ёки инкор қилиш учун зарур бўлган муайян ахборот турлари атрофида торайиб боради. Бунда мулоҳазалар занжирида боғловчи бўғинга айланиши мумкин бўлган етишмаётган ахборот аниқланади. Маълумотлар доираси кенгайиб, таҳлил жараёнида яна тораяди ва бу бир неча марта давом этади. Охир- оқибатда бу ахборотнинг маъносини аниқлаштириш, яширин алоқаларни очиш ва келгуси хулосаларни ишонч билан асослаш мумкин бўлган хулосаларни шакллантириш имкониятини аниқлашга олиб келади. Ахборот таъминоти — таҳлилий фаолиятнинг асоси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти натижалари асосида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар ноқонуний муомаласи ҳолатини тавсифловчи ахборот базаси ҳисобланади; бу базанинг қолган барча элементлари ушбу асоссиз таҳлилий ишлар учун етарли эмас; ахборотнинг тўлиқлиги — ахборотнинг тўлиқлигини талаб қилиш таҳлилчини таҳлилий фаолият предметини таҳлил қилиш, ортиқча, кераксиз ахборотни («ахборот шовқини») чиқариб ташлаш учун зарур ахборот билан таъминлашни англатади; бу умумий ахборот оқимидан гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар ноқонуний муомаласи соҳасидаги жиноятларга тааллуқли зарур ахборотларни ажратиш усуллари ва танлаб олиш мезонларини аниқлашни назарда тутади. Ахборотнинг тўлиқлигини таъминлаш унинг яширинлигини юқорилиги, шунингдек, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар ноқонуний муомаласи ҳақида маълумотлар банкига эга кўп сонли субъектларнинг мавжудлиги туфайли мураккаблашади, чунки булар инобатга олинмаса ахборот тўлиқлиги таъминланмайди; ахборотнинг ишончлилиги — келиб тушаётган ахборотларнинг ҳақиқий аҳвол ва реал воқеликка мослиги. Шу сабали ижтимоий ва криминологик тадқиқотлар, турли сўров натижаларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиши зарур. Улар асосида таҳлил қилишдан аввал ўтказилган тадқиқотлар услубиятининг тўғрилигини текшириб кўриш зарур. Тезкор манбалардан келиб тушувчи ахборотларни ҳам пухта текшириш зарур; ҳар томонламалик — ҳеч бир ўрганиш объектини бошқа ҳолатлардан алоҳида, бевосита таҳлил объектининг ички ва ташқи алоқаларини очиб бермасдан кўриб чиқиш мумкин эмас ва бу объект, субъект ва муҳитнинг органик бирлигидан келиб чиқади. Масалан, у ёки бу жиноятнинг ўзини таҳлил қилиш билан чекланишда, унга таъсир кўрсатувчи сабаб ва омилларни эътиборга олмаслик мумкин, бу эса мақсадга мувофиқ эмас; объективлик — таҳлил реал криминологик тавсифномаларга, муайян ҳудуд ва вақтга асосланиши ҳамда бутун минтақа, мамлакат ва дунё миқёсидаги умумий тасаввурларга мослаштирилмаслиги лозим; оммавийлик — катта ҳажмда бошланғич материалларга мурожаат қилиш зарурати мавжуд бўлиши ва статистик маълумотларни таҳлил қилишни ўз ичига олади; илмийлик ва муайянлик : илмийлик — илмий фикрлаш ютуқлари, энг янги атама ва тушунчалардан фойдаланиш, таҳлилий ишларга илмий таҳлил кўникмасига эга бўлган ходимларни жалб қилиш, бу кўникмаларга ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари илмий ва таълим муассасаларида ўқитиш; муайянлик — ҳақиқат доимо муайян бўлади. Шу билан бирга муайянлик объектнинг кўрсатилган хусусиятларини тавсифлаш учун маълум бир шаклий- белгили тил тизимини, жиноятчиликни ўрганиш тажрибасини кўзда