logo

Фуқаролик ҳуқуқи тушунчаси, тамойиллари, тизими. Фуқаролик ҳуқуқининг манбалари. Фуқаролик ҳуқуқий муносабат

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

121.8515625 KB
Фуқаролик ҳуқуқи тушунчаси, тамойиллари, тизими. Фуқаролик ҳуқуқининг манбалари. Фуқаролик ҳуқуқий муносабат Режа: 1. Мулкий муносабатлар 2. Шахсий-номулкий муносабатлар 3. Ташкилий-ҳуқуқий муносабатлар 4. Фуқаролик ҳуқуқининг функциялари 5. Фуқаролик-ҳуқуқий муносабат Фуқаролик ҳуқуқи тушунчаси, предмети, услуби ва функциялари, фуқаролик ҳуқуқининг асосий тамойиллари, фуқаролик ҳуқуқи тизими, Ўзбекистонда фуқаролик ҳуқуқининг асосий ривож ланиш босқичлари билан боғлиқ масалалар. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларидан келиб чиққан ҳолда фуқаролик ҳуқуқи манбалари тушунчаси ва турлари, фуқаролик қонунларининг вақт, ҳудуд ва шахслар бўйича амалда бўлиши, фуқаролик ҳуқуқида қонун анало гияси ва ҳуқуқ аналогияси, фуқаролик-ҳуқуқий нормаларни шарҳлаш ва уларнинг турлари атрофлича очиб бериш. Фуқаролик-ҳуқуқий муносабат тушунчаси, турлари (таснифи), фуқаролик ҳуқуқлари ва бурчларининг келиб чиқиш асослари, юридик фактлар, фуқаролик ҳуқуқларининг амалга ошири лиши ва бурчларининг бажарилиши, фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ масалалар. Фуқаролик ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасида амал қилувчи ҳуқуқ тизими соҳаларидан бири бўлиб, мамлакатимизда иқтисодий муносабатларни такомиллаштириш, босқичма-босқич бозор иқтисо диёти муносабатларига ўтиш даврида шахсларнинг моддий, маънавий эҳтиёжларини тобора тўлароқ қондириш мақсадида мулкий муноса батларни ҳамда мулкий характерда бўлмаган шахсий муносабатларни тартибга солиш, мустаҳкамлашга қаратилган ҳуқуқ нормалари йиғин дисидан иборатдир. Содда қилиб айтганда , фуқаролик ҳуқуқи –юридик жиҳатдан тенг бўлган субъектлар ўртасидаги мулкий ва шахсий-номулкий муносабатларни тартибга соладиган ҳамда мустаҳкамлайдиган ҳуқуқий нормалар йиғиндисидир. Фуқаролик ҳуқуқининг ҳуқуқ соҳалари тизимида тутган ўрнини англаш учун, даставвал ушбу ҳуқуқ соҳаси тартибга соладиган ижтимоий муно - сабатларни таҳлил этиш лозим. Ижтимоий муносабатлар тизимида фуқаролик ҳуқуқи тартибга соладиган муносабатлар кенг ўринни эгаллайди. Айниқса , бу муноса батлар кишилар ўртасидаги ўзаро иқтисодий муомалада, кундалик эҳтиёжларни қондиришга қаратилган ҳаракатларда кўп учрайди. Фуқаролик ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинадиган юридик жиҳатдан тенг бўлган субъектлар ўртасида юзага келадиган мулкий, шахсий- номулкий ва ташкилий-ҳуқуқий мазмундаги и жти моий муносабатлар – фуқаролик ҳуқуқи предмети дир. Фуқаролик ҳу қуқининг предметини ифодаловчи ижтимоий муносабатлар доираси Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 2-моддасида белгилаб қўйилган. Бунга асосан, фуқаролик қонун ҳужжатлари фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг ҳуқуқий ҳолатини, мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг, интеллектуал фаолият натижаларига бўлган ҳуқуқларнинг вужудга келиш асосларини ҳамда уларни амалга ошириш тартибини белгилайди, шартнома мажбурият лари ва ўзга мажбуриятларни, шунингдек бошқа мулкий ҳамда у билан боғлиқ шахсий-номулкий муносабатларни тартибга солади. Мазкур муносабатларда иштирок этувчи тарафлар агар юридик жиҳатдан тенг ҳуқуқли бўлиб, ФКнинг 2-моддасида назарда тутилган муносабатларга киришсагина, улар фуқаролик-ҳуқуқий муносабатга киришган ҳисобланади. Зеро бошқа ҳуқуқ соҳаларида (оила ҳуқуқи, хўжалик ҳуқуқи, экология ҳуқуқи, қишлоқ хўжалик ҳуқуқи, маъму рий ҳуқуқ, молия ҳуқуқи, солиқ ҳуқуқи, жиноят ҳуқуқи ва бошқалар) ҳам мулкий ва шахсий- номулкий ҳуқуқий муносабатлар вужудга келади, лекин улар учун иштирокчиларнинг юридик жиҳатдан тенг лиги ҳамда эрк муҳторияти хос эмас. Мулкий ва номулкий муносабатлар улар иштирокчиларининг тенг ҳуқуқлилиги, мулкий мустақиллик, ушбу муносабатларнинг ҳақ эвазига амалга оширилиши, иштирокчиларнинг иқтисодий жиҳатдан бир-бирига қарам бўлмаслиги, мол-мулкнинг алоҳида бўлиши, юридик тенг ҳуқуқлилилик, шахсий ҳуқуқларнинг узвий ва дахлсиз бўлиши таъмойилларига асосланади. Ушбу белгилар ифодаланмаган мулкий ва шахсий муносабатлар фуқаролик ҳуқуқининг предмети таркибига кирмайди ва улар асосан икки гуруҳга бўлинади. Биринчи гуруҳ муносабатларига нисбатан фуқаролик қонун ҳужжатлари татбиқ қилиниши мумкин, агар улар махсус қонун ҳужжатлари билан тартибга солинмайдиган бўлса (ФКнинг 2- модда 5-қисми), иккинчи гуруҳ муносабатларига нисбатан фуқаролик қонун ҳужжатлари татбиқ этилмайди, агар татбиқ этилиши ҳақида қонун ҳужжатларида бевосита кўрсатилган бўлмаса (ФКнинг 2-моддаси 6-қисми). Биринчи гуруҳ муносабатларига оилавий, меҳнат, табиий ресурслардан фойдаланиш ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш каби муносабатлар киради. Ушбу муносабатлар маълум даражада ФКнинг 2-модда 1-қисмида назарда тутилган, яъни фуқаролик ҳуқуқи билан тартибга солинадиган муносабатларга хос белгиларга эга. Ик кинчи гуруҳ муносабатларига бир тарафнинг иккинчи тарафга маъму рий бўйсунишига асосланган мулкий муносабатлар, шу жумладан солиқ, молиявий ва бошқа маъмурий муносабатлар киради. Демак, биринчи ва иккинчи гуруҳ муносабатлари фуқаролик ҳуқуқи предметига кирмайдиган муносабатларга хос белгиларга эга бўлмасалар-да, уларга нисбатан фуқаролик ҳуқуқи нормалари қўлла нилиши мумкин, агар биринчидан улар ўзга қонунлар билан тартибга солинмайдиган бўлса, иккинчидан бу ҳақда махсус қонунда бевосита кўрсатилган бўлса 1 . Фуқаролик ҳуқуқи тартибга соладиган муносабатлар доираси кенг ва хилма-хилдир. Бу муносабатлар доирасига турли хилдаги иқ тисодий, ижтимоий, аҳлоқий, ҳуқуқий ва бошқа муносабатлар кира ди. Фуқаролик ҳуқуқи мазкур турли хилдаги муносабатларни шартли равишда икки гуруҳга бўлиб ўрганади. Бу гуруҳнинг биринчиси мулкий муносабатлар, иккинчиси эса шахсий-номулкий муносабатлар деб аталади. Мулкий муносабатлар. Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар дои расида мулкий муносабатлар етакчи ўринни эгаллайди. Мазкур хилма-хил ва жуда кенг қамровли муносабатларнинг “мулкий муно сабатлар” деб номланишига 1 Раҳмонқулов Ҳ.Р Фуқаролик ҳуқуқининг предмети, методи ва тамойиллари. –Тошкент: ТДЮИ, 2003. – Б. 8- 9 . сабаб, бу муносабатларнинг вужудга келиш асосида ва замирида мол-мулк ҳамда моддий неъматлар ётишидир. Мулкий муносабатлар деганда, вужудга келиш асосида мол-мулк ва моддий неъматлар ётадиган муносабатлар тушунилади. Одатда мулкий муносабатлар иқтисодий муносабатлар, яъни ишлаб чиқариш воситалари, истеъмол буюмлари, умуман киши меҳнатининг ҳар қандай маҳсулотларни яратиш, эгаллаш, фойдаланиш ва тасарруф этиш билан боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатлар ни қамраб олади . Мулкий муносабатлар бир қатор хусусиятлари билан бошқа муносабатлардан фарқланади. Хусусан мулкий муносабатлар ишти - рокчиларнинг тенглигига, қиймат характерига, текинга ёки ҳақ эва зига амалга оширилишига, муносабат иштирокчиларининг хатти-ҳаракатлари бевосита уларнинг ўзлари томонидан баҳоланишига асосланади. Мулкий муносабатларнинг барчаси ҳам фуқаролик ҳуқуқи нор малари билан тартибга солинавермайди. Баъзи мулкий муносабатлар ҳуқуқнинг бошқа соҳалари билан ҳам тартибга солинади. Ҳуқуқий муносабатда қатнашувчи бир тарафнинг иккинчи тарафга маъмурий жиҳатдан бўйсунишига асосланган мулкий муносабатлар – маъмурий ҳуқуқ нормалари билан, солиқ ва бюджет билан боғлиқ муносабатлар – молия ҳуқуқи нормалари билан, шунингдек ер билан боғлиқ муно сабатлар – ер ҳуқуқи нормалари билан , меҳнат шартномаси ҳамда интизомий бўйсунув билан боғлиқ муносабатлар – меҳнат ҳуқуқи нормалари билан тартибга солинади. Фуқаролик ҳуқуқи асосан муайян эквивалент (тенглик) баробари билан белгиланадиган, қиймат, баҳо билан ифодаланадиган ва ишти рокчилари тенг даражада кўриладиган мулкий муносабатларни тар тибга солади. Мулкий характердаги ҳуқуқий муносабатлар, яъни фуқаролар ва ташкилотларнинг моддий бойликларни яратиш, уларни эгаллаш, бу бойликлардан фойдаланиш , уларни тасарруф этишда бўлган ўзаро ҳуқуқий муносабатлар ишлаб чиқариш муносабатларидан, яъни ижти моий муносабатлардан келиб чиқади ҳамда улар билан чамбарчас боғлиқ ҳолда кўрилади. Фуқаролик ҳуқуқи иқтисодий муносабатларни махсус юридик шаклда мулкий-ҳуқуқий муносабатлар шаклида расмийлаштиради ва мустаҳкамлайди. Фуқаролик ҳуқуқида мулкий муносабатлар ишлаб чиқариш муносабатларининг ҳуқуқий шакли сифатида кўрилади. Шу маънода мулкий муносабатлар шахслар ўртасидаги, уларнинг эрклари билан боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларнинг алоҳида тоифасини – ҳуқуқий муносабатларни билдиради. Ф уқаролик ҳуқуқи мулкнинг барча шакллари – хусусий ва омма вий мулкни мустаҳкамлаш , тасарруф қилиш ҳуқуқларини белгилайди, ушбу ҳуқуқларни амалга оширишни расмийлаштиради , қўриқлайди ҳамда кафолатлайди . Фуқаролик ҳуқуқи томонидан тартибга солинадиган мулкий муносабатлар доираси ниҳоятда кенг. Булар жумласига олди-сотди, хилма- хил буюртмалар қабул қилиш (ижро этиш), турар-жойларни ижарага қўйиш ва ижарага олиш, корхоналар, ташкилотларнинг бир-бирига маҳсулотлар етказиб бериш, қурилиш ишларини амалга ошириш, транспорт корхоналари орқали юк ва йўловчи ташиш, етказилган зарарни қопла ш, қонун ва васият бўйича мерос олиш, умуман ҳар қандай шаклдаги мулкни эгаллаш, ундан фойдаланиш ҳамда уни тасарруф этиш билан боғлиқ бўлган муносабатлар киради. Шахсий-номулкий муносабатлар. Фуқаролик ҳуқуқи пред метининг асосий мазмуни мулкий муносабатлардан иборат бўлса-да, муҳим ижтимоий- иқтисодий аҳамиятга эга бўлган шахсий-номулкий муносабатлар ҳам борки, уларни ҳуқуқий тартибга солишда фуқаро лик қонун ҳужжатлари муҳим ўрин эгаллайди. Фуқаролик ҳуқуқи томонидан тартибга солинадиган мулкий кўринишда бўлмаган шахсий ҳуқуқий муносабатлар икки турга: мулкий муносабатлар билан боғлиқ бўлган шахсий муносабатларга ва мулкий муносабатлар билан боғлиқ бўлмаган шахсий муносабатларга (шахсий номулкий) бўлинади. Шундай шахсий характердаги муносабатлар борки, улар бевоси та мулкий муносабатлар билан боғлиқ. Мулкий муносабатлар билан боғлиқ бўлган муносабатларга мисол қилиб, интеллектуал фаолият натижалари – муаллифлик ҳуқуқи, турдош ҳуқуқлар, саноат намуна ларига бўлган ҳуқуқлар, селекция ютуқларига бўлган ҳуқуқлар, интеграл микросхемаларга бўлган ҳуқуқлар, товар (иш, хизмат)ларни индивидуаллаштиришга бўлган ҳуқуқлар (фирма номи, товар (хизмат) белгиси, савдо белгиси)га доир муносабатларни кўрсатиш мумкин. Бу номулкий ҳуқуқлар эгаси ўз ақлий қобилиятидан фо й да ланиб, ижодий меҳнат натижасининг (ижодий меҳнат натижаси мод дий кўринишда мулкий муносабат предмети бўлиши мумкин) дахл сизлигини таъминлаш билан бирга, ундан фойдаланишни хоҳловчи учинчи шахсларга ҳақ эвазига ёки текинга бериши мумкинлиги мазкур номулкий ҳуқуқнинг мулк билан боғлиқлигини келтириб чиқаради. Интеллектуал фаолият натижаларининг муаллифлари ана шу на - тижаларга нисбатан шахсий-номулкий ва мулкий ҳуқуқларга эга бў ладилар. Шахсий-номулкий ҳуқуқлар муаллифга унинг мулкий ҳуқуқ ларидан қатъи назар тегишли бўлади ва унинг интеллектуал фаолият натижаларига бўлган мулкий ҳуқуқлари бошқа шахсга ўтган тақдир да, унинг ўзида сақланиб қолади. Фуқаролик муомаласи иштирокчи ларининг, товарлар, ишлар ёки хизматларнинг хусусий аломатларини акс эттирувчи воситаларга нисбатан ҳуқуқ эгаларига бу воситалар борасида мулкий ҳуқуқлар тегишли бўлади(ФКнинг 1033-моддаси). Интеллектуал мулк объектига нисбатан мутлақ ҳуқуқлар эгасига тегишли мулкий ҳуқуқлар, агар ФКда ёки бошқа қонунда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқ эгаси томонидан шартнома бўйича бошқа шахсга тўлиқ ёки қисман ўтказилиши мумкин, шунинг дек бу мутлақ ҳуқуқлар мерос бўлиб ва юридик шахс – ҳуқуқ эгаси қайта ташкил этилганда ҳуқуқий ворислик тартибида ўтади. Мулкий ҳуқуқларнинг шартнома бўйича ўтказилиши ёхуд уларнинг универсал ҳуқуқий ворислик тартибида ўтиши муаллифлик ҳуқуқининг ва бошқа бегоналаштирилмайдиган ҳамда ўзга шахсга ўтказилмайдиган мутлақ ҳуқуқларнинг ўтказилишига ёки чекланиши га сабаб бўлмайди. Бундай ҳуқуқларнинг ўтказилиши ёки чекланиши тўғрисидаги шартнома шартлари ўз-ўзидан ҳақиқий ҳисобланмайди (ФКнинг 1035-моддаси). Айрим ҳолларда мулкий муносабатлар шахсий-номулкий ҳуқуқ ларнинг ҳосиласи сифатида намоён бўлади ва бир объектга нисбатан ҳам мулкий ҳам шахсий-номулкий ҳуқуқ эл е ментлари жорий этилади. Мулкий муносабатлар билан боғлиқ бўлмаган шахсий муноса батларга ФКнинг 100-моддасида кўрсатилганидек, фуқаро ўзининг шаъни, қадр- қиммати ва ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотларни тарқатган шахс башарти уларнинг ҳақиқатга тўғри келишини исботлай олмаса, суд орқали раддия талаб қилиш ҳуқуқи ва шу каби бошқа ҳуқуқлар мисол бўлади. Шаън, қадр-қиммат ва ишчанлик обрўси нафақат ФК 100-мод даси билан, балки фуқаролик ҳуқуқининг бошқа институтлари билан ҳам ҳимоя қилинади. Чунончи, шаън ва қадр-қимматни тиклаш суд томонидан кўчирмакашликда, мерос қолдирувчига қарши ғайриқо нуний хатти- ҳаракатлар содир этилганда, шартнома шартлари бузил ганда ва бошқа шу каби айб асоссиз эканлиги аниқланган ҳолларда юзага келиши мумкин. Мулкий характерда бўлмаган шахсий муносабатлар шахснинг ўзи билан бевосита боғлиқ бўлган ва ундан бегоналаштирилмайдиган ҳуқуқлардир. Бундай ҳуқуқлар жумласига фуқаронинг исмига бўлган ҳуқуқи (ФК, 19-модда), ўз тасвири (сурати)нинг дахлсизлигига бўлган ҳуқуқ, муаллифлик ҳуқуқи (ФК, 1046-модда), муаллифлик номига бўлган ҳуқуқ (ФК, 1051-модда) ва ҳоказолар киради. Гарчи фуқаролик ҳуқуқи шахсий муносабатларнинг кўплаб турини тартибга солса-да, лекин ҳар қандай шахсий ҳуқуқий муно сабатлар ҳам фуқаролик ҳуқуқи билан тартибга солинавермайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 2-моддаси, 4-бан дига асосан шахсий- номулкий муносабатлар ва мулкий муносабатлар билан боғлиқ бўлмаган шахсий муносабатлар, агар қонунларда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки бу муносабатларнинг моҳиятидан ўзгача ҳол англашилмаса, фуқаролик қонунлари билан тартибга солинади. Ушбу модда қоидаси тегишли йўсинда юридик шахсларга ҳам татбиқ этилади. Аксарият мулк билан боғлиқ бўлмаган шахсий-номулкий ҳуқуқ лар мутлақ ҳуқуқлар бўлиб ҳисобланади. Бундай мутлақ ҳуқуқларга дахл қилинганда ҳуқуқбузарга маълум мажбуриятлар юклатилади. Шу сабабли ваколатли шахс ҳуқуқбузар билан нисбий-ҳуқуқий муно сабатни келтириб чиқаради. Бошқача қилиб айтганда, мутлақ ҳуқуқ билан боғлиқ бўлган субъектив ҳуқуқларни амалга ошириш учун шартномавий муносабатларга киришилиши шарт эмас. Айрим мулк билан боғлиқ бўлмаган шахсий ҳуқуқлар фақатгина нисбий ҳуқуқлар бўлиши мумкин. Масалан, адвокатлик сирини сақланишига бўлган ҳуқуқ, шифокорлик сирини сақлашга бўлган ҳуқуқ бевосита шартномавий муносабатлардан келиб чиқади. Шахсий-номулкий муносабатларни юқоридагилардан фарқли равишда кенгроқ туркумлаш ҳоллари ҳам учрайди. Масалан, айрим адабиётларда шахсий-номулкий ҳуқуқларни беш гуруҳга тақсимлай ди: жумладан, биринчи гуруҳга, шахсни индивидуаллаштиришни таъ минлашга қаратилган ҳуқуқлар (номга бўлган ҳуқуқ, шаън, қадр-қиммат ҳуқуқи, хусусий қиёфага бўлган ҳуқуқ), иккинчи гуруҳга шахснинг жисмоний баркамоллигини таъминловчи ҳуқуқлар (яшаш ҳуқуқи, сиҳат-саломатликка бўлган ҳуқуқ, экологик хавфсизликка бўлган ҳуқуқ), учинчи гуруҳга фуқаролик жамиятида шахс мухтория тини таъминлашга хизмат қилишга йўналтирилган ҳуқуқлар (адвокат лик сирига бўлган ҳуқуқ, нотариал ҳаракатлар сирига бўлган ҳуқуқ, банк сирига бўлган ҳуқуқ, тиббий фаолият сири ҳуқуқи, фарзанд ликка олиш сири ҳуқуқи), тўртинчи гуруҳга шахсий дахлсизликни таъминловчи ҳуқуқлар (турар жой дахлсизлиги ҳуқуқи, шахсий ҳужжатлар дахлсизлиги ҳуқуқи, ёзишмалар, телефон сўзлашувлари ва телеграф хабарлари сири ҳуқуқи), бешинчи гуруҳ интеллектуал ва бошқа фаолият натижаларини ҳимоя қилишга йўналтирилган ҳуқуқ лар (фан, адабиёт, санъат асарларининг, ихтиролар, саноат намуна лари, фойдали моделлар муаллифларининг шахсий- номулкий ҳуқуқ лари, товар белгисига бўлган ҳуқуқ) киради 2 . Умуман олганда шахсий-номулкий ҳуқуқларни турли кўриниш ларда туркумланиши унинг моҳиятини янада кенгроқ очиб бериш имконини беради. Ташкилий-ҳуқуқий муносабатлар. Фуқаролик-ҳуқуқий муно сабатлар фақатгина мулкий ва шахсий-номулкий характердаги муно сабатлардан иборат эмас. Ҳозирги ривожланган фуқаролик ҳуқуқи назариясида предмет доирасининг кенгайганлиги эътироф этилмоқда. Яъни мулкий ва шахсий- номулкий муносабатлар билан бирга ташки лий-ҳуқуқий муносабатлар ҳам фуқаролик ҳуқуқи пред мети доира сига киради. 1960 йилларнинг охирларида ташкилий-ҳуқуқий муно сабатлар фуқаролик ҳуқуқининг предмети ҳисобланиши хусусидаги фикр илгари сурилган 3 . Ҳозирги миллий фуқаролик ҳуқуқи пред метига ташкилий-ҳуқуқий муносабатларни киритиш масаласи айрим муаллифлар томонидан илгари сурилмоқда 4 . Ҳ.Р.Раҳмонқуловнинг фикрича, бир тарафнинг иккинчи тарафга маъ мурий бўйсунишига асосланмаган тарафларнинг тенглик тамойилига асосланган ташки лий- мулкий муносабатлар фуқаролик ҳуқуқи билан тартибга солина ди. Бундай мулкий-ташкилий муносабатлар қуйида гилардан иборат: 2 Насриев И. Шахсий-номулкий ҳуқуқларни амалга ошириш ва муҳофаза қилишнинг фуқаролик-ҳуқуқий муаммолари. –Тошкент: Ғофур Ғулом, 2006. 3 Советское гражданское право. Т.1. под.ред. Красавчикова О.А. –М.: Высшая школа. 1968. -8 с. 4 Ра ҳ монқулов Ҳ .Р. Фуқаролик ҳуқуқининг предмети, методи ва тамойиллари. –Тошкент: ТДЮИ. 2003. -25 б., Оқюлов О. Современные концепции о предмете гражданского права и проблемы либ е рилизации системы права// Материалы международного симпозиума традиционное право Узбекистана и Японии проблемы совершенствования законодательства. -Тошкент: 2002. –С. 48-49., Топилдиев В.Р. Таъсис шартномалари - нинг назарий ва амалий муаммолари. –Тошкент: Фалсафа ва ҳуқуқ институти. 2006. -7-8 б. - юридик шахснинг ҳуқуқий мақомини белгиловчи уставини ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва тасдиқлаш; -таъсис шартномасини тузиш ва уни давлат рўйхатидан ўтказиш, шунингдек, бошқа ташкилий-ҳуқуқий тузилмалар ташкил этиш ва уларни юридик расмийлаштириш (турли хўжалик бирлашмалари, ширкатлари ва уларнинг ваколатхоналари, филиаллари шаклидаги юридик шахсларни ташкил қилиш); -қайтадан ташкил этиш билан боғлиқ муносабатлар (юридик шахсни қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш ва ҳ.к); -биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартномани тузиш (оддий ширкат шартномаси); дастлабки шартномаларни тузиш (бунда шартнома шартларига мувофиқ кейинчалик мол-мулк бериш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш бўйича дастлабки шартнома асосида келгусида асосий шартнома тузиш ҳақида келишиб оладилар); -узоқ муддатли хўжалик алоқаларини ўрнатиш учун тузиладиган шартномалар; -мажбурий тартибда тузиладиган шартномалар асосида вужудга келадиган муносабатлар (муайян муддатлар мобайнида шартнома лойиҳаларини тузиш ва унинг шартлари ҳақида келишиб олиш); -шартнома олдидан бўладиган имзоларни хал қилиш ва ҳ.