logo

Миллий давлат бошкарув тизимининг барпо килиниши бошкарувда янги ижро этувчи бугинларининг шакллантирилиш

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

40.5 KB
Миллий давлат бошкарув тизимининг барпо килиниши б ошкарувда янги ижро этувчи бугинларининг шакллантирилиш Режа: 1. Кириш 2. Миллий давлат бошкарув тизимининг барпо килиниши. 3. Бошкарувда янги ижро этувчи бугинларининг шакллантирилиш 1990 йил 24 мартида Узбекистон ССР Президенти лавозимини таъсис, этиш хамда «Узбекистон ССР Конституцияси (асосий конунга) узгартириш ва кушимчалар киритиш тугрисида» конун кабул килиниб, республикада Президентлик лавозими таъсис этилди. Президентлик бошкаруви таъсис этилди. Президентлик бошкаруви таъсис этилишига боглик куйидаги коидалар белгиланди. Конституцион коидада Президент фаолиятининг демократик тамойиллари курсатиб берилди. Узбекистонда Президентлик институти урнатилган дастлабки даврда Вазирлар Кенгаши ижроя хокимияти сифатидаги хукукий макомини ва ваколатларини саклаб колди. 1990 йил 3 мартда Олий Кенгаш тасдиклаган янги таркиби 41 киши, жумладан Раис, бош Вазир, унинг икки биринчи уринбосари, турт уринбосари, 19 вазир, 14 давлат кумитаси раисидан иборат эди.(Нарзуллаев Жураев, турсунбой Файзуллаев Узбекистон тарихи Т. «Шарк», 88бет.) 1990-1992 йилларда Президентлик хокимияти билан Вазирлар Кенгашининг ижроия бошкарув хокимияти куйиб юборилиб, Президент хузуридаги Вазирлар Махкамасига айлантирилди. 1990 йил 15 ноябрда Президент И.Каримовнинг «Узбекистон ССЖ президенти хузуридаги Вазирлар Махкамасига мувофик халк хужалиги дехкончилик саноати, халк истеъмоли моллари, курилиш-транспорт, машинасозлик, ёкилги энергетека, умум иктисодиёт, моддий-техника, маданият ишлари, комплексига ажратилиб, Вазирлар Махкамаси таркибига киритилди. Узбекистон Республикаси Конституциясининг 89 моддасида кузда тутилганида Президент томонидан Узбекистон Республикаси ижроия хокимияти Президенлик хокимияти ва Вазирлар Махкамасидан иборат Республика Президенти кошида ижро этувчи хокимияти томонидан тасдикланиб Президент Вазирлар Махкамасига раислик килади. Шундай килиб, Президент республикада Олий ижроия ва бошкарув хокимиятини амалга оширувчи Олий мартабали шахс, хамда давлат бошлиги хам хисобланади. Президент айни пайтда, уфакат фармонлар эмас, балки карорлар ва фармойишлар чикаришни хам амалга оширмокда. Узбекистон Республикасида бошкарувнинг Президентлик республика шаклинингюзага келиши ва такомиллашувида 1991 йил 18 ноябрда кабул килинган «Узбекистон Республикаси Президенти сайлови тугрисида» ги конун катта ахамиятга эга булди. Конунда сайловни утказиш катъиятлари, Президентликка номзодлар курсатиш ва уларни руйхатга олиш, овоз бериш ва сайлов якунларини чикариш ва бошка ута мухим хукукий коидалар белгилаб берилди. Конунда Президент лавозимига 35 ёшдан кичик булмаган, давлат тилини яхши биладиган, бевосита сайловгача камида 10 йил Узбекистонда мухим яшаган республика фущароси сайланиши мумкинлиги белгиланди. Ҳукумат таркиби янги талаблар асосида шаклланиб, 1995 йил 5 майдаги Узбекистон Республикаси Олий мажлисининг II сессиясида Вазирлар махкамасининг 35 кишидан иборат янги таркиби сайланди. Узбекистонда миллий давлатчилик курилишида президент Ислом Каримовнинг хизматлари жуда катта. Президент Каримовнинг асарларида миллий давлатчилик курилишининг назарий жихатлари асослаб берилди. Президент томонидан ишлаб чикилган машхур беш тамойилнинг бири-утиш даврида давлат бош ислохатчи булиб колишлиги зарурлигининг мохияти шундай пайтда мухим роль уйнади. Ижро хокимияти билан давлатнинг жилови бир кишининг кулида булган такдирда ва уни парламент конун билан химоялаб турган шароитда мамлакатда соглом ижтимоий сиёсий, маънавий- рухий вазият баркарор булади, туб ислохатларнинг самарадорлиги, хар бир фукаронинг хаёти ва истикболи кафолатланади. Узбекистон Республикаси бошкарувида, давлат суверинтетини амалга оширувчи тузилмалари ташки ишлар вазирлиги, ички ишлар вазирлиги миллий хавсизлик хизмати, фан ва техника давлат кумитаси, Олий Аттестация Комиссияси ташкил килинди. 1991 йил 6 сентябрда мудофаа вазирлиги тузилиб мустакилликни, худудий яхлитлиги химоя килиш учун 1992 йил 14 январда Узбекистон Республикаси миллий гвардияси тузилди. 1992 йил июлда у мудофаа ишлари вазирлигига айлантирилди. Адлия вазирлигининг фаолияти эса такомиллаштирилди. Узбекистон Республикаси ташки иктисодий масалалар билан шугулланувчи идоралар иши такомиллаштирилди. 1991 йил 7 сентябрда Узбекистон Республикаси ташки иктисодий фаолият банки, ташкил топди. 1992 йил 21 февралда ташки иктисодий алохаларвазирлиги, ута йили август ойида Узбекистон барпо Республикаси давлат божхона кумитаси барпо этилди. Узбекистон худуди саёхат сохаси билан шухулланувчи «Узбектуризим» миллий компанияси барпо этилди. Узбекистон Республикасида иктисодий тузум сохасида жиддий узгаришлар амалга оширилди. 1992 йили вазирлар махкамаси хузурида тараккиёт истикболи белгилаш кумитаси ташкил этилди. 1992 йили 5 августда эса ушбу кумита билан статистика давлат кумитаси бирлаштирилиб вазирлар махкамасининг истикболини белгилаш ва статистика кумитасининг жойлардаги тегишли идоралари ташкил килинди. 1992 йилдан ушбу кумита макро иктисодиёт вазирлигига айлантирилди. Республикада банк тизими ислок килиниб Марказий банк, Ташки иктисодиёти, фаолият банки, Саноат курилиш банки, Пахта банки, Узжамгарма банки, Галла банк, Тадбиркор банк, Савдогар банк, Хусусий банклар тузилди. Узбекистон Республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги, £алк таълими вазирлиги, Соликни саклаш вазирлиги, маъданият ишлари вазирлигининг фаолияти ва иш жараёни тубдан узгартирилди. Мехнат вазирлиги, ижтимоий-таъминот вазирлиги ташкил этилди ва хозирги кунда фаолият курсатмокда.