logo

Ўзбекистон Республикаси прокуратура идораларининг вояга етмаганларга доир қонунлар ижроси устидан назорат фаолияти

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

137 KB
Ўзбекистон Республикаси прокуратура идораларининг вояга етмаганларга доир қонунлар ижроси устидан назорат фаолияти Режа: 1. Бўлимнинг асосий вазифаси ва фаолият йўналишлари 2. Бўлим бошлиғининг ваколатлари 3. Бўлим бошлиғи ўринбосарининг ваколатлари 4. Бўлим катта прокурорлари ва прокурорларининг ваколатлари 5. Бўлимда иш юритишни ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг, Ўзбекистон Республикаси прокуратура идораларининг вояга етмаганларга доир қонунлар ижроси устидан назорат фаолияти Вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар бўйича жиноят иши қўзғатиш ва тергов қилишнинг устидан ҳам назорат олиб бориш қонун бўйича прокурорга юклатилган. Жиноятчиликка қарши курашни амалга оширувчи давлат органларида ва улар томонидан жиноят ишларини юритилиши жараёнида вояга етмаганлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат вояга етмаганлар тўғрисидаги қонунларга риоя этилиши устидан прокурор назоратининг муҳим соҳасидир. Чунки вояга етмаганлар томонидан содир этилаётган жиноятларга қарши курашни тўғри ташкил этиш, вояга етмаганларни жиноят ишларини юритилишидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларига риоя этилиши кўп жиҳатдан вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олинишига сабаб бўлади. Прокурор жиноятчиликка қарши курашни амалга оширувчи органлар томонидан вояга етмаганлар тўғрисидаги қонунларга риоя этилиши устидан назоратни олиб бориб, ўз ваколатлари доирасида: 1) суриштирув ва дастлабки тергов органларидан текшириш учун жиноят ишларини, суриштирув, тезкор қидирув фаолиятининг ҳужжатлари ва материалларини ҳамда бошқа маълумотларни талаб қилиб олади; 2) Содир этилган ёки тайёрланаётган жиноятлар ҳақидаги ариза ва маълумотларни қабул қилиш, рўйҳатдан ўтказиш ва ҳал этиш тўғрисидаги қонун талаблари қай даражада ижро этилаётганлигини ҳар ой камида бир марта текширади; 3) Вояга етмаган шахсларга нисбатан жиноятларни тергов қилиш, эҳтиёт чорасини танлаш, ўзгартириш ёки бекор қилиш, жиноят тавсифини белгилаш, ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш, айрим тергов ҳаракатларини бажариш ва жиноят содир этган шахсларни қидириш тўғрисида ёзма кўрсатмалар беради; 4) Вояга етмаган ушланганларни вақтинча сақлаш хоналарида, тергов хибсхоналарида ва қабул қилиш – тақсимлаш хоналарида ҳар ойда камида бир марта вояга етмаганларни ушлаш, қамоққа олиш ва сақлашнинг қонунийлигини текширади. 5) Терговчининг ва суриштирувчининг вояга етмаганларга тегишли бўлган жиноят ишлари бўйича ноқонуний ҳамда асоссиз қарорларини бекор қилади. 6) Вояга етмаганлар томонидан оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этилиши сабаблари ҳар олти ойда чуқур ўрганилиб, бундай ҳолатларни бартараф этишнинг зарур чора-тадбирларини кўради. 7) Вояга етмаганларга оид жиноят ишлари юзасидан олиб борилаётган суриштирувда, дастлабки терговда иштирок этади ҳамда зарур ҳолларда ҳар қандай иш бўйича айрим тергов ҳаракатларини шахсан бажаради ёки тўла ҳажмда амалга оширади, шунингдек, қонунда назарда тутилган бошқа ваколатлардан фойдаланади. 8) Вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар юзасидан суриштирув ва тергов ҳаракатларининг қонунларда белгиланган талабларга тўлиқ амал қилган ҳолда олиб борилиши, бунда уларнинг шахси чуқур ўрганилиб, кафолатланган ҳуқуқларининг таъминлаш чораси кўради; 9) Суриштирув органларига шахсларни ушлаш, мажбурий келтириш, қамоққа олиш, қидириш, тинтиув ўтказиш, олиб қўйиш, бошқа тергов ҳаракатларини бажариш тўғрисидаги қарорларни ижро этишни топширади; 10) Вояга етмаганларга оид жиноят ишлари юзасидан тинтув ўтказишга, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш ва уларни олиб қўйишга, телефонлар ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туришга, айбланувчини лавозимидан четлаштиришга ва қонунда назарда тутилган ҳолларда суриштирув органи ҳамда терговчининг бошқа ҳаракатларига рухсат беради; 11) Қонунда белгиланган ҳолларда ва тартибда тергов юритиш ҳамда қамоқда сақлаш муддатини узайтиради; 12) Жиноятнинг содир этилишига имконият яратган шарт- шароитларни бартараф қилишга қаратилган қатъий чоралар кўрилиб, ўсмирларни ичкиликбозликка, гиёҳвандликка ва бошқа жиноий фаолиятга жалб қилган катта ёшдаги шахсларнинг жавобгарлик масаласи ўз вақтида ҳал этади. 13) Вояга етмаганларни асоссиз қамоққа олиш ва жиноий жавобгарликка тортишга йўл қўйилмаслиги чорасини кўради. 14) Эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш қўлланилаётганида жиноятга қўл урган ўсмирлар прокурорлар томонидан шахсан сўроқ қилинади; 15) Вояга етмаганларга тегишли жиноят ишларини суриштирув ва дастлабки тергов органларига қўшимча тергов ўтказиш тўғрисидаги ўз кўрсатмалари билан қайтаради; 16) Ҳар қандай жиноят ишига нисбатан таалуқли бўлгани каби вояга етмаганларга доир ишларни ҳам суриштирув органидан олиб терговчига беради, шунингдек уни бир дастлабки тергов органидан бошқасига бериши, бир терговчидан бошқасига ўтказиши мумкин; 17) Вояга етмаганларга тегишли жиноят ишлари бўйича ҳам суриштирувчи ёки терговчини, башарти улар ишнинг тергови чоғида қонун бузилишига йўл қўйган бўлсалар, суриштирув ёҳуд дастлабки тергов ишларини давом эттиришдан четлатади; 18) Жиноят ишлари қўзғатади ёки уларни қўзғатишни рад этади, ишларни тугатади ёҳуд юритилишини тўҳтатади, қонунда назарда тутилган ҳолларда терговчининг ишни тугатишига розилик беради, айблов ҳулосасини ёки қарорини тасдиқлайди, ишларни судга юборади; 19) Вояга етмаганлар томонидан оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этилиши сабаблари ҳар олти ойда чуқур ўрганилиб, бундай ҳолатларни бартараф этиш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўради. 20) Уларни жиноий жавобгарликдан озод қилиниши ва озодликдан маҳрум этилганларини жазо ўташ жойларида қайта тарбиялаш ишларини доимий назоратга олади. Ўзбекистон Респуликаси Бош прокурорининг “ Вояга етмаганлар ҳақидаги қонунлар ижроси устидан прокурорлик назорати фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида ” 2004 йил 22 июнь 27 – сон ли буйруғи қабул қилинган. Ушбу буйруқ Вояга етмаганлар ҳақидаги қонунлар ижроси устидан прокурорлик назорати фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда қонунийликни мустаҳкамлаш мақсадида қабул қилингандир. Ушбу буйруқда: Қонунлар ижроси устидан назоратни ташкил этишда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Б олалар ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенцияси, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормалари ҳамда миллий қонунчиликда давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларида болалар манфаатлари ва фаровонлигининг устуворлиги мустаҳкамлаб қўйилганлиги назарда тутилсин, ушбу қонун ҳужжатларининг болаликни муҳофаза қилиш, ўсмирларни ҳимоя қилиш, вояга етмаганлар ҳуқуқлари ва уларни рўёбга чиқариш кафолатлари ҳақидаги талаблари барча корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан оғишмай бажарилиши таъминлансин. Вояга етмаганларнинг ижтимоий ҳимоясига доир қонунлар ижроси юзасидан ижтимоий кўмакка муҳтож, кам таъминланган ва кўп фарзандли оилаларнинг болаларига ўз вақтида ёрдам берилишига алоҳида эътибор берган ҳолда доимий назорат амалга оширилиши; Болаларнинг соғлиғи ва маънавий камол топишига зарар етказадиган, зўравонлик, гиёвандлик, беҳаё турмуш тарзини тарғиб қиладиган маълумотларни тарқатишда айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши; Вояга етмаганларнинг турар жой ва мулкий ҳуқуқлари бузилиши ҳолатларига ўз вақтида ва қатъий муносабат билдирилсин, уларни тўла-тўкис тиклаш борасида зарур ҳуқуқий чоралар кўрилиши; Вояга етмаганлар яшайдиган турар-жойлар билан битимлар тузишнинг қонунда белгиланган алоҳида тартибини бузган нотариуслар, кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказувчи, васийлик ва ҳомийлик органлари мансабдор шахсларининг жавобгарлик масаласи ҳал қилинсин. Вояга етмаганларнинг соғлиғини сақлаш тўғрисидаги қонунларнинг ижроси мунтазам равишда текширилсин, давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида текин даволаниш ҳуқуқининг таъминланишига алоҳида эътибор берилиши; Даволаш учун ноқонуний ҳақ олиш ҳоллари юзасидан айбдор шахсларга нисбатан тегишли таъсир чоралари кўрилиши; Прокурорларнинг вояга етмаганлар манфаатини кўзлаб, шу жумладан тўланган пул маблағларини қайтариш бўйича судга мурожаат этиш ҳуқуқидан фойдаланилиши; Болаларни парваришлаш, тарбиялаш, тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш мажбуриятларини бажармаган айбдор шахслар жавобгарликка тортилиши таъминлан иши лозимлиги; Давлат профилактика тизими органлари томонидан қаровсиз ва назоратсиз қолган болаларни, нотинч оилаларни аниқлаш ҳамда болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоялаш борасида ваколатли идораларга мурожаат қилиш ҳақидаги қонун талабларининг оғишмай бажарилишини таъминлашга эришилиши; Вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликлари ҳимоясини таъминлаш мақсадида судларга ота-оналик ҳуқуқини чеклаш, бу ҳуқуқдан маҳрум қилиш ҳақида даъво аризалари киритилиши; Васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан етим ҳамда ота-оналарнинг қаровисиз қолган болаларни аниқлаш, уларни оилага, меҳрибонлик уйлари ва интернат муассасаларига, васийлик ва