к. Шунга ўхшаш бошқача тоифадаги муносабатлар ҳам юзага келади. Ушбу муносабатлар бевосита мулкий муносабатлардан иборат бўлмаса-да лекин умуман олганда мулкий муносабатлар билан боғлиқ ва уларга нисбатан ташкилий вазифаларни бажаради, шундай экан, фуқаролик нормалари билан тартибга солинади 5 . Бозор муносабатлари ривожланишининг давом этиши жараёни да бошқа ҳуқуқ соҳалари (маъмурий, божхона, солиқ, молия ва бошқа ҳуқуқлар) билан тартибга солинадиган муносабатларнинг бир қисми фуқаролик ҳуқуқининг ихтиёрига ўтказилади. Зеро фуқаролик ҳуқуқи предмети 5 Ра ҳ монқулов Ҳ . Фуқаролик ҳуқуқининг предмети, методи ва тамойиллари. –Тошкент: ТДЮИ , 2003. -25 б. таркибига ташкилий-ҳуқуқий муносабатлар ҳам кириши юридик шахслар билан боғлиқ муносабатларда намоён бўлади. Фуқа ролик ҳуқуқи томонидан тартибга солинадиган муносабатларни анъ анавий равишда фақат мулкий ва шахсий-номулкий турларга ажра тиш ҳар доим ҳам тўғри эмас. Баъзан субъектлар ўртасида, шундай муносабатлар ҳам вужудга келадики, улар ўз моҳиятига кўра, на мулкий, на шахсий-номулкий бўлиб ҳисобланмайди. Бу ўринда гап фуқаролик-ҳуқуқий муносабат иштирокчиларини муайян тузилмалар тузиш бўйича ташкилий муносабатларга киришиши ҳақида (юридик шахслар ташкил этиш, юридик шахслар иттифоқларини ташкил этиш, биргаликдаги нотижорат ҳамкорлик тўғрисида) бормоқда. Айрим адабиётларда улардан баъзиларини мулкий муносабатларнинг ўзига хос кўриниши бўлган корпоратив муносабатлар деб баҳоланади. Бироқ бу ушбу муносабатлар моҳиятини аниқ ва тўлиқ ифода этмайди 6 . Ташкилий-ҳуқуқий муносабатлар икки хил тоифадаги, яъни ички ва ташқи вазифаларни бажаришга қаратилади. Ташқи ташкилий-ҳуқуқий вазифалар корхоналар, ташкилотлар, хўжалик жамиятлари, ширкатларининг иқтисодиёт ва хўжалик фаолиятининг турли соҳаларида мулкий алоқаларини ўрнатишни ташкил қилишни амалга ошириш билан боғлиқ. Ички вазифалар ташкилотлар эса хўжалик жамиятлари ва ширкатларнинг ҳуқуқий ҳолати (уларнинг уставлари, таъсис шартномалари) билан белгиланади, ташқи ташкилий-ҳуқуқий вазифалар фуқаролик-ҳуқуқий нормалари билан тартибга солинади. Бозор иқтисодиёти шароитида мулкий муносабатлар шартнома ёрдамида вужудга келади ва шаклланади. Мулкий муносабатлар соҳасидаги шартнома фуқаролик ҳуқуқининг асосий институтларидан иборат. Шартнома биринчи галда мулкий муносабатларнинг вужудга келиши учун асос сифатида роль ўйнайди. Шунинг билан бирга, иқтисодиётни эркинлаштириш, иқтисодий муносабатлар соҳасида ҳақиқий қиймат қонуниятларини жорий 6 Оқюлов О. Современные концепции о предмете гражданского права и проблемы либерилизации системы права// Материалы международного симпозиума традиционное право Узбекистана и Японии проблемы совершенствования законодательства. -Тошкент: 2002. –С. 48-49. қилиниши шароитида мулкий муносабатларни тартибга солиш ва уларни ташкил қилиш вазифа ларини бажаради. Хусусий мулкнинг иқтисодиётда ўз ўрнини мустаҳкам топиб бориши, тижоратчи юридик шахсларда корпоратив бошқарувни такомиллашиши, тадбиркорлик фаолиятининг кенгайиши айнан таш килий-ҳуқуқий муносабатларни ривожланишига таъсир кўрсатади. Бундай муносабатлар гарчи ФКнинг 2-моддасида алоҳида тарзда ажратиб кўрсатилмаган бўлса-да фуқаролик қонун ҳужжатлари нормалари тартибга солинади. Ижтимоий муносабатларни тартибга солишда ҳар бир фан ўзига хос метод (услуб)лардан фойдаланади. Метод – бу муайян ижтимоий соҳада юридик усуллар йиғиндиси, юридик таъсир воситаларини қўллашни ифода этувчи тартиб ва қоидалар йиғиндисидир. Ижтимоий муносабатларни тартибга солишда фуқаролик ҳуқу қининг ўзига хос услуби ва хусусиятлари бор. Фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солиш услуби муносабатни тартибга солиш самарадорли гини оширишга хизмат қилади. Бу билан у ўзига ёндош бўлган бошқа ҳуқуқ соҳаларидан ажралиб туради. Чунончи, фуқаролик ҳуқуқи оила ҳуқуқи, молия ҳуқуқи, маъмурий ҳуқуқ, давлат ҳуқуқи, меҳнат ҳуқуқи, ер ҳуқуқи билан бевосита боғлиқ бўлса ҳам, мулкий ҳамда шахсий-номулкий муносабатларни тартибга солишда бу ҳуқуқ соҳаларидан маълум даражада фарқ қилади. Дастлаб фуқаролик ҳуқу - қининг оила ҳуқуқидан фарқи тўғрисида шуни айтиш керакки, оила ҳуқуқи никоҳ ҳамда оилага тааллуқли бўлган муносабатларни, эр-хотин, ота-оналар билан болалар ўртасидаги, оиланинг бошқа аъзо лари ўртасидаги муносабатларни, фарзандликка олиш, шунингдек давлат органларининг оилани мустаҳкамлаш ҳамда оналар ва бола ларга моддий ёрдам кўрсатишга тааллуқли муносабатларни тартибга солади. Бу ҳуқуқ фуқаролик ҳуқуқининг маълум бир қисми бўлиб қолмай, ҳуқуқнинг алоҳида соҳаси ҳисобланади. Никоҳ ва оилага оид муносабатлар махсус кодекс – Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси билан тартибга солинади. Оила ҳуқуқида мулкий муносабат лар эмас, балки шахсий ҳуқуқий муносабатлар устунлик қилади. Бу муносабатлар оила ҳуқуқи томонидан тартибга солинадиган мулкий муносабатларнинг хусусиятларини белгилайди. Мисол қилиб алимент мажбуриятларини олсак, бу мажбуриятлар мулкий характерда бўлган муносабатлардан эмас, балки шахсий, оилавий (эр ва хотинлик, қариндошлик) муносабатларидан келиб чиқади. Оила ҳуқуқининг фуқаролик ҳуқуқидан фарқ қилувчи асосий хусусияти шундаки, оила ҳуқуқи томонидан тартибга солинадиган мулкий муносабатлар ва шахсий-номулкий муносабатлар фақатгина битта оила аъзоси ўртасида вужудга келади ҳамда бу ерда фуқаролик ҳуқуқи учун энг асосий ўринни эгаллайдиган кенг маънодаги мулкий муомала кузатилмайди. Агар оила аъзолари ўртасида ўзаро фуқаро лик муомаласи (олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш) амалга оширилса ҳам, бу ҳолат оила ҳуқуқи меъёрлари билан эмас, фуқаролик ҳуқуқи меъёри билан тартибга солинади. Мулкий муносабатларда давлат ҳокимияти органлари қатнашиб, мазкур муносабатларда иштирок этувчиларга ўз эркларини буюрса лар, бундай мулкий муносабатлар фуқаролик ҳуқуқига эмас, балки маъмурий ҳуқуққа тааллуқли бўлади. Чунончи, юқори давлат органи нинг ўз ваколати доирасида чиқарилган буйруғига мувофиқ муайян бинолар, ускуналарни топшириш – қабул қилиш билан боғлиқ муно сабат маъмурий-ҳуқуқий муносабатлар ҳисобланади. Агар мулкий муносабатларда давлат органлари фуқаролик муомаласининг ишти рокчиси сифатида бир-бирларига нисбатан тенг ҳуқуқли бўлиб ва бир-бирларига ўзларининг эркларини буйруқлар тартибида буюра олмайдиган бўлиб қатнашсалар, бундай муносабатлар фуқаролик ҳуқуқига тааллуқли бўлади. С олиқлар олиш, ташкилотларни пул маблағлари билан таъмин лаш, фуқароларга пул ссудалари беришга доир ва бошқа бир мунча муносабатлар молия ҳуқуқи томонидан тартибга солинади. Шахсий ҳуқуқлар фақат фуқаролик ҳуқуқи билан қўриқлан майди. Фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари ва бошқа сиёсий ҳуқуқлари, масалан, Ўзбекистон Конституциясида кўрсатилган фуқароларнинг шахсий ҳуқуқлари давлат ҳуқуқи томонидан қўриқланади. Меҳнат муносабатлари алоҳида гуруҳга кирадиган муносабат лардир. Меҳнат муҳофазаси, меҳнат интизоми, иш ҳақи, иш вақти ва дам олиш вақти ижтимоий суғурта ва меҳнат билан боғлиқ бўлган бошқа хусусий муносабатлар меҳнат ҳуқуқи нормалари билан тартибга солинади. Ташкилотлар ва фуқароларнинг ердан, сувдан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлари маъмурий-ҳуқуқий характерга эга бўлиб, ер ва сув қонунчилиги билан тартибга солинади. Кейинги пайтларда бозор иқтисодиёти самараси ўлароқ, Ўзбе кистон Республикаси ҳуқуқ тизимига кириб келган ва бозор иқтисо диётида вужудга келган янги ижтимоий муносабатларни тартибга солишга қаратилган ҳуқуқ соҳалари: тадбиркорлик ҳуқуқи, хўжалик ҳуқуқи, халқаро хусусий ҳуқуқдан фуқаролик ҳуқуқининг фарқли жиҳатларини ажратиб кўрсатиш муҳимдир. Даставвал фуқаролик ҳуқуқининг таркибий қисми ҳисобланган хўжалик ҳуқуқи, халқаро хусусий ҳуқуқ ўтган асрнинг ўрталарида алоҳида ҳуқуқ соҳаси сифатида талқин этила бошланган бўлса, тадбиркорлик ҳуқуқи тўғрисидаги фикрлар республикамиз мустақилликка эришгач вужудга кела бошлади. Тўғри ҳуқуқшунос олимлар халқаро хусусий ҳуқуқни алоҳида ҳуқуқ соҳаси сифатида тан олсалар-да, хўжалик ҳуқуқи ва тадбиркорлик ҳуқуқини (баъзи ҳолларда иккаласи битта ҳуқуқ соҳаси тадбиркорлик (хўжалик) ҳуқуқи дея талқин этилмоқда (таъкид – муаллифники И.Б.)). Мустақил ҳуқуқ соҳаси сифатида эътироф этишга доир баҳсли фикр билдирадилар. Шундай бўлса-да, уларнинг фуқаролик ҳуқуқидан фарқли жи ҳатларини кўрсатиб ўтамиз. Чунки юқоридаги муайян муносабатлар ни тартибга солувчи ҳуқуқларни (алоҳида ҳуқуқ соҳаси деб аташга бизнингча ҳали эрта) алоҳида ҳуқуқ соҳаси ёки ҳуқуқ соҳаси эмас лиги масаласини тадқиқ этиш мазкур дарсликнинг предметини ташкил этмайди. Халқаро хусусий ҳуқуқ фуқаролик ҳуқуқидан фарқ қилиб, чет эл элементи билан мураккаблашган мулкий ва шахсий-номулкий муно - сабатларни тартибга солади. Ўз ўзидан равшанки, агар мулкий ва шахсий- номулкий муносабатларда чет эл элементи иштирок этса, бундай муносабат халқаро хусусий ҳуқуқ предмети ҳисобланади 7 . Хўжалик ва тадбиркорлик ҳуқуқи томонидан тартибга солинади ган муносабатлар эса, хўжалик юритувчи субъектларнинг ташкилий бошқарув, уларнинг ўз фаолиятини амалга ошириши учун турли хил фуқаролик- ҳуқуқий шартномаларга кириши билан боғлиқ бўлади (мутахассислар ҳозиргача бу ҳуқуқ соҳасининг предметини аниқ талқин этиша олмади). Фуқаролик ҳуқуқи ҳуқуқнинг бошқа соҳалари каби ўзи тартибга соладиган ҳуқуқий муносабатларга, уларнинг иштирокчилари хатти- ҳаракатларига таъсир кўрсатишда махсус воситалар ва усуллар йи - ғиндисидан, яъни ўз услубидан фойдаланади. Қўриқлаш функциясини бажарувчи ҳуқуқ соҳаларидан (жиноят ҳуқуқи, маъмурий ҳуқуқ ва ш.к.) фарқли равишда фуқаролик ҳуқуқи, энг аввало, нормал ҳуқуқий муносабатларга таъсир кўрсатади. Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш методлари нинг хусусиятлари субъектларнинг ҳуқуқий ҳолати (мақоми), ҳуқу қий муносабатларнинг шаклланиш асослари, ушбу муносабатларнинг мазмунларини белгилаш, юридик чораларни қўллашда ўз ифодасини топади 8 . Айнан ушбу хусусият унинг мазмунан автономия (диспо зитив) усули гуруҳига мансублигини билдиради 9 . 1. Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда иштирок этувчиларнинг тенг ҳуқуққа эга бўлишлари, уларга имкон борича эркинлик, мустақиллик ва ташаббускорлик берилиши; Иштирокчиларнинг тенг ҳуқуқлилиги бозор иқтисодиёти ша роитида тарафларнинг иқтисодий мустақиллик ва бир-бирига қарам бўлмасдан 7 Раҳмонқулов Ҳ. ва бошқалар. Халқаро хусусий ҳуқуқ. –Тошкент: Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси, 2002. -13 б. 8 Раҳмонқулов Ҳ.Р. Фуқаролик ҳуқуқининг предмети, методи ва тамойиллари. –Тошкент: ТДЮИ, 2003. -28- 29 б. 9 Давлат ва ҳуқуқ назарияси. –Тошкент: Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси, 2000. -320 б. фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда иштирок этишлари билан изоҳланади. Бозор муносабатидаги товар-пул муносабатлари, умуман олганда иқтисодий муносабатлар тенг ҳуқуқлиликка асослан мас экан, у нормал ривожлана олмайди. Шу сабабли ҳам фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар тартибга солинишида албатта иштирокчилар нинг тенг ҳуқуққа эга бўлишларини назарда тутилади. Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар вужудга келишида иштирок - чиларнинг эрк-иродаси бирламчи, қонун эса эрк - иродага қўшимча, уни тўлдирувчи хусусиятга эга бўлади. Тарафлар фуқаролик-ҳуқуқий муносабатга киришганда тузган турли битимларининг шартларини ўзлари мустақил белгилайдилар. Шу сабабли ҳам ФКнинг аксарият нормаларида “агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса” ибораси кўп учрайди. Бу тарафларнинг битим шартларини ўзлари мустақил белгилашлари мумкинлиги ва бундай келишувларга устуворлик берилишини англатади. Тарафлар эркин, ўзгаларнинг таъсири ва мажбурлашларисиз, эрк- иродаларини мустақил амалга оширган ҳолда фуқаролик муносабатларга киришадилар. Фуқаролик ҳуқуқи ҳуқуқий эркинлигини яна бир жиҳатдан – фуқаролик ҳуқуқ субъектлиликни ўз хоҳишларига кўра амалга ошириш нуқтаи-назаридан таъминлайди. Бунда сўз фуқаролик ҳуқуқи субъектларининг ўз хоҳишларига кўра субъектив фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларга эга бўлиш, маълум маънода ушбу ҳуқуқ ва бурчлар мазмунини аниқлаш, уларни амалга ошириш ва уларни тасарруф этиш имкониятига эга эканлиги хусусида бормоқда 10 . Фуқаролик ҳуқуқида эркинликнинг иштирокчиларга берилиши бозор иқтисодиёти шароитида муҳим ўрин тутиб, иқтисодий муно сабатлар тизимида регуляторлик вазифасини ўтайди ҳамда субъект ларнинг ўзаро иқтисодий ва мулкий муомаласида асосий амалга ошириш воситаси сифатида намоён бўлади. Фуқаролик ҳуқуқида эркинлик кўпроқ шартнома тузиш 10 Красавчиков О.А. Диспозитивность в гражданскоправовом регулировании// Советское государство и право. - 1970. - №1. -41 с. жараёнида юзага келади. Зеро ФКнинг 354-моддасига мувофиқ, фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркиндирлар. Улар фуқаролик қонун ҳужжатлари да назарда тутилган ёки қонун ҳужжатларида кўзда тутилмаган бўлса-да, қонун ҳужжатларига зид бўлмаган ҳар қандай шартномаларни тузишда эркин ҳисобланадилар. ФКнинг 354-модда 2- қ исмига асосан шартнома тузишга мажбур қилишга йўл қўйилмайди. Ушбу қоидани амал қилиши иқтисодиёт, хўжалик юритувчи субъектлар, айниқса тадбиркорлар учун муҳим ахамиятга эга. Чунки бозор тизимида хўжалик юритувчи субъектлар фақат шартномалар тузиш орқали ўзлари ишлаб чиқарадиган маҳсу лотларни, бажариладиган ишлар, кўрсатиладиган хизматларни реали зация қиладилар в а айни пайтда ўз эҳтиёжларини қаноатлантиришни ҳам фақат шартномалар тузиш орқали рўёбга чиқарадилар. Бино барин, шартнома ўз моҳиятига кўра иқтисодий мулкий муносабат ларни юридик расмийлаштириш воситаси бўлиб ҳисобланади. Ҳар бир хўжалик юритувчи субъект шартнома тузишда ўзининг иқтисо дий манфаатларидан келиб чиқади. Агар шартнома тузиш жараёнига учинчи шахслар аралашуви, тайзиқи кузатилса, у ҳолда шартнома тузувчилар манфаатларига путур етади. Бу эса ўз навбатида шартнома субъектлари томонидан ўз шартномавий мажбуриятларини сидқи дилдан ва виждонан бажаришга салбий таъсир эт иши мумкин . Мустақиллик даврида фуқаролик - ҳуқуқий муносабат иштирок - чилари нинг имкониятлари кенгайди. Бу ҳеч бир тайзиқсиз, зўрлаш ларсиз, ўзгалар таъсиридан ҳоли равишда ўз эрк-иродаси билан қонун ҳужжатларида тақиқланмаган исталган мулкий ва номулкий муносабатларга кириш имконияти билан боғлиқдир. Тарафларга қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ёки тутилмаган ҳар қандай шартномаларни тузиш имкониятининг берилганлиги бозор иқтисодиётидаги субъектларга берилган эркинлик ва ташаб бускорликнинг асосий дебочасидир 11 . 11 Мухаммадиев А.А. Фу қ аролик ҳуқуқи тамойилларининг амал қилиши. Т ошкент: ТДЮИ, 200 7 . -70 б. Шунингдек, қонун-ҳужжатларида тақиқланмаган исталган мол-мулк турини қўлга киритиш, қонун-ҳужжатларида назарда тутилма ган бўлса-да, давлат ва жамият манфаатларига зид бўлмаган ишлар ва хизматларни амалга ошириш, қонунда тақиқланмаган асосда тадбир корлик фаолияти билан шуғулланиб, даромад олиш, исталган фаолият турини ўз олдига мақсад қилиб олган юридик шахсларни ташкил этиш ҳам ташаббускорлик, эркинлик ва мустақиллик услуб ларидан келиб чиқиб, фуқаролик-ҳуқуқий муносабат иштирокчи ларига берил ган имконият сифатида баҳоланиш мумкин. Фуқаролик ҳуқуқидаги ташаббускорлик услуби қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳар қандай шартномаларни тузиш билан бирга, қонун ҳужжатларида кўзда тутилмаган шартномаларни тузиш имконини беради. Фақатгина бунда қонун ҳужжатларида кўзда тутилмаган шартноманинг қонунда кўзда тутилган талаблар ва ўрнатилган қоидаларга, шартномаларни тузиш ва расмийлаштиришга нисбатан белгиланган тартибга амал қилган ҳолда тузиш талаб этилади. Шу билан бирга, тарафлар мавжуд ҳолатдан келиб чиқиб бир неча шартномаларнинг элементларини ўзида қамраб олган аралаш шартнома тузишлари ҳам мумкин. Маса лан, битта шартномада, олди- сотди ва омонат шартномасининг унсур лари мужассам бўлиши мумкин ва бундай шартномалар тузилишига қонун йўл қўяди. Бозор иқтисодиёти ривожланиб бориши натижасида фуқаролик қонунчилигида назарда тутилмаган янги ижтимоий муносабатлар вужудга келиши, ва янги турдаги шартномалар тузилишига олиб келиши мумкин. Шу муносабат билан фуқаролик қонунчилиги субъектларнинг келажакдаги фаолиятларини чекламаслик, уларнинг ташаббускорлиги, топқирлиги ва тадбиркорлиги ҳамда ишбилармон лигини бўғиб қўймаслик мақсадида, уларга қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган шартномаларни тузиш имкониятини беради. Холбуки, кафолатланган имконият ва ташаббускорлик доирасининг кенглиги ҳар бир давлатнинг иқтисодий юксалишида муҳим омил саналади. 2. Фуқаролик ҳуқуқида императив меъёрлардан кўра, диспози тив меъёрларнинг кенгроқ қўлланиши; Маълумки ҳуқуқий тартибга солиш услубига қараб ҳуқуқ нормалари императив ва диспозитив нормалар гуруҳларига бўлинади. Императив нормалар қатъий амр характерига эга бўлиб, хатти-ҳаракат субъектига белгиланган ҳаракат моделидан четга чиқишни ман этади, масалан, кўпгина маъмурий-ҳуқуқий нормалар шундай мазмундадир. Диспозитив нормалар императив нормалардан фарқли ўлароқ, муносабат қатнашчиларига ўз хатти- ҳаракатлари вариант ларини, субъектив ҳуқуқ ва мажбуриятлар хажми тўғрисида келишиб олиш имконини ўзида ифодалайди 12 . Фуқаролик-ҳуқуқий меёрларнинг диспозитивлиги фуқаролик ҳуқуқи субъектларига ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўз хоҳишларига кўра амалга ошириш имкониятини беради. Бу иштирокчиларнинг ўзаро келишувига кўра ҳуқуқий муносабатга киришишига замин яратади. Субъектларнинг фуқаролик ҳуқуқ субъектлилиги мақомини белгилашда диспозитивлик ўзига хос ўринга эга. Зеро, ҳуқуқнинг бошқа соҳаларида фуқаролик ҳуқуқидаги сингари диспозитивлик муҳим ўрин тутмайди. Бу фуқаролик-ҳуқуқий муносабат иштирок чиларига ўзлари учун мақсадга мувофиқ бўлган тегишли қоидани танлаш учун берилган ҳуқуқдан иборатдир. Фуқаролик ҳуқуқининг ўзига хос хусусияти ва қонун ҳужжат ларининг ривожланишида йўналтирувчилик вазифаси бевосита фуқаролик қонунларида диспозитивликка кенг ўрин берилиши билан тавсифланади. Яъни, қабул қилинаётган барча қонун ҳужжатларида асосий эътибор субъектларга эркинликлар ва турли имтиёзлар бериш билан бирга, иқтисодий муносабатларда уларнинг ташаббускорлиги ни оширишга ва бозор қонуниятларига мослашишларига имкон беришга қаратилади. Императив меъёрларга қараганда диспозитив меъёрларнинг кенгроқ қўлланилиши бевосита шартномалар эркин лиги, қонунда нимаики тақиқланмаган бўлса 12 Бобоев Ҳ. Б. ва бошқалар. Давлат ва ҳуқуқ назарияси. –Тошкент : Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси. 2000. -289 б. рухсат берилиши ва хусусий ишларга ўзбошимчалик билан аралашишга йўл қўйилмас лиги тамойилидан келиб чиқади. Айнан ушбу юқоридаги ҳолатлар ФКнинг 354-моддасида ҳам назарда тутилган. Унга асосан, шартноманинг шартлари тарафлар нинг хоҳиши билан белгиланади, тегишли шартнинг мазмуни қонун ҳужжатларида кўрсатиб қўйилган ҳоллар бундан мустасно. Шартноманинг шарти тарафлар келишувида бошқача тартиб белгилаб қўйилмаганлиги туфайли қўлланиладиган норма (диспози тив норма)да назарда тутилган ҳолларда тарафлар ўзаро келишиб, унинг қўлланишини бекор қилишлари ёки унда назарда тутилганидан бошқача шартни белгилашлари мумкин. Бундай келишув бўлмаганда шартноманинг шарти диспозитив норма билан белгиланади. Агар шартнома шартлари тарафлар ёки диспозитив норма билан белгилаб қўйилган бўлмаса, тегишли шартлар тарафлар ўртасидаги муносабатларга нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган иш муомаласи одатлари билан белгиланади. Бу фуқаролик қонун ҳужжатларида императив нормалар мавжуд эмас, деган тушунчани келтириб чиқармайди. Фуқаролик қонун ҳужжатларида шундай нормалар мавжудки, уларни тарафлар ўз хоҳишларига қараб ўзгартиришлари мумкин эмас . Масалан, ишонч номанинг энг кўп муддати (ФКнинг 139-моддаси), айрим шартнома ларнинг (кўчмас мулк, транспорт воситалари билан боғлиқ шартно малар) шаклига доир меъёрлар ва бошқалар. Айрим ҳолларда шартнома шартининг мазмуни қонун ҳужжат ларида белгилаб қўйилган бўлиши мумкин, бироқ бунда ҳам шартно ма шарти императив норма билан ёки диспозитив норма билан бел гиланганлигига аҳамият қаратиш лозим. Агар шартноманинг шарти императив норма билан белгиланган бўлса. у қатъий ҳарактерга эга бўлиб, тарафлар уни ўз хоҳишларига кўра ўзгартиришга ҳақли эмаслар. Агар қонунда шартнома шартлари императив норма орқали белгиланган бўлса, ушбу норма тўлиқлигича ўзгаришсиз шартнома матнига киритилиши керак. 3. Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган жавобгарликнинг мулкий характерда бўлишлиги; Фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликнинг ўзига хос хусусияти унда санкция ҳуқуқбузарнинг шахсига эмас, мулкига қаратилишидир. Фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик ҳуқуқбузар учун муайян ноқулай (нохуш) оқибатни вужудга келтириши ҳуқуқбузар шахс учун тарбиявий вазифани ҳам бажаради. Бундай оқибатлар зарарни қоплаш, белгиланган фоизни тўлаш ва ҳ.к. ларда намоён бўлади. Айрим адабиётларда фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликни юри дик жавобгарликнинг бошқа турларидан ажратиб турувчи ва фуқаро лик-ҳуқуқий жиҳатдан тавсифловчи қуйидаги хусусиятлар ажратиб кўрсатилади: 1) фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликнинг мулкий характерга эга эканлиги. Бунда фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик зарарни қоплаш, зиённи тўлаш, неустойка (жарима, пеня) ни тўлаш билан боғлиқ бўлади; 2) фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик фуқаролик-ҳуқуқий муноса бат иштирокчиларининг бир-бирига нисбатан мажбурияти шаклида намоён бўлади. Шундай экан, бунда фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик ҳуқуқбузарнинг жабрланувчи олдидаги мажбурияти ҳисобланади; 3) фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликнинг энг муҳим хусусият ларидан бири – бу жавобгарлик ҳажмининг етказилган зарар ёки зиённинг ҳажмига мутаносиблигидир; 4) фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликнинг яна бир хусусияти мулкий муомаланинг турли иштирокчиларига нисбатан бир турдаги ҳуқуқбузарликлар учун тенг миқдордаги чоранинг қўлланилиши ҳисобланади 13 . Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган жавоб - гарликнинг мулкий характерда бўлишлиги мутлақ характерга эга бўлмай, айрим ҳолларда номулкий мазмундаги санкция ҳам қўллани лиши мумкин. Масалан, фуқаро ўзининг шаъни, қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсига 13 Брагинский М.И., Витрянский В.В. Договорное право. Ч.1. -М.: 1997. С -492-493. путур етказувчи маълумотлар юзасидан, башарти бундай маълумотларни тарқатган шахс уларнинг ҳақиқатга тўғри келишини исботлай олмаса, суд йўли билан раддия талаб қилишга ҳақли (ФКнинг 100-моддаси). 4. Бузилган ҳуқуқларнинг суд орқали даъво билдириш тартибида ҳимоя қилиниши; Ҳозирги кунда шахсларга берилган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш ваколатига эга бўлган турли давлат органлари ва жамоат ташкилот лари фаолият кўрсатмоқда. Шунга қарамасдан, шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари ва уларнинг қонун билан ҳимоя қилинадиган манфаатлари ни ҳимоя қилиш ваколатига эга бўлган давлат органлари ичида асо сий ўринни мустақил давлат ҳокимияти органи ҳисобланган судлар эгаллайди. Шахсларнинг бузилган ёки низога сабаб бўлаётган ҳуқуқ ва манфаатларини процессуал қонунчиликда белгилаб қўйилган шаклда (даъво тақдим этиш асосида) ҳимоя қилинади. Ҳуқуқни суд йўли билан ҳимоя қилишнинг бу шакли бошқаларига нисбатан энг такомиллашган усулдир. Фуқаролик ҳуқуқининг мазкур услуби тарафларнинг тенглиги, мустақиллиги, бир-бирига иқтисодий қарам бўлмаслик натижасида муносабатга киришиб, ўртада чиққан низоларни бартараф этишда холис суд хукмига хавола этиш имконини беради. Бу хусусият билан маъмурий- ҳуқуқий услуб (юқори турувчи органнинг низони хал қилиши) дан фарқ қилади. Бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш мақсадида мамлакатимизда бир қатор судлар фаолият юритмоқда. Ўзбекистон Республикасининг 14 декабр 2000 йилги янги таҳрирдаги “Судлар тўғрисида”ги қонуни 14 талабларига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Қорақалпо ғистон Республикаси Олий суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) суди фуқаролик ишларини кўриб, мазмунан хал қилади. 14 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001, № 1-2, 10-модда. Ҳарбий қисмлар, қўшилмалар ва бирлашмалар, ҳарбий бошқа рув органларининг қўмондонлигига нисбатан ҳарбий хизматчилар нинг даъволари бўйича фуқаролик ишларини ва ҳарбий бошқарув органлари ҳамда ҳарбий мансабдор шахсларнинг ҳарбий хизматчи ларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузувчи хатти-ҳаракатлари (қарор лари) устидан шикоятларни ҳарбий суд кўради (“Судлар тўғриси да”ги қонуннинг 41- моддаси). Хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги низоларни Олий хўжалик суди, Қорақолпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоят хўжалик судлари кўриб, хал қилади. Ҳакамлик суди (доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди ёки муваққат ҳакамлик суди) – фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқувчи низоларни, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари ўртасида вужудга келувчи хўжалик низоларини ҳал этувчи нодавлат орган бўлиб, у ўз фаолиятини 16 октябр 2006 йилда қабул қилинган “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги қонун 15 талабларига асосан амалга оширади. 5. Бузилган фуқаролик ҳуқуқини ҳимоя қилишда уни тан олиш, тиклаш, ҳуқуқни бузадиган ҳаракатларга чек қўйиш, етказилган зарарларни ундириб олиш. Фуқаролик қонунчилиги бузилган ҳуқуқни тиклаш мақсадида бир қатор қоидаларни мустаҳкамлайди. Масалан, қонунда ёки шарт номада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбурият лозим даражада бажарилмаган тақдирда неустойка тўлаш ва зарарни қоплаш қарздорни мажбуриятни асл ҳолида бажаришдан озод қилмайди (ФКнинг 330-моддаси) ёки мутлақ ҳуқуқларни ҳимоя қилиш йўл қў йилган бузиш ҳақидаги маълумотни мажбурий суратда эълон қилиб, унга бузилган ҳуқуқ кимга тегишлилиги тўғрисидаги маълумотларни киритиш орқали ҳимоя қилинади (ФКнинг 1040 моддаси). 15 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006, 42-сон, 416-модда. Фуқаролик ҳуқуқининг функциялари. Ҳуқуқнинг моҳияти ва ижтимоий вазифаси унинг функцияларида намоён бўлади. Хуқуқ функциялари – ижтимоий муносабатларга юридик таъсир этишнинг асосий йўналишлари бўлиб, уларнинг мазмуни ҳуқуқнинг моҳияти ва жамият ҳаётидаги ижтимоий вазифаси билан белгиланади 16 . Фуқаро лик ҳуқуқи умумҳуқуқ соҳасининг алоҳида, муҳим қисми сифатида ўз ҳуқуқ функцияларига эга. Фуқаролик ҳуқуқи одатда жамиятнинг иқтисодий ва ижтимоий муносабатларига таъсир этади ва шу тариқа иқтисодий ва тарбиявий мазмундаги умумижтимоий функцияларни бажаради. Фуқаролик ҳуқуқининг функциялари тартибга солувчи ва қўрикловчи функцияларга бўлинади. Фуқаролик ҳуқуқи нормал иқтисодий муносабатларни тартибга солишда муҳим ўрин эгаллайди. Фуқаролик ҳуқуқининг тартибга солиш функцияси фуқаролик-ҳуқуқий муносабат иштирокчиларининг ўзаро муносабатарининг ижобий, адолатли тартиб қоидаларини бел гилашдан, ўзаро мулкий, шахсий-номулкий ва ташкилий муносабат ларни тенглик асосида йўлга қўйишдан, фуқаролик-ҳуқуқий муноса бат иштирокчилари ўртасидаги иқтисодий алоқаларни уйғунлашти риш ва барқарорлаштиришдан иборат бўлади. Тартибга солиш функцияси доирасида икки кичик функция – статик тартибга солиш ва динамик тартибга солиш функциялари ажралиб туради 17 . Фуқаролик ҳуқуқининг тартибга солувчи – статик функцияси мулкий ва шахсий-номулкий муносабатларни мустаҳкалаш ва барқа рорлаштиришга қаратилган таъсир этишини назарда тутади. Ушбу функция фуқаролик ҳуқуқи субъектларининг ҳуқуқий мақомини бел гилашда, ҳуқуқ ва эркинликларини мустаҳкамлашда, уларнинг ҳуқуқ лаёқати доирасини белгилишда намоён бўлади. Бу функция ваколат берувчи ва ман этувчи нормалар орқали амалга ошади, шу боис улар асосида таркиб топадиган муносабатлар пассив ҳуқуқий 16 Бобоев Ҳ. Б. ва бошқалар. Давлат ва ҳуқуқ назарияси. –Тошкент : Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси. 2000. -223 б . 17 Исломов З.М. Ҳуқуқ тушунчаси, моҳияти, ижтимоий вазифаси. –Тошкент: ТДЮИ,. 2004. -97 б. муносабатлар тоифасини ташкил этади. Бундай ҳолатда фуқаролик ҳуқуқи субъект лари ташаббускорлик, мустақиллик ва эркинлик асосида ҳуқуқий фао л лик қилиб муносабатни вужудга келтиришлари мумкин. Фуқаролик ҳуқуқининг тартибга солувчи – динамик функцияси фуқаролик ҳуқуқи доирасининг келгусидаги ривожланишини, ўзга риш ҳамда такомиллашувини белгилаб беришида намоён бўлади. Мазкур функция фуқаролик-ҳуқуқий мажбурият юкловчи нормалар воситасида амалга оширилади. Масалан, фуқаролик қонунчилигида фуқаролик ҳуқуқи субъектлари зиммасига қатор мажбуриятлар (фуқа ролик ҳуқуқларини амалга оширишдаги мажбуриятлар, нисбий-ҳуқу қий муносабатлар доирасидаги мажбуриятлар) юклатилиши мумкин. Тартибга солувчи – динамик функция фаол тоифадага ҳукукий муносабатлар шаклида рўёбга чиқади. Фуқаролик ҳуқуқининг регулятив функциясини амалга ошириш да кенг тарқалган усуллар куйидагилардир: - ҳуқуқ нормалари воситасида фуқаролик ҳуқуқи субъектлари нинг ҳуқуқ ва муомала лаёқатини белгилаш; - фуқаролик ҳуқуқи субъектларининг ҳуқуқий мақомини белг и лаш ва ўзгартириш; - фуқаролик ҳуқуқи субъектларининг фуқаролик ҳуқуқи пред мети доирасидаги муносабатларда иштирок этиш жараёнидаги ваколатлари ни белгилаш; -фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни вужудга келтирувчи, ўзгартирувчи ва бекор қилувчи юридик фактларни белгилаш ва бошқалар. Фуқаролик ҳуқуқининг қўриқловчи функцияси – ҳуқуқий таъсир этиш хусусиятига эга бўлиб, у иқтисодий ва бошқа ижтимоий муно сабатларни муҳофаза этишга, уларнинг дахлсизлигини таъминлашга йўналтирилади. Қўриқловчи функциянинг хусусиятларидан бири фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликни қўллаш таъсирида тарбиявий характер касб этади. Фуқаролик ҳуқуқи фани фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни ўрганса, фуқаролик ҳуқуқи ўқув предмети сифатида фуқаролик ҳуқуқи ва фуқаролик ҳуқуқи фанини ўргатади. Мазкур ўқув предмети мақсадларидан бири биринчи ўринда фуқаролик ҳуқуқи ҳуқуқ соҳаси сифатида ўзида мужассамлаштирган фуқаролик ҳуқуқи нормаларини ўргатиш ва уларни амалиётда қўллашдан иборатдир. Фуқаролик ҳуқуқининг ўқув курсида фуқаролик ҳуқуқи предме ти ва методаларига нисбатан фуқаролик ҳуқуқи фанининг хулосалари ва қонунлари, фуқаролик қонунлар ва бошқа ҳуқуқий актларнинг мазмуни, ижтимоий муносабатларнинг фуқаролик-ҳуқуқий бошқару ви механизми, фуқаролик қонунчилигининг пайдо бўлиши ва ривож ланиши кўрсатиб ўтилган. Фуқаролик ҳуқуқининг соҳавий-асосий тамойиллари қуйидаги лардан иборат: 1) Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда иштирок этувчи тараф ларнинг тенг ҳуқуқлилиги . Бу тамойил ФКнинг 1-моддасида ўз ифода сини топган. Иштирокчиларнинг тенглиги масаласи фуқаролик ҳуқуқининг ҳуқуқ соҳаси сифатидаги энг асосий хусусияти сифатида баҳоланади. Мазкур тамойил фуқаролик-ҳуқуқий муносабатда қатнашаётган ҳар қандай субъектнинг бошқа субъект билан бир хилдаги ҳуқуқларга ва ҳуқуқий имкониятларга, ҳуқуқий ҳолатга эгалигини англатади. Фуқаролик ҳуқуқи иштирокчилари уларнинг ҳуқуқий ҳолати қандай бўлишидан қатъи назар тенг ҳуқуқлидирлар. Бундай тенглик муносабат иштирокчиларининг фуқаролик ҳуқуқи субъекти сифатида барча учун тенг ҳажмда ҳуқуқ лаёқати билан таъминланишига асосланади 18 . Иштирокчилар тенглиги тамойили субъектлар учун бир хилдаги ҳуқуқий тартиб белгиланганлигида ҳам ўз ифодасини топади. Бунда қонун чиқарувчи фуқаролик ҳуқуқининг субъектлари учун бир хилдаги ҳуқуқий тартибни белгилайди. Яъни, фуқаролик ҳуқуқининг бир субъекти иккинчисидан устун қўйилмайди. Фуқаролик ҳуқуқи нинг субъектлари ҳисобланган фуқаролар, юридик шахслар ва давлат бир хилдаги ҳуқуқий 18 Раҳмонқулов Ҳ.Р. Фуқаролик ҳуқуқининг предмети, методи ва тамойиллари.- Т ошкент : ТДЮИ , 2003. - 37 б . тартибга эга. Масалан, ФКнинг 79-моддасига мувофиқ, давлат фуқаролик қонун ҳужжатлари билан тартибга солинадиган муносабатларда уларнинг бошқа иштирокчилари билан баравар асосларда иштирок этади. Иштирокчиларнинг тенглиги иқтисодий мустақил ва бир-бирига қарам бўлмасдан фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларга киришишлиги билан характерлидир. Бу тамойилга мувофиқ ҳеч қайси субъект ик кинчисига қараганда имтиёзларга эга бўлмайди ёки қонун ҳужжат лари унга имтиёзли ҳуқуқларни бермайди. Фақатгина қонун ҳужжат ларида назарда тутилган баъзи истисноларда шахсларнинг имтиёзли ҳуқуқлари белгиланади. 2) барча мулк шаклларининг тенглиги ва ҳуқуқий томондан баб- баравар муҳофаза қилиниши . Мазкур тамойил Ўзбекистон Респуб ликаси Конституциясининг 53-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 116-моддасида бевосита мустаҳкамлаб қўйилган. Маълумки, мулк шакллари хусусида сўз кетганда аввало Ўзбе кистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида”ги қонунида белгиланган мулк шакллари ва ФКда белги ланган мулк шакллари ҳақида тўхталиб ўтиш лозим. “Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида”ги қонуннинг 5-моддасида мулкнинг бешта мустақил шакли (хусусий мулк, ширкат (жамоа) мулки, давлат мулки, аралаш мулк, бошқа давлатлар, ҳалқаро ташки лотлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг мулки) ажратиб кўрсатил гани ҳолда ундан 7 йил ўтгач, амалга кирган ФКда мулкнинг иккита шакли (хусусий ва оммавий мулк) кўрсатиб ўтилган. “Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида”ги қонун ва ФКдаги бу ному таносиблик ҳақида шуни айтиб ўтиш лозимки, мулкнинг шакллари нечталигидан ва шаклларга ажратилиш қайси асосларга кўра амалга оширилишидан қатъи назар уларнинг тенглиги ва кафолати бир хилдир. Мулк шаклларининг тенглиги тамойили мамлакатда амал қилув чи ҳуқуқий нормаларда мулк шаклларига нисбатан ҳуқуқий режим ва ҳуқуқий муҳофазанинг бир хилдагилигини, амал қилишининг ҳуқуқий кафолатлар и нинг тенглигини англатади. Турли мулк шаклларининг ҳуқуқий томондан баб-баравар муҳо фаза қилиниши ФК ва мустақил фуқаролик ҳуқуқининг ўзига хос ютуқларидан бири саналади. Зеро собиқ Иттифоқ фуқаролик ҳуқуқи да социалистик мулкни ҳар томонлама, барча чоралар билан қўриқ лаш тамойили мавжуд эди 19 . Ва мазкур тамойилга асосан социалистик мулкни мухофаза қилишга устуворлик берилар эди. Эндиликда ҳеч қандай мулк шаклини амалда бўлишига ва муҳофаза қилинишига устуворлик берилмайди. Мулк шаклларининг тенглиги ва бир хил мухофаза қилиниши иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда муҳим ўрин эгаллайди. 3) мулкий муносабатларнинг мафкуравий муносабатлардан ажратилганлиги. Ўтмишда иқтисодий, шу жумладан, мулкий муно - сабатларни тартибга солишда ҳар хил мафкуравий қолиплар ва ақи далардан келиб чиқилган эди. 1963 йилги Гражданлик кодексининг 119-моддаси ҳам тўлиқ равишда собиқ Совет Иттифоқидаги давлат сиёсати мафкурасини амалда қўллаб, фуқаролар мол-мулкининг қатъий чегараси, миқдори ва объектлари доирасини белгиланганди. “Иқтисодий мақбулликдан сиёсий коньюнктуравий манфаатларнинг устун келиши собиқ Иттифоқ халқ хўжалигини парокандалик ёқасига, иқтисодий ва ижтимоий муносабатларнинг жиддий бузилишига, ишлаб чиқаришнинг техника жиҳатдан қолоқлигига олиб келди” 20 . Ҳудди шу сабабли ҳам Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 12-моддасида ҳеч қандай мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмас, деб кўрсатилди; 4) қонунда нимаки тақиқланмаган бўлса, рухсат берилади. Бу тамойил фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар иштирокчиларининг эркинлиги, ташаббускорлигини кафолатлайди. Қонунда нимаики тақиқланмаган бўлса, рухсат бериш тамойили фуқаролик ҳуқуқи субъектларининг нафақат қонунда кўрсатилган ҳаракатларни амалга ошириш балки, қонунда белгиланган бўлса ҳам лекин, қонун билан тақиқланмаган ҳар қандай ҳаракатни амалга оширишлари имконини беради. Лекин, шу ўринда бундай ҳаракатларнинг 19 Зокиров И.Б.Ўзбекистон ССРнинг гражданлик ҳуқуқи. 1-қисм. –Тошкент: Ўқитувчи, 1988. -12 б. 20 Каримов И.А. Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли. -Тошкент: Ўзбекистон , . 1992. -48 б. аҳлоқ меъёрларига ҳам зид келмаслиги лозимлигини айтиб ўтиш жоиз. Фуқаролик ко дексининг 8-моддасига мувофиқ, фуқаролик ҳуқуқининг субъектлари нафақат қонунда назарда тутилган шартномалар ва бошқа битим ларни, лекин унга зид бўлмаган шартномалар ҳамда бошқа битим ларни тузишлари мумкин. Фуқаролик ҳуқуқида бундай тамойил (қонунда нимаки тақиқ ланмаган бўлса рухсат берилади)нинг мавжудлиги фуқаролик-ҳуқу қий муносабат иштирокчиларига эркинлик ва ташаббус бериши билан бирга иқтисодиётнинг ривожланишига хизмат қиладиган янги ҳуқу қий муносабатларни, қолаверса, ҳуқуқий институтларни вужудга келишини таъминлайди. Қонунда нимаики тақиқланмаган бўлса, барчасига рухсат бери лиши тамойили, субъектлар ҳаракати доирасини кенгайтиради. Ҳуқу қий адабиётларда “қонунда нимаики тақиқланмаган бўлса, рухсат берилиши” фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солишнинг ихтиёрийликка йўналтирилганлиги тамойили 21 ёки фуқаролик ҳуқуқида диспозитив лик тамойили 22 нинг битта қоидаси сифатида кўрилиш ҳолатлари мавжуд. Мазкур тамойилнинг нормаларга мужассам бўлган ҳолда амалда ишлаши бозор иқтисодиётини янада ривожлантиришга хизмат қила ди. Зеро, бозор иқтисодиёти эркин қонунда тақиқланмаган ҳаракат, тадбиркорлик ва хусусий мулкни кенг қарор топишида ташаббускор лик ҳамда фаолликни талаб этади. Бу тамойил орқали фуқаролик ҳуқуқи субъектлари бир қатор эркинликлардан фойдаланади. Маса лан, фуқаролар ва юридик шахслар ҳуқуқ лаёқатига эга бўлиб қонун ҳужжатларида тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятни амалга ошириш лари мумкинлиги (ФКнинг 18, 41-моддалари). 5) фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар иштирокчилари мулкининг дахлсизлиги. . Бу қоида ФКнинг 1-моддасида ўз ифодасини топган. Шу билан бирга, ФКнинг 166-моддасига мувофиқ, мулк дахлсиздир ва қонун билан 21 Гражданское право. Т.1. Под.ред. А.П.Сергеева, Ю.К.Толстого. - М.: Проспект , . 2003. - 26 с. 22 Раҳмонқулов Ҳ.Р. Фуқаролик ҳуқуқининг предмети, методи ва тамойиллари. -Тошкент: ТДЮИ. 2003.-43 б, Мухаммадиев А.