тутади. Бунда илмий таҳлил турларидан бири сифатида махсус лексика, ўзига хос услуб, баён қилиш усули, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти билан боғлиқ ҳолатларни тавсифловчи махсус атамалардан фойдаланишни назарда тутувчи таҳлилий фаолиятда қўлланувчи тилни ҳисобга олиш зарур. Буларнинг барчаси фойдаланувчига тушунча ва атамаларнинг расмий талқинига мос келиши; тушунча ва атамаларнинг кўп маъноли бўлмаслиги; илмий бўлмаган ёки етарлича асосланмаган ва юридик жиҳатдан тасдиқланмаган атамаларни (масалан, «наркотизм», «психоактив моддалар») чиқариб ташлаш; таҳлил натижаларини баён қилишда қатъий мантиқийлик билан боғлиқ талабларнинг бажарилишини кўзда тутади. Ушбу талабни эътиборга олмаслик у ёки бу атаманинг нотўғри талқин қилинишига сабаб бўлади, бу эса таҳлилий ишларда атамаларга оид хатоларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Шуни қайд этиб ўтиш керакки, таҳлилнинг абстракт, ноаниқ натижалари ҳар доим янглишиш ва катта хатоларга олиб келади; профессионаллик — таҳлилий ишларда таҳлил қилинаётган фаолият соҳасида амалий иш тажрибасига, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар ноқонуний муомаласига қарши курашда амалий фаолият тажрибасига эга ходимлардан фойдаланиш; таҳлилий бўлинмалар ходимларини вақти-вақти билан тезкор- қидирув, тезкор-профилактика ва бошқа тезкор-хизмат тадбирлари ўтказишда қатнашиш йўли билан стажировкадан ўтказиш; автоматлаштириш — албатта замонавий таҳлилий фаолиятни махсус талабларга бўйсунувчи расмий ва норасмий тиллардан фойдаланувчи автоматлаштирилган ахборот тизимларисиз тасаввур қилиш қийин; амалга оширилувчанлик ва рационаллик — бирон-бир режа ва ғояни амалга ошириш, ўтказилаётган таҳлилни кутилишини ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти учун зарур тадбир сифатида режалаштирилганлигини назарда тутади. Бир қатор ҳолларда таҳлил натижалари уларнинг фойдалилигига қарамай, турли сабабларга кўра амалга оширилмаслиги мумкин бўлиб, бу охир-оқибатда уларни олиш билан боғлиқ жараёнларга салбий таъсир кўрсатмаслиги лозим. Бундай ҳолларда уларни кейинчалик қўллаш учун мос келувчи ҳисобларда бир тизимга келтириш керак. Таҳлилий ишлар бу соҳада жиноятчиликка қарши кураш вазифаларини ҳал қилиш, уларнинг сабаблари, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар ноқонуний муомаласига қарши кураш борасида давлат сиёсатини такомиллаштиришда долзарб бўлмаган хулоса ва ҳужжатлар олишнинг ўзи учунгина ўтказилмаслиги зарур. Айрим ҳолларда таҳлил натижалари мазмунининг долзарблигини қисман ёки тўлиқ йўқолишга олиб келиши мумкин бўлган битта омилни ортиқча сарфлаш ҳам рационалликнинг пасайишига олиб келиши мумкин; самарадорлик — бирон-бир ҳаракатлар натижасида маълум бир оқибатларнинг вужудга келишидан иборат бўлиб, таҳлилий фаолият натижалари ва бошқа натижаларини (масалан, у ёки бу тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш харажатларини қисқартириш, тезкор-қидирув фаолият воситаларини тайёрлаш ва б.) қўллаш оқибати сифатида ижобий сифат ўзгаришларида намоён бўлади; самарадорлик шунингдек, миқдор кўрсаткичларида ҳам (масалан, жиноятларни аниқлаш, олдини олиш ва фош қилиш; тергов, суриштирув ва суд органларидан яшириниб юрган шахсларни