ҳомийликка ўз вақтида жойлаштирилиши устидан доимий назорат ўрнатилиши; Болаларнинг таъминоти, таълим-тарбияси, етим ҳамда ота-оналарнинг қарамоғисиз қолган болаларнинг шахсий ва мулкий ҳуқуқларини ҳимоялаш, соғликни сақлаш, таълим ва ижтимоий ҳимоялаш муассасаларида бюджет маблағларининг мақсадли сарфланишига қаратилган қонунлар ижроси мунтазам равишда текширилиши; Болалар уйлари, меҳрибонлик уйлари ва бошқа болалар интернат муассасаларида мазкур қонунлар ижросига алоҳида эътибор қаратилиши; Бедарак йўқолган болаларни қидириб топиш тўғрисидаги қонун талабларининг ижроси устидан таъсирчан назорат амалга оширилиши; Вояга етмаганларнинг ўқиш ва яшаш жойларида тарбиявий ишарнинг аҳволи мунтазам равишда текширилиши; Аниқланган қонунбузилишлар юзасидан ёшларни ижтимоий меҳнатга жалб этиш, тарбиялаш, ўқишдан бош тортган болаларни аниқлаш ҳамда таълим муассасаларига қайтариш, улар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга мутасадди бўлган ўзини ўзи бошқариш органлари, ўқув муассасалари ва бошқа идоралар мансабдор шахсларининг масъулиятини оширишга қаратилган прокурор таъсир чоралари кўрилиши; Ўзбекис тон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни ҳамда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”нинг ижроси, умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълим олиш ҳуқуқининг таъминланиши устидан самарали прокурор назорати вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, улар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишнинг муҳим воситаси деб ҳисоблан иши лозимлиги; Давлат таълим муассасаларида вояга етмаганларни ҳақ-ҳуқуқларини чеклайдиган қоидаларни жорий қилиш, асоссиз равишда ўқувчилар сафидан чиқариш, стипендия ва нафақа олиш ҳуқуқининг бузилиши, таъсир чораларини қўллашда ўзбошимчалик ҳолатлари юзасидан айбдор шахсларнинг жавобгарлиги қатъий таъминлаб борилиши; Ёшларнинг дунёвий таълим олиш, виждон эркинлиги ҳуқуқини таъминланиши устидан назорат кучайтирилиши; Вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини поймол этиш, уларни оиладан ва жамиятдан ажратиш, соғлиғи ва маънавий камол топишига зарар етказиш билан боғлиқ, шунингдек, ғайриқонуний ҳаракатларни содир этишга даъват этувчи диний ташкилотлар фаолиятига йўл қўймаслик чоралари кўриб борилиши; Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида вояга етмаганлар учун кўзда тутилган қўшимча кафолатлар, шу жумладан ишга қабул қилиш, меҳнат шароитларини яратиш, иш вақтини белгилаш, меҳнатга ҳақ тўлаш ва меҳнат таътили беришнинг алоҳида тартибига риоя қилиниши устидан прокурор назорати кучайтирилиши; Вояга етмаганларга доир меҳнат қонунчилиги, айниқса кичик ва ўрта бизнес корхоналарида меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда техника хавфсизлигига риоя қилиниши юзасидан ўтказиладиган текширишларга мутахассис сифатида меҳнат бўйича ҳуқуқий ва техник инспекторлари жалб қилин иши лозимлиги; Умумтаълим мактабларида, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълим муассасаларида ўспиринларни чақирувга қадар тайёрлаш, уларни жисмоний тарбиялаш, даволаш ва соғломлаштириш тадбирларини амалга ошириш ҳамда ҳарбий рўйхат қоидаларига риоя қилиш ҳақидаги қонун талабларининг ижроси мунтазам равишда текширил иши лозимлиги талаб этилган. Шунингдек, ҳ окимликлар ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.09.2000 йилги “Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар фаолиятини такомиллаштириш ҳақида”ги 360-сонли қарорининг ижроси ҳар чоракда камида бир маротаба текширилиши; Текширишларда мазкур қарор билан комиссияларга юклатилган асосий вазифаларнинг бажарилишига, авваламбор вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг назоратсиз, қаровсиз қолиши ҳамда улар ўртасида содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлаш ва бартараф этиш борасидаги ишларнинг самарадорлигига алоҳида эътибор қаратилиши; Комиссиялар томонидан қабул қилинган қарорларнинг қонунийлиги ўз вақтида ўрганиб борилсин, ноқонуний қарорлар устидан протест келтириш ваколатидан самарали фойдаланилиши; Ички ишлар органларининг вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш хизмати фаолияти устидан назорат кучайтирилиши; Вояга етмаганларни ички ишлар органларига олиб келишнинг қонунийлиги, уларга нисбатан маъмурий ва бошқа таъсир чоралари кўриш ҳамда профилактика рўйхатига олиш ҳақидаги қарорларнинг асослилиги мунтазам равишда, профилактика ишларининг аҳволи ҳар чоракда камида бир маротаба текширилиши; Жиноят судлов соҳасида вояга етмаганларнинг жиноят-процессуал қонунчилиги билан мустаҳкамланган ҳуқуқий кафолатларига қатъий риоя қилиниши таъминлансин. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатиш, ушлаш ҳамда ҳибсга олиш масалаларига алоҳида масъулият билан ёндашилсин, асоссиз қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ва жиноий жавобгарликка тортиш ҳолларига йўл қўйилмас лиги; ( Ў збекистон Республикаси Бош прокурорининг 20.11.2007 йилдаги 69- сонли буйруғи билан ўзгартиришлар киритилган) Прокурорлар вояга етмаган шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги масалани кўриб чиқишда иш материаллари билан шахсан танишиб чиқиши, илтимосноманинг асослилигини текшириши, ҳодисанинг фавқулоддалигига ишонч ҳосил қилиши ва айбланувчини ушбу эҳтиёт чорасини қўллаш билан боғлиқ ҳолатлар бўйича ҳимоячи иштирокида сўроқ қилиши шартлиги ҳақидаги қонун талабларини оғишмай бажар илиши; ( Ў збекистон Республикаси Бош прокурорининг 20.11.2007 йилдаги 69- сонли буйруғи билан ўзгартиришлар киритилган) Жиноят ишининг тергови жараёнида вояга етмаганнинг шахсига хос хусусиятлар, унинг саломатлиги ҳолати, турмуш ва тарбияланиш шароитлари, катта ёшли далолатчилар ва бошқа иштирокчиларнинг бор йўқлиги ўрганилсин, жиноятнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш чоралари кўрилсин, дастлабки терговнинг огоҳлантирув ва тарбиявий имкониятларини рўёбга чиқарилиши таъминлан иши; Вояга етмаганларни жиноятга, ичкиликбозликка, гиёвандликка, тиланчиликка, фоҳишабозликка ва бошқа ғайриижтимоий фаолиятга жалб қилган катта ёшдаги шахсларнинг жавобгарлик масаласи қатъий ҳал этилиши; Вояга етмаганлар томонидан ёки уларнинг иштирокида содир этилган жиноят ишларини сифатсиз тергов қилиш, сансоларликка солиш ҳолатларига ўз вақтида барҳам берилиши; Ушланганларни вақтинча сақлаш, вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларида ҳамда тергов ҳибсхоналарида ҳар ойда камида бир марта вояга етмаганларни ушлаш, қамоққа олиш ва сақлашнинг қонунийлиги текшириб турилиши; Вояга етмаганларга нисбатан юритилган жиноят ишларини ҳаракатдан тўхтатиш, тугатиш ёки жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақидаги қарорларнинг қонунда белгиланган муддатда ўрганиб чиқишнинг қатъий тартиби белгилан иши; Вояга етмаганлар томонидан оғир ва ўта оғир жиноят содир этиш сабаблари ва бунга имкон берган шарт-шароитлар ҳар олти ойда ўрганилиб, умумлаштирилсин, улар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрилиши; Жабрланувчи тариқасида вояга етмаганлар иштирок этаётган жиноят ишларининг тергови устидан прокурор назорати кучайтирилиши; Бу тоифадаги жиноят ишларини тугатиш, жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақидаги қарорларнинг қонунийлиги ўрганиб борилиши; Вояга етмаганларнинг жиноят ишлари судда кўрилишида прокурор ваколатини таъминлаш тажрибали ходимларга топширилсин ҳамда давлат айбловини қувватлашнинг тарбиявий аҳамияти кучайтирилиши; Суд мажлисида вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар, ички ишлар органларининг вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш хизмати, ўқув муассасалари ва жамоат ташкилотлари фаолияти бўйича аниқланган хато ва камчиликларга тегишли муносабат билдирилиши; Зарур ҳолларда суд муҳокамасига ўспиринлар томонидан жиноят содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар ва айбдор шахслар аниқ кўрсатилган ҳолда хусусий ажрим чиқариш масаласи қўйилиши; Болаларни ёпиқ турдаги махсус мактаб интернатларига юбориш масаласининг муҳокамасида прокурорларнинг иштироки мажбурийлиги белгилаб қўйилиши; Вояга етмаганларнинг жиноят ишлари бўйича суд қарорларининг қонунийлиги уларнинг жавобгарлик хусусиятларига риоя қилинганлиги, жиноятга қўл ўрган ёшларнинг тўғри йўлга кириши ва қайта тарбияланишига имкон берадиган жазо чоралари тайинланганлигига алоҳида эътибор берган ҳолда апелляция муддатида ўрганиб борилиши таъминлансин, қонунга зид қарорлар устидан протест келтириш чоралари кўрилиши; Жиноий жавобгарликдан ва жазодан озод қилинган ҳамда озодликдан маҳрум этилган вояга етмаганларнинг жазо ўташ жойларида тарбиявий ишларнинг аҳволи, сақлаш шароитларининг қонунийлиги мунтазам равишда текширилсин, аниқланган қонунбузилишлар юзасидан кескин муносабат билдирилиши; Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни, айниқса экстремистик кўринишдаги диний оқимлар таъсирига тушиб қолишнинг олдини олиш, ёшларнинг онгини, тафаккурини шакллантириш, дунёқарашини кенгайтириш ҳамда ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида суҳбат, савол-жавоб кечалари, тушунтириш ишлари, тарғибот ва ташвиқотнинг бошқа шаклларидан самарали фойдаланилсин, бу борада оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар қилишга алоҳида эътибор қаратилиши; С оҳада қонунийлик ва жиноятчилик аҳволи мунтазам равишда ўрганилиб, таҳлил қилинсин, тегишли чора-тадбирларни белгилаш учун ҳокимликларга ахборотлар бериб борилиши; Вилоят прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар вояга етмаганлар ҳақидаги қонунлар ижросини таъминлаш учун шахсан масъул эканликлари таъкидлансин, мазкур йўналишда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳар ярим йилда Бош прокуратуранинг вояга етмаганлар ҳақидаги қонунлар ижроси устидан назорат бўлимига ахборотлар бериб борилиши талаб этилган. Ў збекистон Республикаси Бош прокурорининг 2004 йил 23 апрелдаги 11-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг «Вояга етмаганлар ҳақидаги қонунлар ижроси устидан назорат бўлими тўғрисида»ги Н И З О М и мавжуд бўлиб, ушбу Низом талабига кўра, Вояга етмаганлар ҳақидаги қонунлар ижроси устидан назорат бўлими Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг мустақил таркибий тармоғи бўлиб, ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида»ги ва «Прокуратура тўғрисида»ги Қонуни, Президент Фармонлари, Ҳукумат қарорлари ва Бош прокуратуранинг ҳайъати қарорлари, Бош прокурорнинг буйруқ ва кўрсатмалари ҳамда мазкур Низом талаблари асосида амалга оширади. Бўлим вояга етмаганлар ҳақидаги қонунлар ижроси устидан назорат фаолиятини амалга ошириб, вояга етмаганларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда улар томонидан жиноятчилик ва ҳуқубузарликлар содир этилишининг олдини олиш чора-тадбирларини кўради. Бўлим фаолияти устидан Бош прокурор назорат олиб боради. Бўлим фаолиятига Бош прокурор томонидан тайинланадиган бўлим бошлиғи раҳбарлик қилади. Бўлимда бўлим бошлиғининг ўринбосари, катта прокурорлар, прокурорлар ҳамда катта нозир ва нозир фаолият кўрсатади. Бўлим томонидан қонунийлик ва жиноятчилик аҳволи таҳлилларидан келиб чиққан ҳолда ишни ташкиллаштириш борасида Бош прокуратуранинг ярим йилга мўлжалланган иш режаларига таклифлар берилади ва бўлимнинг иш режаси тузилади. Иш режасига киритилган тадбирларнинг ижроси белгиланган муддатларда таъминлаб борилади. Соҳада ишларни янада яхшилашга қаратилган бошқа чора-тадбирлар ҳам ишлаб чиқилиши мумкин. Бўлим фаолиятини ташкил этиш, ходимлар ўртасида вазифаларни соҳа- минтақа ва ўриндошлик асосидаги Бош прокурор томонидан тасдиқланадиган иш тақсимотига биноан амалга оширилади. Бўлимда амалга оширилган ишлар юзасидан таҳлилий ҳужжатлар тайёрланади ва бу ҳақда Бош прокуратура раҳбариятига ахборотлар бериб борилади. Қуйи прокуратураларда соҳа фаолиятини яхшилашга қаратилган услубий тавсиялар ишлаб чиқилади ва жойларга юборилади. Бўлимда тезкор йиғилишлар ўтказиб борилади ва уларда соҳага тааллуқли, шунингдек бевосита тармоқ фаолияти билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинади. Бўлимда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳар ойда ҳисобот тузилади ва топширилади, бу борада таҳлилий ҳужжатлар тайёрланади. Ҳисоботларнинг ҳаққонийлиги учун масъулият бўлим бошлиғи зиммасида бўлади. Зарурат бўлганда вилоят прокуратуралари ва уларга тенглаштирилган прокуратуралардан соҳага оид таҳлилий ахборотлар талаб қилиб олинади. Бўлим ўз фаолиятини амалга оширишда Бош прокуратуранинг таркибий тармоқлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, бошқа идоралар ҳамда жамоатчилик билан ҳамкорлик қилади. Вилоятлар ва уларга тенглаштирилган прокурорларнинг вояга етмаганлар ҳақидаги қонунларнинг бажарилиши устидан назорат бўйича катта ёрдамчи (ёрдамчи) лари, Тошкент шаҳар прокуратурасининг вояга етмаганлар ҳақидаги қонунлар ижроси устидан назорат бўлими ҳам ўз фаолиятларини ушбу Низом талаблари асосида амалга оширади. Бўлимнинг асосий вазифаси ва фаолият йўналишлари : Бўлим вояга етмаганлар ҳақидаги қонунлар ижроси устидан назоратни амалга оширади, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш чораларини кўради. Бу борада уларнинг фаолиятига доир қонунлар ва улар асосида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг талабларига қатъий амал қилади. Бўлим Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Болалар ҳуқуқлари тўғрисида»ги халқаро конвенция ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида болаликни муҳофаза қилиш, ўсмирларни ҳимоя қилиш ва ривожланиши муаммоларининг устиворлиги тамойилини, вояга етмаганлар ҳуқуқлари ва уларнинг рўёбга чиқариш кафолатларини таъминлаш чора-тадбирларини кўради. Вояга етмаганлар ҳақидаги қонунларни ушбу соҳага масъул вазирликлар ва бошқа мутасадди идоралар томонидан бажарилишини, улар томонидан қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатларнинг қонунларга мувофиқлигини назорат қилиб боради. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш хизмати фаолиятида қонунларга риоя қилиниши устидан назорат бевосита бўлим томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия фаолиятини ташкилий таъминлайди ва унинг қарорларининг бажарилишини назорат қилади. Бош прокуратура раҳбариятига соҳага оид масалаларнинг муҳокамаси юзасидан таклифлар киритади ва ҳужжатларни тайёрлайди. Қуйи прокуратураларда соҳа бўйича ишларни вилоят прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар билан биргаликда ташкил қилинади. Вояга етмаганларнинг ижтимоий ҳимоясига қаратилган қонунлар ижроси устидан назорат олиб боради. Меҳрибонлик уйлари ва бошқа болалар махсус интернат муассасалари қарамоғида бўлган, ота-онасиз қолган вояга етмаганларга таълим тарбия бериш, ижтимоий ёрдамга муҳтож ҳамда етим болаларни ўз вақтида аниқлаш, уларнинг ҳуқуқларини муҳофаза этиш билан боғлиқ қонунларнинг ижросини назорат қилади. Вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида уларга нисбатан қонунбузилишлар тўғрисидаги ариза ва маълумотлар юзасидан текширишлар ўтказади. Жамоат таъсир чоралари қўлланилиши билан жиноий жавобгарликдан озод этилган, шартли равишда ҳукм қилинган ва озодликдан маҳрум қилиш жойларидан ҳамда ёпиқ турдаги махсус мактаб интернатларидан келган ўсмирларни ўқишга ёки меҳнатга жалб қилинмаслик сабабларини таҳлил қилиб, бу ҳолатларни бартараф этиш юзасидан тегишли тадбирлар белгиланишини назорат қилади. Вояга етмаганлар орасида жиноят содир этилишининг олдини олиш, вояга етмаганлар ишлари бўйича дастлабки тергов ва суриштирув жараёнида қонунларга риоя қилинишини, дастлабки терговнинг огоҳлантирув ва тарбиявий имкониятларини рўёбга чиқарилишини назорат қилади. Вояга етмаганлар томонидан ёхуд уларга нисбатан содир этилган ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар юзасидан ҳисоботларни олиб боради, бу борада зарурий таҳлилий ҳужжатларни тайёрлайди. Ушланганларни вақтинча сақлаш, вояга етмаганларга ижтимоий- ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларида ҳамда тергов ҳибсхоналарида вояга етмаганларни сақланишининг қонунийлигини назорат қилади. Уларнинг шаъни, қадр-қиммати, соғлиғига путур етказадиган тазйиқ ўтказиш, азоб ва қийноққа солиш, шунингдек ғайриқонуний равишда ушлаш, ҳибсга олиш, жиноий жавобгарликка тортиш, тинтув ўтказиш ҳолларига йўл қўймаслик чораларини кўради. Тарбия колонияларида, махсус мактаб ва бошқа болалар таълим муассасаларида вояга етмаганларни сақлаш ва тарбиялаш шароитларининг қонунийлигини назорат қилади. Бош прокуратуранинг судларда жиноят ишлари кўрилишида прокурор ваколатини таъминлаш бошқармаси ва судларда фуқаролик ишлари кўрилишида прокурор ваколатини таъминлаш бўлими билан ҳамкорликда вояга етмаганларга оид суд қарорларининг қонунга мувофиқлигини ўрганиб боради. Қуйи прокурорлар томонидан судларга вояга етмаганларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ҳақидаги даъво аризалар киритиш амалиётини ўрганиб боради ва таҳлилий ҳужжатларни тайёрлайди. Қуйи прокуратураларнинг соҳага тааллуқли йўналишда прокурорлик назорати аҳволини ўрганади ва умумлаштиради. Соҳада фаолиятни такомиллаштириш ва ижобий иш тажрибаларини оммалаштириш чора- тадбирларини кўради. Фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг мурожаатлари қонунда белгиланган тартибларда кўриб, ҳал қилинади. Бош прокуратуранинг тегишли тармоқлари билан ҳамкорликда соҳа фаолиятига оид тадбирларни амалга оширади. Соҳа фаолиятига оид қонун ҳужжатларининг самарадорлигини ошириш борасида таклифлар тайёрлайди ва Бош прокуратура раҳбариятига лойиҳаларни тақдим этади. Вояга етмаганлар томонидан ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида ҳуқуқ-тарғибот ишларини оммавий ахборот воситалари имкониятларидан фойдаланиб, амалга оширади. Бўлим бошлиғининг ваколатлари : Бўлим фаолиятига раҳбарлик қилади ва ижрони назорат қилади. Бўлим фаолияти учун масъул бўлиб, амалга оширилган ишлар юзасидан Бош прокуратура раҳбариятига ахборот бериб боради. Бўлим ходимлари ўртасида бўлимнинг иш тақсимотига асосан соҳа- минтақа усулида вазифаларни тақсимлайди. Бўлим фаолиятини режалаштириш, Бош прокурор буйруқ ва кўрсатмалари, иш режалари ва бошқа тадбирларнинг бажарилишини ташкиллаштиради. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия иш режасига мувофиқ текширишлар ўтказилишини ташкиллаштиради ва назорат қилади. Бош прокуратура ҳайъати, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг мувофиқлаштирувчи кенгаши ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия қарорларининг ижросини назорат қилади. Муҳокама учун таклифлар киритади ҳамда тегишли ҳужжатларни тайёрланишини ташкиллаштиради. Мувофиқлаштирувчи кенгаш ва комиссия йиғилишлари, шунингдек соҳага оид бошқа йиғилишларни ўтказилиши билан боғлиқ ташкилий тадбирларни кўради. Бўлим фаолиятига доир масалаларни тезкор йиғилишда муҳокама қилади. Вилоят прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорларнинг соҳа бўйича катта ёрдамчи (ёрдамчи) лари ва Тошкент шаҳар прокуратураси вояга етмаганлар ҳақидаги қонунлар ижроси устидан назорат бўлими бошлиғининг ҳисоботларини эшитади. Ўзбекистон Республикаси жиноят процессуал кодексининг 382-моддаси, «Прокуратура тўғрисида»ги қонуннинг 28, 56-моддаларида белгиланган тартибда, ўз ваколатлари доирасида процессуал қарорларнинг қонунийлигини текширади, асоссиз қарорларни бекор қилади ва қонунлар ижроси устидан назоратни амалга оширади. Маъмурий ҳуқуқбузарликка доир ишларнинг қонунийлигини текширишда Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 275-моддасида назарда тутилган ваколатларидан фойдаланади. Қуйи прокуратураларга фаолиятга оид масалалар юзасидан топшириқлар ва кўрсатмалар юборади. Бош прокуратура раҳбариятининг топшириғига кўра ва белгиланган тадбирлар асосида қуйи прокуратуралар ҳамда мутасадди идораларда соҳа фаолияти юзасидан текширишлар ўтказади, уларга амалий ёрдамлар кўрсатади. Фуқароларни шахсан қабул қилади. Фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб, ҳал этиш учун бўлим ходимларига топширади ва назорат қилади. Бу борада умумлаштириш ва муҳокама учун тегишли ҳужжатларни тайёрланишини ташкил этади. Бош прокуратуранинг таркибий тармоқлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, бошқа тегишли идоралар ҳамда жамоатчилик билан ҳамкорликда ишларни ташкил қилади. Соҳа фаолиятини такомиллаштириш ва самарадорликка эришиш, шунингдек ходимларнинг касб маҳоратини ошириш борасида ўқув семинарлари, амалий машғулотлар ва конференцияларни ташкил қилади. Ижобий иш тажрибаларини оммалаштириш ва амалиётга жорий этиш борасида чора-тадбирларни кўради. Бўлимда ишлаш учун ходимларни танлаш юзасидан таклифлар беради. Бош прокурор ҳузуридаги махсус инспекция муҳокамасига бўлим ходимларини эгаллаб турган лавозимларига лойиқлиги юзасидан аттестация лойиҳасини тақдим қилади. Шунингдек, уларни даражали унвонларга тавсия қилади. Бўлим ходимларини, вилоятлар ва уларга тенглаштирилган прокурорларнинг вояга етмаганлар ҳақидаги қонунларнинг бажарилиши устидан назорат бўйича катта ёрдамчи (ёрдамчи) лари, Тошкент шаҳар прокуратурасининг вояга етмаганлар ҳақидаги қонунлар ижроси устидан назорат бўлими бошлиғини рағбатлантириш ва интизомий жазога тортиш масалаларида таклифлар киритади. Бош прокурорнинг топшириғига асосан соҳа фаолиятига доир йиғилишлар ва бошқа анжуманларда иштирок этади. Бўлимда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳар ойда ҳисобот тузилиб, Бош прокуратуранинг ташкилий-назорат ва таҳлилот бошқармасига топширилишини ташкиллаштиради. Зарурат юзасидан вилоят прокуратуралари ва уларга тенглаштирилган прокуратуралардан соҳага оид таҳлилий ахборотлар талаб қилиб олади. Ҳуқуқ-тарғиботи борасида ишларни амалга оширади. Бу борада оммавий ахборот воситалари имкониятларидан фойдаланади. Бўлим катта нозири ва нозири фаолиятига раҳбарлик қилади. Бўлим бошлиғи ўринбосарининг ваколатлари : Бўлимнинг иш тақсимотига асосан фаолиятини амалга ошира бориб, бўлим бошлиғи ва Бош прокуратура раҳбариятига ахборот бериб боради. Бўлим фаолиятини режалаштириш юзасидан таҳлилий ҳужжатларни тайёрлайди. Бош прокурор буйруқ ва кўрсатмалари, режавий ҳамда бошқа тадбирларнинг бажарилишини таъминлайди. Бош прокуратура ҳайъати, мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳамда вояга етмаганлар ишлари бўйича Ҳукумат комиссиясининг қарорлари ижросини назорат қилади. Бу борада муҳокама учун таклифлар киритади ҳамда тегишли ҳужжатларни тайёрлайди. Бўлим бошлиғи билан биргаликда ташкилий тадбирларни кўради. Бош прокуратура раҳбарияти рухсати билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия иш режасига мувофиқ текширишлар ўтказади. Бош прокурорнинг соҳа фаолиятига тегишли бўлган буйруқ ва кўрсатмалари, раҳбарий топшириқлари, прокурор назорати ҳужжатлари ҳамда ахборотномалар лойиҳаларини тайёрлайди. Бўлим фаолияти билан боғлиқ масалаларни бўлимнинг тезкор йиғилишларида муҳокама қилиш учун ҳужжатларни тайёрлайди. Бош прокуратура раҳбариятининг топшириғига кўра ва белгиланган тадбирлар асосида қуйи прокуратуралар ва мутасадди идораларда соҳа фаолияти юзасидан текширишлар ўтказади, уларга амалий ёрдамлар кўрсатади. Қ абул қилинган қарорларнинг қонунийлиги ва асослилигини текширади, бу борада қонунда белгиланган ваколатлари доирасида ишларни амалга оширади. Фуқароларни шахсан қабул қилади. Фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб, ҳал қилади. Бўлим ходимлари томонидан мурожаатларни ҳал қилинишини назорат қилади. Бу борада умумлаштириш ва муҳокама учун тегишли ҳужжатларни тайёрланишини таъминлайди. Вояга етмаганлар ҳақидаги қонунлар ижроси бўйича ижобий иш тажрибаларини оммалаштириш юзасидан бўлим бошлиғига ва Бош прокуратура раҳбариятига