А. Фуқаролик ҳуқуқи тамойилларининг амал қилиши. –Тошкент: ТДЮИ, 2007. –Б. 59-60. қўриқланади. Мулкнинг дахлсизлиги мулкдорга қарши турган барча субъектларнинг мулк ҳуқуқини бузишидан ўзларини сақлашларидан иборат. Бу ерда “мулкдорга қарши турган” иборасини муайян мулкнинг соҳиби бўлмаган ҳар қандай бошқа шахс сифатида тушуниш лозим. Бундай субъектлар (шахслар) ўзганинг мулкига нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган “ўзларини сақлаш”ни амалга оширсалар, мулкнинг дахлсизлиги тамойилига амал қилган бўладилар. Мулкдор ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилишга ҳақли. Фуқаролик ҳуқуқининг бошқа тамойиллари каби мулкнинг дахлсизлиги тамойили ҳам мутлақлик характерига эга эмаслигини назарда тутиб, ФКнинг 166-моддаси 2-қисми, мулкдорнинг мол-мулкини олиб қўйишга, шунингдек унинг ҳуқуқларини чеклашга фақатгина қонунда назарда тутилган ҳоллардагина йўл қўйилиши мумкинлигини белгилайди; 6) қонуний асосларга эга бўлмасдан туриб, ҳеч ким иштирок чиларнинг хусусий ишларига ўзбошимчалик билан аралишмаслик тамойили . Фуқаролик ҳуқуқи учун муҳим аҳамиятга эга бўлган асосий тамойиллардан бири ҳисобланган хусусий ишларга ўзбошимчалик билан аралашишга йўл қўйилмаслиги тамойили фуқаролик ҳуқуқи субъектлари ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга оширишларидаги ҳаракатлар бевоситалиги ва узлуксизлигини таъминлайди. Маълумки, фуқаролик ҳуқуқида фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг хусусий манфаатлари асосий ўринни эгаллайди. Шунинг учун қонун чиқарувчи ана шу манфаатлар устунлигини кафолатлаш мақсадида ФКнинг 1-моддасидаёқ, мазкур тамойилни мустаҳкамлайди. Бундан ташқари ушбу тамойил бошқа қонун ҳужжатларида ҳам алоҳида қоида билан белгилаб қўйилиши мумкин. Масалан, Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолат лари тўғрисида”ги 2000 йил 25 майдаги қонунининг 34-моддасига мувофиқ, давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари тадбир корлик фаолияти субъектларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилаётган фаолиятига аралашишга ҳақли эмас. Бундай аралашув ФКнинг 1-моддаси талабларига зид бўлиб, ноқонуний ҳаракат ҳисобланади. Албатта, қонун ҳужжатларида кўзда тутилган аралашув (хусусий ишларга) бундан мустаснодир. 7) фуқаролик ҳуқуқларининг тўсқинликсиз амалга оширилиши (ФКнинг 1-моддаси). Фуқаролик-ҳуқуқий муносабат иштирокчилари ўз фуқаролик ҳуқуқларини амалга оширишда ҳар қандай тўсқин ликларни бартараф этилишини талаб қилишга ҳақли. Қонун ҳужжат ларидаги баъзи чеклашларнинг мавжуд бўлиши бу тамойилнинг аҳамиятига путур етказмайди. Чунки ҳуқуқ субъектига берилган, ҳуқуқ субъектларининг ўз ҳуқуқини амалга ошира олиш имкониятига эга бўлишлари, бу ҳуқуқлар мавжудлигининг асосий мезонидир. Фуқаролик ҳуқуқини тўсқинликсиз амалга ошириш фуқаролик қонун чилигининг барча нормалари мазмунига сингдирилган ва батафсил тарзда ФКнинг 9-моддасида кўрсатиб ўтилган. Унга мувофиқ, фуқаролар ва юридик шахслар ўзларига тегишли бўлган фуқаролик ҳуқуқларини, шу жумладан уларни ҳимоя қилиш ҳуқуқини ҳам ўз хоҳишларига кўра тасарруф этадилар. Фуқаролар ва юридик шахс ларнинг ўз ҳуқуқларини амалга оширишдан воз кечиши бу ҳуқуқ ларнинг бекор қилинишига олиб келмайди, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Фуқаролик ҳуқуқларини амалга ошириш бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт. Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлари иштирокчи ларининг ҳалол, оқилона ва адолат билан ҳаракат қилиши назарда тутилади. Фуқаролар ва юридик шахслар ўз ҳуқуқларини амалга оширишда жамиятнинг маънавий тамойиллари ва ахлоқий норма ларини ҳурмат қилишлари, тадбиркорлар эса – иш одоби қоидаларига ҳам риоя этишлари керак. Фуқаролар ва юридик шахсларнинг бошқа шахсга зарар етказишга, бошқача шаклларда ҳуқуқни суиистеъмол қилишга, шунингдек ҳуқуқни унинг мақсадига зид тарзда амалга оширишга қаратилган ҳаракатларига йўл қўйилмайди. Фуқаролик ҳуқуқларини амалга ошириш улар иштирокчилари нинг фаолиятида юз бериши мумкин бўлган ҳар қандай тўсиқларни тадбиркорлик ва бошқа қонун билан ман қилинмаган иқтисодий фаолият соҳаларида дуч келиши мумкин. 8) фуқаролик-ҳуқуқий муносабат иштирокчиларининг бузилган ҳуқуқларининг тикланиши (ФКнинг 1-моддаси). Фуқаролик ҳуқуқи биринчи навбатда ҳуқуқий муносабат иштирокчисининг бузилган ҳуқуқларининг аввалги ҳолатига қайтарилишига қаратилади (мулкни натура ҳолида қайтариш, бузилган шахсий ҳуқуқни тан олиш ва ҳ.к.). Шу сабабли ҳам фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик ҳуқуқбузарнинг шахсига эмас, етказилган зарарни қоплаш мақсадида ундириш мумкин бўлган мулкига қаратилади. Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. Агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. Бузилган ҳуқуқни тиклаш ва ҳуқуқни бузадиган ёки унинг бузи лиши хавфини туғдирадиган ҳаракатларнинг олдини олиш ФКнинг 11-моддасига асосан фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш усуллари таркибига ҳам киритилган. Бузилган ҳуқуқларни тикланиши, амал даги мумкин бўлмаган ҳоллардагина, тарафлар талабини қаноатлан тиришнинг бошқа усуллари қўлланилади. 9) фуқаролик-ҳуқуқий муносабат иштирокчилари ҳуқуқларининг суд орқали ҳимоя қилинишини таъминлаш (ФКнинг 1-моддаси). Фуқаролик- ҳуқуқий муносабат иштирокчилари ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун ўз талабини махсус орган – суд орқали билдиришга ҳақли ва бу ҳуқуқ қонун билан кафолатланади. Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги қонуннинг 9- моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар давлат органлари ва бошқа органларнинг, мансабдор шахсларнинг ҳар қандай ғайриқону ний хатти-ҳаракатларидан (қарорларидан), шунингдек ҳаёти ва соғли ғи, шаъни ва қадр-қиммати, шахсий эркинлиги ва мол-мулки, бошқа ҳуқуқ ва эркинликларига тажовузлардан суд ҳимоясида бўлиш ҳуқуқига эга. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ҳам суд ҳимоясида бўлиш ҳуқуқига эгадир 23 . Фуқаролик ҳуқуқлари ҳимоя қилиш борасида судга мурожаат этишда судловлиликка алоҳида эътибор берилади. Фуқаролик ҳуқуқ лари процессуал қонунлар ёки шартномада белгилаб қўйилганидек, ишлар қайси судга тааллуқли бўлишига қараб, суд, хўжалик суди ёки ҳакамлик суди томонидан ҳимоя қилинади. Умумий судларга қуйидаги ишлар тааллуқли: 1) тарафлардан ҳеч бўлмаганда биттаси фуқаро бўлган низоларга доир ишлар, қонунда бундай низоларни ҳал қилиш хўжалик суди ёки бошқа органларга топширилган ҳоллар бундан мустасно; 2) ФПКнинг 279-моддасида санаб ўтилган алоҳида тартибда кўриладиган ишлар (юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ишлар; фуқарони бедарак йўқолган, деб топиш ва фуқарони ўлган, деб эълон қилиш тўғрисидаги ишлар; фуқарони муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисидаги ишлар; мол- мулкни (ашёни) эгасиз деб топиш тўғриси даги ишлар; тақдим этувчига деб берилган ҳужжатлар йўқолган тақ дирда, улар бўйича ҳуқуқларни тиклаш тўғрисидаги ишлар (чақириб иш юритиш)); 3) қонун билан судларнинг ваколатига берилган бошқа ишлар (ФПКнинг 31-моддаси) 24 . Хўжалик судига қуйидаги ишлар тааллуқлидир: 23 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001, №1-2, 10-модда 24 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997. 9-сонга илова 1) иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар, юридик шахс тузмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартиб даги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тарзда олган фуқаро лар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабат лардан келиб чиқадиган низоларга доир ишлар; 2) иқтисодиёт соҳасида ташкилотлар ва фуқароларнинг ҳуқуқ лари вужудга келиши, ўзгариши ёки бекор бўлиши учун аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ишлар; 3) ташкилотлар ва фуқароларнинг банкротлиги тўғрисидаги ишлар. Қонун билан хўжалик судига тааллуқли ишлар жумласига бошқа ишлар ҳам киритилиши мумкин (Хўжалик процессуал кодексининг 23- моддаси) 25 . Ҳакамлик судлари фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқувчи низоларни, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари ўртасида вужудга келувчи хўжалик низоларини ҳал этади(“Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги қонуннинг 9-моддаси) 26 . Айрим ҳолларда фуқаролик ҳуқуқлари маъмурий тартибда ҳам ҳимоя қилиниши мумкин. Лекин маъмурий тартибда қабул қилинган қарор устидан судга шикоят қилиш мумкинлиги ФКнинг 10-модда сида мустаҳкамланган. 10) шартнома тузиш эркинлиги (ФК 1-354-моддалар). Фуқаро лар (жисмоний шахслар) ва юридик шахслар ўз фуқаролик ҳуқуқлари ҳамда бурчларига ўз эркларига мувофиқ эга бўладилар , ўз манфаат ларини кўзлаб амалга оширадилар. ФКнинг 354-моддасида эса, ушбу тамойилнинг мазмуни очиб берилган. Шартномалар эркинлиги тамойилини қуйидаги учта ҳолатни ажратиб кўрсатиш орқали тушуниш мумкин: 1) субъектнинг шартнома бўйича ўз контрагенти, яъни шартнома бўйича шеригини танлаш эркинлиги; 25 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997, 9-сон, 234-модда 26 Ўзбекистон Республикаси қ о нун ҳ у жжатлари тўплами, 2006, 42-сон, 416-модда. 2) шартнома предметини, яъни айнан қандай ҳолат юзасидан шартнома тузишни танлаш эркинлиги; 3) шартнома шартларини танлаш эркинлиги. Ушбу учала ҳолатни амалга оширишда субъектга ҳеч қандай ноқонуний таъсир ўтказмаслик лозим бўлади. Баъзи ҳолларда юқори даги ҳолатлар субъектга қонуний таъсир ўтказиш орқали унинг хоҳиш-иродасини бошқа томонга ўзгартириш орқали амалга ошири лади. Шартномалар эркинлиги тамойилига нисбатан бундай чеклов фақатгина қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолларда татбиқ этилади (ФК, 377-модда). Улар шартнома асосида ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилашда ҳамда қонунга зид бўлмаган ҳар қандай шартнома шартларини белгилашда эркиндирлар; 11) Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида товарлар, хизматлар ва молиявий маблағларни эркин ҳаракатда бўлиши (ФК 1- моддаси). Бу тамойил бозор иқтисодиёти учун муҳим бўлган моддий неъматларнинг эркин ҳаракатланиши ҳисобига товар-пул муносабат ларини тезлашишини амалга оширишга хизмат қилади. Маълумки, иқтисодий ривожланиш ва маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг гео график жойлашиши, муайян турдаги товарлар тақсимотининг номута носиблигига сабаб бўлади. Мазкур тамойил ана шу номутаносиб ликни бартараф этишда етакчи ўринни эгаллайди. Бугунги кунда фуқаролик-ҳуқуқий нормаларни бешта кичик тармоқларга бўлиш қабул қилинган. Булар жумласига: а) мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар (баъзи адабиётларда уни ашёвий ҳуқуқ, деб ҳам атайдилар). Ушбу кичик тармоқ мулкий муносабатлар иштирокчиларига ашёлар (мол-мулклар) тегишлилиги ни, мансублигини расмийлаштиради, бу тегишлилик эса мулкий муо маланинг шарти ёхуд натижаси (оқибати) сифатида намоён бўлади; б) мулкий муомаланинг ўзини расмийлаштирувчи мажбурият ҳуқуқи. Мажбурият ҳуқуқи ҳам ўз навбатида шартномалар ҳуқуқи ва деликт ҳуқуқи каби кичик тармоқларга бўлинади. Уларнинг ҳар иккаласи учун ҳам ягона, умумий бўлган Умумий қисм мавжуд. Шартнома мажбуриятлари ҳам ўз навбатида мол-мулкни ашёвий ҳуқуқ асосида топшириш, фойдаланиш учун бериш, ишларни бажа риш, хизматлар кўрсатиш, биргаликдаги фаолият бўйича мажбурият ларга бўлинади. Мажбуриятлар ичида бир томонлама ҳаракатлар (битимлар)дан келиб чиқадиган мажбуриятлар ҳам алоҳида ажралиб туради. Бузилган ҳуқуқни муҳофаза қилишга қаратилган мажбурият лар деликт (зарар етказишдан келиб чиқадиган) мажбуриятларга ва асоссиз бойишдан келиб чиқадиган мажбуриятларга бўлинади. Уму ман олганда, мажбурият ҳуқуқи фуқаролик ҳуқуқининг энг пухта тизимлаштирилган қисми ҳисобланади. Ушбу қисм ўз ҳажми бўйича ҳам беқиёсдир. У ФКнинг 20-бобидан то 58-бобига қадар бўлган нормаларни (234-1030-моддалар) қамраб олган; в) мутлақ ҳуқуқлар деб аталмиш кичик тармоқ интеллектуал мулк бўйича нормалар мажмуини ташкил этади. Унинг таркибига ижодий фаолият маҳсуллари (ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, селекция ютуқлари, интеграл микросхемалар топология си, компьютер дастурлари, муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар объект ларига нисбатан ҳуқуқларни расмийлаштириш, фуқаролик муомала сида уларнинг амал қилиши, ушбу номоддий объектлардан фойдала ниш ҳуқуқий режимини белгиловчи фуқаролик-ҳуқуқий нормалар киради. Айни вақтда фуқаролик муомаласи иштирокчиларини, товар лар, ишлар ва хизматларни шахсийлаштириш (индивидуаллаштириш) воситаларига нисбатан ҳуқуқларни вужудга келиши, амал қилиши бекор бўлиши ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича муносабатларни тартибга солувчи фуқаролик-ҳуқуқий меъёрлар ҳам ушбу кичик тармоқ таркибига киради. Бундай индивидуаллаштириш воситалари бўлиб фирма номи, товар белгиси, товар чиқарилган жой номига бўлган ҳуқуқлар ҳисобланади; г) фуқаро вафот этган тақдирда унинг мол-мулки ва мулкий ҳуқуқлари бошқа шахсларга (яъни, васият бўйича ёки қонун бўйича унинг меросхўрларига) ўтишини тартибга солувчи нормалар мажмуи дан иборат бўлган ворислик ҳуқуқи; д) сўнгги вақтларда номоддий неъматларни (шахсий-номулкий ҳуқуқларни) ҳимоя қилишни тартибга солувчи нормалар мажмуи ҳам фуқаролик ҳуқуқининг кичик тармоғи сифатида қаралиши тўғрисида нуқтаи назарлар ҳам илгари сурилмоқда 27 . Ушбу кичик тармоқ жис моний ва юридик шахсларни шаъни, қадр-қиммати ва ишбилармон лик обрўси, фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи, шахсий дахлсизлиги, уларнинг хусусий ҳаёти, эрк- мухториятини таъминловчи ҳуқуқлар ва шу кабиларни вужудга келиши, уларни амалга ошириш, ҳуқуқий муҳофаза қилиш бўйича фуқаролик- ҳуқуқий муносабатларни тартиб га солади. Шартли равишда бу туркумга кирувчи ҳуқуқларни шахсий ҳуқуқлар, деб номлаш ўринли бўлур эди. Ўзбекистонда фуқаролик ҳуқуқининг ривожини қуйидаги даврлар ва босқичларга бўлиш мумкин: 1.Мусулмон ҳуқуқи даври. Бу XIX асрнинг 2-ярмигача давом этган. 2.Дуалистик давр. Бу давр XIX аср охири ва XX аср бошларини ўз ичига олади. Бу даврда фуқаролик муносабатлари мусулмон ҳуқуқи нормалари билан бирга айрим соҳаларда Россия империяси қонунлари билан ҳам тартибга солинган. 3.Совет даври. Бу давр бир неча босқичларга бўлинади. Биринчи босқич 1917-1924 йилларни ўз ичига олади. Бу даврда Туркистон, шартли равишда Бухоро ва Хоразм Республикаларида амал қилган фуқаролик нормаларининг ўзига хослигини кўрсатиш мумкин. Иккинчи босқич 1925 йилдан то 60-йиллар бошларигача бўлган вақтни ўз ичига олади. Бунда фуқаролик қонунларининг аҳамияти, айниқса, иқтисодиёт соҳасида жуда кам бўлган. Учинчи босқич ўтган асрнинг 60-йиллар бошларидан то 80-йиллар 27 Гражданское право. Т.1. Под ред. А.Е.Суханова. –М.: Бек. 1998. 12-с. охирига қадар давом этган. Бу даврда маъмурий тизим устуворлиги шароитида фуқаролик нормалари амал қилган. 4.Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги билан фуқаролик қонунчилиги ривожида сифат жиҳатдан янги давр бошланди. Бу даврни ҳам икки босқичга бўлиш мумкин. Биринчи босқичда – 1991 йилдан 1997 йилгача фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишда асосий оғирлик маркази эски ГКга эмас, ёш, мустақил давлатнинг жорий қонунлари зиммасига тушган. Янги ФК амалга киритилгандан бошлаб эса фуқаролик қонунчилиги ривожининг янги босқичи бошланди. Ҳуқуқ назариясида ҳуқуқ манбаларига нисба тан бир қанча шартлар қўйиладики, бу шартлар ва талаблар манба нинг айнан ҳуқуққа тегишлилигини ва унинг бошқа соҳа манбалари дан ажратиб турилишига ёрдам беради. Бундай шартлар жумласига қуйидагилар киради: -ҳуқуқ манбаси норматив характерга эга бўлиши керак; -ҳуқуқ манбаси ўзининг номланиши ва таъсир кучи доирасида тегишли ваколатли давлат органи томонидан қабул қилинган ёки чиқарилган бўлиши лозим; -ҳуқуқ манбалари ҳар доим тегишли тартиб ва қоида асосида қабул қилиниши зарур; -ҳуқуқ манбаси, тегишли равишда рўйхатга олиниши ва муайян шартлар асосида эълон қилиниши керак. Ижтимоий турмуш ва жамият ҳаётининг кўплаб соҳалари махсус манбларга эга бўлганидек, ҳуқуқ ҳам ўз манбаларига эгадир. Ҳуқуқ манбалари эса ўз навбатида, муайян соҳаларнинг манбаларига бўли нади ва уларнинг мажмуидан ташкил топади. Ушбу мажмуанинг бир бўғини сифатида фуқаролик ҳуқуқи соҳаси ҳам ўз манбаига эгадир. Фуқаролик ҳуқуқининг манбалари деганда, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни тартибга соладиган норматив ҳужжатлар тушуни лади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикасининг Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўз ваколат доира сида белгиланган шаклда қабул қилинган, умуммажбурий давлат кўрсатмалари сифатида қонун ҳужжатлари нормаларини белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилган расмий ҳужжат норматив-ҳуқуқий ҳужжат, деб ҳисобланади. ФКда фуқаролик ҳуқуқи манба лари “фуқаролик қонун ҳужатлари” сифатида номланган. ФКнинг 3-моддасига мувофиқ, фуқаролик қонун ҳужжатлари ФКдан, ФК 2-моддасининг биринчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларида кўрсатилган муносабатларни тартибга солувчи бошқа қонунлар ҳамда қонун ости ҳужжатларидан иборат. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қонун ҳужжатлари ҳисобланади ва улар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари мажмуини ташкил қилади. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари қонунлар ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Ўзбе кистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, вазирлик лар, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжат лари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари қонун ости ҳужжатлари ҳисобланади (Ўзбекистон республикасининг “Нор матив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддаси) 28 . Қуйидагилар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳисобланади: а) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Конституциявий қонун лар и; б) Ўзбекистон Республикасининг қонунлари; в) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари; 28 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001. № 1-2, 8-модда. г) Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари; д) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор лари; е) вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг ҳужжат лари; ж) Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари. Ҳуқуқий муносабатлар орасида фақатгина фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар “нормал” муносабатлардир. Яъни фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар бир-бир и га бўйсуниш тамойилига асосланмаган, эрк-ирода ва хоҳишга таянган, мажбурлаш ва тайзиқдан холи бўлган ҳолда вужудга келадиган муносабатлардир. Фуқаролик ҳуқуқининг манбалари ҳам айнан ўзи тартибга соладиган муносабатларнинг шу хусусиятларидан келиб чиқиб белгиланади. Фуқаролик ҳуқуқи манба ларининг яна бир хусусияти уларда императив меъёрларга қараганда диспозитив меъёрларнинг кенгроқ қўлланилишидир. Бу меъёрлар нинг фуқаролик ҳуқуқида кенгроқ қўлланилишига сабаб, фуқаролик ҳуқуқида иштирокчиларга кенг имтиёз ва эркинликлар берилганли гидадир. Фуқаролик қонун ҳужжатларида кўп қўлланиладиган диспозитив нормаларнинг яна бир муҳим хусусияти, бу нормаларнинг “агар қонун ёки шартномада ўзгача қоида белгиланмаган бўлса ва мажбурият моҳиятидан ўзга маъно англашилмаса” – деган “писанда” билан бошланишидир. Айнан юқоридаги ҳолатнинг ифодалашидан бу норманинг диспозитив норма эканлигини англаб етилади. Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда қўлланиладиган императив нормалар, кўпчилик ҳолатларда умумманфаатларни ҳимоя қилиш ва қонунга амал қилиш, ҳалоллик, оқиллик, инсоф ва адолатни таъмин лаш мақсадларига хизмат қилади. Шартнома муносабатларини тартибга солувчи императив норма лар асосан давлат (жамият) манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилиб, баъзида шартнома тарафларидан бирининг ёки ҳар икки тарафнинг манфаатларига мос тушмаслиги мумкин 29 . 29 Синдоров К. Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги шартномалар. -Тошкент: Янги аср авлоди. 2003. -7-8 б. Турли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг юридик кучи бўйича ўзаро нисбати Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган органнинг ваколатига ва мақомига, шунингдек, ҳужжатларнинг турларига мувофиқ белгилана ди. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат ўзига қараганда юқорироқ юридик кучга эга бўлган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ бўлиши шарт. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бир- бирига тўғри келма ган ҳолларда юқорироқ юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат қўлланилади. Тенг юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бир- бирига тўғри келмаган ҳолларда кейинроқ қабул қилинган ҳужжат қоидалари амал қилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган вазирлик, давлат қўмитаси ёки идорасининг ижтимоий муносабатларнинг муайян соҳасини тартибга солиш учун махсус ваколати бўлса, ушбу орган қабул қилган ҳужжат бир хил даражадаги бошқа вазирлик, давлат қўмитаси ёки идорасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатига нисбатан юқорироқ юридик кучга эга бўлади. Юридик кучи бўйича Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳуқуқ манбалари орасида биринчи ўринда туради. Ўзбекистон Республикасининг асосий қонуни – Конституция барча қонунчилик учун, жумладан, фуқаролик қонунчилиги учун ҳам раҳбарий манба ҳисобланади. Конституция нормалари у ёки бу муносабатни умумий ҳолда, конституциявий даражада нормалайди, фуқаролик ҳуқуқига доир қонунлар эса, уни тўлдиради, аниқлаштиради. Мамлакатимиз нинг Асосий қонунида ҳуқуқнинг, шу жумладан, фуқаролик ҳуқуқи нинг асосий тамойиллари мустаҳкамланган. Конституциянинг 18, 27, 36, 42, 53, 54, 56-моддалари бевосита фуқаролик-ҳуқуқий муносабат ларни тартибга солишга қаратилган. Масалан, Ўзбекистон Республи каси Конституциясининг 18-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Респуб ликасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий аҳволидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар. Бундай тенглик ҳуқуқнинг барча соҳалари томонидан эътироф этилади ва Республика ҳудудида бу нормага амал қилиниши тегишли органлар томонидан назорат қилинади. Конституциянинг 18-моддасидаги тенглик негизида фуқаролик ҳуқуқида субъектларнинг тенглиги тамойили шаклланганлигини таъкидлаб ўтиш жоиз. Гарчи, фуқаролик ҳуқуқидаги тенглик, ҳуқуқий муносабатга кириш пайтида субъектларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларидаги ўзаро мутаносибликни ифодаласа-да, уларнинг тенг , деб ҳисобланиши зарурлиги, Конститу циянинг 18-моддаси билан узвий боғлиқдир. Шу билан бирга, Конституцияда ўз ифодасини топган фуқароларнинг тенглиги, фуқа роларнинг субъектив фуқаролик ҳуқуқларини қонун ҳужжатларида бир хилда ҳимоя қилинишига кафолат бўлиб хизмат қилади. Умумий маънода, фуқароларнинг конституциявий тенглиги уларнинг ҳуқуқ ларини амалга оширишларида, ўз ҳуқуқлари ҳимоясини ва ушбу ҳуқуқларга нисбатан ҳар қандай ғайриқонуний тўсқинликлар бартараф этилишини талаб этишларида муҳим ўрин тутади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27-моддасида, ҳар ким ўз шаъни ва обрўсига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш ва турар жойи дахлсизлиги ҳуқуқига эгалиги белгиланган. Ушбу қоида фуқароларнинг шаъни, қадр-қиммати, обрўси каби шахсий-номулкий ҳуқуқларни ҳимоя қилишга қаратилган бўлиб, мазкур модда асосида ФКнинг 100-моддаси қоидалари ишлаб чиқилган ва ривожлантирилган. Конституциянинг 36-моддасида, ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақлилиги ва банкка қўйилган омонатлар сир тутилиши ва мерос ҳуқуқи қонун билан кафолатланиши ифодаланган. Мазкур модда асосида ФКнинг мулк ҳуқуқи, банк омонати шартномаси ва ворислик ҳақидаги нормалари, Ўзбекистон Республикасининг “Банк ва банк фаолияти тўғрисида”ги ва “Фуқароларнинг банклардаги омонатлари ни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги қонунлари нормалари шакллантирилган. Уларда ҳар кимнинг мол-мулк эгаси бўлиши ва мулк ҳуқуқи муддатсиз ва дахлсиз амал қилиши мустаҳкамланган ҳамда банкка қўйилган омонатлар юзасидан банкнинг жавобгарлиги қайд этилган. Мерос деганда, вафот этган шахснинг мол- мулки, мулкка бўлган ҳуқуқи, бошқалардан талаб қилиш ҳуқуқи, бошқалар олдидаги мажбуриятлари ва қарзларини тушуниш керак. Мерос – бу фуқароларнинг ҳаётлигида бошқа шахсларга ўтиши мумкин бўлган унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари йиғиндисидан иборат. Мерос ҳуқуқи – бу фуқаронинг вафоти муносабати билан унинг мулкий, мулк билан боғлиқ бўлган шахсий-номулкий ҳуқуқ ва мажбуриятларининг бевосита қабул қилиб олишни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳуқуқий нормалар йиғиндисидан иборатдир 30 . Мерос ва ворислик масалалари ФКда алоҳида 5-бўлимда ўз ифода сини топган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 42-моддаси орқали ҳ ар ким нинг илмий ва техникавий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатланади. Ижод қилиш ҳуқу қи ФКнинг 4-бўлими нормаларида шунингдек, Ўзбекистон Республи касининг “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги 31 , “Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги 32 , “Селекция ютуқлари тўғрисида”ги 33 , “Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида”ги 34 , “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги 35 қонун ва бошқа бир қатор қонун ҳужжатларида белгиланган. Конституциянинг 53-моддаси алоҳида диққатга сазовордир. Конституциянинг ана шу моддасида “бозор муносабатлари” билан боғлиқ устувор норма ўз аксини топган. Бу ндан келиб чиқиб, моддадаги қуйидаги ҳолатларни алоҳида кўрсатиш мумкин: -Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шаклдаги мулк ташкил этиши; -истеъмолчилар ҳуқуқларининг устуворлиги; 30 Муаллифлар жамоаси. Фуқаролик ҳуқуқи (иккинчи қисм). Олий ўқув юртлари учун дарслик. (Қайта ишланган ва тўлдирилган иккинчи нашр). –Тошкент: Илм зиё. 2008. -796 б. 31 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006. 28-29-сон, 260-модда. 32 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Ахборотномаси 1996. 9-сон, 137-модда 33 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Ахборотномаси 2002. 9-сон, 156-модда 34 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Ахборотномаси 2002. 9-сон, 158-модда 35 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007. 1-сон, 4-модда -иқтисодий фаолият, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ва меҳнат қилиш эркинлиги; -барча мулк шаклларининг тенглиги ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилиши; -хусусий мулкнинг бошқа мулк шакллари каби дахлсизлиги ва давлат муҳофазасида эканлиги; -мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина мулкидан маҳрум этилиши мумкинлиги каби қоидалар. Бу ҳолатлар кейинчалик мос равишда Ўзбекистон Республикасининг жорий қонун ва қонуности ҳужжатларида ўз аксини топди 36 . Консти туциянинг 54-моддасида эса мулк ҳуқуқининг мазмуни бевосита ўз ифодасини топган. Бунга асосан мулкдор ўзига тегишли мол-мулкни ўз хоҳишига кўра эгаллаш, фойдаланиш, тасарруф қилишга ҳақли. Айни пайтда мулкдор ҳуқуқининг чегаралари ҳам Конституцияда белгилаб берилган. Яъни мол-мулкдан фойдаланиш экологик муҳитга зарар етказмаслиги, фуқаролар, юридик шахслар ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларига путур етказмаслиги лозим. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилиниши давлатимизда янги ижтимоий ва иқтисодий муносабатларнинг пайдо бўлишига пойдевор бўлди. Энг муҳими, Конституция фуқаролик ҳуқуқининг асосий иштирокчиси ҳисобланган инсон ва унинг манфаатларини олий қадрият, деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ҳам консти туциявий тамойилларга асосланган ҳолда бозор иқтисодиёти ша роитига мос келадиган механизмни яратишга қаратилган. У фуқаро лик-ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишда алоҳида ўринни эгаллайди. “Қабул қилинадиган қонунлар ва қонунчиликка оид ҳужжатлар ўзаро боғланган бўлиши ва ижтимоий йўналтирилган яхлит бозор механизмининг 36 Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик, Меҳнат, Уй-жой, Оила, Ер кодекслари ҳамда “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонунлари ва бошқа бир қатор қонун ости ҳужжатлари шулар жумласига киради . ҳуқуқий тизимини жадаллик билан яратишга кўмак лашиш керак” 37 , – деган эди И.А.Каримов. Бозор муносабатларининг бутун тизимини бирлаштиришга ва унинг ички уйғунлигини таъминлашга хизмат 38 қиладиган, фуқаролик- ҳуқуқий муносабатларни тартибга соладиган, бозор иқтисодиёти муносабатлари талабларига қаратилган кодификациялаширилган қонун бу – Фуқаролик кодексидир. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг биринчи қисми 1995 йил 21 декабрда, иккинчи қисми эса, 1996 йил 29 августда қабул қилинган ҳолда иккала қисми бир вақта 1997 йил 1 мартдан бошлаб кучга киритилган. Дастлаб, Фуқаролик кодекси олти бўлим, 71 боб, 1199 моддадан иборат бўлган. “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 39 2007 йил 16 январдаги қонунининг қабул қилиниши муносабати билан унинг 1052 (муаллифлик ҳуқуқи), 1053 (муаллифлик номига бўлган ҳуқуқ), 1054 (асарнинг дахлсизлигига бўлган ҳуқуқ), 1055 (асарни эълон қилиш ҳуқуқи), 1057 (асардан фойдаланиш ҳуқуқини тасарруф этиш), 1064 (муаллифлик ҳуқуқи амал қилишининг бошланиши), 1071 (муаллифлик лицензия шартномасининг амал қилиш муддати), 1072 (асардан шартнома тузмаган ҳолда ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарлик), 1080 (кабель орқали кўрсатув ва эшиттириш берувчи ташкилотнинг ҳуқуқлари) ва 1081 (турдош ҳуқуқлардан фойдаланиш тўғрисидаги шартномани бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик ва асардан шартнома тузмаган ҳолда ғайриқонуний равишда фойдаланганлик учун жавобгарлик) моддалари ўз кучини йўқотди ва эндиликда ФКда 1189 та модда амалдадир. Амалдаги Фуқаролик кодекси шахсларнинг мулкий ҳуқуқлари билан боғлиқ бўлган масалаларни янгича ҳал қилди. Унда: 37 Каримов И.А. Ўзбекистон - бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли. -Тошкент:Ўзбекистон.1993. 70 б. 38 Юқорида кўрсатилган жойда. 39 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. 2007. 3-сон, 21-модда. - хилма-хил фуқаролик-ҳуқуқий битимлар тузишда кенг эркинлик ва имкониятлар берилганлиги; - фуқароларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишини кенг тартибга солиш; - фуқароларнинг ҳуқуқ лаёқати кенгайтирилганлиги, улар ёлланма меҳнатдан фойдаланиш, хусусий мулкка, жумладан, хусусий корхоналарга эга бўлиши, мулк шаклларининг тенглиги ва унинг ҳимояси кафолатланганлиги; - фуқаролик-ҳуқуқий муносабат субъекти бўлган юридик шахсларга ўз фаолиятларини амалга оширишда, хўжалик ишларини юритишда кенг имкониятлар берилганлигини таъкидлаб ўтиш жоиз. Фуқаролик кодексининг тузилиши бозор иқтисодиёти талаб ларига мос келадиган фуқаролик ҳуқуқи тизимига монанддир. Ўзбекистон Республикасининг жорий қонунлари ҳам фуқаролик ҳуқуқининг манбаи ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг қо нунлари энг муҳим ва барқарор ижтимоий муносабатларни тартибга солади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан ёки референдум ўтказиш орқали қабул қилинади. Уларга “Банк сири тўғрисида”ги 40 , “Жамоат фондлари тўғри сида”ги 41 , “Банкротлик тўғрисида”ги 42 , “Хусусий корхона тўғриси да”ги 43 , “Ипотека тўғрисида”ги 44 , “Фирма номлари тўғрисида”ги 45 , “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги 46 , “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги 47 , “Тран спорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги 48 ва 40 Ўзбекистон Республик аси Олий Мажлис Ахборотномаси 2003. 9-10-сон, 144-модда 41 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Ахборотномаси 2003. 9-10-сон, 141-модда 42 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Ахборотномаси 2003. 5-сон, 63-модда 43 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Ахборотномаси 2004. 1-2-сон, 8-модда 44 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006. 10-сон, 535-модда 45 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006. 9-сон, 493-модда 46 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007. 1-сон, 2-модда 47 // Халқ сўзи. 2008 йил.23 июль 48 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008. 4-сон, 191-модда бошқа юздан ортиқ фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонунлар киради. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси олий давлат вакиллик органи бўлиб, қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади”, деб кўрсатилган. Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган ва фуқаролик-ҳуқуқий характерига эга бўлган қонун ҳужжатлари фуқаролик ҳуқуқининг манбаини ташкил этади. Юқоридаги қонунлар бунга мисол бўла олади. Бугунги кунда юзлаб қонунлар фуқаролик-ҳуқуқий характердаги қонунлардир. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 94-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг Президенти Конституцияга ва қонун ларга асосланиб ҳамда уларни ижро этиш юзасидан республиканинг бутун ҳудудида мажбурий кучга эга бўлган фармонлар, қарорлар ва фармойишлар чиқаради”, деб белгиланган. Президент томонидан чиқариладиган мазкур фармонлар қонуности ҳужжатлари, деб юрити лади. Президент фармонлари турмушда, ҳаётда, халқ хўжалигида, иқтисодиётда, ишлаб чиқаришда кечиктириб бўлмайдиган муносабат ларни тартибга солиш ва мустаҳкамлаш эҳтиёжидан келиб чиқади. Уларнинг аксарияти фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни тартибга со лаётганлиги учун фуқаролик ҳуқуқининг манбаи бўлиб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларидаги омонатларини ҳимоялаш кафолатларини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 28 ноябрь 2008 йилги ПФ 4057 сонли Фармони 49 , “Навоий вилоятида эркин индустриал-иқтисодий зона ташкил этиш тўғрисида”ги 2 декабрь 2008 йилги № ПФ-4059 сонли Фармони 50 , "Қишлоққурилишлойиҳа" масъулияти чекланган жамият лойиҳа-қидирув институтини ташкил этиш тўғрисида”ги 49 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008, 48-сон, 471-модда. 50 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008, 49-сон, 478-модда. 27 январь 2009 йилги № ПҚ-1049 сонли Қарори 51 , “Уй-жой фондини фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида реконструкция қилиш ва таъмир лаш бўйича пудрат ишларини кенгайтиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 29 январь 2009 йилги № ПҚ-1051 сонли Қарори 52 ва бошқа қатор Фармон ва қарорларни бунга яққол мисол қилиб кўрсатилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 98-моддасида “Вазирлар Маҳкамаси амалдаги қонунларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажари лиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар чиқаради”, деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор лари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига мувофиқ шаклида қабул қилинади. Бунга мисол қилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳка масининг “АБН АМРО Банк Ўзбекистон МБ, Ҳ.Ж.” акционерлик банкини “Royal Bank of Scotland O`zbekiston MB” “ЁАЖ деб қайта номлаш тўғрисида”ги 13 ноябрь 2008 йилги 246-сонли Қарори 53 , “Та биий монополиялар субъектлари томонидан мажбурий хизмат кўрса тилиши керак бўлган истеъмолчиларга товарларни сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишни тартибга солиш тўғрисида”ги 24 декабрь 2008 йилги №277-сонли Қарори 54 , “Экспорт қилувчи корхона ларни молиявий ва кредит йўли билан қўллаб-қувватлашга доир қў шимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 31 декабрь 2008 йилги 290-сонли Қарори 55 , “Женерал моторс Ўзбекистон” ёпиқ акциядорлик жамиятида “М 300” моделидаги автомобилларни сериялаб ишлаб чиқаришни ташкил этиш тўғрисида”ги 16 январь 2009 йилги 13-сонли Қарори 56 , “Навоий” эркин 51 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009, 5-сон, 36-модда. 52 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009, 5-сон, 38-модда. 53 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008, 46-сон, 457-модда. 54 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008, 52-сон, 516-модда. 55 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008, 52-сон, 528-модда. 56 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009, 3-сон, 15-модда. индустриал-иқтисодий зона дирекцияси” давлат унитар корхонасининг уставини тасдиқлаш тўғрисида”ги 19 февраль 2009 йилги 48-сонли Қарори 57 ва бошқаларни келтириш мумкин. Республика вазирликлари, Давлат қўмиталари, идоралари ўз Низомлари асосида чиқарган тегишли норматив ҳужжатлари ҳам фуқаролик ҳуқуқи манбалари ҳисобланади. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари ўз ваколатлари доирасида буйруқлар ва қарорлар шаклида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади. Низомлар, қоидалар ва йўриқномалар тарзида қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади. Низомлар, қоидалар ва йўриқномалар тарзида қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лар буйруқ ҳамда қарорлар билан тасдиқланади. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг, Ўзбе кистон Республикасининг Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида ҳамда уларни ижро этиш учун қабул қилинади. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив- ҳуқуқий ҳужжатлари бир неча вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари билан биргаликда ёки уларнинг биттаси томонидан бошқалари билан келишилган ҳолда қабул қилиниши мумкин. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг тармоқ бўлинмалари ва ҳудудий органлари норматив-ҳуқуқий тусдаги ҳужжатлар қабул қилишга ҳақли эмас, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Айниқса, фуқаролик ҳуқуқи соҳасида Молия, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат мулк қўмитаси бирмунча кўпроқ меъёрий ҳужжат лар 57 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009, 9-сон, 87-модда. чиқарадилар. Улар томонидан чиқарилган меъёрий ҳужжатлар мазкур соҳа учун умуммажбурий тусда бўлади. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқа рувининг “Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозлар билан ўтказиладиган операцияларга ва уларнинг бошқа корхоналар устав капиталида қатнашишига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги Низом ни тасдиқлаш ҳақида”ги 27 декабрь 2008 йилги 30/2 сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2 февраль 2009 йилда №1894-сон билан рўйхатга олинган) 58 , Ўзбекистон Рес публикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўл лаб-қувватлаш давлат қўмитасининг “Хўжалик юритувчи субъект нинг 35 фоиздан ортиқ акциялари, улушларини олиш устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги Йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги 29 декабрь 2008 йилги №17 сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 5 февраль 2009 йилда №1896-сон билан рўйхатга олинган) 59 , Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агент лиги бош директорининг “Мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш Қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 4 январь 2009 йилги №2 сонли буйруғи (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 6 февраль 2009 йилги 1900-сон билан рўйхатга олинган) 60 , Ўзбекистон Республикаси Давлат Мулки қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг “Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистри тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 4 март 2009 йилги № 2009-18 сонли буйруғи (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 9 март 2009 йилда 1919-сон билан рўйхатга олинган) 61 ва бошқалар шулар жумласидандир. Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари ўзига берилган вако латлар доирасида тегишли ҳудуддаги барча корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, 58 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009, 6-сон, 57-модда. 59 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009, 6-сон, 62-модда. 