logo

Осиёнинг табиат зоналари ( Экваториал минтака табиат зоналари, Субэкваториал минтака табиат зоналари)

Загружено в:

20.09.2019

Скачано:

0

Размер:

90 KB
www.arxiv.uz O сиёнинг табиат зоналари Р е ж а : 1.Экваториал минтақа табиат зоналари. 2.Субэкваториал минтақа табиат зоналари. 3.Тропик минтақа табиат зоналари. 4.Субтропик минтақа табиат зоналари. 5.Мўътадил минтақа табиат зоналари. www.arxiv.uz Евросиё жанубидан шимолга томон экваториал субэкваториал, тропик, субтропик, мўьтадил ҳамда субарктикуа минтақларнинг географик зоналари жойлашган. Бу зоналар материкнинг океанлар бўйидаги намгарчил чеккаларида турли ўрмонлар зоналардан ичик, қисимда эса дашт, чала чўл ва чўллардан иборат. Осиё географик зоналарининг кенглик бўйлаб йўналишини Олд Осиё тоғликларидаги ҳамда Марказий Осиёдаги котловиналар анча мураккаблаштириб юборади. Ана шу сабабли материкнинг ички қисмидаги зоналар узун чўзилган полослар шаклида эмас, балки тоғликлар қиёфаси ҳамда орографиясига мос равишда марказий қисимда чўллар аниқ намоён бўлган чўзиқроқ айлана шаклида жойлашган .Тоғли ва ясси тоғликларнинг баланд тоглик чекка қисмларида намликнинг ошиши муносабати билан чўллар чала чўллар хамда Олд Осиёнинг ўзига хос бутазорли даштлари билан алмашинади. Бу даштлар Жанубий Россия даштларидан ҳам, Монголия даштларидан ҳам аниқ фарқ қилади. Осиёнинг тропик кенгликларида ҳам зоналарнинг кенглик бўйича йўналиши анча ўзгариб кетади. Масалан, Ҳиндистон ва Ҳиндихитойда субэкваториал (муссон) ўрмонлар ҳамда саванналар, сийрак ўрмонлар бутазорлар зоналари Африкадаги каби жанубдан шимолга томон эмас, балки ғарбдан шарққа томон бирин кетин алмашиниб келади. Бу тоғ тизмаларининг кўпроқ меридиан бўйлаб йўналганлигига ҳамда муссон шамолларининг йўналишига боғлиқдир. Бу ерда экваториал ҳаво шимолга томон одатдагидан кўра узоқроқ кириб борганидан мазкур зоналар Африкадагига қараганда шимолга давом этиб то Ҳималай тоғларигача етиб борган. Осиёда кенг тарқалган тоғлик рельефи областлари кенглик зоналарини ўзида акс эттириб, баландлик минтақаларининг ривожланишига ёрдам беради. Марказий Осиёнинг қурғоқчил шароитида баландлик минтақалари дифференциацияси катта эмас. Аксинча Ҳимолай ва Сичуань Альпи тоғларининг Ҳиндихитойдаги тоғ тизмаларининг шамолга рўпара ён бағирларида минтақалар сони анча кўп. Шундай қилиб баландлик www.arxiv.uz минтақалари структурасига бир томондан тоғларнинг қандай географик кенгликлардан жойлашганлиги эмас, балки уларнинг секторал ўрни ҳам иккинчи томондан ён бағирлар экспозицияси ҳам таьсир кўрсатар экан. Тоғли мамлакат қанчалик қуйи гегорафик кенгликларда жойлашган. Қанчалик баланд ва намгарчилик бўлса унда баландлик минтақалари шунчалик тўлиқ типга кирган минтақаларга эга бўлади. Баландлик минтақалари кўп бўлган жойларга Хималай тоғларининг жанубий ён бағирлари улар кам бўлган жойларга эса Хималай тоғларининг шимолий ён бағирлари билан Кунглун тоғ бағирлари мисол бўлади. Экваториал минтақа. Экваториал ўрмонлар зонаси деярли бутун Малайя архепеларини Филиппин оролларининг жанубий ярмини Селон оролининг жанубий ярмини ва Малакка ярим оролини