logo

Компьютерларнинг мантикий ва арифметик асослари. Cанок тизимлари, уларнинг ракамли хисоблаш машиналарида кулланилиши

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

41 KB
www.arxiv.uz Компьютерларнинг мантикий ва арифметик асослари. C анок тизимлари, уларнинг ракамли хисоблаш машиналарида кулланилиши Режа: 1. Санок тизими хакида тушунча. 2. Бир санок тизимидан бошкасига утиш. 3. Турли санок тизимларида амаллар бажариш www.arxiv.uz Хисоблаш машиналарида ишлатиладиган санок системаларини шартли равишда икки гурухга ажратиш мумкин:уринли ( позицион) ва уринсиз (нопозицион) санок тизимлари.Уринли санок тизимида ракам узининг сондаги урнига караб турли кийматни акслантирса, уринсиз санок тизимида эса ракамнинг киймати унинг сондаги тутган урнига боглик эмас. Уринсиз санок тизимига кадимги рим санок тизими мисол булади. Бу тизимда сонларни ёзиш учун лотин харфлари ишлатилади, яъни I - харфи бирни, V - харфи бешни, L - харфи элликни, X – унни, С – юзни, D – беш юзни, M – мингни ифодалайди. Ишчи санок системаларини бажариш тартиби ва сонларни машина хотирасида тасвирлаш компьютернинг арифметик асосини ташкил этади. Уринли санок тизимида ракамлар сони маълум микдорда булиб, улар сондаги уринларига караб турли кийматни акс эттиради. Масалан бизга маълум булган унли санок тизимида 10 та ракам: 0, 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9 гача; Саккизлик санок тизимида саккизта ракам: 0, 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7; Иккилик санок тизимида иккита ракам: 0, 1; Ун олтилик санок тизимида ун олтита ракам: 0, 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9,A, B, C, D, E, F мавжуд. Умуман ихтиёрий P санок тизимида ракамлар сони P та булиб, улар билан 0 билан P-1 орасида булади, P – шу санок тизимининг асоси деилади. 0 дан P-1 гача булган ракамлар эса шу санок тизимининг базаси деб аталади. Унли санок тизими Хиндистонда кашф этилган булиб, кейинчалик у араблар оркали Европага таркалган. Бу тизимда 0 ва 1 раками мавжуд булгани учун, бу тизимларнинг асоси сифатида 10 сони олинган. Ихтиёрий асосли санок системасидаги сонни ёйилмаси шаклида Куйидаги жадвалда баъзи бир санок тизимларининг сонлари орасидаги богланиши берилган. Ун олтилик 0 1 2 3 4 5 6 7 8 9 A B Унлик 0 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 Саккизлик 0 1 2 3 4 5 6 7 10 11 12 13 Иккилик 0 1 10 11 100 101 110 111 1000 1001 1010 1011 www.arxiv.uz C D E R 10 12 13 14 15 16 14 15 16 17 18 1100 1101 1110 1111 10000 ЭХМларда асосан иккили санок ситемаси ишлатилади. Бу системада факат иккита 0 ва 1 ракамлари мавжуд булиб, хар кандай сон 1 ва 0 ракамлари комбинацияси куринишида ифодаланади. Иккили санок системаси ЭХМнинг арифметик асоси дейилади. Унли ракамни ифодалайдиган турта иккили разрядни тетради дейилади. Саккизли ракамни ифодолайдиган учта иккили разрядли триада дейилади. масалан: 8 лик 0 1 2 3 … 7 2 лик 000 001 010 011 … 111 Бу коидадан фойдаланиб саккизлик санок тизимидан иккилик санок тизимига утиш мумкин. Бунинг учун хар бир саккизлик ракамини унга мос иккилик триада билан алмаштириш керак булади. Соннинг кайси санок тизимига тегишли эканлигини курсатиш учун индексда шу санок тизимининг асосини ёзиб куямиз. Масалан: 25 8 ёзуви 25 сонининг 8 лик санок тизимидалигини курсатади. B15 16 ёзуви B15 сонининг 16 лик санок тизимидалигини билдиради. 515 8 сонини 2 лик санок тизимига утказиш учун хар бир ракамни мос 3 лик (триада) билан алмаштирамиз: 515 8 = 1010011012 Бирор санок тизимида берилган сонни иккинчи санок тизимига утказиш учун берилган сонни утказилиши керак булган санок тизимининг асосига булиб ечамиз. Масалан: 7 10 сонини 2 лик санок тизимига утказсак: 1. 7 ни 2 га буламиз: 7/2=3 (колдик 1) q1=1 деб белгилаб оламиз. www.arxiv.uz 2. Булинма 3 ни 2 га буламиз: 3/2=1 (колдик 1), q2=1 3. Булинмадаги 1 ни 2 га буламиз: 1/2=0 (колдик 1), q3=1 Бу жараён булинма нолга тенг булгаунча давом эттирилади. Демак, 710 = 112. www.arxiv.uz Тавсия этилган адабиётлар руйхати: 1. “2001-2005 йилларда компьютер ва ахборот технологияларини ривожлан- тириш, “Интернет”нинг халкаро ахборот тизимларига кенг кириб боришини таъминлаш дастурини ишлаб чикишни ташкил этиш чора- тадбирлари тугрисида”.Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2001 йил 23 май карори. ”Халк сузи” газетаси. 2001 йил 24 май сони. 2. “Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот- коммуникация технологияларини жорий этиш тугрисида”. Узбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 30 май Фармони. ”Халк сузи” газетаси. 2002 йил 1 июнь 116(2944) -сони. 3. ”Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот- коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тугрисида”. Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2002 йил 6 июнь карори.”Халк сузи” газетаси. 2002 йил 8 июнь 121(2949) -сони. 4. Гуломов С.С. ва бошкалар. Иктисодий информатика: Олий укув юртлари-нинг иктисодиет мутахассисликлари учун дарслик/ С.С.Гуломов, А.Т.Шермухамедов, Б.А.Бегалов; С.С.Гуломовнинг умумий тахрири остида.- Т.: "Узбекистон", 1999.- 528 б. 5. www.uzedu.uz