аниқлаш ва ҳоказо) намоён бўлади. Йиғилган ахборот турли усуллар билан, жумладан, автоматлаштирилган ахборот-қидирув тизимлари ёрдамида тўплаб борилади. Бу таҳлилий ишларнинг дастлабки босқичини самарали бажариш - энг кам вақт сарфлаган ҳолда турли электрон маълумотлар тўпламларидан тўла ҳажмда ишончи маълумотлар олишга йўл қўяди ва қуйидагиларга имкон беради: > интеграцияланган ахборот сақлаш манбаларини яратиш ва қўллаб- қувватлаш; > тизимга турли ташқи манбалардан (маълумотлар тўплами, Интернет) чекланмаган миқдорда маълумотлар киритиш; > бирон-бир объектга тааллуқли зарур ахборотни барча уланган манбалар бўйича қидирувни амалга ошириш; > чекланмаган объектлар сонини яратиш; > объектларни атрибутлар ёрдамида ва бошқа кўплаб объектлар билан алоқада тавсифлаш. Бошқача қилиб айтганда, таҳлилчи бирон-бир шахс ёки объект ҳақида ягона сўров шакллантиради ва тизимга юборади, дастур эса уланган маълумотлар тўпламлари бўйича қидирувни амалга оширади ва умумлаштирилган ахборотни белгиланган кўринишда тақдим этади. Илмий техника жараёнларини жадаллаштиришнинг муҳим омилларидан бири, бошқарувни унинг барча бўғинларида бошқариш шакли ва усулларини такомиллаштиришдан иборатдир. Ҳисоблаш техникасининг замонавий воситаларини фойдаланиш асосида иктисодий-математика усулларидан куллаш ва алоқа воситаларидан фойдаланиш бошқариш тизимини бундан буён такомиллаштириш учун янги имкониятлар яратади. Иқтисодий математик усуллар ва ҳисоблаш техникаси воситаларидан фойдаланишнинг муҳим йўналишларидан бири бошқарувнинг автоматлашган тизимини барпо этиш бўлади. Ахборот технологияларни жорий этиш давлат божхона қўмитасининг энг муҳим стратегик вазифасидир. Божхона тизимиинг келажагини уларсиз тасаввур қилиб булмайди. Божхона тизимида контрабанда ва божхона қоида бузарлигига қарши курашишни ривожлантиришда ягона автоматлаштирилган ахборот тизимини аҳамиятини ошириш Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ягона автоматлашган ахборот тизими, божхона фаолиятлари жараёнларини бошқаришнинг автоматлашган тизимидан иборатдир. Ўзбекистон Республикаси божхона хизматининг ЯААТ нинг асосий вазифаси давлатнинг ягона божхона сиёсатини ва божхона органларини бошқаришни амалга ошириш, ҳамда унинг самарадорлигини шакллантириш хисобланади. ЯААТ божхона хизматининг асосий ахборот технологиясини амалга ошириш воситаси деб тушунилади. ЯААТ нинг ривожланиши, бу соха бўйича янги ахборот технологияларининг босқичма-босқич яратилиши ва жорий килиниши соҳаларининг замонавий- техникавий комплексларга асосланган жараёнлардир. Ўзбекистон Республикаси ДБК фойдаланувчилари учун замонавий WEB технологиялари асосида ўзининг марказий ахборот ресурсларига киришни таъминлай оладилар. Ўтказилган тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатадики, ташқи савдо ЯИАТни яратиш жараёни қуйидаги ишларни амалга оширишни тақозо қилади: - турли хилдаги маълумотлар базасини бошқариш тизимларини электрон хабарлар бўйича ўзаро боғликлигини таъминлаш; - вазирлик ва идоралар ахборот ресурслари ёрдамида ташқи савдо маълумотлар базаси бўйича ЯИАТни яратиш; Юкорида баён этилганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ЯААТ вазифалари қуйидагилардан иборат: - Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси бўлинмалари ва хукумат органларини божхона статистикасини юритиш учун зарур бўлган маълумотлар билан таъминлаш; -божхона органларини бошқаришнинг барча бўғинларидаги ташкилий- иктисодий тизимни такомиллаштириш; -товарларнинг ҳужжатларини божхона расмийлаштирилувини автоматлаштириш; -чегарадан ўтаётган йўловчиларнинг юкларини божхона назоратидан ўтказишнинг самарадорлигини ошириш; -божхона тўловларини ҳисоблашни назорат қилиш ва марказлашган ҳолда, уларни ундириб олишни таъминлаш; -контрабанда ва божхона қоидаларини бузишга қарши кураш ишларини маълумотлар билан қўллаб қувватлаш; -нотариф равишда тартибга солиш, рухсатномалар ва чеклашларни назорат қилиш усуллари ва воситаларини такомиллаштириш; -ташқи иқтисодий фаолиятнинг божхона банк назоратида валюта назоратини амалга ошириш мақсадида ва бошқаларда ахборот технологиясини яратиш. Ўзбекистон Республикаси божхона хизматининг ЯААТ асосан республиканинг мустақилликка эришганидан сўнг ривожланиб божхона ахборот технологиясининг барча босқичларида божхона постидан Ўзбекистон Давлат божхона қўмитасининг марказий аппаратигача бўлган ривожланишнинг ажойиб воситасига айланди. Ягона автоматлашган ахборот тизимининг кейинги ривожланиш ва такомиллашиш асосларидан бири, Ўзбекистон Республикаси божхона сиёсатини кетма-кет ва босқичма-босқич аҳамиятини оширишнинг комплекс дастури хисобланиб, Республика Президенти, Вазирлар Махкамаси томонидан 1991- 1995 йилларда қабул килинган катор фармонлар, қарорлар ва конунлар муҳим аҳамиятга эга бўлди. ЯААТ ўхшаш тизимлар барча ривожланган мамлакатларнинг барча божхона хизматларида мавжуддир. Масалан, АКШ, Англия, Франция, Германия каби мамлакатларда бундай тизимлар божхона қоидаларига мослаштириш асосида 20 йилдан ортик вақт ичида яратилиб фойдаланилмоқда. ЯААТнинг босқичма-босқич дастурини амалга ошириш бўйича ишларни ташкил қилиш учун ЎзР ДБҚ қошида Бош илмий- ахборот ҳисоблаш маркази (БИАХМ) ташкил қилиниб, ЯААТни яратишни жорий қилиш ва фойдаланишни ташкил қилиш юзасидан илмий-ишлаб чиқариш ташкилоти ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг мураккаб, кўп босқичли тизимлар таркиби ҳисобга олиниб, уларнинг кўп қиррали хизматлари ва вазифаларини ҳисобга олиб, божхона хизматининг ЯААТ яратишда ЎзРДБК ва унинг асосий таркибий бўлинмалари (бошқаришнинг I босқичи), ихтисослаштирилган ва худудий божхона бошқармалари (бошқаришнинг II босқичи), божхона (бошқарувнинг III босқичи), чегара олди ва ички божхона постлари (бошқарувнинг IV босқичи) ташкил топди. Буларнинг ҳаммаси ЯААТ нинг божхона органлари тизими ва уларга хизмат кўрсатиш бўлинмаларининг мураккаб таркибини белгилади. Таркиб топган ЯААТ хусусиятларидан бири шуки, улар турли хилдаги ҳужжатлар айланиши объектларини ахборот билан таъминлашга мўлжалланган. Ўзбекистон Республикаси божхона органларида ҳужжатлар айланиши ва бошланғич ахборотларнинг асосий ҳажмини божхона юк баёнотлари (БЮБ) ташкил қилади. Божхона юк баёнотларининг мамлакат божхоналарига тушиши турлича бўлиб, ҳар ойда 7-8, айрим даврларда 20-30 мингтани ташкил этади. ЯААТ тузишнинг асосий мақсади амалдагиларни такомиллаштириш, шунингдек янги автоматлашган божхона ахборот технологияларни