ишғол қилган. Бу зона Экваториал иқлим минтақсига деярли тўғри келади ва радиясия баланси билан намлик миқдорлари ҳам шу минтақаларда ичади. Йиллик ёғин миқдори кўп бўлган ҳолда буғланиш имконияти кам тоғларда 500 ммдан 750 мм гача текисликларда 750 мм дан 1000 мм гачадир. Йиллик ҳаво темпиратуралари юқори бўлиши ва ёмғир бир текисдан ёғиши сабабли намнинг ортиқча эканлиги оқим бир меьёрда бўлишини таьминлайди ва органик дуён ва нураш пўсти тараққиёти учун энг қулай шароит яратади. Нураш пўсти устида ишқори ювилган ва подзоллашган латерик тупроқлар тартиб топади. Тупроқ ҳосил бўлишида аллетлашиш ва подзоллашиш процесслари устун туради. Органик моддаларини айланма харакати ғоят интецив рўй беради. Йилига ҳар бир гектар ерга ҳисобланганда 100-200 тонна барг шох-шаба ва илдиз қолдиқлари чириндига айланади ҳамда микроорганизимлар ёрдамида минераллашади. Осиёнинг Экваториал ўрмонларида турлари энг кўп Малезия флораси кичик области кўпдан - кўп оилалари тарқалган. Кўп ярусли соя - салқин ўрмонларда кўпдан- кўп паст баланд ва ранг - баранг дарахтлар орасида пальмалардан саго, кареота, шакарпальма, арек яъни бетель, ротинг пальма - лиана ва бошқа пальмалар фикуслар дарахатсимон папнотиклар баҳайбат www.arxiv.uz расамалар Жанубий Шарқий Осиё учун эндемик бўлган қўшқаноқ мевалилар ва бошқалар ажраб туради. Ўрмон таги ўсимликлар ва ўт қоплами ривожланмаган. Бу зонанинг ҳайвонот дунёси ҳам турларга бой ҳамда келиб чиқиши жихатдан қадимийдир. Ҳайвонот дунёсида макакалар билан ингичка таналилар одамсимон майманлардан орангутан, йиртқичлардан йўлбарс, офтоб айиғи, тоқтуёқлилардан ёпиқчалик тупайлар характерлидир. Ёввойи филлар камдан - кам бўлса учраб туради. Судралувчилар, қушлар ва ҳашоратлар ғоят кўпдир. Табиий ландшафтлар аҳоли зичлиги бўлганлиги сабабли Калимантан (Бронео) ва Суматра оролларида яхшироқ сақланиб қолган. Ява ва Мадура оролларида ер кам бўлганлиги туфайли ботқоқларни қуритиш ва ён бағирларни ўзгартириш натижасида табиий ландшафтлар анча ўзгаради. Субэкваторлар минтақасида ёнғинларнинг мавсумий тушиши ва территорияда нотекис тақсимланганлиги, шунингдек, йил давомидаги температураси фарқларининг катталиги натижасида Ҳиндистон, Ҳиндихитой текисликларида ва Филиппин оролларининг шимолий ярмида Субэкваториал ўрмонлари, шунингдек саванналар, сийрак ўрмон ҳамда бутазорлар ландшафтлари ривожалданди. Домий нам ўрмонлар Ганг- Брахмапутра этакларидаги, Ҳиндихитой ва Филиппин архипелагининг соҳилларидаги ёғин 1500 мм дан кам тушмайдиган энг намгарчил районларни ишғол қилган. Ёғин миқдори 1000-800 мм дан ошмайдигон қуруқроқ текислик ва ясси тоғликларда мавсумий намгарчил муссон ўрмонлари ўсади. Бундай ўрмонлар бир вақтлар Ҳиндистон ярим оролида ва Ҳиндихитойнинг жанубида анча катта майдонларни эгаллаган. Ёғин миқдорининг 800-600 мм га камайиши ёмғир ёғадиган даврнинг 200 кунда 150-100 кунгача қисқариши билан ўрмонлар ўрнини саванналар сийрак ўрмонлар бутазорлар эгаллайди. Ёғин миқдорининг янада камайиши чўлга айланган саванналарнинг масалан, ражаст ҳамда Тхар чўли чегарасида ривожланган саванналарнинг пайдо бўлишига олиб