logo

Қорақалпоғистон Республикаси давлатчилигида ҳокимиятни бўлиниш тамойилларини амалга оширишнинг назарий ва амалий масалалари

Загружено в:

17.09.2022

Скачано:

0

Размер:

312.5 KB
Қорақалпоғистон Республикаси давлатчилигида ҳокимиятни бўлиниш тамойилларини амалга оширишнинг назарий ва амалий масалалари Режа: 1. Қорақалпоғистонда давлат тизимининг шаклланиши муаммолари 2. Қорақалпоғистон Республикасида вакиллик ҳокимиятининг шаклланиш ва ривожланиш жараёни 3. Қорақалпоғистон Республикасида ижро ҳокимиятининг шаклланиши 4. Қорақалпоғистон давлатчилиги шаклланишида суд ҳокимиятини тузилиши Республикамизда ҳуқуқий демократик жамият асослари фаол барпо этилмоқда. Аввалги тоталитар тузум қусурларига кескин бар- ҳам берилмоқда. Кўппартиявийлик амалда рўёбга чиқди, танҳо маф-кура ҳукмронлигига чек қўйилди. Республикада умуминсоний қад-риятлар, чинакам демократия, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг жаҳон эътироф этган қоидалари устуворлиги қарор топмоқда. Қорақалпоғистонда сўзда эмас-амалда ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижроия ва судлов ҳокимиятларига бўлиниш тамойили амал қилмоқда. Қорақалпоғистон халқи давлат ҳокимиятининг чинакам манбаига айланди ва бу ҳокимиятни ҳам бевосита, ҳам ўз ваколатли вакиллари- депутатлар корпуси орқали амалга оширмоқда. Буларнинг ҳаммаси қонун чиқарувчилик ишини фаол йўлга қўйишни тақозо этди. Шу боисдан республика парламенти – Жўқорғи Кенгес-нинг бутун салоҳияти бугунги кунда ёш суверен давлатимизни ҳар томонлама ҳуқуқий таъминлашга йўналтирилган. Жўқорғи Кенгес Қорақалпоғистоннинг суверенлигини, мустақиллигини таъминлашга қаратилган янги қонунчилик тизимини вужудга келтириш йўлидан бориб, уни қадам-бақадам шакллантира бошлади. Республикада ижро этувчи ҳокимиятни бошқариш унинг олий ижро органи Вазирлар Кенгашига юклатилган. Жойларда бошқарув тизимини қайта ташкил этиш вазифаси қўйилиб, муваффақиятли уддаланди – туманлар ва шаҳарларда ҳокимлик тузилмалари жорий этилди. Қонунлар устуворлигини, улар олдида мамлакат барча фуқаролари тенглигини таъминловчи суд ҳокимиятини қайта ташкил этиш ишлари фаол олиб борилмоқда. Фуқаролик жамиятининг ушбу таркибий қисмлари қонунчилик ва ҳуқуқ- тартиботнинг, қатъий-интизом ва маъсулиятлиликнинг асоси бўлиб хизмат қилади. Мамлакатимиз Президенти И.А.Каримов «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли» номли асарида миллий давлатчиликни барпо этишда қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти ваколатларини ажратиш зарурлигини бежиз таъкидламаган. 1 Ўзбекистон Республикаси Конституциявий тизимига кўра давлат юқори органлари ҳокимият бўлиниш принципига асосланади. 1 Қаранг: «Ҳуқуқий демократик ислоҳотлар» Т. Ўзбекистон. 1997 й Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов Олий Кенгаш-нинг Х-сессиясида таъкидлаганидек “Ўзбекистон миллий давлат тузилиши уч ягона ҳокимият, яъни, қонун чиқарувчи, ижро этувчи, суд ҳокимиятидан иборат”. 2 Қорақалпоғистон Республикаси давлат ҳокимияти органлари ҳам худди шундай тузилишга, Қорақалпоғистон Республикаси Конс-титуциясининг 11-моддасида кўрсатилганидек: давлат ҳокимияти қо-нун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти бўлиниши принципига асосланади. Ҳокимият бўлиниши принципи – бу ҳуқуқий демократик давлатнинг муҳим белгиси. Замонавий ҳуқуқий назария ва амалиёт шуни кўрсатмо қ даки, давлат ҳокимият органлари ўзининг ваколат доирасида жуда кенг ваколатга эга. Шунинг учун ягона, суверенитетга эга давлатга қонун чиқарувчи, кучли ижро этувчи ва мустақил суд ҳокимиятининг мустақил тизими бўлиши мумкин. 3 Мустақил суд ҳокимияти – ҳуқуқий давлатнинг муҳим белгиси ҳисобланади. Оёққа тураётган ҳуқуқий демократик давлатда келажак-да адолатлилик ва қонун устуворлиги учун қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва сиёсий партиялардан мустақил суд ҳокимияти муҳим аҳа-миятга эга. Давлат ҳокимиятининг учинчи тармоғи – суд ҳокимияти инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоясида алоҳида аҳамият касб этади. Ҳокимият бўлиниши тамойилига мувофиқ суд ҳокимияти билан адолатни қарор топтирувчи суд тизими тушинилади. Шуни таъкидлаш жоизки, мустақиллик шарофати билан Ўзбекистон Рес-публикаси ва Қорақалпоғистон давлат тараққиёти тарихи мобайнида биринчи маротаба давлат суверенитети аниқ тузилишига эга бўлган мустақил ҳокимият ташкил этиш мумкин бўлди. Суд ҳокимияти ривожланиши – Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори гарови. Айнан Конституцияни қабул қилиниши билан бизни мамлакатимизда суд-ҳуқуқ ислоҳотларига кенг йўл очилди. 2 И.Каримов 12-чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Х-сессиясидаги маърузаси “Правда Вастока” №105. 1992 йил 4 июл. 3 Ҳ у қ у қ шунослар қ ўлланмаларда ҳ окимият бўлиниши назариясини муаммоларини қ уйидаги ишларда кўриб чи қ илиши: Уразаев. Ш.З. “Мустақил Ўзбекистон Конституцияси” Т.: Адолат 1993. Аъзамхўжаев.А.А. “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ҳ у қуқий пойдевори”.Т.: Ўзбекистон 1993. Одил қ ориев.Х.Т. “Янги Конституция – муста қ илликни буюк тимсоли” Т.: Адолат 1993. Жумабоев К. Н. “Ўзбекистон Республикаси давлат механизмида ҳ окимият бўлиниши”. Т.:МХХ Институти 1996. Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг 42-модда- сида айтилишича: ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади, шундай экан, Конституция-нинг 41-модасида “Давлат фуқароларининг Конституция ва Қонун-ларда мустаҳкамланган ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлайди” деб белгиланган. 2000 йил 14 декабрь куни қабул қилинган «Судлар тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳририга кўра, юқорида санаб ўтилган суд тизимига ўзгартириш киритилиб, судлар ихтисослаштирилади, яъни жиноят ишлари бўйича: Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича Олий судлари, фуқаролик ва жиноий ишлар бўйича вилоят ва Тошкент шаҳар судлари фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари жорий қилинди. Ҳокимият бўлиниш принципига давлатнинг Асосий Қонунида мустаҳкамлаб қўйилиши демократик ҳуқуқий давлат сари қўйилган муҳим қадамлардан биридир. Унинг мазмунидан шуни кўриш мумкинки, республикада ягона давлат ҳокимияти тизими ташкил этилади. Ҳокимият бўлиниши тамойилининг талабларига биноан бун-дай давлат ҳокимиятида ваколатлар турли давлат органларига, чу-нончи қонунчилик ваколатлари Жўқорғи Кенгесга, ижро ваколатлари Вазирлар Кенгашига, судлов ваколатлари суд органларига тақсимлаб берилган. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қонунчи-лик соҳасида барча ваколатларга эга. Асосий Қонунимизнинг 68-моддасида Жўқорғи Кенгес олий давлат вакиллик органи бўлиб, қо-нун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади» 4 деган қоида мустаҳ-камлаб қўйилган. Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясига асосланиб, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳудудий сайлов округлари бўйича кўппартиявийлик асосида беш йил муддатга сайланадиган 86 депутатдан иборат. Республика парламенти – Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси деб аталади. Суверен Республикада демократик жамият қуриш, эркин бозор муносабатларини шакллантиришга йўналтирилган муҳим қонунлар ва қарорлар қабул қилинди. 4 Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси. Н., «Қорақалпоғистон», 1998 йил 29-30 бет. Қорақалпоғистон Республикаси ижро этувчи ҳокимият органи Вазирлар Кенгаши бўлиб ҳисобланади. Унинг таркибига раис, икки биринчи ўринбосари ва 4 соҳа ўринбосарлари киради. Шунингдек, ижроия ҳокимият таркибига вазирликлар ва бир қатор соҳа қўмита- ларининг раислари ҳам киради. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ўзининг иш олиб борувчи доимий вакилига эга. Ҳокимият бўлиниши принципини амалга ошира бориб, Вазир- лар Кенгаши республика ҳудудида барча органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарор ва фармойишлар чиқаради. Суверен республика Асосий Қонунининг 86-моддасида «Қора- қалпоғистон республикаси Вазирлар Кенгаши – Қорақалпоғистон Республикаси ҳукумати Қорақалпоғистон Республикаси давлат ҳоки-миятининг олий ижро этувчи – бошқарувчи органдир» 5 деган норма мустаҳкамлаб қўйилган. Ҳуқуқий давлатда суд умуминсоний қадриятлар фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи, шаъни, қадр-қиммати ҳамда сиёсий, иқтисодий ва бошқа ҳуқуқларини ҳимоя қилади. Ҳокимият тақсимланиши нуқтаи назаридан Конституциянинг XXII бобида суд ҳокимияти тузилишига алоҳида эътибор берилган 6 : 100- моддада Қорақалпоғистон Республи-каси суд ҳокимияти қонун чиқарувчи, ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан ва бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил иш юритади, деган норма белгиланган. 101-моддада Қорақалпоғистон Республикасининг суд тизими беш йил муддатга сайланадиган Қорақалпоғистон Республикасининг Олий суди Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик судидан, шу муддатга тайинланадиган туман ва шаҳар судларидан иборат. Судларни ташкил этилиши ва уларнинг фаолият кўрсатиш тартиби қонун билан белгиланганлиги, 102-мод-дада Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди жиноий, фуқаролик ва маъмурий суд ишларини юритиш борасида, суд ҳокимиятининг олий органи ҳисобланиши, 104-моддада судьяларнинг дахлсизлиги, Олий суд ва Олий хўжалик суди раислари ва аъзолари Жўқорғи Кен-гесининг депутати бўла олмаслиги, сиёсий партиялар ва ҳаракатлар-нинг аъзоси бўлишлари 5 Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси. Н., «Қорақалпоғистон», 1998 йил 43 бет. 6 Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси. Н., «Қорақалпоғистон», 1998 йил 50-53 бет. ва ҳақ тўланадиган бирорта лавозимни эгал-лаши мумкин эмаслиги ҳақидаги қоидалар мамлакатимизда давлат ҳокимиятини ташкил қилишдаги муҳим тамойиллардан. Айни вақтда шуни таъкидлаш жоизки, истиқлол йилларида Қорақалпоғистонда қонунчилик, ижроия ва суд ҳокимиятининг замонавий тизимини вужудга келтиришда дастлабки қадамлар қўйил-ган бўлса ҳам, ҳали бу борада қатор муаммолар сақланиб қолган эди . Шу боисдан Президент И.А.Каримов 1997 йил 17 июл куни Нукусда бўлган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбат-дан ташқари сессиясида қонун чиқарувчи ва ижроия ҳокимияти фаолиятларидаги келаётган камчиликларни чуқур таҳлил қилди. Мазкур сессияда нутқ сўзлар экан, Президент И.А.Каримов «ҳар бир бошқарув тизими, ҳар бир раҳбар орган, аввало, ўз тасарруфида белгиланган, топширилган ишлар билан шуғулланишини таъминлаш зарур» 7 , -деб қайд қилди. Сессияда Қорақалпоғистоннинг бошқарув тизимида бир қатор камчиликлар мавжудлиги рўй-рост кўрсатиб ўтилди. Жумладан, Жўқорғи Кенгес ва Вазирлар Кенгаши фаолиятлари-да бир-бирини такрорлаш ҳоллари танқид қилинди. Амалий фаолият-га халақит бераётган расмиятчилик, ҳужжатбозлик, бўлар-бўлмас маълумотлар тўплаш каби нуқсонлар тилга олинди. Кадрларни тан-лаш ва жой-жойига қўйишдаги расмиятчилик ва тўрачилик иллат-ларига барҳам бериш алоҳида таъкидланди. Юртбошимиз томонидан кўрсатиб ўтилган танқидий ҳолларда хулоса чиқарган ҳолда Қорақалпоғистон парламенти биринчи чақириқ Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг 1997 йил 15 декабрдаги ўн учинчи сессиясида Қорақалпоғистон Конститу-циясининг “Давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши” деб номланган бешинчи бўлимига учта модда (XIX бобда: 84-85 моддалар; ХХ бобда: 88 модда) қўшимча қилиб киритилди. Учала ҳокимият органи – Жўқорғи Кенгес, Ижро ҳокимият Вазирлар Кенгаши ва суд ҳокимияти ўз мақоми доирасида иш олиб борилгандагина ҳақиқий демократик жамият шаклланиши мумкинлиги таъкидланди. Хулоса қилиб айтганда, ҳуқуқий масалаларнинг таҳлили Қора- қалпоғистонда қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти 7 Каримов И.А. «Янгича тафаккур – замон талаби» номли маъруза Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари сессиясидаги нути. "Адам ҳам н ы зам", "Инсон ва қонун" газетаси 1997 йил 25 июн №23 (30) сони. тармоқлари ўзаро фаолиятини таъминлашнинг ҳуқуқий базаси яра- тилганлигини кўрсатмоқда ҳамда ҳокимиятлар тақсимланиши прин-ципи ҳуқуқий демократик давлатнинг муҳим шарти сифатида ама-лиётда татбиқ этилмоқда. Асосий вазифалардан бири мазкур прин-ципнинг бузилишига йўл қўймаслик ва шу йўл билан республикада яшовчи ҳар бир фуқаронинг ўзаро тенглигини, манфаатини таъмин-лашдан иборатдир. Шундай қилиб, Қорақалпоғистон Республикаси давлатчилигида ҳокимиятнинг бўлиниш принципи изчил амалга оширилишида давлат тизимининг шаклланиши муаммолари тадқиқ қилиниши биз танлаган йўл-ҳуқуқий демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш йўлидаги энг муҳим масалалардан ҳисобланади. 2.2. Қорақалпоғистон Республикасида вакиллик ҳокимиятининг шаклланиш ва ривожланиш жараёни А) Қонунчилик ва вакиллик ҳокимияти – Жўқорғи Кенгес қонун чиқарувчи фаолиятининг ҳуқуқий негизи Маълумки, вакиллик органларининг қонунийлиги уларнинг ўз ваколатларини бевосита халқ қўлидан олганлиги билан белгиланади. Бу давлат ҳокимияти бошқа шаҳобчаларини вакиллик органлари томонидан ташкил қилишнинг қонунийлиги учун замин яратади. 1993 йил 9 апрелда қабул қилинган Қорақалпоғистон Респуб- ликасининг Конституцияси ҳуқуқий давлат тавсифига мос келадиган ва ҳокимиятнинг тақсимланиш принципи талабларига жавоб бера-диган давлат ҳокимияти вакиллик органларининг янги тизимини белгилади. 8 Конституцияга биноан Олий вакиллик органи – Қорақалпоғис- тон Республикасининг Жўқорғи Кенгеси, маҳаллий вакиллик органлари эса маҳаллий Кенгашлар деб номланди. Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси маҳаллий ҳокимият органларининг аввалги уч поғонали тизими ўрнига (қишлоқ, овул, посёлка, туман, шаҳар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Совети) икки поғо-нали вакиллик органлари тизими (туман-шаҳар; Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси)ни ўрнатди. 8 Қаранг: Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси. Н., « Қорақалпоғистон » , 1993 йил 9 апрель. Шунингдек, баъзи шаҳарларда (туманга бўйсунувчи шаҳарларда) вакиллик органлари тузилиши назарда тутилмади. Бу билан вакиллик органлари тизими фақат икки поғонали кўринишига келтирилибгина қолмай, сақлаб қолинганлари ҳам ихчамлаштирилди. Шундай қилиб, Конституция ва тегишли қонунларга асосан Қорақалпоғистон Республикасида давлат ҳокимияти вакиллик органларининг қуйидаги тизими: Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси; Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари ташкил топди. Вакиллик органларини ташкил этиш ва фаолиятида фуқаролари-нинг кенг иштироки, қонунийлик, миллатларни тенглиги, коллегия-лик, ошкоралик кўпчилик эътироф этган умумий принциплар қато-рига киради. Мана шу принципларни маъқуллаган ҳолда, булар қато-рига ҳокимиятининг тақсимланиш принципи ва юқори органларининг ҳужжатлари қуйи органлар учун мажбурийлиги принципи қўшилиши мақсадга мувофиқдир. Бу принциплар демократик ҳуқуқий давлат-нинг ажралмас шарти, шулар орқали давлат ҳокимиятини амалга оширувчи органлар ташкил бўлади, ўзларининг ваколатлари, вазифасига эга бўлди. Ҳокимиятнинг тақсимланиш принципи Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясида мустаҳкамлаб қўйилган. Бу принцип мамлакатнинг муайян тарихий шарт-шароитларини ҳисобга олган ҳолда оқилона жорий этилсагина, ҳокимият органларининг тенглиги-ни ва мувозанатини таъминлаш мумкин. 