60 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009, 6-сон, 67-модда. 61 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009, 10-11-сон, 126-модда. бирлашмалар, шунингдек мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши зарур бўлган фуқаролик-ҳуқуқий характерга эга бўлган қарорлар қабул қиладилар. Бундай қарорлар ҳам фуқаролик ҳуқуқининг манбалари ҳисобланади. Масалан, “Тош кент шаҳрида ер майдонларини узоқ муддатли ижарага ва доимий фойдаланишга бериш бўйича ўтказиладиган танлов савдоларининг тартиби ва шартлари тўғрисида”ги 3 январь 2003 йилги Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори, “Тошкент в илоят худудида кўлланадиган ижара ҳақининг ягона ставкалари тўғрисида”ги Тошкент вилояти хокимининг 7 ноябрь 2006 йилги 272-сонли Қарори ва бошқалар. Фуқаролик қонун ҳужжатларида тегишли нормалар бўлмаган тақдирда, бу муносабатларни тартибга солишда маҳаллий одат ва анъаналар қўлланилади (ФКнинг 6-моддаси). Тадбиркорлик фаолиятининг бирор-бир соҳасида вужудга кел ган ва кенг қўлланиладиган ҳулқ-атвор қоидаси бирор-бир ҳужжатда ёзилган- ёзилмаганидан қатъи назар иш муомала одати ҳисобланади. Фуқаролик қонун ҳужжатларида тегишли нормалар бўлмаган тақдирда бу қонун ҳужжатлари билан тартибга солинадиган муноса батларга нисбатан маҳаллий одат ва анъаналар қўлланилади. Бироқ, қўлланиладиган иш одатлари, маҳаллий одатлар ва анъаналар қонун ҳужжатлари нормаларига, шартнома шартлари мазмунига зид бўлмаслиги керак (ФКнинг 6-моддаси). Ўзбекистон Республикасининг янги фуқаролик-ҳуқуқий қонун чилиги “иш муомаласи одатлари” тушунчасини муомалага киритди. Қонунчининг ўзи иш муомаласи одатларига ҳуқуқий одат турларидан бири сифатида қарайди 62 . Ҳуқуқий одат – узоқ давр мобайнида амалда бўлиш натижасида шаклланган ва давлат томонидан умуммажбурий қоида сифатида тан олинган юриш-туриш қоидасидир. Ҳар қандай одат ҳам ҳуқуқий одатга айлана олмайди, балки маълум бир гуруҳ, синф ёки бутун жамиятнинг 62 Батафсил қаранг: Хасанов А. Ҳуқуқий одат ва удум фуқаролик ҳуқуқи манбалари сифатида (хориж тажрибаси) // Фуқаролик кодексини такомиллаштириш муаммолари. Илмий-назарий конференция материаллари. –Тошкент: ТДЮИ. 2007. –Б. 97-100. манфаатларига жавоб бера оладиган ва давлат томонидан санкцияланган одатгина ҳуқуқий одат бўлиши мумкин 63 . Иш муомаласи ва одат нормалари кундалик турмушда таркиб топган, қадимдан фойдаланиб келинаётган, жамоатчилик томонидан эътироф этилган ва тан олинган, лекин қонун ҳужжатларида ўз аксини топмаган бўлади. Агар қонун ҳужжатларида тан олинган тақдирда у одат ва иш муомаласи таркибидан чиқиб, қонун нормаси сифатида эътироф этилади. Иш муомаласи одатлари тадбиркорлик нинг турли соҳаларида масалан, олди-сотди, прокат, ижара, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш йўловчи ва юкларни ташиш муносабатларида кенг учрайди. Иш муомала одатлари ёзма шаклда ифодаланган бўлиши шарт эмас. Лекин тадбиркорлик соҳасида бундай ҳужжатлар йўқ ҳам эмас. Масалан Ўзбекистон савдо-саноат палатаси томонидан иш муомаласи одатлари ўрганилади ва манфаатдор шахсларга маълум қилиш учун нашр этилади 64 . Айрим ҳолларда тузиладиган шартноманинг намунавий шартлари иш муомаласи одатлари сифатида қабул қилиниши мумкин. ФКнинг 359- моддасига асосан, шартномада унинг айрим шартлари тегишли турдаги шартномалар учун ишлаб чиқилган намунавий шартлар билан белгиланиши назарда тутилиши мумкин. Шартномада намунавий шартларга ҳавола қилинмаган ҳолларда бундай намунавий шартлар тарафларнинг муносабатларига иш муомаласи одатлари сифатида қўлланилади. Намунавий шартлар намунавий шартнома ёки ушбу шартларни ўз ичига олувчи бошқа ҳужжат шаклида ифодаланиши мумкин. Иш муомаласи одатларини фуқаролик қонун ҳужжатларида манба сифатида эътироф этиш ҳоллари кўп учрайди. Масалан, ФКнинг 107- (ёзма шаклда тузилган битимни, агар иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса, тарафлар ёки уларнинг вакиллари имзолаши керак), 236- (мажбуриятлар мажбурият шарт ларига ва қонун ҳужжатлари талабларига 63 Давлат ва ҳуқуқ назарияси. –Тошкент: Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси. , 2000. -277 б. 64 Раҳмонқулов Ҳ.Р. Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодексининг биринчи қисмига умумий тавсиф ва шарҳлар. –Тошкент: Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси. , 1997. -85 б. мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак), 239- (башарти бошқача тартиб қонун ҳужжатларида, шартно мада назарда тутилган бўлмаса ёки иш муомаласи одатларидан ёхуд мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, кредитор мажбуриятнинг қисмларга бўлиб бажарилишини қабул қилмасликка ҳақли) ва бошқа кўпгина моддаларида ўз аксини топган. Агар халқаро шартномада ёки битимда фуқаролик қонун ҳужжатларидагига қараганда бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома ёки битим қоидалари қўлланилади (ФКнинг 7-моддаси). Мазкур модда талабларидан келиб чиқадигн бўлсак, халқаро норматив ҳужжатлар ҳам фуқаролик ҳуқуқ манбалари ичида ўзига хос ўрин эгаллайди. Халқаро норматив ҳужжат фуқаролик ҳуқуқининг манбаси бўлиши учун у албатта, Олий Мажлис томони дан ратификация қилинган бўлиши лозим, акс ҳолда миллий фуқаро лик ҳуқуқининг манбаси сифатида тан олинмайди. Бундай норматив ҳужжатлар ичида “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси”ни алоҳида таъкидлаш лозим. Масалан, унинг 2-моддасига асосан ҳар бир инсон ирқи, тана ранги, жинси, тили, дини, сиёсий ёки бошқа эътиқодларидан, миллий ёки ижтимоий келиб чиқиши, мол-мулки, табақаси ёки бошқа ҳолатидан қатъи назар ушбу Декларацияда эълон қилинган барча ҳуқуқ ва барча эркинликка эга бўлиши зарур. Мазкур модда фуқаролик ҳуқуқ лаёқатининг тенгликка асосланишининг кафолатидир. “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси”нинг 17-моддасига асосан , ҳ ар бир инсон якка ҳолда, шунингдек, бошқалар билан биргаликда мулкка эгалик қилиш ҳуқуқига эга. Ҳеч ким зўравонлик билан ўз мулкидан маҳрум этилиши мумкин эмас. Бу қоида миллий фуқаролик қонунчилигида ҳам ўз аксини топган. Фуқаролик қонун ҳужжатларини тўғри шарҳлаш ва татбиқ этиш учун суд тажрибаси муҳим аҳамиятга эга бўлса ҳам, аммо у ҳуқуқ манбаси бўлиб ҳисобланмайди. Фуқаролик иши бўйича суд томони дан чиқарилган қарор фақат мазкур иш учунгина мажбурийдир. Шуни айтиш керакки, суд Пленуми қарорлари Ўзбекистон Респуб ликасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонунда норматив ҳуқуқий ҳужжат сифатида эътироф этилмаган. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги “Судлар тўғрисида”ги қонуни 17-модда сида “Олий суд Пленуми суд амалиётини умумлаштириш материал ларини кўриб чиқади ва қонун ҳужжатларини қўллаш масалалари бўйича тушунтиришлар беради”, деб белгиланган. Бунга биноан Олий суд Пленумининг суд ишларини кўришда қонунларни қўллаш масалалари юзасидан судларга раҳбарий тушунтиришлари фуқаролик ҳуқуқининг манбалари бўлмаса ҳам, барча судлар учун мажбурий ҳисобланади ва судлар томонидан оғишмай ижро этилиши шарт. Бунга мисол сифатида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 15 июнь 2007 йил №163- сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллаш нинг айрим масалалари ҳақида”ги, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 22 декабрь 2006 йилги № 13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги, Ўзбе кистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 27 январь 2006 йилги №142-сонли “Банкротлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Рес публикаси Қонунини хўжалик судлари томонидан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги ва бошқа Қарорларини келтириб ўтиш жоиз. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги қонунининг 42-моддаси мазмунига кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди хўжалик судлов соҳасида суд ҳокимиятининг энг юқори органи бўлиб, у томондан қабул қилинган ҳужжатлар қатъий ва Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида бажарилиши мажбурийдир. Олий хўжалик суди Пленум мажлисида дастурий кўрсатмалар қабул қилади. Шуни айтиш керакки, Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги қонунининг 12-моддасида “ Ўзбекистон Рес публикасининг Конституциясига мувофи қ Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қ онунчилик палатасида қ онунчилик ташаббуси ҳуқуқ ига эга” 65 , деб кўрсатилган. Фуқаролик қонунларининг амалда бўлиш вақти дейилганда мазкур қонуний ҳужжатнинг кучга кириши пайтидан то ҳуқуқий кучини йўқотиш пайтига қадар бўлган давр назарда тутилади. Фуқаролик қонун ҳужжатлари расмий нашрларда эълон қилиниши керак. Ҳамманинг эътибори учун расман эълон қилинмаган қонун асосида ҳеч ким мол-мулки ёки мулкий ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин эмас. Фуқаролик қонун ҳужжатлари расман баён тарзида эълон қилинишига йўл қўйилмайди, расман эълон қилинганда унинг барча реквизитлари кўрсатилади. Фуқаролик қонун ҳужжатларини норасмий нашрларда эълон қи лишга, шунингдек, уларни қонун ҳужжатларининг электрон маълумот тизимлари орқали тарқатишга (масалан Norma, Право юридик ахбо рот тизимлари) бу ҳужжатлар расмий манбаларда эълон қилингани дан сўнг ҳамда барча реквизитлари, эълон қилинган расмий манбала ри ва кучга кириш санасини кўрсатиш шарти билан рухсат этилади. “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси”, “Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг тўплами”, “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Маж лиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президен тининг фармонлари эълон қилинадиган расмий нашр ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари “Ўз бекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами”, “Ўзбе кистон 65 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. 2004, 51-сон, 514-модда. Республикаси қонун ҳужжатларининг тўплами”, “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида эълон қилинади. “Ўзбекистон Рес публикаси қонун ҳужжатларининг тўплами”, вазирликлар, давлат қў миталари ва идораларнинг расмий нашрлари Ўзбекистон Республи каси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари эълон қилинадиган расмий манба ҳисобланади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари мазкур органларнинг расмий нашрларида эълон қилинади. Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва Ўзбекистон Респуб ликаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, шунингдек, маҳал лий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, агар ҳужжатларнинг ўзида бошқа муддат кўрсатилган бўлмаса, расман эълон қилинга нидан сўнг ўн кундан кейин кучга киради. Масалан, Ўзбекистон Республикасининг “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонуннинг 32-моддасида ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кириши белгиланган ва у “ Халқ сўзи” газетасида 2008 йил 8 январда эълон қилинган 66 . Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси эса Ўзбекистон Рес публикаси Олий Мажлисининг 1996 йил 29 августдаги 257-1-сонли “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида”ги Қарорига асосан ФК 1997 йил 1 мартдан амалга киритилган. Айрим ҳолларда қонуннинг ўзида унинг айрим моддалари қонун амалга киритилгандан сўнг муайян муддат ўтиб амалга киритилиши белгиланиши мумкин. Масалан, Ўзбекистон Республикасининг 20 июль 2006 йилдаги “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Қонунида назарда тутилишича, мазкур Қонун 21 июль 2006 йил кучга киритилиши, унинг 21-моддасининг иккинчи қисми ва 49-моддасининг иккинчи қисми қоидалари 21 июль 2007 йил амалга киритилиши белгиланган 67 . 66 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008, 1-2-сон, 1-модда. 67 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006, 28-29-сон, 260-модда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва Ўзбе кистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари тегишинча Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгиланган тартибда кучга киради ва улар эълон қилиниши шарт. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, агар ҳужжатнинг ўзида кечроқ муддат кўрса тилган бўлмаса, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ўн кундан кейин кучга киради. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни манфаатдор шахслар эътиборига етка зиш норматив-ҳуқуқий ҳужжат матни билан монеликсиз (эркин) тани шиш ҳуқуқини таъминловчи ҳар қандай шаклда амалга оширилиши мумкин. Фуқаролик қонунлари, шу жумладан, Фуқаролик кодекси ҳам, умумий қоида бўйича фақат келажак учунгина амалда бўлиб, орқага қайтиш кучига эга эмас, яъни улар янги қонуннинг амалга киритилиш вақтига қадар вужудга келган ҳуқуқий муносабатларга татбиқ этилмайди (ФК, 4-модда, 1-банд). Қонуннинг орқага қайтиш кучига эга бўлиши, яъни мазкур қонун амалга киритилган кунга қадар вужудга келган ҳуқуқий муносабатларга ҳам татбиқ этилишига шу қонуннинг ўзида ёки бошқа қонунларда тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳоллардагина йўл қўйилади (ФК, 4-модда, 2-банд). Фуқаролик қонун ҳужжати амалга киритилгунга қадар вужудга келган муносабатлар бўйича бу қонун ҳужжати у амалга киритил гандан кейин вужудга келган ҳуқуқ ва бурчларга нисбатан қўлла нилади. Агар шартнома тузилгандан кейин тарафлар учун мажбурий бўлган шартнома тузилаёган пайтдагидан бошқача қоидаларни белгилайдиган қонун қабул қилинган бўлса, тузилган шартноманинг шартлари ўз кучини сақлаб қолади, қонун аввал тузилган шартнома лардан келиб чиққан муносабатларга татбиқ этилиши кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1996 йил 29 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида”ги Қарорининг 6-бандида келтирилишича, кодекс 187- моддасининг қоидалари мулкка эгалик қилиш 1997 йилнинг 1 мартига қадар бошланган ва кодекс амалга киритилаётган вақтда давом этаётган ҳолларга ҳам татбиқ этилади. (Ахборот учун: 187-моддага мувофиқ мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка ўн беш йил давомида ёки бошқа мол-мулкка беш йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олади). Худди ФКнинг 760-модаси 2, 3, 4- қисмлари ҳам орқага қайтиш ҳуқуқига эга. Айрим ҳолларда қонуннинг орқага қайтиш кучининг энг узоқ муддати ҳам белгиланиши мумкин. Масалан, Ўзбекистон Республика си Фуқаролик кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида”ги қарорининг 11 ва 12- бандларида ФКнинг 990, 991, 1005-1016-модда ларининг қоидалари узоғи билан 1994 йил 1 мартгача юз берган муносабатларга татбиқ этилиши назарда тутилган. Фуқаролик қонунлари амалга киритилгунига қадар вужудга келган муносабатлар бўйича ушбу қонун ҳужжати у амалга киритил ганидан кейин вужудга келган ҳуқуқ ва бурчларга нисбатан қўллани лади, тузилган шартнома бўйича томонларнинг муносабатлари бундан мустасно. Фуқаролик қонунлари, агар унинг матнида бошқа изоҳ берилмаган бўлса, муддатсиз амал қилади. Фуқаролик қонунлари амал қилишининг вақтинчалик муддати бутун ҳужжат учун ёки унинг қисмлари учун белгиланиши мумкин. Бундай ҳолда унда ҳужжат (ёки унинг қисми) қайси муддатга ёки қандай ҳодиса юз бергунига қадар ўз кучини сақлаб қолиши кўрсатилиши зарур. Фуқаролик қонунлари ни қабул қилган орган белгиланган муддат тугагунига қадар ҳужжат нинг амал қилинишини янги муддатга, бошқа ҳодиса юз бергунига қадар узайтириш тўғрисида ёки ҳужжатга муддатсиз тус бериш ҳақида қарор қабул қилиши мумкин. Фуқаролик-ҳуқуқий характердаги норматив ҳужжатлар то бекор қилингунича ёки янги ҳужжатлар билан алмаштирилгунича амалда бўлади. Масалан, “Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик, Уй-жой кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда “Давлат уй-жой сиёсатининг асослари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида”ги 8 январь 2007 йилги Қонунга асосан “Давлат уй-жой сиёсатининг асослари тўғри сида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ўз кучини йўқотган 68 . Айрим ҳолларда фуқаролик қонун ҳужжатларининг айрим моддалари, бандлари бекор қилиниши, лекин қонуннинг ўзи амалда бўлиши мумкин. Масалан, “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 69 16 январ 2007 йилги қонунининг қабул қилиниши муносабати билан ФКнинг 10 та (1052, 1053, 1054-1057, 1064, 1071, 1072, 1080-1081) моддаси ўз кучини йўқотган. Фуқаролик қонунлари муайян ҳудудга тааллуқлидир. Ўзбекис тон Республикасининг норматив ҳужжатлари Ўзбекистон ҳудудида амалда бўлади. Ўзбекистон Республикси худуди доираси (қуруқлик да, сувда, ер остида, ҳаво бўшлигида) чизиғи билан белгиланган чизиқдан ва бу чизиқ бўйлаб ўтувчи вертикал сатҳдан иборат худуд бўлиб 70 , унга ер майдони, ер ости, ички ва ҳудудий сувлари, ер ва сув худуди устидаги хаво макони шунингдек, чет элдаги Ўзбекистон элчихоналари, Ўзбекистон Республикаси байроғи остида ҳаракатла наётган ҳаво ва денгиз кемалари майдонлари киради. Ўзбекистон Республикаси фуқаролик қонунчилиги айнан ушбу ҳудудда амал қилади. Айрим маъмурий худудий тузилмалар чиқарган норматив ҳужжатлар шу ҳудудда амал қилади. Фуқаролик қонунларининг шахсларга нисбатан татбиқ этилиши дейилганда, унинг барча шахслар, чунончи, фуқаролар (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, бошқа давлатларнинг фуқаролари, фуқаро лиги бўлмаган шахслар) ва юридик шахслар (маҳаллий, хорижий, қўшма юридик 68 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007, 1-2-сон, 3-модда. 69 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами , . 2007. 3-сон, 21-модда. 70 Ўзбекистон Республикасининг “Давлат чегаралари тўғрисида”ги 1999 йил 20 августда ги қонун и нинг 3- моддаси//Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999, № 9, 217-модда шахслар)га нисбатан бир хилда қўлланилиши тушуни лади. Фақатгина хорижий мамлакат фуқаролари ва юридик шахслари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси худудида фуқаролик муносабатларига киришсагина уларга нисбатан фуқаролик қонунчилиги татбиқ этилади. Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Фуқаролик қонун ҳужжатлари умумий қоида бўйича барча учун умуммажбурий ҳисобланади. Лекин муайян соҳани тартибга солишга қаратилган қонун ҳужжатлари фақат шу соҳа вакилларига тааллуқли бўлади. Масалан, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун акциядорлик жамияти ва унинг акциядорига, “Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги қонун но ширлар ва уларнинг фаолиятини тартибга солинишига қўлланилади. Муайян соҳани тартибга солувчи қонун ҳужжати шу соҳа вакиллари бўлмаган шахсларга татбиқ этилмайди. Фуқаролик қонунлари ижтимоий ҳаёт муносабатларида кун сайин вужудга келаётган муносабатларни тўла ўз ичига олган қоида ларни бера олмайди. Турмушда фуқаролик ҳуқуқи нормалари билан назарда тутилмаган янги муносабатлар ҳам пайдо бўлиши мумкин. Шу сабабли фуқаролик ҳуқуқида аналогияга (қиёс, ўхшатишга) йўл қўйилади. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 5-моддасига асосан фуқаро лик- ҳуқуқий муносабатлари қонун ҳужжатлари ёки тарафларнинг келишуви билан тўғридан-тўғри тартибга солинмаган ҳолларда фуқаролик қонун ҳужжатларининг ўхшаш муносабатларни тартибга солувчи нормаси қўлланилади (қонун ўхшашлиги). Агар қонун ўхшашлигидан фойдаланиш мумкин бўлмаса, тарафларнинг ҳуқуқ ва бурчлари фуқаролик қонун ҳужжатларининг умумий негизлари ва мазмуни (ҳуқуқ ўхшашлиги)га ҳамда ҳалоллик оқиллик ва адолат талабларига амал қилган ҳолда белгиланади. Юқорида кўрсатилган нормага биноан аналогия икки турга бўлинади: биринчиси – қонун бўйича, иккинчиси – ҳуқуқ бўйича. Ўхшаш муносабатларни тартибга соладиган қонунни татбиқ этишга қонун аналогияси дейилса, низоли муносабатларнинг қонунларнинг умумий асослари ва маъносига таяниб ҳал қилишга ҳуқуқ аналогияси, деб аталади. Аналогия тўғрисидаги қонун (қоида) ларни татбиқ этишда қуйи - дагиларни назарда тутиш лозим. Биринчидан, юқорида кўрсатилган қоидаларга фақат мазкур масала юзасидан тегишли қонун ва фармойишлар бўлмаган ҳолдагина асосланиб ишни ҳал қилиш мумкинлигини, иккинчидан, бундай аналогия тариқасида суд қарори фақат низо учун кучда бўлишини ва, учинчидан, суд қонунларнинг умумий негизлари ва мазмунига қуруқдан- қуруқ ҳавола қилмай, балки қарорни ифодалашда суд қайси қонуннинг умумий асосларига таяниб, ўз қарорини чиқарганлигини кўрсатиши лозим. Фуқаролик ҳуқуқларини чеклайдиган ва жавобгарлик белгилай диган нормаларни ўхшашлик бўйича қўлланишга йўл қўйилмайди (ФК, 5-модда, 3- банд). Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ қонунлар нинг нормаларига Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди шарҳ беради. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг 2 май 2006 йилги Ўзбекистон Республикасининг “Норматив- ҳуқуқ ий ҳужжатлар тўғрисида ” ги қонуни 31-моддасининг иккинчи кисмини шар ҳ лаш ҳақидаги қарори ва бошқалар 71 . Қонун ости ҳужжатларига уларни қабул қилган органлар расмий шарҳ беради. Шарҳлаш жараёнида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга тузатишлар, қўшимчалар ва аниқлаштирувчи нормалар киритилишига йўл қўйилмайди. Ҳуқуқ нормалари татбиқ этишга ваколатли бўлган давлат органлари томонидан, чунончи, суд, прокуратура, хўжалик суди ва бошқа органлар, шунингдек баъзи ҳолларда жамоат ташкилотлари томонидан қўлланилади. Ҳуқуқ нормаларини татбиқ этиш тушунчасидан уларга риоя қилиш тушунчаси фарқ қилади. Ҳуқуқ нормасини юқорида айтилга нидек, фақат муайян ваколатли органларгина татбиқ этишлари мумкин бўлса, ҳуқуқий 71 // Халқ сўзи, 2006 йил 3 май, 84 (3883)-сон . нормаларга риоя қилишга ҳар бир шахс (фуқаролар ҳам юридик шахслар ҳам) мажбурдир. Ҳуқуқ нормасининг тўғри қўлланилиши унинг ҳозирги вақтда амалда бўлиш-бўлмаслигини, яъни унинг бекор қилинган-қилин маганлигини ёхуд ўзгартирилган-ўзгартирилмаганлигини, унинг қан чалик мажбурий бўлиш- бўлмаслигини ва ҳақиқий матнини аниқлаш имконини беради. Ҳуқуқ нормасини тегишли фуқаролик-ҳуқуқий муносабатга татбиқ этиш учун унинг аниқ мазмунини, маъносини ва аҳамиятини белгилаш зарур. Ҳуқуқ нормаси маъносини белгилаш ва тушунтиришга қонунни шарҳлаш, дейилади. Нормани шарҳловчи субъектлар ҳуқуқ нормаларига расмий ва норасмий шарҳ берувчиларга бўлинади. Расмий шарҳ ваколатли бўлган ҳокимият органлари томонидан берилиб, маълум даражада мажбурий кучга эга бўлади. Бундай шарҳ Олий Мажлис томонидан берилади. Улар республика доирасида барча фуқаролар ва ташкилот лар учун мажбурий ҳисобланади. Шунингдек, маҳаллий Кенгашлар томонидан бериладиган шарҳлар ҳам расмий , айни пайтда мажбурий ҳисобланади. Айрим ҳолларда расмий шарҳ норматив ҳужжатнинг барча мод - даларига, айрим ҳолларда эса айрим моддаларига берилиши мумкин. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди 20 ноябрь 2006 йилда “Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги Қонуни 10-моддасининг биринчи қисмини шарҳлаш ҳақида қарор қабул қилади ва қонуннинг бир моддасига расмий шарҳ беради 72 . Расмий шарҳнинг турларидан бири суд шарҳлашидир. Маълум бир ишни ҳал қилишда суд томонидан берилган шарҳ чиқарилган қарорнинг қонуний кучга кирганидан сўнг мазкур иш бўйича мажбурий ҳисобланади. Аммо келажакда шунга ўхшаш бошқа ишни ҳал қилишда, бошқа судлар, жумладан, шу суднинг ўзи ҳам аввалги ишнинг ҳал қилинишига қараб 72 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006, 46-47-сон, 462-модда. масалани еча олмайди. Чунки , умумий характерда бўлган баъзи шарҳлар Олий суд Пленуми томонидан берилади. Шу тартибда қабул қилинадиган қарорлар судларда ишларнинг бир хилда кўрилишини таъминлашга қаратилганлиги сабабли судлар учун мажбурийдир. Норасмий шарҳ деб, мажбурий кучга эга бўлмаган шарҳга, масалан, илмий асарларда, дарсликларда, маърузаларда бериладиган шарҳларга айтилади. Бундай шарҳлар юридик кучга эга бўлмаса ҳам қонуннинг маъносини аниқлашга ёрдам беради. Масалан, Фуқаролик кодексига 73 , Уй- жой кодексига 74 , Ўзбекистон Республикасининг “Ипо тека тўғрисида”ги қонунига 75 олимлар ва мутахассислар томонидан ёзилган шарҳлар норасмий шарҳга мисол бўлади. Улар имловий, мантиқий, тизимли ва тарихий шарҳлашга бўлинади. Имловий шарҳлашда имло қоидаларидан фойдаланиб қонунда ишлатилган айрим сўзлар, жумлалар, ифодаларнинг маъносини аниқлаш йўли билан ҳуқуқий нормаларнинг мазмуни белгиланади. Масалан, ФКнинг 30-моддасида “Руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги оқибатида ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган фуқароларни суд қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топиши мумкин”, дейилади. Бу ерда қонун чиқарувчи иккинчи “ёки” сўзини ишлатиши натижасида фуқарони муомалага лаёқатсиз деб топиш учун иккита асосдан биттаси, яъни ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмаслик ёки уларни бошқара олмасликнинг мавжуд бўлиши етарли эканлигини ифодалайди. Мантиқий шарҳлашда қонунда ишлатилган ифодалар, тушунча лар бир- бири билан ички, узвий, мантиқий боғланганлиги аниқла ни б, ҳуқуқий норманинг музмуни белгиланади. Масалан, ФКнинг ушбу 30-моддасида “Руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги оқибатида ўз ҳаракатларининг 73 Рахмонқулов Ҳ .Р. Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодексининг биринчи қисмига умумий тавсиф ва шарҳлар. –Тошкент: Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси. , 1997. 74 Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексига шарҳлар./масъул муҳаррир: Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист, юридик фанлар доктори, профессор И.Б.Зокиров. –Тошкент: ТДЮИ., 2007. -370 б. 75 Муаллифлар жамоаси. Ўзбекистон Республикасининг “Ипотека тўғрисида”ги қонуннига шарҳлар. – Тошкент: ТДЮИ,. 2007. -269 б. аҳамиятини тушуна олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган фуқарони суд қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топиш мумкин”, дейил ган . Демак, вояга етган фуқаро руҳий касал бўлса ҳам, то суд томонидан “муо малага лаёқатсиз” деб т оп илгунига қадар муомалага лаёқатли , деб фараз қилинади. Тизимли шарҳлашда ҳуқу қ нормасининг мазмуни унинг ҳуқуқ тизимида эгаллаган ўрнини белгилаш, уни бошқа ҳуқуқий нормалар билан таққослаш йўли билан аниқланади. Масалан, 1963 йилда қабул қилинган ГКнинг 321-моддасида мулкнинг ижарага олувчи томонидан ёмонлаштирилган ҳолда етказилган зарарларнинг ижарага берувчи томонидан қопланишига айтилади. Бу ерда зарар етказилиши шартнома бўйича олинган мажбуриятни бузиш билан боғлиқ бўлгани учун низо ГКнинг 479-моддаси билан эмас, 321-моддаси билан ҳал қилинади. Тарихий шарҳлашда ҳуқуқ нормаси қандай тарихий вазиятларда қабул қилинганлигини белгилаш йўли билан аниқланади. Шарҳлаш ўзининг ҳажми бўйича туб маънодаги шарҳда қонуннинг маъноси унинг ифодаланиш , яъни ёзилиш шаклига айнан тўғри келиши керак. Чекланган шарҳда қонуннинг маъноси унинг ифодаланишига қараганда бирмунча торроқ кўринади. Кенгайтирилган шарҳда қонуннинг мазмуни унинг туб таҳририга қараганда бирмунча кенгроқ тушунилади. Масалан, ФКнинг 115-моддасида: “Битимнинг қонун талаб қиладиган шаклига риоя қилмаслик қонунда тўғридан-тўғри кўрсатилган ҳолдагина унинг ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлади”, деб ёзилган. Бунда “қонун” сўзи фақат Олий Мажлис томонидан қабул қи линган норматив ҳужжатнигина билдирмай, балки ҳуқуқнинг бошқа нормаларини ўзининг таъсирий кучига қараб императив ва диспози тив нормаларга бўлинади. Императив нормалар , деб маълум бир ҳуқуқий муносабатда қатнашувчиларнинг эрклари билан ўзгартири лиши мумкин бўлмаган, қатъий характерда бўлган, қатъий буйруқ берадиган нормаларга айтилади. Императив нормаларга мисол қилиб “Фуқароларнинг ҳуқуқ лаёқатидан ёки муомала лаёқатидан тўла ёки қисман воз кечиши ва ҳуқуқ лаёқати ёки муомала лаёқатини чеклашга қаратилган бошқа битимлар ўз ўзидан ҳақиқий эмасдир” (ФК, 23-модда, 3-қисм), деб айтилган нормани кўрсатиш мумкин. Диспозитив нормалар, деб тарафларнинг ўз ихтиёрлари билан тўлдирилиши мум кин бўлган ва шартномаларда ҳуқуқий муносабатлар иштирокчилари - нинг ўзаро келишуви бўйича тартибга солиниши мумкинлигини кўрсатадиган нормаларга айтилади. Масалан, ФКнинг 223-моддаси 1- бандида улушли мулкдаги мол-мулк иштирокчилар ўртасида улар нинг келишувига мувофиқ тақсимланиши мумкин деб ёзилган. Демак, бу ҳуқуқий норманинг мазмунига кўра, умумий мулк иштирокчилари ўзига тегишли бўлган улушини ўзларининг келишувларига мувофиқ тақсимлашлари мумкин. Фуқаролик-ҳуқуқий муносабат иқтисодий муноса батларнинг юридик тартибга солиш жараёнида юзага келади. Ҳуқу қий тартибга солинувчи иқтисодий муносабатлар доираси фуқаролик-ҳуқуқий муносабат доирасидан кенгдир. Иқтисодий муносабатлар фуқаролик-ҳуқуқий муносабатдан ташқари оила, молия, маъмурий, хўжалик, қишлоқ хўжалиги, солиқ ва банк- ҳуқуқий муносабатлар билан ҳам тартибга солинади. Айнан мулк ва товар пул муноса батларини тартибга солишда фуқаролик-ҳуқуқий муносабат, ҳуқуқий муносабатлар ичида етакчилардан ҳисобланади. Фуқаролик-ҳуқуқий муносабат бундан ташқари мулк билан алоқадор бўлган шахсий-номулкий муносабатларни ҳам тартибга солади. Номоддий неъматлар иқтисодий эҳтиёжларни қондириш жараёнида фуқаролик қонунчилиги билан ҳимоя қилинади. Фуқаролик-ҳуқуқий муносабат фуқаролик ҳуқуқи предмети доирасида субъектларнинг фуқаролик қонунчилиги билан тартибга солинадиган мулкий ва шахсий-номулкий муносабатлари натижасида юзага келади. Фуқаролик-ҳуқуқий муносабат ижтимоий муносабат сифатида энг аввало, шахслар, кишилар ўртасидаги муносабат бўлганлиги учун унда қатнашувчиларнинг эрки-иродасидан вужудга келади. Фуқаро лик-ҳуқуқий муносабатда ифодаланган шахсларнинг эрклари, турли-туман манфаатлари давлатнинг фуқаролик-ҳуқуқий нормаларида (қо нунларда) ўз ифодасини топади. Зеро фуқаролик-ҳуқуқий муносабат субъектлари ҳуқуқий муносабатларга киришганда ўз қизиқишлари, хоҳиш иродаларини намоён этадилар ҳамда муайян ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўладилар. Шахслар (жисмоний ва юридик шахслар) ўртасида бўладиган фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар қонун билан тартибга солинадиган нормал муносабатлар бўлганлиги туфайли улар ихтиёрий равишда амалга оширилиши лозим. Аммо баъзи ҳолларда ҳуқуқий муносабат юзасидан олинган мажбуриятлар ихтиёрий равишда амалга оширил маганлиги туфайли давлат томонидан белгиланган мажбурий ижро чоралари қўлланилади. Тарафларнинг юридик тенглиги фуқаролик-ҳуқуқий муносабат ни характерлайдиган хусусиятлардан бири бўлиб, у фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солишнинг предмет ва методи асосини ташкил этади. Субъектларнинг юридик жиҳатдан тенглиги бир субъектнинг, иккинчиси билан ҳуқуқий муносабатларга киришганда ўзаро бўйсу нишига асосланмайди. Юридик тенглик субъектларга тегишли ҳуқуқ ларнинг тенглигида эмас, аксинча фуқаролик ҳуқуқ ва мажбурият ларнинг вужудга келишида, амалга оширилишида, ўзгартирилишида, бекор бўлишида ҳамда ҳуқуқий жавобгарликка тортилишида намоён бўлади. Юридик тенглик субъектларнинг фуқаролик қонунчилиги ва суд олдида моддий ва ижтимоий ҳолати бўйича мустақиллигини таъминлайди. Бошқа фуқаролик-ҳуқуқий муносабат ҳам ҳуқуқий муносабатлар сингари учта мустақил элементдан – ҳуқуқий муносабат субъектлари, мазмуни ва объектларидан иборатдир. Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда фуқаролик ҳуқуқи субъектлари институти марказий ўрин эгаллайди. М амлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ва ҳуқуқий ислоҳотлар натижасида ушбу институтнинг мавқеи янада ош иб бормоқда ҳамда унинг дои раси кенгаймоқда . Ушбу субъектлар иштирокисиз фуқаролик-ҳуқу қий муносабат вужудга келмайди. Бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш борасида амалга оширилаётган қатор ислоҳотлар натижасида фуқаролик ҳуқуқи субъектларининг турлари ва ҳуқуқий мақоми ҳам янгича тус олиб бормоқда. Улар ҳаракати учун кенг имкониятлар яратиб берилмоқда. Ушбу ҳуқуқий муносабатда қатна шувчи субъектлар – фуқаролар ва ташкилотлар (яъни, юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган корхоналар) ҳисобланади. Давлат ҳам фуқаро лик-ҳуқуқий муносабат субъекти бўлиши мумкин. Бир вақтнинг ўзида “фуқаролик-ҳуқуқий муносабат субъект лари” – “фуқаролик ҳуқуқининг субъектлари” тарзида ҳам қўлланила ди ҳамда бу иккала ибора ҳуқуқий ва мантиқий жиҳатдан бир хил маънога эга. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 2-моддаси 2-қисмига муво фиқ, фуқаролар, юридик шахслар ва давлат фуқаролик қонун ҳуж жатлари билан тартибга солинадиган муносабатларнинг иштирокчи лари бўладилар. Бу уччала субъект ҳам фуқаролик ҳуқуқида бир-бири билан тенг ҳуқуқли иштирокчи сифатида кўрилади ва биридан иккинчиси устун ҳисобланмайди. Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатда иштирок этувчи субъектлар шахслар деб номланади. Бу тушунча ФКда ва бошқа фуқаролик қонун ҳужжатларида кўп қўлланилади. Масалан, ФКнинг 2-кичик бўлими “шахслар” деб номланади ва у ўз ичига фуқаролар (жисмоний шахслар) (3-боб, 16-38 моддалар), юридик шахслар (4-боб, 39-78-моддалар) ва давлат (5-боб, 79-80- моддалар) билан боғлиқ меёрларни қамраб олган. Бундан ташқари айрим ФКда назарда тутилган тушун чаларда ҳам айнан “фуқаролик ҳуқуқи субъекти” эмас, “шахслар” ибораси қўлланилади. Айрим адабиётларда кўрсатилишича , фуқаролик ҳуқуқи норма лари билан тартибга солинадиган муносабатларнинг доираси қанча лик кенг бўлишига қараб, унда иштирок этувчи шахсларнинг доираси ҳам шунга мутаносиб равишда кенг бўлади. Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда иштирок этишлари учун бундай шахслар аввало фуқаролик ҳуқуқининг субъектлари ҳисобланишлари ва субъект сифатида муайян ҳуқуқ ва муомала лаёқатига эга бўлишлари лозим 76 . Фуқаролик-ҳуқуқий муносабат субъектлари сифатида шахслар субъектив ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг эгалари ҳисобланади 77 . Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатда индивидуал иштирок этувчи субъект – фуқаро, гуруҳ бўлиб иштирок этувчи субъектлар – юридик шахс, давлат ҳисобланади. Чунки юридик шахслар ва давлат мавҳум тушунча бўлиб, у фуқароларнинг жамоа шаклида муносабатга киришишида маълум бир восита ҳисобланади 78 . Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатда қатнашувчи шахслар фуқаро лик ҳуқуқ лаёқатига, яъни фуқаролик ҳуқуқлари ва бурчларига эга бўлиш лаёқатига молик бўлишлари лозим. Зеро ҳуқуқ субъектларини характерлайдиган асосий ҳуқуқий хусусиятлар ҳуқуқ ва муомала лаёқатларидан иборат. Фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларига эга бўлиш лаёқати (ҳуқуқ лаёқати) тенг равишда эътироф этилади (ФКнинг 17-моддаси). Ҳар бир шахс фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларига эга бўлиш лаёқатига молик бўлмай туриб, фуқаролик ҳуқуқининг субъекти бўла олмайди. Бу қоида одатда юридик шахсларга тааллуқли бўлсада, жисмоний шахслар учун аҳамиятли ҳисобланади. Фуқаролик ҳуқуқи субъектларининг ҳар бирининг ҳуқуқий мақомига келгуси параграф ларда батафсил тўхталиб ўтилади. Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатнинг мазмунини шу муносабатда қатнашувчи шахсларнинг субъектив ҳуқуқлари ва бурчлари ташкил этади. Баъзи муаллифлар фуқаролик-ҳуқуқий муносабатнинг мазмуни ни бундай муносабат қатнашчиларининг ўз субъектив ҳуқуқ ва мажбуриятларига мувофиқ амалга оширадиган ўзаро ҳаракатлари ташкил этади, субъектив ҳуқуқлар ва бурчлар эса ҳуқуқий муноса батнинг ҳуқуқий шаклидир , деб ҳисоблайдилар 79 . 76 Раҳмонқулов Ҳ.Р. Фуқаролик ҳуқуқининг субъектлари. –Тошкент: O’zbеkistоn,. 2008. -5 б. 77 Гражданское право. /Под ред. А.П.Сергеева, Ю.К.Толстого. –М.: Проспект , . 1998. -84-85 с. 78 Ашурова Н. Вояга етмаганлар ҳуқуқ ва муомала лаёқатининг фуқаролик-ҳуқуқий муаммолари. –Тошкент: ТДЮИ , . 2008. –7 б. 79 Гражданское право. Учебник. Ч.1. -М. : Проспект. , 1996. - 78-79 б. Субъектив ҳуқуқ дейилганда, муайян ҳуқуқий муносабатда қатнашувчи шахсга тегишли ҳуқуқ тушунилади. Субъектив ҳуқуқлар объектив ҳуқуқ нормалари, яъни давлат томонидан белгиланган умумий қоидалар асосида вужудга келади ва уларга мувофиқ равишда амалга оширилади 80 . Фуқаролик- ҳуқуқий муносабат иштирокчилари нинг ҳуқуқлари одатда объектив ҳуқуқ (давлат томонидан ўрнати ладиган ва белгилаб қўйиладиган ҳуқуқлар) нормаларидан келиб чиқади. Ушбу ҳуқуққа нисбатан “субъектив” сўзи қўлланилишининг асосий сабаби, фуқаролик-ҳуқуқий муносабат иштирокчисининг ушбу ҳуқуқнинг соҳиби бўлиш ҳамда уни амалга оширишдаги хоҳиш-иродасининг бирлашиши аҳамиятга эгалигидир. Чунки субъектив ҳуқуқ соҳиби ўзининг бу ҳуқуқларини ўз хоҳишига кўра амалга ошириши ёки умуман амалга оширмаслиги ёхуд ушбу ҳуқуқлардан воз кечиши мумкин. Субъектив ҳуқуқлар ўз эгасига қонун билан йўл қўйилган доираларда ўз хоҳиши ва ихтиёри билан ҳаракат қилиш имкониятини беради. Бошқача қилиб айтганда, субъектив ҳуқуқ субъектга ўз эркини амалга ошириш ва ўз манфаатларини қондириш имкониятини берадиган муносабатларни вужудга келтиради. Субъектив ҳуқуқ иккинчи томондан, ҳуқуққа эга бўлган шахснинг бошқа шахслардан ўз ҳуқуқининг бузилмаслигини талаб қилиш имкониятини назарда тутади. Масалан, мулк эгасининг субъектив ҳуқуқи, бир томондан, ўз мулкини эгаллаш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш билан боғлиқ ҳуқуқларни назарда тутса, иккинчи томондан, у субъектив ҳуқуқ эгаси сифатида ўз ҳуқуқларининг бузилмаслигини ҳар кимдан талаб қила олади. Субъектив ҳуқуқлар ўз ҳаракатларига кўра мулкий ёхуд шахсий-номулкий бўлиши мумкин. Ўзбекистон Республикасида субъектив ҳуқуқлар кафолатланган ҳуқуқлардир. Давлат бу ҳуқуқларнинг амалга оширилишини таъ минлайдиган моддий шароитларни яратади. 80 Халфина Р.О. Общее учение о правоотношении. -М.: Юридическая литература , . 1974. - 134-140 с. Ҳуқуқий муносабатларнинг мазмунини юқорида кўрсатилгани дек, ҳуқуқлар билан бир қаторда мажбуриятлар ҳам ташкил этади. Мажбуриятнинг моҳияти шундаки, бунда ҳуқуқий тартибнинг талаби бўйича уни ўз зиммасига олган шахс маълум ҳаракатларни қилишга ёки ҳаракатларни қилишдан сақланишга мажбур бўлади. Ҳар қандай мажбурият қарздор шахснинг, яъни зиммасида мажбурият бўлган шахснинг эркини маълум даражада чеклайди, уни ҳуқуқ эгасининг манфаатлари билан боғлайди. Масалан, сотувчи сотилган мулкни х аридорга шартномага мувофиқ равишда топши ришга мажбур. Яъни , бировдан ашё сотиб олган шахс бу ашёнинг ўзига топширилиши учун лозим бўлган барча ҳаракатлар қилини шини талаб этишга ҳақлидир, сотувчи эса – ашёни топшириш билан боғлиқ ҳаракатларни қилишга мажбур бўлади. Шахсдан муайян ҳаракат қилишни талаб этадиган мажбуриятлар ижобий (позитив) мажбуриятлар, муайян ҳаракатларни қилишдан сақланишни талаб этадиганлари эса салбий (негатив) мажбуриятлар деб аталади. Субъектив ҳуқуқлар ва мажбуриятлар ягона ҳуқуқий муносабат нинг элементи бўлиб, ўзаро боғлангандир. Бировда субъектив ҳуқуқ нинг бўлиши, бошқа бировда албатта , бу ҳуқуққа яраша мажбурият бўлишини билдиради , ва аксинча , ҳар қандай мажбурият ўз қаршисида уни бажаришни талаб қилишга ҳақли шахснинг бўлишини билдиради. Чунончи, мулкдор ўзига қарашли мулкдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлгани учун у бошқа фуқаролардан бу ҳуқуқдан фойдаланишда тўсқинлик қилинмаслигини талаб қила олади. Қарздор маълум бир ҳаракатни бажаришга мажбур бўлса, кредитор бу ҳаракатнинг бажарилишини талаб қилишга ҳақлидир. Булар ҳақида субъектлар мавзусида батафсил сўз юритамиз. Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатнинг объекти. Фуқаролик-ҳуқу қий муносабатнинг объекти деб, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатда қатнашувчи шахсларнинг ҳаракатлари қаратилган ҳамда субъектив ҳуқуқлари ва мажбуриятлари белгиланган моддий ва номоддий неъматларга айтилади. Фуқаролик кодексининг 81-моддасига асосан фуқаролик-ҳуқуқий муносабат объекти доирасига ашёлар, шу жумла дан пул ва қимматли қоғозлар, бошқа буюмлар, мол-мулк, шу жум ладан мулкий ҳуқуқлар, ишлар ва хизматлар, ихтиролар, саноат намуналари, фан, адабиёт, санъат асарлари ва интеллектуал фаолият нинг бошқа натижалари, шунингдек шахсий-номулкий ҳуқуқлар ва бошқа моддий ҳамда номоддий бойликлар киради. Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларнинг объектлари сифатида кўрилган ашёлар фуқаролик ҳуқуқида муҳим аҳамиятга эга. Ишлар ва хизматлар фуқаролар ва юридик шахсларга кўрсати ладиган ҳуқуқий муносабатларнинг объектлари бўлиб ҳисобланади 81 . Масалан, олди-сотди шартномаси бўйича сотувчи ашёни топширишга қаратилган ҳаракатни қилади, пудрат шартномаси бўйича, кийим тикиш ательеси мижоз нинг буюртмаси бўйича кийим тикишга қаратилган ҳаракатни қилишга ва ўзи бажарган иш натижасини топширишга мажбурдир. Фуқаролик ҳуқуқи объектлари тизимида интеллектуал фаолият натижалари алоҳида ўринга эга. Зеро, инсон ақли, тафаккури, онгли меҳнати самараси ўлароқ интеллектуал фаолият натижалари ҳамма вақт фуқаролик ҳуқуқининг анъанавий объектлари: ашёлар, кўчар ва кўчмас мол-мулклар, ишлар ва хизматлардан ўзига хос хусусиятлар билан фарқ қилади. Бундай фарқлар биринчи навбатда фуқаролик ҳуқуқининг объекти ҳисобланадиган интеллектуал мулк объектлари нинг ижодий фаолият маҳсули эканлиги, бу объектларга нисбатан мулк ҳуқуқи эмас мутлақ ҳуқуқлари амал қилиши, ҳуқуқий муҳофаза моддий неъматга эмас балки, унда ифодаланган ғоя, билим ва тушунчага қаратилиши, мулкдорлик эмас муаллифлик биринчи навбатда муҳофаза қилиниши билан аҳамиятли ҳисобланади. Интеллектуал фаолият (ижодий меҳнат) натижаларига фан, ада биёт ёки санъат асарлари, ихтиролар, кашфиётлар, саноат намуна лари, селекция ютуқлари, муаллифлик ҳамда саноат мулки ҳуқуқи нормаси билан тартибга солинадиган ва қўриқланадиган ҳуқуқий муносабатларнинг объекти бўлади. 81 Ибратов Б . Служба быта и права потребителя. -Т ошкент : Ўзбекистон. , 1992. - 35-40 с . Мулкий характерда бўлмаган шахсий ҳуқуқлар ФКнинг 100-моддасида кўрсатилган бўлиб, улар шахснинг номи, шаъни, қадр-қиммати, ишчанлик обрўси ва бошқа шахсларнинг мулкий характерда бўлмаган манфаатларини таъминлашга қаратилган ҳуқуқий муноса батларнинг объекти сифатида кўрилади. Амалдаги фуқаролик-ҳуқу қий характердаги қонун лар имизда фуқаролик-ҳуқуқий муносабат объектларини ташкил этадиган мулкий ва шахсий - номулкий ҳуқуқлар доираси бирмунча кенгайтирилган. . Мулкий характердаги ва мулкий характерда бўлмаган шахсий ҳуқуқий муносабатлар. Мулкий характердаги муносабатлар де йилган да, муайян иқтисодий мазмунга эга бўлган ижтимоий муно сабатлар, масалан, мулк юзасидан белгиланадиган, мулкни сотиш, ижарага қўйиш ва бошқача шаклда қўлдан-қўлга ўтказиш , умуман, мулкий муомала билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатлар англашилади. Мулкий характерда бўлмаган шахсий ҳуқуқий муносабатлар шахс (фуқаролар ва юридик шахслар)нинг ўзи билан бевосита боғлиқ бўлган, ўз соҳибидан бегоналаштирилиши ва бировга ўтказилиши мумкин бўлмаган шахсий ҳуқуқлар, чунончи, шахснинг муаллифлик номи, қадр-қиммати ва бошқа шахсий манфаатлари билан боғлиқ бўлган ҳуқуқлардан иборат. 2 . Мутлақ ва нисбий ҳуқуқий муносабатлар. Мутлақ ҳуқуқий муносабатларда субъектив ҳуқуқ эгалари ўз ҳуқуқларининг бузил маслигини ҳар кимдан ва ҳаммадан талаб қила оладилар. Мутлақ ҳуқуқлар номаълум ҳар бир кимса томонидан бузилиши мумкин бўлгани сабабли ҳар кимдан қўриқланади. Уларга мулк, муаллифлик ҳуқуқлари, шахсий ҳуқуқ кабилар киради. Нисбий ҳуқуқий муносабатда эса фақат бир шахс (ёки шахс лар)гина ҳуқуқ ёки мажбурият олади. Нисбий ҳуқуқлар зиммасида мажбурият олган маълум шахс (ёки шахслар)га нисбатангина кучда бўлади. Шартномага асосланган барча ҳуқуқлар нисбий ҳуқуқлар жумласидандир. Нисбий ҳуқуқларга асосланган талабларнинг амалга оширилиши, мажбуриятларнинг бажарилиши, қарзга олинган пул нинг тўланиши бўйича ўз зиммасига шартнома асосида мажбурият олган шахсдангина талаб қилиш мумкин бўлади. 3 . Мулкий ҳуқуқий ва мажбурият ҳуқуқий муносабатлар. Мулкий ҳуқуқий муносабатлар юқорида қайд этилганидек, мутлақ ҳуқуқий муносабат бўлиб, мулкий характерга эга ҳамда ашёни эгал лаш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишга қаратилади. Мулкий-ҳуқуқий муносабатларда ҳуқуқ эгаси бўлган шахслар бошқа шахс ларнинг ижобий ҳаракатларига муҳтож бўлмай , ўз ҳуқуқларини ўзлари бевосита амалга ошириш имкониятига эга бўладилар. М ажбурият -ҳуқуқий муносабатлари нисбий муносабат бўлиб, мулкий ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ бўлса ҳам, ҳамма вақт моддий нарса (ашё) билан боғлиқ бўлмаслиги мумкин. Бундай муносабатлар , одатда , фуқаролик муомаласи натижасида вужудга келади. Чунончи, муайян ишларни бажариш, хизмат кўрсатилиши ёки етказилган зарарни тўлатилишига қаратилиши мумкин. Барча шарт номалар, бировга зарар етказиш, мулкни асоссиз олиш ёки тежаш билан бо ғ лиқ муносабатлар мажбурият муносабатлари ҳисобланади. Кейинги йилларда фуқаролик ҳуқуқининг ривожланиши ва бо зор иқтисодиёти шароитида фуқаролик-ҳуқуқий муносабат иштирок чиларига кенг имкониятлар берилиши сабабли фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни турларга бўлиш меъзонлари ҳам ўзгариб бормоқда. Айниқса, юридик шахсларнинг давлат монополиясига барҳам бери лиши ва ҳуқуқий муносабат иштирокчиларига нисбатан ижтимоий ҳимоя тамойилларининг амал қилиниши натижасида фуқаролик-ҳу қуқий муносабатларни корпоратив ҳуқуқий муносабатлар ва имтиёз ли ҳуқуқий муносабатларга бўлиш мумкинлиги ҳақидаги фикр-мулоҳазалар юридик адабиётларда ўз ифодасини топмоқда. 4. Ко рпоратив ҳ уқуқий муносабатлар . Бозор муносабатлари тизимида фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларнинг янги тури – корпо ратив ҳуқуқий муносабатлар ҳам вужудга келди ва у фуқаролик ҳуқуқи предмети доирасини ташкилий-ҳуқуқий муносабатлар билан кенгайишига олиб келди. Субъектларни юридик шахс белгиларига эга бўлган ташкилий-ҳуқуқий тузилмалар – корпорацияларда аъзолиги (иштироки) асосида вужудга келадиган ҳуқуқий муносабатлардир. Бундай ҳуқуқий муносабатлар мазмунини корпоратив ҳуқуқ ташкил этади. Лекин корпоратив ҳуқуқий муносабат соф хусусий ҳуқуқий муносабат бўлмасдан, у айрим оммавий- ҳуқуқий муносабат (солиқ, маъмурий бошқариш) элементларини ҳам ўз ичига қамраб олади. Муаллифларнинг таъкидлашича, корпоратив ҳуқуқ фуқаролик ҳуқу қининг тармоғи бўлиб ҳисобланади. Бу аввало тартибга солинадиган муносабатларни ўхшашлиги у ёки бу ҳолатда мулкий хусусият касб этиши ҳамда муқобил ҳақ бараварига тузилиш хусусиятига эга бўлиши билан изоҳланади 82 . Корпоратив ҳуқуқ предмети доирасига нафақат ташкилий-ҳуқуқий муносабатлар, балки унинг ташқариси даги, яъни ҳамкорлар билан бўладиган муносабатлар ҳам киради. Корпоратив ҳуқуқий муносабатларнинг вужудга келиш асослари турлича бўлиб, улар жумласига: – таъсис шартномасида қатнашиш; – кооперативга аъзо бўлиб кириш; – акцияларни сотиб олиш ва ш.к. киради. Корпоратив ҳуқуқ туфайли корпорация иштирокчилари (х ў жа лик ширкатлари, жамиятлари, кооперативлар ва ш.к. аъзолари) кор. порацияни ва унинг мол-мулкини турли шаклларда бошқаришда қат нашадилар. Корпоратив ҳуқуқларини амалга ошира бориб , корпора ция қатнашчилари фуқаролик ҳуқуқининг мустақил субъекти – юри дик шахс ҳисобланган ушбу корпоратив тузилма эрки-иродасини шаклланишига таъсир этади. Бундай вазият фуқаролик-ҳуқуқий тар тибга солиш учун типик ҳол эмас, чунки умумий қоидага кўра фуқаролик муомаласида субъектлар мустақил ва бир- бирига боғлиқ эмас, шу сабабли контрагентлар эрки-иродасини шаклланишида бевосита қатнаша олмайди. 82 Раҳмонқулов Ҳ.Р. Гулямов С.С. Корпоратив ҳуқуқ. –Тошкент: ТДЮИ, 2007. -16 б. Корпоратив ҳуқуқларни амалга ошириш бевосита ёхуд б ил во сита бундай ҳуқуқ соҳиблари мулкий манфаатларини қаноатланти риш мақсадини кўзда тутади. Шу сабабли ҳам корпоратив ҳуқуқларни мулкий ҳу қ уқлар жумласига мансуб деб ҳисоблаш мумкин. 5. Имтиёзли (афзаллик) ҳуқуқий муносабатлар. Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларида муайян ҳуқуқ субъектига имтиёз, афзаллик берувчи ҳуқуқлар мазмунини ўз ичига олган алоҳида гуруҳдаги ҳуқуқий муносабатлар мавжуд. Масалан, улушли мулкда умумий улушли мулкдаги улуш сотилганда шерик мулкдорлар имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга (ФК, 224-модда). Ёпиқ акциядорлик жамияти аъзоси ҳам ўз акцияларини сотганда , бошқа аъзолар сотиб олишда имтиёзга эга. Гаровга олувчи гаров предмети сотилганда , унинг қиймати ҳисобидан ўз талабларини қаноатланти ришда бошқа кредиторларга нисбатан имтиёзга эга. Ушбу ҳуқуқлар ўзига хос бўлиб, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлари субъектлари тенг ҳуқуқлиги доирасидан ташқари чиқади. Шу сабабли ҳам имтиёзли ҳуқуқий муносабат фақат қонунда белгиланган асослар бўйича ва махсус доирадаги субъектлар учунгина вужудга келади. Имтиёзли ҳуқуқлар мустасно характерга эга бўлиб, фақат ваколатли субъект гина ундан воз кеча олади. Имтиёзли ҳуқуқларни бузувчи ҳар қандай юридик ҳаракатлар ўз ўзидан ҳақиқий саналмайди. ФКнинг 8-моддаси 2-қисмида фуқаролик ҳуқуқлари ва бурчлари вужудга келиш асослари санаб чиқилган. Улар қуйидагилардан иборат: 1) қонунда назарда тутилган шартномалар ва бошқа битимлар дан, шунингдек гарчи қонунда назарда тутилмаган бўлса-да, унга зид бўлмаган шартнома ва бошқа битимлардан; 2) давлат органлари ҳамда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш ор - ганларининг фуқаролик ҳуқуқлари ва мажбуриятлари вужудга кели шининг асоси сифатида қонунда назарда тутилган ҳужжатларидан; 3 ) суднинг фуқаролик ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгила ган қарорларидан ; 4) қонун йўл қўйган асосларда мол-мулк олиш натижасида; 5) фан, адабиёт, санъат асарларини яратиш, ихтиролар ва бошқа интеллектуал фаолият натижасида; 6) бошқа шахсга зарар етказиш натижасида; 7) асоссиз бойиб кетиш натижасида; 8) фуқаролар ва юридик шахсларнинг бошқа ҳаракатлари натижасида; 9) қонун ҳужжатлари фуқаролик-ҳуқуқий оқибатларнинг келиб чиқиши билан боғлайдиган ҳодисалар натижасида. Ҳодисалар, воқеалар, яъни кишиларнинг эркидан ташқари содир бўладиган фактлар (масалан, ўлим ва шунга ўхшашлар) фақат қонунда назарда тутилган ҳоллардагина фуқаролик ҳуқуқи ва мажбуриятларини вужудга келтиради. Масалан, фуқаро вафот этган тақдирда унинг меросхўрлари ворислик ҳуқуқи тўғрисидаги нормалар асосида мерос олиш ҳуқуқига, марҳумнинг қарзи бўлса, олган мерос мулки қиймати ҳажмидан шу қарзни тўлашга мажбур бўладилар. Табиий офатлар, ёнғин юз берган тақдирда, суғурта органлари жабрланган шахс зарари ни суғурта ҳақидаги ҳуқуқий нормаларга асосан тўлашга мажбур бўладилар (агар аввалдан суғурта шартномаси тузилган бўлса) . Ҳаракатлар фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда қатнашувчи шахс (ёки шахслар) нинг эрки бўйича қилинадиган юридик фактлар ҳисобланади. Ҳар қандай ҳаракат ҳам юридик факт ҳисобланмайди, фақатгина муайян ҳуқуқий оқибат туғдирадиган ҳаракатгина юридик факт сифатида эътироф этилади. Улар ўз навбатида икки турга: ҳуқуқ йўл қўйган ва ҳуқуқ йўл қўймаган ҳаракатларга бўлинади. Ҳуқуқ йўл қўйган ҳаракатлар қонун билан ман этилмаган ҳара - катлардан иборат. Бундай ҳаракатлар фуқаролар ва юридик шахслар нинг фуқаролик ҳуқуқлари ва бурчларини белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилган ҳаракатлар бўлиб, муайян ҳуқуқий оқи батни туғдиришга қаратилади. Ҳуқуқ йўл қўймаган ҳаракатларга бировга зарар етказиш ва асоссиз бойиб кетиш ҳолатлари кира ди (ФК, 8-модда, 2-қисм, 6-7-бандлар). Қонун йўл қўйган асосларда мол-мулк олиш натижасида ҳам фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятлари вужудга келади. Фуқаролик ҳуқуқларини амалга ошириш тартиби ФКнинг 9-мод дасида кўрсатилган. Унга асосан фуқаролар ва юридик шахслар фуқаролик ҳуқуқларини ўз эрклари билан , ўз манфаатларини кўзлаб қўлга киритадилар ҳамд а амалга оширадилар. Улар ўзларига тегишли фуқаролик ҳуқуқларини, шу жумладан, бу ҳуқуқларни ҳимоя қилиш ҳуқуқини ҳам ўз хоҳишларига қараб тасарруф этадилар. Фуқаролик ҳуқуқларини амалга ошириш бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт. Қонун фуқаролик - ҳуқуқий муносабат иштирокчи ларининг инсофли, оқилона ва адолат билан ҳаракат қилишини назарда тутади. Фуқаролар ва юридик шахслар ўз ҳуқуқларини амалга оши ришда жамиятнинг маънавий тамойиллари , ахлоқий нормаларини ҳурмат қилишлари, тадбиркорлар эса иш юритиш одоби қоидаларига риоя қилишлари шарт. Улар ўз ҳуқуқларини амалга ошириш жа раёнида бошқаларга зарар етказмасликлари, ўз ҳуқуқларини суиис теъмол қилмасликлари, шунингдек улардан қонун ҳужжатларига зид равишда фойдаланмасликлари шарт. Фуқаролар ва юридик шахслар ўз ҳуқуқларини амалга оши ришда ушбу шартларга риоя этмасалар, суд уларга тегишли ҳуқуқни ҳимоя қилишни рад этиши мумкин. Субъектив фуқаролик ҳуқуқини амалга ошириш – зиммасида мажбурият бўлган шахсни муайян хатти-ҳаракатни қилишга (агар ўз бурчини ихтиёрий равишда бажармаса) мажбур қилиш йўли билан кафолатланади. Фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш усуллари деганда қонун томонидан мустаҳкамланган мажбурий тусдаги моддий-ҳуқуқий чоралар тушунилади. Ушбу чоралар ёрдамида бузилган (низолашаёт ган) ҳуқуқларни тиклаш ва ҳуқуқбузарга муайян таъсир ўтказиш амалга оширилади. Уларнинг умумий рўйхати ФКнинг 11-моддасида мустаҳкамлаб қўйилган. Улар қуйидагилардан иборат: 1) ҳуқуқни тан олиш (масалан, асарнинг, биров томонидан ўзлаштирилиб нашр этилгани тўғрисида низо бўлгани ҳолда, шу асарга нисбатан муаллифликни тан олиш); 2) ҳуқуқ бузилишидан олдинги ҳолатни тиклаш ва ҳуқуқни бузадиган ёки унинг бузилиши хавфини туғдирадиган ҳаракатларнинг олдини олиш (масалан, мулк эгаси ўзининг мулкидан фойдаланиш ҳуқуқининг ҳар қандай равишда бузилишини бартараф этиш ва келгусида мулкдан фойдаланишда ҳалақит бермаслик мажбуриятини бузувчи шахсга юклаш); 3) битимни ҳақиқий эмас деб топиш ва унинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш (ФКнинг 116-125-моддалари талабларига асо сан, битим қонун талаб қиладиган шаклга риоя этмасдан тузилса, қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ бўлмаса, муомалага лаёқатсиз деб топилган ва муомала лаёқати чекланган фуқаро томонидан тузилганда, ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган фуқаро томонидан тузилганда, янглишиш таъсирида тузилганда, алдаш, зўрлик, қўрқитиш, бир тараф вакилининг иккинчи тараф билан ёмон ниятда келишиши ёки оғир ҳолатлар юз бериши таъсирида, қалбаки ва кўзбўямачилик учун тузилганда шунингдек, юридик шахс ҳуқуқий лаёқатидан ташқарида тузилса ҳақиқий эмас деб топилади. Ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир. Битим ҳақиқий бўлма ганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўр сатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўл маганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт); 4) давлат органининг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг ҳужжатини ҳақиқий эмас деб топиш ( Бу ҳимоя усули фуқаролик қонунчилигида янги кир и тилган усуллардан бири бўлиб ҳисобланади. Фуқаронинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган, фуқаронинг ўз ҳуқуқлари ва эркинликларини рўёбга чиқаришига монелик туғдирадиган ҳамда фуқаро зиммасига қонунга хилоф равишда қандайдир мажбурият юклатилишига сабаб бўлган хатти-ҳаракатлар вужудга келтирувчи турли ҳужжатлари (қарорлари) шикоят билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқини вужудга келтиради. Бундай ҳужжатларни ҳақиқий эмас деб топиш суд тартибида амалга оширилади. Ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги суднинг қонуний кучга кирган қарори барча давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, мансабдор шахслар, фуқаролар учун мажбурий бўлиб, уни бажариш шарт ҳисобланади. Лекин Ўзбекистон Республикасининг 30 август 1995 йилда қабул қилинган “Фуқаролар нинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида”ги қонунида фуқаро ўз ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар (қарор лар) устидан шикоят билан бевосита судга ёки тобелик тартибида юқори турувчи органга ёхуд мансабдор шахсга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги кафолатланган ); 5) шахснинг ўз ҳуқуқларини ўзи ҳимоя қилиши (мазкур усул ноюрисдикциявий усул ҳисобланиб, ўз ҳуқуқини ҳимоя қилаётган шахсдан ҳимоявий чора-тадбирларни қонун талабларига мувофиқ амалга оширишни талаб этади. Бу ҳолатда охирги зарурат ва зарурий мудофаа чегараларидан четга чиқмаслик, учинчи шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига путур етказмаслик шарт, яъни ФКнинг 13-моддаси талабларига мувофиқ, фуқаролик ҳуқуқларини шахснинг ўзи ҳимоя қилиш усуллари ҳуқуқни бузишга мутаносиб бўлиши ҳамда ҳуқуқ бузилишининг олдини олиш учун зарур ҳаракатлар доирасидан чиқиб кетмаслиги керак); 6) бурчни аслича (натура) бажаришга мажбур қилиш (масалан, сотилган ашё сотувчи томонидан ихтиёрий равишда топширилмага нида унинг олувчисига мажбурий тарзда олиб бериш); 7) зарарни тўлаш (шахс ҳуқуқи бузилганлиги туфайли кўрган зарарини тўла қопланишини талаб қилиши қонун билан кафолатлана ди. Зарарларни қоплаш бузилган ҳуқуқ ва манфаатларни уни бузишда айбдор бўлган шахс ҳисобига тиклашдир. Мажбурият бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда кредиторга етказилган зарарни тўлаш мажбурий ҳисобланади); 8) неустойка ундириш (неустойка (жарима ва пеня) мажбурият ларни ўз вақтида, лозим даражада бажарилишини таъминлайдиган муҳим усуллардан биридир. У қонунда ёки шартномада олдиндан белгиланган тарафларга маълум бўлган ва мажбуриятлар бажарилмай қолганда тўланиши лозим бўлган ҳуқуқий чора сифатида намоён бўлади); 9) маънавий зиённи қоплаш (ҳуқуқбузарлик ҳаракати (ҳаракат сизлик) оқибатида жабрланувчининг бошидан кечирган (ўтказган) маънавий ва жисмоний (камситиш, жисмоний оғриқ, зарар кўриш, ноқулайлик ва бошқа) азоблар маънавий зиён ҳисобланиб, бу азоблар нинг хусусияти зиён етказилган ҳақиқий ҳолатлар ва жабрланув чининг шахсий хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан баҳоланади ҳамда пул билан қопланади); 10) ҳуқуқий муносабатни бекор қилиш ёки ўзгартириш; 11) давлат органининг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг қонунга зид ҳужжатини суднинг қўлламаслиги; 12) қонунда назарда тутилган бошқача усуллар. Шахс ўз бузилган ҳуқуқи ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ваколатли органга мурожаат қилганда юқоридаги усуллардан бири ёки бир нечасини қўллашни сўраб мурожаат этади. Тавсия этиладиган адабиётлар: 1.Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. Т.: Ўзбекистон, 2014. 2.Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси. Т.: Адолат, 2014. 3. Муаллифлар жамоаси. Фуқаролик ҳуқуқи. Дарслик. Т.: 2008. 4. Ўзбекистон Республикаси фуқарлик кодекси шарҳ: Профессионал шарҳлар. Т 2. / Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги. – Тошкент: Baktria press, 2013, - 768 б.