келади. Аксинча тоғли районлар ёғин миқдорининг кўпайиши www.arxiv.uz ва буғланишнинг камайиши тоғ ўрмонларининг ривожланишига сабаб бўлган. Бундай ўрмонларда доимий яшил ўсимлик турлари кўпчиликни ташкил этади. Муссон аралаш ўрмонлар ва саванналар ландшафтлари бир-биридан фарқ қилишларига қарамасдан бу ландшафт типлари баьзи бир умумий белгиларига ҳам эгадир. Муссон ўрмонларида бу ўрмонлар қалинлигининг қандайлигидан қаттий назар ўт қоплами устунлик қилади. Саванналарда эса ёзги муссон даврида яшил қурғоқчил давирлар сариқ тусдаги ўт қоплами асосий фонни ташкил қилади. Муссон ўрмонларида ҳам саванналарда ҳам дарахт ва буталар тури бир хил. Бу ўрмонларда пальмалар, сал, тик, сандал дарахтлари, акация, мимоза, ўтлардан турли хил бошоқлилар характерлидир. Тупроқлар қоплами қизил жигарранг-қизил ва қизил қўнғир тупроқлар энг кенг тарқалган. Тоғларнинг нисбатан намгарчил ён бағирларида экваториал минтақанинг латерит тупроқларига ўхшаш подзоллашга латерит тупроқлар таркиб топган. Йил давомида намгарчи бир текис бўлиб турадиган нам экваториал ўрмонлар зонасидан фарқ қилиб муссон ўрмонлари ва саванна зоналарида юқорида айтиб ўтилгандек ёғинлар мавсуми бўлади, йиллик оқим эса жуда ўзгарувчандир. Намгарчил мавсумда серсув дарёларда жуда кўп миқдорда лойқа сув оқади. Муссон ўрмонлари ва саванна зоналарининг ҳайвонот дунёси турлари жихатидан ҳам, хаёт кечириш жихатидан хам бир бирига яқиндир. Бу ерда ўрмон ҳайвонлари ҳам очиқ дашт ҳайвонлари ҳам яшайди. Туёқли ва чопқир ҳайвонлар кўп. Гепард, чалка, сиртлон, бўри, турли хил ғизоллар бу ернинг ҳарактерли ҳайвонларидир. Ўрмонларда маймун ва маймунсимон ҳайвонлар кўп. Аҳоли сийрак жойларда каркидонлар, тўнғизлар буйволлар тоғларда эса ёввойи қўй ва эчкилар хали ҳам учраб туради. Географик кенглик бўйлаб чўзилган зоналар йўналишини тоғлар рельефи анча ўзгартириб юборади. Ғарбий Гхат тоғларнинг айниқса Хималайнинг, Хиндихитой ярим оролидаги тоғларининг ёзги муссон намини www.arxiv.uz ушлаб қоладиган шамоллар рўпара ён бағирлари доимий яшил дарахтлар лианалар ва эпефитлар кўпчиликни ташкил этувчи кўп қаватли қалин ўрмонлар билан қопланиб ётади. Баландлик минтақалари Ҳималай тоғларининг сернам ва баландлигининг ўрта ҳисобда 6000 м гача бўлган жанубий ён бағирларида бошқа жойлардагига қараганда яққол намоён бўлган. Тоғ этакларини қоплаб ётган нам субэкваториал ўрмонлардан юқорида тоғ суптропик ва бореал типлардаги нам севар ўрмонлар тарқалган, ундан баландда эса субальп ҳамда алпь ўтлоқлари ўсиб ётади ва абадий муз ва қорлар минтақаси бошланади. Қадимдан деҳқончилик ривожланган районларда муссон аралаш ўрмонлари ўрнида катта майдонларда антропоген саванналар вужудга келган. Ўрмонларнинг тугатилиши оқим режими ҳамда тупроқ қопламини ҳарактерининг ўзгаришига сабаб бўлган. Бир вақтлар нам ўрмонлар билан қопланиб ётган Ганг-брахмапутра делтасида ҳозирги вақтда боғ парк ландшафтлари хукмрондир. Баьзи бир жойларда табиий ландшафт қиёфасини кишиларнинг кўп асрлик меҳнат фаолияти шу қадар ўзгартириб юборганки ҳозирги вақтда илгариги табиий зоналар чегарасини тасаввур қилиш жуда моҳол. Тропик минтақа. Тхар