9 Вакиллик органлари мазкур принцип асосида ташкил бўлса, ўз соҳасида мустақил, бошқа органларга итоат этмайдиган бўлиши мумкин. Ҳокимиятнинг тақсимланиш принципи фақат турли ҳоки- мият органлари ваколатларининг аниқ бўлинишигина эмас, ҳатто бир турдаги ҳокимият органларининг турли поғоналари ваколатларининг ҳам аниқ чегараланишини мақсад қилиб қўяди. Ўзбекистон мустақилликка эришгач, Қорақалпоғистон Респуб-ликасида республика миқёсдаги органлар фаолиятида ҳокимиятнинг тақсимланиш принципида бир қанча натижаларга эришилди. Қора-қалпоғистон Республикаси Конституциясининг 68- моддасига муво-фиқ Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси- Олий давлат вакиллик органи бўлиб, қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади. 10 9 Қаранг: Одилқориев Х. Ўзбекистоннинг янги Конституцияси ва ҳокимиятлар тақсимланиш принципи. Т. 1993 йил, 16-бет. 10 Қаранг: Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси. Н., «Қорақалпоғистон», 1998 йил 29-30 бетлар Жўқорғи Кенгес Қорақалпоғистон Республикаси қонунларининг қабул қилувчи, унга ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга ягона давлат органидир. Ундан бошқа бирорта ҳам давлат органи Қорақалпоғистон Республикасида қонунчилик фоалиятини амалга ошира олмайди. Жўқорғи Кенгес туб моҳияти билан парламент органидир. У вакиллик тавсифига эга. Бу аввало унинг ташкил бўлишида Қорақал-поғистон фуқароларининг бевосита иштирок этишида яққол кўрина-ди. У ўзида вакиллик ва бевосита демократия хусусиятларини мужас-самлантира олади. Таркибида иш олиб борувчи депутатлар фуқаро-ларнинг вакилидир, улар ўз ваколатини сайловчилардан олади, улар номидан иш олиб боради. Жўқорғи Кенгес бошқа ҳар қандай давлат органидан, бошқа ҳокимият турларини амалга оширувчи органлардан нисбатан кўпчи-лик шахсларни ўзида бирлаштирувчи органдир. Унга сайланган депутатлар қонунчилик фаолиятида бевосита иштирок этади. Қора-қалпоғистон Республикаси Конституциясининг 68- моддасига биноан фақат Жўқорғи Кенгес қонун чиқарувчи орган бўлиб белгиланиши Қорақалпоғистон тарихида биринчи марта рўй беришидир. Биз бунга қуйидагича изоҳ беришимиз мумкин, яъни Қорақалпоғистон Респуб-ликасининг 1978 йилги эски Конституциясининг 92-моддасида «Дои-мий иш олиб борадиган, ўз фаолиятида қонун чиқарувчи, бошқарув ва назорат қилиш вазифаларини бажарадиган Қорақалпоғистон АССР Жўқорғи Совети Қорақалпоғистон АССРнинг ваколатига кирадиган ҳар қандай масалани ўзининг қараб чиқишига қабул этишга ва ҳал қилишга тўла ҳуқуқли» 11 деб белгилаб қўйилган эди. Демак, у пайтда Жўқорғи Совет фақат қонун чиқарувчи эмас, балки бошқарув ва назорат қилиш функциялари билан ҳам шуғулланган. Шундай қилиб , бошқарув функцияси билан у ижро этувчи, назорат қилиш функцияси билан эса бошқа органларининг ички ишларига, шунингдек суд ҳокимиятларининг ишларига ҳам аралашган. Қорақа лпоғистон Республикаси Конституциясига мувофиқ 1994-йил 25-декабрда Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши ўрнига муқобиллик асосида Республика парламенти Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ташкил этилди. Жўқорғи Кенгеснинг 1995-йил 11-январда Нукус шаҳрида бўлиб ўтган биринчи чақириқ биринчи сессиясида Жўқорғи Кенгес раиси, 11 Қорақалпоғистон Республикасининг 1978 йилги Конституцияси. 1989. унинг ўринбосари, ман-дат комиссияси, 8 та қўмита раислари ва унинг аъзолари сайланди. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси давлат ҳокимиятининг олий органи сифатида Қорақалпоғистон ихтиёрига берилган ҳамма масалаларни ҳал этиш ҳуқуқига эга. Жўқорғи Кенгес ҳуқуқ доирасига республика Асосий Қонунини қабул қилиш, унга ўзгартишлар, қўшимчалар киритиш; қонунлар қабул қилиш, унга қўшимчалар, ўзгартишлар киритиш; маъмурий- ҳудудий тузилиш масалаларини қонун йўли билан тартибга солиш; иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг давлат стратегик дастурларини қабул қилиш; давлат ҳокимияти органларига сайловларни ташкил этиш; давлат мукофотларини белгилаш ва Асосий Қонунда назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш киради. Қорақалпоғистон халқи номидан фақат у сайлаган Республика Жўқорғи Кенгеси иш олиб бориши мумкин. Жамиятнинг бирон-бир қисми, сиёсий партия, жамоат бирлашмаси, ижтимоий ҳаракат ёки алохида шахс Қорақалпоғистон халқи номидан иш олиб боришга ҳақли эмас. Жўқорғи Кенгеснинг фаолияти масалаларини жамоа бўлиб, эркин, амалий муҳокама қилиш ва ҳал этиш, ошкоралик, унинг томонидан тузилган давлат органларини ҳисоб бериб туриши, давлат ва жамият ишларини бошқаришда фуқароларнинг кенг кўламда фаол қатнашиши жамоатчилик фикрини ҳамиша ҳисобга олиб бориш асосида амалга оширади. Жўқорғи Кенгесининг ҳуқуқий мақоми Республика Конституцияси, Жўқорғи Кенгеснинг иш тартиби тўғри-сидаги қонунда, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси тўғрисидаги қонунида ҳам белгиланган (1998 йил 29 январ). 12 Бугунги кунда Жўқорғи Кенгес юқорида айтиб ўтганимиздек Олий давлат вакиллик органи бўлиб, фақат қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади. Жўқорғи Кенгес ҳудудий сайлов округлари бўйича кўп партиялилик асосида 5 йил муддатга сайланадиган 86 нафар депутатдан иборат. 13 Бундай ҳуқуқдан фақат суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган руҳий касал фуқаролар, суд қарори билан мажбурий 12 Қаранг: «Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси тўғрисида»ги қонуни. (янги таҳрирда). Н., 1998 йил, 29 январда. 13 Қаранг: Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси. 9 апрель 1993 йил; Қора-қалпоғистон Республикаси “Жўқорғи Кенгесига сайлов тўғрисида”ги қонуни. 1994 йил. даволаш жойларида даволанаётган шахслар ва озодликдан маҳрум қилиш жойларида сақланаётган шахслар қатнашмайдилар. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ишининг таш-килий шакли унинг сессияси ҳисобланади. Қорақалпоғистон Респуб-ликаси Жўқорғи Кенгеси ишининг ташкилий шакли Қорақалпоғистон «Жўқорғи Кенгеси тўғрисида»ги 1993 йилги Конституциявий қонунда ҳамда 29 январь 1998 йилдаги янги таҳрирда қабул қилинган «Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси тўғрисида»ги қонунида мустаҳкамланган. Шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг 72-моддасида Жўқорғи Кенгес йиғилиши, жами депутатларнинг камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирдагина ваколатли ҳисобланиши ҳақидаги қоида мавжуд. Конституцияда Жўқорғи Кенгес йиғилишларида кимлар иштирок эта олиши (73-модда), биринчи йиғилишнинг қачон, ким томонидан чақирилиши (74-модда), йиғилишга ким раислик қилиши (81-модда) масалалари Конституциявий мустаҳкамланган. Жўқорғи Кенгес сессияси, «Жўқорғи Кенгес тўғрисида»ги Республика қонуннинг 6-моддасида кўзда тутилгани бўйича, унинг йиғилишларида очилади ва ёпилади. Жўқорғи Кенгес сессияси депутатларнинг умумий йиғилиши, ялпи мажлиси бўлмай, у ўз ичига бир неча тадбирларни олади, яъни шу ҳужжатга асосан Жўқорғи Кенгес сессияси унинг мажлисларидан, шунингдек Жўқорғи Кенгес қўмиталари ва комиссияларининг, бошқа органларининг сессия мажлислари оралиғидаги даврда ўтказиладиган мажлисларидан иборат бўлади. Жўқорғи Кенгес сессиялари бир йил-да камида икки марта чақирилиб, унинг сайловдан кейинги биринчи сессиясини Марказий сайлов комиссияси чақиради, қолган сессиялар Жўқорғи Кенгес Раиси томонидан чақирилади. Сессияда жами депу- татларининг учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобла-нади (7-модда). Конституция, конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар кири- тиш, қонун ва Жўқорғи Кенгес қарорлари фақатгина мажлисларда қабул қилинади ва ўзгартирилади. Жўқорғи Кенгеснинг навбатдан ташқари сессияси Жўқорғи Кенгес Раиси ташаббуси билан ёки Жўқорғи Кенгес депутатларининг камида учдан бир қисми таклифи билан чақирилади (8-модда). Жўқорғи Кенгесининг ишини ташкил қилиш ва унинг фаолиятига ёрдам бериш учун турли лавозимлар ва органлар тузиш назарда тутилган. Бу органларни раҳбар ва ёрдамчи органларга бўлиш мумкин. Раҳбар органларга Жўқорғи Кенгес Раиси, унинг ўринбосари кирса, Жўқорғи Кенгес қўмиталари ва комиссиялари, Жўқорғи Кенгес котибияти ёрдамчи органлар ҳисобланади. Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясига асосан Жўқор-ғи Кенгес ишига раҳбарлик қилиш учун Қорақалпоғистон Республи-касининг Жўқорғи Кенгеси депутатларининг орасидан 5 йил муд-датга, яширин овоз бериш йўли билан Жўқорғи Кенгес Раиси ва унинг ўринбосари сайланади. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқор-ғи Кенгес Раиси Корақалпоғистон Республикасининг энг юқори лавозимли шахсидир. Жўқорғи Кенгес Раиси ва унинг ўринбосари фақат Жўқорғи Кенгес олдида ҳар йили ҳисобот беради. Қорақалпоғистон Респуб- ликаси Жўқорғи Кенгесининг қўмиталари ва комиссиялари Қорақал-поғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ўз вазифаларини бажари-шида ёрдам бериш учун, аниқроғи қонун лойиҳаларини тайёрлаш, Жўқорғи Кенгесда кўриладиган масалаларини дастлаб муҳокама қилиш учун, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари ва Жўқорғи Кенгеснинг бошқа ҳужжатларини амалга оширишга ёрдам бериш учун, уларнинг ижросини назорат қилиб туриш учун, депутатлардан тузилади. Бу масала Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг 77-моддасида акс эттирилган. Қўмита ва комис-сияларининг фаолияти ҳақида алоҳида "Қорақалпоғистон Республи-каси Жўқорғи Кенгеси қўмиталари ва комиссиялари тўғрисида" қонуни қабул қилинган. Қ ўмиталар ва комиссиялар Жўқорғи Кенгеснинг ваколат муд- датига тузилади. Жўқорғи Кенгес депутати қоида бўйича фақат битта қўмита ёки комиссияга аъзо бўлади. Қўмита ва комиссияларнинг рўйхати, аъзоларининг сони Корақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан тасдиқланади. Зарур ҳолларда Жўқорғи Кенгес исталган вақтда қўмиталар ва комиссиялар тузиши, илгари тузилган-ларини тугатиши ёки қайта ташкил қилиши мумкин. Жўқорғи Кенгес йиғилишида қўмита ва комиссия раислари Жў-қорғи Кенгес Раиси тақдимига асосан сайлангач, уларнинг тавсияси билан аъзолари сайланади. Ҳар бир қўмита ва комиссия раиси ўрин-босарлари ва котиблари Жўқорғи Кенгес Раиси томонидан тайин-ланади. Қўмита ва комиссияларнинг фаолияти Жўқорғи Кенгес Раиси томонидан мувофиқлаштирилиб турилади. Қўмита ва комиссиялар ўз фаолиятини мажлислар орқали олиб боради, кўрилган масалалар юзасидан тавсиялар қабул қилади. Жуқорғи Кенгеснинг қўмиталари ва комиссиялари парламенти томонидан ўзининг ваколат муддатига очиқ овоз бериш йўли билан сайланади. Жўқорғи Кенгеснинг депутати фақат бир қўмитанинг ёки комиссиянинг аъзоси бўлиб сайланиши мумкин. Уларнинг таркибига Жўқорғи Кенгеснинг Раиси ва унинг ўринбосари сайланиши мумкин эмас. Қўмитанинг ва комиссиянинг барча аъзолари тенг ваколатлар- дан фойдаланади. Қ орақалпоғистон Республикаси Конституциясининг 77-модда- сига асосан, Жўқорғи Кенгес зарур деб топган ҳолларда, ҳар қандай масалалар ю засидан доимий ёки муваққат ишловчи депутатлик, тафтиш ва бошқа комиссияларни тузади. Бу комиссиялар тегишли вазифасини бажариб бўлгач ўз фаолиятини тўхтади. Жўқорғи Кенгес ўз иш фаолиятини мустақил белгилайди. Ички таркибий қисмини, яъни фаолиятига ёрдам берувчи органларни мустақил ташкил этади. Жўқорғи Кенгес мустақил ҳуқуқлари асосида қуйидагиларни ҳал қилади: - Иш тартиби – регламентини қабул қилиш; - Сессияларга тўпланиш; - Жўқорғи Кенгесга сайловнинг тўғри ўтказилганлигини текши-риш ва ўз органларини тузиш. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси регламенти низом характерига эга ҳуқуқий ҳужжатдир. Унда Жўқорғи Кенгес- нинг иш тартиби белгилаб қўйилади. Жўқорғи Кенгес ишини ташкил қилишда унинг таркибида тузиладиган котибият алоҳида аҳамиятга эга. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгес фаолиятида депутатлар гуруҳларининг аҳамияти ҳам катта. Турли масалалар юзасидан фикрлар бериш мақсадида ҳудудий гуруҳлар ҳам ташкил қилинади. Ҳудудий гуруҳлардан ташқари, Жўқорғи Кенгес депутат-лари касб-кори, тармоқлар бўйича ва бошқа қизиқишларига кўра ҳам гуруҳлар тузилиши мумкин. Депутатлар гуруҳи рўйхатга олингандан сўнг ўз фаолиятини амалга оширади. Депутатлар гуруҳи Жўқорғи Кенгеснинг Раиси, шунингдек Жўқорғи Кенгес қўмита ва комиссия-лари билан яқин алоқада ишлайди. Депутатлар гуруҳларининг тузи-лиш тартиби ва фаолияти Жўқорғи Кенгес регламентининг 38,39-моддаларида ўз аксини топган. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ваколатлари, унинг олий давлат вакиллик органи эканлиги билан белгиланади. Жўқорғи Кенгес энг олий вакиллик органи бўлгани учун зиммасига қонунчиликдан бошқа вазифалар ҳам юкланади. Жўқорғи Кенгес бошқа давлат органларини ўзига бўйсундиришни кўзламаган ва уларнинг ваколатини эгаллашга уринмаган ҳолда, бошқа давлат органларини ташкил қилишда, улар-нинг фаолиятини назорат қилишда ва бошқа масалаларда иштирок этади. Жўқорғи Кенгеснинг ваколатлари Конституциянинг 70-моддасида мустаҳкамланган. Жўқорғи Кенгес Қорақалпоғистон Республикаси Конституция-сининг 10-моддасига биноан Қорақалпоғистон халқи номидан иш олиб бориш ваколатига ҳам эга. Жўқорғи Кенгесининг Конституцияда белгиланган ваколатлари-ни мазмуни, тавсифи, мақсади, нимага қаратилганлигига кўра бир неча гурухларга бўлиш мумкин, булар: қонунчилик соҳасидаги ваколатлар; Жўқорғи Кенгесни ва ўз органларини тузиш соҳасидаги ваколатлар; маъмурий-ҳудудий тузилишини белгилаш ва бошқа давлат органларини тузиш (ташкил қилиш) соҳасидаги ваколатлар; Жўқорғи Кенгеснинг назорат вазифаси; фуқаролар манфаати билан боғлиқ ваколатлар; Жўқорғи Кенгеснинг қонунчилик соҳасидаги ваколатлари. Жўқорғи Кенгеснинг асосий фаолияти қонун чиқаришдир. Жўқорғи Кенгеснинг қонунчилик соҳасидаги фаолияти деганда, унинг консти-туциявий қонунчилик ва оддий қонунчилик фаолиятини фарқлаш керак. Конституция ва конституциявий қонунлар қабул қилиш учун ва уларга ўзгартиршлар киритиш учун алоҳида, оддий қонун қабул қилиш ва унга ўзгартириш киритишга алоҳида тартиб белгиланган. Оддий қонунлар Конституциянинг 76-моддасига асосан оддий кўпчилик овоз билан, Конституция эса 118-моддага асосан депутат- ларнинг учдан икки қисми овози билан қабул қилинади ва ўзгарти- рилади. Конституциявий қонунлар ҳам шу тартибда қабул қилинади ва ўзгартирилади. Жўқорғи Кенгесга қонунчилик ташуббуси ҳуқуқига, Конститу-циянинг 75-моддасига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг депутатлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Конституциявий назорат қўмитаси, Олий Суди, Хўжалик Суди, Республика Прокурори эгадир. Жўқорғи Кенгесда қараб чиқилиши лозим бўлган қонун лойиҳалари ёки қонун чиқариш ҳақидаги таклифлар Жўқорғи Кенгес Раисига тақдим этилади ва у Жўқорғи Кенгес котибиятида рўйхатга олинади. Қонунлар йиғилишларда бир неча ўқиш йўли билан қабул қилинади. Қонун лойиҳалари Жўқорғи Кенгес қарори билан умум-халқ овози (референдум)га ҳам қўйилиб, қабул қилиниши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қонунчи-лик фаолиятига Қорақалпоғистон Республикаси қонунларини талқин қилишини ҳам қўшиш мумкин, яъни Жўқорғи Кенгес қонунларни шарҳлаб беради, шарҳлар ҳам мажбурий характерга эга бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳужжатлари, улар имзоланган кундан кейин кечи билан бир ҳафталик муддатда эълон қилиниши керак. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Регламентида ҳам бу ваколатлар қайд этилган. Агар ҳужжатларнинг ўзида бошқа ҳолат белгиланмаган бўлса, у эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради. Жўқорғи Кенгеснинг ўз органларини тузиш соҳасидаги ваколатлари. Жўқорғи Кенгес Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси депу-татларидан ташкил топади. Жўқорғи Кенгеснинг конституциявий ҳуқуқлардан бири бу – Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг сайловини тайинлаш ва Марказий сайлов комиссиясининг таркибини тасдиқлашдир. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига сайлов Жўқорғи Кенгес томонидан, Жўқорғи Кенгес ваколати тугашидан камида 3 ой илгари тайинланади. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ўз фаолияти-ни самарали олиб бориш учун Жўқорғи Кенгес депутатларидан ибо-рат раҳбар ва ёрдамчи органларни тузади. Мажлислар даврида маж-лис стенограммаси ва баёнларини юритиш, сўзга чиқиш истагини билдирганларни ёзиб бориш, депутат сўровлари, саволлар, маълумот-лар, хабарлар, аризалар, таклифлар ҳамда депутатларнинг бошқа материалларини ҳужжат сифатида рўйхатга олиш, фуқаролардан Жўқорғи Кенгес номига келаётган мурожаатлар ва бошқа ҳужжатлар билан ишлашни ташкил қилиш мақсадида Жўқорғи Кенгес йиғилиш-ларининг котибияти тузилади. Бундан ташқари, Жўқорғи Кенгеснинг ўз котибияти ҳам мавжуд, у лавозим мансаб ҳисобланади ва алоҳида тузилишга эга бўлади. Шунингдек, Жўқорғи Кенгесда дастлаб масалаларни муҳокама қилиш, тавсиялар бериш учун депутатлар гуруҳи ҳам тузилади. Жўқорғи Кенгеснинг Қоракалпоғистон Республикаси маъмурий-ҳудудий тузилишини белгилаш ва бошқа давлат органларини тузиш соҳасидаги ваколатлари. 1996 йил 14 декабрдаги "Қорақалпоғистон Республикасининг маъмурий- ҳудудий тузилишига доир масалаларни ҳал қилиш тартиби тўғрисида"ги қонунига биноан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ваколатига туманлар, шаҳарлар, овуллар, қишлоқлар, посёлкалар тузиш ва уларни бекор қилиш, шунингдек уларнинг чегараларини ўзгартириш киради. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси давлат ҳокимиятининг олий органи бўлгани учун, ижро ҳокимияти ва суд ҳокимияти органларининг баъзи бўғинларини тузишда иштироки бор. Жўқорғи Кенгес аввало қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятлар тизими ва ваколатларини белгилайди. Жўқорғи Кенгеснинг назорат фаолияти. Амалдаги Конституцияда Жўқорғи Кенгеснинг назорат қилиш фаолияти тўғридан-тўғри белгиланмасада, унинг айрим ваколатлари назорат қилиш функциясини келтириб чиқаради. Жўқорғи Кенгес қонунлар ва бошқа ҳужжатларнинг ижросини назорат қилиб туриш учун қўмита ва комиссиялар тузади. Улар эса Жўкорғи Кенгес олдида ҳисобот беради. Шу орқали Жўқорғи Кенге-сининг назорат вазифаси амалга оширилади. Жўкорғи Кенгес шу-нингдек, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг бажарилиши-ни назорат қилади. Жўқорғи Кенгеснинг назорат фаолияти депутат сўрови орқали ҳам амалга оширилади. Депутат сўрови давлат органлари идоралари, жамоат ташкилотлари ва мансабдор шахслар фаолияти устидан назорат қилиш воситасидир. Жўкорғи Кенгеснинг фуқаролар манфаати билан боғлиқ ваколатлари. Жўқорғи Кенгес фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, бурч-лари ва ҳуқуқий манфаатларига боғлиқ кўпгина вазифаларни амалга оширади. Бу борада Жўқорғи Кенгес фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчларининг амалга оширилишини, мулкчилик муносабатларини, халқ хўжалиги ва ижтимоий-маданий қурилиш-нинг бажарилишини ташкил қилиш, бюджет тизимини, солиқ солиш-ни, атроф-муҳитни муҳофаза қилишни ва табиий бойликлардан фой-даланиш ва бошқа муносабатларни қонун йўли билан тартибга солади. Жўқорғи Кенгес Республиканинг давлат мукофотларини таъсис этади. Юқорида кўрсатилганлар Қорақалпоғистон Республи-каси Жўқорғи Кенгесининг ваколатлари бўлиб, улар республикада давлат ҳокимиятини ташкил этишга қаратилган. Шу жойда, айтиб ўтиш жоизки, юқорида айтилган масалаларнинг ҳаммаси Республика Жўқорғи Кенгесининг қонун чиқарувчи фаолиятлари билан боғлиқ бўлиб, уларни амалга ошириш конституциявий йўл билан олиб борилади. Яна бир нарсани айтиб ўтиши зарурки, Ўзбекистон Республикасида Президентлик бошқариш бўлганликдан, унинг Олий Мажлисида юқорида кўрсатилган кўпгина масалалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг таклифи билан Олий Мажлисда ҳам кўриб чиқилади. Қорақалпоғистонда парламентлик бошқариш бўл- ганликдан, унинг Жўқорғи Кенгеси Раиси ҳаракатлари доирасига президентлик бошқаруви механизмлари берилган. Шундай қилиб, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ваколати Қорақалпоғистоннинг 1993 йилги Конституцияси асосида олий даражада маъқулланди ва давлат раҳбари даражасига кўтарилди. Бу ҳол Қорақалпоғистон Конституцияси 80-моддасида ҳам мустаҳ-камланган. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси-нинг раиси Қорақалпоғистон Республикасининг энг юқори лавозимли шахси ҳисобланади, дейилган. 14 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ҳуқуқий мақоми Конституциядан бошқа «Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси тўғрисида»ги 1998 йилнинг 29 январида қабул қилинган Қорақалпоғистон қону-нида ҳам аниқ белгилаб берилди. 15 Агар яқин тарихга назар солсак, Қорақалпоғистоннинг 1978 йилги Конституцияси бўйича Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгаши- 14 Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси. Н., «Қорақалпоғистон», 1998 йил 36 бет 15 Қаранг: «Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси тўғрисида»ги қонуни. (янги таҳрирда). Н., 1998 йил, 29 январда., 13-модда 7 бет нинг Раиси ҚҚАССР Жўқорғи Кенгашининг мажлисларига бошчилик қилади ва унинг ички тартиб қоидаларини юргизади деган консти-туциявий нормадангина иборат эди. Ўша даврда, 1989 йил 25 октябрига қадар Қорақалпоғистоннинг Жўқорғи Кенгашининг Раиси фақатгина сессияларнинг иши пайтидагина йилига 2-3 кун ишларди. Бу лавозим ҳатто доимий ҳам эмас эди. У аҳвол 1989 йили 25 октябрда ўзгарди. Ўша куни ҚҚАССР Жўқорғи Кенгасининг сессия-сида юқорида кўрсатилган Конституция нормаларига катта ўзгариш-лар киритилди. Масалан, 102-модда қуйидагича ёзилди: ҚҚАССР Жўқорғи Кенгашининг Раиси ҚҚАССРда лавозимдаги шахс бўлиб ҳисобланади ва собиқ СССРда янги халқаро муносабатларда автоном республиканинг вакили сифатида ҳаракат қилади. Бу конституциявий қоидаларни, уларнинг 1978-1989 йиллардаги нормаларига қиёсласак, унда биз биринчи навбатда Жўқорғи Кенгес Раиси ваколати Қорақал-поғистоннинг 1993 йилги Конституциясида ўзининг салмоқли ўрнини топганлигини кўрамиз. 16 Демак, Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгаши Раиси ваколатларининг мустаҳкамланганлиги 1989 йили 25 октябрдан бошланиб 1990 йили 14 декабрида унинг яна ҳам кучайганлигини кўрамиз ва у ўзининг Қорақалпоғистон давлатининг раҳбари сифати-да 1993 йилги республика Асосий Қонунида тасдиқланди. Асосий Қонуннинг 80-моддасининг иккинчи қисми Қорақал- поғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисини сайлаш тартибини аниқлайди. У Жўқорғи Кенгеси депутатлари орасидан яширин овоз бериш йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ваколати муддати ва қаторасига икки муддатдан оширилмаган ҳолда сайланади. Жўқорғи Кенгес Раисига кенг ваколатлар берилган. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси ўз ваколатига тегишли масалаларни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгес Президиумининг муҳокамасига тақдим қилиш ҳуқуқига эга. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси 1993 йилги Конституцияда Қорақалпоғистон Республикаси давлат сифати-да тадсиқланди. Конституциянинг 81-моддасида Жўқорғи Кенгес Раисининг ваколати аввал республика тарихида кўрилмаган 16 Қаранг: С.Д.Ниетуллаев. “Қарақалпақстан Республикасынинг Конституциялық ҳуқықы” Н. “Қарақалпақстан” 1996 йил, 104 бет. юқори босқичга кўтарилди ва аввалги Жўқорғи Совет Раисининг ваколати билан таққослаганда мисли кўрилмаган даражада мустаҳкамланди ва кучайтирилди, бу жамият ва давлат ҳаётида катта бурилиш бўлди. 1997 йилнинг 15 декабрида «Қорақалпоғистон Республикаси- нинг Конституциясига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни қабул қилинди ва Конституциянинг 81-модда- сида янги таҳрирда баён этилди. Ушбу моддага мувофиқ Жўқорғи Кенгеснинг Раисига давлат ҳокимияти органлари тизимидаги муҳим вазифалар юклатилган, у олий қонун чиқариш ва ижро ҳокимияти органларининг ўзаро алоқали ҳаракат қилишини таъминлайди. Б) Маҳаллий вакиллик органлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари 1993 йилги Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясида аввалги маҳаллий вакиллик органлари халқ депутатлари Советлари- нинг номи халқ депугатлари Кенгашлари деб ўзгартирилди. Маҳал- лий вакиллик органларининг янги тизими ўрнатилди ва бу орган- ларнинг тавсифи, мавқеи сифат жиҳатдан ўзгартирилди. Қорақалпо-ғистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимиятининг вакиллик органлари туман ва шаҳар ҳокимлари бошчилик қиладиган халқ депутатлари Кенгашлари бўлиб ҳисобланади. Қорақалпоғистоннинг давлат қурилишида давлат ҳокимиятининг маҳаллий органларининг фаолиятини ривожлантириш масаласи кўп йиллардан бери ўз ечими-ни топа олмай келмоқда эди. Республиканинг 1937 йилги Конститу-цияси бўйича давлат ҳокимиятининг туманлардаги, овуллардаги, ор-ганлари меҳнаткашлар депутатларининг Совети бўлиб ҳисобланган. (49- модда) 17 . Ушбу Конституцияга мувофиқ давлат ҳокимиятининг маҳаллий органлари туманлардаги, шаҳарлардаги, посёлкалардаги, қишлоқлар-даги, овуллардаги меҳнаткашлар депутатларининг Совети, уларнинг ижро ва бошқарув органлари эса – ижроия қўмиталари бўлган. Асосий Қонун бўйича улар давлат ҳокимиятининг маҳаллий органлари системасига (тизимига) кирган. Худди шундай маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бошқарув принципи 1978 йилги Конституцияда ҳам асосий ўрин олган эди. Аммо бу Конституция бўйича улар айрим ўз и га хос 17 Қаранг: Қорақалпоғистон АССР Конституцияси, Тўрткўл КК МБ 1938 йил. 14 бет. хусусиятларига эга бўлди. Масалан 1978 йилги Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясида "Қорақалпоғистон АССР давлат ҳокимиятининг ва бошқарувининг маҳаллий органлари" (6-бўлим) халқ депутатларининг маҳаллий Советларни (13-боб) ва халқ депутатлари маҳаллий Советларининг ижроия қўмиталарини (14- боб) ўз ичига олган эди. 1937 йилги Конституцияга биноан меҳнаткашлар депутатлари Советининг ижроия органи уни сайлаган меҳнаткашлар депутатлари Советига тўғридан-тўғри бўйсунадиган эди. Аммо. бу фақат Конституцияда ёзилган қоидагина бўлиб қолган. Чунки у пайтларда Советларнинг фаолиятига бошчилик этган ижроия кўмиталар бўлган. Бу аҳвол 1978 йилги Конституциядан кейин ҳам давом этди. Қорақалпоғистон Республикасининг тарихида биринчи марта халқ депутатлари Советининг ва унинг ижроия қўмитасининг фаолиятини ривожлантиришга қаратилган интилиш 1989 йили бошланди. Қорақалпоғистон АССР Жўқорғи Советининг 25 октябрь 1989 йили ХI чақириқ II навбатдан ташқари сессиясида унинг Асосий Қонунига бир қанча ўзгартиришлар ва қўшимчалар киргизилди. Ушбу ўзгартиришларга боғлиқ Қорақалпоғистон тарихида биринчи марта халқ депугатлари Советлари тегишли Советларнинг раисларини сайлайдиган бўлди. Конституциянинг 128-моддасига биноан халқ депутатлари маҳаллий Советларининг ижроия ва бошқарув органлари бўлиб, уларнинг сайлаб қўйиладиган ижроия қўмиталари ҳисобланди. Бу маҳаллий вакиллик органлари туман, шаҳар Советларининг даражасида (миқёсида) уларнинг раислари ва раис раҳбарлик қиладиган Советларнинг Президиумлари давлат қурилишида дастлабки пайдо бўлган янгилик эди. Шу билан бир қаторда, Конституцияга асосан Советларнинг ижроия қўмиталари ҳам ўз ишини давом эттирадиган бўлди. Натижада Қорақалпоғистон Мухтор Республикаси туманларида ва шаҳарларида қўш ҳокимият, Советларнинг ва Президиумнинг раиси ва ижроия қўмита раиси, вужудга келди. Ушбу қўш ҳокимиятчилик Қорақалпоғистоннинг маҳаллий бошқарувига салбий таъсир кўрсата бошлади. Бу тўғрисида республикада биринчи марта Жўқорғи Советнинг ХII чақириқ 2- сессиясида (19 июль 1990 йили) очиқ айтилди. Унда "халқ депутатлари Совети- нинг фаолиятини таъминлаш ҳақида"ги масала муҳокама этилиб, маъруза бўйича Жўқорғи Совет Раисининг биринчи ўринбосари баёнот қилди. У ўз сўзида "маҳаллий ижроия қўмиталари тарафидан Советларнинг иш фаолиятига катта тўсқинлик қилинмоқда, сабаби улар Советлар учун масалаларни ҳал қилишга ўрганиб қолган" 18 деб айтиб ўтган. Ушбу маҳаллий Советларда ва ижроия қўмиталарида пайдо бўлган қўш ҳокимиятчиликни ва унинг иш натижаларига кўрсатаёт-ган салбий таъсирини ҳисобга олиб Жўқорғи Советнинг 2-сессияси 20-июль 1990 йили аниқ бир хулосага келгандай бўлди. Сессияда икки лавозимни Советнинг Раиси ва ижроия қўмитанинг раиси лавозимларини бириктириш таклиф этилди ва уни Бўзатов туманида бошлаш ҳамда синовдан ўтказишга (тажрибада синаб кўриш) қарор қилинди. Бўзатов туман Советининг (Кенгаши-нинг) Раиси бир вақтнинг ўзида Кенгаш Президиумига ва ижроия қўмитага раҳбарлик қиладиган бўлди. У туман халқ депутатлари Кенгаши олдида тўла маъсул ва унга ҳисоб беради деб белгиланган эди. 1990-1992 йилларда ҳам маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тизимини ва ҳуқуқий статусини такомиллаштириш процесси давом этди. 1992 йили 9 январда Жўқорғи Советнинг ХII-чақириқ 7-сессия-сида 1978 йилги Қорақалпоғистон Конституциясининг 127-моддасига катта ўзгартириш киргизилди ва туман, шаҳар ижроия қўмиталари раиси лавозимлари асосан тугатилиб, уни ваколатлари туман ва шаҳар Кенгашлари Раисларига юклатилди. Кенгаш Раиси якка ҳокимият даражасига кўтарилди. Шундай қилиб, у бир вақтнинг ўзида Кенгашга ва ижроия қўмитага раҳбарлик киладиган бўлди. Бу тизим 11-апрель 1992 йилга қадар ҳукм сурди. Ушбу куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгашининг ХII чақириқ 8-сессиясида Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий ҳокимиятлар фаолиятини қайта ташкил этиш тўғрисида"ги қонунига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикасида ҳам туманларда ва шаҳарларда ҳокимлик лавозимини ташкил қилиш ҳақидаги қонуни қабул қилинди. 