таклифлар киритади. Бўлимда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳар ойда ҳисобот тайёрланишини таъминлайди. Касб маҳоратини ошириш юзасидан ишларни ташкиллаштиради ва тегишлича назорат ўрнатади. Ҳуқуқ-тарғиботи борасида ишларни амалга оширади. Бу борада оммавий ахборот воситалари имкониятларидан фойдаланади. Бўлим катта прокурорлари ва прокурорларининг ваколатлари: Бўлимнинг иш тақсимотига асосан фаолиятни амалга ошириб, қонунларга бўйсунган ҳолда Бош прокурорнинг соҳа фаолиятига доир буйруқ ва кўрсатмалари бажарилиши ҳамда ўзлари масъул этиб белгиланган соҳа-минтақа фаолияти устидан назорат олиб боради. Бириктирилган ҳудудлар ва соҳада ишларни ташкиллаштиради, ўз фаолиятида ижро ва меҳнат интизомига қатъий риоя қилади. Бош прокуратура ҳайъати, мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳамда вояга етмаганлар ишлари бўйича Ҳукумат комиссиясининг қарорлари ижросини назорат қилади. Бу борада муҳокама учун таклифлар киритади ҳамда тегишли ҳужжатларни тайёрлайди. Соҳада прокурор назоратининг соҳавий йўналишлари бўйича амалиётини ўрганиб умумлаштириб боради, статистик кўрсаткичларни таҳлил қилади ва иш режасига таклифлар тайёрлайди. Вояга етмаганлар иштирокида содир қилинган жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг ҳисоботини юритади. Бу йўналишда прокурор назоратини аҳволини ўрганиб боради, тегишли таҳлилий ҳужжатларни бўлим бошлиғига тақдим этиб боради. Вояга етмаганлар ишлари бўйича дастлабки тергов ва суриштирув устидан назоратни олиб боради. Қабул қилинган қарорларнинг қонунийлиги юзасидан хулосалар ҳамда қонунбузилишлар юзасидан прокурор назорати ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаб бўлим бошлиғига тақдим этади. Бош прокуратура раҳбариятининг топшириғи ва белгиланган тадбирлар асосида қуйи прокуратуралар ва мутасадди идораларда соҳа фаолияти юзасидан текширишлар ўтказади, амалий ёрдамлар кўрсатади. Фуқароларнинг мурожаатлари бўйича текшириш ўтказади, тегишли маълумотнома, умумлашма ва бошқа ҳужжатларни тайёрлайди. Бўлимда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботларни бўлим бошлиғининг ўринбосари билан тайёрлайди. Соҳада фаолиятни такомиллаштиришга доир услубий тавсиялар, қўлланмалар лойиҳаларини тайёрлайди, шунингдек ижобий иш тажрибаларни оммалаштириш юзасидан таклифлар билан чиқади. Касб-маҳоратини ошириш борасида белгиланган ҳудудлар бўйича назорат ўрнатади. Ҳуқуқ-тарғибот ишларида қатнашади, бу борада оммавий ахборот воситалари имкониятларидан фойдаланади. Бўлимда иш юритишни ташкил қилиш : Бўлим катта нозири ва нозири «Ўзбекистон Республикаси прокуратураси органларида иш юритиш ва ҳужжатлар ижросини назорат қилиш тўғрисида»ги Йўриқнома асосида йиғма жилдлар номенклатурасини тузади ва у бўлим бошлиғи томонидан тасдиқланади ҳамда бўлимдаги барча ҳужжатларни ушбу номенклатурага биноан йиғма жилдларга жамлаб боради, йил якуни бўйича уларни йиғма жилдларга тикади. Бўлим катта нозири ва нозири бўлимга келиб тушган ҳужжатлар, топшириқлар ва мурожаат (ариза, шикоят, хабар) лар ҳамда жиноят ишлари ва материалларни бўлим бошлиғига тақдим этади. Бўлим бошлиғи томонидан кўриб чиқилиб, ижрочи белгилангандан сўнг Йўриқнома асосида ташкил этилган иш юритув китобига қайд қилади ва ижрочига топширади. Ижрочиларга топширилган ҳужжатларнинг ижро муддатлари тўғрисида бўлим бошлиғини хабардор этиб боради. Белгиланган назорат муддатида ижроси таъминланмаган ҳужжатларнинг рўйхатини тузиб, бўлим бошлиғига тақдим этиб боради. Бўлимда мавжуд ҳужжатларни Йўриқномада белгиланган сақлаш муддати тугаганлиги муносабати билан уларни Бош прокуратуранинг архивига топширади, бу ҳақда топшириш ва қабул қилиш далолатномаси тузилади. Бўлимга тегишли ҳужжатларнинг архивга топширилиши ва архивдан фойдаланиш учун вақтинча олинишига масъулдир. Бўлимда иш юритиш билан боғлиқ бошқа барча вазифаларни Йўриқномада белгиланган тартибда бажаради. Фойдаланилган адабиётлар: 1. Абдумаджидов Г.А., Саркисянц Г.П. Правосудие и уголовный процесс Франции., -Т., 1992. 2. Апарова Т.В. Суды и судебный процесс Великобритании. Англия, Уэлься, Шотландия. М.: 1996. 3. Апарова Т.В. Статус судей в Великобритании. /Журнал Российского права. 1999. №7-8. 4. Басков В.И. Прокурор назорати (дарслик, рус тилида) М., ”Бек” нашриёти, 1998. 5. Безнасюк А.С., Рустамов Х.У. Судебная власть: Учебник для вузов. -М.: ЮНИТИ-ДАНА, Закон и право, 2002. 6.Давлетов А. Дж. Прокурор назорати (дарслик, рус тилида). Нукус. Билим.1999. 7.Россия Федерациясида прокурор назорати. (дарслик, рус тилида/ А.А. Чувилёвнинг умумий таҳрири остида/ М. , 2000. 8. Иноғомжонова З.Ф. умумий таҳрири остида Жиноят про цесси (умумий қисм, дарслик, ўзбек тилида) Т.: 2002 й., «Янги аср авлоди».