чўлидан бошлаб Эрон тоғлигининг жанубий қисми Арабистон орқали Қизил денгизгача тропик чўл ва чала чўл зоналари чўзилиб кетган. Улар Африкадан ҳам ўтган тропик чўл минтақасини Осиё қисмини ишғол қилган. Платасимон релъеф деярли йил бўйи тўхтовсиз ўсиб турадиган пассат шамоллари ва шу сабабли намнинг жуда танқислиги доимий дарёларнинг йўқлиги катта-катта майдонларда қумларнинг кўчиб юриши бепоён тошлоқлар унда - бунда ўсган ўсимлик-бу зоналар табиатига хос хусусиятидир. Тропик чўлларда қуёш радиациясининг йиллик миқдори 200-220 кк ал/см 2 га тенг. Бинобарин у ҳаво тез-тез булут бўлиб турадиган экваториал минтақадагига қараганда ортиқдир. Ҳавода булут кам бўлганлиги сабабли тўғри тушувчи қуёш радиацияси асосий роль ўйнайди. Бироқ чўллар юзаси нурни кўп қайтарганидан бу ерда радиация баланси шу географик www.arxiv.uz кенгликларда жойлашган океан юзасидан ҳамда ўрмонлардагидан ҳам пастдир. Температуранинг сутка давомида кескин ўзгариб туришига намлик ҳамда булутнинг камлиги сабабдир. Йиллик ёғин миқдорининг нихоятда камлиги ва Арабистоннинг марказий районлари ҳамда Тхар чўлида 3000 мм ортиб кетадиган буғланиш чўл типидаги ўсимликларнинг вужудга келишига сабаб бўлди. Ер юзасида тарқалган жинсларга ҳамда уларнинг намнинг сиғимига қараб эфемерлар ёки галофитлар ташкил этади. Ёстиқсимон ва бута чала ўзига ҳос ўсимликлардир. Юзаки қараганда ўсимлик йўқдай кўринадиган ҳамма далалар ўсимлик қопламига эгадир. Бу ерларда лишайниклар ўсади. Узоқдан уларни кўз илғамайди, чунки бу ўсимликларни ранги улар ўсиб ётган жой рангига ўхшайди. Кўпинча тупроқ бутунлай бўлмайди ва катта майдонлар ўсимликсиз қумлар ёки чағил майда тош ҳамда шағал билан қоплниб ётади. Нам бир оз кўпроқ жойларда чўлнинг чиринди жуда кам бўлган оддий тупроқлари ўрнида бўз тупроқлар таркиб топган. Тупроқ турларининг кўпчилиги қизғиш тусга эга. Бунга қолдиқ темир марганецли гаризонт сабабдир. Темир марганецли гаризонт афтидан намгарчилроқ давирда таркиб топган. Чўлнинг сарғиш қумлари сахнида у ер-бу ерда хурмо ўсган ям-яшил воҳалар кўзга ташланади. Воҳалар грунт сувлари ер бетига яқин бўлган жойларида учрайди. Энг катта воҳалар жанубий ва жанубий-ғарбий Арбистон дарё водийларида ҳамда Дажда ва Фрот дарёлари этагида жойлашгандир. Тропик чўл зонасининг ҳайвонат дунёси турли хил фауна обласчаларига киради. Чўлнинг қаттиқ экологик шароити ҳайвонат дунёсининг нисбатан камбағал эканлигига сабаб бўлган. Фауна тоғларида яҳни нам кўпроқ бўлган ўт бута дарахт ўсимликлари ўсадиган жойларда бойроқдир. Арабистон учун турли хил ғизоллар антилопалар ёввойи эшак, йиртқичлардан эса човгар сиртлон чиябўри кемирувчилардан қум сичқони қўш оёқлар ва бошқалар характерлидир. www.arxiv.uz Тропик чўл зонасининг бир оз намгарчил тоғли районларида сийрак ўрмон ҳамда бутазорлар кўп. Яманнинг сернам тоғларида Ҳабашистон тоғларида учрайдиган дарахт ва буталар тулари кишанқош, молочайлар, акациялар, анжирлар, арчалар, мугуз дарахти ўсади. Қурғоқчироқ тоғлар хар ерида якка-якка дарахт ўсган сийрак бутазорлар билан қопланган. Суптропик минтақада ландшафтлар сектор - сектор бўлиб жойлашади. Контенентал