1993 йилги янги Конституция бўйича давлат органларининг, жумладан, маҳаллий вакиллик органларининг тавсифи ҳам ҳуқуқий давлатга мослаштирилиб, ҳокимиятнинг таксимланиш принципи асосида уларнинг тизими, вазифалари ўртасидаги чегаралар янгича белгиланди. 18 Советская Каракалпакия" газетаси 24-июль 1990 йил. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари мустақил вакиллик ҳокимияти ва ижро ҳокимияти органларига бўлинди. Улар бир- бирига бўйсуниш асосида эмас, балки раҳбарлик, ўзаро ҳамкорлик асосида тузиладиган бўлди. Натижада маҳаллий вакиллик органлари бўлиб, халқ депутат- лари Кенгашлари эътироф этилди. Бу Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясида расман мустаҳкамланди. Конституциянинг ХХI боби "Маҳаллий давлат ҳокимияти асослари" деб аталди ва Консти-туциянинг 92-моддасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик ва ижро ҳокимиятига бўлиниши белгиланди. Шундай қилиб, амалдаги Қорақалпоғистон Республикасининг Конституцияси, маҳаллий давлат органлари тизимида узоқ вақтлардан бери амалга оширилиб келинаё-тган ислоҳотларнинг якуни сифатида маҳаллий давлат органлари тизимидаги ўзгаришларни қонуний мустаҳкамлади. Конституциянинг 94-моддасида маҳаллий давлат органларининг фаолиятини ташкил қилиш, ваколат доираси, сайлаш тартиби қонун билан белгиланади, дейилган. Шунинг учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси 24 декабрь 1993 йили "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғриси-да" қонун қабул қилди. Унга асосан Халқ депутатлари Кенгашлари туман ва шаҳарларда, (туманга бўйсунадиган шаҳарлардан ташқари) давлат ҳокимиятининг вакиллик органлари деб белгиланди ва натижада аввалги икки поғонали ҳокимият органлари тизими ўрнига бир поғонали ҳокимият органи тизими ўрнатилди. Кишлоқ, шаҳар, овул, туманга буйсунувчи шаҳарларда давлат ҳокимиятининг вакил-лик органлари тугатилди. Конституция ва қонунда 19 маҳаллий вакил- лик органларининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тизимидан ажратилиши катта аҳамиятга эга бўлди, яъни бу маҳаллий вакиллик органларининг давлат органлари сифатидаги мавқеини оширди, уларнинг масъулиятини кучайтирди. Давлат ҳокимияти вакиллик органларини ташкил этиш тартиби. Маҳаллий вакиллик органлари битта йўл билан, яъни сайлов орқали ташкил қилинади, сайлов натижасида уларда вакилликнинг ҳамма томонлари ўз ифодасини топади. Маҳаллий вакиллик орган- ларининг самарали ишлаши, ўз фаолиятини тўла амалга ошира олиш-лиги, мавқеи кўп жиҳатдан уларга сайланган депутатлар 19 Қаранг: Қорақалпоғистон Республикасининг"Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш оргавлари тўғрисида"ги 1993 йил 24 декабрда қабул қилинган қонуни. таркибига боғлиқ. Депутатларнинг билими, дунёқараши, фикрлаши, мустақил-лиги Кенгашлар иши мазмунини белгилаб беради. Бу масалаларни мақсадга мувофиқ ҳал қилишда сайлов қонунлари муҳим аҳамият касб этади. Янги Конституция қабул қилингач, сайлов қонунлари ҳам янгиланди. Уларда аввалги қонунлардаги демократик ҳолатлар сақлаб қолинди ва демократик ҳуқуқий давлатга хос хусусиятлар ўз ифодасини топди. Булар ичида энг аввало сайловнинг кўппартиявийлик тизимда ўтказилиши, сайловни ташкил қилиш ишларидан давлат ҳокимияти органлари иложи борича четлаштирилиши, сайлов комиссия тарки- бига бирор-бир партияга мансуб шахсларнинг киритилмаслик қоида-ларининг ўрнатилишига алоҳида эътибор бериш керак? 20 Маҳаллий вакиллик органларига сайлов, аввалги вакиллик органининг ваколати тугашига ками билан 3 ой қолганда Жўқорғи Кенгес томонидан тайинланади. Депутатлар бир мандатли округлардан сайланади. Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига сиёсий партиялар ва фуқароларнинг йиғинлари (вакилларнинг йиғилишлари) номзод кўрсатиш ҳуқуқига эга. Халқ депутатлари Кенгашларининг ички тартиби. Халқ депутатлари Кенгашлари ўз фаолиятига кўмаклашиб туришлари учун, ўз депутатларидан иборат, ўз ваколати муддатига доимий ишловчи комиссиялар тузади. Янги чақириқ 1-сессияда халқ депугатлари Кенгашлари дастлаб мандат комиссиясини тузади. Қанча ва қандай доимий комиссиялар бўлишлигини ишнинг ҳажми, ҳудудий хусусиятлар ҳисобга олиниб, Кенгашнинг ўзи белгилайди. Доимий комиссиялар раис, раис ўринбосари, котиб ва аъзолардан иборат бўлади. Аъзоларнинг сонини ҳам Кенгаш ўзи белгилайди. Бу доимий комиссиялар депутатларни бирлаштирувчи орган бўлиб, у халқ депутатлари Кенгашининг ёрдамчи органи ҳисобланади. Доимий комиссиялар сессияларда кўриладиган масалаларни дастлаб кўриб чиқиб, хулоса тайёрлаш, сессияга кўриладиган масала-ларни тақдим қилиш, Кенгаш ва юқори давлат органлари ҳужжат-ларининг мазкур ҳудудда бажарилишини назорат қилиш каби вазифа-ларни бажарувчи орган сифатида тузилади. Халқ депутатлари Кенгашлари доимий комиссияларининг фаолияти қонун ва низомлар билан белгиланади. Халқ депутатлари Кенгашлари зарур пайтларда хоҳлаган масалалар юзасидан вақтли комиссиялар ҳам тузишлари мумкин. 20 Қаранг: Халқ депутатлари туман ва шахар Кенгашларига сайлов тўгрисида"ги қонуни, 1994 йил, 17-июнь. Хал қ депутатлари Кенгашларининг иш тартиби. Халқ депутатлари Кенгашлари ўз фаолиятини маълум муддатларда ва маълум тартибда чақирилиб, ўтказиладиган сессияларида амалга оширади. Туман, шаҳар халқ депутатлари Кенгашларининг иш тартиби тегишли халқ депутатлари Кенгашининг Регламенти билан белгиланади 21 . Халқ депутатлари Кенгаши сессиялари бир йилда камида икки марта чақиралади. Сессия заруратига кўра ҳоким томонидан, шунингдек, тегишли Кенгаш депутатларининг учдан икки қисмининг ташаббуси билан чақирилиши мумкин. Халқ депутатлари Кенгашининг ваколатлари. Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг 93-моддасида маҳаллий ҳокимият органлари ваколатларининг асослари берилган ва бу маҳаллий ҳокимият органларининг ваколатларининг конституциявий асоси ҳисобланади. Бу модда учун Республикамиз Президентининг "Республика ҳокимияти билан маҳаллий ҳокимиятнинг ваколатлари ва вазифала- рини аниқ белгилаб қўйиш лозим бўлади" 22 ,-деб таъкидлаган сўзи ҳам асос бўлади. Бу моддада маҳаллий вакиллик ҳокимияти ва ижро ҳокимияти органларининг вазифалари ажратилиб кўрсатилмаган, шунинг учун у вакиллик ҳокимиятига ҳам, ижро ҳокимиятига ҳам тааллуқлидир. Бу ваколатларга қуйидагилар киради: - қонунийлик, ҳуқуқий-тартиботни ва фуқароларнинг хавфсиз- лигини таъминлаш; - ҳудудларни иқтисодий, ижтимоий ва маданий р ивожлантириш; - маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, маҳал-лий солиқларни, йиғимларни белгилаш, бюджетдан ташқари жамғар-маларни ҳосил қилиш; - маҳаллий коммунал хўжаликка раҳбарлик қилиш; - атроф муҳитни муҳофаза қилиш; - фуқаролик ҳолати актларини қайд этишни таъминлаш; - норматив ҳужжатларни қабул қилиш, Қорақалпоғистон Рес- публикаси Конституциясига ва қонунларига зид келмайдиган бошқа ваколатларни амалга ошириш 23 . 21 Қаранг: Қорақалпоғистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги қонуни. йил, (17 модда). 22 Каримов И.А. "Ўзбекисгоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли" Т. "Ўзбекистон", 1992 йил 7 - 16 бет. 23 Қаранг: Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси. Н. “ Қорақалпоғистон ”. 1998 йил. 48-бет. Қонунийлик, ҳуқуқий тартибот ва фуқароларнинг хавфсизлиги-ни таъминлаш бир-бири билан чамбарчас боғлиқ масалалардир. Қонунийликсиз ҳуқуқий тартибот бўлмаганидек (ёки аксинча), қонунийлик ҳамда ҳуқуқий-тартиботнинг бузилиши фуқароларнинг хавфсизлигининг бузилишига сабаб бўлади (ёки аксинча). Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига берилган шарҳларда атрофлича изоҳ берилган. Маҳаллий ҳокимият органлари тегишли ҳудудда қонунийликни, ҳуқуқий-тартиботни ва фуқароларнинг хавф-сизлигини таъминлашда турли органларни шу мақсад сари йўнал-тирувчи, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштирувчи ролни ўйнайди. Маҳаллий ҳокимият органлари ўз ҳудудини иқтисодий, ижти- моий ва маданий ривожлантиришга раҳбарлик қилади. Ҳудудни ривожлантиришнинг истиқболга мўлжалланган дастурларини, туман, шаҳарнинг бош режаси ва уни қуриш қоидаларини белгилайди Ма-ҳаллий ҳокимият органларининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, маҳаллий солиқлар, йиғимларни белгилаш, бюд-жетдан ташқари жамғармаларни ҳосил қилиш вазифаси, ҳудуднинг иқтисодий ривожланишида. фуқароларнинг турмуш шароитини яхшилашда, давлат органларини сақлаб туришда зарур моддий базанинг салмоқли қисмини вужудга келтиришга қаратилган. Халқ депутатлари Кенгашлари ўз ваколати доирасида маҳаллий бюджетни, унинг ижроси ҳақидаги ҳисоботни тасдиқлайди. Шунингдек маҳаллий солиқлар, йиғимлар миқдорини белгилайди. Ўз ҳудудида коммунал хўжалик тармоқлари фаолиятини мувофиқлаштиради ва уларга раҳбарлик қилади. Атроф-муҳитни, табиатни муҳофаза қилиш борасида тегишли ҳуқуқий нормаларни бузган юридик ва жисмоний шахсларга нис- батан чоралар кўради. Масалан, атроф муҳитга зарар етказаётган маҳаллий аҳамиятга эга объектлар фаолиятини вақтинча ёки бутун- лай тўхтатиш ва қайта ихтисослаштириш тўғрисида қарорлар қабул қилиши мумкин. Маҳаллий вакиллик органлари, фуқаролик ҳолати актларини қайд қилувчи органларнинг фаолиятига ҳам раҳбарлик қилади. Бу раҳбарлик уларнинг фуқаролик ҳолати актларини қайд қилувчи ор- ганларни тузиш масаласини ҳал қилишда, шу органларнинг раҳбар- ларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш масаласида иштирок этишида ҳамда шу органларнинг фаолияти устидан назорат қилишда кўринади. Халқ депутатлари Кенгаши ўз фаолияти даво-мида, ўзининг ваколатлари доирасида коллегиал асосда норматив ҳужжатлар қабул қилади. Улар қабул қилган норматив ҳужжатлар ўз ҳудудида бажарилиши мажбурийдир. Маҳаллий ҳокимият органлари Конституция ва қонунларга зид келмайдиган бошқа ваколатларни ҳам амалга оширишлари мумкин. Маҳаллий ҳокимият органлари ўзлари-нинг бутун фаолиятини давлат ҳамда фуқароларнинг манфаатини кўзлаб олиб боради, натижада давлат манфаати билан фуқароларнинг манфаати ўртасида муштараклик вужудга келади. Шунингдек Қора- қалпоғистон Республикасининг маҳаллий Кенгашлар ваколатларини белгилайдиган 1993 йил 24 декабрда қабул қилинган қонунида вакиллик ва ижро ҳокимияти органларининг ваколатлари алоҳида берилган. Қонуннинг 23-моддасига биноан халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари ҳокимининг тақдимига биноан ўз ҳудуди бюд-жети ва унинг ижроси ҳақидаги ҳисоботни, ҳудудни ривожлантириш режасини, туман ва шаҳарнинг бош лойиҳаси ва уни қуриш тарти-бини тасдиқлайди; - амалдаги қонунларга мувофиқ маҳаллий солиқ, йиғим ва бож-лар миқдорини белгилайди, маҳаллий бюджетга тушадиган маҳаллий солиқ, йиғим ва тўловлар бўйича имтиёзлар белгилайди; - ҳоким ва унинг ўринбосарлари лавозимини тасдиқлайди, лаво-зимдан озод этиш ишларини амалга оширади, уларнинг фаолиятига доир ҳисоботларни эшитади; - қонунда назарда тутилган ҳолларда ҳокимлар қарорларини тасдиқлайди; - халқ депутатлари Кенгашларининг иш тартиблари, доимий комиссиялар тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди ва зарур бўлса, уларга ўзгартиришлар киритади; - Кенгашнинг доимий ва муваққат комиссиялари ҳамда бошқа органларини тузади, сайлайди ва тугатади, уларнинг таркибини ўзгартиради, фаолияти ҳақида ҳисоботларни тинглайди; - депутатларнинг ваколатларини тасдиқлайди, ваколатини муддатидан аввал тўхтатади ёки уларни жавобгарликка тортиш, ишдан бўшатишга розилик беради; - ижроия ҳокимияти бўлимлари, бошқармалари, бошқа ташки- лий бўлинмалар ҳисоботини эшитади; - халқ депутатлари сўровларини кўриб чиқади ва улар юзасидан қарорлар қабул килади; - ҳокимнинг Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси қонунларига зид қарорларини бекор қилади; - ҳокимнинг тақдимига биноан ҳокимлик тузилишини, унинг штатларини ва ходимларнинг иш ҳақи фондини тасдиқлайди. Халқ депутатлари Кенгашларининг ваколатларини икки турга бўлиш мумкин. Биринчиси, халқ депутатлари Кенгашларининг мутлақ ваколатлари бўлиб, улар фақат Кенгашлар томонидангина ҳал қилинади. Масалан, бюджетни, унинг ижроси ҳақидаги ҳисоботни тасдиқлаш, ёрдамчи органларни тузиш, депутатлар ваколатларини тасдиқлаш, муддатидан аввал тугатиш, ҳокимни лавозимга тасдиқлаш ва бошқалар. Иккинчи турга бошқа ваколатлари киради, яъни уларни сессиялар оралиғидаги вақтда ҳокимлар бажара олади, лекин у масала сессияда албатта тасдиқланиши керак. Масалан, ҳокимлик тузилиш бўлинмалари (тармоқ бошқарув органлари) бошлиқларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилишни сессиялар оралигидаги вактда ҳоким амалга ошириши мумкин. Лекин ҳокимнинг қарори албатта сессияда тасдиқланиши керак. 2.3. Қорақалпоғистон Республикасида ижро ҳокимиятининг шаклланиши А) Қорақалпоғистон Республикаси - ҳукуматининг шаклла-ниши Қорақалпоғистон суверенитетга эришгандан сўнг мамлакатда ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ривожланишнинг асосий йўналиш- ларини белгилаб берадиган, фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилувчи олий даражадаги ижроия ҳокимияти бунёд этилди. Демократик ҳуқуқий давлатнинг ажралмас шарти бўлган ҳоки-миятнинг тақсимланиш принципи асосида мустақил ижро ҳоки-миятини амалга оширувчи органлар вужудга келди. Улар ҳокимият-нинг алоҳида турини амалга оширади. Қорақалпоғистон Республика-сининг ҳукумати – Вазирлар Кенгашидир 24 . Вазирлар Кенгаши олий ижро органи бўлиб, у қонунларни ижро этади ва давлат бошқарув функциясини бажаради. Вазирлар Кенгаши 24 Қаранг: Қорақалпоғистон Республикасининг Конституцияси Н., «Қорақалпоғистон » 1998 йил, 43 бет. Қорақалпоғистон Респуб-ликаси Жўқорғи Кенгеси томонидан тузилади. Янги Конституцияда ижро ҳокимияти органларининг мустақил-лигига, уларнинг мавқеини кўтаришга алоҳида эътибор берилади. Чунки, «Кучли ижроия ҳокимияти бўлмаса, ҳатто энг демократик йўл билан қабул қилинган қарорлар ҳам бажарилмаслигиги мумкин. 25 Ижро ҳокимияти кучсиз бўлса, унинг фаолиятига бошқа орган-лар асоссиз аралашаверса, унда қонунлар қоғозда қолиб кетаверади, чунки кучсиз орган ўз вазифасини бажара олмайди. Республикамизда ижро органлари тизимини такомиллаштириш, уларнинг мавқеини кучайтириш чораларини қуришда давлатчилиги-миз тарихига, миллий анъаналарга алоҳида эътибор берилди. 