яратиш ва ривожлантириш, замонавий дастур техника воситаларига асосланган тузилишни яратишдир. Ўзбекистон Республикаси ДБҚ нинг ЯААТ биринчи навбатда божхона технологиясининг асосий ахборотларини амалга оширади, бунда божхона органларининг барча даражадаги вазифаларини таъминлайди. Автоматлаштириш юқоридан пастга қараб жорий қилинади. Натижада Ўзбекистон Республикаси божхона органларида бақувват техника имкониятлари вужудга келиб, улар комплекс автоматлаштириш вазифаларини ечишга киришиш, алоҳида иш жойларини автоматлаштиришдан мувофиқлаштириш тизимларига ва божхона ахборот технологияларини автоматлаштиришга киришиш имкониятларини яратади. Янги дастурий-техникавий ҳаракат дастури дейилганда, ҳисоблаш техникасининг замонавий кучли воситалари ва телекоммуникациялари билан биргаликда, тараққиёт умумтизимли дастурий воситалар тушунилади: яъни Windows , Umix жараёнлар тизими, Windows , Nouell тармоқ жарёнлар тизимлари, ORASLE асосларидаги маълумотларнинг бошқариш тизими ва ORASLE CASE тўпламига кирувчи тизимни лойиҳалаш. Янги дастурий-техникавий ҳаракат дастурини қўллаш: -автоматлаштирилган вазифаларни кенгайтириш имкониятларини яратади; -тизимнинг фаоллик кўрсатиш юзасидан ишончини оширади; -ахборотларни рухсат этилмаган шахслар томонидан фойдаланишдан ҳимоя қилишда самарали қисмларини жорий қилиш имкониятларини яратади. Шу боисдан ЯААТ тизимининг иккинчи навбатини яратилаётгандаги асосий вазифаларидан бири бўлиб, мавжуд тизимларнинг ворислиги, биргаликда ишлатилаётган ва янгидан яратиладиган, ёки такомиллаштириладиган (иккинчи навбат доирасида) амалий ва умумтизим дастурий воситаларини таъминлашдан иборат бўлиб хисобланади. Ўзбекистон Республикаси ДБҚ нинг Ягона автоматлашган ахборот тизимини (ЯААТ) яратиш ва жорий қилиш ривожланаётган иккита тизим жараёнларининг ўзаро бир-бирига киришиши ва уни бойитиши ҳисобланади: ЎзР божхона органларининг бошқариш тизими таркиблари ва бошқарувнинг янги ахборот технологияларини амалга оширишни таъминловчи информацион-технологик туркумлардан иборат. Бинолар ичидаги иқлим, овоз даражаси ва шовқинлар ЯААТ жойлашган жойларда давлат санитария нормалари томонидан белгиланган кўрсаткичлардан ошиб кетмайди. Тизим шундагина ўзининг вазифаларини бажара оладики, агар улар тўғри ишлатилса, хизмат кўрсатилса ва таъмирланса. Хизматларнинг турлари ва уларнинг даврлари (хафталик, ойлик, чораклик) ЯААТ техник воситаларининг улардан фойдаланиш юзасидан ҳужжатларида берилгандир. Техник кафолат даврида тизимдаги техника воситаларининг хизмати юзасидан ЯААТ тизимининг ҳисоблаш техникаларининг таъмирлашини, тизим кафолатланган хизматини кўрсатиш Низомларига асосан олиб борилади. Кафолат муддатлари ўтгач ЯААТ тизими ҳисоблаш техникаларини умум тизим техника хизмат кўрсатиш шартномаларига биноан, яъни ЎзР ДБҚ худудий бошқармалари билан Давлат илмий-ахборот ҳисоблаш маркази ўртасидаги ва унинг жойлардаги бўлинмалари билан тузилган шартномаларига асосан амалга оширилади. Таъмирлашнинг муддати ва шартли шартномаларда келишилган бўлади. Хизмат кўрсатадиган ишчилар сони ЯААТ таркибидаги техник воситалардан фойдаланиш учун зарур бўлган хизматчиларнинг энг кам бўлган миқдоридан кам бўлмаслиги зарурдир. Тизим техника воситаларининг