сектор олд Осиё тоғларининг суптропик чала чўл ва даштларидан иборат. Океан бўйидаги секторлар ғарбида ўрта денгиз бўйи доимий яшил ўрмон ва бутазорлар зонасидан шарқда эса муссон аралаш ўрмонлари зонасидан иборатдир. Радиация шароити минтақанинг ҳамма қисмига бир-бирига яқиндир. Лекин йиллик ёғин миқдори денгиз бўйи районларидан қуруқлик ичкарисига томон камайиб боради. Ғарбий сектори учун ёғинларнинг ўрта денгиз типли режими билан доимий яшил ўсимликларнинг типи харектерлидир. Шарқий океан учун сектори эса ёғин ёз бўйи кўп ёғадиган муссон режимга ва муссон типидаги аралаш ўрмонлар ландшафтларга эга. Ўрта денгиз доимий яшил ўрмон ва бутазорлар зонаси Европадагидан фарқ қилиб Осиёдан анча кичик майдонни ишғол қилади. Бу зонанинг энг типик ландшанти ўрта денгзнинг кичик Осиё соҳилларидаги анча камбар ерларида Ливан ва Антиливан тоғ тизималарида тарқалган Осиё ва Европанинг ўрта денгиз бўйи ландшафтлари иқлими ер юзасининг тузилиши дарёлари режимининг типик ва тупроқ ўсимлик қопламига кўра бир - бирига ўхшаш бўлиб қолсада уларнинг орасида каттагина фарқлар ҳам бор. Бунга сабаб асосан Ўрта денгиз бўйининг шарқий қисмида иқлим континетлалигининг ортишидир. Осиёда тепературалар йиллик ампилитудасининг катта эканлиги ёғин миқдорини камлиги албатта ўсимлик қопламини кўпроқ ксерофитлашига сабаб бўлган. Бу ерда ўзига хос филора таркибига эга бўлган ўсимлик формациялари шакилланади. Уларда Осиё флораси турлари жумладан Олд Осиё флораси вакиллари каттагина роль ўйнайди. www.arxiv.uz Тарихий даврларда кесилиб кетган Ўрта денгиз бўйи дуби, буки, граби ҳамда сув тропик ингна баргли ўрмонлари ўрнида турли хил буталар формациялари кенг тарқалган чунончи 700-800 баландликда кўпчиликни ташкил этадиган маквис формациясига бу ерда ҳам европадаги каби анчагина доимий яшил бута ва пакана дарахт турлаи киради. Осиёда ўрта денгиз бўйининг Греция қисимдаги матвислари оиласидан бўлган дуб маквислари энг кўп тарқалган дуб турлари орасида қалин майда баргли доимий яшил кермис дуб типик ўсимликликдир. Бу дарахат бўйи кўпинча бир икки метр бўлади. Тоғларнинг шамолдан пана ён бағирларида маквис формацияси ўрнини қуғоқчиликка ва совуққа мослашганроқ формациялари фрагана билан шиплед формациялари олади. Ён бағирлар экспозициясига мувоффиқ равишда тупроқ қомлами ҳам ўзгаради. Тоғларнинг пастги зонасидаги қурғочи ва бутазорлар остидадаги жигаранг тупроқлар шамолга рўпара намгарчиллроқ ён бағирларидек аста секин ўрмон тупроқларига шамолга тескари ён бағирларида эса каштан ёки дашт қўнғир тупроқларига алмашинади. Осиёнинг Ўрта денгиз бўйи ерларида дарахт бута ўсимликларинг кенг майдонларда қирқиб юборилиши эрозиянинг ривожланишига ёрдам беради. Катта - катта майдолардаги экинзор ва яйловлар хўжалигида фойдаланишдан чиқиб қолади. Дарахтзор ҳамда бутзорларнинг оқими тартибига солиб туриши сустлашиб қолган. Жалалардан кейин кучли сел оқимлари вужудга келиб йўлларнинг бузиб юборади. Боғ токзор ва экинзорларни яксон қилади. Эрозияга қарши кураш тадбирлари ҳозирча етарли даражада ташкил этилмаган. Ҳайвонот дунёси ғоят хилма-хил. Ғоят шароити хилма-хил тоғ ўрмонлари ва бутазорлардан тортиб чўл ҳамда чала чўлларга бўлганлигидан бу ерда тоғ, дашт, чўл ҳайвонлари ареаллари учрайди ва улар бир - бирига аралашиб кетади. Туёқлилар тоғ қўчқори, тоғ такаси, ғизол ва ёввойи эшакнинг салмоғи ката. Кемирувчилардан суғур, юмронқозиқ қумсичқон, қуён, қўшоёқлар кенг тарқалган. Йиртқичлар гепарт, қоплон, йўлбарслардан www.arxiv.uz иборат. Қушлар, судралиб юрувчиларва балиқлар кўп. Умиртқасизлардан фаланги, қора қурт ва чаён ўрмон экинларига жуда катта зарар етказувчи хашорат - чигиртка бор. Чигиртка Эронга Африка-Арабистон ва Хиндистондаги кўпайишлар орқали учиб келади. Касбий денгизининг жанубий соҳилидаги нам субтропик ландшафтлари алоҳида қайд қилиб ўтмоқ лозим. Намгарчилик кўп бўлганлигидан Элбруснинг шимолий ён бағридаги потзорлашган қўнғир тупроқларда қалин мезафил субтропик ўрмонлари ўсади. Бу ўрмонлар Эрон тоғлигининг фриганоид ўсимликларидан тамом ила бошқачадир. Осиё суптропик минтақасининг шарқий океан бўйи секторидаги текисликларда ва тоғларада 1000 м баландликгача муссон аралаш ўрмонлари типик зонасида жойлашган вегетация даврида температуранинг юқори бўлиши ва ёғин сочиннинг йил давомида анча бир текисда тушуши сариқ ва қизил тупроқларининг таркиб топиши ўсимликлардан қалин мезофил ўрмонларнинг ўсишига имкон берган. Бу ўрмонларнинг ташқи кўриниши тропик ўлкаларнинг нам ўрмонларига ўхшаб кетади. Хитойнинг денгиз бўйидаги районлари ва Япон ороллларига 36 0 шим. кенгликкача илиқ Куро- сиво оқими таьсир этиб туради. Шу сабабли географик зоналар шу жумладан субтропик ўрмонлар зонаси ҳам бу районларда ҳам айниқса оролларда шимол томонга сурилгандир. Зонанинг оролларнинг қисмига материкдаги қисмига қараганда ёғин сочин кўпроқ тушади. Йиллик оқим бир текис мумкин бўлган буғланиш кам, ўрмонлар қалиндир. Осиёда мўтадил минтақанинг географик зоналари унчалик катта майдони ишғол этмайди. Бу минтақанинг континентал секторида жанубдан шимолга томон чўллар, чала чўллари дашт ва ўрмон даштлар зоналари бирин кетин жойлашган, Тинч океан бўйи секторида эса кенг баргли аралаш ўрмонлар зоналари мавжуд. Минтақанинг марказий Осиёдаги қисми билан Шарқий Осиёдаги қисмининг вегитация давридаги термик шароит бир - бирига анча ўхшаш бўлмаган ҳолда, намлик даражасида каттагина фақат қилади. Континентал www.arxiv.uz секторнинг жанубидаги Татламакон, Бешан, Алшан чўллари жойлашган кенгликлар энг қурғоқчиликдир. Мумкин бўлган буғланиш 2500 мм бўлган ҳолда йиллик ёғин миқдори 100 мм етмайди. Шараққа, Лос платасига ва Монголиянинг шарқий текисликларига томон намгарчилик бироз кўпаяди. Нам шу даражада танқиски 100лаб клометр юрилганда хам юзаки қараганда ҳаётда асар ҳам кўринмайди: На ўсимлик, на ҳайвон, на чучук сув учрайди. Фақат қуруқ дарё ўзанлари ва қуриб бораётган кўллар бор ҳолос. Бироқ бур қудуқлари ёрдамида баьзи жойларда ер ости сувларининг анча катта сапазлари кўринади. Чўл ва чала чўлар маркази Осиёнинг жанубий яримини то 41- 42 0 градус шимолий кенгликларгача, дашт ва ўрмон даштлари унинг шимолий ярмини ишғол қилган. Марказий Осиё чўллари ўсимлик ўсиши учун шароит жуда оғир. Намликни кам эканлигида