1993 йилги Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси республика-нинг ҳозирги ижро ҳокимияти органлари тизимини мустаҳкамлади. Унга асосан ижро ҳокимияти органларининг бир неча тури мавжуд бўлиб, улар шартли равишда алоҳида гуруҳларга бўлинган : олий (марказий) ва маҳаллий (қуйи) ижро ҳокимияти органлари. Республика миқёсида ижро ҳокимияти олий органи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашидир. Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ҳудудий бўлинмаларидаги ҳокимлар ҳисобланади. Умумий ваколатли ва махсус (тармоқлар, соҳалар бўйича) вако-латли ижро органларига Вазирлар Кенгаши, ҳокимлар киради. Мах-сус ваколатлиларига вазирликлар, қўмиталар, концерн, ассоциация-лар, маҳаллий ижро ҳокимияти бўлим ва бошқармалари киради. Коллегиаллик асосида ва яккабошчилик асосида иш юритувчи органлар. Биринчисига Қоракалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, иккинчисига эса ҳокимлар, вазирлар, қўмиталар, концерн, ассоциациялар, маҳаллий ижро ҳокимияти бўлим ва бошқармалари киради. Тайинланадиган органлар. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, ҳокимлар, вазирлар, қ ўмиталар, концерн, ассоциациялар, маҳаллий ижро ҳокимияти бўлим ва бошқармалари бошлиқлари. Ушбу юқорида қайд этилган органлар йиғиндиси ижро ҳокимия-ти органлари тизимини ташкил этади ва бу тизим 25 Каримов И.А. «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли» Т. «Ўзбекистон», 1992 йил, 16-бет. ҳокимлардан ташқари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси томонидан идора қилинади. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳуқуқий ҳолатининг асослари Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 70-моддасида, Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясида ХХ-боб 86-91- моддаларида мустаҳкамланган. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Республиканинг Жўқорғи Кенгеси олдида масъулдир ва унга ҳисобот бериб туради. Ўзбекистон билан Қорақалпоғистон Республикалари ўртасида ўзаро мунособатларни ташкилий жиҳатдан мустаҳкамлаш учун, Ўзбекистон ССР Министрлар Совети ҳузуридаги Қорақалпоғистон АССР Министрлар Советининг Доимий Ваколатхонаси ташкил этилиб , унумли ишлар бажариб келган эди. Кейинроқ, Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритгач, ўзида демократик принципларни мужассамлаштирган янги Низом ишлаб чиқиш зарурати туғилди ва ушбу тариқа Қорақалпоғистон Респуб-ликаси Вазирлар Кенгаши 1999 йил 15 январдаги №18/1 қарорига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Доимий Ваколатхонаси тўғрисида Низом қабул қилди. Бу Низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қорақал-поғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Доимий Ваколатхо-наси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ўзбе-кистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан, шунингдек, Ўзбе-кистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралари ва бошқа ташкилотлари билан хўжалик ҳамда маданий бўйича кундалик алоқаларини амалга оширувчи ташкилот ҳисобланади. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси йўналтириб туради. 1993 йил 6 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги қонун билан белгиланганидек Қорақалпоғистон Респуб-ликаси Вазирлар Кенгаши Раиси-ҳукумат бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси таркибига ўз лавозими бўйича киради. Вазирлар Кенгаши Раиси Республика Жўқорғи Кенгеси Раисининг Ўзбекистон Республикаси Президенти розилиги билан қилинган таклифига биноан Жўқорғи Кенгес томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан бўшатилади. 26 26 Қаранг: Коракалпогистон Республикаси Конституцияси Н., «Карокалпигистон» 1998 йил (88модда), 44-45 б.; Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тугрисидаги конун. 1998 йил 29 январь (5модда) 2 б. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ваколатлари, унинг иш тартиби, Қорақалпоғистон Республикасининг бошқа давлат органлари билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши-нинг мунособатлари Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари билан тартибга солинади. 27 «Вазирлар кенгаши тўғрисида»ги қонуннинг 5 - моддасига асосан Вазирлар Кенгаши таркибига: Вазирлар Кенгаши Раиси, унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси вазирлари, давлат қўмиталарининг раислари, давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда бошқа органларнинг раҳбарлари киради . Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари, Вазирлар Кенгаши аъзолари Вазирлар Кенгаши Раисининг таклифига биноан Жўқорғи Кенгес Раиси томонидан кейинчалик Жўқорғи Кенгеснинг тасдиқла-ши билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади. Қорақалпоғистон Республикаси Конституциянинг 87- моддасига асосан Вазирлар Кенгашини тузиш , тайинлаш ва тасдиқлаш йўли билан амалга оширилади, яъни Жўқорғи Кенгес Раиси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосарини, вазирларни, қ ўмита раисларини ва бошқаларни президиум қарори билан лавозимга тайинлайди. Сўнг улар Жўқорғи Кенгесда тасдиқланади. Вазирлар Кенгаши – Қорақал-поғистон Республикасининг ҳукумати – иқтисодий, ижтимоий ва маънавий соҳаларнинг самарали фаолият кўрсатишига, Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг бошқа қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари, Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижро этилишга раҳбарликни таъминловчи Қорақалпоғистон Республикасининг ижро этувчи ҳокимият органидир. Вазирлар Кенгаши давлат бошқарувчи органлари тизимига ва ўзи ташкил этадиган ҳўжалик бошқаруви тизимларига бошчилик қилади, уларнинг ҳамжиҳатлик билан ишлашини таъминлайди. Вазирлар Кенгаши Республикада яшовчи барча миллатлар манфаатларини ҳисобга олиш учун ўз 27 Қаранг: Коракалпогистон Республикаси Конституцияси Н., «Карокалпигистон» 1998 йил ( 91 модда), 47 бет фаолиятини ошкоралик инсонпарварлик ва қонунийлик асосида олиб бормоқда. Қорақалпоғистон Республикасида вазирликлар ижроия ҳоки- миятининг марказий органлари ҳисобланиб, улар ҳалқ хўжалиги тармоқлари ва ижтимоий маданий соҳаларни бошқариб борадилар. Алоҳида вазирлик эса марказий бошқарувнинг тармоқ бўйича ижроия ҳокимияти органи ҳисобланиб, ушбу соҳага оид қонунлар ижроси бўйича уларга асосланиб иш юритадилар. Уларнинг давлат ҳокимияти ваколати берилган ўз вазифалари бор, ўз қуйи ва тобе органлари, тармоқни ривожлантириш турли жабҳаларига маъсул бўлган идоралари бўлади. Вазирлик – бу – бошқарувнинг соҳавий шаклидир. Улар жабҳа-ни бошқариш тармоғида асосий бўғинни ташкил этади. Шу сабабли вазирлик тушунчаси маълум тоифадаги соҳа билан чамбарчас боғлиқдир. Масалан, Қорақалпоғистон Республикасининг Ижтимоий таъминот ва меҳнат вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 1-моддасида: «Ижтимоий таъминот вазирлиги Қорақалпоғистон Республикасида нафақахўрлар, ногиронлар ва кам таъминланган болалари бор оилаларни ижтимоий ҳимоялашда ягона давлат сиёсатини таъминлаш бўйича давлат бошқаруви органи ҳисобланади, Республикада уларга нафақа ва ижтимоий хизмат кўрсатишни ташкил этади дейилган. Таъкидлаш жоизки, Қорақалпоғистон Республикаси ўз давлат мустақиллигига эришгандан сўнг бошқарувнинг марказий ижроия маҳкамалари фаолиятида сезиларли ўзгаришлар рўй берди. Респуб- ликада юз берган ва бераётган туб иқтисодий ўзгаришлар соҳавий бошқарувни ислоҳ қилишда ўз аксини топа борди. Масалан, Савдо вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раёсатининг 1992 йил 28 май фармони билан Қорақалпоғистон давлат акциадорлик ассоциацияси – «Қорақалпоқ- савдо»га, маиший хизмат кўрсатиш вазирлиги – Қорақалпоғистон Республикаси маиший хизмат кўрсатиш корхона ва ташкилотлари уюшмаси («Қорақалпоқбытсоюз»)га айлантирилди. Республика Жўқорғи Кенгеси Президиумининг 1992 йил 25 сентябрдаги Фармони билан маҳаллий саноат вазирлиги тўхтатилиб, ўрнига аввал «маҳаллий саноат» давлат ишлаб чиқариш – савдо концерни, сўнгроқ эса шу номдаги акциадорлик компаниясига айлантирилди. Соҳаларни бошқариш тизимида юз берган жиддий ўзгариш- ларга мисол қилиб, меҳнат ва ижтимоий масалалар бўйича давлат қўмитасини 1991 йил номида меҳнат вазирлигига айлантирилишини, 1996 йил декабрида қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ташкил этилишини , 1992 йил июлида янги Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, 1997 йил май ойида Иқтисодиёт ва статистика вазирлиги ташкил этилганлигини келтириб ўтиш жоиздир. Сўнгра 2003 йилдан улар иқтисодиёт вазирлиги ва статистика давлат қўмитаси бўлиб қайта ўзгартилди. Хуллас, Қорақалпоғистон вазирликлари тизимида жиддий ўзгаришлар рўй бериб, бугунги кунда: - иқтисодиёт вазирлиги ; - коммунал хизмат агентлиги ; - соғлиқни сақлаш ; - ижтимоий таъминот; - маданият ва спорт ишлари бўйича ; - меҳнат; - Адлия; - ички ишлар; - ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги мавжуддир; Улар ўз фаолиятларини юрита бориб, кўплаб бошқа давлат органлари ва идоралари билан ўзаро мунособатда бўлдилар. Масалан, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгес давлат ҳокимияти-нинг олий қонун чиқарувчи органи сифатида республикага тегишли барча масалаларни ҳал этишга ваколатли бўлиб, вазирликлар билан қонун чиқариш функциясини амалга оширишда соҳавий жипс алоқа-да бўлади. У республика манфаатига оид давлат, иқтисодиёт, ижти-моий, маданий ва бошқа ҳар қандай масалани муҳокама қилиш ва ҳал қилишда вазирликни жалб қила олади. Жўқорғи Кенгес томонидан қабул қилинган Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясида ҳам вазирликлар ижроия ҳокимият институти фаолиятини амалга оширишдаги ваколатлари аниқ акс эттирилган. Вазирликларнинг ҳуқуқий жиҳатдан ишлаши, фаолият кўрсатиш субъекти сифатида жамият ҳаётининг турли жабҳаларини йўналти-ришда қабул қилинган қонун ҳужжатларига таянишини ҳам таъкид-лаб ўтиш жоиздир. Республика Жўқорғи Кенгес Раёсатига республика вазирликларини ташкил этиш, ўзгартириш ва тугатиш ваколатлари берилган. Раёсатнинг бундай қарорлари кейинчалик Жўқорғи Кенгес сессияси тасди ғ ига киритилади (Қорақалпоғистон Республикаси Конституция-сининг 85-моддаси 7-банди) Жўқорғи Кенгес қўмиталари билан ва-зирликлар ўртасида мустаҳкам ҳамкорлик мавжуд. Қўмиталар Жўқорғи Кенгес сессияларига масалалар киритар экан, соҳавий вазирликнинг фаолиятининг чуқур таҳлил қилади, камчилик ва нуқсонларини аниқлайди, ижобий тажрибаларни умумлаштиради, аниқ таклиф ва тавсиялар беради. Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси ва «Халқ депу-татлари статуси ҳақида»ги қонуннинг 12 - моддасига кўра, Жўқорғи Кенгес депутати республика вазирликларига сўровлари билан муро-жат қилишга ҳақли. Вазирликлар ўз навбатида депутатнинг сўровига белгиланган тартиб ва муддатга жавоб беришга мажбурдир. Бу ҳолат мамлакат ижтимоий, иқтисодий ҳаётида муҳим масалалар ечимига, тараққиёт ва адолат йўлига, қуйи тармоқлардаги нуқсонларни барта-раф этишга хизмат қилади, қўл келади; Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси ва “ Вазирлар Кенгаши ҳақида ” ги қонунга кўра вазирликлар Вазирлар Кенгашига бўйсунади ва ўз соҳалари бўйича фаолиятлари йўналтирилиб, муво- фиқлаштириб турилади. У юқори турувчи марказий орган сифатида вазирликлар фаолиятига раҳбарлик қилади, вазирликларни шаклан- тиради, ҳуқуқий мақомини (статусни) аниқлайди. Ҳукумат чиқарган ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси, раҳбарий актлар сифатида вазирликлар учун мажбурийдир. Айни пайтда вазирликлар қабул қилган норматив ҳужжатлар Вазирлар Кенгаши томонидан бекор қилиниши мумкин. (қонуннинг 12-моддаси) Вазирлар Кенгаши вазирликлар фаолиятини мувофиқлаштириб ва йўналтириб боради, вазирлик ҳақидаги низомларни тасдиқлайди, вазирлик ходимлари жадвали ва маблағ билан таъминланишини белгилаб беради, вазирларнинг ўринбосарларини лавозимига тайин-лайди ва озод этади хамда вазирликга ҳ айъатлар аъзоларини тасдиқ-дан ўтказади, вазирликларни ташкил этиш ёки тарқатиб юбориш (тугатиш) борасида Жўқорғи Кенгес ва унинг Раёсатига таклиф киритади. Хўш, Қорақалпоғистон вазирликлари билан Ўзбекистон вазир- ликлари муносабатлари қандай? Бу ерда ҳал қилувчи ҳолат – Ўзбекистон Республикасининг соҳавий вазирлиги Қорақалпоғистоннинг шу номдаги вазирлиги фаолиятини мувофиқлаштириш ҳарактерлидир. Ўзбекистон вазир- ликлари нисбатан кенгроқ раҳбарлик ваколатларига эга. Бунда ижо- бий тараф шундаки, Қорақалпоғистон вазирлиги янги ташкилотлар ташкил этишда, шу номдаги Ўзбекистон вазирлиги билан келишади, бу билан янги тизимда нафақат Қорақалпоғистон вазирлиги балким Ўзбекистон Республикаси вазирлиги таркибига кирганлиги таъқиқ-ланади ва Ўзбекистон Республикасида яхлит соҳа – тизим амалда бўлиши қайд этилади. Қорақалпоғистон вазирликларининг бошқарув фаолиятида улар-нинг туман, шаҳар ҳокимлари билан алоқалари муҳим ўрин тутади. Улар ҳамкорликда жойлардаги ишлаб чиқариш комплексларига раҳбарлик қилади. Корхона, муассаса, ташкилотларнинг қонунларга асосан фаолият кўрсатишини назорат қилади, бошқа соҳа ва тармоқлар билан боғлиқ масаларини ҳал қилади. Масалан, ердан фойдаланиш, табиатни муҳофаза қилиш, капитал қурилиш, меҳнат ресурсларидан фойдаланиш, ижтимоий – маданий, маиший ва бошқа хизмат кўрсатиш соҳаларини қамраб олиши мумкин. Вазирлик билан маҳаллий ҳокимият амалга ошириладиган ижроия – бошқарув фаолиятида вазирлик республика миқёсида ўз соҳаси бўйича барча ишларга раҳбарлик қилади, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари эса тегишли ҳудудда давлат, хўжалик ҳамда ижтимоий – маданий қурилишини бошқаради. Вазирлар Кенгаши ваколатлари. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси 1993 йил 6 августда Конституцияга асосан Вазирлар Кенгашининг фаолиятини ташкил этиш тартиби ва ваколатлари доирасини аниқловчи «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тўғрисида»ги қонунни қабул қилди. Сўнг 1998 йил 29 январда янги таҳрирдаги қонунни қабул қилди. Ушбу қонун талаб-ларга биноан Вазирлир Кенгаши: иқтисодий, ижтимоий- маданий жа-раёнларни бошқаради; мулкчиликнинг барча шаклларини уйғунлаш-тириш ва уларнинг тенглиги, бозор иқтисодиётининг ҳуқуқий қури-лишини руёбга чиқариш асосида эркин тадбиркорлик учун шарт-шароитлар яратади, хўжалик юритишнинг янги шаклларини барпо этишга ва мустаҳкамлашга кўмаклашади; Республикада пул ва кредит тизимини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини кўради, Республика бюджетини, шунингдек Республика иқтисодий ва ижтимоий ривож-лантириш истиқболларини ва энг муҳим дастурларини ишлаб чиқари-шини ва уларнинг ижросини ташкил этади, бошқарув идоралари тизимини такомиллаштиради, ҳар хил вазирликлар, давлат қўмита-лари, идоралари ва хўжалик тузилмаларини ташкил қилиш ва туга-тиш тўғрисида Республика Жўқорғи Кенгесига таклифлар беради; фан ва техникани ривожлантириш чора-тадбирларини, шунингдек табиий бойликларини муҳофаза қилиш, улардан самарали фойдала- ниш бўйича дастурларни амалга оширади; фуқароларни ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш, уларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқларини таъмин-лаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ижтимоий таъминот тизи-мини такомиллаштириш; соғлиқни сақлаш, халқ таълимини ривож-лантиришнинг ва такомиллаштиришнинг асосий йўналишларини бел-гилайди, маданиятни ривожлантиришга ёрдамлашади; Республика давлат хавфсизлигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасининг давлат чегараларини қўриқлаш, давлат манфаатини қўриқлаш, жа-моат тартибини сақлаш тадбирларини амалга оширишга кўмакла-шиш, Республика ва халқаро аҳамиятга эга бўлган йирик экологик дастурларни амалга ошириш борасидаги ишларни мувофиқлаштира-ди, табиий офатларнинг оқибатларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар кўради, Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси қонунларига мувофиқ ҳукуматлараро шартномалар ва битимлар тузади, уларни бажариш чора тадбирларини кўради. Юқо-ридагилардан ташқари Вазирлар Кенгаши фуқароларни ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш борасида ҳам бир қатор ваколатларга эга. Вазирлар Кенгаши вазирларнинг ўринбосарларини, давлат қўмиталари раисларнинг ўринбосарларини, бош бошқармалари ҳамда давлат бошқаруви бошқа идоралари раҳбарлари ва уларнинг ўринбо-сарларини лавозимига тайинлайди, лавозимидан озод этади. Хўжалик бошқаруви тузилмалари раҳбарларини ва вазирликлар, давлат қўми-талари, идоралар ҳ айъатлари аъзоларини тасдиқлайди. Шунингдек , вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа тузилмалари ҳақидаги низомларни тасдиқлай-ди. Юқорида номи тилга олинган давлат ва хўжалик бошқаруви тузилмаларининг фаолияти устидан назоратни амалга оширади, агарда улар қабул қилган актлар амалдаги қонунларга зид бўлган ҳолларда, уларни бекор қилиш ҳуқуқига эга. 28 28 Қаранг: Қорақалпоғистон Республикаси «Вазирлар Кенгаши тўғрисида»ги қонун, 1998 йил (12 модда) 7б. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ўз фаолия- тида ҳудудларни иқтисодий ва ижтимоий – маданий ривожланти- ришини таъминлаш билан боғлиқ масалалар билан ҳам шуғулланади. Шу мақсадда у маҳаллий ижро этувчи ҳокимият тизимларининг фаолиятини мувофиқлаштиришини амалга оширади. Ҳудудларни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичла-рини тасдиқлайди, жойлардаги ижро этувчи ҳокимият мажмуининг сонини ва намунавий тузилмасини белгилайди. Туман ва шаҳар ҳокимларининг амалдаги қонунларга зид бўлган қарорлари ва фармойишларини тўхтатиб қўйиш ва уларни бекор қилиш тўғрисида Жўқорғи Кенгес таклифлар бериш ҳуқуқига эга. Вазирлар Кенгашининг тузилиши тегишли бўлимлардан иборат. Ҳар бир бўлим таркиби, унинг ваколатлари Вазирлар Кенгаши томонидан тасдиқланган Низомда белгиланади. Вазирлар Кенгаши иш тартиби. Вазирлар Кенгаши ўз ишини мажлисда ташкил қилади. Мажлисларни тайёрлаш ва ўтказиш тарти-би Қорақалпоғистон Республикасининг Вазирлар Кенгаши иш тар-тиби билан белгиланган. 29 Вазирлар Кенгаши Раиси Вазирлар Кен-гашининг ишини ташкил этади, ўринбосарлар ўртасида вазифаларни тақсимлайди ва кейинчалик уни Вазирлар Кенгаши Раёсатида тасдиқланади. Халқаро муносабатларда Қорақалпоғистон Республикаси ҳуку-матининг вакили бўлиб ҳисобланади, ҳукуматлараро шартномалар ва битимларни имзолайди. Вазирлар Кенгаши ва унинг раёсати мажлис-ларида қараб чиқилишни талаб қилмайдиган давлат ва хўжалик бош-қарувининг бошқа барча масалалари бўйича қарорлар қабул қилади. Вазирлар Кенгаши Раиси бўлмаган ҳолларда унинг вазифала- рини унинг топшириғига биноан ўринбосарларидан бири бажаради. Вазирлар Кенгаши ўринбосарлари вазифалар тақсимотига мувофиқ ўзлари раҳбарлик қиладиган, туркум тармоқлари фаолияти учун жа-воб берадилар. Тегишли вазирликлар, давлат қўмиталарининг фао-лиятини мувофиқлаштиради, уларнинг фаолияти юзасидан назоратни амалга оширади, уларга топшириқлар беради, Вазирлар Кенгашига киритилган таклифларни, қарорлар ва фармойишларнинг лойиҳалари-ни қараб чиқади. Вазирлар кенгаши аъзолари ўзларига топширилган соҳа фаолияти учун жавоб 29 Қаранг: Қорақалпоғистон Республикаси «Вазирлар Кенгаши тўғрисида»ги Қонуни. 1998 йил 14 модда 7б. беради. 30 Вазирлар Кенгашининг доимий тузилмаси сифатида Вазирлар Кенгаши Раёсати фаолият кўрсатади. Вазирлар Кенгаши Раиси қарорига биноан Раёсат таркибига Қорақал-поғистон Республикаси ҳукуматининг бошқа аъзолари ҳам кирити-лиши мумкин. Вазирлар Кенгаши Раёсатининг ҳужжатлари: қарор-лар, фармойишлар, баён қарорлар шаклида чиқарилади. Алоҳида топшириқларни бажариш учун Вазирлар Кенгаши му-ваққат комиссиялар ва бошқа ишчи гуруҳларни тузиши ҳам мумкин. Вазирлар Кенгаши Қорақалпоғистон Республикасининг бутун ҳудудида барча тузилмалар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар чиқаради. Вазирлар Кенгашининг маромий тусдаги ёки жуда муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳужжатлари Вазирлар Кенгаши қарорлари шаклида чиқарилади. Шошилинч ва бошқа жорий масалалар бўйича ҳужжатлар Вазирлар Кенгашининг фармойишлари шаклида чиқарилади. Вазирлар Кенгашининг қарорлари Вазирлар Кенгаши Раиси томонидан имзоланади. Вазирлар Кенгаши фармойишлари Вазирлар Кенгаши Раиси, у бўлмаган ҳолларда унинг топшириғига биноан ўринбосарлардан бири томонидан имзоланади. Вазирлар Кенгаши қарорлари ва фармойишлари, агар уларда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, имзоланган кундан бошлаб кучга киради. Вазирлар Кенгаши ўзи қабул қилган қарорларнинг бажарилиши устидан бевосита ёки вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва хўжалик бошқаруви тузилмалари орқали назоратни амалга оширади. Вазирлар Кенгаши ва унинг Раёсати мажлисларини ҳамда тегишли қарорлар лойиҳаларини тайёрлаш, Вазирлар Кенгаши қарорларининг бажарилишини мунтазам равишда текшириб бориш учун Вазирлар Кенгашининг бўлимлари фаолият кўрсатади. Б) Ҳ окимлик ва маҳаллий ижро органларини ҳуқуқий муносабатлари Ҳоким институтининг вужудга келиши. Ҳокимларни тайинлаш ва вазифасидан озод қилиш тартиби. Давлат бошқарув органлари фаолиятнинг таркибий ташкилий-ҳуқуқий шакли 30 Қаранг: Қорақалпоғистон Республикаси «Вазирлар Кенгаши тўғрисида»ги Қонуни, 1998 йил, 17 модда, 9б. сифатида халқ ноиблари маҳаллий Кенгашларининг ижроия қўмиталари узоқ йиллар муҳим ўринни эгаллаб келдилар. Ижроия қўмиталари Кенгашлари қарорларини бажариш ва уларнинг ишини ташкил қилиш учун жавобгар эдилар. 80-йиллар охирида халқ ноиблари кенгашлари билан уларнинг ижрочи органлари ўртасидаги вазифалар ажратилгач, ижроия қўмиталари ихтиёрида фақат Кенгаш қарорларини бажариш вазифаси қолди. Уларнинг ишда кескин бурилиш бўлмади. Фаолия-тида ҳамон расмиятчилик, қоғозбозлик, номигагина жавоб ёзиш фақат ўз идорасининг манфаатини кўзлаш, маҳаллийчилик, ҳамма нарсани сир тутиш, дабдабабозлик, штатда ходимларнинг ортиқ дара-жада бўлиши ҳукмронлик қилар эди. Шу боис ижроия қўмиталарини ижрочи, ҳокимиятнинг бошқа шакллари билан алмаштириш зарур-лиги тўғрисидаги овозлар тез-тез эшитила бошланганлиги бежиз эмас. «Турли даражадаги Кенгашлар ҳокимият жиловини ўз томонларига буришга ҳаракат қила бошладилар. Ҳокимият учун энг қизғин кураш бир хил нуфуздаги Кенгашлар ва ижро-бошқарув органлари орасида авж олди. 31 1991 йил ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Тошкент шаҳрида тажриба тариқасида ҳоким (шаҳар бошлиғи, мэр) лавозимини жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилган ҳокимиятни мужассамлаштириши лозим эди. 32 Кейинчалик бу тажриба бутун Республикага, шу жумландан Қорақалпоғистон Республикасига ҳам ёйилди. Ҳокимлик лавозими ижро ҳокимиятини кучайтириш мақсадида вужудга келтирилди. Ҳоким нафақат жойларда ижро ҳокимиятини бошқаради. Улар вакиллик органларини ҳам бошқаради, лекин бу уларнинг вакиллик органидан устунлигини кўрсатмайди, раҳбарлик бу ерда вакиллик органларининг ишини ташкил этишга қаратилган, яъни улар вакиллик органларининг сессияларини чақиради, сессия ишига раҳбарлик қилади, сессияда қабул қилинган қарорларни имзолайди. Ҳоким мутлақо янги лавозим бўлиб, унинг фаолияти асослари Конституциядаги XX – бобнинг 89,91-95–моддаларида ва Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг 92,94-98 модда-ларида мустаҳкамланган. Ҳокимларнинг фаолияти қ ўшимча ва ани қ равишда Қорақалпоғистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунида белгиланган. Ана шуларга асосан, ҳоким 31 Советская Каракалпакия, 1990 йил, 8-декабрь 32 Қаранг: Каримова О. F аффаров З. «Давлат ва ҳуқуқ асослари» 1995 йил, 171-бет. жойларда олий мансабдор шахс ҳисобланади, ваколат муддати – 5 йил. Ҳоким ўз фаолиятини яккабошчилик асосида олиб боради, бу эса унинг маъсулиятини оширади. Ҳоким ўзи раҳбарлик қилаётган органлар фаолияти учун шахсан жавобгардир. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тизимидан фарқ қилиб, ҳокимлар туманга бўйсинувчи шаҳарларда ҳам мавжуд. Қонунга асосан шаҳар ва туман ҳокимларини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади, ҳамда тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланади. Туманларга бўйсинувчи шаҳарларнинг ҳокимларини Жўқорғи Кенгес Раиси розилиги бўйича туман ҳокими тайинлайди ва лавозимдан озод қилади ҳамда халқ депутатларининг тегишли туман Кенгаши томонидан тасдиқланади. 33 Ҳокимларнинг ваколатлари. Бу Қорақалпоғистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонуннинг VI -бобида мустаҳкамланган. Ҳокимнинг ваколатларини ўрганиш шуни кўрсатадики, улар мақсад, вазифаси, мазмунига кўра турли гуруҳларга бўлишини мумкин. Бу ваколатлар аввало, биринчидан ҳокимнинг мустақил ваколатларига, иккинчидан, албатта сессия тасди ғи дан ўтказиш зарур ваколатларига бўлинади. Ҳоким ўзининг мустақил ваколатларини амалга оширганда, улар сессия тасдиғига киритилмайди. Масалан, ҳокимлик девони бўлинмалари бошлиқларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, мансабдор шахсларни интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида тавсия киритиш, давлат мукофотлари билан тақдирлаш учун таклифлар киритиш ва ҳакозо. Иккинчи гуруҳ ваколатларини амалга оширганда, албатта сессия тасдиғига киритилиши керак. Бу ҳуқуқларга ўз ўринбосаларини тайинлаш ва бошқалар киради. Бу ҳуқуқларни амалга оширишнинг яна бир ўзига хос хусусияти бор, яъни ҳокимлар олдиндан юқори органлар билан маслаҳатлашиб олади. 34 Масалан, шаҳар, туман ҳокимлари ўзларининг ўринбосарла-рини Жўқорғи Кенгес Раиси билан келишиб тайинлайди ва лаво-зимдан озод қилади. Бўлинма раҳбарларини тайинлашда ҳам шу турдаги юқори органлар билан 33 Қаранг: Қорақалпоғистон Республикасининг «Маҳалий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонуни, 1993 йил, 2-моддаси. 34 Қаранг: Қорақалпоғистон Республикасининг «Маҳалий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонун, 1993 йил, 22-модда. келишилади. Масалан, туман ёки шаҳар соғли қ ни сақлаш бўлимининг бошлиғи, Республика соғлиқни сақлаш вазири билан келишилган ҳолда лавозимига тайинланади ва лавозимдан озод қилинади. Ҳоким тегишли Кенгаш ҳудудаги хўжалик, ижтимоий- маданий қурилиш ишларига раҳбарлик қилади, Ўзбекистон Республикаси қонунларининг Олий Мажлис қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларининг, Қорақалпоғистон Республикаси қонунларининг ва Жўқорғи Кенгес қонуний ҳужжатларининг, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, Вазирлар Кенгаши ҳужжатларининг, халқ депутат-ларининг тегишли Кенгашлари қарорларининг бажарилишини таш-кил этади; жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликка қарши кура-шиш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ-ларини, саломатлигини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирлар кўради, табиий офатлар, эпидемиялар бўлганда ва бошқа қийинчилик шарои-тида зарурий ишларни ташкил қилади; туманларда ва шаҳарларда иқтисодий- ижтимоий ривожланишнинг асосий йўналишлари, бюд-жетнинг асосий кўрсаткичлари ва уларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботни тегишли халқ депутатлари Кенгашларига тақдим этади ва ҳакозо. Қорақалпоғистон Республикасида ҳоким ваколатлари мақсадига кўра гуруҳланиши мумкин. Масалан: вакиллик органларининг ишини ташкил қилиш билан боғлиқ ваколатлар; қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот, жиноятчиликка қарши ва фуқаро-ларнинг манфаати билан боғлиқ ваколатлар; ўзининг ўринбосарлари ва таркибий бўлинмаларини ва девони-ни тайинлаш ва тузиш, давлат органлари, корхона, ташкилот, муас-сасалар фаолияти устидан назорат қилиш билан боғлиқ ваколатлар; бюджет, унинг ижроси ҳақидаги ҳисобот, молия, ҳисоб-китоб, мулкчилик муносабатлари, ердан фойдаланиш муносабатлари, табиатни муҳофаза қилиш, савдо, соғлиқни сақлаш, маиший хизмат кўрсатиш, қурилиш, транспорт, алоқа соҳасидаги, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатларини кўрсатиш мумкин. Ҳокимларнинг қонунда белгиланган муҳим ваколатларидан бири, аҳолини қабул қилишни уюштиришдир. Аҳолининг шикоят ва аризалари ўрганилиб, баъзи ҳуқуқ бузилишларига барҳам берилади. Уларнинг таклиф, ариза ва шикоятларини ҳал қилиш билангина чек-ланиб қолмай, бу иш ўз ҳудудида бошқа давлат органлари, ташки-лотлар, корхона, муассасаларда ва жамоат ташкилотларида қандай йўлга қўйилганлигини ҳам назорат қилади. Ҳокимнинг ўз ўринбосаларини, таркибий бўлинмалари ва дево-нини тайинлаш, тузиш, ўз ҳудудидаги бошқа давлат органлари, ташкилот ва муассалар фаолияти устидан назорат қилиш борасидаги ваколатларига: ўз ўринбосалари қоида тариқасида шу кенгаш депутатлари орасидан тайинлаш; ижроия ҳокимияти турли тармоқлар орқали бошқарилиш, уларнинг раҳбарлари ҳоким томонидан тайинланиши киради. Ҳокимлар назорат фаолиятини турли шаклларда олиб боради. Масалан: туман ҳокимлари туманга бўйсинувчи шаҳар ҳокимлари- нинг қонун ва юқори органлар ҳужжатларига зид қарорларини, яъни ноқонуний қарорларни бекор қилади. 35 раҳбарлари тегишли халқ депутатлари Кенгашлари томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган ижроия ҳокимият таркибий бўлинмаларининг ишини назорат қилади; халқ депутатлари Кенгашлари ва ҳоким қабул қилган қарор- ларни, фармойишларни, яъни бир сўз билан айтганда ҳужжатларни бажармаган мансабдор шахсларни интизомий жавобгарликка тортиш масаласини қўяди. Ҳоким ўз фаолиятида қарор қабул қилади, унинг қарори тегиш-ли ҳудудда ҳамма томонидан бажарилиши шарт. Маҳаллий ҳокимият органларининг, жумладан ҳокимларнинг вазифалари, ваколатлари қонунларда белгилаб қўйилган вазифа ва ваколатлар билан чеклан-майди. Уларга шароитга қараб янги-янги вазифалар юкланиши, вако-латлар берилиши мумкин. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Прези-дентининг 1994 йили 24-ноябрдаги «Ердан фойдаланиш самардорлигини ошириш тўғрисида»ги 36 Фармони билан туман ва шаҳар ҳокимларига қўшимча ваколат берилди. 