ЭҲМ техник хизматларини бажариш учун техник воситаларга хизмат кўрсатиш учун гувоҳномалари бўлган кишиларга рухсат берилади. Контрабанда ва божхона қоида бузарлигига қарши курашишда ягона автоматлаштирилган тизимнинг аҳамияти. Демак, ЯААТ нинг контрабандага қарши курашдаги аҳамияти кандай? Давлатимиз божхона қўмитасини ягона автоматлаштирилган тизими асосида жойларга мунтазам ахборот билан таъминлаш, контрабанда ва божхона қоида бузарлигига қарши курашиш усулларини такомиллаштириш бўйича ахборотлар билан таъминлаш, постлар, бошқармалар ўртасида доимий ахборот алмашиш, хатар юз берганда бартараф этиш, божхона органлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар шу билан бирга давлатлар ва ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш орқали олди олинади. Хулоса: Сўнгги йилларда божхона органларини ахборот - техник таъминлашда, уларнинг барча давлат идоралари билан ўзаро алоқаларида катта сифат ўзгаришлари юз берди. 2003 йилдан бошлаб ДБҚ худудий бошқармаларида локал ҳисоблаш тизимлари (ЛҲТ)ни ўрнатиш ишлари ниҳоясига етди. Ушбу ахборот ташқи савдо операцияларининг ягона тизимига киритилган. Қарор ва Низомга кўра экспорт-импортни тартибга солиш соҳасида ахборий таъминотнинг «икки тарафлама» тизими белгиланади, у ваколатли давлат органлари (мониторинг юритиш доирасида фойдаланилади) ва ташқи савдо фаолияти субъектларини ахборий таъминлашни назарда тутади. Мониторинг юритиш асосини ташкил этадиган ахборот айирбошлашнинг асосий бўғини бўлиб Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими (ТСОЯЭАТ) ҳисобланади. Ўз моҳиятига кўра, у экспорт-импорт соҳасида мониторинг ва назоратни амалга оширишга ваколатли органларга экспорт- импорт контрактларининг бажарилиши тўғрисида маълумотларни тезкор олиш ва ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда қонун ҳужжатларида белгиланган чораларни кўриш имконини беради. Шуни таъкидлаш лозимки, кўрсатилган тизимга фақат ваколатли органларнинг ходимлари кириш ҳуқуқига эга, унга юридик ва жисмоний шахсларнинг кира олиши мумкин эмас. ТСОЯЭАТда мавжуд бўлган барча ахборот қатъиян маҳфий ҳисобланади ва учинчи шахслар ўртасида тарқатилмайди. Адабиётлар : 1. С . С . Ғуломов , Б . А . Бегалов , Н . Р . Зайналов , Р . А . Дадабаева , А . Э . Давронов . Дастурлаш технологиялари Олий ўқув юртлари учун ўқув қўлланма . - Тошкент .: ТДИУ , 2006 й ., 192 б . 2. Б.А.Бегалов, С.А.Новосардова. Образовательная технология по дисциплине ―Информационные технологии и системы‖. Из серии ―Технология обучения в экономическом образовании‖. - Ташкент. ТГЭУ, 2006 г, 128 с. 3. С.С.Ғуломов, Б.А.Бегалов, Т.И. Сарсатская. Маълумотлар ва билимлар базаси. Ўқув қўлланма - Тошкент.: ТДИУ. 2005 й., 164б. 4. Информатика Учеб. пособ. Под обш ред. И.А.Чернопустовой. -СПб.: Питер, 2005. - 272с. 5. Каплан А.В. Решение экономических задач на компьютере. - СПб.: Питер, 2004 - 600с. 6. Максимова О.В., Невзорова В.И. Информационные технологии для экономистов: Учеб.пособ. - Ростов на Дону: Феникс, 2004. - 416с. 7. Контрабанда жинояти ва унга қарши кураш масалалари, Ўқув-услубий қўлланма, ДБҚ Ўқ ув маркази, Т.,2010 й. 8. Кучаров А.С., Тиллахўжаев Б.Т. Божхона таомиллари. Ўқув қшлланма. ТДИУ. 2015 йил. 239-бет.