ташқари, қишда об-ҳавонинг кескин совиб кетиш ўсимликларниинг ўсиши ва ривожланиши учун жуда ёмон шароит вужудга келтиради. Марказий Осиё чўл ва чала чўллари тупроқлари сарғиш - қўнғир ва баьзи буз қўнғир тупроқларидир. Тупроқларининг рангининг ўзгариши чалла оксидланиш хисобига рўй беради. Чўл ва чала чўлларининг асосий ўсимликлари ксерофит буталар ҳамда чала буталардир. Гобининг шарқий қисмида борбудурган, баглур, тар ўсадиган шўралар формациялари энг кўп тарқалган. Бута ва кичик буталар саксавуллар ва эфедралардан иборат. Реомюрия чала буталар кенг тарқалаган. Даштлар зонаси 41-42 0 градус шимолий кенгликлардан шимолроқда таркиб топган. Ёғин сочиндан тоғлар билан тўсилган жойларда – Жунғория (ХХР) ва кўп (МХР) котловиналарида чала чўллар даштлар зонасининг айрим бўлиб юборган. Умуман, даштлар зонаси ғарбда нисбатан камбарг, шарқи томон кенгайиб боради, катта Хинган тоғларигача етиб боради ва бу ерда намлик миқдори кўпайиши сабабли жанубга ва шарққа, Шимолий – Шарқий Хитой текисликларига ўтиб кетади. Катта Хинган шимолий ён бағри www.arxiv.uz тилёғоч тагас ўрмони билан қопланган, жанубий ён бағри ўрмон – даштларидан иборат. Даштларнинг жанубий Тяньшань тизма тоғларидан ўтади, бу тизимининг тоғ олди ерлари тархий вақтда ўрмон даштлар билан қопланган бўлган, бу ўрмон даштлар шимолида ўз платасига қадар етиб борган бўлиши мумкин. Европа даштларидан фарқ қилиб бу ердаги даштларнинг зуно тупроқлари қора тупроқлари эмас балки ишқори ювилган каштан тупроқлари. Бу тупроқлари қум ва чағир тошли она жинслар устида ташкил топган ҳамда шўртоқ эмас. Улар каштан, тўк тусли каштан ва оч тусли каштан туроқларга бўлинади. Бу тупроқлар ранги улардаги гумус миқдорига боғлиқдир. Тўқ тусли каштан тупроқларнинг устки қатламида 4%дан 6% гача, оч тусли каштан тупроқлар эса 2% дан 4% гача гумус бўлади. Осиё мўътадил минтақасининг Тинч океани секторида кенг ва аралаш баргли ўрмонлар зонаси мавжуд. Аралаш ўрмонларда дубнинг маҳаллий турлари, заранг, липа, Корея кедри, қора пихта кабилар кўпчиликни ташкил этади. Шимоли-шарқий Хитой текисликларида прериялар зонаси ажратилади. Бу зона ўрмон-даштларнинг прерияга ўхшаган формасидир. Тупроқлари таркибида 5-9% гумус бор. Ҳозир бу ерлар маданий ландшафтга айлантирилган. Тайга зонаси Осиёнинг океан бўйи секторида катта майдонни эгалламайди. Бу ерда ўрмонлар остида қалин ўтлар ўсади, тупроғи подзол тупроқлардир. www.arxiv.uz Ф ойдаланишга тавсия этиладиган адабиётлар 1. Ермаков Ю.Г. и др. Физическая география материков и океанов. М: Вқсшая школа, 1988. 2. Рябчиков А.М. Физическая география материков и океанов. М: Вқсшая школа, 1988. 3. Физическая география мирового океана. М: Издательство Московского Университета, 1988. 4. Рябчиков А.М. Дунё қитъалари табиий географияси, Тошкент, 1968. 5. Власова Т.М. Физическая география материков и океанов. Том I - II , М: Просвеўение, 1976. 6. Власова Т.М. Материклар ва океанлар табиий географияси. I - II том.Тошкент, 1985. 7. Леонтьев О.К. Физическая география мирового океана. М: 1982. 8. Энциклопедицеский словарь географических терминов. М: 1968. 9. www.ziyonet.uz