35 Қаранг: Қорақалпоғистон Республикасининг «Маҳалий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонун, 1993 йил, 24-модда. 36 Қорақалпоғистон Республикасининг «Маҳалий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонуни, 1993 йил, 24- модда. Маҳалий ижроия ҳокимияти органларининг тузилиши. Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида туман, шаҳар, шу жумладан туманга бўйсинувчи шаҳар ҳокимлари фаолиятига уларнинг ўринбосалари ёрдам беради. Ҳокимнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосаларининг миқдори тегишли ҳудуддаги ишлаб чиқариш ҳажми, унинг тармоқлари, аҳоли сонига кўра Вазирлар Кенгаши томонидан белгиланади. Ўринбосаларнинг вазифалари тегишли ҳоким томонидан белги-ланади. Ҳоким йўқлигида ёки у вазифасини турли узрли сабабларга кўра бажариш имкониятига эга бўлмаган пайтда, унинг ваколат-ларини биринчи ўринбосалардан бири бажаради. Ҳокимлик бошқармалар, бўлинмалар ва бошқа бўлимлардан иборат бўлиб уларнинг тузилиш, ташкил этиш тартиби ва фаолияти Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тасдиқлайдиган низомлар билан тартибга солинади. Туман ва шаҳар, шунингдек, туманга бўйсинувчи шаҳар ҳокимлари фаолиятига уларнинг девони (аппарати) ёрдам беради. Уларнинг тузилиши ва лавозимлари Қора- қалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши розилиги билан тегиш-ли халқ депутатлари Кенгашлари тасдиқлаган бюджет доирасида ҳоким тарафидан белгиланади ва ўзгартирилади. 37 Ҳоким девони , ҳокимнинг ва тегишли маҳаллий Кенгашларнинг бир маромда, тезкорлик билан ва самарали ишлашини таъминлаш вазифасини бўлинмалар ва ҳоким котибияти амалга оширади. Котибият сессияларига, доимий комиссия мажлисларига тайёр-галик, қарор лойиҳаларини тайёрлашни уюштириш, уларнинг экспер-тизасини ташкил қилиш, халқ депутатларига, доимий комиссияларга методик ёрдам кўрсатиш, қарорлар ижросини назорат қилишни ташкил қилиш ишлари билан шуғулланади. Котибият ҳоким маҳкамаси фаолиятини, депутатларни ижти- моий, моддий-техник ва ахборот воситалари билан таъминлашни амалга оширади. Ҳоким котибиятига, ҳоким томонидан тайинланадиган ва тегишли Кенгаш сессиясида тасдиқланадиган раҳбар бошчилик қилади. Маъмурий ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ва бошқа муҳим муаммоларни ҳал қилиш учун ҳоким ҳузурида маслаҳат кенгаши тузилади. Унинг таркибига 37 Қаранг: Қорақалпоғистон Республикасининг «Маҳалий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонуни, 1993 йил, 21-модда. ҳокимнинг биринчи ва бошқа ўринбосарлари, котибият бошлиғи киради. Маслаҳат кенгаши таркибига ҳокимнинг қарорига мувофиқ Кенгаш депутатлари ҳамда бошқа корхона, ташкилот ва муассаса вакиллари ҳам кириши мумкин. Маслаҳат кенгаши йиғилишлари заруратга кўра ҳоким томонидан чақирилади. Маслаҳат кенгаши асосан масалаларни ҳар томонлама, пишиқ-пухта муҳокама қилиш учун чақирилади. 38 Аммо қарор қабул қилишда ҳокимнинг фикри ҳал қилувчи рол ўйнайди. Маҳаллий жойларда идора органлари бўлиб, ҳокимларнинг бўлим, бошқармалари ҳисобланади. Улар хўжалик ва ижтимоий маданий, қурилиш тармоқларига раҳбарлик қилади. Юқорида кўрсатиб ўтилганлардан келиб чиқиб, ҳокимлик лаво-зими мутлақо янги, маҳаллий жойларда ҳокимият ва ижро орган-ларнинг фаолиятига яккабошчилик тартибида раҳбарлик қилувчи, уларнинг фаолиятига яккабошчилик тартибида раҳбарлик қилувчи, уларнинг фаолиятини йўналтирувчи орган дейишимиз мумкин. Ҳокимларнинг ўз фаолиятини қанчалик тез ва тўғри уюштиришлари бозор иқтисодиётига ўтишда муҳим роль ўйнайди. 38 Ў збекистон Республикаси Конституциясига шар ҳ , Т. « Ў збекистон» 1995 йил, 246-бет 2. 4. Қорақалпоғистон давлатчилиги шаклланишида суд ҳокимиятини тузилиши Истиқлол туфайли ҳуқуқий мустақиллик қўлга киритилди. Миллийлик руҳи билан суғорилган, айни вақтда жаҳон ҳуқуқий андозаларига мос келадиган Конституция қабул қилинди. Консти- туцияда суд ҳокимиятининг асослари аниқ белгиланиб, суд ва судьялар мустақил ва улар фақат қонунгагина бўйсунадилар, деб эълон қилинган. Конституция суд ва судьяларнинг мавқеини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарди, улар зиммасидаги масъулиятни кескин оширди ва одил судловни амалга оширишда кенг имкониятлар яратиб берди. Суд ҳуқуқий соҳасига дахлдор ислоҳатларни чуқурлаштириш масалалари янги барпо этилаётган ҳуқуқий демократик давлат учун ўта муҳимдир. Президент Ислом Каримовнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузасида мамлакати-мизни модернизация қилиш борасида узоқни кўзлайдиган “Кучли давлатдан-кучли фуқаролик жамияти сари”, - деган тамойилнинг мазмун-моҳияти хусусида ҳамда ҳокимиятнинг учинчи тармоғи суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш ва янада либераллаштиришга алоҳида аҳамият берилганлигини таъкидлаш жоиздир 39 . Бу борада ўтган йиллар мобайнида мамлакатимизда ҳуқуқий давлатни шакллантиришнинг муҳим таркибий қисми бўлган суд- ҳуқуқ тизими қурилишининг мутлақо янги концепцияси амалда жорий этилгани; судларнинг жиноий, фуқаролик ва хўжалик ишлари бўйича ихтисослашуви амалга оширилганлиги; судлар фаолиятидаги хато ва нуқсонларни тузатиш механизми апелляция ва кассация тарзида кўриб чиқиш институтларининг жорий этилганлиги; тергов-суриштирув ва кишиларни ҳибсда сақлаш муддатлари қисқартирил-гани, ишларни судда кўриб чиқишнинг қатъий муддатлари белгилан-ганлигини айтиб ўтишимиз мумкин. Шунингдек, суд соҳасида кадр-ларни танлаш ва тасдиқлашнинг самарали ва демократик ҳуқуқий механизми яратилгани, суд қарорларини ижро этиш бўйича етарлича ваколатларга эга бўлган департамент фаолият кўрсатаётгани, судларнинг ўзи эса уларга хос 39 Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз -жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модерниза ция ва ислоҳ этишдир. Т., “Ўзбекистон” 2005 й. 43-бет. бўлмаган вазифалардан озод этилгани; суд жараёнига прокуратура органлари аралашувини чеклаш бўйича қонунчилик нормаларига ўзгартиришлар киритилганлигини ва суд жараёнида прокурор билан ҳимоячининг процессуал ҳуқуқлари тенглаштирилганлиги: Қолаверса, мамлакат жиноий қонунчилигини эркинлаштириш чора-тадбирларининг амалга оширилганлиги; ўта оғир бўлмаган, ижтимоий хавф туғдирмайдиган жиноий ҳаракатлар таркиби сезилар-ли даражада кенгайтирилиши; ярашув институтининг жорий этили-ши; амнистия таклифининг мунтазам қўлланилаётганлиги, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш ва янада либераллаштириш соҳасида истиқ-болдаги вазифаларнинг қуйидагича асосий йўналишларини белгилаб беради: судларнинг ҳақиқий мустақиллиги ва эркинлигини таъмин-лаш; прокуратура ваколатларининг бир қисмини судларга ўтказиш; шахсни ушлаб туриш, ҳибсга олиш ва бошқа процессуал мужбурий чораларни қўллаш учун санкция бериш ҳуқуқини судларга ўтказиш; жазолаш тизимидан ўлим жазосини чиқариб ташлаш. Мустақил суд ҳокимиятини амалга ошириш механизмини тар- тибга солувчи ва судьяларни сайлаш, тайинлаш ҳамда уларни вази- фасидан озод қилиш тартиби, суд ишларини кўришда аралашганлик учун жавобгарлик ва ҳоказоларнинг асосий кафолати ҳисобланмиш “Судлар тўғрисида”ги 1993 йил 2 сентябрдаги, сўнг 2000 йил 14 декабрдаги янги тахрирдаги қонунида белгиланди. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят – процессуал (2004 йил) ва Фуқаролик процессуал (2001 йил) кодекслари қабул қилиниб, уларда суд мустақиллиги тамойиллари, тарафларнинг тенглиги, суд ишларини юритишда тортишув ва одил судловнинг бошқа демо-кратик меъёрлари мустаҳкамланди. Ҳозирги вақтда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишдан асосий мақсад шуки, одамлар судларга фақат жазоловчи идора деб эмас, балки, аввало, инсоннинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи идора деб қарашга эришди. Айнан шунинг натижасида, мамлакатимизда ҳуқуқий давлат принципларига, демократия талабларига тўла жавоб бера оладиган суд тизими шаклланмоқда. Қорақалпоғистон Республикасининг суд тизимида Қорақалпо- ғистон Республикасининг Олий суди, Фуқаролик ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикасининг Олий суди, Жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикасининг Олий суди, фуқаролик ишлари бўйича туманлар (шаҳар)суди, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Хўжалик суди фаолият кўрсатадилар. Қорақалпоғистон Республикасининг Фуқаролик ишлари бўйича Олий суди, Қорақалпоғистон Республикасининг Жиноят ишлари бўйича Олий суди ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжа-лик суди Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси-нинг таклифи ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг розилиги билан Қорақалпоғистон Республикасининг Жўқорғи Кенгеси томони-дан сайланади. Қорақалпоғистон Республикасидаги фуқаролик ишлари бўйича туманлар (шаҳар)аро судлари, жиноят ишлари бўйича туманлар (ша-ҳар) судларининг судяларини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқор-ғи Кенгеси раисининг таклифи ва Ўзбекистон Республикасининг Президентининг розилиги билан Қорақалпоғистон Республикасининг Жўқорғи Кенгеси тайинлайди. Барча судларнинг сайланиш ва тайин-ланиш муддати – беш йил. Судларнинг иш тартиби ва уларни ташкил этиш, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Қорақалпоғистон Республикаси- нинг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғри-сидаги қонуни», Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят процессуал кодекси, Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодекси ва бошқа қонунлар билан тартибга солинади. Фавқулодда судларнинг тузилишига йўл қўйилмайди. Қорақалпоғистон Республикасининг Олий суди жиноий, фуқа- ролик ва маъмурий суд ишларини юритиш соҳасида Олий суд ҳоки- мияти органи бўлиб ҳисобланади ҳамда туман ва шаҳар судларининг иш фаолиятини суд тартибида назорат қилиш ҳуқуқига эга. Қорақалпоғистон Республикасининг Фуқаролик ва Жиноят ишлари бўйича Олий судлари туманлар (шаҳар) судлари устидан суд назоратини олиб боради. Улар ўз ваколати доирасида биринчи инстанцияда, апелляцион, кассацион ва назорат тартибда иш кўради; суд амалиётини умумлаштиради. Қорақалпоғистон Республикасининг Жиноят ва Фуқаролик ишлари бўйича Олий суди – раис, раис ўринбосари, судьялар ва халқ маслаҳатчиларидан иборат бўлиб, суднинг раёсати ва судлов хайъатлари тартибида иш олиб боради. Қорақалпоғистон Республикасининг Жиноят ва Фуқаролик ишлари бўйича Олий суди туманлар (шаҳар) судларига тегишли ҳар қ андай ишларнинг мураккаблиги ва ижтимоий аҳамиятини ҳисобга олиб ўзлари биринчи инстанция тартибида иш кўриш ҳуқуқига эга. Шунингдек , у ишни бир суддан бошқа судга олиб бериши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси Олий судлари Раёсати ўз ваколатлари доирасида ишларни назорат тартибида кўради; суд амалиётини умумлаштириш натижаларини кўриб чи қ ади; судлар фаолияти ва қонунларни қў ллаш амалиёти ҳақида туман (шаҳар) судлари раисларининг ҳисоботини тинглайди; қонунда белгиланган бошқа ваколатларни амалга оширади. Қорақалпоғистон Республикаси Олий судларининг суд ҳ айъат-лари ўз ваколатлари доирасида ишларни биринчи инстанция, аппе-ляция ёки кассация тартибида кўради, суд амалиётини умумлаш-тиради, қонунда белгиланган бошқа ваколатларни амалга оширади. Қорақалпоғистон Республикаси Олий судларининг раислари суд фаолиятига ташкилий жиҳатдан раҳбарлик килади; суд ишлари бўйича чиқарилган ҳал қилув қарорлари, ҳукмлари, ажримлари ва қарорлари устидан, қонунда белгиланган доирада ва тартибда протест киритади; суд назорат тартибда текшириш учун талаб қилиб олади; суд Раёсатини чақиради ва унинг мажлисларида раислик қилади; суд раёсатининг қарорлари бажарилиши устидан назорат амалга ошириш ишини ташкил этади; Қорақалпоғистон Республикаси судларининг судьяларини жавобгарлиги ҳақида иш кўзғатади; судьялар, суднинг бошқа ходимлари ва халқ масла ҳ атчилари малакасини ошириш ишини; суд амалиётини умумлаштириш ва суд статистикасини юритиш ишини ташкил этади; фуқароларни шахсан қабул қ илади; уларни қабул қилиш; ариза ва шикоятларини кўриб чиқишни ташкил этади. Қорақалпоғистон Республикаси Олий судларининг раислари Ўзбекистон Республикасининг Олий суди Пленумининг таркибига киради. Қорақалпоғистон Республикасининг фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) суди, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари. Қорақалпоғистон Республикасининг фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) суди раис ва судьяларидан иборат бўлиб, қонун билан ўз ваколатлари доирасида берилган фуқаролик ишларини кўради. Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди, раис , судьялар ва халқ маслаҳатчиларидан иборат бўлиши билан бир қаторда унинг таркибида маъмурий ишлари бўйича судьялар ҳам бўлади. Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди қонун билан ўз ваколатлари доирасида берилган жиноят ишларини ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўради. Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) суди- нинг, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг раиси: суд мажлисларида раислик қилади, судьялар ўртасида ишларни тақсим- лайди; суд амалиётини умумлаштириш ва суд статистикасини юри- тиш ишларига раҳбарлик қилади, қонун бузилишни, ҳуқуқбузарлик-лар содир этилишига олиб келган сабаблар ва шарт- шароитларни бартараф этиш тўғрисида давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахсларга тақдимномалар киритади; суд ходимлари ва халқ маслахатчилари малакасини ошириш ишини ташкил этади; фуқароларни шахсан қабул қилади, уларни қабул қилиш, ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш ишини ташкил этади, суд идораси ишига раҳбарлик қилади, суд ходимлари билан меҳнат шартномаларини тузади ва бекор қилади; қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вако-латларни амалга оширади. Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) суди- нинг, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг раиси йуқлиги-да унинг ваколатлари судьяларнинг тегишли малака ҳайъатларининг қарори билан судьялардан бири зиммасига юклатилиши мумкин. Иқтисодий соҳада ва уни бошқариш соҳасида Қорақалпоғис- тонда мулкчиликнинг турли шаклларига асосланган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар шунингдек тадбиркорлар орасида вужудга келадиган хўжалик низолари Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжалик суди томонидан унинг ваколатлари доирасида ҳал этилади. Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжалик суди Қорақалпо-ғистонда хўжалик соҳасида суд ишларини юргизувчи суд ҳокимия-тини амалга оширади. Хўжалик судларининг вазифалари иқтисодий соҳада корхона, муассаса, ташкилотлар ва фуқароларнинг бузилган ёки даъволардан келиб тушадиган ҳуқуқларини ёки қонунда кўрса-тилган манфаатларини ҳимоялаш, шунингдек, ушбу соҳада қонунчи-ликни мустаҳкамлаш ва ҳуқуқбузарликни олдини олишга қаратил-гандир. Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжалик суди ўз ваколати доирасида биринчи инстанция ва апелляция тартибида иш кўради, суд амалиётини умумлаштиради. Қорақалпоғистон Республикаси Хўжалик суди – раис, раиснинг ўринбосарлари ва судьялардан ибо-рат. Зарур ҳолларда Қорақалпоғистон Республикаси Хўжалик судида суд хайъатлари тузилиши мумкин. Суд раиси қонунда кўрсатилган қуйидаги ваколатларга эга: суд фаолиятига раислик қилади; раис ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди; судьялар ўртаси-да ишларни тақсимлайди; судья ва суднинг ходимлари малакасини ошириш ишини ташкил этади; суд амалиётини умумлаштиради ва суд статистикасини юритиш ишини ташкил қилади; фуқаролар, корхона, муассаса ва ташкилотларнинг вакилларини шахсан қабул қилади ҳамда ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш ишини ташкил этади. Хўжалик суди қуйидаги ишларни кўради: - Иқтисодий соҳада юридик томонлар (шахслар), бошқа тадбир-корлик фаолиятини амалга ошираётган ва шахсий тартибда тадбир-корлик мақомини қонунда белгиланган тарзда олган фуқаролик, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга тегишли ишлар. - Иқтисодий соҳада ташкилотлар ва фуқаролар ҳуқуқларининг пайдо бўлиши, ўзгариши ёки бекор бўлиши учун аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш ҳақидаги ишлар . - Ташкилотлар ва фуқароларнинг банкротлиги тўғрисидаги ишлар. Одил судловнинг демократик тамойилларининг конституциявий принципларидан бири суд ҳокимиятининг мустақиллигидир. Судья-лар фақат қонунга бўйсунади, шунинг учун ҳам одил судловни амал-га ошириш борасида уларнинг фаолиятига ҳеч кимнинг аралашувига ҳаққи йўқ. Судьяларнинг мустақиллиги уларни қонун билан белги-ланган тартибда сайлаш, тайинлаш ва озод қилиш, шунингдек, уларнинг дахлсизлиги қонунга мувофиқ амалга оширилади. Давлат ва бошқа органлар, корхона, муассаса, ташкилотлар, мансабдор шахслар, фуқаролар судьяларнинг мустақиллигини ҳ урмат этиши лозим. Судьяларга ҳурматсизлик қилиш, шунингдек, унга очиқдан-очиқ менсимаслик ҳаракатларини қилиш қонунга тегишли равишда жавабгарликка олиб келади. Судьяларнинг шахси дахлсиз. Судьянинг дахлсизлиги унинг турар жойи, хизмат хонаси, фойдала-надиган транспорти ва ало қ а қуроллари, унинг хат- хабарномалари, мулки ва ҳужжатларига тааллуқлидир. Судьяларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уларга тегишли тизим билан ўқотар қуроллари берилади. Зарур ҳолларда ички ишлар органлари томонидан унга ва унинг оиласига қуролли соқчилар ажратилади. Судьяларга қарши жиноят иши фақатгина Ўзбекистон Респуб- ликаси Бош прокурори томонидан кўз ғ атилиши мумкин. Судья тегишлича Ўзбекистон Республикасининг Олий суди Пленуми, Ўзбе-кистон Республикасининг Олий Хўжалик суди Пленумининг рухсати-сиз жиноий жавобгарликка тортилиши, ҳибсга олиниши мумкин эмас. Судья тегишли малака ҳ айъатининг рухсатисиз маъмурий жавобгарликка тортилмайди. Судьянинг турар жойи ёки хизмат хонаси, унинг фойдалана- диган транспортига кириш, уларни кўздан кечириш ёки тинтув, теле-фондаги сўзларини эшитиш ва шахсини тинтув қилиш, шунингдек унга тегишли мулкларни ва ҳужжатларни, унинг хат хабарларини кўздан кечириш ёки олишга Қорақалпоғистон Республикаси Проку-рорининг санкцияси ёки суднинг қарори билан рухсат этилади. Туманлараро ва туман (шаҳар) судларининг судьяларига қарши жиноят иши Қорақалпоғистон Республикаси Олий судида, Қорақал-поғистон Республикаси Олий судининг судьясига қарши жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Олий судида кўрилади. Халқ масла ҳ ат-чилари судда ўз вазифасини бажариш даврида судьялар дахлсиз-лигининг барча кафолатларидан фойдаланади. Судьялар ҳокимият вакиллик органларининг депутатлари бўла олмайди. Улар сиёсий партияларнинг ва ҳаракатларнинг аъзоси бўли-ши тақиқланади, бошқа бир ҳақ тўланадиган лавозимда ишлашлари мумкин эмас. Қорақалпоғистон Республикаси судларининг , судьяларининг ваколати Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси- нинг таклифи билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенге-сида қонунда кўрсатилган ҳолларда муддатдан олдин тугатилиши мумкин. Аниқ айтганда, агар судьянинг қасамёдини бузганда, ўзи ёзма ариза берса; малака ҳ айъати томонидан ишланган хайфсан ёки ваколатининг тўхтатилишига қарамасдан ўз лавозимига мос келмай-диган иш билан шуғулланишни давом эттирса; суд қарори билан ҳаракат этишга лаёқатсиз деб топилса; Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотса; унга қарши суднинг айблов ҳ укми қонуний кучга кирса; суднинг қонуний кучга кирган қарорига мувофи қ ўлган деб эълон қилинса; соғлиги ёки бошқа асосли сабаблар билан узоқ вақт давомида судьялик вазифасини давом эттира олмай қолган бўлса. Ҳамма судларда ишлар очиқ кўрилади. Ишларни ёпиқ мажлисда тинглашга фақат қонунда белгиланган ҳолларда йўл қўйилади. Суд мажлисларини очиқ турда юритиш унга барча фуқароларни қатнашиши мумкинлигини беради. Бундай ҳолларда жамоатчилик томонидан суд жараёни назорат қилинади ва маълум даражада суд мажлисини қонуний тартибда олиб борилишига сабаб бўлади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 19- моддасида барча судларда давлат сирларини қўриқ лаш манфаатлари-га зид келадиган, шунингдек, жинсий жиноятлар тўғрисидаги ишлар кўриладиган ҳолларни истисно қилганда жиноят ишлари очи қ турда кўрилади дейилган. Бундан бошқа 18 ёшга тўлмаган одамларнинг жиноятлари тўғрисидаги ишларни, шунингдек, фу қ ароларнинг шах-сий ҳ аётига оид маълумотларни ёки уларнинг шаъни ва қадр-қим-матини камситадиган маълумотларни ошкора қилмаслик мақсадида жабрланувчининг, гувоҳнинг ёки ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг, худди шунингдек уларнинг оила аъзолари ёки яқин қариндош ларининг хавфсизлигини таъминлаш тақозо этган ҳолларда, бошқа ишларни ҳам суд томонидан ажрим чиқариб ёпиқ суд мажлисида кўришга йўл қ ўйилади. 40 Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексига мувофиқ давлат сирларини ҳимоялаш манфаатларига қарши келади-ган коммерциялик сир кўрсатилган ишлардан бошқа барча ишлар очиқ турда кўрилади. Ишда қатнашувчилар шахсий хаётига тегишли маълумотларни эълон қилмаслик мақсадида, шунингдек фарзандлик-ка олиш сирини ва хат олиш сирини таъминлаш учун ҳам ёпиқ турда суд мажлиси ўтказилиши мумкин. Барча суд қарорлари очиқ турда эълон қилинади. 40 Ўзбекистон Республикасининг Жиноят – процессуал кодекси. Т., Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги, 2004 йил 11-бет. Суд ҳокимияти чиқарган ҳужжатлар барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, мансабдор шахслар, фуқаролар учун мажбурийдир. Одил судловни амалга ошириш қонун билан фақатгина суд органлари ваколатига берилган. Суд ўз қарорларини Ўзбекистон Республикаси номидан чиқаради. Шунинг учун унинг суд жараёнига тегишли актлари барча давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, бошқа юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши шарт. Жиноят процессуал, Фуқаролик процессуал, Хўжалик процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс-ларига тегишли моддаларида суд қарорларининг бажарилиш тартиби кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 232- моддасида суд қарорларини бажармаганлик учун жиноий жавобгарлик кўрса-тилган. 41 Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғ-рисидаги кодексига шарҳларнинг 181- моддасига мувофиқ мансабдор шахсларга суднинг хусусий ажрими бўйича чоралар кўрмаганлиги учун маъмурий жавобгарлик кўрсатилган. 42 Қорақалпоғистон Республикасида суд ишларини юритиш қора-қалпоқ, ўзбек тилларида ёки муайян жойдаги кўпчилик аҳоли сўзла-шадиган тилда олиб борилади. Суд ишлари олиб борилаётган тилни билмайдиган судда қатнашувчи шахсларнинг таржимон ор қ али иш материаллари билан тўла танишиш ва суд ишларида иштирок этиш ҳуқуқи ҳамда судда она тилида сўзлашиш ҳуқуқи таъминланади. Қорақалпоғистонда давлат тили қароқалпоқ ва ўзбек тили ҳисобланади. Шунинг учун суд иши шу тилларда олиб борилади. Айрим чегарадош жойлардаги халқнинг кўпчилиги бошқа тилларда сўзлашса ўша тилда суд иши юритилиши мумкин. Суд жараёнининг тилига ишга қатнашувчилар тушиниши шарт. Шунинг учун, агар катнашувчилар судлов тилини тушунмаса уларга таржимон берилади. Демак, ишга қ атнашишга келган шахс она тилда сўзлашишга ҳақли. Сабаби у ўз фикрини она тилида эркин ва аниқ билдиради, шунинг-дек янгилишига йўл қўймайди. Бу инсон ҳуқуқларини ҳимоясига тегишли халқаро нормаларида 41 Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси. Т., Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги, 2004 йил, 125- бет. 42 Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексига шарҳлар. Т., «Адолат”, 2000 йил 306-бет. кўрсатилган. Республикамизда бу одил судлов конституциявий принцип бўлиб киритилган. Ҳаттоки айбланувчига, судланувчига ёки процессга қатнашган бошқа одам-ларга берилиши керак бўлган тергов ва суд ҳужжатлари уларнинг она тилида ёки улар билган бошқа тилга ўгирилиши шарт. Айбланувчи ҳимояланиш ҳуқуқи билан таъминланади. Тергов ва суд ишини юритишнинг ҳар қандай босқичида малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади. Фуқароларга, корхона, муассаса ва ташкилотларга юридик ёрдам кўрсатиш учун адвокатура фаолият кўрсатади. Адвокатурани ташкил этиш ва унинг иш тартиби қонун билан белгиланади. Жиноят процессуал кодексининг 49-моддасига мувофиқ, ҳимоя-чи ишда айбланувчига айб эълон қилинган вақтдан ёки у гумон қилинган деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги қарор эълон қилинган пайтдан ёҳуд у ушланган пайтдан бошлаб иштирок этишига рухсат этилади. 43 Адвокатура ҳақидаги қонунга мувофиқ адвокатура фуқароларга, чет эл фуқароларига, фуқаролиги бўлмаган шахсларга, корхоналарга, муассасаларга ва ташкилотларга юридик ёрдам кўрсатади. Адвокат-лар бюролари, ҳайъатлари ва фирмалари, шунингдек, бирлашмалари Қорақалпоғистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан тартиб-га солинади. Адвокатлар томонидан қуйидагилар амалга оширилади: ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатлар ва тушунтиришлар беради; қонун бўйича оғзаки ва ёзма тартибда маълумот беради; ҳуқуқий хусусиятдаги ариза, шикоятлар ва бошқа ҳужжатларни тузади; фуқа-ролик ишлари ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйи-ча судда бошқа органларда жисмоний ва юридик томонлар (шахслар) олдида вакилликни амалга оширади. Жиноий ишлар бўйича дастлаб-ки терговда ва судда ҳимоячи, жабрланувчининг вакили, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар сифатида иштирок этади; тадбиркор-лик фаолиятига юридик хизмат кўрсатади. Адвокат қонунда кўрса-тилган бошқа ваколатларни амалга оширади. Адвокатларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва дахлсизлиги қонун билан ҳимоя қилинади. Ҳар қандай суд жараёнида, жиноий иш кўрилаётган бўлса ҳам, фуқаролик иши кўрилаётган бўлса ҳам, бир томонда айбловчи, 43 Ўзбекистон Республикасининг Жиноят - процессуал кодекси. Т., Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2004 йил, 25-бет. иккинчи томонда тенг ҳуқуқ билан ҳимоячи иштироки механизми яратилди. Фақат қонунга бўйсинувчи суд, судьялар эса қонуний ҳуқуқларга, ўз виждонига амал қилиб, айбловчи ва ҳимоя қилувчи томонларнинг фикрларини холисона ҳисобга олиш асосида мустақил равишда адолатли, қонуний ҳукм чиқаради. Бундан хулоса қилиб айтиш керакки, суд тизимини ислоҳ қи- лиш, аввало, ҳукм чиқарувчи судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлашга қаратилиши керак. Фақат шундай қилганда ҳозир судни жазоловчи орган деб била-диган одам судга ўз ҳуқуқлари ва эркинликларини, манфаатларини ҳимоя қилиши лозим бўлган орган сифатида мурожаат қиладиган бўлади. Ана шундагина суд ҳокимиятининг ҳақиқий мустақил учинчи тармоғига айланади. 44 Шу мақсадда мамлакатимиз Президенти И.А.Каримов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузасида ҳокимиятнинг учинчи тармоғи-суд-ҳуқуқ тизимини ис-лоҳ қилиш ва янада либераллаштириш масаласига алоҳида тўхталиб ўтди. 45 Маълумки, суд ҳокимияти давлат ҳокимиятининг алоҳида мустақил шаҳобчаларидан бири бўлиб, унга Конституция жамият ҳаётида одил судловни амалга ошириш вазифасини юклаган. Шундай экан, мамлакатимиздаги суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият тармоқлари билан тенг, муста-қил кучли суд ҳокимиятини вужудга келтиришнинг муҳим омили ҳисобланади. Шу ўринда таъкидлаш жоизки мамлакатимизда суд соҳасида кадрларни танлаш ва тасдиқлашнинг самарали ва демократик ҳуқу- қий механизми яратилганлиги, суд қарорларини ижро этишни таъминловчи департамент фаолият кўрсатаётганлиги, судларнинг ўзи эса уларга хос бўлмаган вазифалардан озод этилганлиги албатта ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини шакллантириш шароитида суд-ҳуқуқ соҳасида қўйилган муҳим қадамлардандир. 44 И.А. Каримов Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда. Т., “Ўзбекистон” 1999 й. 29-30 бетлар. 45 И.А.Каримов. “Бизнинг бош мақсадимиз жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир» Т., “Ўзбекистон” 2005 йил 96-бет. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ I. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А Каримов асарлари: 1.1 Каримов И.А “Ўзбекистонинг ўз истиқлол ва тараққиёт йули ” Т.: Ўзбекистон, 1992 йил. 1.2 Каримов И.А “Буюк келажагимизнинг ҳуқуқий кафолатлари ” . Т.: Ўзбекистон, 1993 йил. 1.3 Каримов И.А “ Ўзбекистон – бозор мунособатларига ўтишнинг ўзига хос йўли ” Т.: Ўзбекистон, 1994 йил. 1.4 Каримов И.А “Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чукурлаштириш йўлида ” Т.: Ўзбекистон, 1995 йил. 1.5 Каримов И.А “Ўзбекистоннинг ижтимоий – сиёсий ва иқтисодий ривожланишининг асосий принциплари”. Т.: Ўзбекистон, 1995й. 1.6 Каримов И.А “Ўзбекистон – келажаги буюк давлат ” «Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиесат, мафкура» 1- жилд, Т.: Ўзбекистон, 1996 йил. 1.7 Каримов И.А . “ Ижобий ишларимизни охирига етказайлик’’. “ Биздан озод ва обод Ватан колсин” 2 – жилд, Т.: Ўзбекистон, 1996й 1.8 Каримов И.А. “Ҳозирги босқичда демократик исло ҳ отларни чу қ урлаштиришнинг муҳим вазифалари” Т.: Ўзбекистон, 1996 й. 1.9 Каримов И.А “ Бунёдкорлик фаровон ҳ аёт асоси” “Бунёдкорлик йўлидан” 4 – жилд, Т.: Ўзбекистон, 1996 йил. 1.10 Каримов И.А. “Ўзбекистон ХХІ аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари” Т.: Ўзбекистон, 1997 йил. 1.11 Каримов И.А. “ Ўзбекистон буюк келажак сари ” Т.: Ўзбекистон, 1998 йил. I.12 Каримов И.А. “Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз” Асарлар тўплами. 7 – жилд, Т.: Ўзбекистон, 1999 йил. I.13 Каримов И.А. "Озод ва обод ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз". Асарлар тўплами. 8 – жилд, Т.: Ўзбекистон, 2000 йил. I.14 Каримов И. А. “Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ э тиш ” Т .: Ўзбекистон , 2005 йил